Яна террор. Гумондор яна ўзбек. Энди Швецияда, олдинроқ Россияда ва ундан олдин Туркияда.
Ҳар гал шундай хабарларни эшитгандан кейин юракка оғриқ туради, хаёл паришон бўлади. Бундай сиқилишнинг сабаби учта:
1. Ислом динининг террорга алоқаси йўқ. Буни хоҳлаган жойда, хоҳлаган кишига исботлаб беришимиз мумкин. Лекин бу балони шахсларга эмас, динга боғланаётгани одамни қийнайди.
2. Ўзбеклар, айниқса ёшларнинг турли тоифалар таъсирига тушиб қолаётгани, алданаётгани юракни сиқади. Ўрни келганда уларга мурожаат қилмоқчиман:
Эй ўзбеклар! Эй ёшларимиз! Сизларни олов ва ҳалокат сари юбораётганлар ҳақиқий мусулмонлар эмас. Динимизда бундай ишлар йўқ. Улар ўзлари иссиқ ўринларида ўтирволиб, ҳомийларидан келган пулларини санаб, сизларни алдашяпти, чоҳга итаришяпти. Кўзингизни очинг! Динни ишончли, фаросатли уламолардан олинг.
3. Миллатимиз дунё халқлари орасида ёмонотлиқ бўлаётгани, террорчи элатлар рўйхатида зикр этилаётгани кишини хавотирга солади. Мана шундай бўлишидан жуда кўп кучлар манфаатдор. Лекин бу қабоҳатга қўл ураётганлар буни англашмаётгани одамни оғринтиради.
Бу ўринда мақсад нохушликларга таассуф билдириш эмас. Балки бундай муаммоларга ечим таклиф қилиш ва уни амалга татбиқ этиш. Юқорида бизни қийнаган уч ҳолатга ҳам ечим битта. У ҳам бўлса дин-илмни ўрганиш. Чуқур ўрганиш. Бошқа йўлимиз йўқ. Буни ҳамма англаши керак. Ҳокиму маҳкум.
Бирор нарса оила неъматига тенг келолмайди. Бундан бошқани афзал билган зиёндадир.
Аҳмад Дувайдор
Ўрни келганда айтиб қўймоқчиман, фикримча энг ҳурматга лойиқ араблар марокашликлар. Эҳтиромга сазовор, араб бўлмаган мусулмонлар эса туркистонликлардир. Улар хоҳ Синьцзян деб номланадиган Шарқий Туркистонликлар бўлсин, хоҳ Мовароуннаҳр номланадиган Ғарбий Туркистон аҳли бўлсин, бир хил ҳурматга лойиқ.
"Ўрта Осиёга саёҳат ёхуд мусулмонлар ҳақида мулоҳазалар" китобининг 92-бетидан
☪@MubashshirAhmad
Китоб ўқиш менга вақтни ўлдириш воситаси эди. Охири бориб вақтни тирилтира бошлади.
Мустафо Маҳмуд
Фарзандлар аллома оталарининг ниятларини амалга оширмоқдалар!
https://www.islamnews.ru/news-523556.html
Мана қандай муҳаббатни хоҳлайди кўнгил..
"Ўзи уларни севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган.." (Моида сураси, 54-оят).
Сизлардан кимингиз биродарига ёрдам қилиш имкони бўлса, шундай қилсин!
Имомлар Муслим ва Аҳмад ривоятлари
Ҳамма ишда тиришқоқлик, гарчи ўйинда бўлса ҳам, ўз самарасини беради. Ҳамма ишга ғайрат билан кириш. Агар ўйин ўйнасанг ҳам жиддият билан ўйна. Буни ҳозирданоқ бошла!
Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан
Айрим ёшларда йигирманинг жасади, қирқнинг ақл ва етуклиги, ҳамда етмишнинг сокинлик ва руҳонияти бор, алҳамдулиллаҳ!
Читать полностью…361. Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.
Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.
Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.
Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).
Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ
Ғарб цивилизациясига тарафкашликнинг аламли кўринишларидан бири, фалончи Американи, ё Австралияни, яна пистончи Нил ҳавзасини кашф қилган, деган сўзни бот-бот гапиришимиз ҳисобланади. Гўёки, бу минтақалар ўзга сайёрада топилгандек. Худдики, қадим цивилизацияларни барпо қилган ерли аҳоли мавжуд бўлмагандек.
Лекин шуни билишимиз керакки, ғарб бирор ўлкани қачонки ўзининг маърифат доирасига киргандагина эътироф этган, борлигини тан олган. Биз бўлса уларнинг даъволарини кўр-кўрона такрорлаб юрамиз.
Абдулваҳҳоб Масирий, мисрлик мутафаккир
☪@MubashshirAhmad
Усмонлилар даврида ҳовли эшикларида икки қўнғироқ осиларди. Катта ва кичик. Агар эшик кичик қўнғироқ билан қоқилса, уни аёл киши қоққани маълум бўлар ва пешвозига хонадоннинг аёли чиқарди. Каттаси ишга тушганда эса, эшик олдида эркак киши тургани тушуниларди ва табиийки жавобга эркак киши чиқарди.
Хастаси бор хонадон эшигига эса қизил гул боғлами осиб қўйиларди. Бу билан ўткинчи, сотувчи ва саёқларга ичкарида касал борлигидан ишора бериларди. Гулни кўрган мазкурлар шу сабаб шовқин кўтармай ўтишарди.
Булар буюк уммат бўлган кунларимиз хотираларидан эди..
Агар ўзинг муносиб бўлмаганинг ҳолда сенга мадҳ йўналса, унга муносиб Зотга ҳамду-сано айт!
Ибн Атоуллоҳ "Ҳикматлар"идан
---
Агар инсон ўзида йўқ хислат ва ишлар билан мақталса, бунда ғурурга кетмасин. Чунки бунга банда муносиб, лойиқ эмас. Зеро ундаги кўринган хислатлар Сатторнинг айбларни яшириши, Манноннинг яхшиликларни бериши ва Ваҳҳобнинг бандалар тилига мадҳни жорий қилишидандир. Демак бу мақтовлар фазлининг файзи туфайли экан, бу билан уни икром қилган Зотга ҳамдлар йўлласин.
"Афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан" (Фажр сураси, 24-оят).
Қабр эгаларининг айни дамдаги орзу-ҳасратлари олдингизда турибди.
Буларни ёдга солиб ярангиз янгиламоқ мақсад қилмадим..
Ўқиш учун ⚡INSTANT VIEWга босинг.
Фақир ўзининг ҳайрати туфайли бадавлатдир. Бой эса, бошқалар ҳайратини қўзғайдиган нарсаларга ўта одатланиб қолгани учун, камбағалдир.
Аҳлом Мустағонимий, Жазоир шоираси
347. Зикрнинг фойдалари №7
У зокирга ҳайбат, ёқимтойлик ва тиниқликни келтиради.
"Ҳақоиқу анит-тасаввуф" китобидан
Обрў ҳам, мансаб ҳам, умр ва протокол ҳам аёлни қизил бу "қалам" ва "ажралиб туриш" туйғусидан маҳрум қила олмас экан-да. 😄
Читать полностью…Мусулмон амал қилиш учун фикрламай қўйди. Балки гапириш учун фикрлайдиган бўлиб қолди.
Молик бин Набий
Бу мудҳиш замондан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларига бориб қолишни қанчалар орзу қиламан. Саййидимиз Алининг юзларига тушимда бўлса ҳам боқишни нақадар орзу этаман.
Мен буни ноҳақлик оламидан қочганим ёки ҳақиқат оламига шавқим туфайли эмас, балки буни йўлда давом этишимга ёрдам берадиган қувватни ҳосил қилиш учун хоҳлайман.
Мустафо Маҳмуд, "Зилзила остонасида" китобидан