mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.

1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.

2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш..


Демак барибир хотиржамлик йўқ.

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Банда ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги хилватни яхшиласа, Аллоҳ унинг қабрдаги хилватини яхшилайди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Хилват - холи ва ёлғиз қолмоқ. Яъни, инсоннинг Аллоҳ билан ўзи холи қолгандаги амаллари яхши бўлса, қабридаги ёлғизлиги яхши ҳолда бўлади..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳақиқатни айтганларни фитначи дейишди

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 48-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/eHY9UDSd3Aw

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дин воситасида тараққий этган миллат, динни инкор этган пайтда ортга кетиб, илк даврига қайтиши муқаррардир.

Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Миллий зеҳният шаклланиши йўлида

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/B6Pjok4Pg9A

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Bobur Niyozov ёзяптилар:

Ғайратбеклар
(3-қисм)

Шартли равишда айтиш мумкинки, жарима ва бошқа (таннархидан анча қиммат) йиғимларни тўлаб турадиган автоуловли Ғайратбеклари борлиги учун ҳам, давлат ташқаридан 25-30 млрд. лик қарз олишга журъат қила олади.

Меҳнат муҳожирлари юбораётган валюта аҳамияти ҳақида кўп айтилган. Айнан шу ўтказмалар курсни жиловлаб турибди, импорт қилинаётган зарурий хомашё, материаллар ва ишлаб чиқариш воситаларини арзонлаштириб турибди, миллий заҳира фондининг совурилиб кетишидан сақлаб турибди.

…:::===:::…

Одатда Ғайратбекларнинг қадрига етмайдиганлар ўрта бўғин масъуллари бўлади. Чунки, улар “шиппаги йиртиқ”лардан тепароққа чиқиб олди, лекин уларнинг аслида неъмат эканлигини англаши учун кўтарилиши ва умумий картинани кўра олиши керак.

Буни тушуниб етгунча, “поняткаси ўсмаган ўртавой”лар, кўп Ғайратбекларни хуноб ва дарғазаб қиладиган ишларни бошлаб юради.

Ғайратбекларнинг қаноатини кўринг, “ўзимнинг пулимга ўзимга керакли газни сотиб олишимга ҲАЛАЛ БЕРМАСАНГ БЎЛДИ”, деб талаб қилаётгани ҳам йўқ! Чунки доимий ҳалал беришига ҳам кўникиб бўлди.

Ноиложликдан, “МАЙЛИ, ҲАЛАЛ БЕРСАНГ ҲАМ МАЙЛИ, СЕНИ ТУШУНАМАН!”, деяпти. “Фақат қачон, қанча муддат ҳалал беришингни олдиндан айтиб қўй, мен камроқ сарсон бўлай”, деяпти!

Шунчага кўниб турган камбағални, ҳам “уриб-тепишди” (15 сутка), ҳам “тўнини йиртишди” (жарима ва тирикчиликдан маҳрум қилиш), буям етмагандек, “юзигаям тупуришди” (енгиллаштирувчи ҳолатда максимал жазо).

Итлар устида тажриба ўтказишган. Экранда доира шаклини кўрсатиб, мукофот беришган. Тўртбурчак шаклни кўрсатиб туриб, ток урдиришган. Бир неча марта такрорланган.

Кейин экрандаги доира тўртбурчакка ўзгара бошлаган ва “доира десаям бўладиган”, “квадрат десаям бўладиган” оралиқ шаклда тўхтаган. Итлар на мукофотни, на жазони кутишни билмай шунчалик стрессга тушганки, ақлдан озиб қолай деган.

Ғайратбеклар битта нарсани ҳақли сўрайди: “ўз аравамизни тортаётганда нимани кутишни билайлик”. “Хоҳлаган пайтим ёқаман, хоҳлаган пайтим ўчираман, хоҳлаган пайтим ярим сутка куттириб бўш қайтараман”, деб одамни перманент стрессда ноаниқликда ушлама”.

(упд1. Инсоф учун айтишим керак: бир йили иккита солиқчи, ёймачи аёлни қопи билан судраб чирқиратган ва тезда ишдан олинган эди.

Балки кейинроқ ишига тиклангандир, лекин халққа аниқ сигнал берилгандики, Ғайратбеклар оёққа туриб олгунча, солиққа мажбурлаш йўқ, деб. Бу ноаниқликни кетказиб, яхши иш бўлганди.)

Бу ерда битта Ғайрат Дўстов деган одам 15 суткага қамалмадида. Ҳамма Ғайратбеклар шахсан ўзини 15 сутка олгандек ҳис қилди.

Мана шунга одамлар чидолмай кетаяпти. Шулар қатори йиртиқ кроссовкамни яқиндагина ташлаб юборган мен. Мана шуни қаматганлар тушунмаяпти ё тушунишни хоҳламаяпти. Суд қарори балки легалдир, лекин нолегитимлиги аниқ.

ҳаммаси шахсий субъектив фикрлар. Хатоимни кўрсатган одамдан миннатдор бўламан.

👉 1-қисмга ўтиш
👉 2-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Bobur Niyozov ёзяптилар:

Ғайратбеклар (1-қисм)

Шубҳасиз, бугунги кунимизнинг қаҳрамонлари — ўта машаққатли ва ўзгарувчан муҳитда учма-уч яшаса ҳам, на жамиятга, на давлатга оғирлигини солмай, ўз аравасини ўзи сабр билан мустақил тортиб юрган одамлар. Хоҳ Ватанда, хоҳ муҳожирликда, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл. Бир сўз билан — “ҒАЙРАТБЕК”лар. Такрорлайман, буларнинг ҳурмати учун Мустақиллик Майдонида алоҳида белги, монумент ўрнатса арзийди. Чунки:

1. Сиёсий барқарорликка пойдевор бўлиб турганлар ҳам шу Ғайратбеклар.

Булар ғиринг демай юргани учун, “ўзи шундоғам шунақа бўлиши керак-да”, деган нотўғри тасаввур шаклланиб қолган. Аслида, қаерда сиёсатга қанча аралашиш кераклигини мантиқий ёки интуитив даражада нозик ҳис қиладиган қатламнинг кўпчиликни ташкил қилиши — бизнинг шароитда мислсиз неъмат, чинакам мўъжиза, қадрига етилмаган сув.

Бунинг неъматлиги акси билан солиштирганда билинади. Озгина объектив ноқулайлик ёки машаққат учун норозиликлар уюштиришга иштиёқманд бесабр жамиятларни кўрганда билинади.

Ижтимоий-сиёсий институтларни мустаҳкамламай туриб, етарлича моддий-когнитив тайёргарликсиз сиёсий элитани ҳадеб алмаштиришга одатланиб қолган жамиятлар ёки қатламларнинг бой берган имкониятларини, салбий оқибатини кўрганда билинади.

Онгли равишда, сабр билан ҳозирча “сиёсатга аралашмай турган” Ғайратбеклар, аслида ЭНГ КАТТА СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШАЯПТИ — элита ва давлат масъулларига, тинимсиз ички барқарорлик ҳақида бош қотиришдан бирмунча бўшаб, халқ учун муҳимроқ ва фойдалироқ лойиҳалар устида бош қотиришга вақт ва ресурс топиб беришаяпти.

Россиянинг етакчи иқтисодчиларидан Александр Аузан айтганди: “Россияда элита бўлиш жуда маза. Чунки халқ давлатдан ва элитадан ҲЕЧ НАРСА КУТМАЙДИ !! Ўзининг аравасини ўзи тортишга одатланиб бўлган. Бу зеҳният, элитани жуда кўп бош оғриқлардан ҳалос қилади.”

Худди шу гап бизгаям тегишли — Ғайратбеклар кўпчиликни ташкил қиладиган Ўзбекистонда, элитанинг вазифалари анча енгиллашади. Яхши гумон қиламан, элита ичида бунинг қадрига етадиган, масъулиятини ҳис қиладиган одамлар етарли. Суъистеъмол қилувчи курмаклар алоҳида мавзу.

2. Иқтисодий ички талабни шакллантираётган ҳам, иқтисодий рақобатбардошликни таъминлаб турган ҳам, молиявий барқарорликка катта ҳисса қўшиб турган ҳам — шу Ғайратбеклар.

2. А) Ички талабни шакллантирувчи сифатида.

Ҳар йили салкам бир миллионга кўпаяяпмиз. Бир қарашда бу катта муаммодек — миллионта янги фуқарони ўқитиш керак, даволаш тизимини қуриш керак, ижтимоий тўловлар қилиш керак, муносиб иш топиши, ҳуқуқлари таъминланиши ҳақида ташвиш қилиш керак.

Лекин унутманг, уларнинг аксарият ота-оналари — Ғайратбеклар! Айнан Ғайратбеклар, давлат учун бош оғриқ бўлиши мумкин бўлган миллионлаб фарзандларини, набираларини давлат учун ресурсга, имкониятга, яъни (камида) яхши истеъмолчи ва солиқ тўловчига айлантиради.

Давлат туғруқхона, шифохона, мактабларни етарлича таъминлай олмаяптими? Муаммо эмас, Ғайратбеклар ўзи билиб ҳомийлик қилиб, норасмий тўловларни қилиб, иқтисодий мувозанатни таъминлайди. Бу иқтисодиёт ва ижтимоий муҳит учун шунчалик муҳим неъматки, президентлар ва вазирлар даражасида эътироф этилган.

Шундаям ижтимоий хизматлар қониқарсиз бўлса, Ғайратбеклар қўшимча харажат қилиб бўлсаям, сифатли тиббий, таълимий ва бошқа хизматларни сотиб олади...

Ўзи йиртиқ пойафзалда юрсаям, фарзандига имкон қадар яхши озиқ-овқат қидиради, яхши кийим танлайди, бошпанасини чиқимлироқ бўлсаям, пухта қилиб қуради ва жиҳозлайди.

Фарзандини ҳам Ғайратбек қилиб тарбия қиладики, у оёққа тургандан кейин, ўша йиртиқ пойафзалда юриб катта қилган ота-онасига (ёки ўқитган устозига) автоулов ва Умра йўлланмаси совға қилади.

Яъни, Ғайратбекларнинг ғайрати ва хафсаласи ҳисобига товар-хизматларга талаб пайдо бўлади, иқтисодиёт тинимсиз ўсади, кризис пайтида ҳам анча барқарор туради ва ҳк.

Бозорга тушувдим, квартирага навбатдаги тўловни қилиш учун валюта алмаштираётган аравакаш йигитни кўрдим. Унинг даромади ва сотиб олаётган квартирасининг нархини солиштириб кўрган одам, раҳматли Ҳожибой айтгандек, “а-а-а” деб томи кетиб қолиши керак.

👉 2-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тоифаларга бўлиниб олиб, ўзининг жамоасини уммат ҳисоблайдиган умматга вайл бўлсин!

Халил Жуброн Халил

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №3

Непотизмга қандай қаралади исломда? Ислом асосларини тўғри татбиқ қилинган саодат асрига қарайдиган бўлсак, Умар розияллоҳу анҳу қариндош-уруғларнинг мансабга яқинлашишига қаттиқ қарши турганлар. Чунки ўзларининг намуна ўлароқ билинган ҳукмронлик низомларига заррача доғ тушишини истамаганлар. Ваҳоланки баъзи яқинлари ўта тажрибали ва ишончли бўлишган.

Зикр қилинишича, бир киши катта фақиҳлардан бўлган саҳобий ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умарни бир мансабга тайинлашларини таклиф қилади. Шунда Умар унга: "Аллоҳ сени ҳалок қилсин! Аллоҳга қасамки, бу таклифингни Аллоҳ учун бермадинг" дедилар.

Бу тўғрида Умарнинг қуйидаги гаплари машҳур: КИМ БИРОВНИ ЯХШИ КЎРГАНИ ЁКИ ЯҚИНЛИГИ УЧУН АМАЛГА ҚЎЙСА, МАНСАБГА ФАҚАТ ШУ СИФАТЛАРИ УЧУН МУНОСИБ КЎРСА, У АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА ХИЁНАТ ҚИЛИБДИ".

Жонларига суиқасд қилиниб, ўлим тўшагида ётганларида, ўзларидан кейинги халифани танлаш иши топширилган олтилик ҳайъатида ўғиллари Абдуллоҳ ҳам бўлишини васият қиладилар. Лекин бир шарт билан: Абдуллоҳ фақат овоз беради, лекин халифа бўлиб сайланмайди.

Ўзининг ва фарзандларининг ҳокимият чўққисида қолиши учун ҳар қандай номақулчиликдан тап тортилмаётган бу замонда, бошқарувнинг бундай асосига риоя қилиниши қандай аҳамият касб этиши кўпчиликка аниқ маълум.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёзганларим мутасадди ва масъулларга етиб боради, деган умиддаман. Бундан фақат дўстона насиҳат ва яхшиликка чақиришни умид қилдим. Айбларни очиш ва обрўларни тўкишни эмас, фазилатларни тарғиб қилишни мақсад қилдим. Аллоҳ тавфиқ берсин!

#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №1

Бу мавзуни ислом кўрадиган идеал бошқарув принциплари асосида ва одил халифа - Умар ва бошқалар мисолларида ўрганамиз.

1. Умар розияллоҳу анҳу ямоқ кийимларда юрардилар. Ўзларига тақво ва машаққат йўлини тутган эдилар. Бу ҳақда ривоятлар жуда кўп. Вилоятларга тайинлаган ҳокимлари ҳам мана шу йўсинда яшашини уқтирардилар.

Айрим тарихчилар зикр қилишича, Умар ибн Хаттоб бирор шахсни мансабга тайинламоқчи бўлсалар, у билан шартнома тузар эдилар. Унда мансабдорнинг қимматбаҳо от тури (ҳозирда қиммат машиналар) минмаслиги, тансиқ таомлар емаслиги, қимматбаҳо кийимлар киймаслиги, одамларнинг эҳтиёжи учун эшигини ёпмаслиги ва тансоқчилар олмаслигини шарт қилинар эди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугунги суҳбатдошларимиз...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Экология

Рабиъ ибн Ҳайсам йўлдаги чиқиндиларни териб оларди-да, бу онамга ва мана бу отамга, дерди.
Яъни, ишининг савобини уларга бағишлар эди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шу оятларни ўқиганда ўзбек атеистлари кўз ўнгимдан ўтади. Аллоҳ уларнинг характерларини қандай ҳам аниқ чизиб берган-а!

"Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар. Қачонки ундан ўзгалар зикр қилинсалар, бирдан шодланиб кетарлар".
("Зумар" сураси, 45-оят).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Охират_озиғи

"Биров унга яхшилик қилса, яхшилик эгасига: "Жазакаллоҳу хойрон" - "Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!" десин. Шунда у мақтовни маромига етказган бўлади".

Имом Термизий ривояти.

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Расмларга айланган воқелик.

Мен шу даврда яшаганимдан ўкинаман, Ғазо!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳар қандай мустамлакачилик ҳикоясидан олдин мустамлака бўлишга муносиб миллат ҳикояси бўлади.

Молик бин Набий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дўстов можароси хусусида кўп гапларимиз бор эди. Лекин "қайиқ тебранмасин" дея тилимизни тийдик.

Аммо айрим масъулларда, улар ишга солган тролларда ва баъзи кишиларда бундай масъулият ва андиша йўқ экан.

Кўпчиликка эса кичик ғалаба ва чала адолат муборак бўлсин!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Жамият ҳақиқатдан қанчалик узоқлашса, ҳақиқат сўзчиларини шунчалик ёмон кўриб боради.

Жорж Оруэлл, ёзувчи

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар исломга жонингиз куйишини, унинг учун қайғуришни хоҳласангиз:
Аввало ўзингиз учун қайғуринг!
Гуноҳларингиздан, бузилишларингиздан хавф қилинг!
Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганингиздан, алиштирганингиздан қайғуга тушинг!
Аллоҳ таоло билан муомалада рост бўлмаганингиздан қўрқинг!

Аллома, имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

СИЁСИЙ МАЛАКАНИНГ АҲАМИЯТИ

Маиший муаммоларнинг сиёсийлашиб кетиши кўп ҳолларда сиёсий раҳбарларнинг малакасизлигига ишора қилади. Яқинда содир булган воқеа мисолида: оддий фуқаро газ қуйиш пунктида узоқ кутишига қарамай, навбати келганда унинг ёпилиб қолганига норозилик билдирган эди. Бунинг оқибатида оддий муаммо катта сиёсий масалага айланиб кетди.

Аслида, муаммо газ етишмовчилигидан келиб чиқкан. Аммо фуқаронинг асабийлашиши ва норозилигини билдиришига газ қуйиш пунктида тартиб ва бошқарувнинг яхши ташкил этилмагани сабаб бўлганди. Очилиш ва ёпилиш вақтларидан огоҳлантириш, навбатни тартибга солиш каби бошқарув чоралари билан бундай вазиятнинг олдини олиш мумкин эди.

Маҳаллий ҳукуматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бундай муаммоларни олдиндан кўриб, норозиликнинг келиб чиқишининг олдини олишлари керак. Бунинг учун эса, газ қуйиш шаҳобчаларида тартибни, уриш-cўкиш билан эмас, балки юқори сифатли хизмат билан таъминлаш керак.

Бироқ, ҳозирги пайтда уларнинг эътибори муаммони ечишга эмас, балки норозилик билдирганларни қаттиқ назорат қилиш ёки уларнинг овозини ўчиришга қаратилган.

Бундай муаммоларнинг кучайишига сабаб, оддий бошқарувга оид билим ва малака етишмаслигида. Ҳатто суд-ҳуқуқ тизимига одамларнинг ишонч пасайиб, фуқаролар дунёвий адолатдан кўра илоҳий адолатга умид қила бошлашди. Буни ижтимоий тармоқлардаги эътироз ва қарғишларда ҳам кўриш мумкин.

Аслида, маҳаллий ҳокимият норозилик пайдо бўлган пайтда дарҳол вазиятни тартибга солиши мумкин эди: газ тақчиллиги ҳақида фуқароларни огоҳлантириш, тартибсизлик келтириб чиқарган бошқарувчиларни жавобгарликка тортиш орқали.

Бироқ, қуйи даражадаги раҳбарлар ўзида етарли сиёсий билим ва бошқарув маҳоратига эга эмасликлари сабабли, вазиятни тўғри бошқара олишмайди.

Ҳозирги ҳолатда, маҳаллий раҳбарлар фуқаролар билан ишлашда инсонларни сўкиш ёки уларни ишдан бўшатиш таҳдидидан бошқа усулларни қўллай олмаяпти. Бошқарув тизимидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам норозиликнинг илдизини аниқлашдан кўра, унинг овозини ўчириш билан шуғулланишмоқда.

Энг хавфли жиҳати, ташқи кучлар бизнинг ички заифликларимизни билиб, ҳар қандай маиший муаммоларни сиёсий тартибсизликка айлантиришга ҳаракат қилишади. Шунинг учун миллий сиёсатимиз шундай муаммоларни юқори даражадаги бошқарув маҳорати билан тез ва самарали ҳал қилишга қодир бўлиши керак эди.

Бироқ, бизда мавжуд амалиёт, оддий маиший муаммолардан катта ижтимоий ва сиёсий муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Масалан, газ қуйиш пунктидаги ҳолатда норозилик билдирган инсон қамалиши ортидан энди уни обрўсизлантириш кампанияси бошланди. Бу эса нафақат давлатга, балки жамиятдаги адолатга бўлган ишончни яна ҳам заифлаштиради.

Чунки, давлатчилик адолатни таминлай олса, соғлом ақл бунга эътироз билдира олмайди. Бироқ, ўзи ҳукмрон бўлган суверен ўлкада, барча ҳуқуқий инструментлар ва ваколатлар бўла туриб, адолатли таминлай олмаслик, мутасаддиларнинг сиёсий билими ва малакасига бўлган шубҳани келтириб чиқаради.

Хулоса қилиб айтганда, давлат фуқароларнинг муаммоларини адолатли ҳал қилиш орғали уларнинг ишончини қайтариши лозим. Агар давлатчилик ижтимоий адолатни таъминлаш вазифасини бажара олмаса, халқ илоҳий адолатга умид қилиши табиийдир.

Энди табиий савол туғилади: оддий муаммолардан сиёсий хатолари орқали сиёсий муаммолар чиқараётган сиёсатчиларимиз малакасизлиги ва билимсизлиги билан ташқи кучларга хизмат қиляптими ёки ўз ҳақини ва адолатни талаб қилаётган фуқароларми?

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Bobur Niyozov ёзяптилар:

Ғайратбеклар (2-қисм)

2. Б) Ижтимоий муҳитни барқарорлаштирувчи сифатида.

Ғайратбеклар, арава тортиб бўлсаям, ҳожатхона тозалаб бўлсаям, қор кураб бўлсаям, курьерлик қилиб бўлсаям, Дамасда кира қилиб бўлсаям ғайратини қилаверади.

Атайлаб шу касбларни санадим. Ғайратбеклар қатори мен ҳам бу ишлардан оғринмай, ҳазар қилмай, “ҳалол меҳнатнинг айби йўқ”, деб эътиқод қилишим — буям асли катта неъматлардан.

Ҳатто амбицияси кучли ва унча-мунча комфортга қаноат қилмайдиган одамлар ҳам, айнан шу эътиқоднинг кучи билан, бу каби касблардан ҳазар қилмай, йиллаб сабр билан, бировга юк бўлмай ва зарари тегмай, нолдан кўтарилиши — чинакам мўъжиза, одатдан ташқари ҳолат.

Бу зеҳниятнинг ҳам қадри, акси билан солиштирганда билинади. Шунақанги қатламлар ва жамиятлар борки, энг оддий одамлари ҳам бу ҳалол меҳнатлардан ҳазар қилади, паст ва “западло” санайди.

Бу эса жамият учун катта муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳаёт бир текис эмас, ҳар қандай миллат ва жамиятда ҳар йили юз минг, миллионлаб одамлар бошига оғир иш тушади, иши орқага кетади, нолдан оёққа туришга тўғри келадиган вазиятга тушиб қолади.

Бу вазиятда ўша “западло понятка”даги “валломат”лар, ҳалол меҳнатни ор билиб, ўрнига фирибгарликни, йўлтўсарликни, рэкетни, товламачиликни, бандитизмни, кўпчиликнинг ҳақидан ўмаришни, қиморни, наркотижоратни, одам ва фоҳиша савдосини, боқимандаликни, ҳатто сотқинликни… танлайди. Конкрет давлат ва ҳудудлар борки, айнан шу “ҳалол касбнинг айби йўқ” менталитети йўқлиги сабабли, чиқиб бўлмас ботқоқЛАРга ботган.

2. В) Рақобатбардошликни таъминловчиси сифатида.

Битта мижоздан кўп пул қолмайдиган (ўртача чеки кам) касбда ишлаётган Ғайратбек, орзу-ҳавасларига эришиш учун нима қилади? Албатта, кунига 12-14 соатлаб ишлайди, бошқа чора йўқ. Бу эса, кўплаб товар ва хизматларнинг таннархини паст ҳолда ушлаб туришга имкон беради.

Кўп ишлашга тоқат қилолмайдиган, вақтинча бўлсаям дискомфортга сабр қилолмайдиган одамлар кўп бўлган жамиятларда, ўз-ўзидан элементар хизматларнинг нархлари ҳам кўтарилади, кетидан деярли барча товарлар таннархи ошади.

Шунинг учун ҳам бу жамиятлар ўзига келиб ишлаётган “Ғайратбек” меҳнат муҳожирларини ҳайдаб юборолмайди. “Шулар иқтисодий рақобатдошлигимизни таъминлаб турибди”, деб президенти ҳам тан олади.

Буям аксини кўрганда қадри билинади — шундай давлатлар ва ижтимоий қатламлар борки, “ҳам яхши яшайин, лекин жон койитмайин” зеҳниятида яшаб, кўп муаммоларга ботган, ҳаммага юк бўлган.

2. Г) Молиявий барқарорликни таъминловчиси сифатида.

Ғайратбеклар тўлаётган солиқлардан достон ёзса бўлади. Айниқса, автоулов билан тирикчилик қилаётганлар.

Расмий солиқларни бир четга қўя туринг. Ғайратбек ўша Дамасини сотиб олгандаёқ каттагина “кўринмас мошина солиғи”ни тўлаган. Бу солиқ шунчалик каттаки, Ғайратбек билса юраги ушлаб қолмасин деб, автоуловларнинг таннархи структурасини давлат сири деб эълон қилинган.

Ғайратбек 80 бензин қўйиб юрган пайтда, бир неча млн. сўмлик кўринмас “мотор солиғи” ҳам тўпланиб борган. Буни ўша видеосида ҳам айтди. Сунъий қимматлаштирилган пропан қуйгандаям норасмий яширин солиқ тўлаган. Майли, хс.

Ёқилғи нархи ичидаги расмий солиқлар ҳисобига, совуқ кунда “заправка” ларда босимни ушлаб турадиган чора-тадбирлар қилиниши керак эди. Улар қилинмагани учун, минглаб Ғайратбеклар кўринмас “йўқотилган вақт солиғи” ҳам тўлашган. Қизиғи, Ғайратбеклар бу тўлаган солиқларини билсаям, ҳадеб эслатавермайди.

Ҳеч йўқ расмий тўлаган солиқлари эвазига, бизнинг Ғайратбек уйидаги ногирон (қўшимча эҳтиёжи бор шахс) га давлатдан муносиб ёрдам кутиш ҳуқуқи бор эди. Қарангки, кўп Ғайратбеклар буни сўрамас ҳам экан, кутмас ҳам экан. “Ўзбекистон — ижтимоий давлат”, деган конститутни ўзи ясаб қўяқоларкан.

Жарималар алоҳида томоша. Бюджет даромадлари ва харажатлари таркибига қарасангиз қизиқ нарса кўринади. Бир йилда расмий жарималардан ва автоуловларни расмийлаштириш йиғим-тўловларидан тушаётган маблағ, давлат ташқи қарзининг фоизига тўланадиган йиллик суммага қарийб яқинлашиб қолади.

👉 1-қисмга ўтиш
👉 3-қисмга ўтиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мудом кафеда кундалик ўтиришингда, каллангда ҳеч вақо йўқ ҳолатда бўлар экансан, маймунга айланиб қолиш хавфи остидасан.

Шу пайтда атрофингдаги дунё даҳшатли илмий мусобақада атом сирларини очиш, ажойиботлар саноатида моддани бўйсундиришда беллашаётибди.

Демак кучлилар кучайиб, заифлар заифлашаверади.. то қолоқлар маймун даражасига, балки ундан-да тубанликка тушгунча.

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукм қилмоқда" китобидан

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №2

Умар розияллоҳу анҳу давлат мансабдорларини қаттиқ назорат қилиш билан танилгандилар. У кишининг қўлида бош назоратчи вазифадори бўлиб, Муҳаммад ибн Салама ал-Ансорий фаолият юритар эдилар.

У кишининг тафтиш ва текширувларидан кейин агар мусулмонларга манфаатли деб кўрилса, ҳатто энг катта амалдорнинг ҳам баҳридан ўтиларди. Бу тўғрида шундай қонун жорий қилинганди: "МЕН УЧУН БИТТА ЗОЛИМ ВОЛИЙНИ МАНСАБИДА ҚОЛДИРИШДАН КЎРА, ҲАР КУН БИР ВОЛИЙНИ ИШДАН ОЛИШ ЯХШИРОҚ".

Умар шундай деган эдилар: "Қайси амалдорим бировга зулм қилгани хабари келса-ю, мен уни ўзгартирасам, у ҳолда золим менман".

У зот амалдорларни шу даражада қаттиқ назорат қилардиларки, қайси волий (пойтахт) Мадинага кайтса, унга кундузи кирсин, дея фармойиш берган эдилар. Тоинки, унинг қўлидаги мол ва ашёлари кўриниб турсинки, ҳисоб ва жавбгарликка тутиш осон бўлсин!

Шу сабабли Умар ҳаж мавсумидан волий ва раъийят аҳволини ўрганишда унумли фойдаланар эдилар.

Амалдорларидан вазиятни сўраб-суриштириб ўтирмас эдилар. Балки одамлардан ичларидаги эътиборли кишиларни ҳажга юборишни сўрар ва улардан ўзлари тайинлаган амирларнинг тасарруфлари ҳақида суриштирар эдилар.

Волий ва амирларни эса ҳузурларига фақат ишлари ҳақида хулосалар тақдим қилиш учун чорлардилар. Бунда раъийятдан шикояти бор ёки зулм кўрганлар билан масъулларни юзлаштирар ва шундан кейин қарор чиқарар эдилар.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Оиласини_қўллайлик

Бу ватандошимиз 15 суткага қамалибди. Дардини... халқ дардини айтгани учун. Бу иши жуда борса майда безорилик бўлиши мумкин, асло жиноят эмас.

Ногирони борлигини, машинаси ижарага олинганини айтган эди. Энди биз ҳам унинг оиласидан хабар олайлик, ёрдам берайлик ва қўлимиздан келганича орқасида турайлик. Тоинки халқнинг дардкашлари ёлғиз қолмасалар ва бундайларнинг Ҳаққа, халққа ва ҳақиқатга ишончлари сўнмаса!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёшларга таклиф: жамиятимизга соғлом фикрни биз етказайлик!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#ЛИБЕРАЛ_БАХТ

Бизнинг жамиятнинг либерализм ва феминизм мафкурасига эга қатлами Ғарб либералларидан кўра бахтли ҳисобланади.

Буларнинг бахти либерализмга эндигина чалинганида ҳисобланади. Биз либерализмда Ғарбдан эллик йил орқада юрибмиз.

Ғарб либерализми ўтган юз йил муддатда босиб ўтган йўлида либерализмнинг энг чўққисига чиқиб, эндиликда ушбу мафкуранинг оқибатларини яшамоқда.

Шунинг учун ҳам, энди Ғарбдаги зиёлилар ва онги бутунлар бугун либерализм олиб келган балолардан қутулиш, ортга қайтиш пайига тушиб қолдилар.

Собиқ ва бўлажак президент Доналд Трамп бу борада жиловни қўлга олди. У ўзининг маслаҳатчиси, ўғлини гендер бузуқларга бой берган Илон Маск ҳамроҳлигида АҚШда янги сиёсатни олиб бормоқчи.

Эндиликда, Трамп АҚШда расман фақат икки жинс — эркак ва аёл — тан олинишини эълон қилди. Унинг режасига кўра бузуқгендер шахслар армиядан, мактаблардан ва спорт мусобақаларидан четлаштирилади.

Бизнинг жамиятнинг либерализм ва феминизм мафкурасига эга қатлами Ғарб либералларидан кўра бахтли ҳисобланади.

Чунки Трампга кирган ақл бизникиларга кириши учун эллик йиллик бузуқликни тажриба қилишимиз шарт эмас.

Бугундан ортга қайтса бўлади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ИЗЗАТИ НАФС
Изз ибн Абдуссалом олдида талабалари китобни ўқиб, бобни тугатса: "Бундан кейинги бобдан озгина бошлаб қўй! Мен боблар (эшиклар) олдида туришни ёқтирмайман", дердилар.

Бу билан у зот ҳокимлар эшиги олдида туришни ёмон кўришларини айтган эдилар.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Демократия исломга зидми?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel