🔸ОЛТМИШ ЙИЛЛИК ИБОДАТИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИГАН КИШИ
Банда олтиш йил – деярли бир умр не машаққатлар билан ибодат қилса-ю, бир маҳал ўқиган намози ҳам қабул бўлмаса? Бу қандай кўргилик?! Бунинг сабаби нима? Келинг, шу ҳақида айтилган ривоятларни бир бошидан кўриб чиқамиз.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الرَّجُلَ لَيُصَلِّي ستِّينَ سَنَهً وَمَا تُقْبَلُ لَهُ صَلاَةٌ وَلَعَلَّهُ يُتِمُّ الرُّكُوعَ وَلاَ يُتِمُّ السُّجُودَ وَيُتِمُّ السُّجُودَ وَلاَ يُتِمُّ الرُكُوعَ. رَوَاهُ أَبُو الْقَاسِمِ الأَصْبَهَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 📌“Бир киши олтмиш йил намоз ўқийди. Унинг бир (маҳал) намози ҳам қабул қилинмайди. Эҳтимол у рукуъни мукаммал, саждани чала қиларди ёки саждани мукаммал, рукуъни чала қиларди” 📝(Абулқосим Исфаҳоний ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Бу ерда ибодат сонига, неча йил қилинганига эмас, сифатига кўпроқ аҳамият бериш лозимлиги таъкидланмоқда. Чунки одам бир умр намозни чала ўқигани, рукуъ ёки саждани пала-партиш қилгани учун ибодати қабул этилмаслиги мумкин. Намознинг бирон рукни чала қилинса, ибодат нуқсонли бўлиб қолади.
📚"Намозда хушуъ" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
@Muxlisuz
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌅 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
📿 اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
🤲 «Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан», деб айтар эдилар.
🟢 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!
🤲 Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️ Ҳар бир мусибат учун ажр бор
🌙 Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сахар вақтида эсган бу майин шабода,
Ҳақ ошиқларининг кўнгилларидаги сирларга ошнодир.
Бу хосиятли вақтда сен ҳам ухлама.
Бу вақт ялиниб-ёлвориш вақтидир, ухлаш вақти эмас!
Икки жаҳоннинг халқига илоҳий бир лутф ўлароқ, азалдан абадга қадар ёпилмаган тилак эшиги сахар вақтида очиқдир.
Фурсатни қўлдан берма, ётиб ухлама!
Қилган ибодатимиз,тутган рўзаларимиз даргоҳида қабул ва мақбул бўлсин.
Раззоқ ва Роҳийм бўлган Роббимиз бизларни ўз холимизга ташлаб қўймайди иншааллаҳ.
Дуолар қабул бўладиган онлар бу...
Сиз учун мен ҳам дуодаман яхши инсоним...
Сиз ҳам дуода бўлинг
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❓Умрингиз ўтиб бормоқда, нималарга эришдингиз?
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🏔 Тоғдек гуноҳларингиз бўлса ҳам кечирилади, агар...
🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
"Аллоҳ таоло баъзи бандаларининг ажрини бу дунёда бермай, охиратга олиб қўяр экан, чунки у ажрлар бу дунёга сиғмас экан".
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔉 Ким бир ғийбатчини ғийбатдан қайтарса, унга яхшилик эшиклари очилади
👤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 Жума муборак бўлсин!
🕌 Қутлуғ Жума айёмингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу кунда қиладиган барча ибодат ва дуоларингизни ижобат этсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин.
🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.
♻️ Улашинг
/channel/muxlisuz
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»
Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!
АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!
Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!
♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❓ Ихлосли банда қандай бўлади?
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹
Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
☔️ Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🔹 Аллоҳумма соййибан наафиъан.
🔰 Маъноси: "Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил".
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#Тонгги_зикрлар
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
📿 «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
🗒 Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз, дер эдилар.
✍ Имом Термизий ривояти.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📿 ЗИКР – ҚУРОЛИ ЙЎҚНИНГ ҚУРОЛИДИР...
📖 Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимуссаломни Фиръавннинг олдига юборганида, уларни кўп-кўп зикрга буюрган экан: "Сен оғанг билан мўъжизаларимни олиб бор ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар" (Тоҳа сураси, 42-оят).
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📿 Зикр дарслари: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ
💎 «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳи» калимаси жаннат хазиналаридан
💠 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» – дедилар. Мен: «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули», – дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир», – дедилар».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.
Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг☝️
Алҳамдулиллаҳ....
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📖 ЁТИШДАН ОЛДИН ЎҚИШНИ УНУТМАНГ!
🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
🔴 INSTAGRAM 🔵 FACEBOOK 🔴 iymonuz?si=ogB6NZ6pqzgdBW8b">YOUTUBE
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌹 Жума тонгги муборак бўлсин!
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy