islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

100681

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @FiqhUz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @SaboqlarUz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Demak, siz yashayapsiz!

(ikkinchi qism)

Senariy muallifi va rejissyor:
Abdulhay Muhiddiniy

Tasvirchi:
Islom Abdurashidov

Ovoz rejissyori:
Subhan Muslim

Montajchi:
Yahyo Yunus

Rollarda:
Qamariddin Bekmuhammad
Biloliddin Saidjalolov

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ulovni to‘xtatish odobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мусайлима ва Ансий каззоблар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Мусайлиматул-Каззоб Набий алайҳиссаломнинг даврларида Мадинага келиб, «Муҳаммад ўзидан кейин бу ишнинг ярмини менга қолдирса, унга эргашаман», деди. У ўз қавмидан анчагина одам билан келган эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом у томон бордилар. У зотнинг ёнларида Собит ибн Қайс ибн Шаммос ҳам бор эди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўлларида хурмо шохининг бўлаги бор эди. У зот шериклари орасида ўтирган Мусайлиманинг тепасига келиб тўхтаб, «Мендан мана шу чўпни сўрасанг ҳам бермайман. Аллоҳнинг иши сенга ўтмайди. Агар яна шундай қилсанг, Аллоҳ сени бўғизлайди. Менимча, тушимга кирган одам сенсан. Менинг ўрнимга сенга мана бу Собит жавоб беради», дедилар ва ўгирилиб кетдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22177

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Har bir musulmon kishi adolatli sanaladi

Ushbu videoda fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qur’oni Karim va hadislarning hayotimizdagi o‘rni, ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ilm ahllariga muhim bo‘lgan tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari berilgan.

🌐 https://youtu.be/2Y8lfkFfZ8k

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ulovda Allohni zikr qilish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади

Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, “Умра плюс” лойиҳасини илгари суриш чораларини муҳокама қилди.

Бугун малайзиялик меҳмон Тошкентга етиб келди. У Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди. Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

– Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиё минтақасида, балки жаҳон миқёсида катта салоҳиятга эга бўлган, жадал ўсиб бораётган давлатдир. Мамлакатингиз билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади, – деди Ўзбекистон президенти.

Музокарада:

• Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш;
• халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш;
• гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш;
• туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш;
• савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик қилиш;
• Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш;
• сувни тежаш технологияларини жорий этиш;
• мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш;
• "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик;
• ахборот технологиялари, камбағалликни қисқартириш ва транспорт боғлиқлигини кенгайтириш соҳасидаги шериклик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, "Марказий Осиё + АСЕАН" форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш таклифини кўриб чиқиш ташаббуси билдирилди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Маълумот ўрнида, "Умра плюс" лойиҳасида Саудия Арабистонига зиёратга отланган сайёҳлар аввал Ўзбекистонга келиб, Имом ал-Бухорийни зиёрат қиладилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22171

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ulovga minish odobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abasa surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🎁 «Hazratni xotirlab» tanlovining 69-soni g‘olibi aniqlandi

🎉 Fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi «Hazratni xotirlab» ko‘rsatuvining navbatdagi g‘olibi aniqlandi.

Hay’at a’zolari tomonidan tanlovning 69-sonida Ahrorjon Bekjonov «Eng yaxshi fikr-mulohaza» tanlovining g‘olibi deb topildi.

Tanlov shartlari:

1. Ko‘rsatuv haqida umumiy fikringiz.
2. Ko‘rsatuvdagi eng yoqqan xotira qaysi bo‘ldi?
3. Eng ko‘p manfaatli bo‘lgan son qaysi bo‘ldi?
4. Barcha sonlardan olgan 10 ta xulosangiz.
5. Ko‘rsatuv bo‘yicha qanday taklif va mulohazalaringiz bor?
6. Hazrat bilan bog‘liq sizning qanday xotirangiz bor?

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Yo‘l-harakati qoidalariga rioya qilish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mehnat natijasida yuzaga kelgan mahsulotga mehnat qilmaganlar narx qoʻyadilar. U ishlab chiqarish joyidan xaridorga yetib borguncha yuzta toʻsiqdan oʻtadi va har toʻsiq oʻziga keragini shilib qoladi. Ikki orada ishlab chiqaruvchi va xaridor jafo koʻradi, boyagi toʻsiqlar esa ishlamasdan tishlaydi, desak xato boʻlmaydi. Ishlab chiqaruvchi toʻgʻridan-toʻgʻri bozorga bormoqchi boʻlsin-chi, bu dunyoga kelganidan pushaymon yeydi.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

«Xalq so‘zi», 1991-yil 28-fevral

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳасаблар ила фахрланиш

Жоҳилиятнинг энг кўзга кўринган ишларидан бири мана шу – аждодларнинг обрў-эътибори, нуфузи билан мақтанишдир. Ислом дини келишидан олдинги араб жоҳилиятида ҳам отам у қилган, бобом бу қилган, деб фахрланиш, ўзини бошқалардан устун қўйиш бор эди. Бу мутлақо нотўғри ишдир. Ўтиб кетган кишилар яхши иш қилишган бўлса, ўзлари учун қилганлар. Аммо нима учун улардан кейин қолганлар ўзлари бир иш қилмай, ҳасаблари билан фахрланадилар, бошқалардан устунман, деб гердаядилар? Ҳозирда улардан кўра яхши амаллар қилиб турганларни камситадилар? Одамлар орасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарадилар? Исломдан олдин бу ишни қилганларнинг маълум даражада узрлари бўлиши мумкин. Аммо мусулмон бўла туриб, бу ишни қиладиганларга нима дейиш мумкин? Уларнинг гуноҳлари жоҳилларнинг гуноҳларидан ҳам каттароқ бўлмайдими?

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 7-жузи асосида тайёрланди

🔗 https://islom.uz/maqola/22155

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мадинада Ҳаж мавсумида 18 та шифохона ва тиббиёт марказлари хизмат қилади

Мадина саломатлик кластери томонидан 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 18 та шифохона ҳамда тиббиёт марказлари ажратилди.

Madina Health Claster хабарига кўра, тиббиёт марказлари ва шифохоналар жаҳон андозаларига мос ускуналар билан жиҳозланган, зиёратчиларга ёрдам бериш учун юқори малакали 20000 дан ортиқ ходимлар хизмат қилиши маълум қилинган.

Ҳаж мавсумида ходимлар зиёратчиларга хизмат қилиш учун икки сменада ишлайди.

Шунингдек, шошилинч масалаларга жавоб бериш учун фавқулодда вазиятлар бўлими хизмати жорий қилинди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22153

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#маълумот

15-май халқаро оила куни


☝️ Маълумки, 15-май бутун дунёда халқаро оила куни деб эълон қилинган. Ушбу куннинг белгиланишидан мақсад оилаларнинг муаммоларига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилишдир.

Бугунги кунда юртимизда ҳам оилаларнинг фаровонлиги, уларда учраётган муаммоларга ечим бериш халқимиз орасида энг кўп муҳокама қилинадиган ишлардан биридир.

Қуйида «Hilol Nashr» ва бошқа нашриётлар томонидан чоп қилинган, оилаларнинг тотувлиги, эр ва аёлнинг меҳр-муҳаббат ила ҳаёт кечиришлари, уларнинг ўзаро сокинлик топишлари, қўйингки, оилаларнинг бахтиёр оила бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадида ёзилган китобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. «Бахтиёр оила»
— 72 000 сўм

2. «Baxtiyor oila» (lotin alifbosida) — 72 000 сўм

3. «Никоҳ китоби» — 96 000 сўм

4. «Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар» — 71 000 сўм

5. «Бахтли ҳаёт ҳақида 77 ҳикоя» — 15 000 сўм

6. «Бу менинг оилам» (Ҳаётий воқеалар) — 11 000 сўм

7. «Саодат калити» — 12 000 сўм

Мазкур китобларни ўқиш ва уқиш орқали оилаларда кузатиладиган, кузатилаётган, кузатилиши мумкин бўлган муаммолардан биттаси бўлса ҳам барҳам топса, мақсадимизга етган бўламиз. 😊

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Исломни парчалашга ҳаракат қилганлар

Жалуло фатҳи

Жалуло Яздажир қочиб борган шаҳар эди. Ўша ерда у билан бирга форслар жамланиб, қўрғон кўтаришган, мудофаа истеҳкомини қуришган эди. Мусулмонлар шаҳарга етиб бориб, уни ҳам фатҳ қилдилар ва буюк зафар қучдилар. Ундан олинган ўлжалар Мадоиннинг ўлжаларидан кам бўлмади.

Сўнг мусулмонлар Ҳулвон, Тикрит, Мовсил, Мосабазон, Аҳвазон, Тустар, Сус, Жундайсобур каби шаҳарларни фатҳ қилдилар.

Мусулмонлар форсларнинг энг катта амирларидан бири Ҳурмузонни тутиб олиб, уни ўлжалар билан қўшиб Умар розияллоҳу анҳуга юбордилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22151

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Миср пирамидалари қандай қурилган?

4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин.

Мисрда бундан 4 минг йил илгари қурилган 31 та пирамида, жумладан, дунёга машҳур Гиза мажмуаси ўзининг сир-синоатини сақлаб қолган.

Яқинда тадқиқот ўтказган Шимолий Каролина Уилмингтон университети тадқиқотчилари пирамидалар Нил дарёсининг қачонлардир мавжуд бўлган қадимий тармоғи бўйлаб қурилган бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда bbc.com манбасига таяниб, kun.uz сайти хабар берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22179

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Насабларга тил теккизиш

Жоҳилий кишилар ўз ҳасаби ила фахрланиш билан бирга, ўзгаларнинг насабига тил теккизадилар. Уларнинг насаблари ҳалол-пок насаб эканлигини шубҳа остига қўйишга, ўзларига ёқмаган кишиларни «таги паст»ликда айблашга уринадилар. Жоҳилият аҳлининг бундай қилишини тушунса бўлади. Лекин Ислом аҳлидан бу иш содир бўлса, нима дейиш мумкин?! Кишиларнинг насабига тил теккизиш катта гуноҳдир. Буни ҳар бир мусулмон асло унутмаслиги лозим.

🔗 https://islom.uz/maqola/22178

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқандда

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқандга ташрифи давомида шаҳардаги муқаддас қадамжо ва тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.

Шоҳи Зинда мажмуаси зиёрати чоғида олий мартабали меҳмонга заминимизга муқаддас ислом динининг кириб келиши ва равнақ топиши йўлида хизмат қилган алломалар ва уларнинг издошлари ҳаёти, фаолияти ҳақида маълумот берилди. Бу ердаги ҳар бир обида ва унинг тарихи, уларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юртимизда диний-маърифий соҳадаги ишларнинг бир кўриниши эканлиги таъкидланди.

Амир Темур мақбараси билан танишув чоғида улуғ жаҳонгир ва темурийларнинг давлатчилик тарихи, Мовароуннаҳрда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари эътироф этилди.

Анвар Иброҳим дунёга машҳур Регистон мажмуасини томоша қилар экан, бу ердаги мадрасалар Самарқанд заминининг азалдан илм-маърифат, маданият маркази бўлганлигини қайд этди.

Малайзия Бош вазирининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22176

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича янги тартиб жорий этилди

Кейинги йилларда юртдошларимизнинг «Умра» зиёратига бориб келишида турли муаммоларга дуч келиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, туризм фаолияти билан шуғулланаётган айрим тадбиркорлар «Умра» сафарига кетиш ҳақидаги рекламаларда берилаётган ваъдаларини бажармаётгани, манзилга етиб борганда меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, кўп ҳолларда эса зиёратчилар бориш-келишда самолёт рейсларининг белгиланган санадан кечикиши каби ҳолатларни мисол қилиб келтириш мумкин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22173

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Sevintiringlar, nafrat qildirmanglar

Abu Muso roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Sevintiringlar, nafrat qildirmanglar, osonlashtiringlar, qiyinlashtirmanglar», dedilar».

Muslim rivoyat qilgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Xotima

(2-qism)

«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 16-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Набий алайҳиссаломнинг соч толалари

Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилинади:

«Абийдага: «Бизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Анасдан ёки Анас розияллоҳунинг аҳлидан олганимиз сочлари бор», дедим. У: «Ундан бир толаси менда бўлиши мен учун дунё ва ундаги барча нарсалардан севимлироқдир», деди».

Бухорий ривоят қилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сартарошнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Саҳобалари у зотни ўраб олишган эди. Бирор соч донаси тушса ҳам бирор кишининг қўлига тушишини хоҳлашар эди».

Муслим ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22162

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума фазилатли кун

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар.

Имом Насоий ва имом Термизий ривояти.

Изоҳ: «Садақа»
уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.

Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.

Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22158

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

2024 йилги ҳаж мавсумида зиёратчиларга шиша идишларда замзам суви берилади

2024 йилги ҳаж мавсумига Покистон ва бошқа мамлакатлардан ҳаж ибодатини адо этувчи зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас заминга етиб келди.

Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонининг Al Zamazemah компанияси томонидан зиёратчиларга шиша идишда замзам суви бериш қарори қабул қилинди. Ҳаж мавсуми вақтида зиёратчиларга жами 400 миллион идишда замзам суви тарқатилади. Al Zamazemah компанияси замзам сувини зиёратчиларга қулай етказиб бериш учун рақамли платформалардан фойдаланади.

Ушбу компаниянинг бошқарув аъзоси Ёсир Шушудан олинган маълумотга кўра, ҳар бир зиёратчига 22 та замзам суви идишлари берилади. Зиёратчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун рақамли каналлар тайёрланган, бу эса жараённинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Саудия Арабистони ахборот агентлигининг маълумотига кўра, идишлар осонгина сканерлаш мумкин бўлган штрих-кодлар билан чоп этилади. Ушбу ёндашув буюртмани олиш ва зиёратчига замзам идишларини етказиб бериш учун рақамли трансформациянинг энг юқори стандартидан фойдаланишни таъминлайди.

Al Zamazemah компанияси зиёратчиларга қулай ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида ҳаж мавсуми олдидан ўқув-семинар машғулотларини режалаштирган.

Саудия Қироллиги ўтган йили ҳаж мавсумида 1,8 миллион ҳожиларни қабул қилган. Бу йил эса ушбу кўрсаткич 2 миллион бўлиши кутилмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22157

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

2024 йилги ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади, Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар қўйилади.

🛫 Зиёратчилар мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали ҳаж сафарига кузатилади.

Ҳаж ва умрани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳларга раҳбарлар бириктириш, сафар олдидан машғулотлар ўтказиш, шифокор ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш, сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқда. Ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» номли қўлланма, нимча кабилар тақдим этилмоқда.

Мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22156

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

               اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

   "Аллоҳумма соййибан наафиъан.

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Janoza namozi haqidagi bob 1-qism | Fiqh saboqlari

Hidoya 91-son

Janoza namozi farzi kifoya boʻlish bilan birga, musulmonning musulmondagi haqqi hisoblanadi. Bu namozning oʻziga yarasha shartlari va ruknlari bor.

Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy

Ustoz: A'zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ulovni pok saqlash

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Уйғониш давридаги дунёқараш (тўртинчи мақола)

Шундан кейин кимлардир, Дин Халверзон тахмин қилганидек, университет олимлари, бошқалар тахмин қилганидек, кўзга кўринмас яширин кучлар айни Коперникнинг гапини динга қарши кўтарилишини ирода қилганлар. Улар, муқаддас китобда қуёш чиқади, ботади дейилган, бу дегани қуёш ернинг атрофида айланади деганидир. Коперник эса бу гап нотўғри эканини исбот қилди. Ер қуёшнинг атрофида айланар экан. Демак, муқаддас китоб уйдирма экан, илм эса ҳақиқат, дея жар солдилар. Бузуқ дин асосидаги черков эса бу гапни нобокорлик эканини эълон қилди ва бу гапни айтганларни тафтиш маҳкамасига тортишни бошлади. Жумладан Галило Галилейни қариб қолган бўлишига қарамай занбилга солиб, олиб келиб тафтиш маҳкамасига тортдилар. Шундай қилиб, европаликлар назарида дин билан илм бир-бирига ашаддий душман бўлиб қолдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22152

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Кимсалар бор...

Бир қуёшдин чўлда янтоқ, боғда гул-раъно битар,
Бир қаламдин ким ғазал-у ким эса иғво битар.

Кимса борки, бир дарахтни ўт ёқиб косов қилур,
Кимса борки, бир чивиқдан ўстириб асо битар.

Тил мисоли аридур кимдир андин заҳр йиғур,
Ким эса бол тўплабон шаҳду шакар ҳалво битар.

Биров борки, эгри сўзинг тўғрилаб лутф айлагай,
Биров борки, тўғри сўздин эл аро ғавғо битар.

Зайниддин, доимо бўлгил сен тилингга эҳтиёт,
Тил захми кетмагай, тиғ солган яро битар.


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22150

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel