Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Қримда «аср довули»: ярим миллион аҳоли электрсиз қолди
Украинада Қора денгиздаги кучли довул туфайли 400 га яқин аҳоли пункти электр таъминотидан узилди, Қримда уйлар ва йўллар сув остида қолган, юз минглаб аҳоли электрсиз ўтирибди.
👉 https://kun.uz/83731634
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда
ЖКга киритилаётган ўзгартиришга кўра, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарганлик учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
👉 https://kun.uz/01642255
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланади
Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
👉 https://kun.uz/15422297
Kun.uz расмий канали
«Союз-1»дан «Апполон-1»гача – Энг йирик космик ҳалокатлар
Космик тадқиқотлар бошлангандан буён орадан ўтган 70 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида турли ҳалокатлар содир бўлган. Бирида космик кема парвоз чоғида, бошқасида қайтиб тушаётганида, яна бир ҳолатда сақланаётган жойида портлаб кетган. Оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлган.
👉 https://kun.uz/45866273
Kun.uz расмий канали
Ўзига 100 млн, мураббийига 50 млн. Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова тантанали кутиб олинди
Италиянинг Монтесилвано шаҳрида ўтган шахмат бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчи, 14 ёшли Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлиб, жаҳон чемпиони бўлди. Бугун Тошкент Халқаро аэропортида Афруза тантанали тарзда кутиб олинди.
👉 https://kun.uz/49830388
Kun.uz расмий канали
Ўлим билан ўйнашиш: йўлларда пиёдалар ўзларини қандай тутишмоқда?
Нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай қўйишган. Йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтувчилар ва ҳаракат вақтида мобил қурилмалардан фойдаланувчилар, аввало, ўзларининг соғлиги ва ҳаётларини хатарга қўяётганликларини англашмаяпти. Тошкентда ўтган навбатдаги рейдда ана шундай ҳуқуқбузар пиёдалар жаримага тортилди.
📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Дунёнинг энг қиммат брендлари, Cadillac Optiq ва Об-ҳавони олдиндан айтиб берадиган нейрон тармоқ – ҳафта технодайжести
Apple қаторасига ўн биринчи марта дунёдаги энг қиммат бренд деб топилди. Кейинги ўринларда Microsoft ва Amazon. Google томонидан яратилган GraphCast нейрон тармоғи об-ҳавони синоптикларга қараганда тезроқ ва аниқроқ прогноз қилди. БААда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси қурилди.
👉 https://kun.uz/79790999
Kun.uz расмий канали
Иқтисодиёт ёки таълим – мамлакатда булардан қай бирининг ривожланиши муҳим?
Ўзбекистонда таълимга бўлган талаб унчалик юқори эмас, чунки инсон капиталига бўлган инвестицияларнинг бозордаги қиймати баланд эмас. Лекин иқтисодий ўсиш бошланса, малакали кадрларга талаб ошади, бу уларнинг даромади кескин ошишига олиб келади. Аста секинлик билан таълими бор ва йўқларнинг орасида катта фарқ кузатилади, шу фарқ эса таълимга инвестиция қилишга сабабчилардан бири бўлади, дейди иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг Kun.uz’га берган интервюсида.
📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Теlegram орқали хорижий тилларни мутлақо бепул, осон ва креатив усулда ўрганинг!
“Ибрат фарзандлари”дан ҳар бир тил учун алоҳида расмий Telegram-каналлар очилган. Ушбу каналларда ҳар бир тил дарсликлари ва фойдали маълумотлар бериб борилади. Ўрганаётган тилингиз каналига обуна бўлинг.
👉 Ҳаволани босинг: ҳавола
Реклама
Тошкентда аҳолига ноқулайлик туғдиргани айтилган ресторан фаолияти вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигига Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 59-уйда истиқомат қилувчи аҳолидан уйнинг биринчи қаватида жойлашган «Ялпиз» ресторани ўз фаолияти билан қатор ноқулайликлар келтириши айтилган мурожаат келиб тушган.
👉 https://kun.uz/74483710
Kun.uz расмий канали
Фарғонада эҳсон қутисини ўғирлаб кетганлар қўлга олинди
Эҳсон қутиси ичида 80 минг сўм бўлган. Бу гуруҳ олдинроқ бошқа ҳудудлардаги масжидлардан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаш билан шуғулланган.
👉 https://kun.uz/65529144
Kun.uz расмий канали
Маҳаллий хабарлар
➡️ Андижонда ҳоким ёрдамчиси 7 млн сўм пора билан ушланди
➡️ Бухорода 2 ёшли болани урган тарбиячи ишдан бўшатилди
➡️ Наманганда салкам 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган компютер клуби аниқланди
➡️ Тошкентда электробус ва автобус тўқнашиб кетди
➡️ Қорақалпоғистонда 1,8 гектар ерни 350 млн сўмга сотишга уринган шахс ушланди
Kun.uz расмий канали
Шоҳжаҳон Эргашев камар учун жангида техник нокаутга учради
У фаолиятидаги илк жиддий жангда бешинчи раунддан кейин рингга қайтишни истамади.
👉 https://kun.uz/57253459
Kun.uz расмий канали
ҲАМАС Исроилни сулҳга амал қилмасликда айблади ва гаровдагиларни озод этишни тўхтатди
Исроил бунга расман жавоб бермади. ОАВ хабарларига кўра, Исроил айбловларни рад қилмоқда.
👉 https://kun.uz/00980700
Kun.uz расмий канали
“5 соат қоидаси” – иш ва шахсий ҳаётдан ортиб, ўқиш ва ўрганишга вақт топиш мумкинми?
Дунёнинг энг муваффақиятли одамлари кунига ҳеч бўлмаганда бир соатни ўқиш ва ўрганишга сарфлайди. АҚШ собиқ президенти Барак Обама ҳатто Оқ уйда ҳам китоб ўқишга вақт топган.
👉 https://kun.uz/11454689
Kun.uz расмий канали
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тасдиқланди
Хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат ташкилотларга шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан тақдим этилади.
👉 https://kun.uz/74801823
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Электр таъминоти Каспий - Қора денгиз - Европа йўналиши бўйлаб амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/57409248
Kun.uz расмий канали
Путинни эшитишмади, Ғазода дипломатия, Аргентинада «телба» президент – ҳафта хорижий дайжести
Ортда қолаётган ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Ғазода асирлар алмашилди, дунё сиёсатига яна бир «телба» президент кириб келди. Қозоғистон президенти Тўқеав эса Путин ва бошқаларни кўп ҳам қўрқмасликка чақирди. Ушбу видеода ҳафта давомида содир бўлган баъзи муҳим воқеаларни эслаймиз.
📹👉 YOUTUBE'ДА КЎРИШ
СССР даврида туғилган эркакларнинг чап қўл кўрсаткич бармоғига чандиқ урилганми? Интернетда тарқатилган навбатдаги ёлғон
Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида бир маълумот тарқатилмоқда. Унга кўра СССР даврида туғилган эркакларнинг чап қўл кўрсаткич бармоғида кўз илғар-илғамас чандиқ бор. Ўша пайтда қандайдир тажриба учун янги туғилган чақалоқларнинг кўрсаткич бармоғини тилиб шундай чандиқ қолдиришган, деган гап қанчалик ҳақиқатга яқин?
👉 https://kun.uz/24146806
Kun.uz расмий канали
Ўқ ёмғири остидаги овоз бериш. Украинада президентлик сайлови ўтказиладими?
Украинада ҳамма сайлов ҳақида гапира бошлади. Гарчи уруш давом этаётган, ҳар қандай сайлов қонунан тақиқланган, жамият ҳам уруш вақтидаги сайлов кампаниясини қўлламаётган бўлса-да. Баъзи сиёсатчиларнинг сўзлари сайлов шиорларини эслатмоқда. Бошқалар эса сайловда қатнашиш ёки қатнашмаслиги ҳақида очиқ гапирмоқда.
👉 https://kun.uz/98301236
Kun.uz расмий канали
Ғазо геосиёсий ва геоиқтисодий муҳим нуқтами?
Исроилнинг Ғазога босқини давом этар экан, жума кундан тўрт кунлик ўт очмаслик сулҳи тузилди. «Геосиёсат» лойиҳаси доирасида бир неча бор ушбу конфликт таҳлил қилинди. Асосан ушбу тарихий низо эътиқодлар тўқнашуви сифатида танилгани сир эмас. Лекин Ғазонинг геосиёсий ва геоиқтисодий ўрни қандай? Исроил атрофидаги араб давлатларидан ўзининг тан олинишидан ташқари яна нима хоҳлайди? Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Шавкат Икромов айни мана шу саволлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Ғазода вақтинчалик сулҳ, икки томон ўз одамларини қайтариб олмоқда. Илк фотосуратлар
Ҳозиргача томонлар ўртасида икки мартадан асирлар ва маҳбусларни алмашиш жараёни ўтказилди. Воситачилар сулҳ узайтирилиши ва алмашув жараёни давом этишига умид қилмоқда.
📸 👉 https://kun.uz/51247534
Kun.uz расмий канали
«Бир ўпканинг «Матиз»и тагида қолиб ўлсам, жуда алам қилган бўларди» — журналист ўзбекистонлик ҳайдовчилар маданиятсизлиги ҳақида
Журналист Ибрат Сафо фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонга келган вақтида ўзини машина уриб кетишига сал қолгани ҳақида ёзди. У аравачадаги бетоб онаси билан йўлдан ўтаётганида «Матиз» катта тезликда ўтиб кетган. «Машиналарни чингачкуклар ҳайдаб юрибди», дея ҳолатга баҳо беради у.
👉 https://kun.uz/83869404
Kun.uz расмий канали
Россия дронлар билан ёппасига ҳужум қилди — Украина томонига кўра, уруш бошидан буён рекорд даражадаги дронлар учиб келган
Урушнинг 640-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/09217738
Kun.uz расмий канали
«Ливерпул» ҳужумчиси Гвардиолага ташланди, «Барса»да йўқотиш. Кун ўйинлари
АПЛда «Арсенал» яккапешқадамга айланди. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/12658915
Kun.uz расмий канали
ЎРВИ эпидемияси, қиш учун ваъдалар ва Ҳажга ёпиқ навбат — ҳафта дайжести
Ортда қолаётган ҳафта давомида Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкентда Jah Khalib концерти куни тартибсизлик юзага келди
Ҳолатга Миллий гвардия ходимлари аралашган.
📹 👉 https://kun.uz/63254959
Kun.uz расмий канали
Тадбиркорга қарашли радар қайд этган жарима судда бекор бўлди. Бунга унинг бетон “столба”га ўрнатилгани сабаб бўлган
Радарлар билан боғлиқ навбатдаги низоли ҳолат Хоразм вилоятида юз берди.
👉 https://kun.uz/03443293
Kun.uz расмий канали
Ғазода озод қилинган асирлар, Киевга дронлар ҳужуми, Хитойдаги сирли вирус — Кун дайжести
Кун давомида жаҳонда содир бўлган муҳим воқеа-ҳодисалар, янгиликларнинг қисқа ва лўнда тафсилотлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/55666575
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 5 баллик геомагнит бўронининг таъсири сезилмоқда
Ўзбекистон ҳудудида 25 ноябр куни соат 14 дан бошлаб 5 баллик геомагнит бўрони қўзғалишининг таъсири сезилмоқда. Бу вақтда 30 ёшдан ошганларда бош оғриғи, қон босимидаги ўзгаришлар ва бошқа ҳолатлар кузатилиши мумкин.
👉 https://kun.uz/65199438
Kun.uz расмий канали