muhiddinobidxon | Unsorted

Telegram-канал muhiddinobidxon - Муҳиддин Обидхон

-

🎤 Muhiddin Obidxon https://t.me/joinchat/AAAAAEAHDd1d_gFkRHlUog

Subscribe to a channel

Муҳиддин Обидхон

Шайх Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ қори вафот этдилар

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб жаннатларда олий мақомларга кўтарсин, яқинларига сабри жамил ато этсин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Эртага кусуф - қуёш тутилаётган пайт Аллоҳдан қўрқиб, Ягона Ўзига тавба-тазарруълар қилиб икки ракъат намоз ўқиш суннати муаккада.

Батафсилроқ маълумот қуйидаги ҳаволада:
https://www.islomovozi.com/?p=9888

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Мадинада, Масжиди Набавийда рўй берган тарихий воқеа билан айни ўша майдонда туриб танишамиз

https://fb.watch/f-rqwtd1Bz/

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Кеча яна бир олимдан айрилдик.

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"

Миср диёри уламоларидан шайх Усома Абдулазим 74 ёшларида вафот этибдилар.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб жаннатларда олий мақомларга кўтарсин, яқинларига, шогирдларига сабри жамил ато этсин, ислом умматига ва бутун инсониятга Ўзи раҳм қилиб, дунёни ҳалокатдан қутқаришга ҳаракат қилиб яшайдиган раббоний уламоларни кўпайтирсин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

ВИДОЛАШУВ КЕЧАСИ

Рамазон билан видолашув кечасида турибмиз. Бу кечанинг ҳам ҳар бир лаҳзасини ғанимат билайлик, Қадр кечасида турган бўлишимиз ҳам мумкин.

Яна такрор эслатамиз, шу билан яна бир йил бундай қисқа ва жуда ҳам улуғ фурсатни топа олмаймиз. Келгуси рамазон ойига етиб борамизми ёки йўқ, билмаймиз. Ўлим ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин.

Эй Меҳрибон Раббимиз, Ўзинг бизларни кечир, Ўзинг бизларга раҳм қил, Ўзинг бизларни буюк рамазон ойи баракотларидан маҳрум қилмагин, Ўзинг бизларни дўзахдан озоб этиб, эсон-омон жаннатингга етказгин ...

/channel/islomovozi/5358

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Эй Раббимиз, Ўзинг мусулмонларни ҳақ устида бирлашиб, ҳавои нафсга қарши ва инсу жин шайтонларига қарши жиҳод қилишларини насиб қил ва шундай жиҳод қилаётган биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нусрату ғалабалар ато эт, ислому инсоният душманларини Ўзинг шармандаларча ҳалок қилгин, Ўзинг барча нарсага Қодир Зотсан...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Эй Қодир Раббимиз Аллоҳ таоло, Ўзинг Байтул-Мақдис ва унинг аҳлига нажот ва нусрат бер, шундай улуғ ва муқаддас масжидга улуғ кунларда ваҳшийларча бостириб кирган босқинчи сионистларни ва уларнинг малайларини тезроқ ҳалок қилиб, бутун дунёни уларнинг ифлосликларидан қутқаргин. Биздек ожиз, гуноҳкор, ношуд қулларни Ўзинг кечир, аҳволимизни ислоҳ қилишимизга мададкор бўлгин, ҳақиқий мўмин, ихлосли, илмли, шижоатли бандаларинг қаторида бўлишимизни насиб этгин ...

/channel/islomovozi/5353

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Мадина Ислом Университетида ўқиб кетган биродарларимиздан ўшлик Абдуллатиф ака бетоб эканлар. Келаётган пайшанба куни Москвадаги шифохоналардан бирида амалиёт қилинар экан. Дуода бўлайлик. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин.

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

* "Курбатларни фақатгина қурбатлар кетказади"

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

ОХИРГИ ЎН КЕЧА
https://www.facebook.com/394061037274230/posts/4700296009984023/

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Каъбаи муаззама бугун

Эй Меҳрибон Раббимиз, барчамизни ҳажжи мабрурга муваффақ этгин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Жумъа куни одоби ва умумий одоблар ҳақида қисқа лавҳа

Шайх Обидхон қори, Жумъа сураси тафсиридан лавҳа

/channel/islomovozi/5013

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Намоз ўқиётганларнинг кўринишлари ўхшаш бўлгани билан қалблари ҳозирлиги ёки ғофиллиги туфайли натижалари ва оқибатлари осмон билан ер орасичалик фарқ қилади...

(Уммул-қуро университети мударриси шайх Ҳасан Бухорий ҳафизаҳуллоҳ маърузаларидан лавҳа)

/channel/MuhiddinObidxon/1085

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

РАМАЗОН ТАРБИЯСИ ВА ХОЛИСЛИК ДИНИ

* Рамазон тарбия мактаби

* Қуръони карим ва Суннати Набавийя холисликка асосланган ва абадий давом этадиган бахт-саодат манбаи

Шайх Обидхон қори, Ўзбекистон, 90 йиллар

/channel/islomovozi/5313

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Масжиди Набавий таровиҳидан лавҳа

(Оли Имрон сураси, 146-151 оятлар, шайх Холид Ал-Муҳаннаа тиловати)

* Коронавирусга чалиниб тузалганларга, вакцина олганларга маза бўляпти. Афсус менга ўхшаганларни киритишмаяпти. Аллоҳ таоло Ўзи бизларни кечирсин, тезроқ йўлимизни очиб берсин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

* Қўшимча маълумот:

Кусуф вақти минтақадан минтақага фарқ қилади. Баъзи давлатларда кўринмайди. Кусуф бўлаётгани сезилмайдиган жойларда кусуф намозини ўқиш ҳам суннат ҳисобланмайди.

Лекин, бу сафар Ўрта Осиёда кусуф бўлаётгани кўринса керак. Кусуф бошланганда Ўзбекистонда тахминан аср пайти бўлади, Аллоҳу аълам.

Макка-Мадинада пешиндан кейинроқ - тахминан соат 2 да бошланади ва икки соатга яқин давом этади.

Аллоҳу аълам.

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Chin do’st qanday bo’ladi?

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

«… Аёллар ҳам эрларини яхши ишларга илҳомлантиришлари, уларни тўғри йўлга бошлашлари, Аллоҳга ёқадиган ҳақ сўзларни гапиришлари лозим бўлади. Мақтовга сазовор аёл эрини у ёқ – бу ёққа чалғитадиган (дунёга берилишга сабаб бўладиган) аёл эмас. Хадича онамизда аёллар учун жуда ҳам қимматли ибрат, ажойиб намуна бор. Шундай улуғ оналаримизнинг йўлларини лозим тутадиган оила бахтли ва мустаҳкам оила бўлади…»

(Шайх Обидхон қори насиҳатлари, улуғ оналаримиз ҳақларида сўз кетган дарсларидан иқтибос)

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Машҳур қориларнинг кўпчиликлари чиройли тиловат қилишади, лекин тажвидда хатога йўл қўймасдан тиловат қиладиганлари кам учрайди. Қорининг тиловати ҳар қанча чиройли бўлмасин, тажвидда хато қилса уни иложи борича эшитмаслик керак. Эшитсангиз сиз ҳам ўзингиз сезмаган ҳолда хато қиладиган бўлиб қолишингиз хавфи кучли.

Тажвид билан тиловат қилиш вожиб. Тажвиддаги хато маънони ўзгартириб, баъзан жуда кўпол тарзда бузиб юборади.

Тажвиди ҳам яхши, овози ҳам таъсирли қорининг тиловатини эшитиб қолсам шунақаям роҳат оламанки, худди жаннатга кириб қолгандек бўламан.

Тажвиди аъло даражада, овози ҳам жуда таъсирли машҳур қорилардан Маҳмуд Халил Ал-Ҳусарий, Муҳаммад Сиддиқ Ал-Миншавий, Абдулбосит Абдуссамад, Али Жобир, Муҳаммад Айюб, Саъд Ал-Ғомидий, Сауд Аш-Шурайм, Ёсир Ад-Давсарий, Абдулҳодий Канакрий, Ҳайсам Ад-Духойн, Абдуллоҳ Аввод Ал-Жуҳаний ...
.

Бугун болаларимни мактабига олиб бораётиб, Саудия радиосида бир тиловат эшитиб кетдик. Тиловат соҳиби Абдулмалик Ар-Рожиҳ деган қори экан. Овози ҳам салобатли, тажвиди ҳам аъло, мошоаллоҳ. Маза қилдим, сизларга ҳам илиндим, бир эшитиб кўрингларчи.

https://youtu.be/hiBdW_VcGhc

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

ҲИЛОЛ КЎРИНМАДИ. ЭРТАГА РАМАЗОН ОЙИНИНГ 30-КУНИ

Бугун қуёш ботишидан олдин янги ой чиққанини кўриш имкони бўлмагани туфайли эртанги кун – 2021 йил 12-май чоршанба Рамазон ойининг 30-куни деб ҳисобланадиган бўлди.

Ийдул-Фитр байрами эса 2021 йил 13-май пайшанба куни бўлади иншоаллоҳ.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло намозларимизни, рўзаларимизни, садақаларимизни, тиловатларимизни ва бошқа барча ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, барчамизни Рамазон ойи чиқишидан аввал дўзахдан озод этилган жаннатий бандалари қаторига киритсин. Омин.

/channel/islomovozi/5357

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Масжидда ибодат қилиб ўтирган муслима опа-сингилларимизнинг ҳам устларига ҳужум қилиб бостириб кирган босқинчи яҳудларга Аллоҳнинг лаънатлари бўлсин, Аллоҳ таоло бутун ислом умматига Ўзи тезроқ нажот берсин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Бу кеча 27-рамазон кечаси. Лайлатулқадр кечаси бўлиши эҳтимоли жуда кучли. Аллоҳ таоло уни ғанимат билиб, холис ва суннатга мувофиқ ибодатлар билан қоим бўлиб чиқишга муваффақ қилсин ва Ўз даргоҳида қабул этсин...

/channel/islomovozi/5351

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Маккаи мукаррамада Масжидул-Ҳаромда 31 йилдан буён дарс бериб келган олим Абдураҳмон Ал-Ажлаан Охиратга риҳлат қилди.

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"


Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шайх Абдураҳмонни ва бошқа барча вафот этган мўмин-мусулмонларни Ўз раҳматига олсин, жаннатларда олий мақомларга кўтарсин, ислом умматига кўпдан-кўп раббоний уламоларни ато этсин, бугун кенг тарқалиб кетган илмсизлик ва динга амал қилмаслик балосидан Ўзи тезроқ қутқарсин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"Курбатларни фақатгина қурбатлар кетказди"

(Имом Ибнул-Арабий раҳимаҳуллоҳ)

* Курбатлар - мусибатлар
* Қурбатлар - ибодатлар

/channel/islomovozi/5344

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Маккаи мукаррамада дўл ва ёмғирлар

اللهم صيبا نافعا

https://youtu.be/FKGxvCdEBAA

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Эй Раббим... Ўзинг бизни кечир, Уйингга қайтар, Динингда собит қил...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"Аллоҳнинг наздида энг афзал кун Жумъа кунидир"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифлари, имом Байҳақий ривояти, Шуабул-иймон китоби, 3760-ривоят


"... У кунда (Жумъа кунида) менга кўпроқ салавот айтинглар. Зеро, айтаётган салавотларингиз менга кўрсатиб турилади".


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифлари, имом Ибн Хузайма ривояти: Тафсирул-Қуръон: 6/463


/channel/MuhiddinObidxon/1086

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Нур сураси 1-3 оятлар тиловати

Шайх Обидхон қори ва ўғиллари Муҳиддин

Азон, тиловат, дуолар
/channel/Obidqori/27

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"Эй иймон келтирган (мўмин-мусулмон)лар, ўзларингни қўйиб (кофиру мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Дарҳақиқат уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ҳам ошкор бўлиб турибди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик".

(Оли Имрон сураси, 118-оят)

/channel/MuhiddinObidxon/1082

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Илдизидан узилмаган билан илдизидан айрилганлар ўртасидаги фарқни кўраяпсизми?

Мусулмонмиз деб туриб Ислом динидек энг буюк илдиздан узилиб яшаётганлар кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлиб ётишибди?

/channel/MuhiddinObidxon/1080

Читать полностью…
Subscribe to a channel