muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

#ibrat_ona_tarbiya

✨ОЛИМ ЕТИШТИРГАН ОНА

Орадан йиллар ўтади. Фарзанд отасини жуда интиқлик билан кутар, аммо отаси ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ эди. Кунларнинг бирида бир тўда аскарлар жангдан қайтишди, лекин Фаррух уларнинг орасида кўринмасди.

Қаттиқ ғамга ботган Она фарзандининг илмли бўлиши учун ҳаракат қилишда давом этади. Она тунлари таҳажжудда фарзандининг ҳаққига дуо қиларди, кундузи эса ўғлини дарсга олиб борарди. Ён-атрофдагилар унга ачиниб, "ўзингга ҳам раҳминг келсин" десалар, у: "устозларимиз сен илмга борингни бермагунингча илм сенга бир бўлагини ҳам бермайди деб айтишарди" деб айтарди.

Соатлар ортидан кунлар, ойлар кетидан йиллар ўтди. Она бутун умрини фарзандининг камоли учун бағшида қилган Робиъа ар-Рай етук олим бўлиб етишди. У Мадина масжидида дарс берарди.

Она турмуш ўртоғи қолдирган дирҳамларни дунёнинг ўткинчи матоҳларига эмас, балки фарзанди олим бўлиши учун сарфлади.

❇️ 1 қисми

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#kun_oyati

"Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар" (Ёсин сураси, 22-оят).

Агар ҳар бир ишнинг бошланиши ва якун топиши Аллоҳнинг изни ва иродаси ила бўлса, қандай қилиб Ундан бошқага ибодат-итоат қилиш ва розилигини топишга ҳаракат қилиш мумкин?!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ibrat_ona_tarbiya

✨ОЛИМ ЕТИШТИРГАН ОНА

Ислом оламининг йирик олимларидан Робиъа ар-Райнинг отаси Фаррух жангчи ва моҳир чавандоз, саҳоба Робиъа ибн Зиёд Ҳорисий розияллоҳу анҳунинг ёрдамчиси эди. Жангларда унга ҳамроҳлик қиларди. Урушлар ниҳоясига етгач Фаррух Мадина шаҳрига келиб, оила қуради. Ёш оила тинч ва бахтли ҳаёт кечира бошлайди.

Орада кунлар ўтади. Фаррух яна урушга чақирилади. У кўзи ёриши арафасида турган аёлига бир неча минг дирҳамни қолдириб кетади.

Вақти етиб фарзанд дунёга келади. Онаси уни оқ, ювиб, оқ тарайди, ўзи емай, едиради, таълим ва тарбия беради. Фарзанди ҳали ёш бўлишига қарамай уни турли устозларнинг ҳузурига олиб боради. Натижада, фарзанди Қуръони каримни ва бир қанча ҳадисларни тўлиқ ёд олади.

❇️ Давоми бор...

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis_baxtiyor_oila

БАХТЛИ ОИЛА САРИ 6️⃣ ОЛТИН ҚОИДА

2️⃣ Кўпроқ вақтингизни биргаликда ўтказинг!

Афсуски, жуда кўп эр-хотинлар оз вақтларини бирга ўтказишади. Кўпчиликда биргаликда сайр қилишлар, овқатланишлар, суҳбат қуришлар қисқа муддат давом этади, кейин эса уларнинг барчаси тарихга айланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан суҳбатлашганларида бутун таналари билан бурилиб, сўзловчига бор диққат-эътиборларини қаратар эдилар.


Энди сиз ҳам телефондан бошингизни кўтаринг, телефонни ўчириш вақти келди. Дилдан суҳбат қуринг, бир-бирингизни тинглашга вақт ажратинг.

Тадқиқотларга кўра, энг бахтли никоҳлардаги эр-хотинлар бир кунда камида беш соатларини бирга сарфлашар экан. Чарчаган бўлишингиздан қатъи назар, оилангизни мустаҳкамлаш учун аёлингизга вақт ажратинг. Майлин, энг оддий усулда бўлса ҳам, масалан, чой устида ёки кўчада сайр қилиб суҳбатлашинг.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ibrat_ona

🌙 ПАЙҒАМБАРНИНГ ОНАСИ

✨Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар онамиз ва фарзандлари Исмоил алайҳиссаломни чўлда ташлаб кетаётганларида аёллари: "Буни Аллоҳ сизга буюрдими?" деб сўрайдилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Ҳа", деганларидан кейин Ҳожар онамиз хотиржам бўлдилар.

✨ Ҳеч ким йўқ чўлда она-бола ёлғиз қолишди. Исмоил алайҳиссаломнинг тарбияси билан ёлғиз Ҳожар онамиз шуғуллана бошладилар.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: "Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?" деди. У: "Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан", деди» (Соффаат сураси, 102-оят).

✨Қаранг, Ҳожар онамизнинг берган тарбияларини олиб улғайган солиҳ фарзанд отасининг сўровига қандай гўзал тарзда жавоб берди.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ "Фарзандим солиҳ инсон бўлсин" деб ният қилган яқинларингизга жўнатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#şabon_ramazon_Quron_qori

📚 ШАЪБОН – ҚУРЪОН ОЙИ

🌙 Фақиҳ Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: "Бу қориларнинг ойидир", деб айтарди.

Бугун қанча Қуръон ўқидингиз-у, телефонга қанча вақтингизни сарфладингиз?

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis #vada #qarz #omonat

💰 ВАЪДА ҚАРЗДИР

☪ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мунофиқнинг учта аломати бор. Сўзласа, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, хиёнат қилади", деганлар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

❇️ Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Иншааллоҳ" деб ваъда бериб, бажармасликни ўйлаш мунофиқликдир.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Яхши инсонларнинг Сиз учун
қилган дуолари ижобатдир,
иншааллоҳ. Сиз бехабар
ҳаққингизга қилинган
дуолар кўп бўлсин!!!

Бугунги Шанба кунингиз эсда
қоладиган ажойиб кун
бўлишни тилаб қоламиз!!!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#şabon_ramazon_rõza

🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌹 Жума тонгги муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#juma_şabon_muborak

❄️ ШАЪБОН ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман", деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ДУОЛАРИ

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.

Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят)
.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади
, на қуёш вақтидан эрта чиқади.
Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади...

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Қанийди онамни бир маротаба кўрсам эди, бағримга боссам эди!!!
🎤Одилхон қори Юнусхон ўғли

Албатта кўринг!
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.

Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг
☝️

Алҳамдулиллаҳ....

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#shabon_ramazon_rõza

🌙 ЭРТАГА РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🌺 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

📍3 февраль – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:11
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:45


🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун Шаъбон ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maruza_juft_soliha_duo

🌺 АҲЛИ-АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗ ҚУВОНЧИ БЎЛИШИНИ ИСТАСАНГИЗ...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#şabon_ramazon_Quron_qori

📖 ҚУРЪОННИ КЎП ЎҚИСИНЛАР!

❇️ Ҳасан ибн Саҳл: «Шаъбон айтаркан: "Роббим, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (вазифа) бор?", Аллоҳ унга: "Сенда Қуръонни кўп қироат қилишлари", дер экан», дедилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maruza_musibat_sinov

🔥 НЕГА МУСИБАТГА УЧРАСАНГИЗ АЛЛОҲНИ УНУТАСИЗ?

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis_baxtiyor_oila

БАХТЛИ ОИЛА САРИ 6️⃣ ОЛТИН ҚОИДА

1️⃣ Кечириб юборинг ва эсдан чиқаринг! Бахтиёр оиланинг биринчи қоидаси кечиримли бўлиш. Эр-хотин бир-бирининг хато-камчиликларини кечириши, тўғирлашга ёрдам бериши, бир-бирини тўлдириши лозим. Шунда оила бахтиёр ва мустаҳкам бўлади, хафагарчилик ва жанжаллар бўлмайди. Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, кечирувчан инсонлар гина-кудрат сақлаб юрадиганлардан кўра бахтли ҳаёт кечиришар экан. Олимлардан бири: "Бахтли никоҳ бу – икки кечиришни биладиган эр-хотиннинг бирлашмасидир", деб айтганди.

✨ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласининг барчаси хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшиси кўп тавба қилувчилардир", дедилар (Имом Термизий ривояти).


Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_vaqti_Toşkent_şabon

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ibrat_ayol_ummat

🕯БИТТАДАН ЁҚИЛГАН ШАМ БОР ЭДИ

❇️ Қадимда подшоҳлардан бири ўғлини уйлантирмоқчи бўлди. Шунда, кимнинг уйида қория қизи бўлса, уйнинг деразаси олдида шамни ёқиқ қолдиришга эълон қилди. Шу кеча, шаҳар жуда ёришиб кетди, чунки ҳар бир уйнинг деразаси олдида кўплаб шамлар ёқилганди.
Ҳа, ҳар бир уйда Қуръонни ёддан биладиган бир нечта қизлар бор эди.

📚 Бу услуб қўл келмаганидан подшоҳ энди бу кеча ҳадис тўпламларини ҳам ёддан биладиганлар шам ёқсинлар, деган буйруқни берди. Шамлар сони анча камайган бўлсада, аммо ҳар бир уйда биттадан бўлсада ёқилган шам бор эди.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_şabon_ramazon

🌙 Тобеинлардан Салама ибн Куҳайл раҳматуллоҳи алайҳ: "Шаъбон ойи – қорилар ойидир", деб айтарди.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#şabon_ramazon_rõza

🌙 ШАЪБОН ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ

❓Бу ойда қандай амалларни бажариш кераклигини биласизми


✅ Ушбу видео орқали Шаъбон ойининг фазилатларини ўрганиб оласиз, ИншаАллоҳ.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel