kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1180497

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади

📸 Белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда (масалан, симёғочга, ёритиш ускуналарига ёки биноларга) ўрнатилган, техник талабларга жавоб бермайдиганлари олиб ташланади.

🔎 Радар ўрнатган тадбиркорлар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилмаслиги, шахсга оид маълумотлар хавфсизлигини таъминлаши бўйича чоралар кўрилади.

🛣 Айрим жойларда автомобиллар тезлигини кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилади.

👉 https://kun.uz/kr/52649136

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Радар бор жойда “Радар” йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлади

1 сентябрдан бошлаб, ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда (250 метрдан 500 метргача бўлган масофада) “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

18 май — Central Asian Universityʼда очиқ эшиклар куни

Ота-оналар ва абитуриентларни инновацион университет муҳитини ҳис этишга таклиф қиламиз!

Бу барини ўз кўзингиз билан кўриш имконияти: ўқув дастурлари, кампус, жамоа ва таълимга ёндашувни. Шунингдек, маслаҳат олиш, ҳужжатларни топшириш ва имтиҳонларга ёзилиш мумкин.

📅 Сана: 2025 йил 18 май
🕙 Вақт: 10:00
📍 Манзил: Central Asian University

🔗 Рўйхатдан ўтиш
📞 Телефон: 71 200 05 22, 71 208 12 34

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Рубио: Фақат Трамп-Путин учрашуви натижа беради

Украина ва Россия вакилларининг Истанбулдаги музокаралари Украинада тинчлик жараёнини бошламайди, деб ҳисоблайди АҚШ давлат котиби. «Биз бир неча ойлик иш давомида билиб олдикки, президент Трамп Владимир Путин билан бир столга ўтирмагунча ҳеч нарса бўлмайди», деди у.

👉 https://kun.uz/kr/29322264

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

AI марказига айланмоқчи бўлган БАА, Путиндан хафа бўлмаган Трамп ва Ғазо бўйича режа – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/85496768

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Чегарада ҳарбий истеҳком қурдик” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик жазога тортилди

Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Россия-Украина урушида қатнашиб, жанг майдонида ҳарбий истеҳком қуриш ишларига жалб этилган. У Россияда бўлиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтгани сабабли ҳибсда сақланган. Сўнгра жазо берилмаслиги эвазига Россия қуролли кучлари таркибида ҳарбий хизмат қилишга рози бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/14914094

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

Яқин Шарқ сафарининг сўнгги бекати сифатида Абу-Дабига келган Доналд Трамп БААда Саудия ва Қатардан ҳам кўпроқ инвестиция киритиш бўйича келишувни имзолади. Бундан ташқари, БААда АҚШдан ташқаридаги энг йирик сунъий интеллект маркази ҳамда 80 қаватли Трамп минораси қурилади.

👉 https://kun.uz/kr/32733586

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди

Токио полицияси ўзбекистонлик беш йигитни талончиликда гумон қилиб ҳибсга олди. Улардан тўрт нафари мамлакатда ноқонуний бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/89329167

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ucell абонентлари учун муҳим хабар. Биз янги тарифлар тизимини жорий этдик!

"Bor" ТТга уланинг ва сизда ҳамиша қуйидагилар бўлади:

✅ 45 GBдан 350 GBгача интернет-трафик;
✅ тарифга киритилган “Yandex Plus” ҳамда “Ucell TV” обуналари;
✅ дам олиш кунлари (шанба, якшанба) ҳамда тунда чексиз интернет;
✅ Ўзбекистон бўйлаб чексиз дақиқалар;
✅ 500 MBдан 2 GBгача роуминг.

👉Батафсил

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар

«Барселона» 28-бор Испания чемпионлигини қўлга киритди, ҳолбуки жамоа қишда пешқадамдан саккиз очкога қолиб кетган ва Мадрид клубларининг чемпионлик учун имкониятлари юқори баҳоланаётганди. 17 ёшли Ямал олтин ўйинда навбатдаги шедевр голи билан чемпионлик масаласини ҳал этди. Флик илк мавсумидаёқ испанча треблга эришди.

📹 👉 https://kun.uz/kr/11719246

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

Москвадаги Внуково аэропортида Интерпол томонидан Ўзбекистон фуқароси ушланди. Маълумотларга кўра, у бошқарган компания 9 млн доллар кредит олиб, уни қайтармаган.

👉 https://kun.uz/kr/70667161

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

15 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Ўзбекистонда «Ҳарвардчилар мактаби» очилади, болаларга машинани бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади, Янги Тошкентнинг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади, болалар контентини ривожлантириш билан шуғулланувчи марказ ташкил этилди — ўтган кун давомида Kun.uzʼда ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/64682299

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Биз уни бутун дунё бўйлаб қувиб юролмаймиз» – Зеленский Путин келмагани ҳақида

Украина раҳбари агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган иши йўқлигини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/43616218

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Биз Эронда ядровий чанг чиқармаймиз»Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

Президент Доналд Трамп 15 май куни Қўшма Штатлар Эрон билан ядровий келишувга эришишга жуда яқин эканини ва Теҳрон унинг шартларига баъзи эътирозлар билан рози бўлганини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/22153349

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Акромжон эмас, Ҳамидбекман” – хавфли жиноятчининг 15 йиллик сири

Уни атрофидагилар йиллар давомида Акромжон деб келди. Ҳатто турмуш ўртоғи ҳам ҳақиқатдан бехабар эди: бир ёстиққа бош қўйиб юрган умр йўлдоши аслида турмадан қочиб кетган, Ўзбекистонда қидирувда бўлган, терроризмда айбланётган жиноятчи эканлигини билмасди. Мақолада 15 йил қочқинликда яшаган, охири ватан соғинчи туфайли Ўзбекистонга қайтиб келган ана шу маҳбус ҳақида ҳикоя қиламиз.

👉 https://kun.uz/kr/47358914

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳайдовчилар учун яна қатор енгилликлар эълон қилинди

🚌 Бугундан бошлаб, жамоат транспорти учун ажратилган “А” ҳарфли йўлакда соат 23:00 дан 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди.

❌ “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилиб, кераксиз деб топилганлари олиб ташланади. Бу белгиларнинг тагига амал қилиш вақти ёзиб қўйилади. Масалан, 7:00-21:00 деб ёзилган бўлса, тақиқ 21:00 дан 7:00 гача амал қилмайди.

🛑 Темирйўл кесишмаларидаги “Стоп” белгилари ўрнига бошқарилувчи светофорлар ўрнатилади. Натижада ҳайдовчиларнинг беҳуда тўхтаб ўтишига барҳам берилади.

👉 https://kun.uz/kr/47161913

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади

1 июндан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларида автомобил йўлларини таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга йўл қўйилмайди. Дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

👉 https://kun.uz/kr/54811339

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди

Президент топшириғи асосида қабул қилинган ҳукумат қарорига биноан, 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш мосламалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” бундан мустасно.

Узлуксиз чизиқни босиш қоидабузарлиги ЙПХ ходими томонидан аниқланган тақдирда, ҳайдовчи ўрнатилган тартибда жазоланади.

👉 https://kun.uz/kr/03737302

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган. Экскаватор ҳайдовчиси уни кўрмасдан, босиб ўтган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланиши билдирилди.

👉 https://kun.uz/kr/53780191

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қурилиш материалларига қўйиладиган асосий талаблардан бири — уларнинг экстремал юкламаларда ўз мустаҳкамлиги ва яхлитлигини сақлай олиш хусусияти

Рихтер шкаласи бўйича 9,5 баллгача бўлган зилзилабардошлик синовлари сериясидан муваффақиятли ўтган Arton газоблоклари ана шу талабларга тўлиқ жавоб беради.

Турин Университети полигонида «ТошуйжойЛИТИ» АЖ бўлим бошлиғи академик Шамил Ҳакимов, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ бош муҳандиси Вячеслав Макаров ва лойиҳа раҳбари Фарҳод Ахунов иштирокида ўтказилган синовлар натижасида ушбу материалнинг юқори мустаҳкамлиги тасдиқланди.

БАТАФСИЛ | Telegram | Сайт

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Сўровнома: Тошкентга қандай боғлар керак?

«Юксалиш» ҳаракати сўровномаси кўрсатдики, Тошкент аҳолисига боғларда кўпроқ яшиллик ва соя, ўриндиқлар, чиқинди қутилари етишмайди. Респондентлар боғлар ва умуман яшил майдонлар етарли эмаслигини айтишган. Мутахассислар мавжуд яшил зоналарни қатъий ҳимоя қилиш, уларни қурилиш майдонларига айлантиришга йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/86082523

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

17-19 май кунлари қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Андижондан Сурхондарё ва Навоийгача бўлган барча вилоятларнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/31880869

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тарихий ҳодиса - термик депрессия: 18 майгача республикада жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади

Айни шу кунларда кузатиладиган об-ҳаво термик депрессия жараёни билан тавсифланиб, сўнгги 65 йилликда минтақада фақат ёз ойларида кузатилган. Иссиқлик тўлқини аввал Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятига кучли таъсир қилса, пайшанба-жума кунлари унинг қамрови Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларигача кенгаяди. Жума-шанба кунлари водий аҳолиси ҳам иссиқликдан азият чекиши мумкин. Жорий аномал иссиқлик тўлқини май ойи, яъни ноодатий даврда кузатилаётгани боис, кечки ва тунги ҳароратда ҳам ҳавода намликнинг бироз ортиши ҳисобига уни ҳис қилиш оғирроқ кечиши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди

Учтепа туманида қурилиши бошланган 8 қаватли уй харидорларига берилган ваъдага кўра 2022 йилнинг декабрида фойдаланишга топширилиши керак бўлган. Аммо бундай бўлмади. 2024 йилнинг сентябр ойида компания таъсисчиси қамоққа олинган. Kun.uz'га берилган маълумотларга кўра, компания айрим ҳолатларда бир хонадонни икки кишига сотган. Жабрланувчилар пулларнинг катта қисмини таъсисчининг қўлига нақд кўринишда топширган. Айни пайтда ушбу қурувчи 167 кишини алдаган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Бахти Ташкентский”нинг одами экани айтилган шахс 8 йилга қамалди

Қидирувга берилиб, Россиядан ушлаб келинган 34 ёшли Ҳасан Шофайзиев товламачилик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмида у Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Бекзод Зафаров билан биргаликда Самарқанд вилоятида яшовчи фуқародан қозоғистонлик шахснинг қарзини “кўча усули”да ундиришга ҳаракат қилгани келтирилган.

👉 https://kun.uz/kr/81875390

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Макрон ва рўмолча: нима гап ўзи?

Бугун сиёсат ва рўмолча ҳақида гаплашамиз. Дездемонаники каби машҳур бўлмаса-да, охирги кунларда дунё сиёсатини кузатиб борадиганлар тилидан тушмаётган бир марталик оддий рўмолча ҳақида.

Президент Макрон, бош вазир Стармер ва канцлер Мерц поездга миниб Киевга кетишаётганди. Бирдан вагонга журналистлар кириб келишди ва ...

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Аниқ режа йўқ” - Хастимомдаги обиғиштлар тақдири нима бўлади?

Мажмуа ҳудудида 5 та фазага бўлинган электр энергияси билан таъминлаш ишлари қилиниши маъқулланган. Аммо ғиштларни гранит тошларга алмаштириш қатъиян рад этилган. Маданий мерос агентлиги бу шўрланиш ҳамда намгарчиликни ошириб юборишини, натижада объектларда кейинчалик салбий оқибатлар юзага келишини билдирган. Қурилиш вазирлиги лойиҳа тайёрланмаганини айтмоқда. Жойда эса ишлар бошлаб юборилган.

👉 https://kun.uz/kr/80531700

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Зеленский Украина делегациясини музокаралар учун Истанбулга юборди

Унга мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилади. Делегациялар қайси мавзуларда гаплашади?

👉 https://kun.uz/kr/00781278

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?

Россия президенти Украинага Истанбулда тўғридан тўғри музокара таклиф қилганди. Зеленский Туркияга борди, лекин Путин бормади. Россия президенти музокарага ўз ёрдамчиси, вазир ўринбосарлари ва экспертларни юборди. Украина тўлиқ асосий таркиб билан.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Путин Истанбул музокараларига жиддий қарамаяптими?

Путин Истанбулга Мединский бошчилигидаги ва ГРУ бошлиғи иштирокидаги делегацияни юборди. Иштирокчиларнинг бундай таркиби билан музокаралардан нимани кутиш мумкин?

👉 https://kun.uz/kr/43399511

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel