madina_studio | Medicine

Telegram-канал madina_studio - MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

4923

YouTube каналимиз: youtube.com/@madinastudiotv Instagram саҳифамиз: instagram.com/madina_studio_uz Алоқа учун: @madinastudiobot

Subscribe to a channel

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#қисқа_эслатма

Шунда ҳам Янги йилни байрам қиламизми?

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Сионизм тарихидаги яширин ҳақиқатлар

3-қисм

Абдуллоҳ Шариф

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Бани Исроил тарихи

1-қисм

Абдуллоҳ Шариф

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Фаластин аҳли ҳаққига дуо қилайлик. Бу кеча улар учун жуда оғир бўляпти...

Аллоҳим уларга сабр, собитқадамлик ва нусрат бер! Золимларга Ўзинг кифоя қил!

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Золим сионистлар Ғазодаги шифохонани бомбалади! Оқибатда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Улардан аксарияти болалар! Аллоҳ шаҳодатларини қабул қилсин!

«Аллоҳнинг йўлида қатл қилинганларни ўликлар деб ўйламанг! Балки, улар — тирикдирлар, Роббилари ҳузурида ризқлантирилмоқдалар» (Оли Имрон сураси, 169-оят).

«Сен ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир холос» (Иброҳим сураси, 42-оят).

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Айбдорлик ҳисси — Аллоҳнинг қилаётган ишингиз руҳингизни барбод қилаётганидан огоҳлантирувчи неъматидир.

— Нўъмон Али Хон

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Ҳақир қул ҳолимда Сени яхши кўришим ҳайратланарли эмас, аммо ҳар нарсага қодир Малик Зот бўлатуриб мени яхши кўришинг ҳайратланарли!

| Боязид Бистомий роҳимаҳуллоҳ


Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Бир дақиқага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари акс этган саҳнани тасаввур қилиб кўришингизни сўрайман.

Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва шундайин зотлар ўша ерда. Одамлар шу даражада оғир мусибатга йўлиққанларки, бир бадавий араб масжидда югурганча: "Аллоҳим, кўзларимни олгин! Росулуллоҳдан сўнг бу кўзлар бирор кимсага қарашини истамайман!" деб юрибди.

Субҳаналлоҳ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари бу умматга келган энг катта ғам, энг катта мусибат эди. Шу даражада буюк дардки, у зот алайҳиссаломнинг вафотларидан юз йиллар, юз йиллар, яна юз йиллар ўтиб кетганидан кейин ҳам яқин кишисини йўқотган инсонга тасалли бериш учун: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидаги мусибатингни эслагин", дейиларди.

Аммо Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ бу борада ўта кучли сўз айтганлар: "Аллоҳга қасамки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилган бўлсалар-да, одамларнинг амаллари ва хулқларида барҳаёт эдилар".

Одамларга қараб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг бир кўринишини топасиз. Одамлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб табассум қилишга, у зот каби ҳаракат қилишга, у зот каби юришга интиладилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам! У зот уммат ичида тирик эдилар!

Аммо ҳозир одамлар бошқа йўллардан юриб кетишди...

— Умар Сулаймон ҳафизаҳуллоҳ

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Сабабларни ушлашлик Илоҳий қонуният. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга денгизни асосиз ҳам бўлиб бериши мумкин эди, бироқ одамларга сабабларни қилиш нақадар муҳим эканини кўрсатиш учун унга асосини денгизга уришни амр этди. Дарҳақиқат, Аллоҳ бирор ишга қодир бўла туриб ўтириб олган кишига ёрдам бермайди. Шундай экан, «Асоинг билан денгизни ур!»*

— Шайх Абдулазиз Торифий

* Шуаро сураси, 63-оят.

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Бир-биримизнинг хатоимизни топиш билан шунчалар машғулмиз, ҳатто бировга бирор яхшилик улашишга-да вақтимиз йўқ. Бутун уммат Аллоҳнинг Китобини таниб бўлганмики, сиз нимани нотўғри айтиб қўйдингиз, мен нимани хато айтиб қўйдим, фалончи нимани нотўғри айтиб қўйди, гаплашиб ўтиришга вақтимиз бўлса?

Аллоҳнинг Каломи одамларга тарқатилишга, етказилишга муҳтож, биз эса ўзимизнинг шубҳа-гумонларимизни тасдиқлаш билан оворамиз.


| «Қалбингни тирилтир» — Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

Банда гуноҳ қилди ва деди: "Ё Роббим, албатта, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Гуноҳимни мағфират қилгин!" Аллоҳ азза ва жалла айтди: "Бандам унинг гуноҳларни кечиргувчи ва гуноҳлар сабабли бандаларини тутгувчи Роббиси борлигини билди. Бас, Мен бандамни кечирдим".

Сўнгра банда иккинчи марта гуноҳ қилади ва дейди: "Ё Роббим, албатта, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Гуноҳимни мағфират қилгин!" Аллоҳ азза ва жалла айтади: "Бандам унинг гуноҳларни кечиргувчи ва гуноҳлар сабабли бандаларни тутгувчи Роббиси борлигини билди. Бас, Мен бандамни кечирдим".

Бундан сўнг банда яна гуноҳ қилади ва дейди: "Ё Роббим, албатта, мен гуноҳ қилиб қўйдим". Аллоҳ азза ва жалла айтади: "Бандам унинг гуноҳларни кечиргувчи ва гуноҳлар сабабли бандаларини тутгувчи Роббиси борлигини билди. Бас, бандам нимани истаса қилсин, албатта, Мен уни кечирдим".

Ҳатто банда гуноҳларга такрор-такрор қўл уриб қўйса ҳам, токи ҳар сафар гуноҳ содир этганида унинг бандалик руҳи қўзғалар, айбдорликни ҳис қилар, надомат ила тавба қиларкан, Роббисини фақат ва фақат Ғафур ва Роҳийм ҳолда топадир.


| Шайх Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

РАМАЗОНДАН КЕЙИН-ЧИ?

«Барча ойларнинг Робби бирдир. Рамазоннинг Робби — Шаввол, Шаъбон ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Барча вақт ва ҳолатларда ҳам Аллоҳга ибодат қилиш ва У Зотга осий бўлишдан ўзни йироқ тутиш мусулмон устидаги мажбурият ҳисобланади».


| Шайх Абдураззоқ ал-Бадр

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Рўза тугади. Ҳатто Рамазон ойи тугаганидан бир неча кун ўтиб ҳам нима бўлишини биласизми? Бир дона бананга қўл узатишдан олдин ҳам икки марталаб ўйлаб кўрасиз. Ёки бирор нарса еб қўйсангиз ҳам "Вой, нима қилиб қўйдим?! — деб ўйлаб қоласиз. — Айтганча, Рамазон тугади-ку!"

Чунки шу тартибга мослашиб қолгандингиз, тўғрими? Нега бундай? Чунки маълум бир муддат давомида доимий равишда тутилган рўза сиз билан менга Аллоҳ таолонинг доимий кузатиб турувчи эканини ҳис қилиб яшашни машқ қилдирди. Мазкур бир ой давомида биз тақво билан яшадик. Тақво — мавҳум нарса, у билан сизда Аллоҳ кўриб турибди деган тафаккур бўлади. Тақвони ошириш учун қандай онг машқларини бажарсам бўлади, дейдиган бўлсак, Аллоҳ таоло бизга ажойиб рўза институтини бериб қўйган. Рўза — ҳаётингизга тақво олиб кирадиган жудаям ажойиб амал!


— Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

«Мен: «Ё Росулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».)

(Термизий, Ибн Можа ривояти)

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Нўъмон Али Хон ва Баййина институти тарихи

Фаҳд ал-Кандарийнинг «Қуръон ила ҳидоят топдим» номли кўрсатувидан лавҳа.

🌙•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🌙
Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Ғазза... Аслида ким синовда? | Абу Исмаил

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Бани Исроил тарихи

2-қисм

Абдуллоҳ Шариф

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Агар ҳамма болаларни қатл қилишга уринсалар ҳам, шубҳасиз, битта Мусо тирик қолажак!

(Фиръ
авн Бани Исроил қавмининг ўғил болаларини сўйиб ўлдирган. Шунда ҳам Аллоҳнинг ҳикматли қадари ила Мусо алайҳиссалом тирик қолганлар ва кейинчалик Фиръавнни Аллоҳнинг изни ила мағлуб этганлар.)

#Фаластин #Ғазо

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Агар сиз Ғазодаги расмларни кўриб чарчаб кетдим деб ўйласангиз, фаластинликлар ўша расмдаги одам бўлишдан чарчаб кетишди.

— Умар Сулаймон

P.S. Расмда она ҳаво ҳужумидан вафот топган боласининг жасадини қучоқлаб турибди. Бу Фаластиндаги фожиа тимсолидир.

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир», деб айт.

(Зумар сураси, 53-оят)

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

«Роҳман. Қуръонни ўргатди» (Ар-Роҳман, 1-2).


Аллоҳ Ўзини Устоз деган экан, Унинг талабаси бўлишдан ким бош тортади?

— Нўъмон Али Хон

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар!
Лаа илааҳа иллаллоҳ!
Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар!
Валиллаҳил ҳамд!

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар!
Барчангизни кириб келган Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз. Аллоҳ қилган солиҳ амалларимизни қабул айласин. Ҳаммамизга фойдали илм, ҳалол ризқ, мақбул амал берсин. Oмин!

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Араб тилида «Ассалому алайкум!» жумласининг маъноси «Сизларга салом бўлсин!» бўлади. Битта эркак кишига «Сизга салом бўлсин» дейиш учун «Ассалому алайка», бир аёлга салом бериш учун эса «Ассалому алайки» дейилади.

Аммо нима учун биз бир кишига мурожаат қилаётганда ҳам кўплик шаклида «Ассалому алайкум!» деймиз?


«Биз мусулмонлармиз ва Аллоҳнинг «У устингизга ҳафазаларни юборадир»*, деган сўзига иймон келтирамиз. Демак, бизнинг олдимизда бир нечта фаришталар бўлади. Уларнинг аниқ саноғини билмаймиз. Камида икки елкамиздаги фаришталардан бохабармиз. Аслида атрофимизда ундан ҳам кўп фаришталар бор. Ва биз уларнинг мавжудлигини тан оламиз. «Ассалому алайкум!» деймиз. Бундай саломлашиш — бу суҳбатимиз ёзиб олинаётганини эътироф қилишимизнинг энг чиройли йўлидир, шундай эмасми?»

— Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ


* Анъом сураси, 61-оят. «Ҳафаза» — ҳар бир инсонга бириктирилган фаришталарнинг номи бўлиб, улар қиладиган ишнинг маъносини англатади. Биринчи маъно — муҳофаза қилиш, сақлаш маъноси бўлиб, ўша фаришталар ўзлари бириктирилган одамни муҳофаза қилиб турадилар. Иккинчи маъно — ёд олиш маъноси бўлиб, мазкур фаришталар ўзлари бириктирилган инсоннинг ҳамма қилган иши ва айтган сўзларини ёдлаб боради («Тафсири Ҳилол»).

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Кўзлар ва қалб ўртасида бир боғлиқлик мавжуд бўлиб, уларнинг бири иккинчисига таъсир ўтказади. Бири яхшиланса, иккинчиси ҳам яхшиланади. Бири бузилса, иккинчиси ҳам бузилади.

Қалб бузилса, назар ҳам бузилади; назар бузилса қалб ҳам бузилади. Ва худди шундоқ, агар бири ислоҳ бўлса, иккинчиси ҳам ислоҳ бўлади».

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Қиёмат даҳшати!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Тадаббур ва тафсир ўртасидаги фарқ

Қуръонни фақатгина аҳли тафсир (муфассирлар) ва тилшунослар тафсир қиладилар. Аммо, тадаббур барча мусулмонлар учун вожибдир.

Ким билишни истаса, тадаббур ва тафсир ўртасидаги фарқ мана шудир:

Кўпчилик савол беради:
Барчамиз Аллоҳ таолонинг китобини тадаббур қилиш жуда ҳам муҳим ва гўзал амал эканини тушуниб етдик, савол шундаки, тадаббур билан тафсирнинг ўртасида фарқ борми? Ёки тадаббур билан тафсир бир нарсами?

Азиз биродарларим! Тадаббур билан тафсир ўртасида жуда катта фарқ бор. Тадаббур тафсирдан кўра анча кенгроқ тушунча.

Тафсирнинг мақсади маънони очиб беришдир. Қуръонни тадаббур қилувчи эса бир оятдан таъсирланади ва ўша оятга амал қилади.

Фаҳд ал-Кандарийнинг «Қуръон билан ҳамсафар» кўрсатувидан.

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

🌙Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, ҳаммангизни Рамазон ҳайити Ийдул-Фитр билан муборакбод этамиз! Барчамизга Аллоҳ азза ва жалла хайрли умр, баракали ризқ, манфаатли илм ва икки дунё саодатини берсин.

Аллоҳим, барча мазлум мўмин-мусулмонларга нусрат бер, хусусан Масжидул Ақсодаги мусулмонларни ҳифзи ҳимоянгда асра. Жароҳат олганларига шифо, маҳбусларига озодлик, мақтулларига шаҳодат бергин. Амин!

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Каҳф сураси, 45-53-оятлар
Қори: Даврон Каримов

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Аллоҳ бизга бериши мумкин бўлган энг қийматли неъмат — Унинг Каломини қироат қилаётганимизда кўзларимиздан оққан ёшлардир.

| Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Шу кунларда ушбу видео кенг оммага тарқалди. Аллоҳ таоло бизнинг мазкур оятни эшитишимизни ирода қилди ва уни бизга насиб этди: «Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», – деб айт». (Анъом сураси, 149-оят).

Оятга эътибор беринг. Ушбу оят Аллоҳнинг фазли билан қисқа муддат ичида бир миллиарддан ортиқ инсонлар томонидан кўриб тингланди. Бунга биргина мушук сабаб бўлди. Бу бизга шу нарсани англатадики, агар Аллоҳ таоло бир ишнинг амалга ошишини хоҳласа, кичик нарсани ҳам сабаб қилиб қўйишга Қодир Зотдир. У Зот мазкур оятда: «Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб марҳамат қилган. Аллоҳ таоло ушбу видеолавҳа орқали бизнинг «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир», деган оятни эшитишимизни ирода қилди. Далил, ҳужжат, оят, мўъжиза Роббимиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир. Биз фақат Аллоҳнинг иродаси кетган ишни амалга оширамиз. Субҳаналлоҳ!

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…
Subscribe to a channel