Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Россияда 2008 йилдан бери энг юқори кадрлар танқислиги қайд этилди
2024 йилда Россияда кадрлар танқислиги иш билан банд аҳоли умумий сонининг 7,6 фоизига етди — бу 27,2 млн ишловчига нисбатан 2,2 млн кишини ташкил этади.
👉 https://kun.uz/kr/48516707
Kun.uz расмий канали
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
Андижон халқаро аэропортида реконструкциянинг 2-босқичи давом этмоқда. Kun.uz мухбири аэропорт директори Соҳиб Кенжаев билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг қиймати, ҳозиргача қилинган ва якунига етишини кутаётган ишлар, таъмирдан кейин нима ўзгариши ҳақида сўради.
👉 https://kun.uz/kr/61244855
Kun.uz расмий канали
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини Парижда 7-майдан 8-майга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/32207011
Kun.uz расмий канали
9 май сулҳи: Россия ва Украина бир-бирини «манипуляция»да айбламоқда
Зеленский Путин 30 кун муддатга ўт очишни тўхтатиш ўрнига парад учун пауза эълон қилиб, яна манипуляция қилаётганини айтди. Песков эса Москва 9 май куни муносабати билан эълон қилган қисқа муддатли оташкесим ташаббусига Киев томонидан тўғридан тўғри жавоб қайтарилмаганини «манипуляция» деб атади.
👉 https://kun.uz/kr/70558581
Kun.uz расмий канали
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
Кучли шамол сабаб Миробод туманида дарахт иккита Cobalt устига қулади. Ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
👉 https://kun.uz/kr/21718975
Kun.uz расмий канали
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчиларнинг уйларини ер билан битта қилди
Расмийлар буни очиқ тан олмаган бўлса-да, уйларни портлатиш жараёни намойишкорона бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/40166377
Kun.uz расмий канали
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади
Шунингдек, камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг икки баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.
👉 https://kun.uz/kr/62800510
Kun.uz расмий канали
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда
Мазкур соҳани тузилмавий асосда ривожлантириш мақсадида Қўшработ тумани базавий туман этиб белгиланди ва “Қўшробат-Агро стар” МЧЖ ташкил этилди. Унинг фаолиятига Иштихон, Ургут ва Хатирчи туманлари қамраб олинади. Лойиҳаларнинг инвестицион ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши учун Халқ банки масъул этиб белгиланган.
👉 https://kun.uz/kr/14886512
Kun.uz расмий канали
«Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади
Танловлар ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади. Ғолиблар 525 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
👉 https://kun.uz/kr/47401076
Kun.uz расмий канали
Тошкентда AML Conference: молиявий хавфсизлик ва комплаенс бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди
25 апрел куни Тошкентда жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш (ЖЙТД) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ТМКК) бўйича халқаро даражадаги муҳим тадбир — AML Conference анжумани бўлиб ўтди.
👉 https://kun.uz/kr/74345274
Реклама
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
Ишлар стратегик муҳим нуқта – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган жойда бошланган.
👉 https://kun.uz/kr/25054823
Kun.uz расмий канали
Россия Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Қўшма корхона йил охиригача ишга туширилиши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми 100 миллион доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/32838841
Kun.uz расмий канали
«Арсенал» ва «ПСЖ» яна финалга чиқмоқчи. ЕЧЛ яримфиналидаги интригалар
Сешанба оқшомида Лондонда «Арсенал» ва «ПСЖ» ўртасида асосий еврокубокнинг илк яримфинал ўйини ўтказилади. Қуйида ўйин қандай кечиши, кимда қандай устунлик ва камчиликлар борлиги, кимлар диққат марказида бўлиши ҳақида фикр юритилади.
👉 https://kun.uz/kr/99382146
Kun.uz расмий канали
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/57947726
Kun.uz расмий канали
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Юнусобод туманида Hyundai Elantra уриб юборган Kavasaki мотоцикли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда автомобил ҳайдовчиси белгиланмаган йўлдан қайрилгани айтилади. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
👉 https://kun.uz/kr/21767469
Kun.uz расмий канали
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган бу стела Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг дўстлиги тимсоли бўлиб, унинг очилиши 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтди. Уч мамлакат раҳбарлари видеоалоқа орқали “Дўстлик” стеласини очиб берди. Kun.uz мухбири стела жойлашган ҳудудда бўлиб, репортаж тайёрлади.
👉 https://kun.uz/kr/41933171
Kun.uz расмий канали
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Kun.uz “Тошшаҳартрансхизмат”дан олган маълумотга кўра, автобусларда кондиционер асосан ёз кириб келганидан кейин ёқилади. Лекин салон ичидаги ҳарорат 26 даражадан ошса ва йўловчилар совиткични ёқишни сўраса, ҳайдовчилар буни бажариши керак. Кондиционери йўқ автобуслар эса пойтахтга олиб келинадиган 200 та электробусга алмаштирилиши айтилди.
👉 https://kun.uz/kr/79073268
Kun.uz расмий канали
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди
Қирғизистонликларни Украинага қарши урушга ёллаш билан шуғулланганликда айбланаётган Ўшдаги “Рус уйи” ходими ва бошқа гумондорлар Россия расмийларининг аралашувидан кейин тергов изоляторидан қўйиб юборилди. Уларга нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
29 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Хоразмда ўқувчи қизни калтаклаган директор, АҚШда 30 йилга қамалган ўзбек тракчи, тугатилаётган сектор бошқаруви ва педагогика олийгоҳларнинг ёпилаётган сиртқи бўлимлари — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/10099557
Kun.uz расмий канали
Бандар-Аббос портидаги портлаш: қурбонлар сони ортмоқда
Эрон ички ишлар вазири мамлакатнинг Бандар-Аббос шаҳридаги энг йирик контейнер портида юз берган кучли портлашга бепарволик сабаб бўлганини айтди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 70 кишига етди. Эрон мудофаа вазирлиги юк таркибида кимёвий ракета ёқилғиси бўлгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/49442102
Kun.uz расмий канали
Мобилография ёки SMM'га қизиқувчи ёшларга ҳадя қилиш учун ажойиб имконият!
Атига 990,000 сўм эвазига 1 йил давомида контентмейкерликни ўрганиб боришлари мумкин. Оддатда бу каби замонавий касб курслари $500 дан $1500 гача сотилади.
👉 Батафсил
Ушбу ёпиқ ҳамжамиятда медиа соҳасида катта тажрибага эга лойиҳа муаллифлари ва ижодкорлари дарс беришади. Каналда профессионал съёмка ва монтаж, таргет, инстаграмда обуначи ошириш мавзулари жамланган!
👉 Каналга аъзо бўлиш
Қўшимча саволлар учун:
👩🏻💻 Админ билан боғланиш
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида тадбиркорнинг мулки суднинг ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ичидаги техникалари билан бирга бузиб ташланди. Ҳаммаси эскича усулда: туман ҳокими, прокурори ва бошқа масъуллар манзилга боришган, автогрейдерни бинога тираб қўйишган. Ҳоким ҳайдовчига “Бос! Тозала!” дея топшириқ берган. Фуқаронинг бинодаги техникаларини олиб чиқиш учун 2 соат вақт сўраб қилган илтижоси ҳавода қолган. Ўз мулкини ҳимоя қилишга уринган тадбиркор ҳуқуқбузарга чиқарилиб, 10 суткага қамаб қўйилган.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади
Гап виза талабларини бузган ёки АҚШда қонуний қолиш муддати тугаган фуқаролар ҳақида бормоқда. ТИВ вакилига кўра, репатриация жараёни инсонпарварлик ва ҳуқуқий тамойиллар асосида ташкил этилиб, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз қайтишини таъминлайди.
👉 https://kun.uz/kr/32348783
Kun.uz расмий канали
Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди
Бу ҳақда мактаб вазири Ҳилола Умарова Х (собиқ Тwitter)да хабар берди. Аввалроқ ходимга нисбатан маъмурий иш очилиб, унга ҳайфсан жазоси берилганди.
👉 https://kun.uz/kr/44616977
Kun.uz расмий канали
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Узунлиги 12 км бўлган туннель Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида қурилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/17878201
Kun.uz расмий канали
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Шу билан бирга, пул ювиш жиноятлари учун белгиланган жазо қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб қайта тақсимланади. Инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.
👉 https://kun.uz/kr/55996711
Kun.uz расмий канали
Wyndham халқаро меҳмонхоналар тармоғи Чорвоқда курорт қурилишини эълон қилди
Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ курорти хушманзара тоғли ҳудудда қурилмоқда. Ишларнинг 30 фоизи бажарилди, илк виллалар сотуви бошланди.
👉 https://kun.uz/kr/40795266
Реклама
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
Бу вазифа президент фармонида белгилаб қўйилди. Фармонга кўра, вазир ва ҳоким лавозимига номзодлар депутатлар тасдиғидан ўтиш учун коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режасини тақдим этиб, ҳимоя қилиши керак бўлади. Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам икки ой ичида тайёр бўлиши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/74880896
Kun.uz расмий канали
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди
Ўзбекистоннинг етакчи электрон тўлов хизматларидан бири - Paynet 2025 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича ўз фаолияти натижаларини тақдим этди. Компания асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш қайд этиб, рақамли тўлов хизматларини ривожлантириш йўналишини давом эттирмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/17938377
Реклама
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
Ҳолат Қўшкўпир туманида содир бўлган. Мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилган ва педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан жазосини олган.
👉 https://kun.uz/kr/78426325
Kun.uz расмий канали