Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Президент мактабларининг PISA'даги иштироки умумий натижаларга катта таъсир қилмайди – Андреас Шляйхер
Барча 14 та президент мактаби PISA тадқиқотида иштирок этишини Ўзбекистоннинг ўзи сўраган. Уларга алоҳида гуруҳ деб қаралади ва вазнни белгилаш йўли билан умумий натижаларга ҳаддан ортиқ таъсир қилишининг олди олинади, дея маълум қилди PISA асосчиси Андреас Шляйхер.
Мактаб вазирлиги баёнот бериб, 233 та мактабнинг барчаси тасодифий танланганини иддао қилиш билан унинг сўзларини қисман рад этди.
👉 https://kun.uz/kr/14213429
Kun.uz расмий канали
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мансур Газиев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. У Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига унинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этгани билан жавоб қайтариб, ОАВ эътиборига тушганди.
👉 https://kun.uz/kr/43530685
Kun.uz расмий канали
Ямал Мессининг ёшлигидан кучлироқми?
Бу икки футболчи солиштирилган иқтибосларни йиғиб чиқиш – имконсиз юмуш. Бу шунчалик кўпайиб кетдики, бемалол тўрт юз саҳифалик илмий иш ёзиш мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/44527846
Kun.uz расмий канали
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – мутахассис тавсиялари
16 майгача Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 42–43 даража иссиқни ташкил этиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозимлиги ҳақида айрим тавсияларни тақдим этди.
👉 https://kun.uz/kr/80996729
Kun.uz расмий канали
Ғазода шифохонага зарба оқибатида ўнлаб қурбонлар борлиги айтилмоқда
Исроил томони Ҳамаснинг қўмондонлик марказига зарба берганини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/80368381
Kun.uz расмий канали
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
Пулли тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибига ўзгартириш киритилди.
👉 https://kun.uz/kr/87088109
Kun.uz расмий канали
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?
Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги уйлардан бирида ғаройиб ҳодиса кузатилди: 12 май куни ярим тунда уйнинг даҳлиз қисми қулаб тушган. Хонадонда ёнғин содир бўлмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода уй даҳлизи тешилиб қолгани, ички деворларга эса айтарли зарар етмагани кўринади.
👉 https://kun.uz/kr/84187595
Kun.uz расмий канали
Жаслиқ қамоқхонаси: у ерда қонун умуман ишламаган
"Ўзбекистон 24" телеканалидаги янги "Давра подкаст" лойиҳасининг навбатдаги сони "Жаслиқ" қамоқхонаси ҳақида бўлди. Унда сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов "борса келмас"да ўтказган кунлари, у ердаги қийноқ ва таҳқирлашлар ҳақида сўзлаб берган.
Kun.uz расмий канали
Путин борса, Трамп ҳам боради: Истанбулда катта учрашув бўладими?
Эртагаёқ Путин, Зеленский ва Трамп Истанбулда учрашиши, агар бу содир бўлса, Украинадаги қирғинбарот тугаши мумкин. Зеленский бориши аниқ, Трамп ҳам бормоқчи, Путин-чи?
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Интернетда болалар ҳимояси: Буни таъминлашнинг имкони борми?
Ижтимоий тармоқларда мобиль қурилмаларга ҳатто гўдак болалар қарам бўлиб қолаётгани, бунинг оқибатида уларда даҳшатли синдром, касаллик ёки одатлар пайдо бўлаётгани ҳақидаги маълумотларга кўзимиз бот-бот тушади. Бунга ҳатто ўрганиб ҳам қолдик. Ёш оналарнинг турмуш ташвишларига кўмилиб, болани овутиш учун қўлига телефон тутқазаётгани – бунинг келгусидаги таъсири тўғрисида ўша вақтда тафаккур ҳам қилмаяпмиз.
👉 https://kun.uz/kr/90973773
Kun.uz расмий канали
Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди
Боғот туманидаги уйлардан бирининг даҳлизи қулаб тушган. ИИБ ҳамда ФВБнинг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида ҳодиса жойида ҳеч қандай фазо жисмлари аниқланмаган.
👉 https://kun.uz/kr/63540543
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон рақамли технологияларни жорий этиш соҳасида жаҳон етакчилари қаторида ўз мавқейини мустаҳкамлашда давом этмоқда ва активларни токенлаштириш соҳасида янги қадам ташламоқда: мамлакатда давлат облигациялари билан таъминланган HUMO токенини ишга тушириш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/38610563
Реклама
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган
Зеленский сўзларига кўра, Хитой Украинага «кўплаб етакчилар, жумладан, Хитой раиси ҳам бор жойда хавфсизлик таъминланиши» адолатдан бўлишини ишора қилган.
👉 https://kun.uz/kr/74662984
Kun.uz расмий канали
13 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж томон йўлга чиқди, Ўзгидромет ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди, Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди, ИИВ Мубашшир Аҳмад иши бўйича маълумот берди — ўтган кун давомида Kun.uzʼда ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/44016064
Kun.uz расмий канали
«У мен билан музокарадан қўрқади» — Зеленский Туркияга бориши ва у ерда Путинни кутишини маълум қилди
Украина президенти Володимир Зеленский Россия-Украина музокаралари бўлиб ўтиши кутилаётган Туркияга сафари олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
👉 https://kun.uz/kr/95971977
Kun.uz расмий канали
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди
Жисмоний ва юридик шахслар 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали ДХХга мурожаат қилиш имконига эга бўлди. Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши айтилмоқда. Туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлар жавобгарликка тортилади.
👉 https://kun.uz/kr/25328345
Kun.uz расмий канали
SAMMET Бухорода металл маҳсулотлари омборхонасини очди — қурилиш соҳаси учун янги қулайликлар
Бухоро вилоятида қурилиш ва саноат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар, пудрат ташкилотлари ҳамда кичик бизнес субъектлари учун муҳим лойиҳа амалга оширилди — SAMMET корхонасининг металл маҳсулотларини сақлаш ва тарқатишга ихтисослашган замонавий омборхонаси ишга туширилди.
👉 https://kun.uz/kr/56555690
Реклама
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
Афғонистон Ўзбекистонга Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безашда ишлатиш учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини юборди.
👉 https://kun.uz/kr/87477663
Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/23650181
Kun.uz расмий канали
BTS EXPRESS – логистика соҳасининг 4 карра “Йил бренди” ғолиби
👉 https://kun.uz/kr/62559675
Реклама
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Мамлакатимизнинг бир неча ҳудудларида чигиртка босқини кузатиляпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда акс этган бу бало тафсилотлари, бу ҳодисанинг об-ҳаво билан боғлиқ томонларини иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов изоҳлади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
АҚШ ва Саудиянинг $600 миллиардлик келишуви, ярадорларга тўлган Ғазо, санкциялар ечилаётган Сурия ва Покистонга ультиматум – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/14355262
Kun.uz расмий канали
Трамп Сурияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини айтди
АҚШ президент Ар-Риёдга ташрифи вақтида Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад Аш-Шаръа билан учрашди. «Сурияга қарши санкцияларни олиб ташлашни буюраман, бу уларга катта имконият бериш учун қилинади», деди у.
👉 https://kun.uz/kr/20326149
Kun.uz расмий канали
Масхараланган таълим вазири ва мустақиллиги учун курашаётган университет – Ҳарварддаги можаро
АҚШ таълим вазири Линда Макмаҳоннинг Ҳарвард университетига юборган хати шов-шув ва эътирозларга сабаб бўлди. Унинг хати қизил сиёҳ билан таҳрирланиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Фойдаланувчилар эса таълим вазирини саводсизликда айблаб масхара қилди. Хўш, аслида нималар рўй берди?
👉 https://kun.uz/kr/97409237
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг яшил энергетикага ўтиши: бу нега муҳим?
Яшил энергетика ўтиш Ўзбекистон учун ҳам иқтисодий, ҳам экологик, ҳам геосиёсий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ҳукумат 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами истеъмолдаги улушини 54 фоизга етказишни мақсад қилган. Бу борадаги имконият ва муаммоли жиҳатлар нимада?
👉 https://kun.uz/kr/37614051
Kun.uz расмий канали
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Уругвайнинг собиқ президенти, Эл Пепе номи билан ҳам танилган Хосе Мухика 90 ёшга тўлишидан бир неча ҳафта олдин саратон касаллигидан вафот этди. У ё энг камбағал ёки энг саховатли давлат раҳбари сифатида эсда қолган.
👉 https://kun.uz/kr/15316523
Kun.uz расмий канали
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
Қизилтепа туманида яшовчи 4 нафар шахс электр токидан фойдаланган ҳолда Зарафшон дарёсидан қарийб 400 дона балиқ овлаган. Улар орасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган балиқ тури ҳам бор. Суд ҳукми билан балиқчилар озодликдан маҳрум қилинди. Улардан 6,3 млрд сўм моддий зарар ундириш ҳам белгиланди.
👉 https://kun.uz/kr/97291986
Kun.uz расмий канали
БМТ: Ғазода иссиқ овқат тарқатиш миқдори 70 фоизга камайди
Стефан Дюжаррик эксклавдаги ёмонлашаётган гуманитар вазиятга эътибор қаратди.
👉 https://kun.uz/kr/20553360
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади
Ушбу ўрганишлар ва хорижий тажриба асосида, сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш юзасидан меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади.
👉 https://kun.uz/kr/45762206
Kun.uz расмий канали
“Овал кабинет, Букингҳэм саройи сотилмайди, Канада ҳам” – Канада бош вазири Трампга нималарни эслатди?
Канаданинг янги бош вазири федерал сайловдан 1 ҳафта ўтиб, АҚШга ташриф буюрди. Доналд Трамп билан мулоқотда Марк Карни Канада ҳеч қачон сотилмаслигини эслатди, АҚШ президенти эса “ҳеч қачон ҳеч қачон деманг”, дея кинояли жавоб қайтарган. Канада консерватив партияси аъзоси Обидхон Мамадалиевга кўра, бош вазир сафари ҳеч нимани ўзгартирмаган бўлса ҳам, савдо босимини пасайтирди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ