Абу Зарр ёзмоқдалар:
Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди — видео
Хонанда фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинганидан кейин 3 кун ўзига келолмай йиғлаганини ва уларга қандай ёрдам бериш борасида Саида Мирзиёева билан маслаҳатлашганини айтди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
"Урушда яраланган фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинди. 3 кун ўзимга кела олмасдан йиғладим. Бизни қўлимиздан нима келади деб қўнғироқ қилишни бошладим. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашиб биздан нима ёрдам керак деб сўрадим.
Уларга қандай ёрдам бериш кераклиги борасида турмуш ўртоғим билан гаплашиб маслаҳатлашдим. Турмуш ўртоғим билан қиймати 1 миллиард 300 миллион сўмлик 2 та хонадон харид қилдик. Мана шу 2 та уйни Фаластиндан келган болалар ва аёлларга оляпман деганимдан кейин 2 та уй 4 та бўлди. Ушбу хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолатда топширилмоқда," - деди Юлдуз Усмонова.
@MubashshirAhmad
#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №5
Ҳозирга келиб мусулмон мамлакатларда ҳукмронлар қарийб илоҳийлаштирилди. Улар энди умрбод ҳукмронлик қиладилар, фикр ва қарорлари танқид қилинмайди, мамлакатни ўз томорқаларидек кўрадилар, унда хоҳлаган ишларини қиладилар. Ваҳоланки рошид халифалар умматга ҳокимни танқид қилиш ҳурлигини тақдим этишганди. Умар розияллоҳу анҳунинг бу хусусда кўпгина ибратли ишлари бор.
Дарҳақиқат ҳукмдорлик муассасалари шаффоф бўлмасдан, ҳукмрон ва давлатнинг катта амалдорларнинг ишлари танқидий баҳоланмасдан туриб тўғри сиёсат юргизиши қийин масала.
Умар розияллоҳу анҳу одамлардан насиҳат ва давлат идорасини юрғизишдаги қусурларини кўрсатишни сўрар эдилар. "Менинг учун одамларнинг энг яхшиси, менга айбларимни олиб чиққанидир" дер эдилар.
Яна: "Мен хато қилишдан ва мендан қўрқиб уни сизлардан ҳеч ким қайтармаслигидан қўрқаман" дер эдилар. Кунларнинг бирида бир киши келиб жамоатчилик ичида: "Эй Умар, Аллоҳдан қўрқинг!" деди.
Унинг бу сўзидан ўша ердаги айрим ҳозирлар ғазабга минишди ва уни гапиришдан ман этишди. Шунда Умар уларга бундай дедилар: "Агар бунингдек демасангиз, сизларда хайр йўқ. Агар буни эшитмасак, бизларда хайр йўқ".
Умар розияллоҳу анҳунинг очиқлик, шаффофлик ва бетарафлик сиёсатига эҳтимомлари баъзи одамларни майда ва шахсий масалаларни ҳам гапиришига йўл очган эди. Ривоят этилишича, бир кун Умар одамларга хутба қилиб турган эдилар.
Устиларига узун кийим кийган эдилар. "Эй одамлар, эшитинглар ва итоат қилинглар" деётганларида, одамлардан бири: "Эшитиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ, эй Умар!", деди. Халифа унга, нега эй Аллоҳнинг бандаси, дедилар. У айтди: "Чунки бизнинг ҳар биримизга матодан бир кўйлаклик тегди. Бу миқдор авратни тўса олмайдиган даражада эди. (Яъни, сиз бўйи узун одамсиз. Бу узун кўйлакни қаердан олдингиз?).
Умар унга жойинга ўтир, дедилар ва ўғиллари Абдуллоҳни чақириб, бу хусусда сўзлашини буюрдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар матодан ўзларига теккан ҳиссани оталарининг кўйлагига етиши учун берганини айтдилар. Уни эшитганлар гапидан қаноат ҳосил қилдилар. Шунда у одам камоли эҳтиром билан: "Ана энди эй амирал-мўминийн, эшитамиз ва итоат қиламиз", деди.
@MubashshirAhmad
Инсоннинг энг катта бойлиги бу — билим!
Таълим ва тарбия инсон ҳаётини ёритувчи икки буюк шамчироқдир. Уларсиз ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини топиш мушкул.
Болаларимизга ўргатадиган энг муҳим хулқ-атворлардан бири бу — ўқишга бўлган муҳаббат ва таълимга бўлган интилишдир. Китоблар орқали фарзандларимиз нафақат билим олишади, балки инсоний фазилатлар, қадриятлар ва ҳақиқий ҳаёт сабоқларини ўзлаштирадилар.
Бироқ, фарзандларимизга билим ва тарбия беришда нафақат китоблар ва дарсларнинг роли, балки муҳитнинг аҳамияти ҳам жуда каттадир. Болаларга илмга ундовчи муҳит, илҳом берувчи ўқитувчилар ва уларнинг салоҳиятини тўлиқ очиб берадиган мактаб муҳити керак.
Rahimov School’да ўқувчилар учун шундай муҳит яратяпмиз. Ўқувчиларимиз ўқув йилининг дастлабки 4 ойида 1013 та (!) китоб ўқишга муваффақ бўлишди! Бу нафақат уларнинг, балки мактабимизнинг самарали таълим тизими ва эътиборли ўқитувчилари меҳнати сабабидандир.
Rahimov school – фарзандингиз муносиб жойда таълим олсин!
*Реклама
@MubashshirAhmad
Биз молия ва ҳукмдорлик сиёсатини таҳлил қила оладиган ва бу муҳим майдонларда фақир халқларни биздан тортиб олмоқчи бўлган динсизликни рад эта оладиган фақиҳларга муҳтожмиз. Биз тарбия ва медиа ишларига догма фикрлар ва қаттиқ ҳукмлар билан эмас, балки ислом кенглиги ва ёруғлиги билан эгалик қиладиган фақиҳларга муҳтожмиз. .
Салафларимиз тақдим этган ислом фиқҳи мўъжизакор цивилизациядир. Аммо ҳозир баъзилар тақдим этаётган фиқҳ эса фақат ўлдиради, лекин тирилтирмайди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Маданий бирлик дастури" китобидан
@MubashshirAhmad
Буларнинг ўз ватанини қуришга халақит бермайлик! Ҳасад қилмайлик ва ёмонлик истамайлик! Улар ҳам тинч ва бахтиёр яшашга ҳақли.
@MubashshirAhmad
Уйғурларнинг қонли кўз ёшлари эвазига ўсаётган Хитой брендлари
Бугун биз устимизга кийиб юрган Хитой либосларини ишлаб чиқариш қанчага тушганини биласизми? Шу туфайли, қанчадан-қанча болалар онасиз қолган, қанча эркаклар қулдек ишлатилган, қанча аёллар хўрлик ва таҳқирларни бошидан кечирган!? Биз кийган ҳар бешинчи пахталик кийим нисбатан мана шундай оғир шароитларда, зулм остида ишлаб чиқарилиши хаёлингизнинг бир четидан бўлса ҳам ўтганми?!
Батафсил: https://azon.global/2701
Томоша қилиш: https://youtu.be/uWbxgGb0oTk
©️Azon Global
Ғайрат Дўстов бировни "ҳақорат" қилгани учун 15 кун совуқ панелнийга тиқиб жазолашни адолатдан деб билганлар Ғайрат Дўстовни ҳақорат қилаётганларни ҳам 15 кун совуқ панелнийга тиқиб жазолашни адолатдан деб билса, адолатли бўлади.
© Тарих ва сиёсат
@MubashshirAhmad
Шу негатив мавзуларни ўзгартирсак.
Футболга қизиқмасам-да ва ўзини танимасам-да, Абдулқодир Ҳусанов деган ўзбек футболчиси дунё матбуотининг диққатини ўзига қаттиқ тортяпти.
Баъзилар уни Манчестер Сити 50 миллион долларга сотиб олмоқчи, деса, бошқалар ўзининг жамоаси Ланс таркибида майдонга тушмагани учун мағлубиятга учради, дея оҳ-воҳ уряпти. Қисқаси биз Ғайрату яна бошқаларни муҳокама қилаётганимизда цивил олам Абдулқодир Ҳусанов ҳақида гапиряпти.
Сизнинг бундан хабарингиз борми?
@MubashshirAhmad
Ғайрат билан иш битиролмаган Байден энди энди Луизахонни ишга солибди..😜😁🤫
© Дима Қаюм
@MubashshirAhmad
"Фатҳ" сурасидан беҳузур бўлаётганларга "Таббат" сурасини ўқиб беринг.
@MubashshirAhmad
Чапдаги киши - гўзал Тафсир муаллифи, қомусий олим ва силсилавий дарслар устози, гўдакларча беғубор шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий. Ўнгда эса олимлар ва ватан муҳиби бўлган "галстукли" Жўлоний, узр, Аҳмад Шаръ.
@MubashshirAhmad
Таъкидлашдан чарчамайман, ишларнинг энг қийини халқларни ўзгартириш. Ҳукуматларнинг ўзгаришига келсак, агар халқлар буни хоҳласа, улар ўзидан-ўзи ўзгаради.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@MubashshirAhmad
ҒАЙРАТ ДЎСТОВ КЕЙСИ: СИЁСИЙ ДАРС. (1-қисм)
Ғайрат Дўстов кейси сиёсий жиҳатдан узоқ муҳокама қилинадиган иш ҳисобланади. Унинг иши маҳаллий жамоатчилик ва халқаро медиада ҳам кенг муҳокама қилинди. Халқнинг бир қисми унга қўйилган айб ва жазонинг ижро этилиши адолатсизлик деб ҳисоблаган бўлса, баъзи блогерлар унинг ўзини ёмонотлиққа чиқарди. Иш унинг озод бўлиши билан якунланди.
Бундан қандай дарс олиш мумкин? Қуйидаги ҳолатлар тафаккур қилиш ва хулоса чиқариш учун хизмат қилади.
1. Ғайрат бошқа фуқарони ҳақорат қилинганда айбланиб 15 суткага “Панельный”га олинди. Аппеляция судида судья панельнийнинг совуқ эканлигини эслатиб, ундан “Арзийдими?” деб сўради. Нима сабабдан бошқа бировни ҳақорат қилиб майда безорилик қилган инсонга совуқ муҳитда 15 сутка қамалиш жазоси берилган эди. Бу адолатданми?
2. Панельний нима учун совуқ ва у ерда қанча фуқаролар ҳозирда совуқдан қийналмоқда?
2.1. Ғайрат бир неча кун ГУВДда бўлганини айтди. Панелнийда бўлиши керак бўлган фуқаро нима сабабдан ГУВДда сўроқ учун ушлаб турилди? У қандай жиноятда гумонланди?
3. Ғайрат иши кенг муҳокамага сабаб бўлганда, унга қарши катта кампания бошланди. Ушбу кампания уч хил йўлда амалга оширилди.
3.1. Ғайратнинг шахсий ҳаётини кўтариб чиқилди. Ғайратдан халқ қаҳрамони ясаш керак эмаслиги билдирилди. Буни асосан русийзабон ва динсиз-дунёвий блогерлар бажарди. Баъзилар уни хотинини урган деган айблов билан оғир жазога тортиш кераклигини таъкидлади. Бироқ бу билан асосий мавзудан чалғитишмоқчи бўлди. Асосий мавзу: унга қўйилган айблов ва жазонинг қанчалар адолатли эканлиги эди. Бу ерда бир савол туғилади: Ғайратнинг қанчалар “адолатли” қамалганидан манфаатдор шахслар билан уни қоралаётган ушбу шахслар ўртасида қандай умумий манфаат бор? Ғайратни апеляция ҳуқуқидан фойдаланишга қарши чиқишига ва унинг жазони тўлиқ ўтаб чиқишини таъминлаш йўлида уларни нима бирлаштирди?
3.2. Ғайратга нисбатан жамият томонидан чўзилаётган ёрдам қўли русийзабон ва динсиз-дунёвий блогерларининг танқид мавзусига айланди. Жамият унга янги автомобил, уй олиб бериши ёки пул бериши бундай фаоллар томонидан қаттиқ қораланди. Ғайратга жамиятнинг ёрдам бериши уни танқид қилаётганларга нима беради? Бундаги қайси иллат уларнинг ушбу хайрли ишларни танқид қилишига мажбурлади? Халқнинг жипслашувими? Халқнинг иродасими? Нима қўрқитди уларни?
Тарих ва сиёсат
Давоми бор...
@MubashshirAhmad
Вазият ўзгарса қиламан, деб юрган ҳамма ишингизни, вазият ўзгарганда ҳам қилмайсиз.
@Mubashshirahmad
Саид ибн Мусаййаб. Тобеъинларнинг олими, обиди ва зоҳиди. Мадина илмининг манбаи. Қирқ йил биринчи сафда намоз ўқиганлар, иқомат айтилганда доим масжидда бўлганлар.
Эллик йиллик мобайнида хуфтон намози таҳорати билан бомдод намозини ўқиганлар.
Шу зот етмишга кирганларида: "Мен аёллар билан фитналанишдан қўрқаман" деган эканлар.
---
Изоҳ: Бу гапни аёлларни камситиш деб тушунмаслик лозим. Балки бунда эркак-аёл муносабатларида эҳтиёт бўлиш, эркак кишининг оилада кўп мулоҳазали иш тутиши ва кўчада эса номаҳрамлар билан муносабатларда тақво қилиш назарда тутилган.
@Mubashshirahmad
Демократик қонунчиликнинг нуқсони - унинг инсонлар учун фойда ва зарарларни ўлчайдиган тарозиси мукаммал ишламайди.
Аллоҳ эса бундай дейди:
"Яратган зот Ўзи билмасмиди? Ва У дақиқларгача билувчи ва хабардор зотдир" ("Мулк" сураси, 14-оят).
@MubashshirAhmad
#ижтимоий_фиқҳ
Салафларимиз уйни баланд қуришни кариҳ кўришган. Бинода суннатга мувофиқ миқдорни "Ширъа" китоби муаллифи олти зироъ деганлар. Зироъ - тирсак суягидан ўрта бармоқ учигача бўлган масофа бўлиб, бу миқдор ҳақида ихтилоф қилинган. Ҳанафий мазҳабига кўра зироъ 46,37 сантиметр бўлади. Шунда 6 зироъ тақрибан 2,80 метрга тўғри келади.
Имом Бухорий "Адабул-муфрад"да ривоят қилишларича, Абдуллоҳ Румий Умму Талқ ҳузурига кирганларида уйларининг баландлиги бош тегар даражада паст эди. Шунда: уйингиз баландлиги юқори эмас экан, деганларида Умму Талқ шундай дедилар: "Сиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мактубларни билмайсизми? Унда: биноларингизни баланд қилманг! Чунки бу энг ёмон гуноҳларингиздан бўлади, деганлар.
@MubashshirAhmad
"Ўтганингиздан кейин намозга уйғотган кишиларингиз, ширинсўзингиз билан юпанч бўлганларингиз, яширин насиҳат қилганларингиз ёки самимийлик билан боққанларингиз сизни излашади.
Шундай экан, дунёда мусофир каби бўлинг. Ортингизда чиройли излар қолсин!".
@MubashshirAhmad
Лаҳвбошиларга★ уйғоқларни ухлатишга бор имконият берилаётган бир вақтда, биз мудраганларни уйғотишдан ман этилмоқдамиз.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
★ лаҳвбоши - ўйин-кулгу, кўнгилхушлик ва бекорчилик ташкилотчилари.
@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Ислом ҳақида гапириши жоиз бўлмаган айрим жоҳилларни кўрдим! Улар ўзлари билиб олган бир-икки ривоят билан жамиятни айблайдилар. Ваҳоланки бу хабарларга хос ҳолатлар ва уларнинг далолатларидан бирор нарсани тушунмайдилар.
Одамларга: "Аксар дўзах аҳли бойлардир", "Аксар дўзах аҳли аёллардир" дейдилар. Бу билан бой бўлиш гуноҳ, аёллик эса жиноят демоқчи бўладилар.
Бу жуда ҳунук тушунча ва ёмон хулосадир. Уммат бундайлардан халос бўладиган пайт келди. Бундайларга жим туриш ва тавба қилишни насиҳат берадиган замон келди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@MubashshirAhmad
Истибдоднинг энг ҳунук тури жаҳолатнинг илмга истибдодидир, нафснинг ақлга истибдодидир.
Имом Абдураҳмон Кавокибий
---
Истибдод - якка ҳукмрон бўлиш, жабру-зулм қилиш.
@MubashshirAhmad
Ҳақиқий ёшини айтган аёлдан эҳтиёт бўлинг. У ҳамма нарсага қодир бўлади.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
#ИДЕАЛ_БОШҚАРУВ_АСОСЛАРИ №4
Ҳокимият у ёқда турсин, ҳозирда кичик мансабга минган каслар ҳам қўлига кирган имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Пора олади, қариндош ё танишларни мансабларга кўтаради, жуда бўлмаганда хизмат машинасидан шахсий ишларида фойдаланади.
Аммо идеал бошқарув асослари ҳокимиятдан фойдаланиб қолишни ман қилади, хусусан катта-ю кичик давлат амалдорларига. Дарҳақиқат вазифадорликдан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш катта бузғунчилик - коррупция бобларидандир.
Мансабдорнинг совға олиши, баъзи муҳим шартномаларни яқинларига олиб бериши ёки монопол ташкилотлар тузиши шулар жумласидан. Бундай ишларнинг хатаридан аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирганлар.
Ибн Лутайба исмли бир одамни закот йиғишга вазифага тайинласалар, у ишни адо қилиб бўлгач: "Бу сизга, бу эса менга совға қилинди", дея келтирган молни тақсимлайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турадилар, Аллоҳга ҳамд ва сано айтадилар.
Сўнг: "Мен юборган амалдорга нима бўлганки, "Бу сизга ва буниси эса менга совға қилинган", дейди. Отасининг уйида ўтириб, қарасинчи, унга совға берилармикан ёки йўқми?!", дейдилар. Дарҳақиқат ҳозирги амалдорларнинг ҳам мансаби бўлмаганда, уларни бошқалардан нима ажратиб турар эди ва биров уларга алоҳида эътибор қаратармиди, ўйлаб кўрсинлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам коррупцияга қарши курашнинг пайғамбарона бу услубини татбиқ этишда давом этдилар.
Мансабга тайинлаган амалдорларини иш бошлашдан олдин, ҳозирги тил билан айтганда декларация тўлдиришга мажбурлар ва унга "Бу сенга қаердан келди" принципини жорий қилар эдилар. Шунингдек ҳокимларини вилоятлардаги мавқеларидан фойдаланиб, тижоратда муваффақият қозонишларига йўл қўймас эдилар.
Ҳорис ибн Каъб исмли амалдорларини бу йўналишда тафтиш этганлари ривоят қилинади. У фавқулодда бойиб қолган эди. Умар уни бойлиги қаердан келгани тўғрисида жавобгар қилдилар. У бироз сармояси борлигини, тижорат қилганида, у кўпайганини тушунтирди.
Шунда Умар унга: "Аллоҳга қасамки, мен сизларни тижорат қилсин, деб юбормадим" дедилар ва қилган фойдасини олиб, Байтул-молга юбордилар.
Бу хусусда ислом таълимотлари аниқ ва қатъийдир. Уларни суистеъмол қилганлар ислом жамиятида доимо золим ўлароқ танилган ва халқ нафратига йўлиққан.
@MubashshirAhmad
Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби - барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир. Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан.
Федор Достоевский
@MubashshirAhmad
ҒАЙРАТ ДЎСТОВ КЕЙСИ: СИЁСИЙ ДАРС. (2-қисм)
3.3. Ғайратнинг халқ қаҳрамони эмаслиги, у ўзининг дардини айтиб чиққани, бундай қўлловлар халқнинг оёқланишига олиб келиши мумкинлиги, бундай фитналардан эҳтиёт бўлиш кераклиги таъкидланди. Дарҳақиқат, ташвиш ўринли. Бироқ, ўринли савол туғилади: халқнинг оёқланиб кетишига аслида унинг ишини қанчалар адолатли кўриб чиққан масъуллар сабабчи эмасми? Аслида, ишни кўриб чиқаётган масъуллар огоҳлантирилиши керак эмасми? Ана ўшалар адолатга чақирилиши, ўшалар фитналардан огоҳлантирилиши ва тартибга чақирилиши керак эмасми?
4. Ғайратнинг иши баъзи мутасаддиларнинг профессионаллик даражасини ҳам шубҳа остига қўяди. Агарда, Ғайрат кабилар ҳақиқатдан ҳам ташқи кучларга хизмат қилишда гумонлангани учун ҳам ГУВДда бошига қоп кийилиб сақланган бўлса, суриштирув натижаси нима бўлиб чиқди? Агар у ватан хоини бўлмаса, нима сабабдан бегуноҳ фуқарога бундай муносабати қилинди? Ватан хоинини излаб топишнинг бошқа профессионал ва “ювелирний” усуллари йўқмиди? У ватан хоини бўлиб чиқмаган бўлса, бундай муносабат қанчалар адолатли эди? Умуман олганда, ватан хоинини топишга сарфланган меҳнат қанчалар ўзини оқлади? Бу ишга қарийб бир ой вақт сарфланганда, ҳақиқий ватан хоинларни нима билан банд бўлди экан? Бу операция қанчалик ўзини оқлади? Айнан шу саволлар бизнинг ватан хоинларини қидиришга масъул бўлган ходимларнинг малакасини бизга қўрқинчли тарзда очиб беради.
5. Якуний савол: Ғайрат Дўстовнинг ичкарига олинишидан кўзланган мақсад халқнинг эътирозларини камайтириш ва давлатга бўлган норозилигини сўндиришга қаратилган бўлса, ушбу операциядан кейин халқнинг ишончи ва розилиги қайси тарафга қараб ўзгарди. Унинг қанчалар адолатли қамалганиги, унинг оилавий ҳолати билан боғлиқ кампаниянинг уюштирилганиги, ва ниҳоят унинг Ватан хоини бўлиб чиққан ёки чиқмаганлиги ортидан халқнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасаддиларга бўлган ишончи, халқнинг давлатнинг адолатни таъминлашига бўлган умиди қанчалар ортди? Бу операциядан кўзланган мақсад амалга ошдими ёки тескари реакция бердими?
Юқоридаги саволларга жавоб бериш орқали вазиятни янада яхшироқ баҳолаш мумкин.
© Тарих ва сиёсат
👉 1-қисмга ўтиш
@MubashshirAhmad
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ илмни одамлардан бирданига суғуриб олмайди. Балки илмни уламоларни (жонини) қабз қилиш ила олади. Токи олим қолмаганда одамлар жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар. Ўшалардан савол сўрашади, улар эса билмай туриб фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга етаклайдилар", дедилар".
Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.
@MubashshirAhmad
#Тундалик
Ҳаётимда бирор кеч ўзимдан рози, ишларимдан қониққан ҳолда ётмадим.
Ойнада ўзимга қараб турган одам бошқа бўлиб қолишини доимо хоҳладим.
@MubashshirAhmad