kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122728

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Танзила Норбоева ёш парламентарийлар конференцияси иштирокчиларига президент табригини етказди

Самарқандда дунёнинг турли мамлакатларидан ёш парламентарийларни бир жойга жамлаган XII глобал конференция бошланди. Анжуманда инсон ҳуқуқлари, сиёсий иштирок, ижтимоий адолат ва глобал муаммоларни ҳал этишда парламентларнинг роли муҳокама қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/12648502

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Хитой Ер ва Ой ўртасида «лазер кўприги» яратди

Хитойлик тадқиқотчилар Ер ва Ой ўртасида 400 минг километрдан ортиқ масофада икки томонлама юқори тезликдаги лазер алоқасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Тажриба давомида Ердан космосга маълумот узатиш тезлиги секундига 1,25 мегабитни, Ой томондан Ерга узатиш тезлиги эса секундига 100 мегабитни ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/79539478

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Китоб ўқимай қўйган жамият қандай ўзгаради? — Илм, тарбия ва зиёлилик ҳақида суҳбат

Китоб ўқишдан воз кечган жамиятнинг келажаги қандай бўлади? Инсонга яхши яшаш учун фақат касбий билимнинг ўзи етарлими? Гуманитар фанлар, бадиий адабиёт ва фалсафа жамият ҳаётида қандай ўрин тутади?

Илк суҳбатда иқтисодчи Жамшид Муслимов ва шифокор Одилхон Алимхонов ношир ва файласуф Хуршид Йўлдошев билан китобхонлик маданияти, илмга муносабат ва бола тарбияси ҳақида суҳбатлашди.

Суҳбат давомида болалар ва катталарнинг китоб ўқишга қизиқиши нега пасайгани, ота-онанинг фарзанд таълимидаги ўрни, касбий билим билан умумий билим ўртасидаги фарқ, аниқ ва гуманитар фанларнинг аҳамияти, жамиятдаги этик стандартлар ҳамда «яхши ҳаёт кечириш учун яхши ўқишнинг ўзи етарлими?» деган саволлар муҳокама қилинди.

PS: Подкастнинг мақсади — илм, китобхонлик ва тафаккур маданияти ҳақида очиқ суҳбатлар орқали жамиятда интеллектуал муҳитни кучайтириш.

📹ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Муаммолар гирдобидаги «Бунёдкор» мураббийлар штаби билан хайрлашди

Молиявий муаммоларга учраган ва Суперлигада қаторасига 9 та ўйинни ютқазган клубдан бош мураббий Илёс Зейтуллаев ҳамда унинг ёрдамчилари истеъфога чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/10946856

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Салқиндан иссиққа: ҳафта охирида ҳаво яна исийди

Ҳафта бошидаги салқинлик қишлоқ хўжалиги ишлари ва инсон саломатлиги учун нисбатан қулай шароит яратади. Ҳафта охирида ҳароратнинг яна кўтарилиши эса сувга эҳтиёж ва иссиқлик юкламасини оширади. Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво билан иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов таништиради.

👉 https://kun.uz/kr/80947119

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги қарийб 20 млрд долларга камайди

Bloomberg Billionaires Index рўйхатидаги россиялик миллиардерлар бойлигининг умумий баҳоси уч ой ичида ўсишдан пасайиш томон ўзгарди.

1 июнь куни The Insider рейтингдаги 20 нафар россиялик йил бошидан буён 22 млрд долларга бойиганини ёзган эди.

👉 https://kun.uz/kr/43692165

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Номус учун жанг. 17 ёшли қиз қандай қилиб Италия қонунларини ўзгартирганди?

1965 йил. Сицилияда 17 ёшли Франка Виолани бир зўравон ўғирлаб кетиб, бир ҳафта давомида зўрлайди. У пайтлар зўравонлар ўз қурбонига уйланса, жазодан қутулиб қоларди.

Филиппо Мелодия ҳам қизга «оила шаъни»ни сақлаб қолиш учун уйланишни таклиф қилади. Бироқ қиз «йўқ» дейди!

Италияда бунақа ҳолатлар кўп бўлар, аксар қизлар жимгина зўравонларга тегиб кетаверарди. Франка эса бунга рози бўлмай, жамиятга исён қилади. Охир-оқибат бутун бошли қонунлар ўзгаришига сабабчи бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/71030709

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Моди – Путинга: “Урушнинг ҳар бир куни инсониятни орқага тортяпти”

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Бишкекда ўтаётган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида РФ президенти Владимир Путин билан учрашаркан, уни яна бир бор Украина билан урушни тўхтатишга чақирди.

“Урушнинг ҳар бир куни инсониятни орқага тортяпти. Ҳарбий ҳаракатларни тугатишга ўтиш керак”, – деди у.


👉 https://kun.uz/kr/45302350

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Саводхонлик инқирози: Норвегия мактаблари нега iPadʼлардан воз кечди?

2016 йилда Норвегия таълим тизимида инқилобий қадам ташланади. Мамлакатнинг катта қисмидаги мактабларда 5 ёшли бошланғич синф ўқувчиларига бепул iPad ва ноутбуклар тарқатилади. Таълим 100 фоиз рақамли форматга ўтказилди.

Аммо, орадан 8-10 йил ўтиб, бу сиёсатнинг натижаси кутилганининг мутлақо тескари эффектини берди. Болаларда саводхонлик даражаси кескин тушиб кетган, улар оддий матнларни ҳам ўқий олмайдиган бўлиб қолишган.

👉 https://kun.uz/kr/80001485

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бухорода 2-3 балли зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, соат 14:58 даги зилзила эпицентри Бухоро вилояти Газли шаҳрига тўғри келади. Газли шаҳрида 3 балл, Пешкў ва Жондор туманларида 2 баллик силкиниш кузатилган.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдори оширилади

Қурилиш соҳаси бўйича президентнинг янги қарори лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди. Унда қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек, қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ҳамда барча ҳудудлардаги миқдорини тенглаштириш назарда тутилади.

👉 https://kun.uz/kr/78246863

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ерлан Карин Қозоғистон вице-президенти этиб тайинланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фармони билан, Ерлан Карин мамлакат вице-президенти лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётганди.

Вице-президент лавозими Қозоғистоннинг бир неча ой аввал янгиланган конституцияси билан қайта жорий этилган.

👉 https://kun.uz/kr/22756570

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бойсун–Денов йўлининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди

111 километрлик Дарбанд–Бойсун–Элбаён автомобил йўлини қайта қуриш лойиҳасининг 5–32,5 километрлик биринчи босқичи якунига етказилиб, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.

Бу йўлни таъмирлаш ҳақида президент Шавкат Мирзиёв 2023 йилда топшириқ берган, ўшанда давлат раҳбари йўлнинг ҳолатини шахсан кўриш учун ўзи автомобил ҳайдаган эди.

👉 https://kun.uz/kr/37594133

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Дам олиш куни ишлаган ходим қандай ҳақ олади?

Ўзбекистонда дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат қилган ходимларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Ходимнинг хоҳишига кўра, бундай иш бошқа дам олиш куни бериш орқали ҳам компенсация қилиниши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/01350418

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ бир ойлик танаффусдан сўнг Эронга зарба берди

АҚШ Қуролли кучлари 30 август куни Эроннинг Ҳўрмуз бўғозидаги Ларек оролида жойлашган иккита ракета қурилмасига зарба берди.

Бу июл ойи охиридан бери АҚШнинг Эрон ҳудудига берган илк маълум зарбаси бўлди.

Эрон томони ҳужум оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилиб, жавоб қайтаришини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/85105277

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Uzum Bank Korzinka’даги барча харидлар учун 7% кешбэк тақдим этди

4 сентябрдан ноябр ойининг охиригача Korzinka супермаркетлар тармоғида Uzum картаси билан харидларни амалга оширган фойдаланувчилар 7% миқдорида кешбэк оладилар. Кешбэк тармоқнинг барча дўконларида пластик карта билан тўлов амалга оширилганда ҳам, Korzinka ва Korzinka Go иловалари орқали онлайн буюртма берилганда ҳам ҳисобланади — аккаунтингизга Uzum картаси боғланган бўлса кифоя.

👉 https://kun.uz/kr/25983165

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон Қуролли Кучлари учун 1 миллион нусха китоб харид қилиш таклиф этилди

Ўзбекистонда Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасалар кутубхоналарини 1 миллион нусхадаги бадиий адабиётлар билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, муддатли ҳарбий хизматчилар «Алпомиш», «Бобурнома», «Ўтган кунлар» каби асарлар ҳамда Чўлпон, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф ижодидан қатор шеърларни ўқиб-ўрганиши ҳам назарда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/79460369

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Глинка кўчасидаги ҳолат табиий газ ёки ичимлик суви тармоқлари билан боғлиқ эмас

“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, бу ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмагани ҳамда содир бўлган ҳодиса табиий газ тармоқлари билан боғлиқ эмас. Шунингдек, ўрганиш давомида газ сизиб чиқиши аниқланмаган.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” ҳам бу авария унинг тасарруфидаги ичимлик суви тармоқларига тегишли эмаслигини маълум қилди.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Жиззахдаги АЭС лойиҳасининг умумий қиймати – 9,5 млрд доллар

Жиззахдаги интеграциялашган АЭС лойиҳасининг умумий қиймати 9,5 млрд доллар, шундан маҳаллий маҳсулотлар улуши 21 фоиз ёки 1,9 млрд долларни ташкил этади, дея маълум қилди президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳозир қурилиш майдонида 450 нафар ишчи ва мутахассис, 100 дан зиёд махсус техника ишлаяпти. Шавкат Мирзиёев лойиҳада маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифасини қўйди.

Фориш туманида алоҳида саноат зонаси ташкил этилиб, солиқ ва бож имтиёзлари берилади. Лойиҳанинг техник назорати ва мустақил экспертизаси учун етакчи хорижий компаниялар жалб қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/28481340

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп эронликларни бош кўтаришга чақирди, Зеленский ва Путиндан огоҳлантириш – кун дайжести

• АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди: Centcom Муҳофизлар корпуси объектларини бомбалади, Эрон эса Баҳрайн, Иордания ва Ироқдаги АҚШ активларига зарба берди;

• Зеленский Россия осмонини «ёпиб қўймоқчи», Путин «бунга қандай жавоб беришини» айтди;

• Непал ва Тибетдаги тошқин қурбонлари 1050 кишидан ошди, яна 4 минг одам бедарак йўқолган;

• Бишкекдаги ШҲТ саммити — Эрондаги уруш фонида Евросиё етакчилари учун юзма-юз учрашувларга имкон бўлди;

• Хитой раиси Си Жинпинг охирги ўн йилликда илк марта Мисрга келди.

👉 https://kun.uz/kr/84341718

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади

Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин!

Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин!

Бутун халқимизни бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан табриклайман.

Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлсин!

Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олди

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Тўқимачилик, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳалардаги лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

👉 https://kun.uz/kr/62927836

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мирзиёев Гутерришнинг БМТни ислоҳ қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлади

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда унинг ташкилот тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини айтди.

БМТнинг сайланадиган органлари фаолиятида Ўзбекистоннинг иштироки кенгайиб бораётгани таъкидланди. Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 15 та резолюцияси қабул қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/31085968

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Янги тезюрар поезд синов рейсида Андижонга борди

Хитойда ишлаб чиқарилган, юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Андижонга синов рейсини амалга оширди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани атиги 3 соат ичида босиб ўтиши кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/20764492

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия табиий чипслари Ўзбекистон бозорида пайдо бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон ўзининг меҳмондўстлиги билан машҳур - бу ерда дастурхон турли хил таомларга бой: палов, сомса, нон, ширали сабзавотлар ва, албатта, чой. Ўзбекларнинг болаликдан яхши кўрадиган ўзига хос газаклари ҳам бор - қурт. Бу шўр сут маҳсулотидан тайёрланган шариклар маҳаллий маданият билан чамбарчас боғлиқ: улар чой ичаётганда ва ҳатто йўл-йўлакай ҳам ейилади.

👉 https://kun.uz/kr/40199011

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Оксфордда ўзбек тилини ўрганаётган талабалар Ўзбекистонга келади

2025 йилда Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирокида Оксфорд университетида ўзбек тили дастури очилган эди. Бугун, 31 август куни ушбу дастурда ўқиётган Оксфорд талабалари учун Ўзбекистондаги ёзги мактаб ташаббусига старт берилди.

Ёзги мактаб дастуридан Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафарлар, маданий тадбирлар ва ўзбек тили бўйича дарслар ўрин олган.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳиндистондан Ўзбекистонга олиб келинадиган гўшт ҳалол сертификати асосида тайёрланади — вазир

Ҳиндистондаги нисбатан арзон гўштни Ўзбекистон бозорига олиб кириш бўйича қўшма корхоналар ташкил этилган ва янги келишувларга эришилган, дея маълум қилди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

Унинг сўзларига кўра, гўштнинг ҳалоллиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун ўзбекистонлик мутахассислар Ҳиндистонга бориб, қорамолни сўйиш ва тайёрлаш жараёнида иштирок этади.

👉 https://kun.uz/kr/50175586

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Аниқлик тегинишдан бошланади: Ўзбекистон клиникалари тиббий гель танлашда нимага эътибор қаратади?

Ультратовуш диагностикаси кабинетида кўп нарса бемор деярли сезмайдиган майда деталга боғлиқ. Контакт гели датчикнинг ультратовушни тўлиқ узатишига ва шифокорга аниқ тасвирни олишига ёрдам беради. Ўзбекистон клиникалари учун бу кундалик харидлар, муолажа хавфсизлиги, сақлаш қулайлиги ва қимматбаҳо ускуналар ҳолатини асраш билан бевосита боғлиқ.

👉 https://kun.uz/kr/84036693

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Айрим ҳудудларда 30 август куни учун ҳарорат рекордлари қайд этилди

Кеча Самарқанд шаҳрида ҳаво ҳарорати 38 даражагача, Бухоро шаҳрида эса 39,3 даражагача кўтарилди – 30 августда бу шаҳарларда бунчалик иссиқ бўлиши охирги марта ўтган асрнинг биринчи ярмида кузатилган эди.

Навоий шаҳрида эса ҳарорат 40,5 даражагача кўтарилиб, 2010 йилнинг 30 августидаги 38 даражалик рекорд янгиланди.

Сирдарё вилоятида 2015 йил 30 август кунги ҳаво рекорди такрорланди: 38,1 даража.

👉 https://kun.uz/kr/81138815

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент метросида куннинг тиғиз вақтларида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Поездлар ҳаракати интерваллари Чилонзор йўналишида 1,5–2 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида 3 дақиқагача, Юнусобод йўналишида 4 дақиқагача ва ерусти ҳалқа йўли йўналишида 7–8 дақиқагача қисқартирилади.

👉 https://kun.uz/kr/55678545

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel