muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53298

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

*Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил!*

@muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Қуръони каримда зикр қилинган масжидлар!

Қуръонда бешта масжид зикр қилинган. Улар қуйидагилардир:
1. Масжид ал-ҳаром - Маккадаги Каъбаи муаззама жойлашган энг муқаддас масжид. Бу масжидда ўқилган бир ракат намоз савоби бошқа масжидларда ўқилган 100 000 ракат ўқилган номоз савобига тенг.
2. Масжид ан-набавий - Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари жойлашган масжид.
3. Масжид ал-ақсо - Қуддуси шарифда жойлашган. Мусулмонларнинг илк қибласи ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Меърожга чиққан жой.
4. Масжид ал-қубо - Мадина шаҳри яқинида жойлашган ислом тарихида қурилган илк масжид.
5. Масжид аз-зирор - Зарар масжиди. Мунофиқлар томонидан исломга зарар етказиш учун тўпланиб ўтириш учун қурилган Мадинадаги масжид. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг буйруқлари билан бузиб ташланган.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​Фарзанд тарбиясидаги хатоларнинг оқибатлари:

Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими?
Демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб-китоб қилиб, тергайсиз.

Фарзандингиз ўзига ишонмайдими?
Демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.

Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими?
Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз.

Фарзандингиз ўғирлик қиладими?
Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз.

Фарзандингиз қўрқоқми?
Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмайдими?
Демак, сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз.

Фарзандингиз доим дарғазабми?
Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.

Фарзандингиз бахилми?
Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими?
Демак, сиз ҳам қўпол экансиз.

Фарзандингизнинг шахсияти заифми?
Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.

Фарзандингиз жонсаракми?
Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз.

Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими?
Демак, сиз уни бағрингга босиб, қучмас экансиз.

Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими?
Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми?
Демак, сиз ишга ҳаддан ташқари банд экансиз.

Доктор Ториқ ал-Ҳабибий

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​Мен ўқиган энг гўзал нукталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.

– Ортиқча кулги енгилтакликдир.

– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.

– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.

– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.

– Энг қийин cўз комилликдир.

– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.

– Охирги сўз ўлимдир.

– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.

– Энг улкан хазина фазилатдир.

– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.

– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.

– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.

– Бугунги кунингдан ибрат ол

– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»
(Бақара сураси, 143-оят)

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳожатхонага кириш ва у ердан чиқиш одоблари
Одам боласи овқатланадиган, сув ичадиган қилиб яратилган. Шундай экан, инсон ҳожатхонага боришга ҳам муҳтож бўлади.
Ейилган овқатлар ошқозонда ҳазм бўлади. Овқатнинг бир қисми баданга озуқа бўлиб сўрилади. Бир қисми эса ортиқча чиқиндига айланади. Чиқиндига айланган нарсалар бадандан ташқарига чиқишга йўл қидиради. Ҳожат ушатиш ана ўша ортиқча ва зарарли нарсалардан қутулиш бўлади. Инсон ҳар куни ҳожатхонага киради. Ҳожатхонага киришнинг қоидалари бор. Уларга амал қилиш инсоннинг соғлиғи учун фойдалидир.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Эркак баркамол аёлни орзу қилади.
Аёл ҳам баркамол эркакни орзу қилади.
Билишмайдики, Аллоҳ уларни бир-бирини тўлдириб,
баркамол қилсин деб яратган.
@muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Савол: Қуръондаги нечта сура Пайғамбарлар номи билан аталган?

Жавоб: Олтита. Булар:

1. Юнус (10-сура).

2. Ҳуд (11-сура).

3. Юсуф (12-сура).

4. Иброҳим (14-сура).

5. Нуҳ (71-сура).

6. Муҳаммад (47-сура).

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Луқмони Ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари (2)

Эй ўғлим, Аллоҳга ширк келтирма! Чунки ширк энг катта гуноҳдир. Одамларга юзингни буриштирма. Ҳеч қачон кеккайиб, керилиб юрма. Чунки Аллоҳ такаббур ва мақтанчоқ кимсаларни яхши кўрмайди. Ерга қараб вазминлик билан юргин ва ҳеч қачон овозингни баланд кўтарма!
Эй ўғлим, саломатлик бебаҳо бойлик, гўзал ахлоқ беқиёс неъматдир. Катталар билан гаплашаётганингда ҳар бир сўзингга эҳтиёт бўл. Қариндошлар билан алоқани узма. Бекорчи ва бемаъни одамлар олдида ўтирма. Ўзингдан катталар билан ҳазиллашма.
Ўғлим, имкон қадар уруш-жанжалдан сақлан! Дунё ишлари учун ортиқча ғам ема. Ёшлигингни ғанимат бил ва илм соҳиби бўлган кишилар билан маслаҳатлаш. Қайғуга ботма, ғамгин бўлма. Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикишдан сақлан. Тақдирга рози бўл. Ўзингга берилган ризққа қаноат қил. Ўзингдан-ўзинг беҳуда ғамгин бўлма. Хафагарчилик билан қалбингни банд этма.
Эй ўғлим, аввало ўзингга насиҳат қил. Бошқаларга тавсия қиладиганларингга аввал ўзинг амал қил. Билиминг ва ҳолингга қараб сўзла. Сукут қилсанг, пушаймон бўлмайсан. Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир. Катталар билан тортишма. Мусибатга сабрли, кишилар олдида камтар бўл.
Ўғлим, ёлғон гапиришдан жуда эҳтиёт бўл. Чунки ёлғон динингни бузади ва одамлар олдида обрўйингни тўкади. Натижада эътибор ва даражангни йўқотасан. Очиқ чеҳрали, тўғри сўзли бўл. Саломлашишга одатлан.
Эй ўғлим, оз мол-дунё оқилона сарф-харажат ва тадбир билан кўпаяди. Кўп мол-дунё беҳуда сарф-харажат оқибатида камаяди. Қаноатли бўлсанг, дунёда сендан бой одам бўлмайди.
Эй ўғлим, меъдангни овқатга тўлдирма. Акс ҳолда ақлинг, фаҳм-фаросатинг ноқис бўлади. Ошқозон тўлса, фикр ухлайди, ҳикмат сукутга кетади, аъзолар ибодатдан қолади.
Эй ўғлим, ишларингда фақат олимлар билан маслаҳатлаш. Олим жоҳилни билади. Чунки у аввал жоҳил эди. Жоҳил олимни билмайди. Чунки у олим бўлмаган.
Ўғлим! Яхшиликни унинг қадрига етадиганларга қил. Бўри билан қўй орасида дўстлик бўлмаганидек яхшилик соҳиблари билан гуноҳкор кимсалар орасида дўстлик бўлмайди. Дунёда тоат-ибодатларга ҳам ғайрат қилки, охиратда сенга йўлдош бўлсин. Дунёни батамом тарк этма. Ҳалолидан ризқ ишлаб топки, ҳеч кимга муҳтож бўлмайсан.
Эй ўғлим, ҳасад қилма, бировлар орқасидан ёмонлама. Агар сенга ёмонлик қилсалар кечиримли бўлгин, яхшилик кўрсанг шукр қилгин, офат ва балоларга дуч келганингда сабр қилгин. Ғайрликдан, кўра олмасликдан ҳазар қил, касалмандлар зиёратини канда қилма, ўтганларни ёмон сифатлар билан эслама.
Фарзандим, сўзни юмшоқ сўзла, қаттиқ сўзлама, аҳмоқларни, жоҳилларни сукут билан кутиб ол. Вақтингнинг кўпини сукут билан ўтказ. Тафаккурдан холи бўлмаки, тилинг балосидан қутуласан. Сукут саломатлик эшигини очувчи ягона калитдир. Ўзингдан катталар билан тортишма ва уларга қайсарлик қилма. Ўзингдан кичкинага паст назар билан қарама. Гапирмоқчи бўлганингда яхшилаб ўйлаб гапир. Ҳеч ким “уф” демасин.
Ўғлим, ёзда сойдан, қишда кўзадан сув ичма. Очкўзлик баданнинг энг катта душманидир, иштаҳасизлик ҳам шундай. Ювингач маълум муддат ўраниб ётиш керак. Овқатдан сўнг юриш керак. Оёғингни иссиқ тут, бошингни салқин...
Эй ўғлим, бировга яхшилик қилган бўлсанг, яхшилигингни айтиб, уни уялтирма камситма. Бировга ичирган ва едирганингни миннат қилиб, заҳарга айлантирма! Эвазига нарса кутиб қилинган яхшилик яхшилик ҳисобланмайди, балки у оддий олди-бердидан иборат, холос.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

АСЛ БОЙЛИК НИМА?

Фақир киши Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди: "Эй Яратган эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни кам қилиб яратдинг?!"
Унинг бу гапларини бир йўловчи эшитиб қолибди ва сўрабди:

- "Биродар, тинчликми? Нимадан норизосан?!" Шунда халиги киши:

- "Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ фақирликдан чиқиб кета олмаяпман!" Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди:

-"Майли, сенга беш минг тилла бераман, эвазига битта кўзингдан воз кечасан!"
Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди:

- "Эсинг борми? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?!" Йўловчи савдолашишда давом этибди:

- "Унда битта қўлингни берақол. Ўн минг танга бераман?

- "Бўлмайди, – жаҳллана бошлабди фақир, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман!"

- "Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта баромғингни бер!" – уни ҳоли-жонига қўймабди йўловчи.

-"Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунёнинг молига алмашмайман бармоғимни!"

Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга кўча қолибди:

"Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақлу хушинг жойида. Сен эса, фақирликдан нолиб ўтирибсан. Аллоҳ берган шунча неъматга шукр қилиш керак эмасми?!"

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳ Сизни икки дунё саодати билан сийласин! Жума муборак!

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳ Сизни икки дунё саодати билан сийласин! Жума муборак!

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Уйғонгандан сўнг қилиш номаъқул ҳисобланган амаллар
1. Ўриндан турмай, ялқовланиб ётавериш;
2. Ётадиган кийим билан одамларга кўриниш;
3. Ўринни йиғиштирмай туриб кетиш;
4. Юз-қўлни ювмасдан бошқа ишга киришиш;
5. Эрталабки зарур ишларини ортга суриш.
Эрталаб уйқудан тургач озгина бадантарбия қилишга одатланиш керак. Бу одамнинг соғлиғи учун жуда ҳам фойдалидир.
Машқлардан сўнг нонушта қиласиз. Нонушта тайёрлашда катталарга ёрдамлашишни ўрганинг. Нонушта пайтида овқатланиш одобига риоя қилишни унутманг.
Нонуштадан сўнг дарс жадвалига қараб, китобларингизни текшириб оласиз. Мактабга тайёргарлик кўрасиз. Бугун керак бўладиган китоб-дафтарларингизни эсингиздан чиқарманг.
Мактабга кеч қолмасдан боришга одат қилинг.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Савол
Ассалому алайкум. Чой дамлангандан кейин уни уч маротаба қайтариш борасида тушунча берсангиз. Исломда бу бор нарсами, қайтариш бўлса унда нима мақсад бор, қайтармасдан ҳам ичса бўладими? Жавоб учун раҳмат

Жавоб
Ва алайкум ассалом.Буни борасида шариатда ҳеч қандай кўрсатма йўқ.Бу ишлар урфда вужудга келган ишлар бўлиб уни шариатга боғламаслик керак.Қандай ҳолда ичсангиз ҳам бўлаверади.


ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

АБУ БАКРНИНГ ТАВАЛЛУДИ

Шошиб кетаётган Уммулхайрдан сўрадилар:
— Қаёққа кетаяпсан, эй Уммулхайр?
— Байтуллоҳ зиёратига, — жавоб қилди у.
— Туққанингга атиги уч кун бўлди, сен дамингни олишинг керак.
— Гапинг рост...
Уммулхайр нафасини ростлаган бўлди ва қучоғидаги чақалоғини кўрсатиб, сўзида давом
этди:
— Қачонки мана шу болам яшаб кетсагина мен хотиржам бўламан. Шу вақтгача кўрган
фарзанддаримнинг бирортасидан «Онажон» деган сўзни эшитмадим. Бу нарса эса мени жуда қийнайди.
Уммулхайр пешонасидаги терни артаркан, сўзида давом этди:
— Ҳаммасини ерга топширдим.
Уммулхайр қадамини тезлатди. Байтуллоҳ қаршисида тўхтади-ю, аммо бирор қарорга
келолмасди. Оёғи ёнидаги бутга қаради. Унсиз, садосиз ҳаракатсиз, жонсиз бутларнинг қай
бирига таъзим қилишни, аҳволини қай бирига айтишни, қай биридан мадад сўрашни
билмасди... Бирига борса иккинчиси нима дейди?... Биринчисидан ёрдам сўраса иккинчисиничг
ғазаби келмайдими?... «Мени ёқтирмадингми?» деб ғазабланса нима бўлади?..
Дадил қадамлар билан бир чапга бир ўнгга қараб юрди. Бир муддат ўтгач ўзини қўлга
олиб, ўз-ўзига савол берди: «Аввало Каъбани тавоф қилиш афзал эмасми?».
Ҳажар ул-асваднинг қаршисида тўхтади-да, қучоғидаги чақалоқни ерга қўйиб Каъбани
тавоф қила бошлади. Байтуллоҳни етти марта айланиб, мурожаатини бошлади:
— Аллоҳим, бу бола сенга қурбон бўлсин, уни менга эҳсон қил.
Шу тарзда хаста кўнгил билан ушбу дуони бир неча марта такрорлади. Бутлардан бирини
танлаб «ҳожатимни мана шунга арз этдим» дея олмасди. Агар шу пайтда Уммулхайрдан "кимга
илтижо қилдинг",— деб сўрашса «Байтуллоҳнинг асл эгаси ким бўлса ўшанга» — дея оларди,
холос.
Илтижоси қабул бўлганига ишониб, уйига қайтди. Муштипар онанинг кўнглидаги дуоси
фақат шундай бўлиши мумкин эди.

#АбуБакр

Абу Бакр Сиддиқ китоб

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Савол
Ассалому алайкум устозлар. Ёрдан пул топиб олсак эгаси бўлмаса узимиз учун олсак бўладими?

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Ва алайкум ассалом! Топиб олган жойингизда истиқомат қиладиган кишилар ёки дўкон ва шу каби ишхона ходимларига мурожаат қилиб эълон қилишингиз лозим бўлади. Мазкур топилмани топиб олинган жойда ёки одамлар тўпланадиган ерда эгаси сўраб келмаса керак дейдиган муддатгача эълон қилинади. Сўнгра садақа қилиб юборилади. Агар топиб олган киши ўзи фақир бўлса, ундан ўзи фойдаланиши ҳам жоиздир. Кейин эгаси топилиб қолса, у садақа рози бўлади ёки садақа қилган кишидан тўлатиб олади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Савол
Ассалом Алейкум, хурматли ҳайъат аъзолари! Бераётган жавобларингиз учун сизлардан жуда ҳам миннатдорман. Бир-иккита саволларим бор эди: 1. Мен студентман. Баъзан сессия пайтлари ўқтувчиларга пул бериб баҳо олишга мажбур бўламан. Сабаби пул бермасам, ишим битмайди. Мажбурликдан қиламан. Ўзи яхши ўқийман. Шу масала юзасидан қандай маслаҳат бера оласиз. Нима қилай? Шу ишим тўғрими? 2. Оғизда ҳуштак чалиш гуноҳми? Шариатимизда шу хусусида бирон кўрсатма борми? 3. Уйланмаганман. Баъзан ҳиссиётим жунбишга келиб қолади. Ўзимни босиб олиш учун нима қилай? 4. Ҳозир кўпчилик қўшиқчилар ҳар-хил қизларни клипларга таклиф қилишиб, клип олишмоқда. Ахир бу одоб-ахлоққа тўғри келмайди-ку. Шу тўғрими? Жавобларингизни кутиб қоламан.

Жавоб
Ва алайкум ассалом! 1. Сиз ўқитувчиларга пора бериб баҳо олманг. Аксинча, яхшилаб ўқинг. Яхши ўқиган бўлсангиз ҳам, баҳо қўймасдан пул талаб қиладиган бўлса, ундай порахўр ўқитувчининг устидан керакли ташкилотларга шикоят қилинг. 2. Шунга зарурат бўлса, жоиз дейилган. Беҳудага бўлса, чалмаслик тавсия қилинган. 3. Аввало тезроқ уйланиш тараддудини қилинг. Унгача кўпроқ рўза тутинг ва таомланишда меъёрни сақланг. Ўй-фикрингизни ҳам сақлашга ҳаракат қилинг. 4. Ҳа, бу иш одоб-ахлоққа ҳам, диёнатга ҳам тўғри келмайди.

ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Савол
Ассалому алайкум домла кайнона билан кўл берип кўришса бўладими яни куйов бола

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Қайнона ва куёв шариатда бир бирига маҳрам бўлади. Улар қўл бериб сўрашиши қатъий ҳаром эмас. Лекин, уларнинг ўртасида ҳиссиёт ва шаҳват қўзғалса, куёв ва хотиннинг никоҳи абадий бузилади. Мана шу хавф-хатар эътиборидан ёлғиз қолиши, қўл ушлаши мумкин бўлмайди.

ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

ИНСОН ҚАНЧА УМР КЎРАДИ?

Инсон қанча яшаши мумкинлиги деярли ҳаммани қизиқтирса керак. Олимлар аниқлашича, инсон ўрта ҳисобда 150 йил умр кўриши мумкин экан.
Агар биз турли ҳайвонларнинг қанча яшашини текширсак, улар орасида ўзига хос тафовут борлигини кўрамиз. Эркинликда яшайдиган ҳашаротлар, қурт-қумурсқалар бир неча соат яшайди холос. Фил 150-200 йил, от 40 йил, қушлардан бургут, оққуш, тўти 100 йилгача, тошбақа, тимсоҳлар 300 йилгача яшар экан.
Ҳайвонлар умри уларнинг ўсиш даврига қараганда 5-8 марта кўп. Масалан, от 5 йил ўсади, 30-40 йил яшайди. Ит 2 йил давомида ўсади, 10-15 йил яшайди.
Одам 25 ёшгача ўсиб-ривожланади. Демак, инсон ўртача шароитда 150 йилгача яшаши мумкин. Шунинг учун ҳам кўп олимлар инсоннинг 100 ёшга етмасдан вафот этишини касаллик натижасида келиб чиққан ўлим деб ҳисоблашади.
Дунёда узоқ умр кўрганлар ҳам анча-мунча. Айтишларича, Келюса қишлоғида яшовчи Саид Али 195 ёшда ҳам ўзи меҳнат қилиб кун кўрган. Ҳатто кўзойнак тақишига ҳам ҳожат бўлмаган.
Мана бу қизиқ маълумотга эътибор беринг: франциялик Пьер Дефурнель 120 ёшида учинчи марта уйланган. Учта хотинидан учта ўғил кўрган. Ажабланарлиси, ўғиллар турли асрларда туғилишган. Биринчиси XVII асрда, иккинчиси XVIII асрда, учинчиси XIX асрда дунёга келган.
Венгриялик эр-хотин – эри Жон 172 ёшга, хотини Сара Ровель 164 ёшга кириб (1964 йилда) оламдан ўтган. Улар вафот этган вақтда ўғиллари 116 ёшда бўлган.
Туркиялик Фотима Эдигар 1964 йилда 95 ёшида 127 ёшлик эридан эгизак чақалоқ туққан.
Озарбайжонлик Шерали Муслимов 168 йил яшаган.
Эътиборли жиҳати шундаки, дунёнинг деярли барча мамлакатларида эркакларга нисбатан аёллар узоқроқ яшаши аниқланган. Фақат Ҳиндистон, Афғонистон, Непал, Янги Гвинея давлатлари бундан мустано. Бу, мазкур давлатларда аёллар ҳуқуқи топталиши, оғир жисмоний меҳнат билан бандлиги, ҳар томонлама камситилиши, ачинарли аҳволи билан боғлиқ .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам мин ъиндик, варҳамний иннака антал ғофуврур роҳийм”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, даргоҳингдаги (улуғ) мағфират-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!”
Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Намозда ўқишим учун менга бир дуо ўргатинг!” деб сўради. Шунда Расули акрам алайҳиссалом Абу Бакрга мана шу дуони ўргатдилар .
Эътибор берайлик, Пайғамбаримиз бу калималарни кимга ўргатяптилар? Қандай улуғ зотга бу тарзда истиғфор айтишни, нафсига кўп жавр қилгани боис Аллоҳга илтижо қилишни таълим бермоқдалар?!
Бу дуо Абу Бакр Сиддиқга – мўминлар амири, уммат ичидаги энг тақволи, ростгўй инсонга ўргатилган. Энди ўзимиз ҳақимизда мулоҳаза юритайлик: агар Расулуллоҳдан шуни биз сўраганимизда қандай истиғфор айтишни ўргатардилар?!


"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

НАБАВИЙ ТАРБИЯ, НАБАВИЙ МЎЪЖИЗА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаллим, мураббий сифатида умматларига ҳақ йўлни, шариат ҳукмларини баён этганлар. Шу билан бирга, хато-камчиликларини тузатиб турганлар. Жумладан, намоздаги нуқсонларни ислоҳ қилганлар, ибодатни тўкис бажариш ҳақида йўл-йўриқ кўрсатганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: هَلْ تَرَوْنَ قِبْلَتِي هَا هُنَا وَاللهِ مَا يَخْفَى عَلَيَّ رُكُوعُكُمْ وَلاَ خُشُوعُكُمْ وَإِنِّي لأَرَاكُمْ وَرَاءَ ظَهْرِي. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кўряпсизларми, менинг қиблам бу томонда. Аллоҳга қасамки, менга рукуъларингиз ҳам, хушуъларингиз ҳам билинмай қолмайди . Мен сизларни орқамдан ҳам кўриб тураман” (Бухорий, Муслим ривоят қилган).
Яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиблага қараб турибдилар. Биз орқа тарафдамиз. У зот бизни кўрмайдилар, деб ўйламанглар. Албатта, мен рукуъ қилганингизни ҳам, хушуъларингизни ҳам кўриб тураман, деб саҳобаи киромларга мурожаат этмоқдалар. Шу йўл билан уларни огоҳликка, намозни хушуъ билан ўқишга чақиряптилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқага қарамасдан у тарафда нима бўлаётганини билишлари ғайриоддий ҳолат саналади. Бу ҳақиқий идрок этиш бўлиб, фақат у зотнинг ўзларига хос мўъжизадир.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتِمُّوا الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَوَاللهِ إِنِّي لأَرَاكُمْ مِنْ بَعْدِ ظَهْرِي إِذَا مَا رَكَعْتُمْ وَإِذَا مَا سَجَدْتُمْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَاللَّفْظُ لَهُ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рукуъни, саждани мукаммал қилинглар! Аллоҳга қасамки, сизлар рукуъ ва сажда қилганингизда орқамдан ҳам кўриб тураман”, деганлар (Бухорий, Муслим ривоят қилган. Ривоят лафзи Муслимга тегишли).
Бу гапни айтишдан мақсад нима? Албатта, намозхонларни сергакликка ундаш, ибодатни чала-чулпа бажаришдан қайтаришдир.
Саҳобалар намозда қандай туришлари, рукуъни, саждани қай тарзда адо этишлари Аллоҳнинг Пайғамбарига, одам зурриётидан бир инсонга махфий қолмас экан, Аллоҳга қандай махфий қолсин?..

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Солиҳа аёлнинг тўрт сифати.

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Уламолар ёзганларки, солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:

1 Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.

2 Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.

3 Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.

4 Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.

Абдулқайюм Ғофуров таржимаси.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

ТАВСИЯ

Одам ўзини болаликдан мунтазам чиниқтириб бориши, нафсини тийиб, расамади билан овқатланиши, жисмоний иш билан шуғулланиши, кўпроқ пиёда юриши, меҳнатни маромида қилиб, дам олишни ҳам ўрнига қўя билиши керак. Шундай қилсангиз, аминманки, 80 ёшда ҳам аталадай ёйилиб кетмай, ўқланган милтиқдай ҳар ишга шай турасиз (Озод Шарафиддинов).

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИНГ ҲУКМИ, УНИ ҚАЙТАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Шайтон одам боласининг ашаддий душманидир. У намозда кишини чалғитади, фикрини ҳар томонга олиб қочади. Иблиснинг мақсади аниқ: намозхонни йўлдан уриш, хушуъсига халал бериш, ибодатига нуқсон етказиш, охир-оқибат савобдан маҳрум этиш.
Уламолар айтишича, озгина васваса намозни бузмайди, балки ибодат савобини камайтиради. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта бир киши (намоздан) чиқади ва унга намозининг ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири, ярми ёзилади”, деганлар .
Айтилишича, васваса туфайли намозда юзага келган нуқсонлар нафл намозлар билан тўлдирилади. Агар намозда васваса камроқ бўлса, ибодат шунча мукаммал бажарилади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менинг таҳоратимга ўхшатиб таҳорат олгач, (хаёли) чалғимаган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деганлар .
Намозда хаёлни бир ерга жамлаш, васвасани кетказиш учун ўқилаётган дуоларни, зикрларни, қироатни, бажарилаётган амаллар маъносини тушуниш керак. Шунда қалб уйғонади, банда Аллоҳ билан юзма-юз туриб У Зотга муножот қилаётганини, Уни кўриб турганини сезади. Агар инсон намоз лаззатини тотиб кўрса, ибодатдан ором олса, бошқа нарсаларга чалғимайди.
Намозда хушуъ топиш учун унга халақит берадиган нарсалар бартараф этилади, қалбни тафаккурдан тўсадиган иллатлар олди олинади. Зеро, банда шубҳа-гумонларга, шаҳватларга берилса, васвасага кўп учрайди. Моддий нарсаларга қаттиқ боғланиш намозга хоҳишни сўндиради. Қалб эса ўзи истаган нарсага мудом талпинади, фикр унга боғланиб қолади. Дунёга берилган одам намозда ҳам турли ўй-хаёллардан қутулолмайди. Табиийки, қалбни моддиятдан холи қилмай туриб хушуъ топиш қийин.
Бошқа тарафдан олиб қараганда, намоз ўқишга чоғланган, Аллоҳга илтижо этиш ниятидаги банда васвасага дуч келади. Чунки шайтон яхшилик йўлини тўсмоқчи бўлади. Шунинг учун банда намозда кўпроқ васвасага учрайди. Иблис Аллоҳга юзланган бандани ниятидан қайтаришга, нима қилиб бўлсаям мақсадига етказмасликка уринади . Ўғри хароба уйни тунамаганидек, шайтон ҳам яхшиликдан йироқ кимсаларга парво қилмайди, балки Аллоҳ сари интилганларни йўлдан уриш пайида бўлади. Бундай вақтда сабот билан, сабр-тоқат билан, Аллоҳдан ёрдам сўраб ибодатда, зикрда бардавом бўлинса, шайтон васвасаси даф бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло: “Шубҳасиз, шайтон макри заиф бўлувчидир”, деган .

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

3-БЎЛИМ. СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ 7 ҚОИДАСИ

Соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўп муаммолар олдини олади. Бугун шу мавзуга жуда кўп дуч келяпмиз. Бир қараганда қийин кўринадиган, анчагина сабр, ирода, вақт, шароит талаб этадиган соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари нималардан иборат? Қандай қилиб соғлом турмуш тарзига риоя этиш мумкин?
Қуйида сизга тақдим этиладиган соғлом турмуш тарзининг энг муҳим 7 қоидаси ҳаётнинг майда-чуйда ташвишлари билан ёдимиздан кўтарилган, амалга оширолмай қолган тартибларни ёдга солса ажаб эмас.
1. Спорт.
Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асосий шартларидан бири. У ёш ҳам, жой ҳам, ҳатто шарт-шароит ҳам танламайди. Спорт турлари кўп. Жумладан, пиёда юриш, югуриш, турникка тортилиш, кураш, гимнастика, футбол ва ҳоказо. Истаганингизни танланг. Жисмонан фаол бўлсангиз кифоя. Ҳар куни эмас, кунора 30-60 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, соғлом бўлишингиз учун етарли.
Камроқ ўтириш, кўпроқ ҳаракатланиш керак. Агар касбингиз ўтириб ишлашни тақозо этса, ҳар соатда камида 5 дақиқа танаффус қилинг. Бу вақтда турли енгил машқлар бажариб, елка, бел, оёқлар чигилини ёзинг.
2. Тўғри овқатланиш.
Овқатланиш рационингизга табиий маҳсулотлар – мева-сабзавотлар, витаминлар, минералларга бой озиқ-овқатларни киритинг. Овқатланиш рационининг 65 фоизини мева-сабзавотлар, нон, турли бўтқалар ташкил этиши, 30 фоизи гўшт, сут маҳсулотлари, 5 фоизи ширинлик, ёғларга ажратилиши лозим. Озуқалар имкон қадар янги, мавсумга мос бўлсин. Баҳорда, ёзда ўсимликлар, қишда оқсилга, ёғга бой маҳсулотларга кўпроқ ўрин ажратилиши мақсадга мувофиқ. Ҳар куни 2 литр атрофида сув ичинг.
Фастфуд, газли ичимликлар, ярим тайёр маҳсулотлар, чипс, кириешки, сунъий таъм, ранг, шакл берилган озуқалардан воз кечинг.
Овқатланишда хилма-хил таомлар аралаштириб юборилмасин. Мевалар овқатдан ярим соат аввал, ичимликлар 1-2 соат кейин истеъмол қилинади. Кечки 19-00 дан кейин озроқ олма тановул қилиш мумкин.
3. Зарарли одатлар.
Тананинг асосий душманларидан бўлмиш тамаки, спиртли ичимликлар, турли зарарли одатлардан воз кечиш орқали соғлом турмуш тарзига кенг йўл очинг.
4. Кун тартиби.
Кун тартибига қатъий риоя этинг. Биринчи навбатда 8 соатлик уйқу. Иккинчидан, бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғонишга одатланиш. Уйқунинг бузилиши аста-секин инсон руҳиятига, ҳиссиётларига зарар етказади, ишчанлик кайфиятини йўқотади. Кейинчалик турли сурункали, жиддий хасталиклар ривожланишига сабаб бўлади.
5. Ижобий кайфият.
Соғлом турмуш тарзининг яна бир муҳим қоидаси – яхши кайфият. Ҳаётдан кўпроқ завқ олинг, муваффақиятсизлик, омадсизликларга кўпам эътибор берманг, доим олға интилиш учун куч топа билинг, одамларга нисбатан ғараз, гина-кудурат сақлаб юрманг, кечиримли, бағри кенг бўлинг. Нодонлар билан асло баҳслашманг, ўзингизни улар билан тенг кўрманг.
6. Тоза ҳаво.
Уйингизни, ишхонангизни доим тоза тутинг, ҳар куни уни артиб-тозаланг, деразаларни очиб, тоза ҳаво киришини таъминланг. Нормал жисмоний ҳолатда бўлиш учун тўғри нафас олишни билиш керак. Табиат қўйнида сайр қилиш, ойналарни маълум муддат очиб қўйиш, очиқ ҳавода жисмоний меҳнат қилишга етадигани йўқ.
7. Шахсий гигиена.
Овқатланишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш, уйқудан олдин, овқатлангандан кейин тишларни тозалаш, покликка қатъий риоя этиш соғлом турмуш тарзининг асосий шартларидан ҳисобланади.
Шуни ёдда тутинг: соғлом турмуш тарзи саломатлик, куч-қувват гаровидир. У инсоннинг турли қирраларини ривожлантиради, муваффақиятга эриштиради. Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган одам оиласида, меҳнат жамоасида, умуман жамиятда ўз ўрнига эга бўлади, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтишни, қийин пайтларда ўзини йўқотиб қўймасликни ўрганади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳ Сизни икки дунё саодати билан сийласин! Жума муборак!

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!”
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин мана шу дуони кўп ўқиганлар .

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилганидан (сўнг:) “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади, унга муҳр урилади, қиёмат кунигача ўчирилмайди ”.
Шунингдек, бу калималар мажлисдаги беҳуда гап-сўзларга ҳам каффорат бўлади .

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен: “Ё Расулуллоҳ, лайлатул қадр қайси тундалигини билсам, қандай дуо ўқисам бўлади?” деб сўрадим. У зот шундай дедилар: “Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!” деб айт ”.


"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

НАМОЗ – ҚЎРҒОН
(Ибратли ҳикоя)

Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Талабамиз, унда-мунда ишга чиқиб турамиз. Бир куни бир ҳожи акамизникига ишлагани бордик. Қурилиш қилаётган эканлар, хандақ қазиб, атрофини бетонлаш керак эди. Тўрт-беш киши бўлиб кун бўйи тупроқ чиқардик. Қуёш ботганда ўн-ўн беш дақиқалик иш қолганди. Бирйўла ишни тугатиб, кейин намоз ўқиймиз, дедик. Аммо ҳожи акамизнинг: “Шом вақти қисқа, тезда ўқиб олиш керак”, деган даккилари билан хандақдан чиқишга мажбур бўлдик. Сўнг азон, такбир айтиб фарзни адо этдик. Суннат ўқиётганимизда бир нарса гупиллаб қулади. Намозни тугатиб ҳалиги томонга югурдик. Не кўз билан кўрайликки, биз ишлаётган ўша хандақ ёнидаги девор чуқурга ағанаган эди. Юракларимиз орқага тортиб кетди. Чунки, намозга чиқмаганимизда шу девор остида қолиб кетишимиз аниқ эди. Аллоҳ таоло шу ҳодиса билан намозни вақтида ўқиш лозимлигини яна бир бор таъкидлаб қўйгандек бўлди хаёлимда ”.

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Уммулхайрни бежиз бу исм билан чақиришмасди. Барчага яхшилик соғинувчи бу аёлнинг
ушбу хислатини яхши билган атрофдагилари унга «Уммулхайр, яъни эзгулик онаси» деб ном
қўйишганди. Ва бу исм унга шунчалик сингиб кетган эдики, унинг асл исми «Салма»лигини
баъзилар билишмасди ҳам. Гўзал хулқ ва эзгуликлар онаси бўлган бу аёлнинг ҳаётини ўртага
қўйиб, минг бир азоб билан дунёга келтирган фарзандларини, ҳали қадам босиб
улгурмасданоқ тупроққа топшириши, атрофдагиларини ҳам қаттиқ қайғуга қўйганди.
Сўнгги ҳомилалик даврида Салма хоним бир дуони кўп такрорларди: «Эй, фил асҳобини
маҳв этган ва байтуллоҳни сақлаган Зот, сенинг куч — қудратинг чексизлигига шубҳа йўқ... Шу
байтуллоҳ ҳаққи менинг жигаргўшамни ҳаётини сақла ва умр бер!». Хокисор, аммо умидвор
она илтижосидаги «ниёз (қурбонлик)» сўзи кейинчалик боланинг лақабига айланиб кетди.
Отаси Абу Қуҳофа Усмон бин Амир томонидан болага Абдуллоҳ деган исм қўйилди.

#АбуБакр

Абу Бакр Сиддиқ китоб

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ўша, Хусрав саройида вайроналиклар содир бўлган кеча тижорат мақсадида Маккага
борган бир яҳудий олими ғалати ҳолга тушди. Ниҳоят, ёнидаги Ҳишом, Валид ва Ўтбага қараб:
— Бу тунда орангизда бир бола туғилдими? деди. Ҳеч кутилмаган гап эди бу. Томдан
тараша тушгандек маъносиз бир савол эди. Ҳишом ҳайрон бўлиб:
— Хаёлишта қаёкдан келди бу савол? — деди.
— Қаёқдан келганини кейин тушуниб оласиз. Менга жавоб беринг, бу кеча орангизда бир
бола туғилдими?
— Биз бола туғмаймиз.
— Устимдан кулманглар...
— Устингдан кулаётганимиз йўқ. Бироқ бу аҳволингда сен бирпасдан кейин бола
туғворасан, шекилли.
— Яна мени мазах қилаётибсан, Ҳишом! Валид гапга аралашди.
— Сен ўзинг мазахлашга арзийдиган гап қиляпсанда. Бу кеча бола туғилиши ё
туғилмаслиги билан нима ишимиз бор? Бошқа ишимиз йўқми? Энди бир камимиз «Бу кеча ким
бола туғди?» деб бутун Макка водийларини кезиб чиқишимиз қолувди. Лот ва Уззо ҳаққи
айтаманки, сен ўзинг бизни устингдан кулишга мажбурлаяпсан. Кани, айтчи, мақсадинг,
дардинг нима ўзи? Нима демоқчисан бу билан? Яҳудий пинагини ҳам бузмасдан:
— Бу тунда бир юлдуз пайдо бўлди, — деди. Утба қаҳ-қаҳ отиб кулди:
— Майли, шу сўзингга бутун қалбимдан ишонай. Аммо пайдо бўлаётган юлдузларнинг
ҳисоби сон мингта. Юлдузлар ҳар кеча пайдо бўлади, — дедида, олдида турган шароб тўла
қадаҳни яҳудийнинг башарасига сепиб юборди. Сўнгра хизматкорини чақириб: — Дарров
икки челак сув келтир. Бу яҳудий ҳаливери ўзига келолмайди, шекилли, — деди.
Яҳудий йиғламокдан бери бўлиб турарди. Юзидаги шаробни артар экан, деди:
— Ҳалиям устимдан куляпсизлар, ҳолбуки... Шу пайт Валид унинг олдига келиб, бошидан
ушлади ва тепага қаратиб:

— Ҳолбуки, осмонда бир юлдуз найдо бўлди, шундайми? Утба, кел, шу одамнинг кўзи
қинидан чиқиб кетгунича йириб оч, бирмабир юлдузларни санасинчи,—деди.
Уч киши ширакайф ҳолда яҳудийни роса мазах қилардилар. Лекин яҳудийнинг оғзидан
фақат ўша сўз чиқарди. Амаллаб бошини Валиднинг қўлидан ажратгач, яна: — Бу кеча бир
юлдуз пайдо бўлди, деяпман сизга, Аҳмаднинг юлдузи. Оллоҳнинг охирги пайғамбарининг
юлдузи. Бу кеча бу пайғамбар шу шаҳарда туғилган бўлиши керак. Барча муқаддас нарсалар
ҳаққи қасам ичаманки, у Оллоҳнинг энг сўнгги пайғамбаридир. Энди Исроил ўғилларидан
пайғамбарлик кетди. Қўлларидан китоб ҳам кетди. Яҳудий олимларининг қадриэътибори
қолмади энди. Бу уларнинг ўлдирилажаклари ҳақида берилган ҳукмдир. Араблар бу пайғамбар
туфайли жаҳолатдан халос бўладилар. Эй қурайшликлар, севининглар, энди, валлоҳи (Оллоҳга
қасамки), сизлар бутун дунёга эри1нмокдек шарафга эга бўласизлар, — деб ўрнидан туриб,
чиқиб кетди.
Макканинг тор кўчаларида уйига бораётган чол, ёнидан ўтиб кетган бир яҳудийнинг «Бу
кеча Аҳмаднинг юлдузи пайдо бўлди, бу кеча Аҳмаднинг юлдузи порлайди, биз маҳв бўлдик»,
деган сўзларини эшитиб: «Тентак...» деб қўйди.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб

#Саодатасри

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Читать полностью…

Muxlis.uz

Хусрав юз берган ақл бовар килмас ҳодисаларни ойдинлаштириб бера оладиган бир одам
сўраб, Бусра подшоҳи Нўъмон ибн Мунзирга мактуб йўллади. Нўъмон Абдулмасиҳ ибн Ҳайём
деган донишмандни Хусравнинг ҳузурига жўнатди.
Абдулмасиҳ бўлиб ўтган воқеаларни Хусравнинг ўз оғзидан энштгач, шундай деди:
— Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Аммо Шом томонлардаги Жабия деган жойда тоғам
Сотиҳ яшайди, у киши билан маслаҳатлашиб, кейин олдингизга келсам...
— Унда дарҳол йўлга чиқ, — деди сулгон Хусрав. Абдулмасиҳ бу ғалати ҳодисаларни
тоғаси қандай шарҳлашини билмоқ учун Шомга жўнаб кетди.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб

#Саодатасри

@muxlisuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel