Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Фарзандларинг фақат ўғил бўлишининг гўзал жиҳати, жаҳлинг чиққан лаҳзаларда қизларнинг нозик кўнгилларини риоя қилмайсан.
Айман Ёғий
Ота-онага итоат, улар билан характерларлар фарқланганида аниқроқ юзага чиқади.
Читать полностью…#Қуръон_муаллим
Инсон учун энг олий неъмат иккита. Тўқлик ва тинчлик. Бу ҳақда ҳеч ким тортишмайди. "Ризқ-рўзимиз мўл ва осмонимиз мусаффо бўлсин" дейиш, ҳозирги нозик замонимизнинг энг асосий тилаги.
Ана шу икки буюк неъмат, хоҳлашнинг ўзи ё тилак тилаш билангина юзага чиқмайди, таъмин этилмайди. Балки..
"Бас, улар мана шу Байтнинг Роббисига ибодат қилсинлар! У зот уларини очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир" (Қурайш сураси, 3-4-оятлар).
Демак, қорнимиз тўқ бўлиши ва юртлар тинчлиги оламлар Парвардигорига холис ибодат қилиш билан бўларкан
Ибодат эса - Аллоҳга бандалик қилишдир.. Шариатда у жудаям кенг маънода ишлатилади..
Бири-биримиз айблаётган пайтимиз кўнгиллар кўришиб, қучоқлашиш истар гоҳида.
Айман Ёғий
"Аллоҳдан бошқага юзланиш кўпайган пайт руҳ мағлуб бўлади".
Читать полностью…Юсуф сурасининг 55-оятида Юсуф алайҳиссалом: "Мени ер хазиналарига (масъул) қилгин. Албатта мен сақлагувчи (омонатдор), билувчидирман", деди."
Демак амалдор ва масъул киши топширилган ишни омонат билиб, хиёнат қилмаслиги ва ўз ишини билувчи (профессионал) бўлиши керак экан. (Икки сифатдан фақат бирининг йўқлиги қанча муаммолар боиси экани ҳеч кимга сир эмас).
Эътибор қилинг, Қуръони карим битта хабар оятининг икки дона сўзида жамиятнинг улкан ислоҳи мужассам. Энди Қуръоннинг ҳаммасида нималар борлигини тасаввур қилаверинг.
Муҳиб - Сенга борини бергандир,
Унга бериладиган муҳиб эмасдир!
Ибн Атоуллоҳ "Муножотлар"идан
Аллоҳ валий зотларни раҳматига чулғасин!
Бугун одамлар бузилиб кетди, ёшлар ёмон бўлиб қолди, деган гапни кўп эшитамиз. Назаримда ҳамма мақолалар шу мавзуда ёзилаётгандай. Ҳатто Facebookка насиҳатомуз бир калом қўйилса, шарҳ қолдираётганлар, одамлар бунга амал қилмайдиган бўлиб кетишди, деб ёзғиришади. Мен ўзим бу кўрсатмага амал қиляпманми, дейилмайди. Гўё ҳамма насиҳатгўй, аммо омил-амал қилгувчи йўқ.
Бу ҳол янгилик эмас, қаердадир кўзим тушганди: Миср эҳромларидаги ёзувни ўқишганда "Ҳозирги ёшлар бузилиб кетди", деб ёзилган экан.
Ўзи аслида мусулмон одам ҳар бир ўгитни, насиҳатни ўзига қаратилган деб билмоғи, унга амал қилиб, сўнг бошқани чақирмоғи керак бўлади. Салафларимиз насиҳат қилай, эмас, балки насиҳат қилинг, дейишган. Улар Аллоҳ таолонинг: "Ўзингиз қилмайдиган нарсани нега айтасизлар!", танбеҳидан доим сергак тортишган.
"Рисалатул-қушайрия"нинг "Узлат ва хилват" бобида келади: "Агар солик узлатни маъқул кўрса, бу узлати билан одамларни ўзининг ёмонлигидан саломат бўлишини эътиқод қилсин. Халқнинг ёмонлигидан ўзининг саломат бўлишини эмас. Чунки биринчи ҳол ўзни ҳақир санаш натижаси. Иккинчиси эса, халққа нисбатан ўзни устун қўйиш самарасидир. Ким ўзини кичик санаса, у мутавозеъдир. Бошқага ўзни устун исботласа, у мутакаббирдир. Роҳиблардан бирига: "Сиз роҳибсиз!", дейилганда, у: "Йўқ мен итнинг қўриқчисиман. Нафсим халқни тишлайдиган итдир, улар ундан саломат бўлишлари учун ораларидан чиқариб олдим...", деди.
Ишонинг, бу гапларни ўзимга насиҳат ўлароқ ёздим..
Аллоҳдан хавф шижоат, Унинг ибодати озодлик, Унга хорлик азизлик ва Уни таниш чин иймондир.
Мустафо Маҳмуд, "Даҳрий дўстим билан суҳбат" китобидан
333. #Қуръоний_ўйлар №3
"Эй отам, албатта, мен сени Раҳмон томонидан азоб тутишидан қўрқаман", (Марям сураси, 45-оят).
Бу Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз оталари иймонга келмаганидан кейин айтган сўзлари эди. У зотнинг бу сўзлари отага нисбатан гўзал одоб намунасидан холи эмас. Чунки оталарининг азобланишларини очиқ айтмадилар, балки уни "мен қўрқаман" дея ифодаладилар. Қўрқув ва тутишни зикр қилдилар, азобни ёдга олдилар. Аммо буларни қўрқитиш учун эмас, балки хайрихоҳлик юзасидан айтдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолони Раҳмон дея зикр қилдилар, Мунтақим ё Жаббор деб эмас.
"Тафсируз Заркаший"дан
Мўминнинг севинчи юзида ва қайғуси кўнглида бўлади.
Айман Ёғий
Олдинлари деворнинг "қулоғи" бўларди. Энди эса "тили" ҳам бор.
Читать полностью…Сенга тасбеҳ айтишда қушлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва жонсиз тошлар мен билан беллашса ва мағлуб этса, ё Аллоҳ, хижолатдан ўлар бўламан?
"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм".
Нажиб Маҳфуз
📚 @HilolNashr 📚
Фақат онлайн-савдо саҳифасида!
*Тез кунларда китоб дўконларига ҳам чиқарилади.
«Соҳилсиз денгиз - Имоми Бухорийнинг ҳаёт саҳифалари» китоби онлайн савдога чиқди
«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси таниқли адиб Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг илмий фаолиятлари ва илм йўлидаги буюк хизматлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Соҳилсиз денгиз» номли романини чоп этди. Ушбу китоб тез кунда юртимиз китобхонларига тақдим этилади.
Ушбу қувончли воқеа муносабати билан янги китоб бугунданоқ интернет-дўконимизга чиқарилди.
Марҳамат, улуғ бобокалонимиз имом Бухорийнинг ҳаёти ҳақидаги романни интернет орқали сотиб олиб, биринчилардан бўлиб ўқинг!
Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: «Соҳилсиз денгиз»
Нашриёт: "HILOL NASHR" нашриёт-матбааси
Сана: 2017
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-4818-8-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ
#Диний_маърифий
Нархи: 21,000 сўм
➡️Батафсил маълумот ва харид қилиш⬅️
Бизнинг интернет саҳифамиз:
www.hilolnashr.uz - Китоблар дунёси саҳифаси
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси
Бекорчилик бағрида мингларча разолат туғилади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
"Чироқни ўчираётганимда парвоналарга раҳмим келади. Ёқаётганда эса кўршапалакларга. Ўзи бу дунёда бировни безовта қилмай ҳатто қадам ташлашнинг имкони бормикан?".
Читать полностью…Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.
1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.
2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш.. Демак барибир хотиржамлик йўқ.
Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради
Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.
Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.
Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.
Демак инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:
"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!
"Менда хато йўқ" деб бошқаларнинг камчиликларини излайвермагин. Одамларнинг хатолари тўғрисида ҳукм қилиш фақат якка Аллоҳгагина хосдир. Уларнинг қадарларини ёзиб, муҳр урган ягона Ўзидир.
Мустафо Маҳмуд, "Тобутдан чиқиш" китобидан
Тананинг нафаси бор, руҳнинг нафас олиши бор. Руҳнинг бўғилиши жасадникидан кўра қаттолроқдир.
Айман Ёғий
Абу Талҳа розияллоҳу анҳу: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларида менга очликни билдирадиган ҳолсизликни эшитдим", дейдилар.
Рост муҳиблар овозингдаги оғриқни ҳам ўқийдилар.
Агар эркаклар бўлмаганда аёллар аёл эканини ҳис қилмас эди.
Рония Дибс
---
Акси ҳам бўлиши мумкин.
Кетиб қолган қалбни ортга қайтаришдан кўра виқорли тоғни ўрнидан кўчириш осонроқ.
Аббос ибн Аҳнаф
#Латифа
Соқолли киши ўғилчасини кўтариб олган, болакай эса чинқириб йиғларди. Соқолини қиртишлаб олган бир кишининг болага раҳми келди ва уни отасининг қўлидан олди. Қизиқ, болакай бу киши қўлида тинчланди. Фурсатдан фойдаланиб бу киши мазах қилди: "Тавба, сиз соқоллилардан ҳатто ёш болалар ҳам қўрқишади".
Ота жавоб қилди: "Назаримда бола сизни онаси деб ўйлади..".😄
Бизлар ҳаммамиз ўзимизни яхши деб ва ҳамма яхшиликларга ҳақли одам деб ҳисоблаймиз. Ҳатто ўз халқини осган ва азоблаган золимлар ҳам ўзларини солиҳ деб тасаввур қиладилар.
Мустафо Маҳмуд, "Қуръон тирик борлиқ" китобидан
Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга шундай ваҳий қилди:
"Сен Мен хоҳлаганимдек бўл. Мен ҳам сен учун хоҳлаганингдек бўламан".
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ, "Мадорижус-соликийн".
Намоз асносида телефон овозини ўчириш
Ўқиш учун ⚡INSTANT VIEWга босинг.
Бугун ҳаво очиқ. Атрофда ҳаёт яна жонланган.
Хонадан чиқиб кетишга уриниб, ўзини дераза ойнасига ураётган пашша..
Суртокда ку-кулаб шеригига нимадир деяётган мусича..
Узун чизиқ кўринишида нималар биландир куйманаётган чумолилар тўдаси..
Яна қаердадир ғўнғиллаётган арининг товуши..
Туйнукдан тушаётган нурда жимирлаб учаётган зарралар..
Буларнинг бари ёшликдан менга таниш манзаралар, сокинликда ошно шарпалар.
Лекин ташқарига ҳовлиқаётган пашша, ку-кулаётган мусича, ҳаракатдаги чумолию, арилар, уларнинг мен кўраётган нечанчи авлоди экан?
Ташқарида порлаётган қуёш мендекларнинг неча миллиардига нур сочган экан?
Бу манзара ва саволлар менга умрнинг фонийлигини, абадий ҳаёт бўлмиш охират қаршисида зарралар эканимизни ва умр ҳақиқатда сувданда тезоқар эканини ёдимга солди.
Ҳа. "Бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир, матоҳ, холос. Албатта, охират- ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир" (Ғофир, 39-оят).
☪@MubashshirAhmad
Қуйидаги сифатлар ўзимизда борми, бир тафтиш қилайлик. Ана шунда муносиб уммат эканмизми, билсак бўлади.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга ем берардилар, уйни тозалардилар, пойафзални тикар, кийимни ямардилар. Қўйни соғар, хизматкор билан овқатланардилар, агар қийналса бирга хамир қорардилар. Бозордан олган бозорликларини уйларига ўзлари кўтариб келишдан ҳаё қилмасдилар. Бой ва камбағал билан қўл бериб сўрашар ва саломни биринчи бўлиб берардилар. Чақирган жойга писандсиз бўлмас, агар ёмон хурмо қўйса ҳам борардилар. Енгил ҳаражат, мулойим хулқли, гўзал табиат ва ҳусни муошаратли эдилар. Очиқ юзли, кулмай табассумли, хўмраймай маҳзун, хорланмай тавозуъли ва исрофсиз саховатли эдилар. Қалби нозик ва ҳамма мусулмонга раҳмдил бўлганлар. Тўйгандан ҳеч кекирмаганлар. Тамаъ туфайли асло қўлларини чўзмаганлар".
"Рисолатул-қушайрийя" китобидан
#Масал
Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради. Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун".
Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг!