Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot
#harom_dõzax_azob
АГАР ЧИН ҲАҚИҚАТ ЁЗИЛСА...
Агар ароқ шишасининг ёрлиғига фақат чин ҳақиқат ёзилса, қуйидагиларни ўқир эдик:
• Энг кўп жигар циррозига олиб келувчи заҳар;
• Энг кўп аварияларга сабаб бўлувчи касофат;
• Ичгандан сўнг зинога тортувчи заққум;
• Ичгандан сўнг энг одобли инсонни ҳам шарм-ҳаёсини йўқотувчи ичимлик;
• Хайр-баракани йўқотадиган касофат;
• Хотин ва фарзандларнинг кўз ёшига сабаб бўлувчи, оилага бахтсизлик олиб келувчи суюқлик;
• Ишлаб чиқарганни ҳам, сотганни ҳам, сотиб олганни ҳам, ичирганни ҳам, ичганни ҳам бирдек гуноҳга ботирадиган расво;
• Қабр азобини нақд қилувчи бало;
• Жаннат эшигини ёпувчи қулф;
• Дўзахга олиб кирадиган ҳаром суюқлик!
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Яхши инсонларнинг Сиз учун қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ. Сиз бехабар
ҳаққингизга қилинган
дуолар кўп бўлсин!!!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo_zikr_qarz
💰 КИМ ШУ ДУОНИ ЎҚИСА ҚАРЗДАН ҚУТУЛАДИ...
🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ehson_sadaqa_kambağal
МАРҲАБО, САВОБЛАРИМНИ ЭЛТУВЧИ
Али ибн Ҳусайннинг олдига камбағал ва тиланчи келса, хурсанд бўларди ва: "Марҳабо, охиратимга йўл озиғимни (савобларимни) элтувчи", дерди.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zikr_tong_tun_roziytu
Зикр дарслари:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً
Ким тонгда ва кечда: "Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росулан"ни 3 мартадан айтса Аллоҳ уни рози қилади.
🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
«Ҳаммамиз иқрормиз»
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo_oyat_hidoyat
🤲 АЛЛОҲДАН ҲИДОЯТИДА БАРДАВОМ ҚИЛИШИНИ СЎРАШ ДУОСИ
﴿رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ﴾
Ўқилиши: "Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб".
Маъноси: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан" (Оли Имрон сураси, 8-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#şabon_ramazon_Quron_jannat_tubo
ТУБО БЎЛСИН
Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирса тижорат дўконини ёпар, Қуръон қироатига машғул бўлар ва: "Рамазондан олдин ўзини ислоҳ қилганларга Тубо (жаннат) бўлсин!", деб айтарди.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#oyat_zikr_qalb
ҚАЛБ ЗИКР БИЛАН ОРОМ ТОПАДИ
«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси, 28-оят).
Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
💐 Хайрли тонг. АЛЛОҲ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.
⏳ Қайси инсон бўлишидан қатъи назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo_farzand_oyat
АЛЛОҲДАН ФАРЗАНД СЎРАШ ДУОСИ
﴿رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ﴾
Ўқилиши: "Робби лаа тазарний фардан ва анта хойрул ваарисийн".
Маъноси: "Роббим! Мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт!) Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан" (Анбиё сураси, 89-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_Alloh_bemorlik_işsizlik_farzand
ҲАММАСИ АЛЛОҲДАН
"Амримиз келган пайтда раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик" (Ҳуд сураси, 66-оят).
Зиқлик кетидан хурсандчилик келдими, демак Аллоҳнинг раҳмати билан.
Беморлик кетидан шифоси келдими, дори ё шифокор эмас, Аллоҳнинг раҳмати билан бўлибди.
Ишсизлик кетидан жўяли иш чиқдими, диплом ё тажрибангиздан эмас, балки Аллоҳнинг раҳмати билан экан.
Умидингиз узилганда фарзандли бўлдингизми, зўр шифохонадан эмас, Аллоҳнинг раҳматидандир.
Бу дунё сабаблари Аллоҳ изн бермаса, ҳеч нарсага ярамайди.
Кўриб турибмизку, минглаб касаллар даволанса ҳам тузалмаяпти.
Қанча олий маълумотлилар ишсизликдан азият чекяпти.
Оила ҳаммада бор, лекин фарзанд...
Ҳузурингиздаги барча неъматнинг муаллифи Аллоҳдир. Шундай экан фазл қилган Зотнинг фазлини эътироф этинг.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!
🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo_mağfirat_gunoh_azob
ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛИШИНИ ВА ДЎЗАХ АЗОБИДАН ПАНОҲ СЎРАШ ДУОСИ
﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾
Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".
Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!" (Оли Имрон сураси, 16-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
ХАЙРЛИ ТОНГ - ХАЙРЛИ КУН!
🕌 Ассалому алайкум! Жума тонгги муборак бўлсин!
🤲 Бизни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Бугунги жума намозини адо этишни насиб қилсин!
🕋 Бир жумангиз Аллоҳнинг байти - Маккада ўтсин!
❗️ Бугун кўп салавот айтишни унутманг!
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz
💐 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_baxtiyor_oila
✨БАХТЛИ ОИЛА САРИ 6️⃣ ОЛТИН ҚОИДА
3️⃣ Севишингизни изҳор қилиб туринг!
Аёлингизга севишингизни ҳар куни билдириб туринг. Ишга кетишингиздан олдин пешонасидан ўпиб ёки СМС, ижтимоий тармоқлар орқали хабарлар ёки қоғозга битилган мактублар орқалими хуллас йўллари кўп. Муҳими ҳар куни ёқтиришингизни изҳор этишни унутманг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Севганларингизга севишингизни изҳор қилинг!" деганлар.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#shabon_ramazon_rõza
🌙 ЭРТАГА РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
🌺 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).
⏰ САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ
📍6 февраль – пайшанба
⏺ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:09
⏺ Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:49
Шом намозидан кейинги дуо (7 маротаба)
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ
Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар
Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.
(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zikr_tasbeh_hadis
🔷 ГУНОҲИНГИЗ ДЕНГИЗ КЎПИГИЧА КЎП БЎЛСА...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки бир кунда 100 маротаба "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи" деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади", дедилар. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy