kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1180497

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда профилактика инспекторлари ваколатлари кенгайтирилиши кутиляпти

Фуқаролар томонидан ер бериш тартибини бузиш ҳамда ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторларига ҳам берилади.

👉 https://kun.uz/66369249

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Украинада бўрон, Россияга дронлар ҳужуми, Ғазода оташкесим — Кун дайжести

Кун давомида жаҳоннинг энг қайноқ нуқталарида рўй берган аҳамиятли воқеа ва ҳодисалар, жаҳон етакчиларининг воқеаларга муносабати ҳақидаги қисқача шарҳ билан таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/02079141

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонлик ўқитувчилар Буюк Британияда касбий ривожланиш дастурида иштирок этмоқда

Иштирокчилар ушбу дастур давомида Park Community school фаолияти билан танишди ва хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашди. Шунингдек, ўқитувчилар мактабларда таълим сифатини ошириш ва самарали бошқарувни ташкил этиш мавзусидаги семинар-тренингларда қатнашди.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳажга навбатда турганларнинг ягона онлайн навбати 1 декабрдан ишга тушади

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли идораларнинг расмий сайтларига жойлаштирилиши талаби белгиланди. Очиқ эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

👉 https://kun.uz/89244452

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Марказий Осиё интеграциясига нималар тўсиқ бўлмоқда?

Марказий Осиё давлатлари интеграция устида ўтган асрнинг 90-йилларидан бери бош қотириб келади. Бироқ қатор ички ва ташқи омиллар бу жараённи тўлиқ амалга оширишга халақит қиляпти.

👉 https://kun.uz/63527802

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Оналар сабаб ҳозир уларда шифокорлар, муҳандислар бор» – Покистондаги воҳон чўпон аёлларининг бетакрор ҳаёти

Асрлар давомида Покистоннинг воҳон чўпонлари олис тоғли яйловларда қўйларини боқиб келган. Ўз фаолиятидан топган даромадларини жамиятни ўзгартиришга сарф қилган бу чўпон аёлларнинг сўнгги саёҳатларидан бирига BBC нашри ҳамроҳ бўлди.

👉 https://kun.uz/01271253

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Талабалар учун қишки таътил кунлари белгиланди

Ўзбекистондаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача деб белгиланди.

👉 https://kun.uz/30898734

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Asialuxe Travel миллий туроператори Пхукет оролига 9 млн сўмдан бошланадиган ҳамёнбоп турларни таклиф қилмоқда

👉 https://kun.uz/59266800

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди

Пойтахт ИИББ Jah Khalib'нинг “Ҳумо” аренасидаги концертига киришда юзага келган тиқилинч оқибатида инсонлар ўлими рўй бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Чипталар қалбакилаштирилгани бўйича жиноят иши очилган. Чипта операторига кўра, қалбакилаштириш натижасида битта QR код ёрдамида 115 киши концертга киришга уринган.

👉 https://kun.uz/85174482

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқарилади

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги аммиак заводи негизида йилига 3 минг тонна яшил водород ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш жараёнига старт берди. Келгусида республикада 2,4 GW қувватга эга шамол турбиналари ўрнатилиб, йилига 500 минг тонна яшил водороддан яшил аммиак олиш кўзда тутилмоқда. Маълум қилинишича, бундай турдаги минерал ўғитларни жаҳон бозорида 15-20 фоиз қимматроқ сотиш мумкин.

👉 https://kun.uz/96552629

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Гарначо ижросида шедевр, «Реал» пешқадамликка қайтди. Кун ўйинлари

Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/53481476

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев йирик энергетика лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистон президенти Саудиянинг ACWA Power компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни пилот тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

👉 https://kun.uz/23025080

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди

Ўзбекистон бўйича 27-30 ноябр ва 1 декабр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/73015985

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди

Аёл 14 ёшли қизни 7 ой давомида қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаганликда гумонламоқда.

👉 https://kun.uz/99450699

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент шаҳрида қулай нархдаги хонадонлар!

Фақатгина 10 та хонадон - 1 м² учун 5.900.000 сўмдан. 3 хона - 99м² ва 102 м² дан иборат хонадонлар пишиқ ғиштдан, шовқин ўтказмайдиган Еngelberg Тhermo деразали, коробка шаклида, шифт баландлиги 3.30 м.

• 24/7 қўриқланадиган ҳудуд;
• Қулай жойлашув;
• Экологик тоза ҳудуд;
• Ерости ва ерусти автотураргоҳи.

Муддатли тўлов, субсидия ва ипотека мавжуд эмас. Уйлар 2025 йил 4 чорагида топширилади.
+998712007779, +998990000081, +998990000082

@Menedjer_OXYGEN_development_82

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

ОЧЛ. «Насаф» камбэк кўрсатиб гуруҳ пешқадамига айланди, Бензема Ўзбекистондан ғалаба билан қайтди

Рўзиқул Бердиев шогирдлари «Ал-Файсали» клубини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилишди. Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК эса «Ал-Иттиҳод»га мағлуб бўлиб, 5-ўйинда 5-мағлубиятни тан олишди.

👉 https://kun.uz/59771802

📹👉 ГОЛЛАР БУ ЕРДА

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фронтдаги вазият: Украина урушнинг асосий техникаси — дронлар бобида ютқаза бошлади

Пилотсиз парвоз қурилмалари Украина урушининг асосий қуролига айланган, бу эса қуролли тўқнашувларнинг кўриниши батамом ўзгарганини билдиради. Агар урушнинг биринчи йилида Украина дрон ясашда илгарилаб кетган бўлса, энди Россия ўз дрон ва радиоэлектрон кураш воситалари, РҚМ/ҲҲМ тизимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ғарб эса нозик технологияларини Украина билан бўлишишга шошилмаяпти.

👉 https://kun.uz/93953437

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Яна учта турдаги имтиҳонлар онлайн эфирга узатилади

Илмий даража олишдаги диссертация ҳимояси, лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва ОТМларнинг ҳарбий кафедраларига қабул имтиҳонлари интернетда тўғридан тўғри эфирга узатилиши талаби қўйилди. Шунингдек, 2023-2024 йилларда бюджетдан ташқари жамғармалар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, давлат харидлари тартибини бузган амалдорларга жазо муқаррарлигини таъминлаш кабилар кўзда тутилмоқда.

👉 https://kun.uz/44274714

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қозоғистондан Ўзбекистонга янги темир йўл қурилиши бошланди

У Туркистон вилоятини Ўзбекистон чегараси билан боғлайди.

👉 https://kun.uz/18326679

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Чақалоқликданоқ тил ўргатиш мумкинми? – гўдакларга чет тилини ўргатиш шубҳалари ҳақида

Замон ривожлангани, чет тилини билишга талаб ошгани сайин болаларга кичик ёшидан тил ўргатишга қизиқиш ҳам ошяпти. Лекин бола ҳали тили чиқмасдан 2 та тилни эшитса, гапириши кечикади, чалкашиб кетади деган қарашлар ҳам бор. Булар асослими? Тил ўрганишнинг энг эрта вақти неччи ёш?

👉 https://kun.uz/72536060

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Онлайн фирибгарликларда асосий сабаб инсон омили бўлиб қолмоқда — мутахассислар

Ўзбекистондаги онлайн тўлов тизимлари қулай, лекин бу қулайлик хавфсизлик ҳисобига қурилган. Агар бу тизимлардан бирортасига ҳужум бўлса, унга уланган барча карталар “кетади”, дейди киберхавфсизлик мутахассиси Анвар Нарзуллаев. Унинг айтишича, хорижда банк карталари фақат ўша банкнинг иловаси орқали бошқарилади. Қолаверса, инсонлар ҳам ўз карталарини тўғри келган дастурга улайвермаслиги керак.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Раҳбарнинг қўлига сув қуйиб туриш топшириғини олган талабалар, ички ишлар биносида ўтган тун — “Талаба кундалиги”

Cоат неча эканини билолмагани учун тунги 3 да дарсга борган, раҳбарнинг қўлига сув қўйиш, ҳовлисига гилос экишга жўнатилган ва пули қолмай кечқурун пиёда юргани учун ИИБга олиб кетилган талабаларнинг ҳикоялари билан "Талаба кундалиги"нинг бугунги сонида танишамиз.

👉 https://kun.uz/54017167

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Купянск. Уруш бошланганидан кейин шаҳар амалда ҳувуллаб қолган. Унинг кўчаларида украин ҳарбийлари патруллик қилмоқда ва Россиянинг янги юришига тайёрланмоқда

Урушнинг 641-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/66847365

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Самарқандда профилактика инспектори калтакланди, унинг машинаси ойналари синдирилган

Самарқанд шаҳрида жанжал бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақириққа кўра хонадонга борган профилактика инспектори уй эгалари томонидан калтакланди. Шунингдек, унга тегишли машина ойналари синдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки киши қамоққа олинди.

👉 https://kun.uz/11073968

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Kia 18 ойга ортиқча тўловларсиз!

Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторидан ноёб таклиф – 18 ой давомида ортиқча тўловларсиз автомобил харид қилинг. Акция барча мавжуд моделлар учун амал қилади.

Шошилинг! Акция тугашига 3 кун қолди.

Батафсил маълумотлар 55-5001331 телефон рақами орқали ёки kia.uz сайтида.

Сайт | Instagram | Telegram | Telegram-bоt

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Янги ИЭС 3 миллионта хонадоннинг бир йиллик энергия истеъмолини қоплаши маълум қилинди

Сирдарё вилоятида бугун 1-блоки ишга туширилган 1500 мегаваттлик янги иссиқлик электр станцияси 2024 йил 1-чорагида тўлиқ қувватда ишлай бошлайди ва 3 миллиондан ортиқ хонадоннинг бир йиллик истеъмолини қоплайдиган даражада электр энергияси ишлаб чиқаради. Замонавий турбиналар йилига 1,1 млрд кубометр табиий газни тежайди.

👉 https://kun.uz/43425517

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Орамиздаги одамлар: ярим танадаги бутун жон

Абдуҳошим ака оёқларсиз улғайди. 3 ёшида уни тракторнинг ғилдираги босиб қолган, кейинроқ қуш боласини оламан деб улкан дарахтдан йиқилган. Яна маълум вақтдан сўнг эса асов отдан йиқилиб бутунлай тўшакка михланади. Ўшанда докторлар яшаб кетишидан умид йўқ, деган инсон бугун 57 ёшда.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги янги бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2018-2023 йилларда Ню-Йоркдаги бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.

👉 https://kun.uz/14285433

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент ва Сурхондарёдаги 6 та солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.

👉 https://kun.uz/88832670

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ирландиялик Пол Линч Букер мукофотига сазовор бўлди

Ирландиялик ёзувчи Пол Линч воқеалари истибдодга тушиб қолган хаёлий Ирландияда юз берадиган антиутопия романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди.

👉 https://kun.uz/10157154

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel