Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди
Улар 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/80019871
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ эшиклар куни ўтказилади
20 май куни соат 10:00 дан 17:00 гача Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/44389991
Реклама
Трампни сийлаган араблар ва рўй бермаган “дуэл” | Геосиёсат
Путин нега Зеленский билан кўришишни рад этди? Араб шайхларининг Трампга берган қоп-қоп ваъдалари амалга ошадими? АҚШ Хитой билан савдо урушини музлатди: бу тирашувда ким ютди? Вашингтон келишувга оз қолганини айтмоқда: Эрон ядро қуроли ғоясидан воз кечишга тайёрми? PKK ўз-ўзини тарқатиб юборди: курдлар қуролларини ташлаяптими?
Ортда қолаётган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда электр тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишга қаратилган янги дастур учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
👉 https://kun.uz/kr/59595264
Kun.uz расмий канали
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
13 май куни Уругвайда миллий мотам руҳи ҳукм сурди. Мамлакатни 2010-2015 йилларда бошқарган Хосе Мухика 90 ёшга тўлишига бир неча кун қолганида саратон касаллиги туфайли вафот этди. Энг камбағал ёки энг саховатли давлат раҳбари сифатида таърифланадиган Эл Пепе ким эди ва нега бу даражада катта машҳурликка эришган?
👉 https://kun.uz/kr/75420294
Kun.uz расмий канали
Ҳайдовчиларга енгилликлар: нималар ўзгармоқда?
1 июндан бошлаб йўл чизиғини босганлик учун автоматик жарима қўллаш тўхтатилади. 1 сентябрдан радар бор жойда “Радар” белгиси мажбурий ўрнатилади. Жамоат транспорти учун ажратилган “А” ҳарфли йўлакда кечаси юришга рухсат берилди. Кераксиз деб топилган тўхташни тақиқловчи белгилар олиб ташланади. Темирйўл кесишмаларидаги беҳуда тўхтаб ўтишларга барҳам берилади. Йўлтаъмирлаш ва йўлчизиш ишлари фақат тунда олиб борилади.
Kun.uz ҳукумат қароридаги асосий янгиликларни санаб ўтади.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкентда 1–2 июн кунлари Kaйдзен клубининг Олий Бизнес Лигаси бўлиб ўтади
Маргулан Сейсембай бошчилигидаги бизнес-кемпда 200 дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашади.
Тадбирда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
— бизнесни ривожлантириш учун ҳақиқий ўсиш нуқталари;
— операцион ишлардан чиқиш стратегиялари;
— нима учун 2025 йили бизнесни масштаблаш муҳим?
🎤 Спикерлар: М.Сейсембай, С.Давлатов, С.Қурбонов, Р.Айнетдинов, Ш.Мадраимов.
📍 Ўзбекистон — Кайдзен клубининг биринчи халқаро манзили.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола👈
Реклама
Андижонда 7 ёшли бола чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетди
Қудуқда сув бўлмаган. Бола қутқарувчилар ёрдамида қудуқдан соғ-саломат чиқариб олинган.
👉 https://kun.uz/kr/38793243
Kun.uz расмий канали
Трамп савдо битимларини тузишга улгурмаган давлатлар учун янги тарифларни эълон қилди
АҚШнинг савдо шериклари учун божлар «яқин икки-уч ҳафтада» белгиланади. Трампнинг қўшимча қилишича, «битим имзолашни хоҳлаётган 150 та мамлакат» бор.
👉 https://kun.uz/kr/96262362
Kun.uz расмий канали
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
1 июндан бошлиб радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди, Бухорода экскаватор аёлни босиб кетди, илк бор робот ёрдамида бош мия биопсияси бажарилди, Умра лицензиясига эга турфирмалар сони ошди, — ўтган кун давомида Kun.uzʼда ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/43263002
Kun.uz расмий канали
Трампнинг янги Яқин Шарқ доктринаси: Исроилдан воз кечишми?
Одатда Доналд Трамп ва Яқин Шарқ мавзуси муҳокама қилинганда диққат марказида энг аввало Исроил омили туради. У АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириб танқидлар остида ҳам қолганди. Аммо АҚШ президентининг бу галги Яқин Шарқ сафарининг сўнгги манзили ҳам Тел-Авив эмас. Рекорд даражадаги келишувлар, Трампга шоҳона муносабат, арабларга ҳурмат, Эронга қаратилган танқид билан шов-шувга айланган сафар.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
Учрашувда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/40322149
Kun.uz расмий канали
Мактаб ва боғчалар олдида тезлик режими юмшатилди
Мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда соат 19:00 дан 07:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек, дам олиш ва таътил кунларида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга рухсат берилди.
Қолган вақтларда мактаб ва боғчалар олдида 30 км/соатдан тез юриш мумкин эмас.
👉 https://kun.uz/kr/47161913
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Венгрия ва Словенияга ташриф буюради
Ўзбекистон раҳбари 19 май куни Будапештга, 22 май куни Люблянага боради.
👉 https://kun.uz/kr/14719722
Kun.uz расмий канали
Истанбулда Россия–Украина музокаралари якунланди. Асосий маълумотлар
Бу икки соатга яқин давом этди. ОАВга кўра, Украина Россия илгари сурган талабларни «нореал» деб ҳисобламоқда. Ҳозирча эълон қилинган ягона келишув – «1000 га 1000» формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмаштириш.
👉 https://kun.uz/kr/18465546
Kun.uz расмий канали
Учқудуқда овчи эҳтиётсизлик оқибатида шеригини отиб қўйди
Овчининг қамишлар орасида тўнғизга қарата отган ўқларидан бири ўзидан бироз узоқроқда турган шеригига бориб теккан. Яраланган овчи ҳодиса жойида вафот этган.
👉 https://kun.uz/kr/58167823
Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева Япониядаги Ўзбекистон павильони ҳақида: “Билимлар боғи” – илҳом бағишлайдиган маскан
Япониянинг Осака шаҳрида ўтаётган "Expo 2025" жаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильонига ташриф буюрганлар сони 100 мингдан ошди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, “Билимлар боғи” номли павильон шунчаки меъморий иншоот эмас, балки маданият, технология ва барқарор ривожланиш уйғун бўлган маскандир.
👉 https://kun.uz/22880073
Kun.uz расмий канали
Ғазоликларни Ливияга кўчириш режаси, Россия–Украина музокаралари ва Тартус портини БААга топширган Сурия – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/90523958
Kun.uz расмий канали
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Кутилганидек Путин боришни истамаган музокарада жиддий келишув бўлмади. Мединский украинларга Россия Швеция билан 21 йил урушганини эслатди.
📹 ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
⚡️ Хонадонларни максимал чегирма нархларда харид қилинг!
👉 Уйларни кўриш
Реклама
Ҳиди пайкални тутган қовунлар: Тошлоқда қовун пишди
Ҳусниддин Мамараҳимов Тошлоқ туманининг Бесаранг қишлоғидан. Деҳқоннинг эрта баҳорда эккан қовуни бугун пишиб етилди. “Ҳандалак унут бўлиб кетди. Унинг ўрнига эртапишар қовун экиб биринчилардан бўлиб даромадга киряпмиз”, – дейди деҳқон.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳолат “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида кузатилган. Заводнинг 3 нафар ходими таркибида 1,5 кг олтин бўлган яримтайёр маҳсулотни ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишган.
👉 https://kun.uz/kr/36015750
Kun.uz расмий канали
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
Дин ишлар бўйича қўмита Умра тадбирларини ўтказиш бўйича танлов натижаларига кўра яна 2 та турфирмага лицензия берди. Шу тариқа, «Зиёрат» жамғармасига миллион доллар захира қўйиб, одамларни Умрага юбориш учун қонуний рухсат олган хусусий ташкилотлар сони 14 тага етди.
👉 https://kun.uz/kr/55889722
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
Апрел ойида Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 14,4 фоизни ташкил этди. Марказий банк сўровномасида қатнашганларнинг катта қисми гўшт ва сут ҳамда электр ва табиий газ нархлари юқори даражада ўсганини таъкидлаган. Ой давомида ўсимлик ёғи, дорилар, қурилиш моллари, кафе-ресторан хизматлари, тиббий хизматлар нархларида ўсишни сезганлар улуши ҳам кўпайган.
👉 https://kun.uz/kr/03229051
Kun.uz расмий канали
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Қўқондаги корхонадан суюқ аммиак сизиб чиқди. Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилди.
👉 https://kun.uz/kr/30201609
Kun.uz расмий канали
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
Жанжал Пахтачи туманидаги 12- ва 1-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида келиб чиққан. Оқибатда оилада ёлғиз ўғил бўлган 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси вафот этган, унинг синфдоши шифохонага ётқизилган. Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи қамоққа олингани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/18941904
Kun.uz расмий канали
Украина — Россия музокаралари: жиддий натижа кутиш мумкинми?
Истанбулда уч йил ичида илк марта Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокара бошланди. Руслар вазир ўринбосарлари даражасида музокарачилар юборгач, Зеленский ҳам таркибни ўзгартирди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
The Economist: Россия музокаралар вақтида Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган
«Биз Швеция билан 21 йил урушганмиз», – деган Мединский.
👉 https://kun.uz/kr/31142344
Kun.uz расмий канали
Биринчи марта енгил қоидабузарлик содир этганлар жаримага тортилмасдан, огоҳлантирилади
Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ЙПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.
Қайси қоидабузарликлар “енгил” деб ҳисобланиши ҳозирча маълум эмас.
👉 https://kun.uz/kr/47161913
Kun.uz расмий канали
Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди
Буюк Британияда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 34-йиллик анжумани доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” қатор келишувларга эришди.
👉 https://kun.uz/kr/44774454
Реклама