kungilkoshonasi | Unsorted

Telegram-канал kungilkoshonasi - 👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

14504

🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim

Subscribe to a channel

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

----Ёлғиз-аёллар👩‍🏫----

Ҳаёт синовларни енгиб мардона,
Болам деб яшайди
Дунёда аёл.
Номи хам гўзалдир муқаддас она.
Номусин сақлаган ёлғиз аёллар.👩‍🏫

Меҳнатни қилади эркакдан қолмай,
Болаларим бор деб ишлайди толмай.
Бировнинг миннатли нонини емай,
Номусин сақлаган ёлғиз аёллар.👩‍🏫

Эх, қандай кунларни кўрмаса энди,
Нолимай яшайди дунёда Шурлик.
Фарзанд-деб баъзида қилар чўрилик,
Номусин сақлаган ёлғиз аёллар.👩‍🏫

Тақдири шу экан ёлғиз қолдику,
Орзу ва ҳаваслар армон бўлдику.
Ўттизга кирмасдан рангги сўлдику,
Номусин сақлаган ёлғиз аёллар.👩‍🏫

Дўстлари дардига малҳам бўлолмас,
Қалбида нима бор ҳеч ким билолмас.
Мириқиб чин дилдан ҳатто кулолмас,
Номусин сақлаган ёлғиз аёллар.👩‍🏫

Гуломжон қанча зўр шеърлар ёзсанг ҳам,
Дардига озгина малҳам бўлсанг ҳам.
Барибир уларнинг кўзларида нам,
Номусин сақлаган ёлғиз аёллар.👩‍🏫

🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷
✍Гуломжон Бобохонов,
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

❤️"Севоласанми"❤️

Хар онимда бахорим бўлиб,
Майин сабо, нахорим бўлиб,
Мени суюб, бахтларга тўлиб,
Сен боримсан деёласанми?

Хар онимда, турли синовлар,
Кутилмаган, тасодиф ғовлар,
Таъна тошлар отса бировлар,
Сен жонимсан деёласанми?

Ёримсан ёр, диёласанми,
Жон ёрижон, бўлоласанми,
Чап кўксимни эгаси сенсан,
Содиқ, сўзда туроласанми?

Сен боримсан, диёласанми.?
Мени мендек, севоласанми.?
Ҳаста бемор, бўлган чоғимда,
Сен ёримсан деёласанми?

Меҳрга зор, этмайин омон,
Келармисан, доим мен томон,
Хиёнатлар урф бўлган замон,
Сен жонимсан деёласанми?

Ишонч берсам ишончим оқлаб,
Кетмасмисан мендан йироқлаб,
Хар онингда хумор сўроқлаб,
Сен боримсан деёласанми?

Шу сўроқлар, жавоб беролсанг,
Ваъда бериб қаддинг керолсанг,
Бир умрга менла бўлолсанг,
Баҳтим бўлиб қололасанми?

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

sizni olloh uchun
🤴🏻❤️👸
🤍Sevaveraman❤️

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Бир шеьр езинг севги унга сатр бўлсин.🌷
Ошик ахли ундан укиб бахра олсин.🪷
Бемор бўлсин мухаббат деб хар бир юрак.🤍
Само исми шу юракка тумор бўлсин.🕊

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

- Гап~сўзлардан қўрқмайсизми?
- Йўқ.
- Ёки айбдорлик ҳисси қийнаяптими?! - овозим кескинроқ чиққани ўзимга ҳам билинди.
- Бу нима деганинг?
- Агар, ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўрмаганингизда ишонармидингиз?
- Сенга нима бўляпти?
Мен ўғирланишим воқеасидан кейин, иккимизни орамизда бир жарлик пайдо бўлганини сезганман. Иккимизни ҳам, бтр~биримизга бўлган муносабатимиз борасидаги шубҳа қийнаяпти! Орадан уч кун ўтди. Зикриёни фикри ёди тўйни тезлаштириш, шу орқали айбини ювишга интиляпти. Аммо ич~ичида шубҳами, нафсониятми нимадир бор. Чунки ўша куни кириб келганида мени аҳволимдан кўра Абрамни у ерда экани кўпроқ асабийлаштирди уни. Кейинчалик ҳам айнан у билан боғлиқ жойларини яхшилаб сўраб олди.
- Минг лаънат телефонимни қувватга қўймаганимда!
У шу билан, Абрамдан олдин етиб келмаганига улкан афсусда эканини билдирди. Ҳолбуки, Абрам етиб кетмаганда мен ўша Низом қўлида топталган бўлардим...
Мени кўнглимда ҳам ўз ўрнида, Айда билан муносабатлари жуда қаймоқлашиб кетмаганда бошимда шу гаплар бўлмасди деган фикр ўтарди.
Ҳозир, аслида иккимизга яхшигина вақт керак. Кўр~кўрона тўй энг нотўғри ечим. Афсуски биз, воқеалар ҳис~туйғулардан устун турадиган жамиятда яшаймиз. Одамлар биздан нима ўтаётганига эмас, энди нима қилишимизга қизиқишади. Ўз ўрнида биз ҳам, уларни фикрларини тўғирлаш учун ҳаракат қиламиз. Аммо келажакдаги воқеалар ривожини ҳисларимиз яратади. Ўшанда бир~биримизни тушуна олмасак, орада бегуноҳ болалар жабр кўради
Аммо мен ҳозир бу ҳақида айтсам, оғзимга уришади.

🌼🌼🌼

Эъзоза ҳол сўра келди. У мени қўлларимдан маҳкам тутиб, бўлган воқеани ўз оғзимдан эшитиб, сал кам йиғлаб юборди.
- Бошингга шунча бало қаердан келади а?
- Билмадим...
- Майли, бари яхшиликка, буни ҳам бир ҳайри бордир.
Эъзозага қараб ўйланиб қолдим. Қизиқ бу воқеалар нимага ишора қиляпти ўзи? Нега тақдир йўлларида бу қадар сарсон бўляпман.


Баъзилар ўзининг ўсганини, бошқалар пасайгани билан ўлчайди.

ЁҚУТОЙ ҳикояси.

Шанба куни ишдан дам бўлиб, икки кун онамни уйига келдим. Амирадан кўнгил сўрагани ўтдим. Очиғи ичимда бир қанча гиналар бор десам ҳам тўғри бўлади. Аввал мен уни ҳаётига ҳавас қилардим. Энди у ҳавас қилсин менга. Ҳамма нарсам аста~секин ўз изига тушяпти. Тўғри эрим даф ошиб кетди, аммо эрким ўз қўлимга ўтди. Ишлаб топган пулимга уй~жой қила бошлаганим учун, қайнонам хурсанд. Ҳар на битта дардисардан қутилди. Эрим қайтса ҳам, қайтмаса ҳам рўзғорини қилиб тураман. Қайтмай~ку қайга боради. Бир кун шумшайиб келса уйи тайёр. Янги нарсалар олишга, янгилик киритишга қизиқиб тинмай ишлаяпман. Шуни орқасидан завқ оляпман. Амирани эса боши ташвишдан чиқмай қолди. Иккинчи марта ҳам шахзодадек йигит учради, аммо яна ишкалга аралашиб қолди. Аммо холам ҳам, яқинлари ҳам бу гал ҳаммани алдади. Қандай қилишди билмадим, ҳатто Амирани ётиб чиққани ҳақида ҳужжат ҳам тахлашибди.
Бироқ, одамлар ҳозир сал кам Шерлок Ҳолмс. Ҳужжатга эмас, ўзларини "ақлларига" суянади.
Очиғи айтган баҳоналари ҳам ишонарли эмасди. Шу сабабли қишлоқда ҳар ҳил таҳминлар айланиб юрибди. Поччам тўй билан ҳаммани оғзини ёпишни мўлжаллаяпти. Умуман олганда озгина сабр қилишса бу мавзу эскиради.
Борганим билан Амира олдимда кўп ўтирмади. Пешин намозини ўқий деб туриб кетди. Опагинам оҳирни пайтлар жаа отинойи бўлиб кетган. Авваллари бир жамолига ўн жамол қўшиб пардоз қилишлар йўқ.
Мен холам билан қолдим. Қилаётган ишларим ҳақида гапириб турсам, бир маҳал дарвоза тақаранглаб шовқин билан кимлардир кириб келди....
Холам билан шошиб чиқдик.
- Беҳаё қизларингиз дастидан қизимни оиласи бузилиб кетай деяпти. У оппоққина бўлиб, эрга тегяптими?- Ломия янгамни онасини кўриб оғзим очилиб қолди. Бу аёлни бу қадар шантаж деб ўйламагандим. Бирам шанғиллади. Холам бечора оғиз ҳам очолмай қолди.

Ҳар бир муносабатда ҳал қилувчи дақиқалар бўлади.

ЛОМИЯ ҳикояси.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Бу квартира асли уни отасига тегишли бўлиб, отаси ўлгач унга ўтганди. Ичкиликка берилиб кетгани учун оиласи ташлаб кетган. Топган пулига ичиб ётиш учун бу уй қулайгина эди.
Таниш салон ходимасини алдаб алдаб мижозлар исми ва номери ёзилган дафтардан Амирани номерини билиб олган Айда, ишини камерига кўринмайдиган жойда бажарди. Машинасида Низомни квартирасига олиб келиб, ҳеч ким кўрмайдиган пайт квартира ичига олиб кирди....
Ўзи милиция сўровлаб келиб, илмоқли саволлар бергач, қўрқиб Амирани олдига бормади. Умуман олганда, унда ўзи таъйинли бир режа йўқ эди. Болалигидан шунақа эътибордан четда қолса, ўзига жабр қилиб бўлса ҳам, ҳаммани ўзига қаратадиган феъли бор эди. У Амирани ўғирлаб Зикриёга уни учун нималар қила олишини, отасига эса бошқа хотин олиб қолган фарзандларини унутиш қандай бўлишини исботламоқчи эди. Шу сабаб, Амира кўйиб юборгандан кейин нима иш қилиши билан иши йўқ эди.
Фақат одам ўғирлаб сақлашда айбланиш уни чўчитмасди. Шунинг учун, тоғасини ўғлига "қизни тола сочига ҳам тегинма" деб қатъий тайинлаганди. Низом учун ароқ бўлса бўлди бўлгани учун ҳотиржам эди.
Низом ароқ ичиш дардида, қизни оёқ қўлини ечиб, олдига овқат отиб кетди. Жияни айтганидек едириб ўтирмади. Сақлаб турсам бўлди деб ҳисоблади. Айда берган пулга мазза қилиб икки кун бўкиб ичди. Амира кўрган шишалар аввалги кунники эди. Учинчи куни эса кўп ичмади. Кино кўриб ётиб ухлаб қолди. Ярим тун чанқаб туриб уйғонди. Олдилаги ароқни сув ўрнига кўтарди. Телевизордан берилаётган беҳаё фильмни бепарда саҳналарини кўриб, бирдан бузилди.
Гандиранглаб бориб эшикни тортди. Қулфлаб қўймагани ёдида йўқ, калитни қидирди. Чўнтагида эканини шимига бир уриб сезиб, тиржайди. Ичкарида эса, эшикни ўз қулфи билан ёпиб қўйиб ўтирган қиз, даҳшат билан калит шиқирлашига қулоқ солиб турарди. У Низом телефони йўқолганидан хабар топиб қолди деб ўйлади. Аммо кўзлари бежо порлаётган бомжни нияти бошқа эди...

Абрам етиб келиб, елкасида эшик очишга қўл келадиган нарсалари бор иш сумкасини елкасига илиб учинчи қаватга кўтарилди. Йўлда, танишини ярим кечаси ҳайратда қолдириб, учинчи қаватга ким, қайси хонадонга келганини сўраб олди.
Эшикни очиш унга муаммо тўғдирмади. Абрам шошиларди. Ҳозир адашган бўлиши мумкинлиги, ярим тунда шовқин солиб, бировни уйини эшигини бузган бўлиши эҳтимоли уни қизиқтирмасди.
- Амира,- ичкарилаб овоз берди. Аммо эҳтиётсизликни унутиб, отилиб киргани панд берди. Эшик бузиб кирилаётганини эшитган Низом қаттиқ қўрқиб кетганди. Ечинтиришга уринаётган қизни қулфлаб, пойлаб чиққанди. У Абрамни бошига дазмол билан зарба берди...
Абрам ўзини судраб кетигаётганини ҳис этиб, кўзини очди. Қалтис вазият тезроқ мия фаолиятини тиклади.
Оёғидан судраб кетаётган одамни бир оз кузатди. Тўхтаб, оёғини тушириб калит билан эшик очаман деган пайт, ўрнидан туриб, бир тепди. Низом буни кутмагани учун гандиранглаб кетди. Абрам устига чиқиб, ўзини ўнгламаси аямай мушт тушира бошлади.
Рақиби тамоман ўзидан кетганини кўриб, у очмоқчи бўлган, калит қулфда қолган эшикни очди. Очди~ю, ёқалари йиртилиб кетган кийимини, қўллари билан тўсиб турган Амирани кўриб, ёнига чўккалади. Қиз қўрқув зўридан гапиролмай ҳам қолганди.
- Яхшимисан?! Сенга ҳеч нарса қилмадими?!- деган Абрамни саволига фақат боши билан "ҳа" ва "йўқ" ишорасини қилди. Йиғлаётган қизни қандай овутишни билмай, қучоғига олган йигитга қаршилик қилмади. Аксинча кўнгли бўшаб, йиғиси кучайди.
- Бўлди, қўрқма, ҳаммаси тугади. Тур кетамиз. Дадангни чақирдингми?
- Ҳа,- Абрам ёрдамида ўрнидан турган қиз, йигитни изидан бир неча қадам қўйиб, тўхтади.
- Қон.
- Қандай қон?
- Бошингиз қонаяпти.
- Ҳимм,- Абрам кучли оғриқни энди сезди,- ҳеч қиси йўқ. Дадангга тер, ҳавотирдан ўлай дегандир.
Амира Абрам узатган акасини телефонни олиб, рақам терди.

Тонг отай деб келарди. Аммо Амирани уч кун тутқин этган уйни, деворлари бу кеча ҳар доимги жимликни эмас, оғир тунни бошидан ўтказди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Салонга етиб телефон қилдим. Қўнғироғим якунланмай ўчириб қўйишди. Ва мени биров орқамдан чақирди. Дарахт соясига қўйилган машина ёнида бир қиз турарди. Мени имлади. Таажжубим ошди. Чунки бу мен билан Маҳина салонда кўрган чиройли қиз эди.
- Машинада гаплашиб олайлик,- деди ялиниб. Машина эшигини очди. Ичкарида ҳеч ким йўқ эди. Елка қисиб, орқа ўриндиққа ўтирдим. У қиз айланиб ўтиб эшикни очди. Ва ҳеч кутмаганимда юзимга нимадир пуркади...
Мана бир соатча бўлди ўзимга келганимга. Ҳеч ким йўқ бир хонада оёқ қўлим боғлиқ ётибман. Ечишга уриниб қора терга ҳам ботиб кетдим. Йиғладим... Қўрқув, ночорлик, ташналик, иссиқ қийнаб ёрдам берадигандек кўзёшларимга эрк бердим.

🌼🌼🌼

Эшик кечга томон тарақлаб очилди. Ўша қиз кириб келди. Мени силтаб ўтқизтирди. Кейин оғзимдаги латтани олиб қўлидаги чашкадан сув қуйиб берди. Сувсаб кетганим учун томоғимга ҳам учиб кетди.
- Яна,- дедим қўлидаги бакалашкадаги сувга қараб. Ҳозир мен учун саволлардан ҳам сув муҳим эди. Қаердадир ўқигандим. Мия танани сақлаб қолиш чораси ҳақида ўйлар экан деб. Айни дамда ташналикдан ўлай дегандим. У қиз тўйгунимча сув ичирди. Кейин қўлидаги пирашкани бўлаклаб оғзимга солди. Кўзлари бирам ғамгин. Тавба ким ўзи бу қиз?
- Мендан хафа бўлма,- деди у ҳаёлимни ўқигандек,- сенда қасдим йўқ. Мени ҳисоб ~китобим Зикриё билан.
- Зикриё?!
- Ҳа. Мен уни ўша тўйибузилган қайлиғиман.
- Мени ўғирлаб нимага эришмоқчисиз?!
- Уни ҳам тўйи арафасида орзулари чилпарчин бўлишини истайман.
- Мени нима қилмоқчисиз?- дедим шивирлаб.
- Ҳеч нарса. Уч кун олиб ўтириб, кейин қўйиб юбораман. Олий насаб Зикриё жаноблари тўйи арафасида йўқолиб қолган қизга қандай уйланар экан, кўрмоқчиман.
- Мени айбим, сени тўйинг бузилган йигитга унаштирилганимми? Ахир мен бузмадим орангизни.



- Аммо у сени жуда мақтади. Менга ўхшаб йигитларга этагини кўтариш у ёқда турсин, қўлингни ҳам ушлатмас экансан.... Шунақа эканингни, ноҳақ гапга қолишингга ўзи сабаби эканини билиб туриб ҳам уйланармикин.
- Мени ота~онамни ўйла илтимос,- дедим йиғламсираб,- сени ҳам онанг бордир. Улар уч кун ичида адо бўлади. Истасанг, тўйни ўзим қайтараман... Фақат мени қишлоққа шарманда қилма.
- Кечир... Ростдан сен бегуноҳ қурбон бўляпсан. Ачиняпман... Гап~сўздан бош кўтаролмай қолиш қийин... Аммо мени дилимни ёнғини ўчиши учун бу жуда муҳим.
- Қаранг қандай чиройли қизсиз... Кимлар севмайди ҳали сизни... Ахир милиция хабар топса... Сизга ҳам жабр бўлади.
- Мени ҳаётим тамом бўлган,- қизни кўзларидан ёш думалади. Зикриё билан тугаган. Уни жонимдан ортиқ кўрардим. Роса ялиндим ташлаб кетма деб...
У биларди. Мени ҳаётимдан ундан азиз инсон йўқлигини. Ўгай онам туфайли дадамни меҳридан ҳам айрилдим. Ёлғиз угина мени овунчим эди.
Мен бу қизга қараб туриб, ачиниб кетдим. Ота меҳрини ўрнини йигитлар қучоғи билан тўлдираман деб оғир тавон тўлаган. Зикриёдан аввал ҳам кимнидир ўзига жуда "яқин" олиб юборгани сабаб шу ишлар бўлганини ҳеч ўйлаб кўрмадимикин. Афсус бунақа Аллоҳни танимаган одамлар бирам кўп. Наҳотки, ҳар бир ишни беҳикмат эмаслигини англашмаса, наҳотки барчасини бергувчи Зотдан сўраш ёдларига келмаса...
Қиз оғзимни боғлаб чиқиб кетгач. Яна типирчилашга тушдим. Аммо оёқ қўлимни нима бало қилиб боғлаган бўлса еча олмадим.

🌼🌼🌼

Таҳминимча ўтган бир кун жуда азобли ўтди. Сиқиб боғланган арқонлар қон ўтказмай азойи баданим уюшиб қолди. Ҳар тугул иккинчи кун оёғимни ечди. Номига овқатлантириб, чиқиб кетди. Шунга ҳам шукур қилдим. У ёқ, бу ёққа юриб оёғимни чигалини ёза бошладим. Зикриёни собиқ севгилиси қай гўргадир даф бўлиб, шу бўйи оч қолдим... Икки кун ўтди.



Баъзи лаҳзалар асрлардек узун бўлади.

Наҳотки мени топишни бирон йўлини қилишмади. Ҳеч ким бу қиздан шубҳа қилмадими? Ёки бирон из топишмадими? Бечора ота~онам... Яна гап сўзлар ичида қолиб кетишгандир. Онам бечора адойи тамом бўлгандир... Бир~биридан аччиқ ўйлар ичида, йиғлаб~йиғлаб қай пайтдир уйқуга кетдим ўзим ҳам билмайман.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Онам билан отам мен учун уришиб олишди. Дадам:
- Қудалар қайтсин деган пайти қайтиши керак эди. Мана аёл қуда ҳам жимига кетди. Энди нима қиласан? Келишмаса обрўсини тушириб, ўзинг олиб борасанми яна?!
- Нега олиб борар эканман? Бормайди. Ўзим боқиб оламан. Ўзи ўша пайти гапингизга кириб бекор қилибман, устидан ёзиб берсам бўлар экан.
- Нима деб ютиб чиқардинг?! Бир шапалоқ ҳам урмаган куёвингни нима деб қаматардинг. Қўлингда исбот~далил бўлмаса. Қизингни тентакка чиқаришлари қолганди.
- Нега тентакка чиқарар экан? Ҳамма билиб бўлди ўша Абрамни қандайлигини.
- Эр~хотин сирини кўчага чиқариб бекор қилдинг. Орани совутяпсан...
Совутиш... Аммо ҳеч қачон илимаган ора қандай совусин.
Бошида дадамдан хафа бўлдим. Лекин бир ой ўтиб ҳам ҳеч ким йўқлаб келмагач, ичимга ваҳима оралади.
Наҳотки ажрашиб кетсам. Илк келган кунларим дўзахдек туюлган эримни уйимни соғина бошладим. Неча йил яшаганим ота уйимда иш қилиб юрар эканман, ўз уйимни соғиндим. Чиққан қиз чиғириқдан ташқари деган гапни маъносини англадим. Бу уйда ҳаловат туя олмаётгандим. Нимасидир омонат. Негадир кўнглим ёришмасди.
- Ўзингизни еъ битиргандан фойда йўқ опа,- оиласидан норози бўлиб келиб, қанча гапни айтиб ташлаган Лутфия бош чайқади,- ўзи асли нотўғри қилдингиз.
- Нега?!- илк келган кунларим эримга қўшиб, бутун эркак зотини қарғаб ётган синглимни гапига ҳайрон қарадим.
- Менга эътиборсиз, севмайди дейсиз. Севги қорин тўйдирармиди? Мана битта севганига теккан менми? Эримни ширин сўзидан бошқа нарсаси йўқ.
Поччам ва қайнона қайнотангиз ҳеч йўқ рўзғорни камини қилиб қўйишибди. Мени эримчи, ҳатто егим келган нарсани ҳам олиб беролмайди. Қайнонам эса супрасида сичқон очдан ўлай деса ҳам, очилдастурхон қилиб меҳмон кутади.

Турмуш тўртмушт дегани.

ЛУТФИЯ.

Опам бекор қилди ажрашаман деб. Севги, севги деб нимага эришди. Мана битта севган менми? Тушган рўзғорим айни опам ҳоҳлагандек. Ҳамма ширинсўзли. Олинг~олинг, келинг~келинг. Шоҳрух акам ҳам доим мени атрофимда айланади. Фақат пули йўқ. Ўқишни битиргандан бери бекор.
Бошида севгидан бошим айланиб, билинмаганди. Аммо ҳомиладор бўлганимдан кейин ё ўзим ўзгариб қолдимми ёки ҳар нарсани тусаб, асабийлашадиган бўлиб қолдимми? Билмадим Шохруҳ акам билан тез~тез уришиб аразлаб кетиб қола бошладим. Орага қайнонам мулойим супурги бўлиб, ўт ёқиб туради.
- Сабр қилса, ҳаммаси бўлади.
Аввалгилар бир майизни қирқ бўлиб еган.
Меҳмон келса нега қовоғингиз уюлади.
Меҳмон келса эшикдан, рисқи келар тешикдан....
Бирам кўп гапиради. Бир гапга тушса тўхталиб бўлмайди. Иш қилиш эса ҳаёлига ҳам келмайди. Ё меҳмонга кетади ўзи, ёки биронтани меҳмони қилиб ўтиради. Ош~овқатни ким қилади. Кирни ким ювади иши йўқ.
Опамни ҳаётига ҳавасим келарди. Қайнонасини қадамидан ўт чақнайди. Эри топармон~тутармон. Ҳамма жойни поччам чиройли қилиб ремонт қиляпти. Опамни дарди эса менга яхши гапирсин, мени севсин. Мана мен уч ойда тўйдим севгидан. Пул топмайсизми деган гап ёқмай қўл кўтарди. Олиб кетгани келган қайнонам:
- Сансираб бақириб ташлади келин ҳам. Қандай урганини билмай қолди,- деб ўғлини ҳаспўшлади. Нима деяй, уч кундан бери ҳамирдан угра ош қилиб афтига ҳам қарагим келмай қолганди. Пул беринг ҳеч бўлмаса макарон олиб келай десам, пул йўқ дейди. Бемалол телефон ўйнаб ўтириб. Топган гапи шу тўйдан қарз бўлиб чиққан эмиш. Онамдан қарз олай десам бақириб берди. Мени ҳам жаҳлим чиқиб кетди кейин. Гапириб~гапириб ташладим... Мана ўшандан бери фақат шу пул масаласида гап қочади ўртамиздан...
Опам эса битта поччам билан келишишни ҳам эпламади. Ана энди ўтираверсин, ким севиб олар экан.
Уйимга оғир ўйлар билан қайтдим. Эртаси куни онам асабийлашиб қўнғироқ қилди. Поччам ажримга ариза берибди.



МУАЛЛИФ.

Амирага унаштирилган Зикриё номер алмаштирди. Чунки собиқ қайлиғи Айда ҳамон ундан ажрагиси келмай безовта қиларди. Неча бор ярашишга уринди, Зикриё унамади. Қалби ҳамон севсада, кечира олмасди. Юраги сиқилиб кетган пайтлари Эъзозага чиқиб, у билан узоқ суҳбатлашарди. Амира ҳақида эшитиб, айнан Эъзозани таклифи бўлгани учун рози бўлганди. Ҳам қизиқиб қолганди. Тақдир унга ҳам ноҳақлик қилганига ачинганди.

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Хаёт ташвишини буйнига
Олган
Фарзанди учун жонини
Берган
Хам отайу онаман деган
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Калбида аллох дилида
Иймон
Болам деб юраги уради
Хар он
Согиниб яшайди ёрини
Хар кун
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Хаёт зарбасига чидаган
Сабри
Шоирни калами рост
Экан майли
мен-хам бева аёл боласи
Манку
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Ёлгиз бошин яна
Кайларга урсин
Гийбату бухтонга кандок
Чидасин
Хар бир кадамида ажру
Совоби
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Хар ким хам хаётда
Синиб синмаган
Эркак булиб аёлини
Ортда колдирган
Ёлгиз боши билан
Фарзандлар боккан
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Шоирлар юраги тош
Дема асло
Аёллар хурматин
Киламиз хар хол.
Худо чеварку хамма хам
Инсон
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

Узи емай едирганку у
Фарзандига кийдирган
Хам у
Кеча кундуз тинмаган
Хам бу
Бева аёлни синдирма
Такдир,🧚

🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷
✍Шоьир-Гуломжон
✍Бобохонов-шеьри
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

🤍🤍🤍
Дейдилар инсонни
Кайгу йиглатар.
🤍🤍🤍
Дейдилар инсонни
Алам йиглатар.
🤍🤍🤍
Кайгу ва аламни
Килманг гунохкор.
🤍🤍🤍
Аслида инсонни
Согинч йиглатар.
🤍🤍🤍

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Baxt oddiylikda.❤️🤍

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ ҚУВОНЧЛИ КУН

24 - А П Р Е Л Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰

#ГУЛИМ

🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

#ГУЛИМ

🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

   Онам қишлоқда Амира қайтибди деган гап тарқалган кун ғалати гап топиб келди.
- Анавилар ўзича, суюқ қизини айбини яшириш учун Сирдарёга кетган деяпти. Лекин Абрам билан қочиб кетган экан.
- Нима?- эримни исмини эшитиб, юрагим гупирлаб кетди.
- Суюма айтди,- Сюма онамни шаҳарлик холасини қизи. Ҳамшира бўлиб ишлайди.
У ўша куни навбатчи экан. Аслиддин боши ёрилган Абрамни шифохонага олиб бориб ташлабди. Кейин амакисини ўғли келибди. Авария бўлибди деган гап бўлмаган гап экан.
   Бу гап менга ёмон Таъсир қилди. Қаттиқ хафа бўлдим. Аммо бировга бир нарса айтмадим. Аммо онам...
  Маҳалла икки тарафни яраштириш учун чақирди. Нега билмадим, аммо  онам сўради буни. Аслида бизга январь ойигача муҳлат берилган эди, ажримни ўйлаб кўриш учун. Онам ҳам индамай қўйганди. Бирдан ярашув ҳақида гапириб қолди.
Маҳалла биносига қизимни ҳам олиб бормоқчи эдим, ухлаб қолди. Уйғотган эдим, ғингшиб дадамга ёпишди. Онам юр дадангга олиб бораман деб кўтарганди дунёни бузиб йиғлади. Дадам орага тушиб олиб қолди.
   Ўзимиз бордик. Абрам акага зимдан назар соляпман, минг марта эшитган гапларини бўшлиққа тикилиб ҳеч бир ҳиссиётсиз эшитиб ўтирибди.
- Айбини айтинг сиз ҳам қизимни,- онам минг марталаб айтган гапини такрорлади. Ростдан Абрам ака ажрим учун сира сабаб кўрсатмайди. Маҳалла олдида жим туради. Фақат судда:
- Ҳарактеримиз тўғри келмайди. Шу туфайли ҳатто ўз жонига қасд қилди. Кейинги сафар ўлимига сабабчи бўлиб қолишни истамайман,- деди. Қўлимдаги чандиқ турибди. Шикоят қилмаганимиз билан, ёпди~ёпди қилганимиз билан далил мени ўзим.
- Ёшлар гаплашиб олишсин,- деди маҳалла хотин ~қизлар раиси.
   Кейин бизни ўзини хонасига олиб кириб кетди.

Абрам қаршисида турган хотинига бир назар ташлаб уҳ тортди.
-Бу томошани нима кераги бор эди.
- Қизимизни ўйламаяпсизми?
- Сен ўйладингми? Ўлиб кетмоқчи эдинг-ку.
- Наҳотки, бир бора бўлса ҳам нега шу даражага борди деб ўйламадингиз?
- Йўқ. Чунки сени ўлишга рози бўларинг даражасида урмадим. Кўрсанг зириллайдиганинг даражасида ҳақорат қилмадим. Жонингдан тўйдириб бошқа билан юрмадим.
- Меҳр ҳам бермадингиз, хотин ўрнида кўрмадингиз! Агар меҳр берганингизда мен ҳам жонимни берардим.
   Абрам стул суянчиғига суяниб тиржайди:
- Айнан орамизда ана шу гап бир умр тугамаслигини билганим учун ажрашмоқчиман. Мен сен истаган одам бўлолмайман.
Сен мен истаган одам бўла олмайсан? Бунинг учун бошқа онани боласи бўлиб туғилишинг керак бўлади... Бахтсиз оилаларда бахтли болалар улғаймайди. Мен уларни сонини кўпайтирмоқчи эмасман.
- Амира учун қиляпсиз барини, тўғрими?!- овозини кўтарди Ломия. Абрам бош чайқади. У Ломияни шу ҳолатини яхши тушиниб олган. У асабийлашиб кетган пайти, оғзидан нима чиқаётганига эьтибор бермасди. Бу гапни келажагига қандай таъсир қилиши ҳам уни қизиқтирмасди. Ломияни ўзи ҳам бу ҳолатини биларди.
- Миямга бир нарса ғувв этиб чиқиб кетиб, ҳеч нарса кўзимга кўринмай қолади,- дерди.
- Амира...Амирани сен унутмадинг,- деди Абрам ўрнидан туриб кетиб,- сен ... Сен ва анави онанг сиз билган нарсани бошқалар ҳам билиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз?! Жуда донасан, ақллисан... Лекин биласанми нима?-Абрам ҳиёл ўзига қараб турган Ломияга эгилди,- сен доно муаллим, саришта хизматкор, ақл ўргатувчи дўст бўлдинг. Зўр уддаладинг. Лекин хотин бўлмадинг. Мен...мени сенга бўлган муносабатим "қачон, нимани "ўқитиб" едирар экан" деган ўйни енгишга етмайди! Қизимни ҳар томонлама таъминлайман...- Абрам оғир ютинди,- аммо сен билан яшолмайман.
-Ношукур экансиз! Кўзингиз кўр бўлсин! Шунча қилганимни билмадингиз!- алам билан чиқиб кетаётган эрига бақирди Ломия.
- Шундайми?- Абрам тўхтади,-ишда эканимда, бирон марта овозимдан касал эканимни сезганмисан? Сен ойлигимга режа тузиб беришинг мумкин, лекин ҳол-аҳволим, кайфиятим бирон марта сени қизиқтирмаган. ...Э сенга гапирганни фойдаси йўқ.
   Абрам жаҳл билан чиқиб кетди.

Давоми бор.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Чироқ ёқилиб, телевизор ўчирилган, шишалар ҳар ёнга тепиб ташланган хонада, Боши боғланган Абрам, устига ёпинчиқ ёпган Амира, кайфи учиб кетган Аслиддин, отаси ва Зикриё нима қилиш ҳақида баҳс қилишарди.
Ярим тун уйғониб, қувватга қўйган телефонини олган Зикриё ҳам етиб келган, бор гапни эшитиб, тутоқиб кетиб жаҳл билан Айдани устидан ёзиб бериш ҳақида гапини ўтқизмоқчи бўларди.
- Гап ~сўздан қўрқмайман. Шу қилганига тўйни тезлаштирамиз.
- Кейинчи? Қизим чилласини судма~суд юриб ўтказадими- деди Ризамат ака уни эшитиб сокин,- суд бизни қанча судрайди.
- Индамай кетамизми?
- Ўша қизни чақир,- деди Ризамат ака,- мен бир афтини кўрай. Сен синглинг билан Абрамни олиб кет,- деди кейин ўғлига.
- Милицияга нима деймиз,- деди Амира ҳолсизгина.
- Қизим қайтиб келди. Аразлаб кетган экан дейман. Абрам... Сен бу ерда бўлмадинг... Илтимос...
- Албатта.... Мен... Мени номим қўшилишини... Амирага гап тегишини истамайман... Уйимга ҳам ўзим етиб оламан.
- Сиз касалхонага боришингиз керак?-деди Амира унга қарамай,- жароҳатингиз билан ўйнашманг.
- Майли... Қайтага шу ҳам яхши, машида урилдим деб қўя қоламан. Мен кетдим унда,- Абрам бу ерда ўзини ортиқча сезди. Аммо икки қадам юрмай, гандиранглаб кетди.
- Аслиддин бор. Йўл~йўлакай ташлаб ўтасан шифохонага.
- Майли.
Улар кетгач, Зикриё Айдага қўнғироқ қилди. Тонгги тўрт. Ёз тонги эрта кўриниш бериб келарди
Айда ҳеч иккиланмай етиб келди. Орадан бўлган суҳбатдан Ризамат акани қон босими ошиб кетишига сал қолди. Бу қизга ҳеч нарса Зикриёни тарсакиси ҳам, танаси ҳам таъсир этмади.
- Сиз ҳам оппоқ эмасдингиз аслида,- бақирди у,- доим қизлар билан айшингизни суриб юрар эдингиз. Мен билан ҳам қилмаган ишингиз қолмаганди... Аммо бемалол ташлаб кета олдингиз, ҳолбуки қиз бола эканимни исботи бор эди сизда!
Ризамат ака нега Зикриё жон~жаҳди билан Айда билан ўзим гаплашаман,-деб туриб олганини энди англади. Демак оралари яхшигина "яқин" бўлган!
Зикриё қизга аямай шапалоқ солди.
- Ўзингиз келишиб оларсиз,- Ризамат ака ортиқ қолишни истамади,- бу қиз телба. Ортиқ эшитишни истамайман. Маъқул чора эса, ростдан тўйни тезлаштириш.

Баъзан соянгиз ҳам ёқмай кетади.

АМИРА.

Йўлда кетгунимизча Абрам акани мазаси қочиб қолди. Акам энг яқин шифохонага ҳайдади. Улар кириб кетиб чиқавермаганига жуда ичим қизиди. Оҳири машинадан тушаман деб турганимда акам қайтиб чиқди.
-Бўлди амакисини ўғлини чақирди. Машинасини ҳам келтириб беради.
Бош силкиб қўйдим. Акам уйимиз томон йўл солди. Машина ўриндиғига суяниб уйқуга кета бошладим. Ичимда бир ажиб ҳаловат туйдим... Ҳаловат... Яқинларим қўлида эканимдан шу қадар бахтиёр ва ҳотиржам эдимки... Ҳали олдимда турган муаммоларни ўйлашни истамас эдим.

🌼🌼🌼

Кўчага чиқмай қўйдим. Мен ҳақимда одамлар нималар деяётган бўлса. Яна яқинларим гап-сўзларга нишон бўлганидан эзилиб кетардим. Улар мени Сирдарёга иши бўйича кетиб, ўша ерда шифохонага тушиб қолиб, хабар беролмабди деб гап-сўзни босишга уринишди. Аммо... Бир марта номи қора бўлган қиз ҳақида бунақа ишонарсиз гапга ким ишонарди.
- Энг тўғри йўл тўйни тезлаштириш,- ҳамма шуни истарди...
Аммо мен... Ёлғиз қолишни бу қишлоқдан нари кетиб, оз бўлса ҳам ўзимга келишни истардим. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Мен оиламни ўйлашга мажбурман.

🌼🌼🌼

- Бошқа салонга борамиз,- деди Зикриё қўнғироқ қилиб, тўйни ҳам олдинга сурамиз.
- Айдани нима қилдингиз?
- Отасини чақириб йиғиштириб ол қизингни дедим. Отанг гап~сўз керак эмас, Худони ўзи асрабди демаганда, милицияга топшириб юборардим.
- Уйдагиларингизга нима дедингиз?
- Улар ҳаммасини билади. Аммо ғийбатчиларга ўша гап айтилган.
- Тўғри қиляпмизми?
-....
У жим. Ўйланяптими, жаҳли чиқяптими билмадим.
- Нега иккиланиб қолдинг?
- Билмадим... Очиғи ҳозир бирон жойларга ростдан қочиб кетишни истардим.

- Тўйдан кейин олиб кетаман сени.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

💥ҲИЛҚАТ. 13-қисм.

Муаллиф: Мафтуна Абдуллаева.

МУАЛЛИФ.

Абрам Амира йўқолиб қолганинини эшитиб, жуда ёмон аҳволга тушди. Уч кундан бери милиция ҳеч бир из тополмагани, қишлоқни олди ғийбатчиларини чакагини очиб юборди. Авваллига қизни қочиб кетган деб гумон қилган "ақллилар" кейин ҳар хил қотил ва маняклар ҳақида пичирлай бошлашди.
Амирани ота~онаси ҳар сафар милиция қўнғироқ қилиб моргга чақирганда
юракларини ҳовучлашарди. Учинчи куни қишлоқда ғалати гап тарқалди. Амира Абрам билан қочиб кетган эмиш. Бунга сабаб эса, Абрамни орада бир кун йўқ бўлиб қолиши бўлди. Қилаётган ишини бировга айтмайдиган одам бўлгани учун, Абрам ўша куни ишга кетдим деб Самарқандга йўл олди. Анализларини қайта топшириш учун. Онам ҳавотир олади деб айтмади. Дўстлари йиғилиши керак эди. Ҳеч ким безовта қилмасин деб телефонини ўчириб ташлади. Амира сабаб тушкун кайфиятда эди, ҳеч ким билан гаплашгиси келмади.
Аммо бу ўзини зарарига ишлади. Бирга ишлайдиган синфдошига бошлиғи қўнғироқ қилиб "Абрам зудлик билан қўнғироқ қилсин" деди.
- Абрам ишдаман деди~ку?
- Йўқ. Жавоб олган.
Бу суҳбатдан кейин кайфи ошиб турган кимдир:
- Амирани шу олиб қочган! Мана кўрасизлар!- деб қолди. Эртасига бу хабар қишлоқда туман мисол оралади. Кечга томон қулоғига чалинган ҳабардан Аслиддин қутириб кетди.
- Ростини айт, синглим билан боғлиқ ишда алоқанг борми?- деди Абрамни ёқасидан тутиб.
- Бу нима деганинг?
- Йўқ гап бўлса, қаердан гап оралайди қишлоққа?!
- Ўзингни бос, бақирма. Битта~ иккита эшитиб қолса, рост деб ўйлайди. Амирани номига лой чаплаб қўясан. Биз у билан ҳатто гаплашмаймиз ҳам.
- Ишонмайман гапингга,
у бизни юзимизни ерга қаратмас эди. Сен ўғирлаб кетгансан уни. Шунинг учун ажрашгансан хотининг билан ҳам.
Абрам ёқасидан олган Аслиддинни ичиб олганини сезди. Ҳозир икки мушт бериб, ағдариб ташлаши мумкин эди. Ўзини босди. Гап Амирага борарди.
- Гапни сен кўпайтириб юборасан аҳмоқ,- ёқасидан қўлини олиб деворга тираб,- акаси келиб ёқасидан олибди. Аниқ қочиб кетган дейишади. Мен эркак кишиман жин ҳам урмайди. Синглингни ўйла!


Аслиддин алам билан Абрамни туртиб чиқиб кетди. Ўша пайти телефони тушиб қолганини сезмади. Абрам олиб, хонасига қўйиб қўйди. Кимдандир қўнғироқ қилар деб кутди. Аммо йўлдан яна бўкиб ичиб, уйига бориб ухлаб қолган Аслиддинни телефон эсига келмади.
Ярим тун келган қўнғироқдан Абрам уйғониб, кўтариш~кўтармасликни ўйлаб турганида смс келиб қолди. Ўқиди~ю, ўрнидан сакраб туриб кетди.
- Алё Абрам ака?!
- Ҳа мен, акангни телефони бизникида тушиб қолганди. Қаердасан? Аҳволинг яхшими?!
- Яхши... Мени тезроқ олиб кетинглар!- Амира қўрқиб пичирлаб гапирарди.
- Қаерда эканингни биласанми?
- Ҳа....
Абрам манзилни йўл~йўлакай эшитиб, дадасини машинасига ўтирди. Учинчи қаватига энди кўчиш бошланган бу жой унга таниш. Бир дўстини айни шу бинодаги иккинчи қаватдаги уйини электридаги муаммоларини кўриб берганди.
- Унаштирилган йигитингга ҳам тер,- деди Абрам газни босиб кетар экан,- у яқинроқ, тезроқ етиб боради. Дадангга ҳам ҳабар бер.
- Ҳўп...
- Эҳтиёт бўл... Худойим ўзи асрасин сени...
Абрам юрагида улкан ҳаяжон билан, катта тезликда учиб борарди.

🌼🌼🌼

Амира Абрам билан гаплашиб ўзини тутиб олди. "У ўлгудек ичиб олган, менга ҳеч нарса қила олмайди. Ҳозир яқинларим келиб олиб кетади" деган ўй билан ўзини босиб, Зикриёни рақамини терди. Аммо уч марта ҳам кўтармади. Ҳар эҳтимолга қарши кимлиги ва манзилини ёзиб сис юборди.
Кейин дадасига терди. Ҳар тугул отаси кўтарди.
- Дада,- деди отасини уйқу аралаш ҳавотирли овозини эшитиб йиғлаб юборди.
- Амира, Амира қизим, сенми?! Қаердасан? Яхшимисан?
Ота~бола бир~бирини тушуниб олиб, ҳаяжонлар бир оз босилгач. Амирани отаси ўғлини излаб хонасига кирди. У донг қотиб ётарди. Уни уриб~тепиб уйғотиб, йўлга тушгунча ҳийла вақт ўтди...

🌼🌼🌼

Амира нажоткорларини кутишдан бошқа иш қолмагандан кейин, хонани ичкаридан қулфлаб олди. Ҳар сония вақтга қараб, ярим соатни ўтказди. Бу вақтда эса, уни қўриқлаш топширилган, "чўтир", яни Айдани тоғасини ўғли Низом уйғониб қолди.


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Тарақлаган овоздан уйғониб кетдим. Сергакланиб ўрнимдан турдим. Қорним жуда оч қолганди. Тезроқ Айда келишини кута бошладим. Бугун қўйиб юбор деб ялиниб кўраман. Ичимда тинмай ўқиётган дуоларим Ўзига етиб бориб, бу қизни қалби юмшар.
Аммо тушлик пайти бошқа бир одам кириб келди. Тўғриси юрагим тавонимга тушиб кетди. Секундлар ичида ҳаёлимдан энг ёмон фикрлар ўтди. Кейин калима қайтара бошладим...
Келган нусха сўхтаси совуқроқ, бадқовоқ, юзи озроқ чўтир одам эди. Менга бир қараб, ёнидан пичоқ чиқарди. Чиқ этиб очилган пичоқдан қулт этиб ютиндим. Наҳотки шундай ўлиб кетсам. Ўзимни беихтиёр бурчакка олдим. Чўтир одам қилиғимга парво ҳам қилмай, энгашиб қўлимни ечди, оғзимдагини ечди.
- Яна боғлаб қўйишимни истамасанг, дод солма. Эрта қўйиб юбораман. Бу учинчи қават бошқа қўшни кўчиб келмаган. Овозингни биров эшитмайди ҳам.
Кўнглимни айнитаётган латта олиниб, енгил тортдим. Чўтир одам бир оз ўтиб, сув билан сомса келтириб берди. Ейишга бир оз қўрқдим. Бирон нарса қўшиб берган бўлсачи деб. Кейин сувсизликка чидолмай сувни ичдим. Оз~оздан. Йўқ ўзгариш сезмадим. Кейин эса сомсани ҳам **** олдим. Озроқ куч кирди. Тиззаларимни қучиб вақт ўтишини кута бошладим. Ваъда берганидек қўйиб юборса, нима қилишни ўйлай бошладим.
Қизиқ... Нега булар менга юзини кўрсатяпти. Милицияга арз қилишимдан қўрқишмаяптими? Ёки... Ҳаёлимга ваҳимали ўйлар кела бошлади... Ё, Аллоҳим Ўзинг асра. Ўзингдан Ўзга ҳалоскорим йўқ....
Кун кеч бўлганда чўтир яна кирди хонага ғирт маст. Бу гал қўрқувим зўридан ўрнимдан туролмай қолдим. Биринчи кирганида, бунга пул бергандир ортиқча ташвишни нима қилади деб ўзимни овутгандим. Энди у маст!



Ҳалоскоринг Аллоҳ бўлса ҳаслар дарёда кемага айланади.

Ғужанак бўлиб олдим. Тилимда калимам адашиб кета бошлади. Аммо чўтир қўлидаги пакетни олдимга итга ташлагандек отиб чиқиб кетди. Эй, Худойим шунчалар енгил тортдим...
Дами чиққан шардек шалвираб анча ўтирдим. Кейин пакетни олдимга олдим. Мадор ҳали керак менга.
Овқатланиб ташқарига қулоқ солиб анча ўтирдим. Қанча ўтди билмайман. Вақт ҳисобини йўқотдим. Ёки у мени йўқликка отиб юборди. Бир пайт ташқарида яна тарақлаган овоз эшитилди. Эшикка яқин бориб, аста қулоқ солдим... Ва шу пайт кутилмаганда... эшик очилиб кетди... У қулфланмаган эди. Бир зум довдирадим. Қафас калити қўлида~ю қаёққа учишни билмайдиган қуш эдим гўё...
Ташқарига яна қулоқ солдим. Кейин мўраладим. Жилишга қўрқиб анча вақт ўтказдим менимча. Кейин аста чиқдим. Икки хонали квартира. Ҳамма ёқни чироғи ўчган. Залдан деворга қапишиб, эмаклаб эшик томон силжидим... Аммо бу гал омадим кедмади. Эшик қулф. Аста изимга қайтдим. Телевизор овози келаётган хона томон юрдим. Чўтирни олдида тўртта шиша. Тавба бир ўзи қандай ичибди. Полда ағанаб ухлаб ётибди. Хонани бир қур кўздан кечириб, кўзим телефонга тушди. Оёқ учида юриб бориб, диван устида қолган телефонни олдим.
Икки кўзим чўтирда. Уйғониб кетмасин деб шу қадар кучли илтижо билан сўраяпманки... Телефонни олиб хонадан чиқдим. Деразадан атрофни кузатиб қаерда эканимни фаҳмладим. Бу ***даги янги қурилишдан чиқариб, таъмирланган кўп қаватли уйлар биноси. Демак, бу учинчи қават.... Ҳозир яхшилаб ўйлаб иш қилишим керак. Телефон яхшики кодсиз экан. Шовшув бўлиб, яна ҳам гап кўпаймаслиги учун акамга тердим. Тунгги 12. Кўтарармикин. Уч мартадан кейин ҳам кўтармади. Смс ёзиш ҳаёлимга келди.
- Ака, Амираман. Тезроқ қайтиб чиқинг.
Бир неча сония кутиб дадамга тераман деб турсам, экранда таниш номер кўринди... Шошиб кўтардим.
- Ака...
- Амира... Сенмисан?!- бир неча дақиқа миям ишламай қолди. Нега акамни номеридан Абрам чиқяпти!

Давоми бор


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Вақт ўтиб ёқтириб қолди. Аммо тили сабаб қиз билан кўп муаммоларга учраб, ахийри унашувга эришди.
- Сен кўп хурсанд эмассан. Бирон муаммо борми,- деди шаҳар айланишга зўрға рози бўлган қизга.
- Биласизми нима?
- Нима?
- Муаммолар қачон ҳақиқий муаммога айланиб, бартараф этиш мушкул ишга айланади. Қачонки сиз уни кўп гапириб, кўп ўйлаганингиз сари. Ҳамма нарсани ҳал қилиш инсонни қўлига бериб қўйилмаган. Баъзи муаммоларни ечимини вақт кўрсатади. Баъзиларини ечими Аллоҳ қўлида.
- Хўш.
- Гумондасиз. Худди мен каби. Аммо фарқимиз мен Аллоҳга таваккал қилдим. Сиз эса ўзингизча ечим излаб юрибсиз. Унаштирилганимиздан бери.
Зикриё қизга аввал ҳайрат билан қаради. Кейин кулиб қўйди.
- Эъзозани ўзисан.
- Ахир у мени устозим.
Амира ҳам жилмайди. У ҳаммасини Яратганга ҳавола қилиб, ўзида бир ҳаловат туйганди.,

🌼🌼🌼

Ёқутой ишлаб ҳам қайнонасини кўнглини олиб, ҳам ҳар хил одамни кўриб, баҳри дили очилиб ўзини тутиб олди. Битта~битта ишлаган пулига онасидан ҳам ёрдам олиб, ўзига ажратилган жойни тўғирлаб ола бошлади.

🌼🌼🌼

Қишлоқда Абрам билан Ломия ҳаёти муҳокамадан қолиб, одамлар янги мавзу топиб кетишди. Бироқ вақтида оғзидан учиб, Розия опани кўнглини совутган гаплар, ўзидан кўпайиб бир оила тақдирини салбий томонга бурилишига хизмат қилди. Дили қаттиқ ранжиган Майсара опа ҳам ажримга қаршилик билдирмай қўйди.

🌼🌼🌼

Розия опа ажримга берган куёвини Худо солиб чарчамади. Бу ёқда қизи шалпайди қолди. Бошқа томондан Лутфия ҳам ҳар икки кунда "унақа қилди қайнонам, бунақа қилди қайнонам деб" тутини чиқиб қўнғироқ қилади.
Аёл баъзан уйқуси қочиб ўйлайди. Нега унинг қизлари яхши одамларга учрамади?

ИККИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ.


УЧИНЧИ БЎЛИМ.


АМИРА. 2017-йил. Август

Бахт билан бахтсизлик ёнма~ён юради.

Тўй 15 августга белгиланди. Келин кўйлак танлаш учун салонга бордик. Зикриёни синглиси анчагина гапдон экан. Эъзозани иши чиқиб қолиб у келолмади. Салондан энди чиқмоқчи эдик бир қиз қайнисинглимни исмини айтиб чақирди.
- Маҳина.
- Вой... Асссалому алайкум...- Маҳина негадир менга бир қараъ тутилди.
- Ваалайкум ассалом... Бу ердан келин кўйлак танлаяпсизларми?- деди чиройли қилиб макияж қилиб олган қиз, негадир менга ғалати қараб.
- Ҳааа. Майли биз бора қолайлик.
Маҳина мени қўлтиқлаб чиқиб кетди. Ҳайрон қолдим рости. Аммо Маҳина гапни бургач, жуда чуқур сўрамадим...
Уйда ҳам иш қизғин. Акамни тўйи кузни оҳирида. Унга ҳам, менга ҳам яхшигина пул сарфлашяпти. Онамни қувончини чеки йўқ.
Зикриё ҳам иши кўплигидан фақат кечқурун бир соатгина гаплашади. Уни қўпол феълига ҳам ўргандим. Баъзан айтадиган ўринсиз гапларидан ранжисам ҳам, ичимга ютаман.
Эъзоза узоқлашган мендан негадир. Билмай хафа қилиб қўйдимми деб ҳам ўйлайман. Чунки ўша куни нега эрга тегмаяпсан, қари қиз бўлиб қоласан десам, жим бўлиб қолди.
- Мен эрга тегишни истамайман,-деди.
- Нега ҳали биронтани севиб қоласан,- десам.
- Мени севгим ўлиб бўлган,- деди. Очиғи ундан бу гапни кутмагандим. Уни биронтани пинҳон севганини шу пайтгача сезмабман қойил...
Бугунги воқеани ҳам айтмоқчи бўлиб қўнғироқ қилгандим. Аммо у кўтармади.

🌼🌼🌼

Келин кўйлак танлагани борганимдан икки кун ўтиб, салонга чақиришди.
- Илтимос, ўзингиз бир келиб кетинг,- деди салон ходимаси,- кўйлак билан боғлиқ бир иш бўлди. Куёв тараф билмаси ҳал қилайлик илтимос. Мени айбим билан бўлди. Ишдан ҳайдаб юборишади. Ўзи зўрға кирганман...
Қизни кўзёшидан нима дейишимни ҳам билмай қолдим. Наҳотки шунчалик жиддий муаммо.
- Майли,- дедим унга раҳмим келиб,- ҳозир борайми?
- Ҳа. Шу номерга қўнғироқ қилинг, салонга киришингиздан аввал. Ҳўпми? Ўзим чиқиб аввал вазиятни тушунтираман.



Қасоснинг кўзлари кўр.

Инсон касофатни ўзига~ўзи сотиб олиши мумкин экан. Дарвоқе мен ўзи шунақа қизман~ку. Фалокат оёғим остида туради. Бўлмаса куппа~кундузи, шаҳарни қоқ марказидан ўғирлаб кетишадими?!


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

💥ҲИЛҚАТ. 12-қисм.

Муаллиф: Мафтуна Абдуллаева.



Ҳар бир кунимиз сабоқ.

АМИРА. 2017~йил. Ёз.

Изимдан келган Зикриёга ўқрайиб қараб туравердим. Эъзоза акаси шунчаки мени синаш учун гапирганини уқтириш билан, қулоқ миямни еди.
- Акам унаштирилган қизини жуда севарди. Бир~бирларига етишгунча роса тер тўкишганди. Аммо тўйга яқин қолганда, у қизни акам билан танишишдан олдин юрган йигити пайдо бўлди. Ўзи ҳам анча~мунча далили бор экан. Зикриё акам тўйни тўхтатди. Ҳазм қила олмади. Акамга бир гал:
- Севганидан қучоғимдан қочмайди десам, эркак қўлига ўргани бўлган экан, деган гапини эшитган эдим. Шунчаки тили куйган.
- Уни тили куйган бўлса меники ҳам куйган. Менга билдирилган ишончсизликдан.
- Бўпти, акам айтган гапидан афсусда, кечира қол...
Бугун ўқишни оҳирги кунини якунлаб уйга қайтяпман. Жаноби олийлари ҳам келибди. Мен Эъзоза билан кетмаётгандим. Улар томон совчи қўйгандан бери. Бугун Зикриё шуни сўраб турибди.
- Йўқ,- дедим асабий.
- Очиғи қизлардан кўнглим қолиб кетганди. Аммо сени қиёфангда ўзгача бир қизни кашф этдим. Ўша кунги гапларимни унут... Эрта совчиларим боради. Ўтган гал, онанг қизим оёқ тираб йўқ деб олган дебди. Илтимос бу сафар яхшилаб ўйлаб кўр. Мен сенга осмондаги ойни ваъда қилмайман. Аммо бир умрлик елкадош, сирдош, суянч бўла оламан. Йўқ дема.
Унинг кўзларига қараб, бу гап чин дилдан эканини ҳис этардим. Бош силкидим. Зикриё бизни узоқдан кузатиб турган Эъзозага қўл силкиб қўйди. У бир маҳзун жилмайиб акасини машинасига минди. Биз эса Зикриё билан уни қаттиқ илтимоси билан овқатлангани бордик.

🌼🌼🌼

Уйга қайтдим. Яна совчилар келди. Розилик берилди. Узук тақиб кетишди... Ҳуллас, тўртинчи курс бошланмаси тўй қилишга келишилди. Она ҳам акамдан олдин тўйим бўлишини маъқуллади. Тўртинчи курсни Қарши шаҳрида давом эттирадиган бўлдим. Ажаб жуда сокинман. Бахтдан осмонга учмадим.
Абрамни ажрашганини эшитиб ҳам ҳеч нарса ҳис этмадим. Йиллар мени жуда ўзгартириб юборди.



Ит билан эшшакни қанча қилма тарбия,
Ит бўлур, эшшак бўлур, асло бўлмас одамий.

ЁҚУТОЙ.

Эрим Россияга кетиб энди аҳволим ўнгланар десам... Бир ой пул ташлаган номард кейинги ойдан қандайдир бир аёлга илакишиб қолди.
- Мен аёл қандай бўлишини энди билдим,- деди уялмай,- шу ерда қоламан.
Мен тугул ойижон ҳам гапира олмай қолди.
Бир ҳафта йиғладим. Емадим, ичмадим боламга ҳам қарамадим. Ҳали тендошларим сочини жамалак қилиб ўриб юрганда, нега эрга тегдим деб койидим ўзимни. 20 га кириб~кирмай тирик бева бўлдим...
- Чиқиб ишларингизни қилинг,- деди овсиним бир маҳал тепамга келиб,- энди ким боқарди сизни. Жарақ~жарақ пул топиб келади деган эрингизни аҳволи бу. Аввалгидек бизни рўзғор билан битта бўласиз.
Овсиним лабини буриб чиқиб кетгач, тушган вазиятим ўзим ўйлагандан ҳам оғирроқ эканини англадим. Эрим ўзи ўйнаш топиб мени қулликни маҳкум этиб кетди. Шаҳд билан нарсаларимни йиғмоқчи бўлиб турдиму, бу гап чиққандан кейин онамга қўнғироқ қилиб айтганимда уларни айтган жавоби эсимга тушиб бўшашдим.
- Нима бўлса ҳам ўша ерда қол. Яна қайтиб келаман деб ўтирма. Акангни уйлантирмоқчимиз. Қайтиб келган синглиси бор деган гап керакмас. Аканг ҳам айтган. Ўзини йиғиштириб яшасин деб. Сени барибир чиқиштирмайди. От айланиб қозиғини топади барибир. Яшайвер. Нима керак бўлса ўзим олиб бориб бераман.
Бўшашиб ўтириб қолдим. Кейин эса калламга бир фикр келиб ўрнимдан турдим.

🌼🌼🌼

- Ишга кирдим,- дедим, қаёққа йўқолган эдингиз деган қайнонамни саволига,- ўғлиггиз бу аҳаол бўлса, мен ўзим пул топиб рўзғорга олиб келаман.
Қайнонамни хурсандликдан, овсинимни аламдан кўз ҳажми ўзгарди.
- Қандай иш? - қайнакам гапга қўшилди.
- Йигирув цехи. Фақат аёллар ишлайди. Қишлоқдан ҳам ўнтача бор экан. Автобус келиб олиб кетаркан.
- Ҳа, эшитгандим мен ҳам. Майли ишлайверинг. Ҳарна рўзғорга наф.
Ҳавони иссиғида бориб~келиш, кун бўйи тик оёқда ўтириш қийин қийин.Бу ёқда қайнонам ойлигимни олдиндан ҳисоблаб турган бўлса ҳам, ишлаш мен учун нажот йўли бўлди. Пешонам шу экан, начора! Ўзим учун ўзим курашаман. Ҳар доимгидек.


Азага борган хотин, дардлини айтиб йиғлайди.

ЛОМИЯ


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

😔БЕВА АЕЛНИ СИНДИРМА ТАҚДИР,🧚

✍МУАЬЛЛИФ Ғуломжон-Бобохонов,

🎬🕊🤍ИЖРОДА.
🎤НИГОРА ХАКИМОВНА.

❤️‍🩹💚🩷💜🩶❤️🤍

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@kungilkoshonasi

Читать полностью…

👑❤️ КЎНГИЛ КОШОНАСИ ❤️👑

Эрталаб уйқудан турганингизда ушбу дуони ўқинг!


✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг


@kungilkoshonasi

Читать полностью…
Subscribe to a channel