🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim
Тарбия
Охирги бир йилда фаолиятим мактаб билан боғланди. Ва бола характерини ўзим учун қайтадан кашф қилдим. Ҳар бир бола характерига қараб унинг оиласи ҳақида билиш мумкин.
Ўзига ишонган, келажагини аниқ тасаввур қила оладиган ва фикрини бемалол ҳар жойда билдириб ҳимоя қила оладиган болалар бор. Сўрасанг ота-онаси вақт ажратган, улар билан барча мавзуда фикрлашган ва энг муҳими урмасдан тарбиялаган бўлади! Улар калтакдан эмас ота-онаси хафа бўлишидан кўпроқ қўрқади.
Ота-онаси вақт ажратмайдиган. Ажратса ҳам уни тушунмайдиган оила фарзандлари синфда қайсар, ҳаммани эътиборини ўзига қаратишни хоҳлайдиган ўқувчилар бўлади. Оилада олинмаган меҳр ва эътиборни улар ўқитувчи ва синфдошлари ҳисобига тўлдиришни хоҳлашади.
Фарзандига ёшлигини маза қилиб ўтказишга бермаган, унга фақат босим билан ушлаб турганлар бўлади. Мактабда энг шўх, жанжалкаш ва тўполончи болалар айнан улар бўлади. Бола болалигини уйида, ота-онасини ёнида қила олмас экан бор энергиясини у мактабда сарфлайди.
❤️
@kungilkoshonasi
#Ибратли
ҲАЛОЛЛИКНИНГ МЕВАСИ
Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»
- Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшайди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розилигингизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечиришингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди.
- «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлсада, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалолланг, энди мен кетай», деди.
- «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.
- Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат бу дунё гўзалини кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, орзумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганингдан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди.
- Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди.
Изоҳ: Инсон қандай бўлса унга шундай умр йўлдош насиб қилади. Аллоҳдан ўзим қандай бўлсам менга шундай умр йўлдоши бер дея дуо қила оласизми?! Ҳа десангиз яхши одам эканлигингиз умид қилинади. Йўқ бўлса... Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммамизни.
@kungilkoshonasi
БИР-БИРИМИЗГА ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК!
Япониялик меъморлардан бири ўз уйини тўлиқ таъмирлаётган эди. Таъмирлаш вақтида олиб ташлаган эшиклардан бирининг деворига уланган қисмида, ичкарида иккита тахта орасига қамалиб қолган калтакесакни кўрди. Бир оз синчиклаб қараса, калтакесак тирик эканини англади.
Уни у ердан олиб чиқмоқчи бўлганида, калтакесак бир оёғи билан деворга михланганини кўрди.
Япон меъмори “Ўн йил аввал уй эшиги қӯяётганида ташқаридан қўйилган мих эшик билан девор ўртасида турган калтакесакнинг оёғига теккан бўлса керак”, деб ўйлади.
Аммо, бу калтакесак қандай қилиб бир қарич ҳам қимирламайдиган мана шу қоронғу девор бўшлиғида ўн йил яшаб қолди?
Меъмор таъмирлашни бир четга суриб, калтакесакнинг кузата бошлади.
У калтакесак қандай қилиб йиллар давомида тирик қолганига ҳайрон бўлди, чунки у шунчаки ҳаво билан озиқланмайди.
Бироз вақт ўтгач, девор бўшлиғида ҳаракат пайдо бўлди.Япониялик меъмор яна бир калтакесакнинг келаётганини кўрди. Келган калтакесак қимирлай олмаётганга калтакесак олдига оғзиданги овқатни ташлади. Бу калтакесак, эҳтимол онаси, хотини, ёки дўсти эди, ким билади дейсиз.
Аммо, улар ўртасидаги кучли севги бирининг тирик қолиши учун бошқаси тинмай овқат олиб келишига сабаб бўлган.
Ҳаёт шароитлари бизга севишни ва севилишни унуттираётган бир замонда одамлар орасида бундай севгини топиш жуда қийин.
Аллоҳ ҳеч кимни ҳеч кимга муҳтож қилмасин, лекин ҳаммага уни шундай сева оладиган инсон насиб этсин.
@kungilkoshonasi
Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!
@kungilkoshonasi
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
@kungilkoshonasi
"Мен эплолмайман" деган нарсаларимиз ҳақида яхшилаб ўйлашимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам қилолмаймизми ёки бажарариладиган даражада жиддий қарамаймизми?"
Ваҳли уйғонолмайман деб, меҳмон келадиган куни ваҳли уйғонолсак;
Фарзандим билан ўйнашга вақтим йўқ, деб, ижтимоий тармоқларда соатларча вақт сарфласак;
Емасдан туролмайман, деб, Рамазонда бир ой емасдан бемалол туролсак;
Китоб ўқисам уйқум келади, дея, шов-шув хабарларини диққат билан ўқисак;
Ўзим учун ҳеч вақт ажратолмайман деб, ўзимиздан бошқа ҳаммага вақт тополсак;
Қилолмаймиз эмас, бажаришга етарлича жиддий қарамаймиз...
Тафаккур қилинг!
@olisdagihayotim
@kungilkoshonasi
- Болангиз... Аёл шундай дедию, тўхталиб қолди. Ўғил... Акрамжон суюнганидан бақириб юборай деди.
- Ўғил... Энди мен ота бўлдим. Мени ўғлим бор... Ўғлим... Акрамжонни севинчи ичига сиғмасди. Ҳалиги аёл ичкарига кириб кетиб, яна қайтиб чиқди:
- Ука, илтимос энди эртага эрталаб келсангиз. Ўғлингизни тонгда кўрсатаман. Узр, ҳозир ҳамма чарчади... Акрамжон уйга тун ярмидан оғган пайтда кириб келди. Кўзларига уйқу илинмади. Ширин ҳаёлларга ҳамдам бўлди. Ўғлимга данғиллама тўй қиламан. Шунда дадамни номини айтиб ошга чақиришади. Аброржон аканикига ошгооо...
Акрамни тонгга яқин кўзи илиниб, туш кўрибди. Туши жуда қўрқинчли эди. Эмишки, у қўрқинчи киноларда тасвирланганидек жуда ҳам бадбашара шайтонлар орасига тушиб қолибди. Акрамжонни қўл оёғи боғланган эмиш. Шайтонлар катта-катта дошқозонларда гўшт пишириб, одамни юрагини ёрадиган даражада қичқиришиб, базму-жамшид қилаётган эмишлар. Шу пайт шоҳ саройларидаги бўлгани каби давранинг қоқ ўртасига ўрнатилган таҳти равондан кўзлари ташқарига чиққан, тишлари ҳудди паншаҳа тишларига ўхшаш, сочлари ажиналарникидек бўлган қўрқинчли маҳлуқ тушиб келиб уни ҳаммага таништирибди:
- Бу мени куёвим. Бугун қизим малика Шайтонга уйланади, дея эьлон қилибди. Шайтонлар уларни олқишлаб яна бақир-чақир қила бошлабдилар. Бир чеккада нафас олишга ҳам қўрқиб турган Акрамжонни ёнига оғзидан сўлаклаклари оққан, бадбашара бир шайтон келдида, уни бир-қарич, бир-қарич келадиган тирноқли қўллари билан қўлларидан тутиб, бағрига тортди...
- Йўқ... Йўқ... Ҳоҳламайман...
Акрамжон чўчиб уйғондида, бўлиб ўтган воқеа туши эканлигини англаб, бироздан сўнг ўзига келди. У юз-қўлларини совуқ сувда чайиб, сув ичгач, хаёли тиниқлашди.
- Эй, худо туш ҳам шу қадар беъмани бўладими? у туш таъсиридан анчайин ҳолсизланиб қолганди. Кеча ўғил фарзанд кўрганидан қувонсада, негадир кўнглини бир чети ғашлигидан ҳайрон эди. Акрамжон туғруқхонага борганида хотини уни кулиб дераза ортидан қаршиламади. Унга ҳатто юзини ҳам кўрсатмади. Доя ё ҳамшира боласини кўтариб чиқиб, унга суюнчиламади ҳам. У келтирган бир дунё нарсани ичкарига олиб кириб кетган тиббиёт ходими ҳам қайтиб чиқмади. Юраги сабрсизликдан портлай, деб турганида уни шифохона бош ҳакими чақираётганини билдиришди. Акрамжоннинг юраги шув этиб кетди. Оёқлари ўзига буйсунмай базўр юриб, ҳаким хонасига кириб борди:
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом, келинг ўғлим, шундай дея шифокор уни ўтиришга таклиф қилди.
- Доктор кеча хотиним кўзи ёриди. Ўғил экан. Аммо, ҳалигача болани кўрсатишмаяпти. Айтинг, бир бор кўрсам...
- Яхши... Шифокор Наби Қобулович мазмундор унга тикилдию, алоқа тугмасини босиб, ҳамшираларга уни фарзандини хонага олиб киришларини буюрди. Ўзи аста Акрамжон томонга ўтиб, елкасига оҳиста уриб қўйди.
- Ҳа, ука. Баъзан худо ҳам одам боласини синагиси келиб қолади. Ҳар нарсага бардошли бўлиш керак... Акрамжонни жони ҳалқумига келди:
- Болам ўлдими?
- Йўқ. Болангиз тирик... Аммо...
- Унга нима бўлди? Шу пайт ҳамшира аёл хонага чақалоқни кўтиб кириб келди. Шифокорни қўллари титрарди. Аста ҳамширани қўлидан чақалоқни олиб, уни йўргакдан бўшатиб, уни боласига яқинроқ келишга имлади.
Акрамжон болага кўзи тушиши билан даҳшатдан қотиб қолди. Бу бола эмас, гўё бир маҳлуққа ўхшарди. Боши жуда катта, қўл-оёқлари, ҳатто вужуди ҳам бошидан кичик эди.
- Йўқ... Бу мени болам эмас... Мени боламмас. Жон доктор илтимос, бу сени боланг, деманг! Акрамжон узоқ йиғлади. Наби Қобуловчи турли ҳолатларга дуч келавериб, кўникиб кетгани учун шўрлик отани тинчлангунича сабр қилиб жимгина ўтираверди.
- Нега доктор? Нега мени болам бундай туғилади? Нега???
- Мен шуни Сиздан сўрамоқчиман. Нега шундай? Акрамжон Наби Қобуловичнинг кетма-кет саволларига жавоб берар экан, вужуди тўҳтовсиз титрай бошлади. Кўзлари ёшланди.
- Демак, бола мудҳиш тундаги зино учун оллоҳнинг менга берган жазоси эканда...
@kungilkoshonasi
📝СЕВГИ ДЕБ ОҚПАДАР БЎЛГАН ҚИЗ...
"ЙИГИРМА КУНЛИК КЕЛИНЧАК ВОЖИБ КЕТИБДИ!"
( бу нохуш хабар маҳаллада дув-дув гап бўлди, якинлар қалби заққумга тўлди)
- Мана тўйниям ўтказдик, орзу-ҳаваслар қилдик. Қизгинам Мафтунани энг яхши оилага, энг одобли, касб-ҳунарли йигитга турмушга узатдик. Аллоҳга беадад шукур, ниятимизга етдик. Обрў-эътибори билан эгасига топширдик қизимизни. Энди хотиржам бўлиб, Москвага ишимизга қайтамиз. Мўминжонни ҳам уйлантирсак, кейин мусофирчиликни йиғиштирамиз. Шу ердан насибамизни топамиз. - Мастура опа турмуш ўртоғи Собир ака билан нонушта қиларкан, хурсандчилик билан гапирарди. Қизининг никоҳ тўйида тушган суратларини завқ билан томоша қиларкан, эрига узатди.
- Дадаси, қаранг. Қандай ажойиб жуфтлик. Куёв кўнглимиздагидай йигитга ўхшайди. Икковиям суқсурдек, Аллоҳ ёмон кўзлардан асрасин. Қизимиз борган жойида тош бўлсин, ўзларидан кўпайишсин. Мўминжонимга ҳам яхши қиз топсайдик.
- Ин шаа Аллоҳ онаси. Яна бир йил ишлайлик, келин туширамиз, - деди Собир ака ҳам. - Кейин чолу кампир бўлиб ўтирамиз набираларни боқиб.
Эр-хотин жуда бахтиёр эдилар.
Собир ака ва Мастура опа ўн йилдан бери мусофир юртда ризқ теришади. Икки ўғил ва бир қизни Собир акани онаси Муслима ая ўз қанотига олди. " Кучим борида болаларингизга қарайман, сизлар ишлаб иморатни битказинглар" деди онахон уларни Москвага кузатаркан.
Шу билан ишлари юришиб, эр-хотин Москвада ишлай бошлашди. Иморатлар битди. Хоналарни қўғирчоқдай ясатишди. " Ласетти" олишди кўзларни қувнатиб. Тўнғич ўғиллари Маҳмуджонни уйлантиришди. Набирали бўлиб бешик тўйлар қилишди.
Оиланинг гулу райҳони бўлган Мафтуна тиббиёт коллежини тугатиб, шаҳар поликлиникаларидан бирида ҳамшира бўлиб ишлай бошлади. Қизгинани қоматлари келишган, қоп -қора сочлари белида чулғаниб ётарди. Қошу кўзлари қоп-қора сулув қизни харидори кўп бўлди. Лекин келаётган совчилар унинг ота-онасига ёқмасди. Мўминжон синглисини ҳар бир қадамидан бохабар эди. Онаси кунора Москвадан қўнғироқ қилиб, қизига панду насиҳат қиларди.
- Кизим, мен даданг билан сизларни деб бегона юртда ишлаб юрибмиз. Мусофирда ишлаш осонмас. Катта қиз бўлдинг. Ақлингни ишлат. Йигитлар билан телефону интернетда ўйнашма, ҳеч кимга ишонма. Биттагина қалтис қадаминг умрингни, бахтингни яксон қилади. Оиламиз шаънини барбод қилма. Юзимизни ерга қаратма, - Мастура опа бу тарздаги гапларини ҳар қўнғироқ қилганида қизига тайинларди.
Мафтуна ҳам ўз ўрнида "хўп бўлади, ойижон, ҳамма айтганларингизга амал қиламан, юзларингизни ерга қаратмайман" деб онасига ваъда берарди.
Кунларни бирида қўшни махалладан Мафтунага совчи келди. Йигит чиройлигина, ўзини кичкинагина савдо дўкони бор экан. Сўраб-суриштирганларида унга "ишбилармон, меҳнаткаш, одобли" дея таъриф беришди. Биттагина камчилиги ота-онаси уни болалар уйидан асраб олиб, катта қилишган экан. Шу гап Мафтунани ота-онасига ёқмади.
- Ким билади унинг насли ким? Асл ота-онаси ким? Никоҳсиз туғилган бўлса-чи? Керакмас, жавобини беринг, ойи, - Собир ака онаси Муслима аяга қўнғироқ қилиб шундай деди.
- Ўғлим, қарор чиқаришга шошилма, - ётиғи билан тушунтирди Муслима ая. - Асраб олишган бўлса-да, жуда яхши оила. Йигитни ҳамма мақтаяпти. Кейин қизинг Мафтунанинг ҳам унга кўнгли бордай. Беш -олти марта бош эгиб келишди, болам. Москвадан қайтинглар, кўринглар, балки шу хонадонга берармиз Мафтунани. Айтаман, кутиб туришади.
- Йўқ, ойижон. Етимга қиз бермаймиз! - Мастура опа ҳам қатъий рад этди. - Айтинг, бошқа келишмасин. Йигит ҳам қизимни тинч қўйсин. Мафтунани қулоғини ўзим бураб қўяман. Севги-певгини йиғиштирсин. Мен унга тайинлаб қўйганман.
Асраб олинган йигит Анвардан яна совчилар келди. Ўғлимиз, "уйлансам, фақат Мафтунага уйланаман" деяпти. Илтимос, раъйимизни қайтарманглар, - деди йигитни онаси Муслима аяга ялиниш оҳангида. Мафтуна ҳам қимтинибгина бувисига " биз бир-биримизни яхши кўрамиз" деди. Муслима ая ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ўғли Собирни розилигини ололмади. Совчиларга қатъий рад жавоби берилди.
@kungilkoshonasi
Болам туғилишидан аввал “роса чиройли бўлсин” деб орзу қилибману, умри узоқ бўлсин деб дуо қилмабман. Чиндан жуда чиройли эди…Жаннат эшиги олдида бизни кутиб ўтирадиган фариштам…Ишқилиб онанг Жаннатга лойиқ бўлиб борсинда…
Кеча, Самарқандда 15 та гўдакнинг ўлими ҳақида эшитиб яна ўша кунларни хотирлаб ухлолмадим…Чунки, ўшанда, Раҳматхон вафот қилган кечада ҳам, реанимацияда 9 та чақалоқ оламдан кўз юмган эди…Ҳаммаси ҳар ҳил ташхис билан келган, лекин ҳаммасига “Гемодез” деган дори қуйилган экан…Ўша кунлари ҳеч қанча ўтмай, сохта Гемодез ҳақида гап ҳам тарқалганди…Ким билади дейсиз, балки болаларимизга ҳам ўша сохтасидан қуйилганмикин?…Ахир бирданига 9 та бола ўлиши ғалати эдида…
Ўшанда касалхонадаги кўплар ишдан олингани, чора кўрилгани ҳақида эшигандим…Аммо, мана 26 йилда ҳам юрагим доғига бир чора топилмади…Фақатгина, “Раҳматхоним, Аллоҳнинг раҳматида, Ўзи берган, Ўзи олган” деган юпанч таскин беради холос…
15 та боланинг оналари бугун менинг ҳолимга тушганини ўйлаб уларга Аллоҳдан сабр сўраб ғойибона дуо қилдим.
Шу ўринда, қўлида чақалоғи бор ёш оналарга насиҳатим:
Дунёнинг ҳамма иши, одамларнинг гап-сўзи, жинни-кетти маросимларни бир четга суриб , энг аввало болангизга қаранг, бағрингизга босинг, она сутингиз билан боқинг, докторларга ишониб қолманг, менинг хатоларимни такрорламанг! Одамларни рози қиламан деб сизга энг муҳтож бўлган болажонингизга беэътибор бўлманг! Ҳеч кимни рози қилолмайсиз. Ҳаттоки, болангизга бирор нарса бўлса аввало ўзингизни айблашади ҳам...
“Умри қисқа экан, тақдир экан” деб ўзимизни юпатамиз бир парчамизни йўқотсак…Аммо баъзида, кўп нарсаларга ўзимизнинг ношудлигимиз, муҳим нарсалар қолиб, иккинчи даражали нарсалар билан овора бўлишимиз, ижтимоий, маиший ва бошқа муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Инсонларнинг, айниқса гўдакларнинг соғлиғига беписанд қараб, ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлаётганларга Аллоҳ инсрф берсин!
Юрагида фарзанд доғи бор барча оналарга сабр ва офият берсин!
Малоҳат Анвар.
(Ўша пайтда, устимга “юкланган” - “эшик очиб ўтирган келин” деган вазифам билан шу қадар бандлигимдан боламни тузукроқ сурат ёки видеога олишга ҳам вақтим бўлмабди. Бир кун шунчалар қаттиқ соғинганимдан, қўлимга тушган қоғоз-қалам билан мана шу суратини чизгандим. У пайтда одам суратини чизиш гуноҳ эканини билмасдим. Кейинчалик, ёқиб юбормоқчи бўлдим, аммо қўлим бормади…Чунки бошқа тузукроқ суратиям йўқ.
6 ойлигида Polaroid да олинган кичик суратлар ҳам вақт ўтиб роса хиралашиб кетган…Аслида унинг сиймоси кўз ўнгимдан ҳеч қачон кетмаган…)
Агар шу ерга қадар ўқиган бўлсангиз, “лентани йиғи девори қилди” деманглар, 15 та гўдак учун аза бу!..
“Азага келган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди”…
Малоҳат Анвар
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
@kungilkoshonasi
📝Қўлида чақалоғи бор ёш оналарга насиҳатим:
Бу расмдаги бола, 11 ойлигида вафот этган ўғлим Раҳматхон. Агар ҳозир тирик бўлганда 27 ёш бўларди, Айюбхонимдан 3 ёш кичик эди… • 24 декабря 2022 г.
У туғилгандан кейин бир ойдан сўнг қайнонам вафот этдилар…Катта даргоҳ эди хонадонимиз, тинмай келди-кетди бўларди.
Қайнонам, у хонадонда мен суяна олган ягона инсон эдилар. У кишидан кейин мен ўзимни у ерда ёлғиз қолгандек ҳис қила бошлаганман. Ҳали ҳаёт тажрибаси етарли бўлмаган ёш жувон, қўлимда чақалоқ, олдимда 10 та болани шўхлигини қиладиган Айюбхон…Қайнотам, турмуш ўртоғим, ҳали уйланмаган қайноғам бирга бўлишса ҳам “ёлғиз” қолгандим…
Аввалгидан ҳам тушунарсиз ва роҳатсиз бир гирдоб ичидаги ҳаётим бошланганини ҳис қилгандиму аммо олдинда мени нималар кутиб турганини билмасдим.
Қайнонам вафотларидан кейин уйимизга ҳар куни гурас-гурас таъзия билдирувчилар келар, ҳали у маросим, ҳали бу маросим бўлар, боламни бешикка боғлаб қўйганча югур-югур қилиб ҳеч бўшамасдим. Қаттиқ чарчаш, сиқилиш, сурункали уйқусизлик, бир томондан болага қара, бир томондан уйдагилар ҳизмати, бир томондан эшик қоқиб келганларга муомала…
Раҳматхоним жудаям ювош эди, овози ҳам чиқмасди…Катта-катта шаҳло кўзлари, узун киприклари ҳеч эсимдан чиқмайди…Бошқача эди…Кичкина фариштага ўхшарди…
Кун бўйи келди-кетди ва уйдаги эркакларнинг ҳизматидан ортиб унга тузукроқ қарашга вақтим ҳам бўлмасди…
Овқатини тайёрлаб, бешикка боғлаб қўйсам жимгина ухларди, агар безовта бўлса сал ғингширди, аммо ҳеч қаттиқ йиғлаганини билмаганман. Уйғонгач ошхона олдидаги хонадаги диван устига ёстиқлар билан қуршаб ўтиргизиб, олдига ўйинчоқларни тўкиб берсам ўйнаб ўтирарди. Мабодо рўпарасида кўринмай қолсам ҳиққиллашни бошларди, овозимни эшитиб ё ўзимни кўриши билан яна ҳотиржам ўз “ишига шўнғирди…
Ҳамма уни бошқача яхши кўрарди, “бунингиз бошқача” деб қўйишарди.
Уни нега эсладим бугун? Асли ҳеч унутмаганман. Лекин айни қиш бошланса кўпроқ эслайман ва эзиламан…
1995 йилнинг охири 1996 йилнинг бошида қиш жудаям қаттиқ келганди…ва ўша йиллари ҳозиргидаги каби газ ва свет муаммоси энг чўққига чиққанди…Овқат қилиш учун балон газдан фрйдалансак ҳам уйни иситиш муаммо бўларди…Свет бўлса электр печка билан иситардик, аммо свет ўчса музлаб кетарди.
Қайнонам вафотларига бир йилга яқин таъзия билдириш учун истаган пайтида кириб келадиган таниш-билиш ва қариндошларнинг кети узилмади…
Табиийки келганларни чиройли кутиб олиш, олдига дастурхон ёзиш, йиғи бериш каби ишларнинг адоғи кўринмасди…Катта даргоҳларда ҳамма ишлар дабдаба, ҳатто аза ҳам…
Мен ўшанда Исломни тушунмасам ҳам, лекин бу йиллаб аза тутиш удумини ёмон кўрар, бу нарса хато эканини ички туйғум билан сезардим.
Лекин ишлар менга ёқмагани билан тўхтаб қолса экан…
“Одамлар гапирмасин, ота-онамга лаънат тегмасин” деб совуқ кунда боламни бағримга босиб иситиб ўтириш ўрнига уни совуқ бешикка боғлаб қўйиб, уй тозалаб, овқат қилиб, пишириқ пишириб, дастурхон тузаб, ”кўнгил сўраб келганларнинг кўнглига қараб” юраверибман…
Болам эса…болам эса ҳали тили чиқмаган, совқотганини айтолмай, музлаб-музлаб, секин-аста ўпкаси шамоллаб ўтиб кетган экан…
Ўшанда қайсидир ҳайит қишга тўғри келганди ва мусулмон бўлсакда жоҳилона урф-одатларга банди бўлган пайтларимиз эди… Ҳайитларда байрам қилмай ўлик чиққан хонадонга фотиҳага бориларди.
Ўша куни шак эди…Ҳамма қариндошлар йиғилишган…
Мен учун эса бу кун гўё имтиҳон эди…”Қайнонасидан кейин уйни эплай қолмабди” демасинлар, ота-онамга гап тегмасин деб, бир ҳафта олдиндан ҳамма ёқни тозаладим, қишнинг куни бўлса ҳам қиртишланмаган жой қолмади, 10 сотихли ховли, бир неча хонанинг ҳаммасини, ҳеч қайси тешик қолмай тартиблаб чиқдим, дастурхон-сочиқларни ишлатилмаганларини ҳам олиб ювиб крахмаллаб..Қайнонам роса пазанда, саришта аёл эдилар. У киши қандай тутум қилган бўлсалар ўша ишларни ҳаммасини худди “ритуал”дек такрорлардим…
@kungilkoshonasi
АКА, МЕҲМОНГА КЕЛИНГ...
Дунёда ҳаммадан ҳам аёлга қийин, аёлга азоб деб бонг уришдан, нолишдан чарчамаймиз. Аслида ўғил бола учун ҳам осон эмас. Айниқса, олахуржин бўйнига илингач, унинг зиммасидаги вазифалар икки карра ортади. Энди аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ўйлаши керак. Буни тушунамиз, яхши тушунамиз.
Аммо...
Бу дунёда ташвиш кимда йўқ? Муаммо кимнинг оиласида йўқ. Турмуш ташвиши, қорин ғами деб опа ёки сингилга эътиборни камайтириш қанчалик тўғри?
Тўғри, опа-сингилларини тез-тез йўқлайдиган ака ва укалар ҳам кўп. Уларга таҳсинлар айтсак оз.
Қизимни ўз эгасига узатиб, кўнглим тинч дейишади ота-оналар. Акалар ҳам шунга бемалол бўлибми, опа-синглисидан кўнгли тўқ юраверади. Аммо сингиллар тоғдек суянчиғи бўлиб улғайган акасини соғинмайди дейсизми? Соғинади!
Шундай экан, опангиз ёки синглизнинг уйига меҳмонга боринг. "Ака, меҳмонга келинг" дейишини кутманг. У хонадонидагилардан истиҳола қилиб бу жумлани айтмаслиги ҳам мумкин. Агар улар олисда яшаса, телефон орқали сим қоқинг: кам-кўстинг йўқми сингилжон денг!
Охирги марта опа-синглингизни қачон йўқладингиз, қадрдон?
❤️
@kungilkoshonasi
Кечиримли бўлинг!!!
Англиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи бир ота ижтимоий тармоқда қуйидагича пост қолдирди:
“Мен 7 йил олдин ўғлим ва рафиқамни даҳшатли бахтсиз ҳодисада йўқотдим. Ўшанда уларни маст ҳайдовчи уриб юборганди, яқинларим воқеа жойида ҳалок бўлишди. Буларнинг бари кўз ўнгимда рўй берди. Кейинчалик, ҳайдовчи етти йилга қамалди.
Уч йил давомида ўта оғир стресс ҳолатида яшадим. На бирор ишга жойлаша олдим ва на одамлар билан бирга бўла олдим. Мен ҳалок бўлган ўғлим ва рафиқам ҳақида тинмай ўйлардим.
Кунларнинг бирида менга бутун ҳаётимни ўзгартирган маслаҳатни беришди.
Қамоқхона руҳонийси хотиним ва боламни ўлдирган одамни бориб кўришни маслаҳат берди. Мен унинг таклифини телбанамо гаплар, деб ўйладим, бироқ менга қандайдир умид учқунлари зарур эди.
Жасоратим етмаганлиги боис, қамоқдаги ўша одам билан учрашиш бир йилга чўзилди. Бироқ мен бу ишни амалга оширдим. Ва у ерда кўрган ва ҳис қилганларим мени бутунлай ўзгартириб юборди.
У мендан кечирим сўради. Ва унинг ҳикоясини тингларканман, ич-ичимдан йиғлар ва уни бутун вужудим билан кечирар эдим. Маълум бўлишича, ўша кечаси унинг ичишига ва бутунлай маст бўлиб қолишига, 7 ёшли фарзандининг саратон касаллигидан вафот этгани сабаб бўлган экан. Қилган ишини кечира олсам, умрида бир томчи ҳам ароқ ичмасликка қасам ичди.
Мен бу одам билан шу кунгача алоқадаман ва у ўшандан бери ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмади. У ҳаётини қайта тиклади ва мени ҳам шунга илҳомлантирди.
Сизга шуни айта оламан-ки: мен уни кечирган кунимдан бошлаб, узоқ йиллар давомида елкамни эзиб келган оғир юк ағдарилган эди.
Ўлгунимча ўғлим ва хотинимни соғинаман. Уларнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиб тураман. Ҳа, мен қайта уйландим. Вақт ҳамма нарсага даво экан. Ҳозир икки нафар қизим бор. Тўғри улар биринчи фарзандимнинг ўрнини боса олишмасада, аммо зулматга чўмган ҳаётимни яна нурга тўлдирган икки юлдузим ҳисобланишади. Улар менга дардларимни унуттирадиган чексиз қувонч бағишлашади.
Бу гапларни нега ёздим, биласизми? Кечиримли бўлинг... Ич-ичингиздан бу ишни қила олмасликка кўзингиз етса-да, бир бор уриниб кўринг. Бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам кечиринг. Бу олдинга силжишнинг ягона йўли экан.
©️ Сарвар Раҳимий
@kungilkoshonasi
#Ибрат
🍃СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ
🍃Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.
🍃Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади:
1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.
2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эʼтиборини тортишга уринманг.
5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеʼмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маʼқул келади.
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.
11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.
© Зиёвуддин Раҳим
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
Яқинларингизга улашинг 🥰
@kungilkoshonasi
Тупроқнинг усти мозор, жим ётяпти ўликлар.
Жон сиқиш учун етяпти, жонли қолган ўликлар.
@kungilkoshonasi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақт фарқи⏰
Аввал:⏪
(-1) - Чимкент
(-5) - Конибодом
(-6) - Хўжанд
(-7) - Қўқон
(-7) - Жамбул
(-10) - Наманган
(-10) - Фарғона
(-10) - Марғилон
(-11) - Андижон
(-14) - Ўш
(-15) - Жалолобод
(-21) - Бишкек
(-21) - Олма Ота
Кейин:⏩
(+4) - Бекобод
(+4) - Туркистон
(+6) - Жиззах
(+7) - Гулистон
(+7) - Денов
(+7) - Жомбой
(+9) - Самарқанд
(+10) - Шаҳрисабз
(+12) - Каттақўрғон
(+12) - Қарши
(+14) - Нурота
(+19) - Навоий
(+21) - Бухоро
(+35) - Хива
(+42) - Нукус
🗓 04.05.2025 | Якшанба
🌙 06-Зулқаъда | 1446
03:50 - Бомдод
04:30 ≈ Такбир
05:17 - Қуёш
12:20 - Туш
17:18 - Аср
19:28 - Шом
20:51 - Хуфтон
@kungilkoshonasi
Туннинг чироғига хамоханг ёнган кунгилларга хайрли тун!
Тонгги янги дийдор қадар хайр. Яхши дам олинг! Ширин тушлар куринг!
ХАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯКИНЛАРИМ!!!
✨✨✨✨✨✨✨🌙✨✨
@kungilkoshonasi
✒️Ибратли хикоя.
«ШАЙТОН БОЛАСИ...»
Акрамжон бўлажак келинни гўзал руҳсорини кўз олдига келтириб, ширин энтикди. Шундай латофатли малакни оллоҳ унга рўбаро қилганидан қувонди. Тўйга ҳам оз фурсат қолди. Шу боис эртаю-кеч уйларни татибга келтириш билан банд. Кўча деворларини оқлаб тугатгач, озгина ҳордиқ чиқариш учун ҳовлидаги суппада дам олиш учун ўтирган ҳам эди, ўртоқлари кириб келишди.
- Эй куёв бола, ҳашарга чақирмайсанми?
- Уйни ҳам қиз қилиб юборибсанку.
- Ойбек бу гулзорни қара... Гап йўқ сенга, Акрам. Тўйдан кейин мазза қилиб сайр қилиб юраверасан, келин билан.
- Энг муҳими, кўчадан гул тошиб юрмайди. Йигитлар ҳазил-ҳузул билан уни ўртоқлар ошига таклиф қилишди. Акрамжон ўйлаб қараса, меҳнат таьтили даврида ҳеч қаерга чиқмабди. Эрта-индин яна ишга қайтади. Тўйдан кейин онаси Чиллали куёв кўча санғимайди деб, оқшомдан кейин чиқармаслигини яхши билади. Шу боис ҳам ота-онасидан руҳсат олиб, йигитларга қўшилди. Акрамжон ўша куни беш ўртоқ чойхонада ош ейишганию, оз-оздан ароқ ичишганини элас-элас эслайди. У эртасига эрта тонгда кўзини очиб, ўзини бегона жойда, ўзидан ўн беш ёшлар чамаси катта аёл тўшагида шармандали ҳолда кўрди. У бегона аёлнинг ётоғига қандай кириб қолганини ҳам, ичкилик таъсирида гуноҳга қўл урганини ҳам тушуна олмай юраги сиқилди. Оғир гуноҳ қилганини тушуниб етган сари ўз-ўзини кўксига муштлаб, аччиқ аччиқ койирди. Уйга келганида остонада турган онаси билан дадасининг ҳавотирли нигоҳларига кўзи тушди.
- Вой, болажоним. Тани-жонинг соғми?
- Қаерларда санғиб юрибсан? Уялмайсанми? Кечаси билан кўз юммадик.
- Ойи, дада... Мени кечиринглар... Ҳалиги... Ҳалиги... Чойхонада чарчаб ухлаб қолибман...
Дадаси қаттиқроқ сўз айтиб юборишдан ўзини тийди, шекилли, қўл силтаб нари кетди. Ойиси эса уни маҳкам бағрига босиб, Омонлигинга шукур деганида пушаймонликдан дод деб юборай, деди. Ўзи наҳсга ботиб келгани етмагандек, фаришта онаси нопок юзидан ўпгани унга алам қилди.
Тўй ҳам бўлди.Тўй куни йигит зоти борки, бўйдоқлик оламини тарк этаётганидан қувонади. Аммо, Акрамжонга эса Наргизанинг сирли қарашлари, қўнғироқ овозлари, беғубор кулгулари юрагига наштардек санчиларди. Гўё Сиз хиёнаткорсиз. Кампиршонинг ошиғи деяётгандек ёқимсиз садо бўлиб юрагини кемирарди. Акрамжон ҳар тонг уйқудан уйғонганда нохуш воқеалар ёдига тушиб, узоқ бир нуқтага тикилганча телбалардай бошини ушлаб, узоқ ўтириб қоларди. Йил ўтиб, кутилган фарзанднинг дунёга келиш онлари ҳам етиб келди. Наргизани ёнида унинг тортган тўлғоч азобларини кўриб, Акрамжон онасининг пойларини ўпгиси келди. Аёл кишига бунча қийина...
- А А А... Наргиза тўлғоқ азобида оғриқдан бақириб юбормаслик учун лабларини қимтийвериб, қараса қонталаш ҳам бўлиб кетибди.Туғаётган аёл қил кўприк устида бўлади, деб тўғри айтишар экан. Одамдан одам бино бўлаётганида ер ҳам бир қалқиб олади, дерди отаси. Битта болани дунёга келтириш шунча қийинми? Акрамжон ўзининг зуриёдини дунёга келтирган аёлига чексиз эҳтиром билан туғруқхонада кечаси билан қолиб кетди. Саҳарга яқин хотинининг қаттиқ чинқириғини эшитди. Ҳамширалардан хотини эсон-омон қутиб олганини билдиришди. Ҳабарни эшитдию, юраги ваҳима ичида қолди. Докторларга суюнчи бераман, деб чўнтагини қаппайтириб келганди. Нега ҳеч ким уни чақирмади? Нега уни янги чақалоқ билан қутламади? Нега ҳеч ким чиқмаяпти? Фарзанди ўғилми-қизми? Чиндан ҳам хотини эсон-омон қутилиб олдими? Боласини аҳволи қандай? У туғруқхонага кириш эшигини бесабрлик билан тақиллатди. Ичкаридан чиққан аёл уни койиб берди.
- Бунча бетоқатсиз. Ҳамма ҳозир ухлапти. Аёлларни безовта қиляпсиз...
- Мени кечиринг, опа. Мен хотиним ҳақида сўрамоқчийдим. Болам ўғилми-қизми?
Аёл унга бир муддат сўзсиз тикилиб қолди.
- Наргизахонни... эримисиз?
- Ҳа, Акрамжон шошилиб чўнтагидан пул олиб, аёлни чўнтагига солиб қўймоқчи бўлди.
- Раҳмат, ука. Суюнчига ўзлари чиқишади. Аёл нима учундир маҳзунроқ эди. Буни уйқусизлик, деб тушунган Акрамжон унга у қадар ортиқча эьтибор бермади.
@kungilkoshonasi
Орадан бир неча ой ўтгач, бошқа хонадондан совчи келди. Йигит ҳам, унинг оиласи ҳам Собир акага маъқул тушди. Йигит ва қиз учрашишди. Фотиҳа куни белгилангач, Мафтунани ота-онаси Москвадан қайтишди. Она қизининг паришонхотир юрганини кўриб, кўнглига қўл солди.
- Нима бўлди, қизим? Кайфиятинг йўқ. Тинчликми?
- Ойижон, Анвар акам жуда яхши йигит. Нега йўқ дедиларингиз? Сизларга ёққан бола менга сира ёқмади. У билан қандай яшайман? Илтимос, тўйни қайтаринглар. Мен бу йигитга турмушга чиқишни истамайман. Мен Анвар акамни яхши кўраман, - Мафтуна бошини эгиб йиғлади.
Мастура опа қизидан бундай гапни кутмагани учун ғазаби қўзиди. Қизига тарсаки туширганини сезмай қолди.
- Ўчир, овозингни одобсиз қиз! Мен сени шундай тарбия қилганманми? Наслу насаби номаълум йигитни бошингга урасанми? Севги тўйдан кейин пайдо бўлади. Иккинчи марта Анварни тилингга олма, ахмоқ қиз. Баҳодирни оиласи ҳамма ҳавас қилгулик. Қандай ибратли оилага келин бўлаётганингни билганингда эди... Қизлар орзу қилади Баҳодирдай йигитни... Йиғиштир дийдиёни. Даданг эшитсалар бу гапингни нақ ўлдирадилар-а...
Мафтуна тақдирига тан берди. Данғиллама тўй ҳам бўлиб ўтди. Баҳодир дарҳақиқат ҳавас қилгулик йигит эди. Ҳовли-жой, машина... Ҳаммаси рисоладагидек. Дугоналари унинг бахтига ҳавас қилишди.
Мафтунанинг никоҳ тўйини ўтказишгач, орадан ўн кун ўтди. Собир ака ва Мастура опа самолётга билет олиб, яна Москвага учиб кетишди. Чунки вақтида етиб боришмаса, иш жойлари ва ижара уйларидан мосуво бўлишади.
Яна ўн кундан кейин эса эрталаб ишга отланаётган эр-хотинни уйидан бўлган қўнғироқ ва нохуш хабар гангитиб қўйди.
- Ойи, тез қайтиб келинглар. Мафтуна куёв уйидан қочиб кетибди. Уйимизга милиция ходимлари, маҳалла одамлари, қудалар келишган. Важоҳатлари жуда ёмон. Илтимос, тез етиб келинглар, - бу ўғли Маҳмуджонни овози эди.
Эр-хотин ҳамма ишни чеккага суриб, зудлик билан яна билет сотиб олишди. Ватанга, уйларига етиб келгунча уларни хаёлидан нелар ўтди фақат Аллоҳгагина аён.
Ҳовлиларида, маҳалла кўйда бўлган можаро, гап сўзлар, ҳақорату лаънатлар... Буларни тасвирлашга қалам ожизлик қилади. Куёв томон " тўй харажатимизни қоплайсизлар, маънавий зарар тўлайсизлар" деб ота-онани шармандаю шармисор қилишди. Ота эса ҳаммани олдида қочиб кетган қизини оқ қилди, қарғади, дуойи бад қилди. " Шундай беору беномус қизни тарбия килган сенга ҳам лаънат" деб хотинини уйидан ҳайдаб чиқарди. Мафтунанинг эса ўша севган йигити Анвар билан қочиб кетгани маълум бўлди...
Ҳурматли дўстлар! Бу аччиқ воқеани ёзишдан мақсад, яна бир бор оналаримизни ҳушёрликка чорлашдир. Қизларимизга инсоф сўрашдир. Бу кунни ҳатто душманимизга раво кўрмаймиз. Бу юзи қароликни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бу иснод Мафтунани етти авлодига етиб ортади. Умидлари пучга чиққан куёв Баҳодир яна уйланар, бахтли бўлар, ин шаа Аллоҳ. Лекин Мафтуна бахтли бўла оладими? Отаси оқ қилган, қарғаган қизга Анвар энди уйланадими? Буни фақат Яратган Эгам билади, вақт кўрсатади.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
@kungilkoshonasi
📝ОТА.......
Ота бўлиш нима дегани..?
16-ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг, деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: Шу манзилга бор. Фақат манзилни мен берганлигимни айтма. У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси комбензон кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўрадию, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими? Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз, деди. Ўғил: Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман, деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман, деди. Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман? деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан. Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансизда? Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. У менинг жонимку, ахир, деди овози қалтираб. У кетган кундан берини уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим. Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди.
@kungilkoshonasi
Қишнинг чилласи, газ йўқ бўлсаям амаллаб бир нималар пиширдим, ҳамма меҳмонхоналарга дастурхон тузадим…у пайтлар кўчадан таом заказ қилиш, келиб стол тузаб берадиган “фирмалар” йўқ эди…Қайнсинглим, овсиним ҳам ёрдам қилишарди, аммо биласиз, бир маросим бўлса энг кўп оғирлик хонадонда яшаган келинларга тушади…
Шак куни кун бўйи келди-кетди бўлди…Кечга томон дадам келдилар, Раҳматхонни қўлга олиб бағриларига босар эканлар, “бунингни нафас олиши бошқача, ўпкасида ғижиллаши бордек” дедилар ва тезда Болалар касалхонасида бош врач бўлиб ишлайдиган ўртоқларига телефон қилдилар. У киши тез етиб келди ва болани эшитиб кўриб, “Тезда шифохонага опкетмасак бўлмайди” деб туриб олдилар.
Боламнинг нарсаларини йиғиштиришга тушдим…У пайтлар памперс қаёқда эди дейсиз…Икки каатта сумка, бирида кийимлари ва иштончалари, бирида тагликларини, бир кичик саватчага ”Кичкинтой” ва бир шишада пиширилган каша(чунки сутим етмасдан сунъий овқатлантирардим) термос ва бошқа лаш-лушларни жойлаб, боламни олиб, мен, дадам, онам ҳаммамиз бирга касалхонага кетдик…У ерда онам иккимиз ва болани бир палатага жойлашди…”Ҳозир реанимациядан жой ҳозирлаяпмиз, болани ўша ерга оламиз” дейишди…
Болам ўша куни энди 11 ойлик бўлганди, бир ойдан кейин 1 ёшга тўлиши керак эди.
Роса ширин бўлган пайти, лекин роса безовталанди ўшанда…Онам қўлларига олсалар, менга талпинарди…Юзимга ғалати қарарди, худди тўйиб олгиси келгандек…кейин бошини елкамга қўйиб, яна бошини кўтариб яна қараб…Ўшанда илк бор, “ая” деди…Аямга қараб, “Ая қаранг, биринчи марта гапирди, биринчи сўзи “ая” бўлди” деб ҳурсанд эдим…
Соат кеч ўн бирларда реанимацияда жой тайёр бўлганини айтишди ва болани олиб кириб кетишди…Қўлимдан олишаёиганда менга “ая, ая” деб маҳкам ёпишиб олгани ҳали ҳам эсимда…
Кечаси билан ҳамшира “бола терлаб кетяпти, кийим беринг, таглик” беринг деб бир неча бор чиқди, икки ҳалта нарса бўшади…”Кўрсам бўладими?” десам “ухлаяпти” дейишди…
“Яхши” дейишди…”Томчи укол қуйяпмиз” дейишди…
Реанимация хонаси эшиги олдида аям билан ўтириб чиқдик…Эрталаб соат 7 да смен алмашадиган пайтда кечаси қараган ҳамширани кетаётганини кўриб қолиб югуриб сўрадим, “болам яхшими?” деб, “ухлаяпти” дедию кўзини олиб қочиб тез кетиб қолди…Дадам, қайнотам, турмуш ўртоғим бош шифокор хонасига кириб кетишаётганини кўрдим, югуриб бордим, негадир мени қўйишмади ичкарига…
Хонага қайтдим, юрагим безовта, “боламга нимадир бўлган” деган гап ҳаёлимга келди…Аямга, “ая юринг, реанимация хонасига кирайлик, болами кўрайлик” дедим…
Аям, каловлангандек, қизарган кўзларини олиб қочиб “боланг яхши экан, ҳозир жавоб беришаркан, фақат биз уйга бориб турсак орқадан даданглар олиб боришаркан” дейишлари билан билдим нима бўлганини…”Болами беринглар, усиз ҳеч қаёққа кетмайман…” деб додлаганим, мени тинчлатиш учун укол қилишгани эсимда…кейин кўзимни очганимда уйда эдим…Ховли тўла одам…Ҳамманинг кўзида қайғу…”Болам қани?..” деган саволимдан кейин мени уни ювинтиришаётган хонага олиб киришди…Худди туш кўраётганга ўхшардим…Эси оғиб қолган одамга ўхшаб бўлаётган ишларни ҳотиржам кузатардим…Боламни худди катта одамни сўнгги манзилга кузатаётган каби ювиб кафанлашгани, кейин дадасининг қўлига олиб чиқиб беришгани, ховлига йиғилган бир дунё одам, худди катта одамга ўқигандек жаноза намози ўқишгани ва кўча эшик томон йўналишганда қаердандир келган куч билан “Боламни қаерга олиб кетяпсизлар?!…у ухлаяпти холос, ҳозир уйғонади, болам, Раҳматхон, кўзингни оч, йиғла!” дея ортидан югурмоқчи, дадасини қўлидан тортиб олиб бағримга босмоқчи бўлганим, аям, амма-холаларим икки қўлимдан ушлаб “ҳай-“хай, ўзингни бос” дея мени орқага тортишгани эслайман…У пайтлар жоҳил эдим…Додламаслик кераклигини, агар мусибатга сабр қилсам кўпроқ ажр олишимни билмасдим…Аллоҳ кечирсин…
Лекин уни йўқотганимдан кейин анчагача ўзимга келолмай юрдим…Унинг ўлимида ўзимни айблардим…”яхши қаролмадим, яхши она бўлолмадим, кечир мени болам” деб кечалари йиғлаб чиқардим…Бир йил ичида икки катта йўқотиш эди бу…
@kungilkoshonasi