#Ҳикмат
Ким латиф яхшиликлар қилиб турган Аллоҳдан ғафлатда бўлса, синов занжирларида Унга томон келтирилади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Одатда банда тинч ва фаровон яшаб турганда неъмат ва яхшиликларни бераётган Зот - Аллоҳни унутади, ёки жуда кам ёдга олади. Бу қилмиши билан у Ундан узоқлашади. Шунда Ҳақ таоло унинг кўзини мошдек очиб қўйиш учун устига бало ва офатлар ёғдиради.
Ана шу синовлар занжирли кишан бўлиб, пушаймон бандани Унинг сари етаклайди, яқинлаштиради. Ва шу сабаб Аллоҳни танийди ва ибодатига маҳкам бўлади. Бундай ҳолатга ҳаётда кўп бора гувоҳ бўлганмиз.
Айримларнинг Аллоҳни таниши ва ибодатга киришига сабаб, Аллоҳнинг синовлари бўлади. Кимдир касал бўлиб, кимдир яқинидан ажраб, яна кимдир тижоратида синиб ҳақиқатни топади.
Агар шундаям тўғри йўлга ўтмаган - Аллоҳ уриб қўйган бебахт одам бўлади, Ўзи асрасин.
Демак синовларга дучор бўлмаслик учун неъмат ва Мунъимни* унутмаслик, киши ўзидаги бор яхшиликни Ундан билиб яшамоғи керак экан.
---
* Мунъим - неъмат берувчи зот Аллоҳ.
@MubashshirAhmad
Сажда пайти отам йиғлаб Раббисига шундай деди: "Аллоҳим, мен Сендан ортимдаги боламдек енгил ҳаёт сўрайман!".
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
1980 йиллар боши, мактабнинг бошланғич синфида ўқийдиган даврларим. Дадам раҳматли ёзувчи ва журналист бўлганлари учун кундалик бир қучоқ газета-журналга обуна бўлардилар. Почтальон уни кундузи ҳовлимиз дарвозасидан отиб кетар эди. Дадам ишдан қайтгунларича асосан рус тилида бўлган бу матбуотни бир чеккадан ўқиб чиқар ва яна ўқилмагандек тахлаб, иш столларига қўйиб чиқардим.
Ўтган асрнинг саксонинчи йиллар охири. Қайта қуриш, янгиланиш, мустақиллик каби шиорлар кун тартибига чиққан даврлар. Юқорида айтганим матбуотга қўшиб, ижтимоий-сиёсий газеталарни ўқий бошлаган вақтим. Сиёсий жараёнларни жиддий кузатиб, унга нофаол аралашишни бошлаган кунларим. "Эрк" партиясига аъзо бўламан, деб Тошкент Скверидаги Ёзувчилар уюшмасига борганман ва вояга етмаганим учун партияга қабул қилинмай Наманганга қайтганман.
90 йиллар биринчи ярми. Тошкент ислом маъҳадида ўқиб, уни Ал-Азҳарда давом эттирган даврим. Илм таҳсили билан бирга "Ислом нури" газетасида ишладим. Ўша даврда шайхлар Муҳаммад Ғаззолий, Юсуф Қарзовий ва булар каби исломни яна мусулмонлар ҳаётига қайтаришни ният қилган ва сиёсий фаолиятга аралашган зотларнинг китобларини мутолаа қилар эдим.
Ўтган аср 90 йиллар охири ва асримиз икки ўн йиллиги. Турли китоблар нашри билан бирга The Tashkent Post номли инглиз тилли газета ва бироз кейин Fikrat номли журнал таъсис қилдим. Газета ғирт ахборий-сиёсий, журнал эса маънавий-таҳлилий йўналишда бўлган. Fikr.uz, Nigoh.net сайтларини юритдим. Бу ишлар билан сиёсат ёнида кетдим.
2017 йил Azon лойиҳаларини йўлга қўйдик. Бу пайтдан ҳозиргача бўлган фаолиятим кўпчиликка маълум. Бу лойиҳалардан асосий мақсад қўлдан келганича динимизга хизмат, мусулмон жамият муаммолари билан шуғулланиш бўлди.
Дадам ҳаётлик вақтларида эрталаб ва кечқурунги дастурхонимиз устидаги суҳбатларимиз асосан жамият муаммолари, халқ дардлари ва сиёсий масалалар бўлар эди. Мавзулар аёллар учун зерикарли бўлгани сабаб, улар туриб кетишар ёки алоҳида ўтиришар эди. (Йўлимни ёқтирмаётганлар учун ҳам шу йўлни тавсия қиламан). Бундай турмуш тарзи қон-қонимга сингиб кетган.
Гапни узоқдан бошлашим сабаби - ёшлигимдан фаолиятим Аллоҳни таниш, динини ўрганиш ва бу учун қайғуриш бўлди. Агар бу ҳол сиёсат бўлса, мен сиёсатчи эканман. Лекин бундан айримлар хавотирга тушишаверади.
Хавотирларини йўқотиш учун Azon Global'даги "Сиёсат ва биз" кўрсатувида сиёсатга аралашсам, фақат амри маъруф ва наҳий мункар қилиш кўринишида аралашаман, аммо асло ҳокимиятга интилиш сифатида эмас, деб очиқ айтдим ҳам. Менга ҳокимиятнинг асло кераги йўқ. Мақсадим ўзим, оилам ва жамият солиҳ бўлса бўлди. Бу тўғрида ташим ичимнинг айни. Аммо буни ҳам сиёсат ишига аралашиш, деб кўраётганларга айтар сўзим:
Менинг шахсий фикрим, ниятим, интилишим ва ишимга бурнингизни тиқманг!
Мен шундай одамман ва модомики бировга зарар бермаётган эканман, шундай бўлишимга аралашиш ҳеч кимнинг ҳуқуқи эмас. Аллоҳдан умримни шундай хотималашини сўрайман!
@MubashshirAhmad
Масжидда намоз ўқиб бўлгач, ҳар гал намозхонларга боқиб: “Ё Аллоҳ, Қиёматда мени шулар ичида тирилтиргин!”, деб чиқиб кетаман.
Улар бахтиёр одамлар.
@MubashshirAhmad
Аллоҳни таниш энг лаззатли иш. Ундан ўтадиган лаззат йўқ!
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
@MubashshirAhmad
Радикал атеистларнинг олдинги авлод саркори - Раъно Абдуллаева вафот этибди.
Унинг сиёсати натижаси - онам ва бувимларнинг рўмолларини юлқиш ва мактабимизда рўзаларимизни очтириш билан ёдимда қолган эпоха ҳам охирига етди. Энди эса янги радикаллар замони. Лекин оқибат ана шундай ўлим билан якунланишини бундайларнинг миллион авлоди ҳам инкор қила олмайди, ман эта олмайди.
"Ҳаммамиз Аллоҳникимиз! Ҳаммамиз Унга қайтамиз!". Унутманг!
@MubashshirAhmad
Видеода Ғазо ва Лос-Анжелесдаги вайронагарчиликлар таққосланган. Лекин битта фарққа унча эътибор берилмаяпти. Лос-Анжелесдаги фожеада жабрланганларнинг кўпи бой, уйи куйган бўлса, бошқа шаҳардаги вилласига кетади ва ҳатто ваттанни алиштириши ҳам мумкин.
Аммо Ғазодаги бечораларга келсак... нима демоқчилигимни видеодан илғашингиз ҳам мумкин.
@MubashshirAhmad
Тўрт кун олдин шу футболчини муҳокама қилайлик, деганимда, тавсиямни бу қадар жиддий қабул қиласизлар, деб ўйламаган эдим. Ҳозир канални НТВга олса ҳам, РенТВга олса ҳам Абдулқодирни гапиряпти. Бўлди-да, ўз ишинглар билан шуғуллансанглар бўлмайдими?))
@MubashshirAhmad
Ўзим раҳмдил ва инсонпарвар бўлсам-да, Лос-Анжелесда ёнаётган уйларни кўриб, "Бу Аллоҳнинг жазоси" дея қувонаётган кишиларни ҳеч айблай олмаяпман. Чунки ўзим ҳам улардек Ғазодаги қатлиомлардан қон ютаётган кишиман. Тириклайин ёндирилаётган ё кўмилаётган ғазоликларнинг оғриғини ҳеч ҳис қилмаётган тоифаларнинг бу кўргуликдан кўзи очилармикан, деган умид, уларга қайғуриш билан қоришиқ ҳолда менинг ҳам кўнглимдан ўтяпти.
Дарвоқе, ёнғинларга Санта Ана номли иссиқ шамол сабаб бўлаётган экан, инсон омили эмас.
@MubashshirAhmad
Одамларнинг кўпчилиги фақр ва мискинлик гирдобида қолиши, кетма-кет келаётган аввалгию ҳозирги ҳукуматларнинг асосий мақсадидир. Зеро халқни очликда ушлаш зулм ва зулумот сиёсатини тутганларнинг асосий таянчидир. Шарқда фақирликнинг кенг тарқаши шундан.
Дин кишилари ушбу ҳолатни қабул қилиши ва оқлаши учун одамларни бунга мажбурламоқдалар. Диннинг бу маънога боғлиқ таълимотларини нотўғри тафсир қилмоқдалар. Шу туфайли одамлар ҳуқуқ ва ҳаётларини унутмоқдалар. Дунё ва охиратларини танимаяптилар. Дунёдаги фақирликни охиратдаги бойликлари учун йўл деб ўйламоқдалар.
Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан
@MubashshirAhmad
Сурияда раббоний ва аҳли сунна уламолар жуда кўп. Улар ахлоқ ва илмий йўналишда ўзимизнинг водий уламоларига жуда ўхшаб кетишади.
Кучли фақиҳлар, шаръий сиёсат билимдонлари бисёр. Халқнинг маданияти ва илмий салоҳияти ҳам ўта кучли.
Шундай экан, улар қандай тузумда яшайди, кимни ўзига бош қилади, биз аралашмайлик. Барибир ҳақиқий воқеликни биз тушунмаймиз ва бизнинг бу борадаги фикримизнинг бошқалар учун бир чақалик қадри йўқ.
@MubashshirAhmad
Қадриятлардан қувват олмаган қурол кучли бўлолмайди!
Томоша қилинг 👉https://youtu.be/vA8jAwTbrJ0
©️Azon Global
#Эълон
"Муслимаат Туркия" маркази аёл-қизларга мўлжалланган бўлиб, барча дарслар офлайн олиб борилади.
Таълим йўналишлари:
✅ "Шарий илмлар" йўналишимиз 4-5 йиллик таълим бўлиб, суҳбат асосида қанча йил таҳсил олишингиз аниқланади.
(Ётоқхона фақат қизларга мўлжалланган, фарзандли аёлларга ҳозирча имконият йўқ.)
✅ "Таҳфиз" йўналиши 2 йиллик таълим бўлиб, толибалар марказдаги турар жойда қолиб ўқишлари ёки қатнаб ўқишлари мумкин.
(18-25 ёш қабул ёши)
✅ "Араб тили" ва "Тажвид" курсларимизда ҳам янги гуруҳларга қабул бошланди. Дарслар ҳафтада уч кун, қатнаб ўқилади.
✅ "Тезкор тайёрлов курси" уч ойлик бўлиб, ёзги таътил вақти учун мўлжалланган.
(Аввалдан рўйхатдан ўтишингиз мумкин)
📲 мурожаат учун: @murojatlaarbot
+905317295067
Сизни марказимизда кутиб қоламиз! 😊
Яқинларингизга ҳам улашинг! 🌹
@muslimaat_markazi
Instagram
Бизга тегишли қисмини кимдир ҳам ўйлайдими?
Мустақиллик талаб қилишимизда кўрсатганимиз энг катта талаблардан иккиси - Орол денгизи қуриши ва тил масалалари эди. Мустақил( !!) бўлганимиздан кейин эса биз уларни унутдик.
@MubashshirAhmad
Шошилинч!
Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилгани айтилмоқда. Аллоҳу акбар!!
Тафсилотлар эртага.
Маънавий ночорлик моддий ночорликдан ёмондир. Аҳмоқлик ва қолоқликдан азият чекаётган миллат қадр-қимматга лойиқмас ва буюк рисолатни кўтаришга қодир бўлолмайди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@MubashshirAhmad
ШУНДАЙ ЗОТНИНГ УММАТЛАРИМИЗ!
Мақолага тегишли далилларни ўрганаётганимда қуйидаги ҳадиси шарифда узоқ тўхталиб қолдим. Айнан бугунимизга далолатлари борлиги учун китоблардан шарҳини изламадим ҳам. Мана ўша ҳадис:
“Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят этишларича, онамиз айтадилар: “Яҳудийлардан бир неча киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кира туриб: “Ассому алайка”, яъни “Сизга ўлим бўлсин!”, дейишди. Буни мен пайқаб қолдим. Ва: “Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин!”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шошманг, эй Оиша! Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради”, дедилар. Мен: “Улар нима деганларини эшитмадингизми, ё Расулуллоҳ?”, десам, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Мен: “Сенгаям шундай бўлсин” деб қўйдим, дедилар".
Аҳмад, Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ҳадисни ўқиб чиққан киши ўзи ҳам кўп нарсани тушуниб олади. Шундай бўлсада унинг айрим жойларига тўхталсам;
1. Ҳузурларига кирган кишиларнинг одобсизликларини кўринг. Кишининг юзига "Сенга ўлим бўлсин!" дегандан ортиқ ҳақорат бўладими? Ҳозирги пасткашларларнинг қилиғи ҳам ўша адабсизликнинг давоми холос.
2. Оиша онамизнинг хатти-ҳаракатларига эътибор қилинг. Севимли ёри, маҳбуб пайғамбарига нисбатан одобсизлик қилганга муносабат табиий шунақа бўлади. Тасаввур қилинг, биров онангизни сўкяпти. Бу адабсизга қандай муносабатда бўлардингиз? Отам, онам сизга фидо бўлсин, деган умматнинг ҳолини энди ўзингиз тасаввур қилаверинг.
3. "Шошманг, эй Оиша!" Мана бу энди Оиша онамиз тимсолларида умматга хитоб. Шошмоқ шайтондан. Шошганда инсон ақлини йўқотади. Шошганда адолат тарозуси қўлидан тушади, мувозанат йўқолади.
4. "Аллоҳ ҳар ишда мулойимликни ҳуш кўради". Ё Аллоҳ, юзига "Сенга ўлим бўлсин", деган ҳақоратни эшитиб турган пайғамбарингнинг ахлоқини нақадар гўзал қилгансан! Эй уммати Муҳаммад, расул бизнинг намунамиз! Эргашсак шу зотга эргашайлик, ушласак унинг суннатини ушлайлик.
Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради!!
5. "Сенгаям шундай бўлсин!" деб қўйдим".
Бу энди ҳақ ва мувозанатли муносабат, муомаладир. Душман сўкди, муносабат ҳам шунга муносиб бўлди. Лекин душман даражасига тушмадилар жанобимиз! Бизга ўхшаб қўпол ва сўконғич бўлмадилар. Лекин индамай ҳам кетмадилар. Агар менга саломатлик истаган бўлсанг саломат бўл, агар ўлим тилаган бўлсанг, ўзинг ҳалок бўл, қабилида бўлди жавоблари. Одобсизларнинг оқибати эса сийрат ўқиган кишиларга маълум..
Пайғамбари ноҳақ ҳақоратга учраётган кишиларнинг аламларини ўзим ҳам танамда ҳис қилиб турибман. Мусулмон қорнига йиғламайди, ҳатто қадригаям йиғламайди.. аммо дунёдаги ҳамма нарсадан севимли пайғамбари калака қилинса оғриқдан ўлиб қолай дейди.
Аммо уммат эканмиз, ҳозирги мураккаб замонда ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини унутмайлик:
Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради!!!
13.02.2022 й.
@MubashshirAhmad
"Масжидингни қурмайман ва бошқа савоб амалларни тўхтатаман", деб ирғишлаган ва кейин гапидан қайтган Азиз дегич шахс, Солдатскийдаги масжиднинг қурилиши бошида турмаган. Масжид ери олинишидан тортиб, то 80% битгунча танишларимиз ҳаракат қилишган. Бу гапни айтаётганим сабаби - айримларнинг бундай гуноҳни ошкора қиладиган одам қурдирган масжиддаги ибодат ҳукми нима бўлади, дея иккиланаётгани ва Азизнинг оғиз тўлдириб, масжидда нима ишлар қилганини айтаверишидан, уни Азиз қурдирган экан, деган ёлғон тасаввурга келиб қолинаётганидир. Булар ғийбат гап эмас, балки бу ишнинг бошидан ҳозиригача хабардор ва улкан эзгуликни гўзал хотималанишини истаган кишининг хавотирларидир.
Истагим - масжид қурилишига Азиз орқали ёрдам бераётган яхши ниятли инсонлар хушёрроқ бўлишса ва шундай савобли амални солиҳ инсонлар охирига етказишса. Азизга эса, оғир гуноҳларни ошкора қилиб, сўнг улар билан оммага фахрланишни йиғиштиришни, аввало Аллоҳга чин тавба қилиб, эътиқодини тўғирлашни маслаҳат бераман. Аллоҳ ҳаммамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин!
@MubashshirAhmad
Баъзида телеграм-саҳифамда бизнес рекламалар чиқариб туради. Шунда: "Энди сиз ҳам бизнесга аралашибсизда" деган маломатларни ҳам эшитиб қоламан.
Ажойибмизда. Тирикчилик қилсак, "бизнесмен, динни қўйиб, дунёга юзланган" деб киноя қилишади, сабр қилиб илм билан шуғулланайлик, десак, "халқнинг елкасига ўтириб олган текинхўр", дея маломат қилишади. На иссиғимизга кўнишади ва на совуғимизга.
Мени яқиндан билганлар яхши хабардор; диний соҳада ўқиб-ишлаётганимга ўттиз беш йилдан ошган бўлса, шундан бери параллел равишда бирор бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Тирикчилигимни меҳнат билан йўлга қўйишни ва пешона терим билан ўтказишни ўйлайман. 16 ёшимда илк кичик китобим "Энг зарур дуолар"ни нашр қилганман. Дадам нашр қиладиган "Мутаржим" газетасини сотганман. Айни ўша пайтда ўзим талаба ўқитадиган "ҳужра"м бўлар эди. Маъҳадда дарс беришни бошлаганимда Тикода кира қилган бўлсам, кейинчалик турли таҳририятларда ишладим, Ўрикзорда дўкон юргиздим, ота касб бўлгани учун йигирма йилдан бери ноширлик билан шуғулланаман, нашриёт ва босмахонам ҳам бор. Шериклар билан илм маркази ва кафе ҳам очдик. Орада туризм фаолияти билан ҳам шуғулландик. Булар Azon‘нинг медиа-лойиҳаларидан ташқаридаги айрим ишларимиз.
Ҳозир ҳам хорижда Azon Global, Mezana xalqaro akademiyasi ва Islom fikri instituti каби ишлаб турган лойиҳаларимиз қаторида айрим бизнесларда иштироким бор. Истанбулда ресторан очиш режасидаман.
Нима демоқчиман: дунё ва охиратни баробар ушлашга ҳаракат қиламан. Хавотирга ўрин йўқ, кимларнидир қўлидан нон емайман, яъни "проекти"эмасман. Агар кимнидир проекти бўлганимда, ватанимнинг "проект"и бўлар эдим. Аммо ёшлигимдан хўжайиним бўлишини хоҳламаганман, балки ўзимнинг "проект"ларим бор.
@MubashshirAhmad
Германиядаги итсимонлар ёки Америкадаги эркак жуфтлар ёхуд ғарбдаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини қораласак, айрим мусулмонсифатларнинг ғашланишидан ҳайрон бўламан. Тўғри, уларнинг ҳаммаси бундай ёмонлар эмас. Лекин ўзимизда йўқ бундай бузғунчиликлар ёшларимиз орасида улардек тарқатилишидан хавотир олсак ёмонми? Уларнинг тараққиётини ҳеч ким инкор қилмаяпти, бу соҳада ўрганишдан биров ман қилмаяпти. Фақат хавотиримиз ахлоқий меъёрлар бузилиши хусусида.
Биз буларни қоралаган бўлсак мусулмон ўзлигимиздан келиб чиқиб, динимиз ўргатган адолат юзасидан танқид қилганмиз. Сиз бўлса қайси аслингиз ёки асосингиздан келиб чиқиб бундан ғашланяпсиз?!
@MubashshirAhmad
Maddohlik, ikkiyuzlilik, saviyasizlik – taraqqiyotni ortga tortayotgan OAV
"Asr shohidi" ko'rsatuvi, 49-qism
https://youtu.be/K5dfE3up3Us 35:05
@MubashshirAhmad
Агар инсоннинг қорни оч экан, унинг қалбини ҳидоятга тўлдириш ёки жасади яланғоч экан, унга тақво либосини кийдириш жуда қийин иш. Аввало инсон сифатида унинг қаддини кўтариб турадиган эҳтиёжларини таъминлаш лозим. Шундан кейингина у ўзида иймон асосларини ушлаб тура олади.
Агар биз дин номи билан разолат, маъсият ва жиноятларга қарши курашимизда холис эканмиз ва одамларнинг Раббил-оламийнга ҳидоятини ҳақиқатда истарканмиз, у ҳолда кенг иқтисодий ўзгаришлар ва шомил маданий ислоҳотлар ўтказишимиз лозим.
Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан
@MubashshirAhmad
Ҳазрат ўша замоннинг бутун дардини, муаммосини кўтарган инсон эдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳақида хотираларим.
@MubashshirAhmad
Германия.
Бизга қандай яшашни ўргатадиганлар ва ўрнак қилинадиганлар олий жамияти.
@MubashshirAhmad
Ислом уммати тарихи давомида сиёсат ва сиёсийлик хусусида вакиллик кенгашини йўқотганчалик бирор нарсани бой бермаган.
Аслида солиҳ идеал ҳукмдорлик билан зўравон мустабид ҳукмронлик ўртасидаги асосий фарқ ҳам мана шу.
@MubashshirAhmad