muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53298

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

#hadis

Қарзнинг савоби садақадан афзал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❗️Қабристонни зиёрат қилинглар чунки у ўлимни эслатади.

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#mujda

Жаннатдаги дарё

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин ва қордан оқдир. Ким ундан ичса, абадий чанқамайди" (Имом Термизий ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

ГЎДАКЛАРДАГИ ҚУЙИДАГИ БЕШТА ХИСЛАТ АГАР КАТТАЛАРДА БЎЛГАНИДА...

🔷 Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
гўдаклардаги қуйидаги бешта хислат агар катталарда бўлганида, улар авлиё бўлар эдилар:
🔺 Ризқ ҳақида қайғурмайдилар;
🔺 Касал бўлсалар Холиқдан шикоят қилмайдилар;
🔺 Таомни кўпчилик билан бирга ейдилар;
🔺 Қўрқсалар кўзларидан ёш оқизиб йиғлайдилар;
🔺 Биров билан уришиб қолсалар, тезда ярашиб оладилар.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🎬 Ким биродарини айбини беркитса, Аллоҳ уни ҳам камчиликларини беркитади

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Янги бир кунга, янги имконият ва солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ...

🤲 Бугун эзгу ниятларингиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, амалга ошди дейдиган кун бўлсин!

🌹 Хайрли кун_Хайрли тонг

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Инсон нимага муҳаббат қилса, унга малолланмас экан.
🎤Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

РAСМИЙ ХAБAРНОМA

Инстаграм ижтимоий тармоғида устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли номидан фаолият олиб бораётган айрим норасмий каналлардан огох бўлинг.

Ва ундаги пул йиғиш ва хайрия видеоларга бизнинг алоқамиз йўқ!

Шуни маълум қиламизки устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий канали Muxlis.uz каналидир ва назоратлари остида islomziyosi.uz инстаграм саҳифаси фаолият юритади.

MUXLIS.UZ матбуот хизмати

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий каналларига уланиш учун
Telegram INSTGRAM Fecebook

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo

Сўрамасак, ғазаб қилади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ "Эй сўралса рози бўладиган, сўрамаса ғазаб қиладиган Зот! Сендан бошқа ҳеч ким бундай бўла олмайди" деб айтарди.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌹 Жума тонгги муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Фаришталар салавот айтувчиларни ёзиб қўядилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни кумушдан бўлган саҳифалар ва тилладан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп салавот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар", дедилар (Ибн Асокир ривояти).


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#zikr

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни кўп айтсин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади", деганлар (Ибн Атийя ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.

Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг
☝️

Алҳамдулиллаҳ....

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🎬 Ҳамд қасри эгалари

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 ТОНГГИ ДУО

الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

🔹Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

🔹Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Қурбингиз етганича зикрни тўхтатманг.
🌸Чунки Аллоҳни кўп зикр қилиш орқали Қуръоннинг баъзи сирлари англанади,🌱 Аллоҳга тоат қилиш йўллари осонлашади ва яхши хулқ қўлга киритилади.🌺🌺

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌹 Саҳл Тустарий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Қуръонга муҳаббат қўйиш Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг аломатидир. Шунингдек, Аллоҳнинг муҳаббати, Қуръон муҳаббатининг (бор эканининг) аломати – кишида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг бўлишидир”.

🤲 Аллоҳим бизни Қуръонга ошиқ бандаларингдан қилгин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

🍀Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор иш ташвишга солса: 🌷"Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🎬 Роббингдан қўрқгин эй банда!

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳга берган ваъдангизни унутманг!

Маҳмуд Ғазнавий Исломни ёйиш учун Ҳиндистонга 18 марта сафар қилган. Шу сафарларнинг бирида қўшин шиддатли қаршиликка дуч келди. Бу оғир ҳолдан қутулиш учун султон Аллоҳга шундай ниёз этди: "Ё Роббим, Сен ёрдам берувчисан, бизларга ёрдам бер. Агар ушбу жангда ғолиб чиқсам, қўлга киритган ўлжамнинг ҳаммасини фақирларга тарқатаман".
Маҳмуд Ғазнавий бу жангда ғалаба қозониб, қўлга киритилган хазиналарни ғариб-мискинларга тарқата бошлабди. Лекин, султоннинг ёнидаги вазирлар бу ҳолдан хурсанд бўлмай, султонга:
— Султоним, нималар қиляпсиз? Шунча бойликни фақир-фуқарога тарқатиладими? Улар бунинг қийматини билармиди? Давлатнинг эса бу хазиналарга эҳтиёжи бор, — деб фикр билдирибдилар.
Султон Маҳмуд бу сўзларни тинглагач, иккиланиб қолиб, замона олимига бу ҳолни англатибди. Олим Маҳмуд Ғазнавийга бундай маслаҳат берибди:
— Султоним! Бу ерда иккиланадиган нарсанинг ўзи йўқ. Жуда оддий танлов олдида турибсиз. Агар Аллоҳга бошқа ишингиз тушмайдиган бўлса, марҳамат вазирларингиз айтганини қилиб, ўлжаларни хазинага жойланг. Агар Аллоҳга яна ишингиз тушадиган бўлса, сўзингиз устидан чиқиб, ўлжани фақирларга улашинг.
Ҳикмат: қийинчилик дамларда берилган ваъдалар енгиллик дамларда унутилмаслиги лозим. Яна қийинчилик кунлар келмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel