islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

#Силаи_раҳм

Катта аканинг ўрни ва унга яхшилик қилиш

عَنْ سَعِيدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «حَقُّ كَبِيرِ الْإِخْوَةِ عَلَى صَغِيرِهِمْ حَقُّ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ».

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ака-укаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир», дедилар».

Шарҳ: Катта аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар унинг укалари, сингиллари ва ҳоказо, ким бўлса бўлсин, отага қандай итоат қилса, катта акага шундай итоат қилишлари керак. Чунки буни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг боладаги ҳаққи каби бўлишини яхши билишимиз керак.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, катта аканинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, унинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларга, сингилларга лозимдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Укалари уни оталари ўрнида ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23542

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Odam jism va ruhdan iborat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Хавф ва умид

Аллоҳни билиш, таниш таслимият ва қўрқувни тақозо этади. Қўрқувнинг мавжуд эмаслиги қалбнинг маърифатдан йироқ эканига далилдир. Қўрқув илмнинг мевасидир. Умид яқиннинг мевасидир. Ким жаннатга киришни хоҳласа, унинг талабида жидду жаҳд қилсин. Ким дўзахдан қўрқса, ундан йироқлашиш учун жидду жаҳд қилсин.

🔗 https://islom.uz/maqola/23528

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Буюк алломалар юрти» туркум телекўрсатувлар тайёрланиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Буюк алломалар юрти (16-20 аср боши)» медиалойиҳаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Медиалойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод қилган буюк алломалар, олимлар, уламолар, маданият ва санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилади. Мамлакатимизда бошқа юртлардан келиб яшаган ва ижод қилган илм-фан, маданият ва санъат намояндалари ҳаёти ўрганилади ва рўйхати тузилади.

Тадқиқот натижасида «Буюк алломалар юрти» номли энциклопедия ва қисқача аннотациялар билан алломалар реестри шакллантирилади. Бундан ташқари, туркум телекўрсатувлар тайёрланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи бош ижрочилигида тайёрланиши кўзда тутилган медиалойиҳага, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Темурийлар тарихи давлат музейи, Шарқшунослик институти, WOSCU, Ўзбекистон халқаро ислом академияси каби ташкилотлар ҳам ҳамкорлик қилиши белгиланган.

🔗 https://islom.uz/maqola/23539

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Фаса ва Даробижарда фатҳи

Сория ибн Зунайм ал-Кинаний Фаса ва Даробижарда томон юрди. У ерлик аскар билан саҳрода тўқнашди. Қаттиқ жанг бўлди. Форслар курд­лардан мадад сўраган эдилар, улар мадад бердилар. Мусулмонлар оғир аҳволда қолдилар. Сория ва унинг аскарлари саҳрода эдилар. Агар у ерда туриб жанг қилаверсалар, ҳалок бўлишлари турган гап эди. Агар ортларидаги тоққа чиқиб олсалар, душман фақат бир томондан келиши мумкин эди, холос.

Имом Байҳақий «Далоилун-нубувва»да, Ал-Лолкоий «Шарҳис сунна»да, аз-Зайну Оқулий «Фавоид»да, Ибн ал-Аъробий «Каромотул авлиё»да ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Умар бир лашкар юбориб, унга Сория розияллоҳу анҳу исмли кишини бошлиқ қилган эди. Умар розияллоҳу анҳу хутба қилиб туриб, «Эй Сория, тоққа!» деб уч марта нидо қилди.

Кейин ўша лашкарнинг хабарчиси келди. Умар ундан ҳол сўради. Шунда у:

«Эй мўминларнинг амири, биз енгилаётган эдик. Ана шундай ҳолда турганимизда «Эй Сория, тоққа!» деган нидони эшитдик. Бас, биз ортимизни тоққа бериб олган эдик, Аллоҳ уларни мағлуб қилди», деди.

Умарга: «Сен ўшандоқ деб қичқирган эдинг», дейилди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23537

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Alloh – gunohlarni kechiruvchi, mehribon Zot

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Тақво ва ростгўйликка эътибор бериш

Бировнинг тутган рўзасига ҳам, намозига ҳам қараманг, балки кимнинг рост гапираётганига, ишониб топширилса уни адо этаётганига, гуноҳ қилмоқчи бўлганида эса ўзини тийиб, тақводор бўлганига қаранг.

🔗 https://islom.uz/maqola/23527

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Бахтиёр_оила

Никоҳнинг эълони ва ундаги кўнгилхушлик

Никоҳни эълон қилишнинг ҳикмати аввал ҳам айтиб ўтилди. Ўша эълон қилишда баъзи мусиқа овозлари ҳам ишлатилиши ҳадисларда келган. Шу билан бирга, никоҳ тўйларида шариат кўрсатмалари доирасида кўнгилхушлик қилишга рухсат берилган. Бу ҳақиқатларни келгуси ҳадиси шарифлардан ва уларнинг шарҳидан ўрганамиз.

Рубаййиъ бинту Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйимда келиб тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб ўтирдилар. Шунда қизчалар дуф чалиб, Бадр куни қатл қилинган оталарим ҳақида хиргойи қилишди. Шу пайт улардан бири:

«Ичимизда эртага нима бўлишини билувчи Набий бор», деб қолди.

Бас, у зот:

«Буни қўй, аввал айтаётганингни айт», дедилар».


Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/10340

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shahvatga berilgan kimsaga shaytonning ig‘vosi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Шаҳвоний хаёлларнинг муолажаси

Шайх, доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳу шундай дедилар: «Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда «ҳаромга бир қараб олай, бир назар ташлаб маза қилай, деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизларча ҳаромга тикилаверармидингиз? Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам шундай пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан.

Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратим учун бирор фойда йўқ, лекин бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Зот Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради.

Шу нарсаларни ўйласа, иншаАллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гуноҳдан муҳофаза қилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23523

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayton har kimga o‘ziga xos ig‘vo qiladi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматларидан

(биринчи қисм)

Бировнинг тутган рўзасига ҳам, намозига ҳам қараманг, балки кимнинг рост гапираётганига, ишониб топширилса уни адо этаётганига, гуноҳ қилмоқчи бўлганида эса ўзини тийиб, тақводор бўлганига қаранг.

Аллоҳни билиш, таниш таслимият ва қўрқувни тақозо этади. Қўрқувнинг мавжуд эмаслиги қалбнинг маърифатдан йироқ эканига далилдир. Қўрқув илмнинг мевасидир. Умид яқиннинг мевасидир. Ким жаннатга киришни хоҳласа, унинг талабида жидду жаҳд қилсин. Ким дўзахдан қўрқса, ундан йироқлашиш учун жидду жаҳд қилсин.

Агар сенга бири Аллоҳ учун ва бири дунё учун бўлган икки иш рўбарў келиб қолса, охиратга оид насибангни дунёга оид насибангдан устун қўй. Чунки дунё ўтиб кетади, охират боқий қолади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23519

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Islomda sog'liqni saqlash masalasi 8-son (3-qism)

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/cC1umZyfydM

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

700 йиллик тарихга эга Қуръон нусхаси

Ўзбекхонга атаб олтин вараққа кўчирилган 700 йиллик тарихга эга Қуръон қўлёзмаси топилгани ҳақида ўтган йили Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги доирасида маълум қилинган эди. Ушбу Қуръон 1318 йилда Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб, олтин вараққа кўчирилган ва бу мўғуллар давридан кейин сақлаб қолинган асосий Қуръон мусҳафи ҳисобланади.

Туркиялик профессор Эмек Ушенмезнинг таъкидлашича, қўлёзма Усмонийлар ҳукмдори Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан 1475 йилги Қрим юришидан ўлжа сифатида Истанбулга олиб келинган. Ўзбекхон Қуръонининг нусхаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залидан жой олади.

Айни пайтда ушбу нодир Қуръони Карим қўлёзмасининг факсимиле нусхасини тайёрлаш жараёнлари қайси босқичда?

Батафсил қуйидаги ҳаволада

⛓️ https://www.youtube.com/watch?v=GuFs3loZZbQ

⛓️ https://islom.uz/maqola/23520

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Eshitish mo‘jizasi

Inson o‘zi haqida ozgina o‘ylab ko‘rsa, juda ko‘p ne’matlar ichida yashayotganiga amin bo‘ladi.

Shunday ne’matlar orasida bu qulog‘imiz — u orqali eshitish ne’matidir. Biz ushbu ne’mat vositasida turli ovozlarni eshitamiz.

Quloq borasida qiziqarli ma’lumotlarni ushbu videolavhadan bilib olishingiz mumkin.

#Allohning_mojizalari

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Илмнинг аҳамияти

Аллоҳ алақдан яратган инсоннинг биринчи муаллими Аллоҳ жалла жалолуҳунинг Ўзидир. Аллоҳ унга қалам билан илм берган, билмаган нарсасини ўргатган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни уммийларга ва бошқаларга муаллим қилди. У зот уларга Китобни ва ҳикматни – Қуръон ва суннати мутоҳҳарани ўргатди. Бу ҳақиқат Қуръони Каримда қуйидагича ифодаланади:

«У уммийларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин залолатда эдилар. Ва улардан ҳали уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва Унинг Ўзи азиздир, ҳакимдир» (Жума сураси, 2–3-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига Китоб ва ҳикматни ўргатдилар, чунки бу иккиси барча умматни саодатга етакловчи илоҳий ваҳийдир. Бу иккиси асосий мақсад бўлса, бошқа илмлар унга элтувчи воситадир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23541

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Алданиб_қолманг

Умматга ибрат бўлганлар

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи «Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?» номли китобида қуйидагиларни ёзади:

«Адиблардан бири шундай деган эди: «Икки нарса борки уларнинг аниқ вақти йўқ. Шахснинг ҳаётидаги уйқу ва миллатнинг ҳаётидаги таназзул. Шунинг учун бу иккисини фақатгина улар ғолиб келиб, эгалик қилганидан кейингина билинади».

Ҳақиқатда бу кўплаб миллатларнинг ҳаётида бор бўлган масаладир. Бироқ мусулмонларнинг ҳаётидаги бошланган таназзул ва пасайиш бошқа миллатларникидан кўра ёрқинроқ экани кузатилади. Биз агар камолотга етиш билан завол топишнинг ўртасини ажратиб тургувчи чегарага бармоғимизни қўймоқчи бўлсак, хулафои рошидинлар билан араб подшоҳлиги ёки мусулмонларнинг подшоҳлигининг ўртасини ажратиб турадиган ўша тарихий чизиққа қўйишимиз аниқ эди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23540

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Саудия Арабистони Умра зиёратчиларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади

2025 йил 14 апрелдан бошлаб «Uzbekistan Airways» Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади.

Компания хабарида бу жорий йилги «Ҳаж 2025» дастури бошлангани билан боғлиқлиги маълум қилинди.

14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт. Акс ҳолда тегишли тартибда белгиланган жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилаётган Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари 2025 йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23538

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Набий алайҳиссаломнинг бомдод намозидан сўнг айтадиган дуолари

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини нимадир деб қимирлатар эдилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, бу айтаётган нарсангиз нима?» деб сўрадим. Шунда У зот:

اللهُمَّ بِكَ أُحَاوِلُ وَ بِكَ أُصَاوِلُ وَبِكَ أُقَاتِلُ

«Аллоҳумма бика уҳаавилу ва бика усоовилу ва бика уқоотилу», деб айтяпман», дедилар».

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ҳаракат қиламан, Сенинг номинг билан ғолиб бўламан ва Сенинг номинг билан уруш қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23536

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Таскин ўрнида

Бироз тўхтанг биродар. Келинг ўзимиз хақимизда тафаккур қиламиз.

Дунёда етти миллиардан кўпроқ одам бор. Шулардан бир ярим миллиарди мусулмонлар экан. Демак, сиз дунёдаги хар бешта одамдан биттасисиз.

Сиз намоз ўқийсизми? Бахтли одам экансиз. Демак, сиз ҳар ўнтадан биттасисиз.

Сиз Қуръон ўқишни биласизми? Нақадар гўзал. Йигирматадан биттасиз, рўза тутасизми ўттизта, закот берасизми қирқта, ҳажга борганмисиз элликта, зино қилмайсизми олтмишта, даюс эмасмисиз етмишта инсон ичида биттасиз биродар. Ҳисобни ўзингиз давом эттириб кўринг. Қанчагача бора оласиз? Аслида қанчага бориш керак? Биласизми биродарим?!

Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ таоло қиёмат кунида Одамга шундай дейди: «Дўзахга юбориладиганларни чиқар, Одам дўзахга юбориладиганлар қанча? дейди.

Аллоҳ таоло: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди. Тасаввур қилиб кўринг биродар. Қўрқдингизми? Мен қўрқдим. Умримни, вақтимни сарфлаётган нарсаларимдан, гуноҳларимдан қўрқдим. Мингтадан битта бўла оламанми? Шундан қўрқдим. Сиз-чи? Сиз қўрқдингизми?

Албатта Аллоҳ меҳрибон Зот, умидим Аллоҳдан.

Аллоҳим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатларидан баҳраманд этсин.

Таскин ўрнида Яъжуж ва Маъжужлар кўп бўлишини унутманг.

🔗 https://islom.uz/maqola/23535

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Илоҳий мантиқ

Абаса воқеасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмнинг обрўли кишиларини даъват қилишларида мантиқ бор эди. Бу мантиқ асосида қавмнинг ожиз кўзлари аъмо кишиси Умму Мактумни даъватидан кўра обрўлиларини танлаган эдилар. Илоҳий мантиқ эса буни рад этди. Эҳтимол, ана шу обрўли кишидан кўра ожиз бир киши ҳидоятга сазовор бўлиши хабар қилинди ва шундай хам бўлди.

Абдуллоҳ ибн Умму Мактум исломнинг байроқдори бўлди. Кўз нурларини жаннатни кўришга алишди.

Баъзи ақлга, ҳикматга асосланган мантиқларимизни қаттиқ ушлаб олиб, кибрга берилиб бошқаларни маломат қилмайлик. Баъзи биз билмаган, бизга ёқмайдиган нарсалар устида хайр бордир. Зеро, илоҳий мантиқ, инсоний мантиқдан доим устундир.

Ориф Таскиннинг «Ҳаёт менга шуни ўргатди» китобидан.

Аввал ўзим хам бошқа ниятда қўйган постларимни, одамлар бошқа маънода тушунганини кўриб уларни маломат қилардим. Ҳозир эса ўша пайтда айб ўзимда бўлганини улар нотўғри тушунишига сабаб бўладиган даражада ёзганимни тушундим.

Бугун баъзи биродарларимизни мен аввал қилган хатоларни қилишаётганини кўряпман. Аллоҳ уларни хам тез орада ислоҳ қилсин.

🔗 https://islom.uz/maqola/23526

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мазҳабда_муваффақият_бор

«Қалби улфат қилинадиганлар» кимлар?

Таҳаллул тарафдорлари ақл манфаатли деб кўрсатган нарсани муқаддам қўяди. Улар ақл ҳақ ва тўғри деб кўрсатган нарсани шариатда ворид бўлган нарсалардан олдинроқ, устунроқ қўйишади. Масалан, Умар розияллоҳу анҳу очлик, қаҳатчилик йилида ўғрининг қўлини кесмай турганларини, «қалби улфат қилинадиганлар»га закот бермаганларини далил қилиб, «Мана шу ўринларда Умар розияллоҳу анҳу ўз фикри билан, манфаатли бўладиган нарсани ўйлаб, ўшани қилдилар, Қуръондаги ҳукмни тарк қилдилар. Бир кишининг қатлида иштирок этган бир қанча кишиларни қатл қилганлари ҳам бунга мисол бўлади», дейишади. Таҳаллулчилар мана шуни, яъни ақл манфаатли деб кўрсатган нарсани муқаддам қўйишни маҳкам тутишади. Уларнинг наздида шариатдаги ақлга хилоф келган ҳар қандай ҳукмнинг қиймати, аҳамияти йўқ.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23525

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Расулуллоҳга муҳаббат қўйиш борасида олий намуна

Бу йигит ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ота-онага муҳаббат қўйишнинг олий намунасини кўрсатган. У Исломга кирганини эълон қилиш ва мусулмон ёшлардан бири сифатида Аллоҳ йўлида курашиш истагида Расулуллоҳ билан учрашишга интиқ эди. Бир куни ушбу ниятини амалга оширишни мақсад қилди. Масжидга борди ва у ерни муҳожир ва ансорлар билан тўла эканини кўрди. Улар Ҳабиблари соллаллоҳу алайҳи васалламни тинглаётган эдилар. У бориб, сафнинг орқароғига, ёшлар ва ўсмирлар билан бирга ўтирди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини якунлаб ташқарига юра бошладилар. Саҳобалар масжид ташқарисига қадар йўлларида туришди. Шу пайт Талҳа ибн Баро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашди. Сўнгра қўлларини меҳр, муҳаббат билан ўпа бошлади ва: «Мен Талҳа ибн Баро ибн Умайрман. Сизнинг ёнингизга Исломга киришга, байъат олгани келдим... Ўзингиз яхши кўрган нарсани менга амр этинг. Сизга бирон ишда итоатсизлик, осийлик қилмайман...», деярди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23524

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Набий алайҳиссаломнинг тонгда ўқийдиган дуолари

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً وَرِزْقًا طَيِّبًا

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан», деб айтар эдилар».

Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.

Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23511

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Гуноҳи_кабира

Ҳаё гуноҳдан сақловчи қалъадир

Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

«Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).

Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

«Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641). Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23522

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Муслималар_саҳифаси

Қайғулар бизни Аллоҳга илтижо қилишга мажбурлайди

Бошингизга бирдан муаммолар ёғилиб, юрагингиз сиқилиб кетса, энг аввал уларни ҳал қиладиган, сизни бу вазиятдан чиқариб оладиган бирор одамни топмоқчи бўласиз, таниш қидирасиз... Ҳолбуки, халоскорингиз фақат ва фақат Буюк Аллоҳдир. Ахир «кулдирган ҳам, йиғлатган хам» Унинг Ўзи эмасми? Маҳзунлик ҳам, хурсандчилик ҳам, кулги ҳам, йиғи ҳам фақатгина Аллоҳнинг измида. Дунёдаги жамики инсонлару бошқа махлуқотлар жамланиб, бирор ташвишингизни даф қилмоқчи бўлса, Аллоҳ изн бермаса, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Бир қиз айтади:

«Қачон қайғуга ботсам, ўзимни қутқариш учун бирорта дугонамнинг олдига чопардим, ёки кўнгилхушлик учун интернетга кириб, ҳар хил нарсаларни томоша қилиб, вақтимни ўтказардим. Афсуски, бу нарсаларга чалғисам, қайғуларим бирпас унутилгандек бўларди, холос. Кўнгилхушлик муаммоларни қалбимдан юлиб ташлай олмас эди. Ўзим билган барча усуллардан фойдаланиб кўрдим, лекин қалбимга таскин берадиган бирор малҳам топа олмадим. Шундан кейин умидсизликка тушиб, ўзимни йўқотиб, таслим бўла бошладим...

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23521

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Шайтон унга яқинлаша олмайди

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйии ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно».

Имом Термизий ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23510

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Allohning yerdagi o‘rinbosari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning hijratga chiqib ketishlari hikmatini keyin bidik

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 80-soni

Qirg'iziston ulamolari

🌐 https://youtu.be/2M6mDKYF0jY?si=e08TwTtAX1_ED7J8

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel