🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди:
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай:
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймонликдан фойда йўқ ! ! !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
@kungilkoshonasi
📝Мўъжиза...
1-қисм
Эрта тонгдан бозорга йўл олган Фароғатни хаёл олис-олисларга етаклайди. Беш йил олдинги келинлик орзулари осмондан тушаётган оппоқ қордай эриб кетган бу жувоннинг кўнглига на кўчаларда порлаётган чироқлар, на безатилган арчалар ёруғлик бера олади. Янги йилни ҳис қила олувчи ва унинг чиндан мўъжизаларга бойлигига ишонувчи ҳамда бу ишончини ота-онасига, умуман, катта одамларга бера олувчилар болалардир. Балки, шунинг учун ҳам Фароғат ва унинг турмуш ўртоғи беш йилдирки бу айёмнинг шукуҳини ҳис қила олмаётгандир. Балки, шунинг учун ҳам муҳаббат билан боғланган бу оила соат ўн иккига бонг урилганда олам-олам орзу-ниятлар қилмас. Тўғри, дастурхон ёзилади. Бироқ уйнинг тўридаги жавон устидаги қутида турган арча беш йилдан бери чанг босиб ётибди. Фароғат ва Бахтиёр бу арчани безатишдан маъни тополмайди. Чунки уларнинг оиласида арчанинг гўзаллигию чироқларнинг товланишидан кўзлари порлайдиган ҳақиқий мўъжиза фарзанд йўқ. Шуларни ўйлаб кетаётган Фароғатнинг тушкун хаёллари ёнгинасида келган овоздан дарз кетди:
— Айадо-он, айчада обойин…
Фароғат устидан муздек сув қуйгандек қаттиқ сесканди. Атрофга олазарак боқди. Орқасига ўгирилдию, фарзандини бағрига босиб, катта йўлдан шошилиб ўтаётган, машиналарга сергак боқиб турган аёлни кўрди ва чорраҳага келиб қолганини англади.
— Ўзимнинг болажоним, ҳозир арчага борамиз.
— Қойбобойам тейадими?
Тили ширинлигини бунинг, хаёлидан ўтди Фароғатнинг ва беихтиёр кўзи аёлнинг қўлидаги кўринишидан оғирлиги сезилиб турган сумкага тушди.
— Сумкангизни беринг, опа.
— Қўяверинг, оғир эмас. Фақат кийим… Боланики бўлса керак, ўйлади Фароғат.
— Майли, йўлдан ўтиб олгунча…
Аёл қўлидаги сумкани Фароғатга тутқазди. Йўлдан ўтгач, сумкани олиб, Фароғатга раҳмат айтганча, узоқлашди. Тумандаги катта арча бозорга яқин жойдаги истироҳат боғига ўрнатилган. Кўпчилик боласини етаклаб олганча, бозорга қарама-қарши томондаги бу майдонга ошиқар эди. Бу ҳолатни кўрган Фароғат ўзини худди оқимга қарши сузаётгандай ҳис қилди. Атрофидан оломон шовқин солиб ўтаётганига ҳам эътибор бермасдан, Фароғатни яна хаёл ўтмишга элтди.
Турмуш қурганига икки йил бўлган Фароғатга қайнонаси дастлаб орзу-ҳавасга тўлганча набира ҳақида гапира бошлади. Бироқ ой ўтди, йил ўтди, янгиликдан дарак бўлмади. Фарзандининг бола йўлига интизор боқиб, кундан-кун сўлиб бораётганини сезган Фароғатнинг ота-онаси қизини шифокорга олиб боришди. Шифокорнинг Қизингизда ҳеч қандай нуқсон йўқ, куёв ҳам бир кўрикдан ўтиб кўрса, кейин бир нарса дея оламиз, деган гаплари Бахтиёрнинг онаси қулоғига етгач, қиёмат-қойим бўлди. Менинг ўғлимда нима айб? Айби шу туғмас хотинга уйланганими? қабилидаги сўзлари оламни бузди. Бироқ Бахтиёрга бу маслаҳат нотаниш эмасди. Мактабни битирган чоғида ҳам ўтказилган тиббий кўрикда унга шифокор кўригига бориш тавсия этилганди. Шунинг учун Фароғатдан бу гапни эшитган кунининг эртасига уни олдию, пойтахтга отланди. Натижаларнинг яхши чиқишига умид боғлаган Бахтиёр шифохонада ўтираркан, аёлига савол берди:
— Биринчи фарзандимизнинг исмини нима қўямиз, Фароғат?
Фароғатнинг юзига қизиллик югурди. Дарҳақиқат, Ўзбек аёлидан бу саволга жавоб олиш мумкин эмас. Аёл эрига бир жилмайдию, бошини эгди. Шундай ширин орзулар билан шифокор ҳузурига кирган оиланинг умидлари шифокорнинг қатъий ҳукми билан сарғайган дарахт баргидек ерга тўкилди: Сабр билан кутинглар. Худо бераман деса, ҳеч гапмас. Фароғатнинг оёғига нимадир келиб урилдию, хаёллари сочилиб кетди. Оёғининг остига қаради. Ялтироқ коптокча. Эгилиб коптокчани қўлига олди. Яна юраги орзиқди.
— Узр, хола, бу менинг коптогим эди, деди олти-етти ёшлардаги бир қизча. Фароғат қизчага коптокни тутқаздию, кетди. Бозорликни ҳам шошганча қилди ва уйига ошиқди.
— Фароғат, бугун ош қил, деди Бахтиёр хотинига қўнғироқ қилиб. — Сенга янгилик бор.
— Хўп…
Фароғатнинг овози шунчалик жонсиз, ҳиссиз эдики, буни Бахтиёр ҳам сезди.
Давоми бор...
@kungilkoshonasi
🌹🍃Каналимизда барча тугилган куни нишонлаетган обуначиларимизни чин калбдан табриклайман
🌹🍃Умриз узок булсин
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
Ҳар қувонч омадмас,
Кулфатмас ҳар дард,
Йиғлама, ғанимга шодликлар бериб.
Бошинга тушганин сезмасин номард,
Олдинга қадам бос кўксингни кериб.
Жисмнинг оғриғи дил оғриғидан,
Неча бор пастлигин ўзинг биласан.
Ортиғи бўлмайди Хақ тортиғидан,
Эзилган қалбингни нечун тиласан?
Ўзингни ўзингга топиб бермоқчун,
Ироданг метин қил, бардошингни тоғ.
Сўрасанг Худодан сўрагин ҳар кун,
Банданинг ҳиммати миннатдир ҳар чоқ.
Шукрлар айлагин, санолар айтиб,
Омонат жонингни турибди сақлаб,
Кўрасан, тинглайсан, айтасан шеърлар,
Берган неъматини яшагин оқлаб.
Дуолар нурига буркансин умринг,
Юракдан айтилган тилаклар шифо.
Эзгулик оқибат ҳамроҳинг бўлса,
Матлабинг йўллари очилгай илло.
Синовлар ўтгайтир кутмаса ҳам вақт,
Эгилмоқ синмоқмас, чархланмоқ билсанг.
Ҳар ғамни енгайдир сабр ва тоқат,
Берганга шукр ва қаноат қилсанг.
✍️НИЛУФАР ТОҲИР
/channel/Nilufar_Tohir_ijodi
🌿❤✍️🌹🌿
🎉 Бугун, 15 май «Халқаро оила куни»!
Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!
Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, оилангизни хурсанд қилинг!
Бугун эсда қоларлик кун бўлсин!
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
@kungilkoshonasi
ЎЗИНГНИКИ ЎЗИНГНИ ЕСА
Берган нону тузингни еса,
Ўнг кўзинг чап кўзингни еса,
Душманингга тўй бўлар экан,
Ўзингники ўзингни еса.
Қандайин йўл, чора тутасан,
Алам билан қонлар ютасан,
Бегонадан нима кутасан,
Ўзингники ўзингни еса.
Талашиб мол дунё-ю, зарга,
Бир бирларин йиқитар жарга,
Қарға кўзин чўқимас қарға,
Ўзингники ўзингни еса.
Ночор бўлсанг юзингга боқмас,
Айбинг очар, этагинг ёпмас,
Ҳатто ит ҳам эгасин қопмас,
Ўзингники ўзингни еса.
Меҳрингга ҳам куйиб қоласан,
Дунёлардан тўйиб қоласан,
Давосига қайга борасан,
Ўзингники ўзингни еса.
Қайда мағриб, қайда шарқимиз,
Қадр қиммат, қанча нархимиз,
Ҳайвонлардан нима фарқимиз,
Ўзингники ўзингни еса.
15.05.2025
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
@kungilkoshonasi
Акажоним боризга шукур
❤️
Акаларимизга жу́натиб қу́ямиз
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
Онасини соғинган яқинларимга.
Нетай мени соғинч қийнаса,
Изтироблар бағрим тиғласа,
Шу сўз билан юрак йиғласа-
Изларингиз соғиндим онам.
Кўзим кулиб тургани билан,
Шодон қувнаб юрганим билан,
Сездирмасдан турганим билан,
Сўзларингиз соғиндим онам.
Шундай ҳоллар бўлади баъзан,
Товонимга санчилар тикан,
Ёш боладай қучоқлаб мен ҳам,
Ҳидларингиз соғиндим онам.
Ўтаверар умрим бир текис,
Оилам билан қувончим чексиз,
Бироқ ярим бу менга сизсиз,
Кўзларингиз соғиндим онам.
Унутмайман сизни ҳеч қачон,
Суратингиз дардимга дармон,
Боролмайман қабрингиз томон,
Юзларингиз соғиндим онам.
Ташвишлардан тўлиб кетганда,
Дардларимни ичга ютганда,
Кимлар баъзан мени туртганда,
Бир ўзингиз соғиндим онам.
❤️🥰🌷# АФСОНА ❤️🥰🌷
@kungilkoshonasi
-ахир эрталабдан бери ҳеч нарса емадингизку?
Муслим Сулҳидага қараб
-қўйсангчи? Шунча одам юрибди овқатланиб ўтирмайманку..
-барибирам овқат ейишингиз керак! Ахир тинмаябсиз..
Муслимни аёлига жилмайишини кўриб ортга юрди.
-сени қараю..имдамасам овқатлантириб ҳам қўясана..
Муслим шундай дея ўрнидан тураркан узоқда турган Ҳуснидага кўзи тушиб ҳайрон бўлди.
-Ҳуснида..
Ҳуснида қаққайиб турганига талмовсиради
-мен шунчаки мана бу чўзмани..
Сулҳида эрини билагидан қўл ўтқизиб олди
-Ҳуснида кираверинг!
Муслим хотинини қўлини секин туширди
-бу нима қилганинг?
Сулҳида алам билан лаб тишлади.Ҳуснида уларга эътибор бермасликка уруниб ичкарига кириб кетди.Муслим ташқарига чиқмоқчи эди Сулҳида эрини йўлини тўсди
-энди кетайлик..
-эсинг жойидами? Шунча одам юрибди ҳовлида,қандай кетасан? Шунинг учун ҳам келма дегандим..
Сулҳидани кўзлари намланди.
-менга ҳам шундай қаранг!
Муслим тушунмади
-нима?
-унга қараганда кўзларингиз порлайди..
Муслим шифтга қараб ҳўрсинди
-Аллоҳим ўзинг сабр бер!-дея чиқиб кетди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳуснида дастурхонни тартибларкан Сулҳида кириб келди.
-эримни севасанми?
Ҳуснида дастурхонни тўғирлаётган жойида тўхтади.Сўнг юзини Сулҳида томон бурди.
-эринг ўзингга сийлов!-деди қоши чимирилиб-рости жонимга тегяпти бўлмағур фиркларинг...
Сулҳида лаб бурди
-ичингда жон деяётгандирсан..
Ҳуснида столга бир мушт урди.
-менга қара! Мени ҳам сабримни чегараси бор..индамаганим бу сенга ачинганимдан,яна асабимга тегсанг кейинги сафар аяб ўтирмайман..
Сулҳида у эрини тортиб олиши мумкинлигидан ҳавотирланиб кўзи олайди.Ичкарига шошилиб Нодира кириб келди.
-овсин бориб қозондаги шўрвага қаранг одамлар киради ҳозир буёққа..бу ерда икковлашиб нима қилябсизлар ўзи?
Ҳуснида кулимсиради
-шунчаки гаплашиб дастурхон безаётгандик!
Сулҳида ҳам Ҳуснидани ортидан эргашаётганди Нодира тўхтатди
-ие сиз қаёққа менга ёрдамлашиб юборинг!
Сулҳида Ҳуснидани ортидан алам билан термулиб қолди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳуснида қозон бошида Муслимни кўриб тўхтаб қолди.Муслим бир қозон шўрвани тепасида куймаланиб юрарди.Ҳуснида ўзини қўлга олди нега ундан қочиши керак? Айби борми? Ҳурмат юзасидан суҳбатлашса бўлади..ахир шунча ёрдам берган.Секин қозон бошига яқинлашди.
-Ҳорманг..-деди ўзини ҳар доимгидек тутиб.Муслим уни кўриб кўзлари кулди.
-вақтида келдингиз! Шўрвани тузи камдек..ёки менга шундай туюлаяптими?
Ҳуснида қўл чўзди
-қошиқни беринг!
Муслим жилмайиб узатди.
-мана!
Ҳуснида қошиқни шўрвага ботириб секин олдида оҳиста пуфлади.Муслим чиройли лабларга бир зум термулиб сўнг нигоҳини олиб қочди.Шўрвани татиб кўрган Ҳуснида бош силкиди
-чиндан тузи кам!
-мендан ҳам яхши ошпаз чиқаркан!-деди Муслим ҳурсанд бўлиб.
-туз солиш керак!-деди Ҳуснида тортинибгина..
-албатта!
Муслим шундай дея атрофга қаради.
-туз қаерда?
Ҳуснида ҳам атрофни қарай бошлади.
-қозон ёнида бўлиши керак эди!-деди уюлиб кетган нарсалар орасига қараб.Шу пайт тузни кўриб жилмайди
-топилди!
Энди қўл чўзмоқчи эди Муслим ҳам худди шу вақт тузга қўл чўзди
-тузни топдим!
Иккисини қўли устма-уст келиб қолгач иккиси ҳам бирданига бир-бирига қаради.Муслим ҳислари оғушига чўмди..бу кўзларга термулиб умри ўтсайди...
Ичкаридан чиқиб келган Сулҳида уларни кўриб кўзи олайди.
"Эринг ўзингга сийлов дейдию лекин суйкалади".
@kungilkoshonasi
-қачон қуриркан ювсам..
-Ашурали..унга сизни севишимни айтганман..
Ҳуснидани қўлидан кийимлар тушиб кетди.Тезда ортига бурилди
-нима?
Муслим эса қотиб қолганди.
-ҳой сизга айтаябман! Ҳозир нима дедингиз?
Ҳуснида жониқиб кетди.
-турсангизчи?
Муслим қимирламади..аллақачон ичкилик таъсирида уйқуга кетган эди.
-алаҳсираяпти шекилли! Мен ҳам ваҳима қилиб юбордим...
Ҳуснида тақдирга тан бериб секин ўрнидан турди
-Ҳеч нарса демадингиз!-деди Ҳуснида айтмасликка қарор қилиб.Муслим эгнига қараб ҳижолат бўлди.
-сизни ҳам роса безовта қилибмана..
-кийимларингизни қуритишга қўйгандим ҳозир олиб келаман!
Муслим у кетгач бошини чангаллади.
"Шарманда..шунақаям бефаросат бўласанми Муслим".Ўзини ўзи яъниди.
Шу пайт шодон овоз эшитилди.
-опажон мен келдим қаердасиз?
Муслим ҳайрон бошини кўтарди.
-бу ким бўлди?
Орзигул залда ўтирган Муслимни кўриб шошиб қолди.
-сиз?
Ҳуснида шошиб юриб келди.
-қайтдингми?
Муслим эгнидаги кийимдан ҳижолат бўлиб қизга қаради.
-нотоғри тушунманг..
Орзигул Ҳуснидага ўгирилиб жилмайди.
-опа мен йўқлигимга қўрқдингизми?
Ҳуснида Муслимга кўрдингизми дегандек қарадида қизни қўлидан тутди
-юрчи гаплашиб оламиз...
Шундай дея қизни ошхонага олиб кетдида Муслимни кийимларини олиб келди.
-қурибди..тезда кийиниб бу ердан кетинг илтимос! Ҳа айтганча кеча аёлингиз ҳавотир олмасин учун унга сизни номингиздан хабар жўнатиб қўйгандим...
Муслим унга миннатдор нигоҳда боқди.
-раҳмат!
Орзигул опасига қараб пичирлади.
-опа бу жентлмен сизни шу қадар севиб қолибдики мастликда ҳам шу ерга келибди!
Ҳуснида унга ўқрайди.
-жим бўл! Қанақа севги?
Орзигул лабини чўччайтирди.
-ҳа опа нега доим ўзингизни ундан тортаверасиз,кўркам ва бой яна сизни икки фарзандингиз борлигини била туриб шу қадар севади...
-жим бўлмасанг мана шу нонни оғзингга қадаб қўяман!-деди Ҳуснида жаҳли чиқиб.
-эшитинг,айтиб олай..ҳозир ҳатто қизлар ҳам бундай эркакларга иккинчи хотин бўлиб тегиб оляпти..сиз бўлса ноз қиласиз.
-ақлинг етмаган нарсаларга аралашма..мен эримдан бошқасини севмайман ҳеч қачон!
Ҳуснидани кўзи Муслимга тушиб ўрнидан турди.
-кетябсизми?
Муслим ҳомушлигини сездирмай бош силкиб жилмайди
-барчаси учун раҳмат! Мен кетдим..
Муслим кетгач Орзгигул Ҳуснидага қараб юзини қўли билан юракча шаклида ушлаб кулди
-бирам келишганей..қандай қилиб у билан ҳаяжонланмай гаплаша оласиза опа?
Муслим тахси ўриндиғига суяниб Ҳуснидани гапларини эслади."Эримдан бошқасини севмайман".Юраги ёниб қовжираб кетаётгандек гўё...кўзларини юмиб ҳаёлларини йиғмоқчи бўлди.Шу пайт телефони жиринглади.Сулҳида исмини кўриб виждони қийналди.
-ало!
-дадаси...яхшимисиз?
Муслим ҳиссиз жавоб берди
-яхши..
-кеча дўстлар билан тунадик деган экансиз шунга безовта қилмай деб қўнғироқ қилмагандим.
Муслимни ёдига Ҳуснида хабар ёзиб қўйдим дегани тушиб ҳўрсиниб қўйди.
-шундай эди..энди кетябман ишга!
-уйга келинг биринчи,ўғлимизни тоби йўқ!
Муслимни жони чиқай деди
-нима? Болага қарамайсанми яхшилаб?
Сулҳида ёлғон гапираётгани учун виждони азоблансада шу тобда эрини кўргиси келаётганди.
-билмасам..иситма қиляпти тез келинг!
Муслим ҳайдовчига манзилни ўзгартиришини айтиб Сулҳидани сўкиб қўйди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Шошиб келган Муслим ўғлини соппа-соғ кўриб жилмайиб турган Сулҳидага ҳайрон қаради
-нима алдадингми?
Сулҳида бориб эрини маҳкам қучди
-алдамасам уйга келгингиз келмаяптику?
Муслимни қўллари мушт тугилди.
-вой опа у ялмоғиз ҳали одам ёллаб сизни урдирдими? Ўрнингизда бўлганимда шартта эрини тортиб олардим..
Ҳуснида маъюс жилмайди
-менга уни ҳаракатлари табиий кўринди..ўзимга бошқа иш топишим керак!
Орзигул энса қотирди
-опа ҳозир 21-аср ва пул топиш осон эмас..бу чирой билан сизни тинч қўйишмайди..ҳаётни кўп кўрмаган бўлсам ҳам барибир ҳимоячингиз бўлгани яхши!
Ҳуснида кулимсиради
-ҳамма балони билади бу қиз!
-ростда опа..у эркак маданиятли экан,ортиқча гап қилмаса ишхонасида ишлайверинг тайёр ойлик..ҳозир иш топгунча вақтингиз ҳам кетади!
@kungilkoshonasi
📝Мўъжиза...
2-қисм
Фароғат, мен сени қувонтираман десаму, сен бўлсанг, қанақа янгилик ҳам деб сўрамайсан.
— Сюрприз бўла қолсин, Бахтиёр ака!
— Хўп, майли. Ошни яхшилаб дамлая, деди Бахтиёр ва телефонини ўчирди.
Бахтиёрларнинг ота уй идан кўчиб чиққанига бир йил бўлади. Бир йилдирки, Фароғат ёлғизликдан азият чекади. Қайнонаси гарчи уни кўп тергасада, ҳар замонда набира дийдиёсини қилсада, ҳар қалай, меҳрибон эди. Фароғат яна хаёлга толди. Натижаларни билиб, уйга қайтаётган Бахтиёр билан Фароғат жим эди. Улар машинанинг орқа ўриндиғида, Фароғатнинг бир тарафида ёши каттароқ аёл, олдинги ўриндиқда эса эркак киши ўтирганди. Зерикдими, аёл Фароғатни гапга тутди:
— Қаёқдан келяпсизлар, айланай?
— Тошкентдан, қариндошларникидан, деди Фароғат эрига бир назар ташлаб.
— Ўзим ўргилай. Бирам бир-бирингизга ярашган экансизлар. Болалардан нечта? деди яна аёл. Бу саволни эшитиб, ўзини ухлаганга солиб кетаётган Бахтиёр кўзини очди.
— Насиб қилса, энди…
Фароғатнинг жавобини Бахтиёрнинг овози босиб кетди:
— Шофёр ака, бизни Қоратепага ташлайсизда.
— Фарқи йўқ, ука. Йўловчи нима деса шу-да… деди ҳайдовчи ҳам.
Фароғат гапираётган гапини ҳам унутиб, эрига юзланди. Бироқ Бахтиёрнинг деразадан ташқарига қараб олганини кўриб, журъат этолмади қайта гапиришга. Унинг ёнида ўтирган аёл ҳам жиринглаган телефонига андармон бўлиб, бошқа савол бермади…
— Қаерга кетяпмиз, Бахтиёр ака, — деди Фароғат машинадан тушгач, гарчи бу йўлдан ўз ота уйига борилишини билсада.
— Нега гапирмайсиз?!
— Отангникига…
— Бошқа кун келсак ҳам бўлади отамларникига. Эрининг саволни жавобсиз қолдиргани Фароғатнинг шубҳаси ҳақиқат эканини тасдиқлади. Ҳа, Бахтиёр Фароғатни ота уйига бутунлай ташлаб келмоқчи эди.
— Бахтиёр ака… Бироз тўхтанг… Ахир…
— Ахир-пахири йўқ. Ҳеч бўлмаса, сен бахтли бўлишинг керак.
Фароғат жойида тўхтаб қолди.
— Менга бунақа бахт татийди, деб ўйлайсизми?
— Қандай яшамоқчисан?! Мен билан қолсанг, бир умр тирноққа зор бўлиб ўтасанку!.
— Ахир доктор бутунлай умид йўқ демадику… Насиб қилса…
— Мен билардим аввал ҳам. Фарзандли бўла олмаслигимни билардим! бошини чангаллаганча йиғлай бошлади Бахтиёр.
Фароғат ҳам кўз ёш тўкар, биргина суянчи бўлган инсоннинг ҳам умидсиз ҳолда қолганини кўриб йиғларди. Бироқ унга кўз очиб кўрган ёрисиз бахт татирмиди?
— Мен чидайман ҳаммасига! Чидайман! Бола асраб оламиз!
Бахтиёр ялт этиб қаради Фароғатга. Бу нигоҳда умид бор эди. Фароғатнинг хаёлини эшик қўнғироғининг жиринглаши бузди. Эри тайинлаган вазифани бажармасдан, бунақа ўтирганидан ўзининг ғаши келди. Эшикни очса, қўшни экан.
— Янги йилга ўтирмоқчи эдик ҳамма қўшнилар, шунга сизлар ҳам чиқасизларми?
— Биз кетсак керак…
— Ҳа, майли бўлмаса, байрамни яхши ўтказинглар.
— Сизлар ҳам! деганча Фароғат эшикни ёпди. Бахтиёр айни ош тайёр бўлган пайтда келди. Аёлининг ҳаракатларини синчиклаб кузатаркан, Яна йиғлабди, деган ўй келди унинг хаёлига. Ошни сузгач Фароғат эрига чой узатаркан, ҳол-аҳвол сўради.
— Мен яхши. Сюрпризни сўрамайсанми?
— Нима экан? жилмайиб эрига боқди Фароғат.
— Айтмайман…
— Айта қолинг, деди Фароғат эрининг қувончини ҳис қилишга ҳаракат қилиб.
— Қара буни, деди Бахтиёр аёлига қоғозни узатаркан.
— Бу нима? ажабланди Фароғат.
— Меҳрибонлик уйидан келяпман… Фароғатга гапнинг давомини айтиш керак эмас эди. Қувончдан унинг кўзларига ёш қуйилди.
— Рост айтаяпсизми?! Чиндан? тутилиб гапирарди у. Қачон олиб келамиз?!
— Эртага. Мен ҳамма ҳужжатларни тахт қилдим. Сен бориб, болани кўрсанг бўлди…
Янги йил тонги. Ота уйига йўл олган Бахтиёр болани кўтариб олган Фароғатга боқиб, қувончи ичига сиғмасди. Унинг назарида, Умиджоннинг Қой-қой! дея қўлларини силкитиб ҳайқириши бутун оламда жаранглаётгандай эди.
Тамом...
Нигора.
@kungilkoshonasi
🎉 Қадрли қадрдоним, бугунги қувончли кун
15 - М А Й 🎉
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! 🎊
Умрингиз узоқ, ризқингиз бутун бўлсин!
Оилангиз бахтига доим соғ-у, саломат бўлинг🥰🎊
@kungilkoshonasi
Shirin hayotingiz ma'noga to‘lsin!
Ezgu niyatingiz ijobat bo‘lsin!
Chexrangiz so‘nmasin hamisha kulsin,
Alloh umringizni ziyoda qilsin
Тугилган Кунингиз Муборак булсин
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
🌹🍃ХУРМАТЛИ обуначилар шунчаки реакция босиб куйишингиз бизга мотивация беради
🌹🍃Янаям яхширок мавзулар жойлашга шижоат беради
🌹🍃Реакция бепул мехрибоним
🌹🍃Кунингиз хайрли ва марокли утсин
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Ёруғ бўлсин юрган йўлингиз,
Шабнамдайин тоза кўнглингиз.
Шодликларда ўтсин умрингиз,
Дўстлар сизни яхши кўраман!
Фоний дунё вафо қилмайди,
Кексами, ёш кўзга илмайди.
Бир кам дунё, ками тўлмайди,
Дўстлар сизни яхши кўраман!
Барча қалбга тилайман меҳр,
Яхши инсон дунёда кўпдир.
Одамийлик инсонга хосдир,
Дўстлар сизни яхши кўраман!
"Кибр" ланмай, ерда юрганлар,
Халқим дея, қалам тутганлар.
Эл, юртим деб ашъор битганлар,
Дўстлар сизни яхши кўраман!
Меҳрим сизчун поёндоз этай,
Яхшиларга ашъорим битай,
Гина, андуҳ , барин унутай,
Дўстлар сизни яхши кўраман!
Қалбда бўлмай ҳеч қандай тугун,
Порлаб турсин чеҳрангиз гулгун.
Омад менга боқади бир кун,
Дўстлар сизни яхши кўраман!.
✍️ФЕРУЗА РУСТАМОВА
@kungilkoshonasi
#фойдали
🐈 Мушукларнинг мурллашлари ҳар қандай ультратовуш терапиясидан яхшироқдир
📌Яқинларга юбориб қўямиз.
@kungilkoshonasi
Ҳуснида ўйчан қиёфада ортга суянди.
-бу аҳволда давом этиб бўлмайди..
Шу пайти телефони жиринглади.Қайнонаси уйда қўй сўйдириб ўтганлар ҳаққига дуо қилсакми деб ҳаракат бошлаган экан.
-Муслимжон омон бўлсин ўзим бош бўламан деди..
Қайнонасини гапини эшитиб Ҳуснида оғир ютунди.Ишқилиб қайнонаси бу гапларни эшитмасин..бечора аёл шундоқ ҳам дардлардан зўрға юрибди.Ўзини қўлга олиб дадил гапиришга урунди
-ойи ўзимиз амаллаймиз!
-Нега сиз? Бошқалар йўқми ёрдам берадиган?
Муслим уҳ тортди
-Сулҳида..ахир у мени дўстим эди!
Сулҳидани кўзлари намланди
-сизга дўстингиз эмас уни хотини қизиқ..
Муслим деворга суянди
-шунинг учун ҳам уйга келгим келмайди..биз сен билан фақат тортишамиз!
Сулҳида сочларини икки қўли билан тепага кўтарди
-сизнингча мени деб бўляптими?
-мендан нима истайсан?-деди Муслим совуққонлик билан.
-аввалгидек ҳаёт кечиришимизни..нима бу шу қадар имконсизми?
Муслим нигоҳини олиб қочди
-биласанми..тўғри бирга яшадик аммо ҳеч қачон ўртада муҳаббат бўлмаган! Бу худди мажбуриятга ўхшаш туйғу худди ҳаммаси шундай бўлиши керакдек..мен сен билан шундай яшадим!
Сулҳида титради.
-бу шунчаки қизиқиш холос..у чиройли бўлгани учун ҳаёлларингиз бузилган барибир у билан яшай олмас эдингиз...
Муслим Сулҳидага нималардир демоқчи бўлдию аммо жим бўлди.Индамайгина хонани тарк этди.Сулҳида чўккалаб ўтирганча йиғлай бошлади.
"Уни севмайди..бу шунчаки қизиқиш,ҳақиқий ҳисларини англаб етса ёнимга ялиниб келади".
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Муслим ўзини иш билан чалғитишга урунди.Барибир бўлмади ҳаёлида Ҳуснидани "Эримдан ўзгасини севмайман"деган гаплари айланиб сиқилиб кетди.
-наҳот бутун умр уни деб ўтса...
Ҳуснида қайнонасига ўғли тирик бўлиши мумкинлигини айта олмади.Бордию бу ёлғон бўлса онаизор адойи тамом бўлади..яхшиси индамагани маъқул! Фақат унга Муслимни келгани ёқмади..боз устига Сулҳида ҳам келибди.Ҳуснида улар билан тўқнашмасликка уринди.Ҳовлида одамлар кўп бўлганига томорқада овсинига чўзма пиширишга ёрдамга ўтди.
-овсин бу вазиятда сўраётганим хатоку лекин укам мени эзворди!
Ҳуснида яна ўша мавзу очилганига бетоқатланди
-ўтин керак экана?
-қўяверинг анови киши борку ўшанга айтгандим!
Бир пайт Муслим қўлида ўтин билан келиб қолди.Ҳуснидани кўриб бир зум тўхтаб қолдида сўнг ўзини қўлга олиб сокин қадам босди
-мана ўтин!
Овсини тутунга кўзларини ишқаркан
-синдирибам беринг-деди кўзига қўли билан шамол елпиб.Ҳуснида ўтиндан оларкан
-қўяверинг ўзим!-деди қалин шохни симдиришга уруниб.Муслим жилмайди
-кучингиз етмайди!
Ҳуснида ёвқараш қилиб қўйдида синдиришга урунди Ўтин қалин эмасми синдираман деб оёғи қайрилиб кетди.Муслимни жони чиқай деди
-шунинг учун ўзим синдираман дегандим..-деди ҳавотир билан овози баландлаб Ҳуснидани оёғига қараркан-сизга ҳеч нарса қилмадими?
Нодира уларга қараб чўзмасини ҳам унутай деди.Қизиқ бу эркак аввалдан овсинига шундай меҳрибон эдими? Нодира бир чўзмасини ағдардида яна уларга қаради.
-йўқ яхши! Фақат сал..-деди Ҳуснида ўзбошимчалик қилганига ўзини айбдор санаб-синдираман деб ўйлагандимда..
Муслим куюниб давом этди
-эркаклар ишини эркакларга қўйиб бериш керак! Ҳамма ишни ўзим қиламан дейиш яхши эмас...
Уларни узоқдан кузатиб турган Сулҳидани кўзлари ғазаб ва аламдан қизарди.Муслимни ҳеч қачон бунчалик ҳавотирли кўрмаганди..биргина оёғи қайрилганига шунча куйиб пишяптими? Бироз туриб сўнг
-Муслим ака..-деди баланд овозда.
Нодира овсинига ўғринча қаради
-бирам яхши йигитда шу раҳматли эрингизни жўраси..
Ҳуснида ўчоққа ўтин тиқаркан эътиборсиз жавоб берди
-шундай!
-ҳалиги..аёли ҳам келибди меҳрли экан бошқаси бўлганда бегонаку деб келмасди ҳам!
Ҳуснида ўйчан тиқа бошлади ўтинни.Нодирани ичида бир нималар ғимирлади.Бу ерда бир гап бор..қани Нодира омон бўлсанг кўрасан..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳуснида чўзмани дастурхонга қўйиб чиқаман деб ичкарига кўтариб кетаётганди Муслим ва Сулҳидага кўзи тушиб тўхтаб қолди.
@kungilkoshonasi
💥Қора бева. 13-қисм.
Муаллиф: Нафиса Маликова.
-янги уйга кўчганингни билмасканман..
Жўраси Муслимни суяб эшик ёнига олиб келди.
-буёғига ўзим..-деди Муслим чайқалиб.
-ҳа майли,янгадан гапни эшитасанда энди!
Жўраси шундай дея пастга тушиб кетди.Муслим бироз туриб эшикни очмоқчи бўлди.
-нега очилмайди бу а?
Шовқинга чиққан Ҳуснида эшик олдида турган Муслимни кўриб ўтакаси ёрилай деди.
-сиз?
Муслим ширакайф аҳволда илжайди.
-ие Ҳуснида?
-ё тавба..ичиб бу ерга келдингизми?-дея атрофга қараб қўшнилардан ҳижолат бўлиб секин пичирлади.
-уйга киринг майли ҳозир аёлингизни чақираман...
Муслим чайқалиб бир амаллаб уйга киргач остонага ўтириб қолди
-мен бу ерга..-деди эслолмай жилмаяркан-сиз бу ерда нима қилябсиз ўзи тушунмадим?
Ҳуснида эшикни ёпдида Муслимдан узоқроққа ўтирди.
-ўзингиздан сўрасак! Бунча ичиб яна боз устига буёққа келиш қаердан ҳаёлингизга келди?
Муслим жилмайиб ортга суянди.
-бунча чиройлисиз?
Ҳуснида бошини ушлади
-ўзинг сабр бер! Ҳозир сизни олиб кетишади..Сулҳидага айтаман..
Муслим оғзини ёпди
-қайт қилгим келяпти..-деди юзи буришиб.
-оббо!-деди Ҳуснида ўрнидан туриб-яна гиламга қайт қила кўрманг тоғора олиб келаман..
Муслим икки қўллаб оғзини ёпди.Ҳуснида ғудраниб ювиниш хонасига томон юраркан
-худди ёш болага ўхшайдия тавба!-деди қадамини янаям тезлатиб.
Бориб тоғорани олиб қайтгунча Муслим кийим боши аралаш қайт қилиб ташлабди.
-Эй Худо!-деди Ҳуснида йизи буришиб-нега мени уйимга келиб бундай қиласиза?
Муслим енгиллашгандек ортига суяниб кўзларини юмди.Ҳуснида шошиб бориб мато олиб келиб атрофни тозалаб артди
-нима бор меникида? Топиб келганиничи маст аҳволда..
-сувввв...-деди Муслим ҳолсиз шивирлаб.Ҳуснида матони полга тарс этиб отдида ўрнидан турди.
-нима сизни хизаматкорингизманми?-дедию сўнг ёрдам сифатида индамай бориб ошхонадан сув олиб қайтди.
-мана..
Муслим бир икки нимадир деб пичирлади.
-оббо!
Ҳуснида шундай дея секин унга сув тутди.Муслим сувни кўриб қўли билан тутди.Ҳуснида сувни ўзини қўли билан бирга тутиб ичаётган Муслимга ток ургандек қаради..қўлини тортиб олмоқчи эди Муслим сувни сипроқиб ичганча бир пас жим турдида сўнг идиши билан тортиб олди..
Муслимни кийими ҳам бир аҳвол бўлиб кетганди..Ҳуснида нима қиларини билмай турганда Муслимни қўл телефони жиринглади.Полга тушиб ётган телефонда Сулҳидани исмини кўриб Ҳуснида телефонни шошиб полдан олди.
Жиринглаётган телефонни кўтармоқчи бўлдию сўнг ўйланиб қолди.Ҳозир олса бечора аёл тамом бўладику..бир аёл сифатида бундай шафқацизлик қила олмайди.Муслимга қараб қўйди у бу аҳволда кета олмайди ҳам...яхшиси эртага уйғонса ўзи кетар!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Муслим кўзларини диванда очаркан аввалига ўз уйимдаман деб ўйлаб секин ўтириб олди.Атрофга яхшилаб назар солиб қўрқиб кетди..
-ё Худо..қаердаман?
Уст бошига қаради.
-бу нима? Аёллар кўйлагими?
Ўрнидан туриб кетди.Кечаги кунни эслашга урунди.
-нима бўлди ўзи кеча?
Шу заҳоти бошига қаттиқ оғриқ кирди.
-аҳҳҳ!
-уйғондингизми?
Ортидан келган овоздан чўрчиб кетди.
-нима?
Ҳуснида қўлларини қовуштирганча қош чимириб қаради.
-яхши дам олдингизми?
Муслим ҳижолат бўлиб кўзларини юмиб очди.
-узр...мен кеча..кўп ичиб юборибман шекилли!-деди нигоҳини олиб қочиб.
-кўп ичиб боз устига бу ерга ҳам келдингиз...
Муслим айбдорона қаради
-кечиринг,кеча ортиқча гап қилмадимми?
Ҳуснида кеча..дея ўйланиб қолди.
Кеча.
-сиз менга жуда ҳам ёқасиз...
Муслим кўзларини юмганча ғўлдирарди.Ҳуснида унга қарамай кийимларни алмаштираркан ўзини гуноҳ қилаётгандек ҳис этди
-ўша..-деди Муслим ҳам маст аҳволда ғудранаркан-биринчи бор кўрганимдан бери..кўзларимни ололмаганман,ўшанда вақт тўхтаб қолгандек туюлганди!
Ҳуснида ўрнидан туриб кетди.
-бас!
Муслим жимиб қолди.Ҳуснида унга оҳиста қаради.Ҳудди ёш боладек ётган Муслим кўзига кулгули кўриниб кетди.
-ҳечам улғаймаган шекилли!
Бориб уни кийимларини ушладида ҳўрсинди
@kungilkoshonasi