kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122621

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

“Ўғлимни ўлдираман дегани учун 1,5 литр бензин тўкдим ва ёқдим". Эрининг қўл-оёғини боғлаб ёқиб юборган аёл 12 йилга қамалди

Суд ҳукми билан аёл ўта шафқатсизлик билан одам ўлдирганликда айбли деб топилди. Аёл аввал ҳам қариндошига пичоқ билан тан жароҳати етгани учун судланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/75190150

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фото: Афина осмони тўқ сариқ тусга кирди

Барчасига шамол Шимолий Африкадан олиб келган чанг сабаб.

📸 👉 https://kun.uz/kr/06830485

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

ҲАМАС асирларни беришга кўнмаяпти, Исроил Рафаҳда операция бошлаш арафасида

19 апрел куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаня Туркияга бориб, Эрдўған қабулида бўлди. Аввалроқ бюро Қатардан бошқа жойга, эҳтимол Уммонга кўчиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни пайтда Исроил Рафаҳ операциясини бошлаш арафасида. Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларни Kun.uz студиясида эксперт Шавкат Икромов шарҳлаб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Уч тирранча бир буюк санъаткорни лойга чаплаяпти” – Озодбек Назарбеков Қодиров ва Жўраевлар можароси ҳақида

Марҳум санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг фарзандлари ва Ботир Қодиров ўртасидаги можарога маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирди. У марҳумнинг бундай ишларга лойиқ эмаслигини, мавзунинг муҳокамага қўйилишига қарши эканини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/57067729

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Саҳродаги авангард”: Флоренция ва Венецияда Ўзбекистон кўргазмалари очилди

Ўтган ҳафта Италияда Ўзбекистон экспозицияларини ҳам ўз ичига олган санъат ва маданият кўргазмалари бўлиб ўтди. Шунингдек, Венеция биенналесида иккинчи марта Ўзбекистон павилиони очилди. Унда Саида Мирзиёева ҳам қатнашди.

📸👉 https://kun.uz/kr/23801014

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент Кимё халқаро университетида қабул бошланди

Тошкент Кимё халқаро университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланди ва шу муносабат билан очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

👉 https://kun.uz/kr/70803755

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

Ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/89953154

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?

2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.

👉 Уйларни кўриш

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Арсенал» «Челси»ни тиз чўктирди. Чемпионлик интригаси давом этади

Ҳаверц собиқ жамоасини аяб ўтирмади. Навбатдаги йирик ҳисоб Артета жамоасининг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини яхшилади.

📹 👉 https://kun.uz/kr/40651557

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

ZOOD'дан янги акция: 30% гача кешбэк, катта чегирмалар ва совринлар ўйини!

👉 https://kun.uz/kr/03337816

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

РФ мудофаа вазири ўринбосари қўлга олинди

Тимур Иванов ўта йирик миқдорда пора олишда гумонланмоқда. У Шойгунинг яқин кишиларидан бири ҳисобланган ва вазирликнинг йирик қурилиш лойиҳалари билан шуғулланган. Журналистлар унинг миллиардлаб рублларга баҳоланган активларини аниқлашган.

👉 https://kun.uz/kr/98719682

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Тормозида носозлик юзага келган” – Бойсундаги мудҳиш ЙТҲ бўйича маълумот берилди

Нишабликдан тушаётганда тормози ишламай қолган Damas ҳайдовчиси йўлнинг хавфли бурилиш қисмига келганида бошқарувни йўқотган ҳамда машина пастга қулаган. 6 киши ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/15938570

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/03645400

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ Конгресси Украинага узоқ кутилган ёрдам пакетини тасдиқлади

Вакиллар палатасидан бир неча кун ўтиб, Украинага узоқ кутилган ҳарбий ёрдам пакети АҚШ Сенати томонидан маъқулланди. Президент Байден қонун лойиҳаси столига етиб келиши биланоқ уни имзолашга ваъда берди.

👉 https://kun.uz/kr/21064492

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Археология ёдгорлиги ҳудудида уй қуриш учун қабрлар бузиб юборилгани аниқланди

Намангандаги археология ёдгорлиги ҳудудида уй қуриш учун қабрлар бузилиб, 6,9 млрд сўм зарар етказилди.

👉 https://kun.uz/kr/62020363

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент Кимё халқаро университети ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини янгилади

Жорий йил 16 апрел куни Тошкент Кимё халқаро университетида ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ISO 9001 сифат менежменти тизими стандарти бўйича сертификатлаштириш органи ходимлари иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/45825954

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Жаҳон хабарлари

🇺🇿 «Газпром» Ўзбекистонда ваколатхона очиши мумкин

🇺🇸 АҚШ Сенати TikTok’ни тақиқлаш ёки сотиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади

🇷🇺 Россияда ҳайдовчилар тақчиллиги туфайли нон нархи ошди

🇪🇺 ЕИ комиссари: Гуржистоннинг «чет эл агентлари» ҳақидаги қонуни ЕИ меъёрларидан узоқ

🇳🇬 Нигерияда йўталга қарши болалар сиропида заҳарли токсин топилди

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон биринчи чоракда 360 млн долларлик газ сотиб олди

Жорий йил январ-март ойларида Ўзбекистонга 360,2 миллион долларлик газ импорт қилинди. Бу қиймат ҳисобида 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,35 баробар ёки 207,3 млн долларга кўп. Ўз навбатида, мазкур даврда газ экспорти 45,4 миллион долларни ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/68434468

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мигрантларга янги имкониятлар, “шиширилган” рақамлар ва соҳада сақланиб қолган монополия – экспертлар билан суҳбат

Яқинда мигрантларга қўшимча имтиёз ва имкониятларни назарда тутувчи фармон қабул қилинди. Унда 2 йил ичида 600 минг одамни хорижга ишга жўнатиш, уларнинг айрим харажатлари учун компенсация тўланиши каби янгиликлар кўзда тутилган. Kun.uz соҳа экспертлари билан ҳужжатда қайд этилган вазифалар реализацияси ва эътибордан четда қолаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Самарқандда aёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда

Kun.uz'га келиб тушган мурожаатда айтилишича, Пайариқ туманида яшовчи қизнинг онаси хорижга кетган, қиз эса 150 доллар эвазига бошқа бир оиланинг қарамоғига берилган, лекин бу оилада зўравонликка учрамоқда.

👉 https://kun.uz/kr/33541753

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ғаллаоролдаги ЙТҲ оқибатида икки эмас, уч нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум бўлди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган хабарда ЙТҲ оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлгани айтилганди. Бироқ ўша куни Ласетти уч нафар ўқувчини уриб юборгани ва уларнинг барчаси вафот этгани ойдинлашди. Гувоҳлар ҳайдовчининг ёнида бўлган талаба қиз ҳам ҳалок бўлганини айтишмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/63033243

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Қаерда, қайси метан-шохобча ишлаётганини кўрсатадиган илова ишга тушади” — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда метан-шохобчаларнинг очиқ ёки ёпиқ экани ва у ердаги тирбандликни кўрсатувчи мобил илова ишлаб чиқиляпти. Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаевнинг Kun.uz'га айтишича, иловага бутун республика бўйлаб “Ҳудудгазтаъминот”дан газ сотиб оладиган 1329 та шохобча киритилади. Шу йил қишда ҳайдовчиларнинг қўлида илова бўлади, деди у.

👉 https://kun.uz/kr/85655731

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Хитойдаги сув тошқинлари, АҚШнинг Украинага тасдиқланган ёрдами ва Малайзиядаги авиаҳалокат — кун дайжести

Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/93946361

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Экология вазирлиги дам олиш масканларига бораётган фуқароларни атроф-муҳитни ифлослантирмасликка чақирди

Дам олишга чиққан фуқаролар ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, кул ва ёнувчи моддаларни ўчириш, яшил зоналарда ўсимликларни пайҳон қилмаслик, Қизил китобга киритилган ўсимликлар, жумладан, лолаларни ноқонуний термасликка чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/91573534

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

👉 https://kun.uz/kr/70181369

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди.

👉 https://kun.uz/kr/92628253

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Сирдарё вилоятидаги Asaka Motors автозаводида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

👉 https://kun.uz/kr/80834420

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Йил бошидан буён хорижга ишлашга кетганлар сони айтилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён хорижга ишлашга кетганлар сони маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/01343980

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди

Чоп этилган китоб муқовасида Абдулла Қодирий авлодлари тавсиясига кўра, "Ўткан кунлар" романининг 1925 йилдаги илк нашри суратидан фойдаланилди.

👉 https://kun.uz/kr/66215949

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Ветнамни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга пешқадам сифатида йўл олди

Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U23 гуруҳ босқич баҳсларига якун ясалди. Ўзбекистон олимпия жамоаси 3 ўйинда 3 ғалабага эришиб, +10 тўплар нисбати билан плей-оффга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Темур Кападзе шогирдлари 1/4 финалда Осиёнинг амалдаги чемпиони Саудия Арабистонига қарши саф тортади. Вакилларимизда икки йил аввалги финалдаги мағлубият учун реванш олиш имконияти бор.

👉 https://kun.uz/kr/92919293

📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА

Читать полностью…
Subscribe to a channel