Бугун Мадинаи мунавварадаги катта уламолардан бирлари шайх Солиҳ Ал-Ҳудайсий 89 ёшни қаршилаб, улуғ айёмларни ўтказиб, Охиратга риҳлат қилдилар. Масжиди Набавийда узоқ йиллардан буён дарс бериб келардилар. Кўзлари ожиз бўлса-да қалблари илму иймон билан нуроний эди, иншоаллоҳ. Минглаб талабаларга ва аҳли илмларга устоз ва мураббий бўлиб яшадилар. Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, жаннатларда олий мақомларга кўтарсин.
Жанозалари бир оздан сўнг аср намозида Масжиди Набавийда ўқилар экан.
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"
Қандай ҳам буюк оятлар, долзарб огоҳлантиришлар.
Шундай илоҳий муъжизаларни ўқиб туриб қалб кўзи очилмай юраверадиганлар нақадар бахтсиз бечоралар, ўзларининг дилларини ўзлари беркитиб қўйиб, занглатиб юраверишларига ҳайрон қоласан киши...
Ояти карималарни араб тилини яхши ўрганиб тиловат қилиш лаззати барибир бошқача.
Ояту ҳадисларни бошқа тилларга таржима қилиб бериш ҳам яхши, лекин барибир асл матндек - араб тилида қандай нозил бўлган бўлса ана шундай ҳолида, араб тилини яхши ўрганиб ўқиб маза қилиш лаззатига етмайди, асло. Араб тилини яхши ўрганиб, мўътабар тафсир китобларини мутолаа қилиб ўқиш неча чандон улкан бахт...
فضل آخر ليلتين (٢٩) و (٣٠) من رمضان
الليلة الآتية بعد سويعات قليلة ليلة ٢٩ مِن أرجى الليالي أن تكون هي ليلة القدر.
قد ثبت في الصحيح عن عُبادةَ بن الصَّامتِ رضي الله عنه قال: خرَج النبيُّ صلَّى الله عليه وسلَّمَ ليُخبِرَنا بليلةِ القَدْر، فتَلاحَى رجُلانِ من المسلمين، فقال: "خرجتُ لأُخبِرَكم بليلةِ القَدْر، فتَلاحَى فلانٌ وفلانٌ؛ فرُفِعتْ! وعسى أنْ يكونَ خيرًا لكم؛ فالْتمِسوها في التَّاسعةِ والسَّابعةِ والخامسةِ". رواه البخاريُّ برقم2023 ونحوه عند مسلم برقم1167 من حديث أبي سعيد الخدري رضي الله عنه.
جاء في شرح الحديث: والمعنى أن نلتمس ليلة القدر في ليلة التاسع والعشرين وما قبلها من الوتر، أو في ليلة الحادي والعشرين وما بعدها من الوتر، أو في ليلة الثاني والعشرين وما بعدها من الشفع، لأنها أيضا تكون من الليالي الوترية حين تُحسَب بالعكس عندما يكون رمضان ٣٠ يوما، فليلة ٣٠ هي الليلة الأولى من آخر رمضان وليلة ٢٨ هي ليلة٣ وليلة ٢٦ هي ليلة٥ وليلة ٢٤ هي ليلة٧ وليلة ٢٢ هي ليلة٩
وجاء في صحيح ابن خزيمة عن معاوية رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
"التمسوا ليلة القدر في آخر ليلة من رمضان".
وليلتنا هذه ٢٩ قد تكون هي آخر ليلة فقد تكون هي ليلة القدر.
وغدا إذا لم يُرَ الهلال ستكون ليلة ٣٠ هي الفرصة الأخيرة لتحرّي ليلة القدر في هذا العام.
نسأل الله العظيم رب العرش العظيم أن يعيننا على اغتنام هذه اللحظات العظيمة التي تمرّ مرورا سريعا جدا وأن يجعلنا من عباده المؤمنين الموفقين لقيام ليلة القدر وأن يتقبلنا ويتقبل منا بقبول حسن ويثبتنا على طاعته حتى يأتينا اليقين
Эй Аллоҳ, Ўзинг гуноҳларимизни кечир, айбларимизни афв-мағфиратинг пардаси ила беркитиб тургин, заиф аҳволимизга раҳм қилиб нажоту нусрат ато этгин...
Читать полностью…( 5 )
ИЙМОН КИТОБИ
Бешинчи қисм
(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби)
Биринчи ҳадис шарҳининг иккинчи қисми
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
Эътикофга тасжил қилиш (Масжиди Набавийда) эртага бошланаркан, тайёр бўлиб турилмаса жойлар тезда тўлиб қолад
التسجيل في الاعتكاف بالمسجد النبوي رمضان ١٤٤٤ هـ .
بداية التقديم يوم الثلاثاء ١٣رمضان
رابط التسجيل : https://wmn.gov.sa/q
* Араб тилини тезроқ ўрганиш учун энг яхши усул
* Таълимда қўллаш лозим бўладиган васила – восита
Риёзус-солиҳин дарсидан – 200 ҳадис шарҳидан лавҳа
/channel/islomovozi/5879
"Агар сизлар қайтарилган гуноҳларнинг катталаридан четлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчириб юборамиз ва сизларни улуғ манзилга (жаннатга) киритамиз".
(Нисо сураси, 31-оятнинг қисқа маъноси)
Эй Парвардигоримиз, эй Аллоҳ, Ягона Ўзингга жамики ҳамду санолар, барча мақтовлар, барча олқишлар фақат ва фақат Сенинг Ўзинг учун, Сен нақадар кечиримли, раҳмли, марҳаматлари чексиз Зотсан.
/channel/islomovozi/5877
"Ўнгингда Аллоҳдан тақво қилгин, (тақволи ҳаёт кечирсанг) тушингда кўрган нарсаларинг (қўрқинчли тушлар) сенга зиён келтирмайди".
(Тушларни таъбир қилиб бериш бўйича энг машҳур имом Муҳаммад ибн Сийрийн раҳимаҳуллоҳ насиҳатларидан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти, "Зуҳд" (Зоҳидлик) китоби, 249-саҳифа)
/channel/islomovozi/5873
Масжиди Набавийдаги Қуръони карим ва ҳадиси шариф ҳалқаларида 50 мингдан зиёд талабалар (болалар, қизлар) таҳсил олишаяпти. Бугун Масжиди Набавий имоми билан биргаликда Мадина шаҳри амири уларни зиёрат қилибди.
Читать полностью…Маккадан Жиддага кетаётиб, аср намозига тўхтаган эдим, оталарига вафодор қизлар қурдирган масжид олдидан чиқиб қолдим. Мошоаллоҳ, боракаллоҳу фийҳинна, тақаббалаллоҳу минҳунна ...
/channel/MuhiddinObidxon/1530
"Зилзила бўлади шу март ойининг бошроғида, жуда катта фожеа рўй беради.. " деган маънода фол очган дажжол ва унга ўхшаган дажжоллар қандай қилиб баъзи воқеалар рўй беришини олдиндан айта олишларини фош қилиб берибди мана бу фалакиёт илми бўйича анча илмли араб биродар .
Фол очиш услуби жуда осон экан. Аллоҳдан қўрқмаган киши бемалол ўзининг ортидан миллионлаб аҳмоқ мухлисларни эргаштириб юриши мумкин экан. Масалан, муайян бир воқеа рўй бериши ҳақида 5-6 минг хил тахминларни ёзиб эълон қилиб қўясиз "яқинда ундай бўлади..." , "фалон куни бундай бўлиши мумкин..." , ваҳоказо. Кейин қайсидир бир тахминингиз маълум бир даражада тўғри бўлиб чиқади. Натижада миллионлаб одамлар айнан ўша тахминингизни ўқийди. Минглаб ёлғонларингизга қарамайдиям, хаёлига ҳам келтирмайди. Қарабсизки, бутун дунё бўйича энг машҳур олимлардан бирига айланиб қоласиз.
(3)
ИЙМОН КИТОБИНИНГ БОШЛАНИШИ
Учинчи қисм
(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби, биринчи боб муқаддимаси давоми)
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
Хушхабар
Янги ҳилол кўринди (Саудия Арабистонида)
Фитр байрамингиз муборак бўлсин...
(Ҳозирча норасмий хабар)
ОХИРГИ ИККИ КЕЧА
(29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати)
Бир неча лаҳзалардан сўнг устимизга ташриф буюрадиган кеча 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган энг улуғ кечалардан биридир.
Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».
Яна шу мазмундаги ҳадисни имом Муслим ҳам саҳиҳ тўпламларининг 1167-ҳадисида Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
Ҳадис шарҳида келади:
«… Тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар» деганларининг маъноси Қадр кечасини йигирма тўққизинчи кечадан ва ундан олдинги тоқ кечалардан қидиришимиз лозим бўлади. (Яъни, шу тоқ кечаларда кўпроқ ибодат қилиб чиқишимиз керак). Яна бир маъноси, йигирма биринчи кечадан ва ундан кейинги тоқ кечалардан излашимиз керак бўлади. Яна бир маъноси, йигирма иккинчи кечадан ва ундан кейинги жуфт кечалардан излашимиз керак бўлади. Чунки, бу жуфт кечалар ҳам рамазоннинг охиридан аввали томон ҳисоблаб келинганда тоқ кечаларга айланади, агар рамазон ўттиз кунлик бўлса. Шунда 30-рамазон кечаси биринчи тоқ кечадир, 28-рамазон кечаси учинчи кеча, 26-рамазон кечаси бешинчи кеча, 24-рамазон кечаси еттинчи кеча, 22-рамазон кечаси тўққизинчи кеча ҳисобланади.
Саҳиҳи Ибн Хузаймада яна бир бошқа ҳадис ҳам ворид бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Қадр кечасини рамазоннинг энг охирги кечасидан қидиринглар»
Озгинадан кейин бошланадиган кечамиз бу йилги рамазоннинг энг охирги кечаси ва Қадр кечаси бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Аммо агар эртага янги ҳилол кўринмайдиган бўлса, бу йилги рамазон ўттиз кунлик бўлиши, натижада пайшанбадан жума кунга ўтар кеча рамазоннинг энг охирги кечаси – Қадр кечаси бўлиши ҳам мумкин.
Арши азийм Раббиси бўлмиш Буюк Аллоҳ таолодан илтижо қилиб, ёлвориб сўраймизки, Ягона Ўзи бизларга ушбу бебаҳо лаҳзаларни ғанимат билиб қолишимизга мададкор бўлсин. Бу лаҳзалар жуда ҳам тезлик билан ўтиб кетмоқда. Меҳрибон Раббимиз Қадр кечасида холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиқишга муваффақ бўлган мўмин бандаларидан қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ал-яқийн (аниқ-тиниқ нарса) – ўлим келгунига қадар тоат-ибодатда собитқадам туриб яшайлик, Илоҳо…
Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг энг улуғ ва энг суюкли расулига хитоб қилиб айтган:
{وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّىٰ يَأْتِيَكَ الْيَقِينُ}. [الحجر: 99]
«(Шунингдек), то сизга ал-яқийн – аниқ нарса (яъни, ўлим) келгунича Раббингизга ибодат қилинг!».
(Ҳижр сурасининг охирги ояти).
Яъни, фақатгина рамазонда ёки Қадр кечасида эмас, балки умр бўйи Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб яшаб ўтинглар, эсон-омон иймону исломда ўлиб олгунингизга қадар ҳар бир лаҳзангизни ғанимат билиб – Аллоҳга ибодат қилиб юринг
«Қадр кечасини йигирма етттинчи кечадан қидиринглар»
Бугун 2023 милодий йил 17-апрел душанба шом намози вақти киришидан бошлаб то 18-апрел сешанба бомдод намози вақти киргунча 1444 ҳижрий сана 27 рамазон кечаси – Қадр кечаси бўлади деб умид қиламиз.
Қадр кечаси ҳақида жуда кўп ҳадислар ва ривоятлар бор.
«Қадр кечасини йигирма етттинчи кечадан қидиринглар…» деган ибора билан ҳам ҳадис ривоят қилинган. (Саҳиҳул-Жомеъ, 1240-ривоят)
Саҳобалардан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу 27-рамазон кечаси ҳақида «Қадр кечаси йигирма еттинчи кечадир» деб айтганлар. (Саҳиҳи Муслим, 762-ривоят)
Саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «… Қадр кечасини қидиринглар » деган сўзларининг маъноси шуки, ушбу улуғ кечаларнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, уларни Ягона Аллоҳ таолонинг Ўзига юзланиб, намоз, тиловат, зикру дуолар билан ўтказинглар. Ана шунда Қадр кечасини қидирган, топган ва ғанимат билган бўласизлар, деганларидир.
Маълумки, Қадр кечасида холис Аллоҳ учун Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиққан кишининг барча гуноҳлари кечирилиб, бутунлай ўчириб юборилади ва унга минг ой (83 йил)дан зиёд Ягона Аллоҳ таолога ибодат қилиб яшаганлик ажру савоблари ато этилади. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг марҳамати, саховати ана шундай улкан ва чексиздир.
Эй Раҳиму Карим бўлган Парвардигор! Ўзинг бизларни афв-мағфиратингга олиб, Қадр кечасини ғанимат билишга, унда Ягона Ўзингга ибодат қилиб чиқишимизга муваффақ қилгин ва барчамизни Ўз даргоҳингда ҳусни қабул айлагин, дўзахингдан нажот топадиган, жаннатингга эсон-омон кириб оладиган – абадий бахт-саодатга эришадиган мўмин бандаларингдан қилгин…
الأفغاني المتمسك بمذهب الإمام أبي حنيفة رحمه الله تعالى عند الشيخ الحنبلي ابن عثيمين رحمه الله تعالى لمدة ثماني سنوات - قصص جميلة فيها دروس كثيرة وفوائد تربوية جميلة
منها قوله: "مَن أخذ كيلو من العلم عليه أن يأخذ كيلوين (2 كغ) من العقل والحكمة أيضا"🙂
وفائدة صحية أيضا: كيف حافظ على شبابه وصلابة جسمه وبنيته الرياضية
https://youtu.be/K2Y_YDPWu20
(4)
ИЙМОН КИТОБИ
Тўртинчи қисм
(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби)
Биринчи ҳадис шарҳининг биринчи қисми
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
🌳 «وتلاوة القرآن حق تلاوته:
هي أن يشترك اللسان والعقل والقلب.
✅ فحظ اللسان: تصحيح الحروف بالترتيل.
✅ وحظ العقل: تفسير المعاني.
✅ وحظ القلب: الاتعاظ والتأثر بالانزجار والائتمار.
🌳 فاللسان يُرتِّل..
🌳 والعقل يُترجم..
🌳 والقلب يتعظ».
إحياء علوم الدين ١/ ٢٨٧.
* Араб тилини тезроқ ўрганиш учун энг яхши усул
* Таълимда қўллаш лозим бўладиган васила – восита
https://www.islomovozi.com/?p=12470
Риёзус-солиҳин дарсидан – 200 ҳадис шарҳидан лавҳа
"149. Эй иймон келтирган кишилар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни орқангизга (куфрга) қайтарадилар, натижада зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. 150. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки) Аллоҳ сизларнинг Дўстингиздир. Ва У Зот энг яхши ёрдамчидир"
(Оли Имрон 149-150 оятларнинг қисқа маъноси)
ДИН УЧУН ҒАМИ БОР ИНСОНГА
Имом Халаф Ал-Балхий раҳимаҳуллоҳ (205 ҳижрий сана) бир масала ҳақида сўралганда жавоб беришдан бош тортди.
Савол берган киши: "Кимдан сўрашимни тавсия қиласиз?", деди.
Имом Халаф жавоб бериб: "Ҳасан ибн Зиёддан" деди.
(Имом Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан).
- "Ҳасан ибн Зиёд Кўфа шаҳрида-ку!", дейилди.
(Кўфа шаҳри Ироқда, Балх шаҳри Афғонистонда).
Шунда имом Халаф: "Дин ғами бор инсон бўлса Кўфа яқин" деди.
Бугун янги ҳилол кўринмагани хабар қилинмоқда.
Шунга биноан Рамазон ойининг биринчи куни эртага эмас, унинг эртаси пайшанба куни бўлади.
Бу ҳали норасмий хабар. Иншоаллоҳ расмий хабар чиққанида яна эълон қиламиз.
Қиёмат аломатлари ҳақида ворид бўлган ривоятларни баъзилар шошилиб "мана бу ривоят мана бу воқеликка тўғри келаяпти, шунга биноан энди мана бундай бўлади, биз ундай қилишимиз керак, бундай йўл тутишамиз керак..." деб хулоса қилиб юборишлари кўп учрайди.
Бу мавзу ҳам жуда нозик мавзулардан, тарих давомида кўпчилик одамлар "чала мулллалик" қилишиб катта-катта хатоларга қўл уриб қўйишган. Ана шундай адашишларга кириб қолмаслик учун инсон - Аллоҳ таоло Ўзи асрасин - ишончли манбалардан, мавзуни чуқур ва атрофлича ўрганиб чиққан мутахассис ва аҳли суннат уламолардан дарс олиб ўрганиши лозим бўлади.
Мана бу китоб (араб тилида) шу бобда иншоаллоҳ энг ишончли китоблардан бири. Муаллиф шу мавзуда анча йиллар давомида илмий изланишлар олиб борган ишончли аҳли илм шайхлардан, алҳамдулиллааҳ.
https://shamela.ws/book/95660/1302
#Oddiy_haqiqat
Кундалик ҳаётини Ягона Зотга ибодат қилиш - таҳорат олиб, намоз ўқиб, Қуръон тиловати билан бошлайдиган инсондан кўра бахтлироқ ҳеч ким йўқ.