madina_studio | Medicine

Telegram-канал madina_studio - MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

4923

YouTube каналимиз: youtube.com/@madinastudiotv Instagram саҳифамиз: instagram.com/madina_studio_uz Алоқа учун: @madinastudiobot

Subscribe to a channel

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Агар инсонлар Қуръон ўқиш ва унинг устида тафаккур қилишнинг фойдасини билганларида эди, бутун вақтларини шу фаолиятга бағишлардилар. Ва агар қалблари шифо бўлиши учун зарур бўлган оятга дуч келсалар, уни юз марта, ҳатто тун бўйи такрорлар эдилар. Дарҳақиқат, биргина оятни ўқиб, маъноси ҳақида фикр юритиш Қуръонни умуман ўйламай ўқишдан афзалдир, қалбга фойдалироқдир ва энг муҳими, иймонни мустаҳкамлашга, Қуръоннинг мағзини туйишга хизмат қилади. Бу, тун бўйи тонггача бир оятни такрорлаб чиқиш, салаф солиҳларнинг одати эди. Ва Қуръонни тафаккур қилиб ўқиш қалбнинг солиҳлигининг асосидир.

Ибн ал-Қоййим роҳимаҳуллоҳ

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Аллоҳим, золим яҳудларга Ўзинг кифоя қил!
Эй мусулмонлар жамоаси, Рамазон ойида мазлум мусулмон биродарларимизни дуо қилишни унутмайлик!
Мусулмонларнинг биринчи қибласи Масжидул Ақсони дуо қилишни унутмайлик!

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин!

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

"Ва Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар" (Нисо, 142).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бу оятни шундай шарҳлаган эканлар:

"Аллоҳни камдан-кам зикр қилишларининг сабаби шуки, улар зикрни Аллоҳдан бошқа учун қиладилар".

Бу шарҳга худди шу оятнинг аввалги қисми ҳам далил бўла олади:

"Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турурлар" (Нисо, 142).

Бундан келиб чиқиб, риё ва мунофиқликдан ҳимояланмоқчи бўлган киши Аллоҳни кўп зикр қилиши лозим, дейиш мумкин.

Шу маънода Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг гаплари бор:

"Ким Аллоҳни кўп зикр қилса, шубҳасиз, мунофиқликдан омонда бўлибди".

Мунофиқлар Аллоҳни камдан-кам зикр қилувчилар экан, У Зотни кўп зикр қилиш мунофиқликдан йироқ бўлган кишининг белгисидир.

Шундай белгилардан яна бири — мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқмоқ. Бу борадаги гўзал ривоятлардан бири Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақларидаги ривоятдир. Бир киши у зотдан сўрайди:

"Мунофиқ эмасмиканман, деб қўрқаман".

У киши жавоб бериб айтадилар:

"Ҳақиқатда мунофиқ бўлганингда эди, мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқмаган бўлардинг".

Шунинг учун ҳам жуда кўп саҳобалар мунофиқликдан қўрқишарди. Ибн Абу Мулайка роҳимаҳуллоҳ айтганларидек:

"Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўттизта саҳобаларини кўрдим. Улардан ҳар бирлари мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқишарди. Ҳеч бирлари Жаброил ёки Микоилнинг иймонидек иймонни даъво қилишмасди".

Шундай экан, келинг, тўғри йўлдаги зотларга ўхшашга ва айнан уларга тақлид қилишга ҳаракат қилайлик.

"Гарчи уларнинг мислидек бўлолмасангиз-да, (ул зотларга) эргашинглар. Албатта, олийҳиммат, карамлиларга эргашмоқ — муваффақиятдир".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

🌙 MADINA STUDIO — илм ила иймон сари йўл!

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

"Poklanish Ramazonda bo'lmasa, qachon axir?!"

Instagram | madinastudiotv">YouTube | Telegram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Жин менга зарба берди...Охири Исломни топдим - Муҳаммад Клеон ҳикояси

🌙•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🌙
Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#رمضان #حديث #سحور

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
" نِعْمَ سَحُورُ الْمُؤْمِنِ التَّمْرُ."

Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади Пайғамбаримиз ﷺ :

«Хурмо мўмин учун қандай яхши саҳарлик!» дедилар.

📚Абу Довуд 2345

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌙 madina studio🌙

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоатни тарк қиладиганларни огоҳлантирадилар. Чунки шайтон доим ёлғиз қўйга ҳужум қилади. Исломда қай даражада боамал бўлишингиздан, шаҳватларингизни қанчалик тийиб олганингиздан, охиратга қанчалик аниқ ишонишингиздан қатъи назар, агар атрофингизда сизга ёрдам берадиган ва сиз ёрдам берадиган одамлар бўлмаса, у ҳолда сиз ютқазасиз. Йиқиласиз, қулайсиз. Чунки сизни ушлаб қоладиган ва сиз ушлаб қоладиган инсонингиз йўқ.

| Имом Умар Сулаймон


🌙 Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Абдуллоҳ Розий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Агар сени ибодат лаззатини топиш рози қилса, у ҳолда ўзинг билан дунёвий шаҳватлар ўртасида темир девор ўрнатгин».


🌙 Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

РАМАЗОН — ҚУРЪОН ОЙИ

Қуръон ойига қадам қўйиш арафасида турарканмиз, сизлар билан Рамазонда ўзни машаққатга солиб, яхшиликка интилиш ҳақидаги шахсий ҳикоямни бўлишгим келди.

2006-йилда онажонимга (у кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) Шайхимиз биз талабаларга Рамазонда Қуръон ўқиш режамизни ўтган Рамазондагидан сезиларли даражада кўпайтиришга чақирганларини айтдим. Улар ҳам шундоқ қилмоқчи бўлганларини, бизга қўшилмоқчи эканларини билдирдилар. Рамазон ойи якунига етганда Шайхимиз Қуръонни (икки пора намозлардаги қироат билан) умумий саккиз марта, мен эса базўр икки марта ўқиб тугатдик. Онажоним эса ҳар куни Қуръоннинг ярмини ўқиган ҳолда 29 кун ичида ўн тўрт марта хатм қилдилар. Улар авваллари ҳеч ҳам ўша Рамазондагидек ўзларини мажбур қилиб, интилмагандилар. Ва мен бундай Рамазон фақат тарихий китоблардан ўқилади деб юрган эканман. Онажоним ҳар дақиқа, ҳатто уйдаги кундалик ишларни қилиб юрганларида ҳам ўзларини Қуръон билан машғул қилгандилар.

Ўша Рамазон онамнинг охирги ва Робблари билан учраштирадиган Рамазонлари бўлиб чиқди.

Ҳар бир инсоннинг ҳаёт тарзи турлича. Баъзиларнинг бажариш керак бўлган ишлари ҳаддан зиёд кўп, баъзиларга Қуръон тилини билмасликлари тўсиқ бўлади, яна баъзиларнинг оила олдидаги вазифалари оғир. Шунчаки Аллоҳнинг ўта меҳрибонлигини билинг, У Зот яшаш муҳитингиздан келиб чиқиб қилган самимий ҳаракатларингиз учун сизни мукофотлайди. Нима бўлишидан қатъи назар, ҳаммамиз ҳам келаётган Рамазонда Қуръондан вазифаларимизни бирозгина кўпайтиришимиз мумкин. Рамазон — Қуръон ойи ва Қуръон — қалбимиз ҳамда руҳимизнинг озуқаси.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Қуръон Қиёмат куни ҳолдан тойган киши кўринишида келиб, "Сени тунлари бедор қилган, кундузлари чанқатган менман", дейди» (Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Аллоҳ барчамизни Қуръон аҳлидан қилсин! Қуръон қалбларимиз баҳори, кўксимиз нури, қайғуларимизнинг аритувчиси бўлсин! Омин!

| Имом Умар Сулаймон


Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

🌙 MADINA STUDIO — илм билан иймон сари йўл!

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#эслатма

Шайтондан бўлган жинлар ва инсонлар Рамазон олди мусулмонлар орасига фитна туширишга уринишади ва муқаддас ойга тўғри ният ва хуш кайфиятда кириб боришларига тўсқинлик қилишади. Бу каби нохушликларга йўлиқсангиз, қўлингиз ва сўзингиз билан қайтаришга урининг. Зеро Аллоҳ таоло шундай деган:

«Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58).


Аллоҳ таоло Рамазон ойининг саноқли онларидан баҳраманд бўлишимизни насиб қилсин. Ибодатларимизни хушу ва хузуъ ила адо этишимизга муваффақ қилсин.

أللهم بلغنا رمضان

🌙
@madina_studio🌙

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

💌@madina_studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Вақтни беҳуда ўтказиш ўлимдан ёмонроқдир: ўлим сени бу дунёдан ажратса, вақтни бекорга совуриш Аллоҳдан айиради.

| Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ


Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Илм мероси олтин, кумуш меросидан яхшироқдир. Солиҳ қалб дуру марваридлардан ҳам яхшироқдир. Ва илмга жисм роҳати билан эришилмайди».


Шоир айтади:

العلم يرفع بيتا لا عماد له
والجهل يهدم بيت العز والشرف

Илм — устуни бўлмаган уйни кўтарур,
Жаҳолат — қудрату шараф уйин қулатур.



📚 Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Табиат қонунлари ўзгаради: олов ёндириши керак, аммо унга Иброҳим алайҳиссалом улоқтирилганларида ёнишдан тўхтайди; сув ўз ҳолича, ўз шаклида қолиши керак, аммо Мусо алайҳиссалом асолари билан урганларида, Аллоҳ сувдан у шаклни олиб қўяди.

Табиат қонунлари Аллоҳнинг хоҳиши ила ўзгариши мумкин, аммо Аллоҳнинг Ўз Китобидаги қонунлар — ҳидоят қонуни, дуо қонуни ўзгармайди. У қонун қандай? Мана у:

Аллоҳ сизга берган неъматларнинг қадрига етсангиз, шукр қилсангиз, Аллоҳнинг Ўзи сизга ғамхўрлик қилади!


| Нўъмон Али Хон

Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Гўзал ХОТИМА

🎞YouTube каналимиз:
youtube.com/@madinastudiotv

✅Каналга аъзо бўлинг👇👇👇

🍀@madina_studio 🍀
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/+P1O0IhTsxF4zoI-t

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Иброҳим сураси, 42-52-оятлар.
Қори: Даврон Каримов

Аллоҳим, Фаластин мусулмонларига нусрат бер! Золим сионист яҳудларига Ўзинг кифоя бўл! Бизларнинг гуноҳларимизни мағфират қил!

Қалбимиздасан, Ақсо!

Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Доктор Закир Найк - Рамазон ойида 15 аёл ва 2 эркак исломни қабул қилди

🌙•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🌙
Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

🌙 Таровиҳ шукуҳи!
(31.03.23)

Қалбларни титратувчи қироат
Қори: Давронбек Каримов

(Наҳл сураси, 113-119-оятлар)

madinastudiotv">YouTube | Instagram | Telegram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Сизга Рамазондаги насиҳатим

Шуруқ жалсасини – яъни, бомдод намозини ўқиб бўлгач, қуёш кўтарилгунга қадар (зикру дуолар қилиб) ўтиришни зое қилманг. Муддати тақрибан бир соатни олади. Ушбу жалсада улуғ савоблар ва улкан хайр, яхшиликлар бор. Шунингдек, ушбу амал набий зот - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннатдир.

Фақат бир шарти бор: Ҳеч ким билан сўзлашмай, телефонингизга тикилмай ўтирасиз. Ўтиришингизда фақат сиз ва Аллоҳнинг ўртасидаги бир хилват бўлсин.  (Қалбингиз) фақат Аллоҳ билан бўлсин. Қуръон ўқинг, Аллоҳни зикр қилинг.

Мажид Закий.

Изоҳ: Бомдод намозидан кейин Қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.

©arabicuz

Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»

🌙 (Раъд сураси 28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Telegram | Instagram | madinastudiotv">YouTube

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Доктор Закир Найк - РЎЗА зарарми?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Telegram | madinastudiotv">YouTube | Instagram

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

🌙 Кириб келган Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Рамазон — Қуръон ойи. Аллоҳ таоло бу ойда Қуръон билан алоқаларимизни янгилаб, бу ойни Ўзи рози бўладиган тарзда кундузларини рўзадор, тунларини қиёмул лайл қилиб ўтказишимизни насиб қилсин!

Ҳурмат билан, MADINA STUDIO TV жамоаси.

Madina studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

❗ Бугун 21.03.2023 йил Рамазон ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли эртага 22.03.2023 йил чоршанба куни шаъбон ойининг ўттизинчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, 23.03.2023 йил пайшанба куни Рамазон ойининг биринчи кунидир.

Аллоҳ барчамизга ушбу ойнинг хайр-баракасидан баҳраманд бўлишни, бу ойдан гуноҳлардан фориғ бўлиб, бой руҳий озуқа ва иймоний қувват билан чиқишни насиб этсин! Амийн!

🌙
@madina_studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Мусиқа, рақс ва зинонинг келиб чиқиш тарихи

🎞 YouTube каналимиз:
youtube.com/@madinastudiotv

✅ Каналга аъзо бўлинг👇👇👇

🍀 @madina_studio 🍀
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/+P1O0IhTsxF4zoI-t

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

«Салбий, диққатни чалғитувчи фикрлар, васваса ва бепарволик, мулоҳазасизлик, буларнинг бари ибодатда дангасалик сабабидандир».

Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

«Намозларингизни кечиктирмай ўқишни йўлга қўйсангиз, Аллоҳ вақтингизга барака беради. Вақтнинг Яратувчисини ҳурмат қилсангиз, У Зот уни фойдангизга ишлайдиган қилиб қўяди».


🌙 Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#видеоролик

Мадина шаҳрида қўлга тушган сеҳргарнинг иқрори

🎞YouTube каналимиз:
youtube.com/@madinastudiotv

✅Каналга аъзо бўлинг👇👇👇

🍀@madina_studio 🍀
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/+P1O0IhTsxF4zoI-t

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#дуо

Аллоҳим, Cендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Рамазон ойида муваффақиятсизликка учраганлардан қилиб қўйма. Ушбу ойда раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш бахтига муяссар қил.

Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ!

Madina Studio 🌼

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

#Қуръон_қироати

«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил».

Фурқон сураси, 74-оят.

Madina Studio

Читать полностью…

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

Дин — бизни бирлаштириши керак, ажратиши эмас. Агар ажратаётган бўлса, демак у Аллоҳнинг дини эмас, умуман бошқа нарса.

| Ҳамза Юсуф


Madina Studio

Читать полностью…
Subscribe to a channel