ЖАННАТГА КИРИШ ИСТАГИДА ЮРГАН МЎМИНЛАР СИФАТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"يَدخُلُ الجَنّةَ أقوَامٌ، أفْئِدَتُهُمْ مِثْل أفْئِدَةِ الطّيْر"
رواه مسلم
قال المناوي رحمه الله:
أي: الذين هم لله خائفون، وله مُجلّون، ولهيبته خاضعون، ومن عذابِه مُشفقون.
فيض القدير (٦/٤٦٠)
"Жаннатга шундай қавмлар кирадиларки, уларнинг диллари худди қушларнинг юраги кабидир".
(Имом Муслим ривояти)
Муновий раҳимаҳуллоҳ ҳадис шарҳида айтадилар:
Яъни, улар (ҳаёти дунёда) Аллоҳдан қўрқиб турадилар, У Зотни доим улуғлаб юрадилар, У Зотнинг буюклиги остида бўйсуниб яшайдилар, У Зотнинг азобига дучор бўлиб қолиш хавфу хатарини ҳис қилиб (доимо У Зотнинг Ягона Ўзидан паноҳ тилаб юрадилар).
(Файзул-Қадийр китоби: 6/460)
/channel/MuhiddinObidxon/1044
#Долзарб
Тақиқланган экстремистик гуруҳлар ва тақиқланган диний материаллар нималардан иборат?
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram | YouTube | Facebook
ДАСТУРХОН УСТИДА ОЛАМГА САЁҲАТ (3-қисм)
* Исломдан айб топмоқчи бўлган ўзбек даҳрийларидан «ўзбеклар иши» деган иснод қолди фақат
* Ислом таълимотини ўрганиш ва унга амал қилиш жуда ҳам енгил, алҳамдулиллоҳ
* Тўти қуш қунут дуосини ёдлаб олганидан ибрат олган бухоролик аллома қиссаси
* Ягона Аллоҳга ибодат қилмайдиганлар пасткаш кимсаларнинг қулига айланади
* Нима учун намозларимизни «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ энг Буюк Зот) деб бошлаймиз?
* Намозимизни масхара қиладиганларга қандай жавоб қайтарамиз?
* Шайх Обидхон қорининг тиловат ва дуоларидан намуна
/channel/islomovozi/5233
ДАСТУРХОН УСТИДА ОЛАМГА САЁҲАТ
1-қисм
* Бир дастурхон устидаги илоҳий мўъжизалар ҳақида тафаккур
* Динсизлик инсонни ҳайвонлардан баттар қилиб ташлайди
* Табиат инсоният бузғунчиликлари учун ўч олаяптими ёки Аллоҳнинг балою азоблари келяптими?
Маҳмуджон ота ўғиллари Солиҳ ака уйларидаги ақиқа маросими, Тошкент, 90 йиллар
/channel/islomovozi/5225
Бугун ҳафтанинг энг улуғ куни бўлмиш ЖУМЪА куни.
Бу кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яна ҳам кўпроқ салавот айтиш суннат.
/channel/islomovozi/5030
*♻️♻️﷽♻️♻️*
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
🔸 بشرى لطلبة العلم 🔸
سيبدأ فضيلة الشيخ المسند: حامد بن أحمد البخاري
📚 درسا في الجامع للإمام الترمذي رحمه الله من بداية الكتاب مع السند المتصل إلى الإمام الترمذي
ابتداء من الأحد ٢ رجب ١٤٤٢ وذلك ثلاثة أيام من كل أسبوع:
🗓 يوم الأحد والاثنين والثلاثاء
⏰ من الساعة: ٤:٣٠ إلى ٦:٠٠ عصرا بتوقيت 🕋 مكة المكرمة
. 📡 يبث الدرس على قناة الشيخ في يوتيوب :
https://youtube.com/channel/UC9NTECeOyrIjKnuo5tOOz-g
📹 و على الزوم :
https://us02web.zoom.us/j/84414069076?pwd=STFxMWFRTjNCZ1B3Ylo0NkR3S0RIdz09
وفق الله الجميع
🔸 انشر تؤجر !!!
لمزيد من الفوائد ومتابعة دروس الشيخ اشتركوا في قناة يوتيوب ومجموعة الشيخ في تلجرام:
https://t.me/joinchat/UptZIMLzNGXj55er
Жумъа тонги
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар
https://www.facebook.com/394061037274230/posts/4451097508237209/
Афсуски, Саудияга кириш яна қайтадан бир қанча давлатларга ёпиляпти. Сабаби, коронавирусга чалинаётганлар яна кўпая бошлаган.
Кундалик ҳисоб анча камайиб-камайиб янги чалинишлар 82тага, вафот этиш 2тага тушганди. Охирги кунларда бу рақамлар кўтарилиб-кўтарилиб, бугунги ҳисоб бўйича янги беморлар 310 тага, вафот этганлар 4 тага етди
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло ушбу балоларни ва бошқа барча мусибатларни бошимиздан кўтарсин, умматимизга Ўзи раҳм қилсин ...
#ibrat
Масжиди Набавийда хуфтон намозига кириб кетаётган бир оёқли киши
(Аллоҳнинг уйлари қадрини билмаётган, жамоат намозларидан чалғиб юрган кишилар кўриб ўзларини ислоҳ қилсалар ажабмас)
/channel/islomovozi/5202
Мадина аҳлини қўрқитиш хатари
Соиб ибн Халлод розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"من أخاف أهل المدينة ظالما لهم أخافه الله وكانت عليه لعنة الله"
رواه النسائي
"Ким Мадина аҳлини уларга зулм қилган ҳолида қўрқитса Аллоҳ унинг ўзини қўрқитиб қўяди ва унга Аллоҳнинг лаънати бўлади"
Имом Насоий ривоятлари
АНГЛИЯДА ИСЛОМ НУРИ ҚАНДАЙ ТАРҚАЛМОҚДА?
Жуда таъсирли қисса экан.
Бу йигитнинг исми Одам. Унинг ота-онаси ажрашиб кетишган пайт у ҳали туғилмаган эди. Онаси бошқа ғайридин эрга тегиб кетгани туфайли кофир оилада тарбия топган.
16 ёшга етгандагина унинг отаси ўзининг шундай ўғли борлигини билган. Кейин унга Қуръони каримнинг инглизча маънолари ёзилган китоб совға қилган. Китобни ўртароғидан шундай очиб қараганида биринчи ўринда ва тасодифий тарзда кўзи тушган жойи Юсуф алайҳиссаломнинг қиссалари бўлган. У зот ҳам ёшлик чоғларида оталари Яъқуб алайҳиссаломдан айрилиб, катта йигит бўлганларидан сўнг оталарини топганлар.
Одамнинг отаси унга айтади: "Доим Аллоҳ таолодан менга солиҳ ўғил фарзанд беришини сўраб илтижо қилиб юрардим. Ҳикматли Раббим менга сени 16 ёшга кирган пайтинг ато этди..."
Одам Исломга кириб дарҳол онасини, укасини ва бошқаларни ҳам даъват қилишга киришиб кетади. Аммо ҳали ўзининг жиддий айби борлигини кейинроқ сезиб қолади. Аввал ўзини ислоҳ қилишдан бошлаши кераклигини англаб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал ахлоқли бўлганларидек мен ҳам аввал ўзим динимга мукаммал амал қиладиган гўзал ахлоқли мусулмон бўлишим зарур экан" дейди ўзига ўзи.
Кейинроқ укаси ва онаси ҳам мусулмон бўлишади.
Онасининг Исломга кириши қиссасини, инглиз миллатидан бўлган муслима қизлар ва аёллар кўплигини, онаси муслима бўлган пайт ўзини худди фирдавс жаннатига кириб қолгандек ҳис қилганини жуда таъсирли қилиб гапириб берибди.
Ислом дини ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаси ва бутун оламга У Зотнинг марҳамати. Ҳеч қандай куч Ислом дини қаршисида тура олмайди.
Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар...
https://youtu.be/ZdO2TUeOVSM
ИНСОН
Инсон жуда ҳам ожиз, такрор-такрор хато қилаверадиган нотавон бир қул.
Ожизлиги ҳаддан зиёдлигидан ўзининг нақадар ожизлигини ҳам унутиб қўяди.
Масалан, соппа-соғ бўлиб юрган кезларида: "Мен ҳеч қачон касал бўлмасам керак" деган хаёлга ҳам боради.
Бирон касалликка чалиниб ётиб қолганда эса: "Мен энди қайта тузалмайман, шу аҳволда ўлиб кетаман" деб баъзилар бирданига ноумид бўлиб қолади.
Қудрати, ҳикмати, Марҳаматлари чексиз бўлган Парвардигор эса, ҳамма: "Бўлди, бу одам озгинадан кейин аниқ ўлади" деб турган беморларга ҳам Ўзи хоҳласа бир лаҳзада шифо бериб, отдек қилиб турғизиб юборади.
Субҳааналлоҳ, алҳамдулиллааҳ, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар...
/channel/MuhiddinObidxon/1010
Филиппиндаги Лусон исмли орол дунёнинг энг гўзал ва ажойиб жойларидан экан. Унинг ичида бир кўл бор экан. У кўлнинг ичида яна бир орол бор. У оролнинг ичида яна бир кўл бор. У кўлнинг ичида яна бир кичик орол бор экан.
Мўминлар бундай манзараларни кўриб дарҳол Аллоҳ таолони ёдга олиб, У Зот яратган осмонлару Ердаги мўъжизалари ҳақида тафаккур қилиб, тасбиҳ ва ҳамдлар айтиб, дўзах азобидан узоқ қилишини тилаб дуолар қиладилар.
﴿الَّذينَ يَذكُرونَ اللهَ قِيامًا وَقُعودًا وَعَلى جُنوبِهِم وَيَتَفَكَّرونَ في خَلقِ السَّماواتِ وَالأَرضِ رَبَّنا ما خَلَقتَ هذا باطِلًا سُبحانَكَ فَقِنا عَذابَ النّارِ﴾
[آل عمران: ١٩١]
* Таомланишда исрофдан сақланишга оид одоблар;
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг у зотнинг йўлларидан қайтиб кетган кимсаларнинг Охиратдаги аянчли аҳволлари;
* Одамларга руҳан ва жисмонан озор бериш ҳаромлиги;
* Бефойда, беҳуда ишлардан узоқ бўлиш аҳамияти;
* Мусулмонлар нима учун Каъбани тавоф қиладилар, Қиблага юзланиб намоз ўқийдилар, Ҳажарул-Асвад (Қора Тош)ни ўпадилар?
/channel/islomovozi
Тафсири Ибн Касир муқаддимаси (1-қисм)
Тафсири Ибн Касирдан ҳафталик дарслар, Мадинаи мунаввара
/channel/MuhiddinObidxon/1038
ДАСТУРХОН УСТИДА ОЛАМГА САЁҲАТ
2-қисм
* Коинот борган сари кенгайиб бораётгани, янги-янги юлдузлар яралиб тургани ҳақида фалакиёт уламоларининг назариялари
* Илм-фан ривожланган сайин Ислом ҳақ дин эканлигини исботлаб туради...
* «Совет иттифоқи»дан иззат кутганларни ўшаларнинг ўзи хору зор қилиб, шармандасини чиқариб ташлади
* Ҳақиқий иззат-ҳурмат, абадий бахт-саодат ҳақ йўлда собит қадам турган мўмин-мусулмонлар учундир
* Виждон эркинлиги Исломда, Атеистларнинг ёлғончилигига оддий мисоллар…
Маҳмуджон ота ўғиллари Солиҳ ака уйларидаги ақиқа маросими, Тошкент, 90 йиллар аввали
/channel/islomovozi/5230
Бугун Ўзбекистон Аллоҳнинг дўстларидан яна биридан айрилди. Қайнатам ҳаётлари давомида Аллоҳ таолони, Расулини, илм ва уламоларни қаттиқ яхши кўриб, шу йўлда кўп имтиҳонларга сабру матонат билан яшадилар. Аллоҳ учун дин йўлида бир неча ўғиллари ва бир неча қизлари бошига тушган жуда оғир мусибатларга бардош бериб ўтдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек: "Энг оғир имтиҳонларга пайғамбарлар йўлиқадилар, ундан кейинги оғир имтиҳонларга пайғамбарлар йўлидан юрадиган улуғ инсонлар йўлиқадилар". Қайнатам ана шундай улуғ авлиёлардан эдилар, деб ўйлайман. Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, Фирдавс жаннатларида олий мақомларга кўтарсин, Боболари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатларида абадий роҳату фароғатда бўлсинлар.
Қайнатам ҳақларида жуда кўп гўзал ибратлар бор. Аллоҳ насиб қилса кейинроқ батафсилроқ ёзилади.
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"
/channel/MuhiddinObidxon/1029
"Бадан соғлигидан ҳечам фойда йўқ, дину хулқ соғлом бўлмаса"
Саид ибн Ҳамид раҳимаҳуллоҳ
* Эскича нимаю янгича нима?
* Ислом дини энг улкан неъмат, барча роҳат-фароғат Исломда
* Аллоҳга ширк келтириш энг ёмон гуноҳ, Аллоҳ Қиёмат куни мушрикларни кечирмайди...
Рустамжон биродаримизнинг никоҳ тўйларидаги маъруза, Тошкент, 1990 йил
/channel/islomovozi/5215
Муножот
Мадинаи мунаввара, Масжиди Набавийда муборак Жумъа тонги 2021 йил 5-феврал
Эй Меҳрибон, Карийм, Ҳакийм, Қадийр Парвардигорим, ҳеч қайси биримизни ҳеч қачон Ҳарамайни шарифайндан маҳрум қилиб қўймагин, асло!
Ўзимизнинг гуноҳларимиз кўпайиб кетгани туфайли ўтган йили маълум муддат ёпилиб қолган бўлса-да, энди ҳеч қачон ёпилмасин, Эй Ғафур, Ғаффор, Раҳмон бўлган Зот, Ўзинг бизларни кечир, Ўзинг бизларга икки оламда раҳм қилиб, Ўз баракотингни тинмай ёғдириб тургин...
/channel/MuhiddinObidxon/1022
ЧУМОЛИ ЁҒИНИНГ ҲУКМИ
Амина исмли синглимиздан савол:
Устоз, чумоли ёғини ишлатиш ва сотиш жоизми?
Муҳиддин Обидхон жавоби:
Чумоли ёғини қандай тайёрланади, нималар аралаштирилади, чумолиларни ўлдиришга тўғри келадими, у ҳақиқатан ҳам фойдали ёғми ёки одамларни алдаб тижоратларини юрғизишяптими фақат... Шунга ўхшаш саволларнинг жавобини аниқлашимиз керак аввал.
1. Агар чумоли ёғини тайёрлаш учун чумолини ўлдириш керак бўлса, унда чумолига зулм бўлади. Ҳадисда беозор чумолини ўлдиришдан қайтарилган.
2. Агар чумоли ёғи ҳақиқатан ҳам қандайдир касалликка даво бўладиган бўлса, унинг ўрнини босадиган бошқа ҳалол дори-дармон йўқми, буни ҳам изланиб кўришимиз лозим. Ҳалол дори турганда ҳаром ёки шубҳали дори ишлатмаслик керак бўлади...
Валлоҳу аълам
/channel/javoblar14412020/9474
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган чуқур муҳаббат ҳақида шайх Ҳасан Бухорий
(Араб тилида)
Ёшликни эслатган капалаклар
Мадинаи мунаввара Азҳарий боғидаги капалакларни томоша қилиб жаннату дўзахни эслаймиз, Аллоҳнинг неъматларига шукр қилишга ҳаракат қиламиз
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1141530622978913&id=306128756519108
* Қунут дуоси ҳақида уламоларнинг мазҳаблари ва оми мусулмонлар лозим тутишлари керак бўлган тўғри йўл
* Тошкент шаҳар қораловчиси ва МХХ зобити шайх Обидхон қори акани 1995 йил тергов қилганида нақадар ифлос сўзлар билан ҳақорат қилишгани, Қори акани алдаб-сулдаб, гоҳ таҳдидлар орқали гоҳ хушомад билан турли жиноятларга иқрор қилдириб, қўл қўйдириб олмоқчи бўлишгани қиссаси
/channel/islomovozi/5181
Қуръони каримни тез-тез ўқиб ва эшитиб юрадиганлар учун енгил тест:
اختبار درجة ارتباطك بالقرآن الكريم
lnkd.in/drqWMBg
أكثر من 25 === ممتاز
أكثر من 20 === جيد جدا
أكثر من 16 === جيد
أكثر من 14 === مقبول
من 14 فما دون === ضعيف. عليك أن تبتعد عن الملهيات وتعيش مع القرآن
ظننته صعبا إذا هو سهل
😊
ولا سهل إلا ما جعله الله سهلا
وهو يجعل الحزن إذا شاء سهلا
#Салавот
"إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا".
Ояти карима маъноси:
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг малоикалари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй иймон келтирган кишилар! Сизлар ҳам унга (яъни Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга) салавот айтинг ва саломлар йўлланг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят)
#ЎҒЛИМНИНГ_САВОЛИ
(Ёлқин Муқимов)
Фарзандларим ухлашидан олдин онаси уларга "Quran stories" (Қуръон ҳикоялари)дан айтиб бериш одати бор.
Яҳё алайҳиссаломнинг ўлдирилишлари воқеасини айтиб берганида кутилмаганда ўғлим йиғлаб юборди. "Нега Аллоҳ таоло бошқа Пайғамбарларни, масалан Иброҳим алайҳиссаломни оловдан, Дониёл алайҳиссаломни шерлардан асраб қолди-ю, лекин Яҳё алайҳиссаломни ўлдирилишдан сақлаб қолмади", дейди пиқиллаб.
Бола тушунадиган содда тилда нима деб тушунтиришга мен ҳам ҳайрон.
Онаси эса шундай деб тушунтиришга ҳаракат қилди: "Бошқа Пайғамбарларнинг пайғамбарлиги, яъни инсонларга Аллоҳ буюрган нарсаларни етказиши ҳали тугамаганлиги, ҳали улар қилиши керак бўлган ишлар борлиги учун Аллоҳ таоло уларни асраб қолди. Бироқ Яҳё алайҳиссаломнинг қиладиган ишлари тугаб бўлганлиги учун Аллоҳ таоло у кишининг ўлдирилишларига қўйиб берди. Бироқ у киши ўлдирилган бўлсалар ҳам, барибир жаннатдалар, ўлдирганлар эса дўзахда".
Ўғлим тушунди.
Ёшларнинг қулоқчалари эртакларнинг охири фақат кимнингдир мурод-мақсадга етиши, дунёвий бахт-саодатга эришиши билан тугашига ўрганиб қолган.
Бироқ Қуръон ҳикоялари эртак эмас. Бу ҳикоялар болаларга бахт-саодат фақат дунё фароғати эмас, балки охиратда жаннат неъмати билан нажот топиш ҳам улкан бахт эканлигини ўргатади.
Яҳё алайҳиссалом билан боғлиқ Қуръоний ҳикоя ўғлимга ҳам, менга ҳам дарс бўлди.
Аллоҳ таоло жумламизни икки дунёда ҳам саодатмандлардан қилсин.