muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌹 Жума тонгги муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#şavvol_juma_muborak

🌙 ШАВВОЛ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу кунда қиладиган барча ибодат ва дуоларингизни ижобат этсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин.

🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ona_ota_ğanimat

Онангиз билан ҳар бир лаҳзани ғанимат билинг. Чунки у лаҳзалар алмаштириб бўлмайдиган ва такрорланмас лаҳзалардир!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📜 РАМАЗОН ОЙИ ЯКУНИГА ЕТДИ, АММО:

1. Рўза асло интиҳо топмайди;
(Рамазондан кейин ҳам нафл рўзаларда бардавом бўлиш мумкин)

2. Қуръон асло жўнаб кетмайди;
(Унинг хатмини, тиловатини йил бўйи давом эттириш мумкин)

3. Масжидлар асло ёпилмайди;
(Таровеҳдан бошқа вақтларда ҳам беш вақт намозлар ва жума намозини адо этишга ошиқиш мумкин)

4. Ажру савоб асло кесилмайди;
(Савоб ҳосил қилиш учун Рамазондан кейин ҳам хайрли ишлар, амаллар кўп)

5. “Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил”, Ҳижр сураси, 99 – оят.
Аллоҳим қалбларимизни динингда собит қилгин!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌅 Ассалому алайкум! Хайрли тонг!

💐Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

💐Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин!

💐Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

💐Аллоҳ, бу кунда биздан
оғриқларни аритсин!

💐Зулматларимизни ёритсин!

💐Бизни нажоти ила суғорсин!

💐Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин!
🌸🍃🌸🍃🌸🍃

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#никоҳ #ҳалол_ҳаром

❓САВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда муслима аёлнинг ғайридин эркакка турмушга чиқиши қатъий таъқиқланган. Чунки Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар фатволарида бундай никоҳдан қаттиқ қайтариб, бу турмушнинг ботил экани баён қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🔗 Улашинг:
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Тонгда қилинган
зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни
даргоҳида қабул қилсин.

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Шаввол ойининг рўзаси

💠 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌅 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

📿 اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

🤲 «Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан», деб айтар эдилар.

🟢 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!

🤲 Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo_mağfirat_rahmat

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: "Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз" (Аъроф сураси, 23-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#tabrik

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#tabrik

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Устоз Одилхон Қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo_siddiq_mağfirat

АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ДУОЛАРИ

اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Ўқилиши: Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз зунууба иллаа анта. Фағфирлий мағфиротан мин иъндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм.

Маъноси: Аллоҳим! Мен ўзимга-ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилувчи йўқ. Ўзинг мени Ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар биримизни, Каъбатуллоҳни тавоф қилишлик неъмати билан сийлагин Аллоҳим! Амин.

- Марҳаматли Роббимдан:
Cўрасангиз икром қилишини,
Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини
Истиғфор айтсангиз мағфират
қилишини сўраймиз!
Ишингизга, молингизга,
вақтингизга ва оилангизга
Аллоҳ таоло барака берсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#baxt_dunyo_oxirat

🕌 МАСЖИДГА БОРГАН БАХТЛИ ИНСОНЛАР

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hikmat_taskin_nukta

ҲАЁТДА ҚИЙИНЧИЛИККА УЧРАСАНГИЗ:

Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “...қўрқма, маҳзун бўлма”, деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”, деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).

Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: “...хафа бўлма” (Юсуф сураси, 69-оят).

Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “...қўрқма” (Қосос сураси, 25-оят), дедилар.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан” (Тавба сураси, 40-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#mujda

Рўза давом этади...

Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш бу ой рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин яна солиҳ, яхши амалларга йўллаб қўяди".

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ayol_iffat_hayo

ҲАЁ БАҲОСИ АНЧА ҚИММАТ

Аёл киши олаётган молининг нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши, сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас. 

Чунки унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#rõza_şavvol_savob

📅 ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

🌙 Муборак Рамазон ойидан сўнг ибодатдан роҳат олган қалбга Шаввол ойининг рўзаси қўшимча қувват бахш этади. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", – деганлар.

✅ Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ: "Кетма-кет олти кун тутса ҳам, бўлиб-бўлиб тутса ҳам фазилати тенг", деганлар. Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар қуйидагилар:

1⃣ Рамазонда рўза тутиб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмаслиги. Чунки табиблар ҳам очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни тавсия қиладилар.

2⃣ Асосийси, йил бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлиш.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар миқдорида яхшилик тайинлади. Шундай қилиб бир ой рўза тутиш 10 ой рўза тутишдек, олти кун рўза тутиш эса (60 кун рўза тутишга баробар бўлиб), бир йилни ташкил этади" (Имом Насоий, Ибн Можа ривояти).

🔰 Уламолар бунга далил сифатида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)" (Анъом сураси, 160-оят).

🌙 Рамазоннинг 30 кунлик рўзаси 300 кун кабидир. Шаввол ойидаги 6 кун эса 60 кун кабидир. Шунда жами 360 кунга (1 йилга) тенг бўлади.

🔗 Ушбу улуғ ажрга эришиш учун Шаввол ойида 6 кун кетма-кет рўза тутиш шарт эмас. Уламолар ушбу рўза Шаввол ойи мобайнида тутилса, кифоя қилади, деганлар.

💠 Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш бу ой рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирон амалини қабул қилса, ундан кейин (бошқа) солиҳ, яхши амалларга йўллаб қўяди".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 РЎЗАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАНИНИНГ 13 АЛОМАТИ

1️⃣. Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

2️⃣. Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

3️⃣. Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

4️⃣. Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

5️⃣. Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

6️⃣. Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

7️⃣. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: "Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди", деганлар.

8️⃣. Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

9️⃣. Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

1️⃣0️⃣. Кўп дуо қилиш.

1️⃣1️⃣. Солиҳларни яхши кўриш.

1️⃣2️⃣. Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

1️⃣3️⃣. Кечалари қоим бўлиш.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_hayit_namoz

​​ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом "Аллоҳу акбар" дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди.
(Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук).

4. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

5. Имом ичида "Аъузу"ни ва "Бисмиллаҳ"ни айтиб, овоз чиқариб "Фотиҳа" сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом "Фотиҳа" сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Саждадан сўнгра "Аттаҳийёт", "Салавот" ва "Дуо" ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ушбу азиз кун барча мусулмонларга муборак бўлсин!
«Биродарига ғойибдан қилинган дуолар мустажоб деганлар» Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам!

Аллоҳим мусулмонларга нусрат бер!

Ҳайит Муборак бўлсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel