Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📖 ЁТИШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ
🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
🔴 INSTAGRAM 🔵 FACEBOOK 🔴 iymonuz?si=ogB6NZ6pqzgdBW8b">YOUTUBE
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_ruku_sajda_namoz
ҚАЧОНКИ РУКУЪ ВА САЖДА ҚИЛСАНГИЗ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бирингиз рукуъ қилса-ю, рукусида "Субҳаана Роббиял ъазийм" деб уч марта айтса, батаҳқиқ рукуси тўлиқ бўлибди. Бу энг озидир. Қачон сажда қилса-ю, саждасида "Субҳаана Роббиял аъла" деб уч марта айтса, батаҳқиқ саждаси тўлиқ бўлибди. Бу энг озидир", дедилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#Тонгги_зикрлар
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
📿 «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
🗒 Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз, дер эдилар.
✍ Имом Термизий ривояти.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#nasihat_iymon_muhofaza_sunnat
💎 ИЙМОНИНГИЗНИ НЕГА АСРАМАЙСИЗ?
❓ Иймон - қиммат неъмат эмасми?
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
💐 Хайрли тонг. АЛЛОҲ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.
⏳ Қайси инсон бўлишидан қатъи назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️Сажда қилайлик имконият борида.
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_salavot
Ё РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ СИЗНИ НИМА ХУРСАНД ҚИЛДИ?
Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "У бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди. У айтади: "У зотни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда кўриб: "Ё Расулуллоҳ, ҳозиргидек сизни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда қачон кўрганимни эслай олмайман", дедим. У зот алайҳиссалом: "Эй Абу Талҳа, нега хурсанд бўлмай, ҳозиргина Жаброил келиб кетди. Умматимдан ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта ҳасанот ёзишини, ўнта гуноҳини ўчиришини ва менга салавот айтгани каби Аллоҳ ҳам унга жавоб қайтаришини айтиб хурсанд қилди", дедилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#shavvol_ramazon_6_kun
ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА 10 КУН ҚОЛДИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бугун ҳижрий санада Шаввол ойининг 20 санаси. Тахминан яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади.
Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур” (Зориёт сураси, 55-оят).
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
Батафсил:
✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_juma_salavot_nur
КИМ 100 ТА САЛАВОТ АЙТСА...
📿 Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo_zikr_juma_muborak
🕌 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
🔹 Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи.
🔹 Маъноси: Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан.
🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар: "Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади" (Имом Абу Довуд ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#juma_şabon_muborak
🌙 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️САЛОМ БЕРИШГА ШОШИЛИНГ - СУННАТГА ЭРГАШИНГ
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!
🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
МЕНГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИБ БЕР
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бизга қироат қилиб бер [ёки менга Қуръон ўқиб бер]", дедилар. "Сизга ўқиб берайми, ахир сизга нозил қилинган-ку?" дедим. У зот алайҳиссалом: "Мен Қуръонни ўзимдан бошқадан эшитишни яхши кўраман", дедилар.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.
Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг☝️
Алҳамдулиллаҳ....
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_keç_hufton_şayton
ШАЙТОНЛАР ҚЎЗҒАЛГАН ВАҚТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Хуфтоннинг зулмати ўтгунча болаларингизни йиғинг. Чунки бир пайт борки, унда шайтонлар тарқалади" (Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти).
Демак, кеч тушиши билан болаларни уйга тўплаш, ювинтириб, уйдаги ишлар билан машғул қилиш лозим экан. Ўша пайтда болалар кўчада қаровсиз қолсалар, уларга зарар етиб қолиши мумкин. Чунки бу пайтда шайтонлар қўзғалган вақт бўлади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ibrat_laa_ilaha_illa_Alloh
ТИЛИМНИ ТАРОЗИНИНГ ТОШИ БОСИБ ТУРИБДИ
Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди.
Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди.
Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди.
Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин?
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_din_Islom_banda
КИМГА ДИН БЕРИЛГАН БЎЛСА
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ таоло ризқларингизни тақсимлаганидек, хулқларингизни ҳам тақсимлаган. Аллоҳ таоло дунёни яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига ҳам бераверади. Аммо динни фақат Ўзининг суйган бандасига беради. Кимга динни ато этган бўлса, батаҳқиқ уни яхши кўрибди", дедилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Яхши инсонларнинг Сиз учун
қилган дуолари ижобатдир,
иншааллоҳ. Сиз бехабар
ҳаққингизга қилинган
дуолар кўп бўлсин!!!
Бугунги Шанба кунингиз эсда
қоладиган ажойиб кун
бўлишни тилаб қоламиз!!!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_zino_õğri_qarz_mahr
ЗИНОКОР ЎҒРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир аёлга уйланмоқчи бўлса-ю маҳрини бермасликни мақсад қилса Аллоҳга зинокор ҳолда йўлиқади. Ким қарз олса-ю уни қайтармасликни ният қилса Аллоҳга ўғри ҳолида йўлиқади", дедилар.
✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#juma_kahf_sura_nur_qiyomat
КИМ КАҲФ СУРАСИНИ ЎҚИСА
🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_tun_eşak_it_şayton
АЛЛОҲДАН ПАНОҲ СЎРАНГ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Эй мусулмонлар, кеч бўлганда камроқ чиқинглар. Аллоҳнинг ерда тарқатган жонзотлари ҳам бор, улар буюрилганини бажаради. Қайси бирингиз эшак ҳанграшини ёки ит ҳуришини эшитса Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан сақлашни сўрасин. Чунки улар сизлар кўрмаганни кўради", дедилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy