muhiddinobidxon | Unsorted

Telegram-канал muhiddinobidxon - Муҳиддин Обидхон

-

🎤 Muhiddin Obidxon https://t.me/joinchat/AAAAAEAHDd1d_gFkRHlUog

Subscribe to a channel

Муҳиддин Обидхон

Мадинаи мунавварага Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг раҳмати қуйилаяпти, мошоаллоҳ, жуда ажойиб
اللهم صيبا نافعا

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Шошилинч

Рамазон ҳилоли кўринди, хабарлар кела бошлади.


Рамазон ойи муборак бўлсин...

/channel/islomovozi/5297

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Ҳилол бугун кўринмади. Эртага кечқурун аниқ хабар эълон қилинади иншоаллоҳ

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди (яъни, Қиёмат қоим бўлишига яқин қолди, инсону жинлар куфру маъсиятлардан тавба қилиб олишлари учун фурсат жуда оз). Улар эса (ҳалигача) ғафлатда, (Аллоҳнинг динидан, ибодатидан) юзларини (ўткинчи дунё фитналари томон) буриб (кетмоқдалар)"

Анбиё сураси, 1-оят тафсири

/channel/islomovozi/5291

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

НИМАГА РЎЗА ТУТИШ ФАРЗ ҚИЛИНГАН?

Рўза тутиш фарзи ва фазилати ҳақида ояти карима тафсири ва ҳадиси шариф шарҳи


Шайх Обидхон қори маърузаларидан лавҳа, Тошкент, 90 йиллар

/channel/islomovozi/5289

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

1-рамазондан бошлаб умра, зиёрат, Масжидул-Ҳаромда намоз ўқиш учун ҳам ковид19га қарши эмлаш мажбурий бўлиши расман эълон қилинди.

Илоҳо, Ўзинг тезроқ барча балою мусибатларни бошимиздан кўтаргин, гуноҳларимиз жуда ҳам кўплигини эътироф этиб, Ўзингга тавба-тазаррулар қиламиз, Ўзинг кечир бизларни эй Ғафур, Таввоб, Раҳим Раббимиз....


/channel/MuhiddinObidxon/1068

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Эй Раббимиз, қалбларимизни ширку хурофотлардан, гина-кудуратлардан поклагин, дилимизда бирон бир касалликдан ҳеч қандай асорат қолдирмагин, заррача ҳам кирлик қолмасин, ширкдан энг узоқ бандаларинг қаторида, барча мўмин-мусулмонларга кечиримли, меҳр-муҳаббатли қилиб қўйгин, эй Раҳмон, эй Раҳийм, эй Карийм, эй Ғафур, эй Таввоб...

/channel/islomovozi/5278

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

СУМАЛАК ҚАЧОН ШИРККА АЙЛАНАДИ?

* Нима учун умримиз ва ризқимиздан барака кўтарилиб кетяпти?

* Қиёматга яқин яна қайтадан ширк амаллари авж олиши ҳақида ворид бўлган ҳадиси шариф шарҳи

* Сумалак ҳақида тўқиб олинган ривоятлар ширку хурофотларга тортиб кетади

* Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан борган мўминларгина нажот топадилар

Охират куни ва Қиёмат аломатлари силсиласи, 7-қисмдан олинган лавҳа

/channel/islomovozi/5275

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

“Шароит жуда қийин, намозни кечқурун ўқисак бўладими?”

Шайх Обидхон қори жавоблари, Швеция, 2008 йил

/channel/islomovozi/5270

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Бугун ҳафтанинг энг улуғ куни бўлмиш ЖУМЪА куни.

Бу кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яна ҳам кўпроқ салавот айтиш суннат.


/channel/islomovozi/5030

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Масофали (интернет орқали онлайн) ўқиш билан улғайган янги авлод ўтган замонларда ҳар куни уқув юртига бориб, соатлаб ўша ерда ўтириб таҳсил олган ота-боболарини ёдга олганларида: "Ота-боболаримизга роса қийин бўлган эканда, улар жуда ҳам сабрли, жуда ҳам чидамли, улуғ зотлар бўлишган эканда. Балки ривоятчилар лоп қилиб юборишган бўлса керак. Қандай қилиб инсон бу тарихий китобларда ёзилган даражадаги оғир машаққатларга чидай олиши мумкин?! Узоқ ерларга бориб, бир хонага кириб, у ерда соатлаб одоб билан ўтириб дарс олиш тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган амримаҳол нарсаку", деб юришмаса бўлди ишқилиб бу кетишда. 😊

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

20-боб. Яхшиликка далолат қилиш, ҳидоятга даъват қилиш фазилати, залолатга чорлаш, ёмонликка чақириш хатари

* Мавзуга тааллуқли баъзи ояти карималар тафсири
* 173-ҳадис шарҳи
* Таълим-тарбия, даъват, амри маъруф ва наҳий мункар шартлари
* Ҳар бир инсон қалбининг ўзига хос калити бўлади
* Подшоҳларга, президентларга насиҳат қилиш кимнинг вазифаси ва уларга қандай насиҳат қилинади?
* Тарихда халифалар ва подшоҳларга қандай насиҳат қилинарди, улар қандай муносабатда бўлишарди? (Ҳорунур-рашид ҳақида бир қисса)

/channel/riyozussolihin/321

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Бугун кечқурун шаъбон ойи киради. (2021 йил 14 март душанбага ўтар кеча)

"Шаъбон ойи қорилар ойи" дейишади. Қорилар рамазон ойида таровиҳ намозларига имомликка ўтганларида Қуръони каримни ҳеч қандай хатосиз хатм қила олишлари учун шаъбон ойида ҳар куни такрор-такрор хатм қилиб тайёрланиб турадилар.

Барчамизга муборак бўлсин. Илоҳо, тоату ибодатларда собитқадам туриб эсон-омон рамазон ойига ҳам етиб олайлик, рамазон ойини ҳам аъло даражада қадрига етиш насиб бўлсин, Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин...

/channel/islomovozi/5259

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

ЖУМАГА ҒУСЛ ҚИЛИБ БОРИШ СУННАТ

Жума куни ғусл қилишдан кўзланган ҳикматлардан бири шуки, инсон жамоат йиғиладиган ерда ўзидан бадбўй ҳид таратиб, атрофдагиларга озор етказишдан сақланиши лозим.

Исломнинг аввалида араблар озодаликка яхши ўрганмаган пайтлар бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни жумага келишдан аввал ғусл қилишга буюрганлар.

1-ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 

«Сизлардан қайси бирингиз жумага келмоқчи бўлса, ғусл қилсин». 

(Бухорий ривояти).

2-ҳадис:


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 

«Ҳар етти кунда бир ювиниш Аллоҳнинг ҳар бир мусулмон устидаги ҳаққидир. Инсон боши ва жасадини ювади». 

(Бухорий ва Муслим ривоятлари).


3-ҳадис:

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 

«Сизлар мана шу кунингиз учун поклансангиз (жума учун алоҳида ғусл қилиб келсангиз) бўлар эди».


(Бухорий ривояти).

Уламоларнинг изоҳларидан қисқа иқтибос:

"Жума учун ғусл қилиш, хушбўй сепиш, зийнатланиш, энг чиройли кийимларини кийиш суннатдир. Чунки Жума ислом динининг буюк шиорларидан. Бас, бу ибодатни адо этувчи киши энг чиройли суратда бўлиши мустаҳаб саналади…».

Шайх Обидхон қори билан савол-жавоблар силсиласидан
/channel/islomovozi/5252

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

2

Тафсири Ибн Касир муқаддимаси (2-қисм
)

* Ибн Касирнинг таржимаи ҳоллари
* Тафсири Ибн Касир ҳақида қисқача таништирув

Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар, Мадинаи мунаввара


/channel/MuhiddinObidxon/1047

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

ТАРОВИҲ ҚАЕРДА ВА НЕЧА РАКЪАТ ЎҚИЛАДИ?

Беҳзод исмли биродаримиздан савол:


Таровиҳ намозини ёлғиз уйда ўқиса бўладими? Агар бўлса, қандай ният қилиб қай тартибда ўқиши кераклигини айтиб беринг, жавоб учун олдиндан раҳмат!

Муҳиддин Обидхон жавоби:


Таровиҳ намозини уйда ўқиса ҳам бўлади. Уламолардан "таровиҳни уйда ўқиш афзалроқ..." деганлари ҳам борлар.

Бироқ, баъзи одамлар уйда ўқишда сустлик қилишлари мумкин. Шунинг учун ундайлар масжидда жамоат билан ўқишлари афзал бўлади. 

Ундан ташқари масжидларда жамоат бўлиб ўқийдиган мусулмонлар ҳар доим мавжуд бўлиб туриши ҳам жуда муҳим.

Кимдир масжидда ҳам уйда ҳам ўқий олса, бу янада афзал. Фақат витр намози икки марта ўқилмаслиги лозим.

Таровиҳни уйда ўқийдиганлар агар узуун-узуун қилиб, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиганларидек ўқишни истасалар, бир кечада Қуръони каримдан камида 5-6 жуз (пора) хатм қилишлари лозим бўлади. Шунда витр билан бирга ҳисоблаганда 11 ракъат ўқишлари билан саҳарлик вақтига ҳам бориб қоладилар. Агар бу даражада мукаммал ўқишга қодир бўлмасалар, намоз муддатини қисқароқ, ракъатларини кўпроқ қилиб, 20 ракъат таровиҳ + 3 ракъат витр ўқишлари афзал. 

Ният қилишда эса, қалблари билан қайси намозни ўқиётганларини ҳис қилиб бошласалар кифоя.

Валлоҳу аълам.

/channel/islomovozi/5298

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

#Суннат_амал

Ҳилолни кузатиш масаласида бир маълумотни қайтадан таъкидлаб қўймоқчиман. Сабаби, кўпчилик биродарларимиз бир нуқтани сал нотўғри англаб қолганга ўхшаяптилар.

Бугун иншоаллоҳ рамазон ҳилоли кўринса шаъбон ойи 29 кун билан тугаган бўлади. Бугун (2021 йил 12-апрел душанба куни) шаръий ҳисоб бўйича 29-шаъбон, 30-шаъбон эмас.

"Унда нима учун кеча 28-шаъбон бўлса ҳам янги ҳилол чиқармикин деб кузатилди?", деган савол туғилади. Бу саволга кеча Ислом Овози телеграмида қисқача бўлса ҳам жавоб берилган.

/channel/islomovozi/5293

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Бугун 28-шаъбон. Лекин шаъбон ойининг бошланишида ҳилол кўринмаган. Сабаби, ўша пайт осмонда чанг, тўзон ва булутлар кўп эди. Шунинг учун Ражаб ойини 30 кун деб ҳисоблаб кейин шаъбон ойини ҳисоблаш бошланган. Демак, бугун шаръан 28-шаъбон бўлса ҳам, лекин асл воқеъликда 29-шаъбон бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бугун кечқурун янги ҳилол (рамазон ҳилоли) кўриниб қолиши эҳтимоли заиф бўлса-да, эҳтиёт бобидан осмонга қараб кузатиб турилади. Ҳилол бугун кечқурун кўринмаслиги эҳтимоли кучлироқ. Эртага 29-шаъбон куни тугаётган пайт яна осмонни кузатиб турамиз, рамазон ҳилоли кўринса ўша лаҳзада рамазон ойи кирди деб ҳисоблаймиз. Иншоаллоҳ биз - Ислом Овози таҳририяти бу борада имкон қадар тезроқ хабар беришга ҳаракат қиламиз. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолодан тавфиқ ва мадад тилаб қоламиз...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

21-боб бошланиши. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш ҳақида

* Моида сураси, 2-оят тафсиридан
* Аср сурасининг мухтасар тафсири

* 177-178 ҳадислар шарҳи
* Жиҳод, мужоҳидлар, мужоҳидларнинг оилалари ва фарзандларига оид муҳим эслатмалар
* Фарзандларимизни интернет орқали кимлар қандай қилиб «овлаб» кетяпти, нима учун?
* Мусулмонлар аҳволини ислоҳ қилиш учун қайси соҳаларда неча йил ҳаракат қилишимиз керак?

/channel/islomovozi/5290

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Рамазон келмоқда…

Шайх Обидхон қори суҳбатларидан қисқа лавҳа

/channel/islomovozi/5287

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Масжидул-Ҳаром имоми шайх Сауд Аш-Шурайм намоздан олдин "сафларни текис қилинглар..." деётиб йиғлаб юборди. Чунки коронавирус балоси туфайли "... ораларингизга шайтон кириб олмаслиги учун очиқ жой қолмасин, зичлашиб туринглар" дейиш бугунги кунимизда иложи йўқ, минг афсус. Сафларимиз орасида масофа ташлаб ўқишга мажбурмиз. Ишқилиб шайтонлар ҳатто намозларимиз асносида ҳам орамизга кириб олиб маза қилаётган бўлмасин. Илоҳо, тезроқ бу балолар йўқолсин. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўзи бизларни афв қилсин, раҳмат-мағфиратига олсин, аҳволимизни тавба-тазарруларимиз ила ислоҳ этишимизга мадад берсин...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

20-боб охири. Яхшиликка далолат қилиш фазилати, залолатга чорлаш хатари...

* 174-176 ҳадислар шарҳи

* Яхшиликка чақирган инсонга камтарлик қилган киши ҳақ учун камтарлик қилаётган бўлади ва ажр-савоблари асло камайиб қолмайди.
* Минглаган инсонларни даъват қилсангиз-у, сизнинг яхши сўзингизни бор-йўғи 1-2 та инсон қабул қилса, сизга бутун дунёдан 10-20 баробар улканроқ жаннатлар ато этилишини биласизми?
* Жиҳодга тайёрлаб қўйган маркабларию қурол-аслаҳаларини бошқа кишига бериб юборган саҳобий аёлига нима деб насиҳат қилган эди?
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан, раҳм-шафқатларидан, насиҳатларидан ибратлар
* Саҳобаи киромлар нималарга ҳарис бўлишган?
/channel/riyozussolihin/322

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"Эй Марям, Раббингга (тик туриб) ибодат қилгин ва (Ягона Аллоҳга) рукуъ қилгувчилар билан бирга сажда ва рукуъ қилгин. (Яъни, доимо Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб яшагин)!»

(Оли Имрон сураси, 43-оят)

Бу нидо нафақат Марям алайҳассаломга, балки Қиёматга қадар шу дунё имтиҳонидан ўтадиган барча муслима-муъминалар ва уларнинг умр йўлдошлари - мусулмон эркаклар учун ҳам...

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"Ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзоингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Аллоҳ буюрган вазифани У Зот буюрганидек мукаммал адо этиб боришида бутун коинотни яратган, сиғинилишга ҳақли бўлган Ягона Илоҳ Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қиладиган оятлар - мўъжизалар бор). Кўрмайсизларми ахир?!"

(Зориёт сураси, 21-оят тафсиридан)

* Ичимизда ажалимиз келгунга қадар бир лаҳза ҳам тўхтамасдан ишлаб турадиган илоҳий мўъжизалар ҳақида ожизона, тақрибий бир тасаввур

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Алҳамдулиллааҳ, бу йилги муборак рамазон ойида иншоаллоҳ Ҳарамайнда бемалол фарз, суннат, таровиҳ ва витр намозларини ўқий олар эканмиз, Аллоҳнинг марҳамати ила...

/channel/MuhiddinObidxon/1056

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

• Феминизм - яхши эркак учрагунга қадар.
• Коммунизм - қўлга пул тушгунга қадар.
• Aтеизим - самолёт бир силкитгунга қадар...

- Тўғримасми...

© Суннатуллоҳ

- Бошига тушмаганлар қаердан ва қандай билиши мумкин? 😊💐

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

ШАЪБОН ОЙИ БОШЛАНДИ, ҚАРЗЛАРИМИЗНИ ТЕЗРОҚ АДО ЭТИБ ОЛАЙЛИК

2021 йил 14 март душанба куни шаъбон ойининг биринчи куни.

• Зиммасида қазо ёки вожиб рўзаси борлар учун эслатма:

Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзи бўлса рамазон ойи келишидан аввал тезроқ тутиб беришга шошилсин. Зеро, келаётган муборак рамазон ойига бор-йўғи 29 кун қолди холос.

Хусусан, ҳар ойда бир неча кун ҳайз қони келиши билан узрли ҳолатда бўлганлиги ёки ўтган рамазон ойида кўзи ёришиб нифосли бўлиб қолганлиги туфайли зиммасида қазо рўзалар тўпланиб қолган опа-сингилларимизга ва уларнинг эрларига бу бир эслатма.

Эри бор аёл нафл рўза тутиши учун эридан рухсат сўраши лозим.

Қазо рўзаларни ва вожиб рўзаларни тутиб беришда эса, эрларини хабардор қилиб қўйишлари, эрлари уларга қаршилик билдирмасликлари даркор.


• ШАЪБОН ОЙИДА НАФЛ РЎЗАЛАР ТУТИШ ФАЗИЛАТИ

Инсон ўз зиммасидаги қарз рўзаларни тутиб бермасдан туриб нафл рўза тутиши жоиз бўлмайди.

Зиммасидаги вожиб рўзаларни тутиб бўлган мўмин ва мўминаларни шаъбон ойини ғанимат билишга тарғиб этилади.

Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддис имомларнинг ҳадис тўпламларида ривоят қилинади, Оиша онамиз айтадилар:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: «ما رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استكمل صيام شهر إلا رمضان ، وما رأيته أكثر صياما منه في شعبان».

رواه البخاري ومسلم

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа бирор бир ойни (бошидан охиригача) мукаммал тарзда рўза тутганларини кўрмаганман. Шаъбон ойидан бошқа ойларда эса шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмаганман».

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг бошидан охиригача эмас, балки кўп қисмида рўза тутар эдилар.

Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳлаб айтадилар:

«Шаъбон ойи рўзаси муҳаррам ойларнинг рўзасидан афзал. Нафл (рўза)ларнинг афзали рамазон ойига яқин – ундан олдин ва ундан кейин бўлганидир. (Бу рўза) худди фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозларга ўхшаш мартабада бўлиб, фарз ибодатни бажаришда йўл қўйилган камчиликларни тўлдиради. Суннат намозлар умумий нафл намозлардан кўра афзалроқ бўлгани каби, рамазондан олдинги ва кейинги рўза ҳам рамазондан анча узоқ бўлган рўзадан афзалроқ бўлади».


(Латоифул маъориф китоби: 138-бет).

Шаъбон ойида рўза тутишга тарғиб этилишининг ҳикматларидан яна бири, чунки бу рўзалар рамазон ойига тайёргарлик ҳам бўлади. Рўза тутиб юришга одатланиб олган киши рамазон ойида ҳеч қандай машаққатга учрамасдан бемалол рўза тутади.

Бундай улуғ кунлар барчамизга муборак бўлсин. Илоҳо, тоату ибодатларда собитқадам туриб эсон-омон рамазон ойига ҳам етиб олайлик, рамазон ойини ҳам аъло даражада қадрига етиш насиб бўлсин, Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин...

/channel/islomovozi/5261

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиб юриш суннат. Жумъа кунлари яна ҳам кўпроқ айтиш афзал

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

"АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАДИГАН КИШИ - ОЛИМ"

Молик ибн Миғвал раҳимаҳуллоҳ айтади:

Бир киши имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳга мурожаат қилиб: Эй имом, сиз (биз ишонган) олим кишисиз, ушбу масаланинг фатвосини айтиб беринг, деди.

Шунда имом Шаъбий жавоб берди:

"Олим - Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиган киши. (Яъни, мен олиммасман)".


(Манба: Сунани Доримий муқаддимаси)

/channel/MuhiddinObidxon/1048

Читать полностью…

Муҳиддин Обидхон

Шу кишига роса ҳавас қиламанда. Ҳеч қандай маъруза ё даъват ё хутба қилиб ўтирмасдан ҳам миллионлаб инсонларни (балки ҳатто жинларни ҳам) тавба қилиб Исломга қайтишига ёки мусулмон бўлишига сабабчи бўлганлар деб ўйлайман. Аллоҳ раҳмат қилсин... Тиловатларини эшитган одам худди жаннатга кириб қолгандек бўлади, ҳечам тўймайди. Эшитганим сари яна такрор-такрор эшитгим келаверади. Сизларга ҳам шундай туюладими?

Читать полностью…
Subscribe to a channel