Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
АҚШ маъмурияти расмийлари билан учрашувда ҳар бир томоннинг позицияси ва вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган кейинги қадамлар, жумладан, Россияга қарши кучли санкциялар батафсил муҳокама қилинган.
👉 https://kun.uz/kr/58576652
Kun.uz расмий канали
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
Expo-2025 кўргазмасида Ўзбекистон «Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси» павилони билан қатнашмоқда. Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг ложувард кошинлари танланган.
👉 https://kun.uz/kr/22665290
Kun.uz расмий канали
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги таъсирли ҳикояси
Туркиялик вундеркинд «Реал»гача босиб ўтган йўли ҳақида The Players Tribune порталига сўзлаб берди.
👉 https://kun.uz/kr/32106791
Kun.uz расмий канали
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Истанбулдаги музокаралардан бир кун ўтиб, Россия қўшинлари бир кечада Украина бўйлаб 273 та дрон учирди, бу уруш бошидан буён энг йирик дронлар ҳужуми бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/33020953
Kun.uz расмий канали
Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 24 май куни ўтказилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
👉 https://kun.uz/kr/62151669
Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятида икки нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди
Улардан бири терговдаги собиқ ички ишлар ходимига енгилроқ жазо тайинланишида, бошқаси маҳкумнинг жазо муддатини камайитиришда ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган. Ҳолатлардан бири ДХХ Call-марказига йўлланган мурожаат орқали аниқланган.
👉 https://kun.uz/kr/86419600
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Аввалроқ олийгоҳларнинг ноёб имиж ва бренд концепцияси ишлаб чиқилиши айтилганди, унда кийиниш ҳақида ҳам сўз борган. Вазирлик талабанинг шахс сифатидаги эркинлиги ва ҳуқуқлари ҳимояланишини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/90502139
Kun.uz расмий канали
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
Радар ва камералардан зада бўлган ҳайдовчилар учун айрим енгилликлар эълон қилинди. Президент мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ва аттестацияси ҳақида гапирди. Ижтимоий тармоқлар устидан назорат кучайтирилади. Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган бой давлатлар сони яна биттага кўпаймоқда. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим воқеалари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Исроил армияси бу операциянинг дастлабки босқичидаги мақсад - гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш эканини таъкидламоқда.
👉 https://kun.uz/kr/46509872
Kun.uz расмий канали
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Клуб ўзининг 119 йиллик тарихидаги биринчи йирик совринга эга бўлди. Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади.
👉 https://kun.uz/kr/89836620
Kun.uz расмий канали
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди
Бўрон оқибатида Тошкент шаҳрида 8500 та ва Тошкент вилоятида 10300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилиб қолди. Айрим жойларда чироқ авариявий ўчди, айрим жойларда эса хавфсизликни таъминлаш мақсадида диспетчерлар томонидан ўчириб турилди. Истеъмолчиларни тармоққа улаш ишлари кетмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/56058229
Kun.uz расмий канали
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
Американинг Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш масаласи НАТОнинг июн ойида Ҳаагада бўлиб ўтадиган саммитидан кейин муҳокама қилинади, деди АҚШнинг альянсдаги доимий вакили Мэттю Уитакер.
👉 https://kun.uz/kr/39978816
Kun.uz расмий канали
Кремл Путин-Зеленский учрашуви қачон ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди
Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Володимир Зеленскийнинг учрашуви ўтказилиши мумкин, бироқ музокара олиб бораётган делегациялар «маълум келишувларга» эришгандан кейингина, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
👉 https://kun.uz/kr/96895577
Kun.uz расмий канали
Пойтахтга довул ёпирилди: оқибатлар юзасидан қаерга мурожаат қилиш керак?
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини фавқулодда ҳолатларда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишга чақирди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Пойтахт экология бошқармасига кўра, синиш хавфи юқори бўлган дарахтлар ёки синган дарахтларни кўрган фуқаролар, бу ҳақда Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157 ва 1207 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.
Энергетика вазирлиги узилган электр симларни кўрганда, дарҳол 1154 рақами орқали хабар беришни сўрамоқда.
👉 https://kun.uz/kr/92071829
Kun.uz расмий канали
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
Муҳандислар 21 йилдан бери ўчириб қўйилган двигателларни қайта ишга туширишга эришди.
👉 https://kun.uz/kr/15876436
Kun.uz расмий канали
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликларнинг 3 мингдан ортиғи транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ.
👉 https://kun.uz/kr/79941156
Kun.uz расмий канали
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Рейдлар давомида 45 та ҳолатда ижарага олинган автомобилларни болалар бошқаргани маълум бўлди. Президент олдинроқ Наманганда ўқувчиларга автомобилларни ижарага бериш ҳолатлари авж олганини танқид қилганди.
👉 https://kun.uz/kr/19577046
Kun.uz расмий канали
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
Елканли кема мачталари кўприкнинг остки қисмига урилиши оқибатида синиб тушган. Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳат олган ва шифохоналарга ётқизилган, улардан ярмининг аҳволи оғир. Яна икки киши ҳалок бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/80730656
Kun.uz расмий канали
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қонли ҳаммом“ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди
Оқ уй раҳбари Истанбул музокараларидан олдин ҳам Москва ва Киев ўртасидаги тинчликка бу масалани фақат ўзи Путин билан бевосита муҳокама қилсагина эришиш мумкинлигини айтганди.
👉 https://kun.uz/kr/71008469
Kun.uz расмий канали
ОАВ: Ҳамаснинг навбатдаги қўмондони Муҳаммад Синвар ҳам ўлдирилди
Синвардан ташқари унинг 10 нафар ёрдамчисининг ҳам жасади топилган. Улар Исроил томонидан 13 май куни йўлланган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/34257530
Kun.uz расмий канали
«Абадий жангга тайёр» Россия, Трампни пулга кўмган араблар – ҳафта дайжести
Ҳафта давомида АҚШ президенти Трамп араб давлатларига бориб триллион долларлик шартномалар имзолади. Истанбулда Россия ва Украина ножиддий музокара ўтказди.
Бир неча дақиқа вақтингизни аямасангиз, ҳафта давомида содир бўлган шу ва бошқа воқеаларни ёдга оламиз.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти докторанти Батир Халмуратов Тошкентда чанг бўрони юзага келишига сабаб бўлган омилларни келтирган.
👉 https://kun.uz/kr/26177135
Kun.uz расмий канали
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
16 май куни соат 20:30 ларда Қўқон шаҳридаги минерал ўғит ишлаб чиқарувчи Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals корхонасида аммиак моддаси вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, атрофга аммиак сизиб чиқди. Бунинг оқибатида бир неча фуқаро заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган. Аҳоли заводдан доимий равишда бадбўй ҳид чиқиши, маҳалла ичида жойлашган корхонани бошқа ҳудудга кўчириб беришларини сўраб қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганини таъкидлади. Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, завод атрофида яшовчи аҳоли ва корхона раҳбарияти билан суҳбатлашди.
📹 ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкент бўронни қандай бошдан кечирди?
Тошкентда камдан кам кузатиладиган бўрон рўй берди. Шанба оқшомида ҳавонинг авзойи бирдан бузилиб, шаҳарга довул ёпирилди. Интернетдаги видеоларда осмон узра чанг-тўзон пойтахтни қандай қоплаб олганини кўриш мумкин. Шундан кейин бир соатдан ортиқроқ вақт давомида кўчада зўрға нафас олиш мумкин эди. Айрим жойларда дарахтлар ва енгил конструкциялар қулаган. Тегишли тузилмалар шаҳарни тартибга келтиришга ҳаракат қилмоқда.
Kun.uz расмий канали
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик, айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмаслиги кераклиги таъкидланди.
👉 https://kun.uz/kr/29276257
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ҳаво ифлосланиши ўта хавфли даражага чиқди
Чанг-тўзон кўтарилиши ортидан Ўзбекистон пойтахти ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқиб қолди. Ўзгидрометнинг Олмазор туманидаги (Турин политехника университети яқинидаги) станцияси 1 куб метр ҳавода PM10 зарраларининг концентрациясини 1472 микрограмм деб кўрсатмоқда.
Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган суткалик ўртача нормативдан 33 баробарга юқори.
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
1–25 май кунлари Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамкорлигида “Талабалар фестивали” бўлиб ўтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/58481206
Kun.uz расмий канали
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Аёлларнинг жинсий аъзоларидан умумий оғирлиги 6 килограмм 28 грамм бўлган жами 120 дона тилла тангалар олинган.
👉 https://kun.uz/kr/39691951
Kun.uz расмий канали
Тошкентда кучли бўрон кузатилмоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эшик-деразаларни маҳкам беркитиш, дарахт ва электр устунлари тагида турмасликни тавсия қилди. Реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади. Автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик керак.
Kun.uz расмий канали
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Тошкент ва Самарқанддаги темирйўл кассалари ва вокзалларида инфокиоскалар жорий этилмоқда. Хўш, бу фойдаланувчиларга қандай қулайликлар яратади?
👉 https://kun.uz/kr/35946977
Kun.uz расмий канали