islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

#Жамият

Таққосламанг

Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги хам қайғуга солмайди.

Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.

Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.

Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, химмати баландроқ, ўзимни.

Озгина гуноҳига хам сиқиладиган юрагимни.

Иштиёқи баланд, келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.

Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.

Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни хам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди хеч қачон ҳис қилолмаслигимни хам биламан Шу мени қайғуга солади...

🔗 https://islom.uz/maqola/23496

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жамият

Мусулмонларнинг гўзал ибодатлари уни ром этди

Бугун сизларга кўпчилик танимайдиган бир инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Унинг асл исми Леопольд Вайс. У 1900 йилда Австрия-Венгрия империясида туғилган яҳудийлардан бўлиб, ёзувчи, журналист, мутафаккир, тилшунос, ижтимоий танқидчи, ислоҳотчи, таржимон, дипломат, файласуф ва сайёҳдир.

1922 йилнинг баҳорида Вайс Қуддусда маҳаллий психиатрик клиника шифокори бўлган амакиси Дориан Фейгенбаумдан Иерусалимга ташриф буюриб, бир мунча вақт шаҳарда қолиш таклифини олади.

Иерусалим шаҳрида Вайс мусулмонлар ҳаёти билан яқиндан танишди. Ақсо масжидига зиёратлар уюштирди.

Мусулмонларнинг жамоавий тарзда бироқ, бир тану бир жон бўлиб, амалга оширувчи тартибли ва гўзал ибодатлари уни ўзига ром этди. Масжидларда у ҳақиқий сакинат ва ором манбасини кўрди. Аллоҳнинг мазкур ибодатлар асносида уларга бошқалардан кўра яқинроқ бўлишини ақли билан ҳис этди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23494

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Соат воқеаси

Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди. Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга олиб кел деди.

Фарзанди бориб, соатсоздан: «Бу эски соат экан, беш доллар бераман», деган жавобни олиб келди.

Ота: «Энди буни қадимий буюмлар сотиладиган жойга олиб бориб, нархлатиб кел», деди. У ерга бориб келган ўғил: «Беш минг доллaр берамиз», дейишганини айтди.

Ота: «Энди буни давлат музейига олиб бор ва сотмоқчи эканингни айт», – деди. Музейга бориб келган ўғил отасига: «Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, соатни текширгандан сўнг шу биргини соатга бир миллион доллaр белгилашди», – деб келди.

Шунда отаси: «Болам сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган ерда бўлади. Ўзингни ноўрин жойга қўйиб, қадрингга етмасалар хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган – қадрингга етади, шундай экан, ўзинга лойиқ бўлмаган ерда қолма!», деди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23493

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Улар шундай эдилар

Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ораларидаги мунозара.

Бир куни Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг уйларига келдилар. Энди ичкарига кираман деб турганларида ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳам келиб қолдилар. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу орқага тисарилиб:

- Эй Али, марҳамат сиз киринг, дедилар.

Ҳазрати Али ҳам жавоб бердилар, натижада ораларида шундай узун диалог бўлди:

- Эй Абу Бакр! Сиз аввал киринг. Ҳар яхшиликда аввалда бўлган, ҳар хайрли ишда илғор бўлган, ҳар кимдан илгарилаб кетган Сизсиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23490

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мерос

Қачон бобо учун учдан бир афзал бўлади?

Биз зикр қилиб ўтган саккиз кўринишдан бошқа ҳолатларнинг барчасида бобо учун молнинг учдан бирини олиш афзалдир. Агар марҳум ортидан бобони ва учта ёки ундан кўп ака-укани қолдирса ёки бобо ва бешта ёки ундан кўп опа-сингиллар қолса ёки бобо ва икки ёки ундан кўп ака-ука ва опа-сингиллар қолса, шунда бобо молнинг учдан бирини олади. Ва қолган мол ака-ука ва опа-сингиллар ўртасида «бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси асосида тақсимланади. Агар биз ушбу ҳолатларда бобога муқосама асосида меросни берсак, у зарар кўради, чунки бунда бобонинг улуши молнинг учдан биридан камайиб кетади. Бу эса бобонинг фойдасига бўлмайди.

Мулоҳаза.
Туғишган ака ёки ука, ёки опа, ёки сингил йўқ бўлиб, ота бир ака-ука ва опа-сингиллар бобо билан бирга қолишининг ҳукми юқорида ўтган ҳукм кабидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23488

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Силаи_раҳм

Амакининг ўрни ва унга яхшилик қилиш

عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: أَتَى يَعْلَى بْنُ أُمَيَّةَ بِأَبِيهِ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُبَايِعُهُ عَلَى الْهِجْرَةِ بَعْدَ الْفَتْحِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ». فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، بَايِعْ أَبِي عَلَى الْهِجْرَةِ. فَقَالَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ». فَأَتَى الْعَبَّاسَ يَسْتَشْفِعُ بِهِ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَى الْعَبَّاسُ النَّبِيَّ فَقَالَ: أَقْسَمْتُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، لَمَّا بَايَعْتَ أَبَا يَعْلَى عَلَى الْهِجْرَةِ، فَبَسَطَ يَدَهُ وَقَالَ: «قَدْ أَطَعْتُ عَمِّي، وَلَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ».

Мужоҳиддан ривоят қилинади:

«Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отасини у зотга ҳижрат учун байъат қилдиргани олиб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Отамнинг ҳижрат учун байъатини қабул қилинг», деди. «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар.

Шунда у Аббоснинг олдига бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида шафоатчилик қилишини илтимос қилди. Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен қасам ичиб айтаманки, Яълонинг отасининг ҳижрат ҳақидаги байъатини қабул қилинг», деди.

Шунда у зот қўлларини узатдилар ва: «Амакимга итоат қилдим. Барибир фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар».

Шарҳ:
Ушбу ривоятдан маълум бўляптики, амаки ҳам отанинг ўрнига ўтар экан. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари икки марта қайтарган нарсага амакилари воситачи бўлиб келганлари учун рози бўлганлар. Ўша иш қилиб бўлмайдиган нарса эканини билиб туриб ҳам, хўп деб, «Мен амакимга итоат қиляпман, лекин барибир Аллоҳнинг ҳукми бу эмас», деб бўлса ҳам байъатни қабул қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23487

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Муслималар_саҳифаси

«Уммул Киром» лақабли олима

Уммул Киром Карима бинт Аҳмад ибн Муҳаммад Марвазия фақийҳа, олима ва ҳадис илми билимдонидир. Юз йил яшади ва бокира ҳолда вафот этди.

Ислом дини ва шаръий илмлар хизматида катта ўрин тутгани учун тарихчи олимлар олимага «Уммул Киром» лақабини беришган.

Карима Маккадаги Масжидул Ҳаромга қўшни бўлган ва илм талабида отаси билан бирга кўп ўлкаларга сафар қилган. Умрини илм ёдлаб, ривоят қилиб, ўрганиб, кўпчиликка ўргатиб ўтказди. Олиманинг ўша даврда кўплаб шогирдлари йирик фақиҳ бўлиб етишдилар.

Замондошлари Каримани фаҳми ўткир, зийрак муҳаддиса ва фозила дея сифатлаганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23486

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Бахтиёр_оила

Никоҳ тўйи

Никоҳни эълон қилиш ва бошқа бир неча хайрли мақсадларда тўй қилиш шариатда тавсия қилинган амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида, ўша вақтнинг шароитидан келиб чиқиб, ўзлари оддий ва содда тўйлар қилганликлари маълум ва машҳур.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар билан Мадина орасида уч (кун) турдилар ва София бинту Ҳуяйга уйландилар. Мен мусулмонларни валиймага даъват қилиб келдим. Унда нон ҳам, гўшт ҳам йўқ эди. У зот тери дастурхонларни ёзишга амр қилдилар. Уларнинг устига хурмо, қурт ва сарёғ ташланди. У зотнинг валиймалари шундан иборат эди».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/10186

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zakot berish joiz bo'lgan va joiz bo'lmagan kishilar bobi

Hidoya 122-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Ushur – lug‘atda o‘ndan bir deganidir. Shariatda yerdan unib chiqqan ekin, mevalar va hosillardan olinadigan soliq bo‘lib, uning miqdori shu hosillarning o‘ndan birini tashkil qiladi.

Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Шифокордан ажойиб тавсия


Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:

- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, - деди шифокор. - Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

🔗 https://islom.uz/maqola/23478

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг масжидларда хавфсизлик техникасига риоя қилишга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжид мўмин-мусулмонлар ибодат қиладиган жамоат жойи бўлгани туфайли унинг хавфсизлигини таъминлаш доимо долзарб вазифа экани таъкидланди. Жумладан, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва буларга туташ ҳудудларда техник жиҳатдан осойишталикни таъминлаш устувор масала эканига алоҳида урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ҳудудлардаги барча масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, жумладан, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари ва қозонхоналарни тўлиқ назоратдан ўтказишни тегишли масъулларга топширдилар. Шунингдек, янгидан бунёд этилаётган ва жорий таъмирланаётган жомеларда қурилиш-архитектура меъёрларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари келгyсида Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида бўлгани каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, масжид маъмуриятининг масъулиятини ошириш, ҳар бир объект ва техник хизмат кўрсатиш қурилмаларига алоҳида жавобгар шахс тайинлаш юзасидан кўрсатмалар бердилар. Шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг мунтазам назоратидан ўтказиб туриш муҳимлигини билдирдилар.
Мамлакатимизда жойлашган масжидларда хавфсиз шароит яратиш, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш талабларини назорат қилишга оид Диний идора бўйруғини бажариш алоҳида таъкидланди.

Баён этилган топшириқ ва кўрсатмалар республиканинг барча худудларидаги имом-хатибларга ҳам етказилиб, ижроси назоратга олингани маълум қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23476

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Солиҳа аёлнинг сифати

Ҳар қандай кичик ва катта масалаларда эри билан маслаҳатлашадиган, унинг рухсатисиз хонадонидан ташқарига чиқмайдиган, хонадон сирларини фош қилмайдиган аёл солиҳа аёл деб аталади, хўрланган аёл дейилмайди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23474

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жамият

Соф қалбнинг дуоси

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг жажжи ўғли бор эди. Қачон бир нарса сўраса, онаси: «Бор, Аллоҳдан сўра!» дерди. Шунда болакай маъсум қалби ила саждага бош қўяр ва Раббидан истаётган нарсасини сўрар эди. Она эса, бу аснода ўша нарсани бурчакка яшириб қўйиб, ҳеч нарса билмагандай турарди. Бола илтижосини тугатгач, ҳалиги нарсасини топиб оларди.

Бу ҳол бир қанча муддат давом этди.

Бир куни уйда ҳеч ким йўқлигида болакайнинг кўнгли бир нарса тусади ва одатига кўра, саждага бош қўйиб, Аллоҳга илтижо қила бошлади. Кейин эса, у нарсани доим оладиган жойидан олди.

Онаси уйга қайтганида, боласининг қўлидаги нарсани кўриб, қаердан олганини сўради. Соф қалб, соф туйғулар соҳиби бўлган болакай: «Ҳамиша оладиган жойимдан», деб жавоб берди...

🔗 https://islom.uz/maqola/23472

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan

#Hadis_va_Hayot #Ramazon

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қуръон зали: ноёб қўлёзмаларни намойиш этиш лойиҳаси муҳокамада

Президент ташаббуси билан қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида Қуръон зали экспозициясини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда уни керакли контент билан бойитиш ва ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа бўйича учрашув ташкиллаштирилди, унда 114 та Қуръон қўлёзмаларини намойиш этиш учун витриналар жойлаштирилиши, уларнинг ўлчами ва дизайнига оид масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда витриналарнинг ҳарорат ва намликни сақлаш хусусиятлари, ёритиш тизими, ультра бинафша нурларнинг таъсири, ёнғинга чидамлилиги ҳамда экспонатлар ҳимояси билан боғлиқ техник талаблар муҳокама қилинди. Шунингдек, Қуръон қўлёзмалари бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун, Қуръон залида Ўзбекистонга алоқадор 114 та ноёб Қуръон қўлёзмалари жамланади. Улар орасида Ҳазрати Усмон Қуръони, 8 асрга мансуб Катта Лангар Қуръони, шунингдек, турли тарихий сулолалар даврида юртимизда кўчирилган ёки сақлаб келинган ноёб нусхалар бор.

Шу билан бирга, Қуръон залида мультимедиа маҳсулотларини намойиш этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23470

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Бутун жаҳон уламолари ўзаро аҳиллик, тинчлик ва бағрикенгликка чақирди!

Ислом оламидаги нуфузли ташкилот бўлган Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга навбатдаги муносабатлари эълон қилинди. Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб, Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сано, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин каби забардаст олимлар “Уммат бирлиги”, “Тинчлик”, “Кексаларни қадрлаш”, “Ахлоқ-тарбия тушунчаси”, “Альтруизм” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам адолат ва тенглик тўғрисида чиқиш қилиб, унинг жамиятда тутган ўрнига тўхталдилар.

“Адолат Ислом динидаги энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб, барча пайғамбарлар ва самовий китоблар уни қарор топтириш учун юборилгандир”, дейилади нутқда.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари адолат бандани Яратганга маҳбуб банда бўлишига сабаб эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Агар банда адолат сифати билан зийнатланиб, уни ҳаётига дастур қилиб олган бўлса, у ҳеч кимга зулм қилмайди, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беради. Натижада, у Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланади. Зеро, адолат тақвони ҳосил қилиб, ишларга хайру барака киргизади. Аллоҳ таоло айтади: “Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир” (Моида сураси, 8-оят).”.

Шунингдек, чиқишда адолат хайр-баракага, одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатликка етаклаши ҳақида сўз боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу уммат модомики, гапирганда рост сўзласа, ҳукм қилганда адолат қилса ва раҳм-шафқат сўралганда раҳм қилса, яхшиликда бардавом бўлади” (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоят қилган).

Муфтий ҳазрат таъкидлаганларидек, адолат қилиш инсонни ёмонликдан қайратиб, яхшиликка ундовчи улуғ фазилатдир. У оилавий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни мустаҳкамлаб, ота-она билан фарзандлар, эр-хотинлар, раҳбар ва ходимлар, давлат ва жамият ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни тартибга солади. Шунинг учун унинг долзарблиги ҳамма даврларда, хусусан, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.

Шуни эътироф этиш керакки уламолар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик дин ва маданиятлар орасидаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Бундай ҳамжиҳатлик, албатта, жаҳоннинг ҳар бир бурчагида тинчликни, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Зеро, бундай ришталар турли жамиятларни бир-бирига боғлайди, яқинлаштиради. Бу борада Мусулмон донишмандлар кенгашининг ўрни бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

🔗 https://islom.uz/video/23495

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ibodatlar nima uchun farz qilingan?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Бурҳониддин Кирмоний мероси

Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илм-фан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий олимлар билан ҳамкорлик қилган. Уларнинг орасида тиббиёт соҳасининг йирик намояндаларидан бири – Бурҳониддин Нафис ибн Аваз Ҳаким Кирмоний ҳам бор эди.

Эроннинг Кирмон шаҳрида туғилган бу аллома Самарқандда тиббиётни чуқур ўрганиб, Ибн Сино ва Нажибуддин Самарқандий асарларига шарҳлар ёзган. У Ибн Синонинг машҳур "Тиб қонунлари" асарига ёзган шарҳини Мирзо Улуғбекка ҳадя қилган. Ҳозирда мазкур асар қўлёзмасининг бир нусхаси Вашингтондаги тиббиёт кутубхонасида сақланмоқда. Унинг "Шарҳул-амрозил-жузъия" ("Жузъий касалликлар шарҳи") асари эса Дамашқдаги "Аз-Зоҳирия" кутубхонасида мавжуд.

Бу буюк олимнинг илмий меросини ўрганиш нафақат Шарқ табобати тарихини ёритиш, балки Темурийлар, айниқса, Мирзо Улуғбек давридаги илм-фан ривожи ва халқаро илмий алоқаларни англашга ёрдам беради.

Ҳозирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Бурҳониддин Кирмонийнинг илмий фаолиятини тадқиқ этиш, унинг асарлари бўйича музей экспозицияси яратиш устида иш олиб бормоқда. Мавжуд қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари тайёрланиб, улар марказ экспозициясидан ўрин олади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23492

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қозоғистон банкларида «Ислом дарчалари» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш давлат агентлиги раиси биринчи ўринбосари Нурлан Абдрахманов 2025 йил 31 март куни Сенатда бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида ислом молияси соҳасида қонунчиликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтган. Бу ҳақда Zakon.kz манбаси хабар берди.

Нурлан Абдрахмановнинг таъкидлашича, бугунги кунда ислом банк-молия муассасаларини очиш ва улар фаолият юритиши учун зарур бўлган тўлиқ қонуний меъёрлар яратилган, аммо ислом банклари улуши бутун банк тизими активларининг атиги 0,4%ини ташкил қилмоқда.

«Биз кўряпмиз, кўп мамлакатларда ислом банк-молия тизими анъанавий банклар билан параллел равишда фаолият юритади — бу тизим биз таклиф этаётган «ислом дарчалари» орқали амалга оширилади. Шу муносабат билан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун»нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш жараёнида мазкур масала қамраб олинган. Қонун лойиҳаси жорий йилнинг август ойида Парламентга тақдим этилиши режалаштирилган. Унда анъанавий банкларда «ислом дарчалари» ташкил этиш меъёрлари кўзда тутилмоқда. Бу чора маҳаллий тижорат банкларига ҳам анъанавий, ҳам ислом банк хизматларини тақдим этиш имконини беради ҳамда ислом молия хизматларининг қамровини кенгайтиришга ёрдам беради», — деди Нурлан Абдрахманов.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23491

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Суннат_ва_замонавий_илм

Чумоли Аллоҳ таолонинг мўъжизаси

Аллоҳ таоло чумолига бир қанча линзаларга эга бўлган кўзлар ато этган. Аллоҳ таоло чумолига ундаги рангсиз қонни ҳайдайдиган юрак берган. Чумолида асаб тизими ва яшаб қолиш, ҳаётини давом эттиришда ҳашаротлар орасида кўпроқ муваффақият қозонишига сабаб бўладиган тизимлар мавжуд. Ҳашаротлар орасида ҳажмига қиёслаганда чумолининг мияси энг катта мия ҳисобланади. Чумолининг мияси 250 минг асаб ҳужайрасига эга. Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, чумоли мияси дунёдаги ҳар қандай компьютердан афзал кўринишда ишлар экан. Чумоли ўз вазнидан 100 баробар оғирликка тенг бўлган юкни кўтара олади ва у юқори даражадаги маҳоратларга эга. Чумолида ўзини мудофаа қилиш учун ҳарбий воситалар ва режалар мавжуд.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23489

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Haqiqiy saodat nima?

🔗 Havola ko'rsatuvi

🔗 https://islom.uz/maqola/20981

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

🎉 «Иймон» китоби лотин алифбосида нашр қилинди

🌟 Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Иймон» китоби лотин алифбосида нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Мазкур китобда Ислом нима, унинг шаръий маъноси қандай, Исломда илм масаласи, иймон нима, иймон ва илмий далиллар, фаришталар ва пайғамбарларга иймон келтириш, Қуръон Карим ва суннат ҳақида атрофлича маълумот берилган.

Асарнинг долзарблиги, ундаги маълумотларнинг беқиёслиги шу қадарки, китоб рус, турк, қорақалпоқ тилларида ҳам чоп қилинган. Шунингдек, яна бир нечта тилга таржима қилиш ҳам режа қилинган.

👉 Нархи: 46 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Ҳаётий ҳикматлар

Ҳаёт жуда ғаройиб. Ҳеч нарсасиз келамиз. Сўнг ҳамма нарса учун курашамиз. Кейин ҳамма нарсани тарк этиб, ҳеч нарсасиз кетамиз.

Нажиб Маҳфуз


Ёмонлик қилиш “маданияти”ни унчалик эплолмайман. Лекин унинг ўрнига билмасликка олиш принципини пухта ва шиддат билан амалга ошира оламан.

Достоевский

Аёл хиёнат қилишни истаса, мингта девор ҳам уни бу ишдан қайтара олмайди. Агар у вафони истаса, эркаклардан иборат қўшин ҳам уни ёмонликка бошлай олмайди.

Низор Қаббоний

Ҳамма нарса биз орзу қилгандек бўлавермайди. Лекин биз “Аллоҳ бизга гўзалроғини яшириб қўйган” деган ишончдамиз.

Мустафо Маҳмуд


Аёл киши ўзининг мингта душманини кечиради. Лекин севган ва аёлнинг қалбини синдирган кишини кечириши қийин.

Низор Қаббоний

Юлдузларни фақат тунда кўриш мумкин бўлгани каби ҳаётимиздаги баъзи шахсларнинг асл ҳоли машаққат пайтида билинади. Қийин лаҳзаларда анча одамлар тўкилиб қолади.

Нажиб Маҳфуз

🔗 https://islom.uz/maqola/23485

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Саҳобалар энг салоҳиятли, энг илмли кишига эргашишган

Мазҳабга эргашмайдиганлар саҳобаларнинг раъйдан, шахсий фикрдан қайтарганини нақл қилиб: «Мана, саҳобалар ҳам раъйдан қайтаришган, сизлар, яъни мазҳабда юрувчилар эса ўз раъйингиз билан гапирасизлар, ваҳоланки, саҳобалар бундан қайтарган», дейишади.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг Китоби борасида илмим бўлмаган нарсаларни сўзласам, мени қайси ер кўтаради, қайси осмон мени соялайди?» деганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Раъй соҳибларидан, яъни дин ҳақида ўз фикри билан гапирадиганлардан эҳтиёт бўлинглар», деганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23479

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Тарих

Шарқий жабҳа

«Шарқий жабҳа» деганда Мовароуннаҳр юртлари, Синд юрти, Ҳиндистон кўзда тутилади. Икки дарё – Сайҳун ва Жайҳун дарёлари орасидаги ва унинг атрофидаги ерлар Мовароуннаҳр юртлари ҳисобланади. У ерда ўша пайтда Тоҳористон (пойтахти Балх), Софониён (пойтахти Шумон), Сўғд (пойтахти Самарқанд ва Бухоро), Фарғона (пойтахти ўша вақтда Хўжанд бўлган), Хоразм (пойтахти Журжония), Ашрусна (Усрушона, пойтахти Панжикент), Шош (пойтахти Бинкет) каби юртлар машҳур бўлган.

Ўша пайтларда мазкур ўлкаларда истиқомат қилувчи аҳолининг кўп қисми бутпарастлардан иборат эди. Мусулмонлар Мовароуннаҳр юртларини фатҳ қилишни ҳижрий 41 (милодий 661) йилда бошладилар. Улар, аввало ҳижрий 43 (милодий 663) йилда Сижистонни фатҳ қилдилар. Ҳижрий 45 йилда Тоҳористоннинг баъзи юртлари фатҳ қилинди. Ниҳоят, улар Куҳистонга етиб бордилар. Ҳижрий 55 (милодий 675) йилда Убайдуллоҳ ибн Зиёд Бухорогача етиб борди. Ҳижрий 44 йилда мусулмонлар Синд ва Ҳинд юртларига қадам босдилар. Бу юртларнинг аҳолиси маълум бир вақт бўйсуниб туришди, сўнг яна орқага қайтиб, вазият барқарор бўлмади. Ниҳоят, Валид ибн Абдулмаликнинг даврига келиб мусулмонлар у ерларда ўз ҳукмларини мустаҳкамладилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23477

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Молик ибн Динор ва ғордаги киши

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23475

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қурбон бўлганларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидини мутасаддилар иштирокида кўздан кечирдилар. Воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирдилар. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 31 март куни масжид таҳоратхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлиб, 10 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том қисмига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилишди. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди. Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдамлар берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган. Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23473

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning muftiylik davrlarida jurnalistlarga bo'lgan e'tibori

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 80-soni

Qirg'iziston ulamolari

📹 https://youtu.be/2M6mDKYF0jY?si=e08TwTtAX1_ED7J8

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Амир Темур даврига оид Қуръон қўлёзмасини тиклаш жараёни

Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасини тиклашда олтиндан фойдаланилмоқда.

Амир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот Умар Ақто томонидан кўчирилган Қуръони Карим қўлёзмаси улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган ишчи гуруҳ йиғилишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон зали экспозициясини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Маърузалар давомида маълум бўлишича, Mарказ илмий ходими, ҳаттот Нажмиддин Фаёзий АҚШнинг Метрополитан музейида сақланаётган мазкур Амир Темур Қуръони саҳифалари асосида янги нусхани яратиш устида иш олиб бормоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/23471

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Тарих

Муовия ибн Абу Суфён давридаги вилоятлар

Ўша пайтда Ислом давлатида бир неча вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бир неча амирликлардан ташкил топган эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида олтита вилоят бор эди.

1. Шом вилояти

Шом вилояти асосий вилоят ҳисобланиб, унинг ҳудудлари жанубда Арабистон яриморолининг шимолидан бошланар, шимоли эса Турус тоғларигача етиб борар эди. Шарқда Фурот дарёсидан бошланиб, ғарбдаги чегараси Ўрта ер денгизигача етиб борган эди.

Бу вилоятда жумладан, Ҳимс, Қунсурайн, Антокия, Тароблус ва бошқа амирликлар бор эди.

2. Куфа вилояти

Ироқнинг шимоли, курдлар, Озарбойжон ва шу тарафдаги бошқа ерлар ушбу шаҳардан туриб бошқарилар эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ва у кишининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо мана шу шаҳарда фаолият олиб борган эдилар. Муовия розияллоҳу анҳу бу вилоятга Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳуни волий қилиб тайинлади. У киши волийликни яхшилаб адо этиб, гўзал ўрнак бўлди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23469

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel