muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

🌙 ЭРТАГА ПАЙШАНБА КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

❄️ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: "Фаришталар қиш келганда мўмин банданинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан", деганлар.

🌹 Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар".

🌙 12 декабрь - пайшанба
⏰ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:15
⏰ Ифторлик вақти:
(оғиз очиш) 16:57

🤲 Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ - ХАЙРЛИ КУН!

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.


🌸🍃🌸🍃Эй Роббим, сенинг фазл ва карамингдан умидвормиз.

🌸🍃🌸🍃 Сенинг мағфиратингга лойиқ бир амал соҳиби бўлишни насиб айла.

🌸🍃🌸🍃Ва барчамизни синовимизни яхшилик устида бўлишини насиб айла!

🌞🌻🌞🌻Бугунги кунингиз барокатли ва савобга тўла ўтсин
.🤲🏼🤲🏼🤲🏼

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maruza_ota_ona_farzand_tarbiya

🔥 ОТАСИЗ ЎСГАН ФАРЗАНД

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

💐 Хайрли тонг. АЛЛОҲ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.

​​ Қайси инсон бўлишидан қатъи назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maruza_ota_ona

☝️ АГАР ОТАНГ СЕНДАН НОРОЗИ БЎЛСА..

🔥 Отангиз сиздан розими?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maqola_isrof_harom

... эртага бундай исрофгарчиликлардан албатта қиёмат кунида сўраламиз. Битта фарзандини тўйи учун бутунбошли бир ҳовли-жой қилса бўладиган пулларни совураётганлар қиёмат кунида нима деб жавоб берадилар? “Ундан кўра ўша пулингни ярмини қийналаётган, кам таъминланган хонадонларга бўлиб берсанг бўлмасмиди, қариндош-уруғингдаги ҳожатмандларнинг ҳожатини чиқарсанг бўлмасмиди, молу дунёни сенга нима учун бердик, мана шундай дабдабабозликлар учунми?”, дея сўроққа тутилса, исрофгар банда нима деб жавоб беради?!

✏️ Мақоланинг давоми

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maruza_nasihat_qabr_oxirat

ҚАЧОН ОХИРГИ МАРТА ҚАБРИСТОННИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИНГИЗ?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 Қишнинг совуқ кунларида ушбу дуони ўқиш тавсия этилади
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
🔹 Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

💨 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

😔 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

🌹 Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!

🤲 Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли амалларингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин.
Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

🤲 Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ 
Шаҳидаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува вал малааикату ва улул илми қооиман билқисти лаа илаҳа илла ҳувал азийзул ҳакийм.
"Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам гувоҳлик бердилар. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир" (Оли Имрон сураси, 18-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким ушбу оятни ўқиб, охирида "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканлигига мен ҳам гувоҳман" деса, Аллоҳ таоло ушбу оятнинг ҳарфлари ададича фаришталарни қиёмат кунигача ўша кишининг ҳақига истиғфор айттириб қўяди".
Яна дедилар: "Ким уйқуга ётишидан олдин ушбу оятни ўқиса, Аллоҳ таоло етмиш мингта фариштани яратади ва улар қиёмат кунигача ўша кишининг ҳақига истиғфор айтиб турадилар".


✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maqola_isrof_harom

❗️ЭЙ ОИША, АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИГА ЯХШИ МУНОСАБАТДА БЎЛ!

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар ва тўсатдан кўзлари тўкилган увоқларга тушди. Уларни териб олдилар ва тозалаб едилар. Сўнгра: "Карим (сифатли Аллоҳ таоло берган неъматлар)ни қадрлагин! Зеро, у (неъматлар) бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!" дедилар" (Ибн Можа ривояти).

✏️ Мақоланинг давоми

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ - ХАЙРЛИ КУН!

🌹 Янги тонг муборак бўлсин!

🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан уйғонсалар бундай дуо қилардилар:

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
🤲 Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

💠 Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo_tashvish_musibat

ҒАМ-ҒУССАГА БОТГАН КИШИНИНГ ДУОСИ


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: Ғам-ғуссага ботган кишининг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржуу, фа лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаъний куллаҳ, лаа илааҳа иллаа анта".

Маъноси: Аллоҳим, раҳматингдан умидворман, мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ислоҳ қилгин, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ.

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maqola_taom_sunnat

💦 ТАОМДАН ОЛДИН ҚЎЛНИ ЮВИШНИНГ 2 ФАЗИЛАТИ

🙌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Таомдан олдин (қўлни) ювиш камбағалликни кетказади. (Таомдан) сўнг (қўлни ювиш) эса кичик гуноҳларни кетказади ва кўзни тузатади" (Қузоъий "Муснадуш шиҳоб"да ривоят қилган).

✏️ Мақоланинг давоми


✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 ДУОИМ СЕНИ ҚУВОНТИРДИМИ?

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
 У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

КИМ ИЛМ ОЛИШНИ ИСТАСА, ЎНТА НАРСАНИ ЛОЗИМ ТУТИШИ КЕРАК:

Биринчиси: Икки ракат бўлсада, тунги таҳажжуд намозини ўқиш.

Иккинчиси: Таҳоратда давомийлик, (таҳоратли бўлиб юриш).

Учинчиси: Ошкора ва махфий тақво қилиш.

Тўртинчиси: Таомланса, иштаҳа, шаҳват учун эмас, балки қувват учун таом ейиш.

Бешинчиси: Мисвок ишлатиш.

Олтинчиси: Китоблар мутолаасида мунтазам, давомий бўлиш. 

Еттинчиси: Устоз одоби. (муаллимининг олдида одоб сақлаш, эҳтиром кўрсатиш)

Саккизинчиси: Қуръон тиловати.

Тўққизинчиси: Ота-онани хизматини қилиш.

Ўнинчиси: Гўзал аҳлоқ.
Мана шу ўн хислатнинг мукаммали бўлиб, уни дўстларингизга юборинг.

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#maqola_tahorat_farz

💦 ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ

Таҳорат ювиш ва масҳ тортишдан иборат. Унда учта аъзо (юз, қўл, оёқ) ювилади ва бошга масҳ тортилади. Ювиш аъзоларда сувни оқизишдир. Масҳ эса аъзони нам қўл билан силаш. Таҳоратда аъзолардан камида икки ёки уч томчи сув оқиши шарт. Агар худди ёғ суртган каби аъзоларидан сув оқмаса, бундай таҳорат тўғри бўлмайди.

✏️ Мақоланинг давоми

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

ИЛОЖИ БЎЛСАЙДИ...

Фарзандимни бошқатдан улғайтиришнинг иложи бўлсайди:
– Хатоларини тинмай юзига солиш ўрнига, у билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилардим;
– ўйин соатларини чегараламас, қувнаб-яйраётганини завқ билан кузатардим;
– унга нисбатан зўраки жиддийликни йиғиштириб, шафқатлироқ бўлардим;
– арзимаган нарсага койийвермай, кўпроқ қучоқлардим;
– доим қўпол муомалада бўлмай, унинг ўзига ишонч туйғусини ривожлантирардим;
Агар иложи бўлсайди...

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 АЛЛОҲИМ БИЗГА ҚАДАРЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕР....

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#juma_salavot

📿 ЖУМА КУНИ САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Муҳаддис Аҳмад Шерозий вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

- Мени Аллоҳ мағфират қилди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel