kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1180497

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

«Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди» - Трамп урушни тугатиш ҳақида

Оқ уй раҳбари Украина билан музокаралар учун Туркияга йўл олган Россия делегацияси таркибидан Путин ўрин олмаганидан хафа эмаслигини қўшимча қилди.

👉 https://kun.uz/kr/65202852

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

Фарғона шаҳрининг Мустақиллик кўчасидаги болалар майдончаси ўраб олиниб, ҳудудда кўп қаватли уй қурилиши бошланган. Бунга қарши чиққан аҳоли эса “обончи” аёллар томонидан қўрқитилган. Kun.uz мухбири ҳудудда бўлиб, аҳоли ва масъулларга микрофон тутди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қуёш печи, “сайёралар паради” ва қимматбаҳо сунъий олмослар – Венециядаги ўзбек павилионида нималар намойиш этилмоқда?

XIX архитектура биенналесида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Grace студияси билан ҳамкорликда Тошкент модернизмининг объектларидан бири – Қуёш институтини кўрсатмоқда. Бу йилги мавзу нима сабаб айнан геомажмуага бағишланди? Жамғарма вакили Райҳона Рустамова Kun.uz мухбири билан суҳбатда шу ҳақда гапириб берди. У “бу билан бутун дунёга меросимиз ва маданиятимиз қанчалик бой эканини кўрсатмоқчимиз, асосийси — бор нарсани сақлаб қолишнинг қанчалик муҳимлигини намойиш этишдир”, дейди.

👉 https://kun.uz/kr/51518905

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда Евро-5 стандартига жавоб берадиган, 7 ўриндиқли янги автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтганди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизматига кўра, айни пайтда потенциал автомобил моделлари ўрганиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/44651491

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди

У тезлик чегараси 30 км/соат белгиланган ҳудуддан соатига 52 км тезликда учиб ўтган.

👉 https://kun.uz/kr/75916698

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Истанбулга боришни рад қилган Путин, Трампнинг Қатардаги триллионлик келишувлари ва Ғазодаги шифохонага зарба – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/53330513

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилганда 13 та ёдгорликка 342 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

👉 https://kun.uz/kr/16136870

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди

Жомбой туманида фермер хўжалиги вакиллари Оқдарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олгани аниқланди. Зарар миқдори 137 млрд сўмдан ортиққа баҳоланди.

👉 https://kun.uz/kr/02953097

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

CHERY + БЕПУЛ газ баллон ускуналари - фақат 15-18 май кунлари!

CHERY’даги оилавий кунлар ҳар қачонгидан ҳам фойдали:
- Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro - совғага ГБУ
- Расмий кафолат 5 йилдан 7 йилгача ёки 200 000 км масофагача сақлаб қолинади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас!
- Барча харидорлар уй учун ақлли техника ютиш имкониятига эга бўлади!
- 30 та совға - блендердан тортиб қаҳва машинасигача.
- Болалар учун - автосалонларда кафолатланган ширин совғалар.

📍 Автосалонлар манзиллари
📞 Маълумот учун: +998555000655

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

Ижтимоий тармоқларда пенсионерларга пенсия пулларининг бир қисми тангада тўланаётгани ҳақида видео тарқалди. Видео муаллифининг Kun.uz'га айтишича, унинг бобосига 170 дона 200 сўмлик танга берилган ва бундай ҳолат бир неча бор такрорланган. “Кексаларнинг ёшини инобатга олишса бўларди”, дейди у.

👉 https://kun.uz/kr/24457186

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

VUM: FAW янги авлоди ИННОПРОМ кўргазмасида – ишончли технологиялар, маҳаллий ишлаб чиқариш ва замонавий ечимлар бир жойда

28–30 апрел кунлари Тошкентдаги САЕх кўргазмалар марказида бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси — бу минтақанинг энг йирик B2B платформаларидан бири. Айнан шу майдонда Van Universal Motors (VUM) ўзининг FAW бренди остидаги энг сўнгги техникаларини намойиш этди. Бу нафақат технологик қудрат, балки Ўзбекистонда юк ташиш саноати қандай тез ривожланаётганининг ёрқин исботидир.

👉 https://kun.uz/kr/35839617

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

Манзиллар орасида Исроил йўқ. Трампнинг Яқин Шарққа сафари: халқаро сиёсат, миллиардлар ва шов-шувли баёнотлар. Аммо миш-мишларда айтилганидек Фаластин давлатини тан олиш ҳақида ҳозирча гап-сўз йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/55064189

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

Пойтахтнинг янги бош режасида яшил ҳудудларни 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та – консервация, реконструкция ва реновация зоналарига ажратилган.

👉 https://kun.uz/kr/97333606

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Истанбул музокаралари. Бу амалга ошадими? 15 майга белгиланган учрашув ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

Унда кимлар қатнашади ва нималар ҳақида гаплашади?

👉 https://kun.uz/kr/23732106

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп маъмуриятида Украинага нисбатан муносабат ўзгарди

Энди АҚШдагилар тинчлик йўлидаги асосий тўсиқ – Зеленский эмас деб ўйлашмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/98079459

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентдаги CAEx Uzbekistan халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – UEW 2025 бўлиб ўтди

Тадбир Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ расмий кўмагида ташкил этилди. 13 -15 май кунларида ўтган ҳафталик доирасида қуйидаги йирик тадбирлар — 27-Халқаро “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2025” кўргазмаси ва анжуман, 18-Халқаро “Power Uzbekistan 2025” кўргазмаси, “Яшил энергия тежовчи технологиялар – GETCA 2025” ихтисослаштирилган бўлими, 5-Халқаро энергетика анжумани ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/91777848

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Таълим соҳаси раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган мажлисларга чақириш тақиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 май куни мактаб таълими юзасидан йиғилиш ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/83766256

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп Ғазони эркин ҳудудга айлантириш ҳақида гапирди

Қатардаги АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси — Ал-Удейдга ташриф буюрган Доналд Трамп Ғазо учун «жуда яхши ғоялари» борлигини айтди. «Агар, АҚШ бу ҳудудни ўз назоратига олса ва эркинлик зонаси қилса, мен бундан фахрланардим», — деган Трамп.

👉 https://kun.uz/kr/20376862

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади

Билимли ёшларни тизимли йўналтириб, жаҳондаги топ-10 университетларга киришини таъминлаш мақсадида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури бошланади. Дастур доирасида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб (“Ҳарвардчилар мактаби”) ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, улар топ-10 олийгоҳларга мақсадли тайёрланади.

👉 https://kun.uz/kr/92777241

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Kun.uz танқид қилган масала бўйича қонун лойиҳаси тайёрлашни буюрди

Президент Наманганда мактаб ўқувчиларига автомобилни ижарага бериш авж олганини танқид қилиб, оқибатда кўплаб ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётгани, ўлим ҳолатлари ҳам кўплигини айтди. Бундай қилмиш учун жавобгарлик кучайтириладиган бўлди. Аввалроқ Kun.uz бу мавзуда бир нечта танқидий материаллар эълон қилганди.

👉 https://kun.uz/kr/46965361

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мактабларда 60 минг ўқитувчи 8-12 млн сўм маош оляпти — президент

Ўзбекистонда қатор мезонлар асосида ўқитувчиларга ўндан ортиқ устама жорий қилинди, бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош оляпти, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

👉 https://kun.uz/kr/21116983

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари

Президент Доналд Трамп Яқин Шарқ бўйлаб расмий турнесининг иккинчи кунида Қатар ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида декларация ва қатор келишувларни имзолади. Экспертлар Трампнинг Қатарга ташрифи Trump Organization компанияси ушбу мамлакатдаги бизнесини кенгайтиришга келишиб олган вақтда бўлиб ўтаётганига эътибор қаратган.

👉 https://kun.uz/kr/88986712

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

Таржима дастурлари ёки чатботлар ўзбек тилида ҳам хатосиз ишлаши учун нима қилиш керак, бунинг учун қандай ёндашувлар талаб этилади? Германиянинг Кайзерслаутерн-Ландау университети магистранти Латофат Бобожонова айни шу каби саволларга жавоб топиш учун илмий изланиш олиб бормоқда. Kun.uz мухбири билан суҳбатда у компютернинг матн ёки нутқ орқали ўзбек тилини яхшироқ тушуниб, қониқарли жавоб қайтариши учун нималар етишмаётгани, Google’даги муаммоларга таклиф этган ечимлари ҳақида гапириб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп яна Саудияда. У Нетаняҳудан юз ўгирдими?

Араб шайхлари АҚШга юзлаб миллиард доллар инвестиция киритиш ваъдалари билан, битим тузганини айтиб мақтанишни хуш кўрувчи Трампни авраётгандек кўринмоқда. Қатар амири ҳатто ҳашаматли самолёт ҳам совға қиляпти. Шундай вазиятда, АҚШга бир цент ҳам бермай, аксинча фақат пул сўрайдиган Исроил раҳбарияти ташқи ёрдамлар масаласида хасис Трампнинг кўзига балодек кўринаётган бўлса ажаб эмас.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Европа Иттифоқининг навбатдаги санкциялар пакетига Ўзбекистон компаниялари киритилиши мумкин – ОАВ

Россияга қарши санкциялар пакетига Хитой, БАА, Туркия, Сербия, Ветнам ва Ўзбекистон компаниялари киритилиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/64190894

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

15 май куни Туркияда Россия—Украина музокаралари бошланади. Россия делегациясига Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.

👉 https://kun.uz/kr/84719979

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

14 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Афғонистон Имом Бухорий мажмуаси қурилишига мармар жўнатди, Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади, Тошкентдаги омборхонада катта ёнғин содир бўлди — ўтган кун давомида Kun.uzʼда ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/40166029

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Украинанинг Курск областига берган зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Рилск шаҳридаги меҳмонхона вайроналари остидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди.

👉 https://kun.uz/kr/90398736

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди

Шавкат Мирзиёев 14 май куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни ва уни жадаллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

👉 https://kun.uz/kr/79213595

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ангренда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

Тошкент вилоятида жойлашган Қорабоғсой кўпригининг пиёдалар йўлаги қулаб тушди. «Ўзйўлкўприк» кластери хулосасида ушбу кўприкнинг умумий техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда дея баҳоланган.

👉 https://kun.uz/kr/12088679

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel