mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Гоҳида бахтни оёқларинг остида топтаганинг ҳолда, хаёллар ортидан чопиб юрасан.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёмғир остида.. хоҳлаганингизни хоҳлаганингизча сўранг. Ёмғир томчилаб турганда қилинган дуо мустажобдир.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳайвон оч қолганда ўта хатарли бўлади. Инсон эса тўйганда.

Али Иззатбекович, Босния собиқ президенти

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Киши олган тирноғи ва тукини ерга кўмиб қўйиши мустаҳаб. Бунга аҳли илм иттифоқ қилишган.
Лекин шофиъийлар бу ҳукмга озгина тафсилот қўшганлар. Яъни, уларга кўра тук ва тирноқлар аврат саналса, уларни кўмиш мустаҳаб эмас, балки вожиб бўлади. Бунга аёлнинг сочи, тирноғи кабилар мисол бўлади.
"Равзут-толиб"нинг муаллифи айтади: "Танада эканида қараш ҳаром бўлган нарсаларга, танадан ажраганда ҳам қараш ҳаром. Аёл қадамининг тирноғи бунга мисол бўлади".
Мақсадим бу ўринда ҳукм айтиш эмас. Лекин бир ҳолатдан ҳайратга тушдим. Қадимда кишилар ўзларидан ажраган нарсаларга номаҳрамлар назари тушишидан сақланишган бўлса, ҳозир яшириш керак бўлган энг нозик жойларгача очишга интилишмоқда.
Ажаб ҳолат.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Бирорта ҳам шахсга ҳукм ўқима! Аслида у сеникига тескари услубда гуноҳ қилади холос".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Шижоатли инсон узоқ яшамаслиги мумкин. Лекин қўрқоқ ҳеч қачон яшамайди".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳар бир бахтсиз хотин бахтиёр бева бўлишни орзу қилади.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Абу Бакр розияллоҳу анҳу жаннат сари юриб, ҳатто бир оёқлари жаннатга кирганда ҳам, то иккинчиси кирмагунча хотиржам бўлмасликларини айтганлар. Аллоҳнинг макридан* қўрққанликлари сабаб шундай деганлар.
Нафсларида яширин ёмонликни Аллоҳ таоло охирги сонияларда очвориб, абадий дўзахга киришдан қўрққанликлари учун айтганлар. Шундай ёмонликки, Абу Бакр нафсларидаги бу ёмонликни ё билганлар ёки билмаганлар.
Бу - тақвонинг чўққиси.
Бу - Аллоҳдан хавф.
Бу - тавозеъ. Ва нафснинг поклиги, тозалиги ва нуқсонсизлигидан хотиржам бўлолмаслик.
Бу - яхши амаллардан ғурурланмаслик. Имтиҳонда тўсатдан шарманда қилиши мумкин бўлган яширин иллатлардан қўрқиш.
Абу Бакр даъво аҳлидан бўлмаганлар, ўзларига даража ва солиҳликни даъво этмаганлар. Балки аҳли ҳақиқатдан бўлганлар.
Ҳақиқат аҳли доимий хавфда бўлишган. Ўзларидаги ўзлари билмаган яширин ҳақиқат очилиб қолиб, ҳалокатга етаклашидан қўрқишган. Улар нафслари қаршисида титрашган.
Ва Аллоҳ олдида титроқда бўлишган.
Бу - нафс ва Аллоҳ ҳақидаги ҳақ илм туфайлидир.

Доктор Мустафо Маҳмуд

* Аллоҳнинг макри - инсонларда бўладиган салбий маънодаги макр эмас. Балки Ўз душманларининг макрига муносиб жавоб беришидир. Нафс ҳам кишини шариатдан чиқишга ундаб душман сифатида ҳаракатланганда, Аллоҳнинг макрига учраши мумкин.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Уқба ибн Муслим айтадилар: "Ибн Умар билан ўттиз тўрт ой бирга юрдим. Савол сўралганда кўпинча: "Билмайман", дердилар, сўнг менга ўгирилиб айтардилар: "Улар нима хоҳлашаётганини биласанми? Бизнинг орқамизни ўзлари учун жаҳаннамга кўприк қилишни хоҳлашади".

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Фатво усул ва одоблари" китобидан
---
Бизчи?!.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Болангиз мактабга кетаётганда унга доим буни уқтиринг: "Болам, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким илм излаш йўлида юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди" деганлар".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўқимайдиган миллатни алдаш осон кечади.

Че Гевара

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳим, бизни Ислом кенглигидан бўлиниш торлигига чиқарма!

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар қалбингиз тозарса, Раббингизнинг Каломига ҳаргиз тўймайсиз.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сиз шундай яшангки, агар кўринмасангиз соғинишсин ва вафот этсангиз йиғлашсин.

Али ибн Асмаъ раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИ

Ўқиш учун ⚡INSTANT VIEWга босинг.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Муҳаббатга тўла қалбга эга инсонларнинг, қўллари доим чўзилган бўлади.

Мавлоно Жалолиддин Румий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қалб борлиқдаги энг муқаддас икки нарса; иймон ва муҳаббатнинг манзилидир. Ақлнинг жонсиз ва ожиз эканига, унинг муҳаббатни англолмаслиги ва иймонни идрок этолмаслиги етарлидир.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Динини туш таъбирчиларидан олаётган миллат уйқудаги миллатдир.

Али Вирдий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Ўзи экканидан емаган ва ўзи тикканидан киймаган миллат қолоқлик ва маҳрумликка маҳкумдир. Дини ва миллати ҳақларидан бир ҳуқуққа, гарчи бир маротаба-да эътиборсиз бўлган киши беқарор эътиқод ва касал виждон билан яшаб ўтади.

Мустафо Комил

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

343. Зикрнинг фойдалари №3

Қалбдан ғам ва ташвишни кетказади.

"Ҳақоиқу анит-тасаввуф" китобидан

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Сендан кетганимдан кейин ҳаётим янада гўзаллашди.
- Чунки мен сени ҳар саждамда дуо қилдим.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сен мендасан. Мен сенга сендан қарайман.

Рофиъий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шому Ироғини, Аҳвозу Бирмасини бой берган "селнинг кўпиги" эртага қибласини ўзгартирса ажабмас. Аллоҳ ҳам бу ҳолда тезда уларнинг ўрнига бошқа қавмларни келтиргуси.
Ҳеч қандай вазни йўқ кўпикларни тўлқинлар қандай ўйнаб-итқишини кўрганмисиз? Биз "кўпиклар"ни ҳам ҳозир шундай "ўйнатишмоқда".
"Кўпиклар" ким экани ва бу ҳолга тушиш боиси ҳақида Аллоҳнинг элчисидан эшитинг:

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек ташланадилар ҳам», – дедилар.
«Ўша кунда биз оз бўлганимиз учунми, ё Расулаллоҳ?», – деди биров.
«Йўқ! У кунда сиз кўпсиз. Аммо селнинг кўпиги кабисиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғуриб олади. Ва сизнинг қалбингизга бўшангликни солади», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, бўшанглик недир?» – деди биров.
«Дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Имом Абу Ҳанифа оддий одамлар берган ҳадяларни олар, лекин уни уйлари ё фарзандларига қолдирмасдилар.
Бир кун минг дона пойафзал ҳадя берилди. Унинг ҳаммасини шогирдларига тарқатиб чиқдилар. Икки кундан кейин эса фарзандларига пойафзал сотиб олаётганларини бозорда кўришди...

Доктор Мустафо Шакъанинг "Имом Аъзам Абу Ҳанифа" китобларидан

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бизнинг тилимиз, адабиётимиз, тафаккур ва тарихимизни таҳқирлашди. Ҳеч нарсамизни менсишмади. Бундан иш шу даражага етдики, биз ўзимизни ерга урар бўлдик. Ўзларини эса шу даражада юксакларга кўтаришдики, ҳар соҳада уларга тақлид қила бошладик.

Али Шариатий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Масал
"Қўйлар умр бўйи бўридан қўрқиб яшайди, аммо уларни чўпон сўйиб ейди".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устозларимиз илм фақат китобларнинг ўзидан эмас, мўътабар муаллимлардан олиниши кераклиги ҳақида кўп гапиришади. Мана бунинг сабаби:

"Кўпчилик илм олиш ўқиш ва мутолаа билан бўлади, дея ишонади. Бу бир томондан тўғри бўлсада, мутлақо энг тўғри фикр эмас. Балки таълимнинг энг мукаммал ва афзал кўриниши уни муаллимдан олишдир. Бу услубнинг ўзига хос икки хусусияти бор:
1. Муайян масалага хос маълумот муаллимда мавжуд ва хотирасида сақланган бўлади.
2. Муаллимнинг зеҳнида ўрнашган бу маълумот унинг тафаккур қуввати билан олдинга ундайдиган ва мавҳумликни кетказадиган тушунчалар билан бойитилган бўлади.
Шу сабабли муаллим воситасида олинган илм фикрий ҳаракатнинг жони ҳисобланади ва ўтмиш тажрибалари у билан келажак авлодга афзал ва хавфсиз йўл билан ўтиши таъминланади".

Шайх Аҳмад Зарруқнинг "Қавоидут-тасаввуф" китобига доктор Тоҳо Ҳубайшийнинг шарҳидан

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Элитаси истиқлол масъулиятини бўйнига ололмаган халқларга озодлик жуда оғир юк бўлади.

Молик бин Набий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Агар денгизга мўмин ва кофир тушиб кетса, сузишни билган чўкмайди. Сабаби Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Билмас мусулмон чўкади, билимли кофир қутулади.

Мустафо Маҳмуд

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Имом Абу Ҳанифага халифа Мансур кўп марта ҳадя юборган, имом Аъзам эса уни доим рад этганлар. Бир кун Мансур имом Абу Ҳанифани чақиртириб: "Нега менинг ҳадямни қабул қилмайсиз?", деб сўради.
Шунда имом қуйидагича жавоб қилдилар: "Амирул-мўмининнинг молидан келса қайтармасдим. Агар унинг моли бўлса, қабул қиламан. Аммо менга келган унинг моли мусулмонларнинг Байтул-молидандир. Менинг эса уларнинг Байтул-молида ҳаққим йўқдир. Мен улар ортида жанг қиладиганлардан эмасманки, жангчи оладиган нарсадан олсам. Уларнинг (етим) болаларидан эмасманки, болалар оладиганидан олсам ва мен камбағалларидан эмасманки, камбағаллар оладиганидан олсам!"

Шайх Мустафо Шакъанинг "Имом Абу Ҳанифа" китобидан

Читать полностью…
Subscribe to a channel