❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир", деганлар.
🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.
✅ Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_duo_farzand_siyrat
ҚИЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ ШУНДАЙ ДУО ҚИЛИНГ
Саҳоба Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг оила қуриши ҳақидаги воқеани тарих китобларидан ўқиб олишингизни тавсия қиламиз.
Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг никоҳини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқидилар. Икки ёшнинг никоҳига баракалар тилаб, бундай дуо қилдилар:
اللهُمَّ صُبَّ عَلَيْهَا الْخَيْرَ صَبًّا وَلَا تَجْعَلْ عَيْشَهَا كَدًّا كَدًّا
Ўқилиши: Аллоҳумма субба ъалайҳал хойра соббан ва лаа тажъал ъайшаҳа каддан каддан.
Маъноси: Аллоҳим, уларга яхшиликларни ёғдиргин, турмушларида машаққат кўрсатмагин.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг аёли ҳақида: "Мадинада ундан кўра қўли очиқ йўқ эди", дейди.
Муҳтарам оталар, сиз ҳам қизингизни бугундан бошлаб шундай дуо қилишни унутманг!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❄️Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.
❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
❄️ Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mutolaa_dam_vaqt_umr_ganimat
❓ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНГИЗНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАСИЗ?
🕌 Намозларни ўз вақтида ўқиш. Ибодатлар ичида энг афзали – вақтида ўқилган фарз намози саналади.
🌙 Қазо ва нафл рўзаларни тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиш кунидаги рўза қийинчиликсиз топиладиган ғанимат (ўлжа)дир", деганлар.
✏️ Мақоланинг давоми
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому Алайкум Жума Тонгги Муборак Бўлсин!
🤲 Саҳар вақти очилган кафтлар, ҳожат пайти кўтарилган қўллар, зулм кўргач, йиғлаган кўзлар, мусибат чоғ сўраган қалблар УНГА интилур.
Аллоҳ бандаларига меҳрибондир...
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#maruza_Robbim_Alloh
☝️РОББИМНИНГ БАНДАСИМАН
😔 Аввало банда ўзининг кимлигини билиб олиши керак!
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
🌹 Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!
🤲 Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли амалларингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.
Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
🤲 Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#maqola_mutolaa_ilm_farzand_tarbiya
ФАРЗАНДИМИЗ ЁШ, КАТТА БЎЛГАЧ ЎҚИР
Афсуски, аксарият болалар айни илм олиш пайти келганда ҳам ўйин-кулги ва бекорчи машғулотлар билан овора бўлиб юраверадилар. Ота-оналари ҳам: “Ҳали фарзандимиз ёш, катта бўлгач ўқир”, дея бунга бепарво қарайдилар. Аслида бола тахминан 3-4 ёшларида хотираси энг яхши ишлайдиган давр бўлади. Ўша пайтдан бошлаб, болани секин-аста илмга жалб қилиш яхши натижа беради.
✏️ Мақоланинг давоми
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_hikmat_soliha_ayol
СОЛИҲА АЁЛ МИСОЛИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бандага дунёда берилган неъматлар ичида энг яхшиси, унинг иймонини мустаҳкамлашига кўмаклашадиган мўмина аёлдир".
Луқмони Ҳаким айтадилар:
"Солиҳа аёл бамисоли подшоҳ бошидаги тождир. Ёмон аёл бамисоли мункиллаган чол устига ортилган оғир юкдир".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_ruhiyat_taslim
😔 АЛЛОҲИМ СЕН БИЛАН ҚАЙСИ ЮЗИМ БИЛАН ЮЗЛАШАМАН
🤲 Аллоҳ оқибатимизни ҳам хайрли қилсин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#nukta_hikmat_rizq
АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Бойлик — ризқнинг энг қуйи даражаси.
Офият — ризқнинг энг юқори даражаси.
Солиҳ фарзанд — ризқнинг энг афзал турларидан.
Аммо Оламлар Роббисининг розилиги эса, ризқнинг батамомидир".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_ruhiyat_taslim
🤲 СЕНИ ХАФА ҚИЛГАНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛ!
❗️Қора ранг оқни таниш учундир
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🇵🇸 100 НАФАР ФАЛАСТИНЛИК ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНДИ
🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Фаластиндан Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкентга олиб келинди.
☪ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю охиратда енгиллик беради" (Имом Муслим ривояти).
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌺 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ
💐 Жума айёмингиз муборак бўлсин.
🌹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳнинг наздидаги энг афзал намоз жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир".
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла Набиййина Муҳаммад.
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#juma_muborak_salavot
🌙 OTANGIZNING ISMI RASULULLOH SOLLALLOHU ALAYHI VASALLAMGA KO‘RSATILISHINI ISTAYSIZMI?
🤲 Allohumma solli va sallim va barik ’ala Sayyidina Muhammad.
♻️ Ulashing
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hikmat_sharaf_nasab
НАСАБ ҳам, ШАРАФ ҳам ФОЙДА БЕРМАЙДИ...
Абу Лаҳаб Қурайшнинг шарафли кишиларидан бўлган эса-да,
"Яқинда (у) алангали оловда куяжак" (Масад сураси, 3-оят).
Билол розияллоҳу анҳу – ҳабаший. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатда унинг оёқ товушларини эшитганлар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_ruhiyat_taslim
🫵 СИЗ КЕРАКЛИ ИНСОНСИЗ!
☝️Аллоҳ Сизни яхши кўради. Аллоҳ Сизни бекорга яратгани йўқ.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#maqola_halol_harom_oylik
ҲАЛОЛ ОЙЛИК ёҳуд МАОШИМДАН КЕСИБ ҚОЛИНСИН!
Муфтий Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Девбанддаги "Дорул улум" номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар.
Мен падари бузрукворим Муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги "Дорул улум"нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: "Дорул улум"га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт "Дорул улум" ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб қолинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...
Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади.
Бугун ҳар бир шахс уятдан бошини эгиб қарасин, ишчилар ва ходимлар қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти? Бугун ҳар жойда фасод тарқаган. Халқ саргардон ва идоранинг ташқарисида қуёшда турибди. Айрим масъуллар эса, ўзининг салқин хонасида гап сотиш билан банд, чой ичяпти, нонушта қиляпти. Бу тарздаги ишларда бир тарафдан, маош ҳаром бўляпти ва иккинчи тарафдан халқни сарсон қилиш гуноҳи ёзиляпти".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар", дедилар (Ибн Мардавайҳ ривояти).
Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.
Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.
Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_motivatsiya_ruhiyat
⏳ ШОШИЛМАНГ! ҲАММА НАРСАНИНГ ЎЗ ВАҚТИ БОР...
❓ Сиз охирги вақтларда нималар учун шошиляпсиз?
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy