🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim
☪ 2025-йил
🗓 6- Май
🌼 СЕШАНБА 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:44 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:13 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰
🌇 АСР - 17:20 🕰
🌆 ШОМ - 19:27 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:55🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@kungilkoshonasi
🌸✨Х А Й Р Л И Т У Н ✨🌸
🌙🌹Чиройли тун хамроҳингиз бўлсин!
🌙✨🌙✨🌙
🌙🌹Тонгги саломгача Аллоҳ таолонинг ҳивзу ҳимоясида бўлинг!
🌙✨🌙✨🌙
🌙🌹Эртанги ташриф буюрадиган яна бир кунни Аллоҳни зикр қилиб, эшикни очиш хар биримизга насиб этсин! АМИЙН!🤲🤲🤲
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди.
Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди. Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди.
Кутганидек, бироздан кейин аёл ҳожатга кирди, унинг кетидан шошган жин остонада қаттиқ тўсиққа дуч келди. Аёл қандайдир дуони ўқиганмиди, ҳожат эшиги кўринмас девор билан тўсилганди. Ноумид ҳолатда яна ҳаммомга қайтди. Аёл энди таҳорат учун ҳаммомга бош суқди. Жин аёлнинг сув силаб ўтаётган гулдек чеҳрасига тикилди. Унинг ғунчадек лаблари яна ним қимирлаб, дуо ўқиётганди. Чиройига маҳлиё бўлган ҳолатда сочларига қўл узатди, бирдан сочларга тароқдек тортилган нам бармоқлар уни қувиб солгандек бўлди.
Кейин аёл намоз ўқиш учун жойнамоз солди. Жин уни анча наридан туриб кузатди. Ичи сиқилди.
Бирдан кўзи аёлнинг елкалари орқасида турган, у билан биргалашиб намоз ўқиётган нурли сиймоларга тушди. Намоз тугагач, ўша сиймолардан бири аёлнинг ўнг қулоғига нимадир деб шивирлагандек бўлди. Аёл жойнамозини йиғиштириб олмасдан, ўрнидан ярим туриб, токчадан бир китобни қўлига олди. Китоб ичидан хонага нурли майсалар найзадек таралиб ўса бошлади.
Жин ўзида ғалати титроқни туйди. Остонага йиқилиб, устига тўкилаётган тупроқлардан бошини чангаллади. Атрофга қаради, ер қимирлагани йўқ, осмон йиқилмаяпти, аёл китобини ўша маромда ўқияпти, нурли сиймолар эса унга бош эгиб тинглаб ўтиришибди…
Китоб жинда қизиқиш уйғотди, бу қандай китобки, унда ўзи ҳақида ёзилган бўлса…
Шу онда эшик тақиллади. Аёл китобини дуо ўқиб ёпиб, эшикка юзланди. Жин орадан шип этиб ўтиб ўз йўлига кетди. Ўзи яшайдиган харобадаги марийдни қидириб борди. Эшитган ва кўрган нарсаларини айтди. Марийд оғзидан тутун чиқариб узоқ кулди:
— Яхшиям эсингнинг борида у ердан қочиб қолибсан, ҳатто Ифритлар ҳам унақа уйларга бош суқолмайди, у аёлларни пойлашингдан насиба йўқ, юр, яхшиси, ҳамма борадиган жойга сени олиб бораман!
Марийд ёш жинни етаклаб ичкилик ва фаҳш урчиб ётган, базм авжига чиққан бир жойга олиб борди. Ўзи эса зум ўтмай, бир бош яланг, фаҳш кийимидаги аёл билан бир идишдан ичимлик ича бошлади. Бир четда атрофни бир оз кузатиб ўтирган жин нимагадир ғамгин бўлиб ташқарига чиқди, қулоқлари остида олдинроқ эшитган, ўша аёл чиройли овозда ўқиган, уни қўрқувга, титроққа, жунбушга солган калималар тинмай жаранглаётган эди…
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
СОЛИҲА ХОТИН
Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволини тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, фаросатли, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.
Қишлоқда кимки хотинидан жаҳли чиқса:
– Бор, чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел – дер эди. Кунлардан бир куни бир киши хотинидан хафа бўлди. У киши хотини билан жанжаллашиб:
– Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотинидан ибрат ол, эр қадрини ўрган – деди. Унинг хотини:
– Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман. Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор – деб қаршилик кўрсатди.
Эри жаҳл билан ишга кетди. Унинг хотини безовта бўлиб қолди. Чўпоннинг хотинини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай, деб ўрнидан туриб, уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ҳовлидаги офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди. Бояги хотин:
– Шу сувдан озгина менга ҳам беринг – деди.
Чўпоннинг хотини:
– Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг –деди. Хотин:
– Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? – деб сўради. Чўпоннинг хотини деди:
– Хоним, шу онларда эрим далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолди...
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
#Примера
Aka-uka Farhodovlar - Do'st | Ака-ука фарходовлар - Дуст
Матн муаллифи: Хуршид Карим
https://youtube.com/watch?v=yOa63TS9SoE&si=GwFn3Xgnfp9ZOalv
@kungilkoshonasi
🌹🍃Сиз севгвн канал
🌹🍃Биз Билан бирга колинг
🌹🍃ХАЙРЛИ КЕЧ МЕХРИБОНИМ
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
Чидолмайман ортдан пичоқ санчарларга
Кўксим тўла заҳри қотил xанжарларга
Дил кишандбанд номус деган занжирларга
Дунё ишин кўриб адо бўлдим Дада.
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
@kungilkoshonasi
Бир бирингизни доим эхтиёт килинг , тушунинг , кечиримли бу́линг !
Бир - бирингизни кадрланг !
Вакт хеч качон ортга кайтмайди унитманг !
Тунингиз осуда у́тсин ...✨✨
Яхши дам олинг ...🌙🌙
@kungilkoshonasi
- Дадаси мени яхши кўрасизми?
- Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
- Наҳотки?! Қайси маҳалда?
- Ўзинг топиб кўрчи!
- Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
- Йўқ.
- Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
- Йўқ.
- Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
- Унда ҳам эмас.
- Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
- Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Оллохга шукроналар келтираман.
- Ростанми?!
- Рост!
- Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
- Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг!
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
“ҲАР БАНДАГА ҲАЛОЛ, МУСУЛМОНГА ҲАРОМ”
Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди. Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди. Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди.
– Нега фитна чиқаряпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг, – дейишибди унга. Аҳмад:
– Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин, сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт, – деса, қозининг жаҳли чиқиб:
– Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир, – дебди. Лекин, бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:
– Нимага бундай қилдинг, – деб сўрабди.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.
– Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам “Ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром” деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – дебди бошини эгиб турган Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.
– Хўш...
– Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг.
Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўляпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг, – дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.
Султон:
– Бўлдими, тугадими, – дебди Аҳмадга.
– Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.
– Хўш, нима истайсан яна?
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг.
Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўляпти? Нима қиляпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди”, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.
– Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.
– Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз қилиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:
– Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?
Султон аччиқ табассум қилиб:
– Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, – дебди.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Хитой императори ўзига муносиб ворис танлаш мақсадида Хитойдаги барча 14 ёшли болаларни йиғибди ва ҳаммасига биттадан уруғ бериб, олти ой ичида шу уруғлардан энг чиройли гул ўстирган бола ўзининг вориси бўлишини айтибди.
Белгиланган вақт ўтибди. Ҳамма болалар бир-биридан чиройли гулларни олиб келишибди. Император иштирокчиларнинг гулларини кузатиб кетаётса, бир – бола йиғлаб турганига кўзи тушиб қолибди ва савол берибди:
– Нега йиғлаяпсан, болакай?
– Мен ҳар қанча ҳаракат қилмай, гулни ўстира олмадим, – деб жавоб қилибди.
Шунда император:
– Мен айнан шу болани ўзимга ворис қиламан, – дебди.
Вазирлари таажжубланиб, бунинг сабабини сўрашганида император шундай жавоб қилибди:
– Чунки, мен уруғларни тарқатишдан бир кун олдин ҳаммасини қайнатган эдим. Улардан гул тугул ниш ҳам чиқмасди! Мен айнан шу боланинг тўғрисўзлиги учун ўзимга ворис қиламан, – деб жавоб қилибди.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
✨Хайрли оқшом Бахтлилар!
Оқшом оқшомдай бўлсин,
Юраклар қувончга тўлсин,
Севиб севилган юрак,
Муроду мақсадга этсин.
✨Ҳар онингиз муҳаббат, севги ва гўзалликларга тўла бўлсин!!!😊
🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸
@kungilkoshonasi
📹 ЙИҒЛАМАНГ ОНА...😔
ЖУДА ТАСИРЛИ ШЕЪР ЭШИТИНГЛАР ДЎСТЛАР
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi