Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Кун_дуоси
Дунё фитнасидан паноҳ сўраш
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб, паноҳ тилар эдилар:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الجُبْنِ وَأَعُوذُ بِكَ أَنْ أَرُدَّ إِلَى أَرْزَلِ العُمُرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал жубни ва аъузу бика ан арудда ила арзалил ъумури ва аъузу бика мин фитнатид дунйа ва аъузу бика мин ъазабил қобр».
Маъноси: Эй Раббим, қўрқоқликдан, умрнинг зое бўлишидан, дунё фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ беришингни тилайман.
Бухорий ривояти.
🔗 https://islom.uz/maqola/23430
🕋 @islomuz
Ibodatlar biz uchun koni foyda
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Ro‘za tutgan insonda taqvodorlik hissi, ruhiy komillik belgilari paydo bo‘ladi
Ramazon shukuhi
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
#Кун_дуоси
Набий алайҳиссалом намоздан фориғ бўлсалар...
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَي كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ؛ اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лимаа аътойта ва лаа муътийа лимаа манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадду»ни ўқир эдилар.
Маъноси: «Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Унга хос. Ҳамд Унга хос. У ҳар бир нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Ҳузурингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
🔗 https://islom.uz/maqola/23429
🕋 @islomuz
Allohga ibodat uch xil bo‘ladi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
O'sh shahrida ilk bor madrasa ochish tarixi
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 80-soni
Qirg'iziston ulamolari
📹 https://youtu.be/2M6mDKYF0jY?si=e08TwTtAX1_ED7J8
🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма
Ўтган вақт асло ортга қайтмайди
Инсон ўз ҳаёти давомида нималар билан шуғулланиб, вақтини нималарга сарфлайди? Эринмаган француз олимлари шуни ҳам ҳисоблаб чиқишибди. Уларнинг маълумотларига кўра, етмиш йил яшаган ўртача овруполик бутун умрининг 30 йилини оёқда тик туриб, 23 йилини ётиб, 17 йилини ўтириб (турмада эмас, бирор нарсада), 16 йилини юриб ўтказар экан. Яна у 8-9 йилни ишхонада ишлашга, 6-7 йилини овқатланишга, ишхонасининг узоқ-яқинлигига қараб 3-6 йилини транспортда юришга, 2 йилини суҳбатлашишга, 6 йилини телевизор кўришга, 560 кеча-кундузни овқат тайёрлашга, 945 кунни бетобликка, 305 кеча-кундузни турли анкеталар тўлғазишга, 250 кеча-кундузни китоб, газет, журнал ўқишга, 180 кеча-кундузни телефонда гаплашишга «қурбон қилиб» юборар экан. Яна бир қизиқ далил: кийинишга эркаклар – 117, аёллар – 531 кеча-кундуз сарфлашади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23427
🕋 @islomuz
Allohga ibodat qilish baxti
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
@islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
#Бахтиёр_оила
Аёлнинг бардоши
Метрода кетаётган йўловчилардан бири қаршисидаги жуфтликни кўриб, бу ҳолатни расмга олди. Чунки у ерда эркак аёлининг елкасига бош қўйиб, шу ҳолатда йигирма дақиқадан ортиқроқ қоладилар. Бу ҳолатни расмга олган одам аввалига анча иккиланган ва расмдагилар шу ҳолда йигирма дақиқадан ортиқроқ қолишгандан сўнг уларни расмга олибди.
Аёл эрининг елкасига бош қўйганидан малолланмабди ва чарчамабди.
Агар аёл киши сизни севса, қолган умрида сизнинг барча оғирлигингизга бардош бера олади.
Агар аёл киши сизни севса, аёл фақат сизни эмас, балки фарзандларингизни, хонадонингизни, ёмон одатларингизни, асабийлигингизни ҳам кўнглига сиғдира олади. У сизнинг машаққатли онларингизни, хизмат вазифангизни ўтаётганингизда раҳбарингиз билан бўладиган ҳар кунги келишмовчиликларни ҳам кўнглига сиғдира олади. Ҳар йиғлаганингизда, бемор бўлганингизда ёнингизда дардкаш бўлади. Атрофингизда ҳеч бир инсон қолмаса ҳам у қолади. Кун давомида сиз зиёрат қиладиган энг меҳрибон жой – сизни севадиган аёлнинг бағридир. Булар сизнинг онангиз, синглингиз, аёлингиз ва қизингиздир. Бу макон ўзи кичик ва мўрт бўлса-да, сиз туфайли бутун олам ташвиларига бардош беради, сиғдиради. Қандай қилиб дейсизми? Биргина муҳаббат билан. Биргина муҳаббат туфайли сизни севадиган аёлнинг елкаси дунёдек кенг бўлиб қолади.
🔗 https://islom.uz/maqola/23421
🕋 @islomuz
Islomda sog'liqni saqlash masalasi 8-son (1-qism)
«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi
🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.
🌐 https://youtu.be/DbBN5Kwiy4w
🕋 @islomuz
Barcha allomalarimiz ixlosli musulmon bo‘lishgan
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик юки юборди
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон халқига инсонпарварлик юки юборди.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган юк Балх вилоятига етказилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида ўтказилган икки томонлама учрашувда Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилди.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.
🔗 https://islom.uz/maqola/23424
🕋 @islomuz
#Рўза
Рўзадор киши мисвок ишлатса бўладими?
Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида мисвок ишлатганларини саноғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман» (Термизий ривояти).
Рўза ҳолида мисвок ишлатиш ҳанафий мазҳабида жоиз саналади. Мисвокни қуруқ, ҳўл ёки нам ҳолда ишлатиш ҳам мумкин (Алоуддин Косоний, «Бадоэъус саноеъ»).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нега Рамазон ойида мисвок ишлатмасинлар? Ахир, мисвокнинг фазилатлари ҳақида кўплаб ҳадисларни ривоят қилган бўлсалар! Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилгувчидир» (Аҳмад ривояти).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23442
🕋 @islomuz
#Суннат_ва_замонавий_илм
Коинот кенгаймоқда
Олимлар галактикалар улкан тезликда ҳаракатланаётганини ва биздан узоқлашиб бораётганини, бу эса осмоннинг кенгайиб, вақт ўтиши билан ҳажми ортишини аниқладилар. Бугунги кунда коинотнинг кенгайиши улкан ҳақиқатлардан бири экани собит бўлган. Коинотнинг кенгайиши ва бу кенгайиш вақт ўтиши билан тезлашишини исбот қилган ғарб олимларидан уч нафари Нобел мукофти билан тақдирланган. Коинотинг кенгайишини кашф этилиши йигирманчи асрдаги энг аҳамиятли кашфиётлардандир.
Маълум бўлишича, галактикалар биздан ҳар тарафга қараб узоқлашиб бормоқда ва улкан тезлик билан ҳаракатланиб, коинотнинг анча кенгайишига сабаб бўлмоқда. Қуръони Карим бу улкан ҳақиқатнинг хабарини бериб қўйган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23437
🕋 @islomuz
Кувайтдаги Ислом мероси уйи билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт шаҳридаги Ториқ Ражаб музейига ташриф буюришди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси амалий кўмагида ташкил этилган ташрифда делегация аъзоларини Музей директори Зияд Ражаб кутиб олди. Кувайт давлати пойтахти ал-Кувайт шаҳрида жойлашган Ториқ Ражаб музейи 30 000 дан ортиқ қадимий ва замонавий буюмлардан иборат шахсий коллекцияни ўз ичига олади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23438
🕋 @islomuz
#Жамият
Дунёни гапхонага, чойхонага айлантирдик
Бизлар дунёни гапхонага, чойхонага эмас, китобхонага, илмхонага айлантирган уммат эдик…
Мавлоно Румийнинг бир гаплари бор: «Оқил одам еган муштининг соҳибини эмас, сабабини қидиради». Сиз ҳам бошимизга тушаётган савдоларнинг сабабини таҳлил қилиб кўрган бўлишингиз керак. Менинг назаримда, тилимизни тишлаб қолишимизга сабаб бўлаётган апперкот зарбаларнинг бош сабаби – ҳайбатимизни йўқотганимиздир. Мўминлик ҳайбатимиз деярли қолмади ҳисоб. Ўзимизни иккинчи сорт одамдек ҳис қилишни одатга айлантирдик. Аллоҳнинг амрларини бажараётганимиз учун қисинамиз-қимтинамиз, ҳақ сўзни айтишга ботинолмаймиз. Елкамизга санчилган пичоқни бир-икки сантим орқага тортсалар, буни бир лутф деб билиб, севинамиз. Ҳақни айтиб балога қолган мўмин қардошимизнинг ёнини олмаслигимиз мумкин, аммо ҳалол-ҳаромни фарқламайдиган пулдор бир бойнинг ҳар гапини тавозе ила маъқуллаймиз. Ҳеч нарсага аралашмай, бир четда юришни касбга айлантириб олдик.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23436
🕋 @islomuz
Hammasini qaytaraman
Himmatli inson atrofdagilarni isloh bo‘lishiga sababchi bo‘ladi.
🕋 @islomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Салафларга эргашишга ҳақли зотлар
Бугунги кунда мазҳабларга эргашишдан бош тортиб, энг олим, энг салоҳиятли уламоларга қулоқ тутиш ўрнига, янги чиққан «уламо»ларга эргашиб, шулар бизга Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқариб беришади, деб даъво қиладиганлар чиқяпти. Ҳолбуки, уларнинг бирортасида ҳам ижтиҳод қилиб, ҳукм чиқарадиган усули йўқ, яъни ҳеч бири ижтиҳод даражасига етмаган. Демак, бундан чиқди, улар саҳобаларга ҳам хилоф қилишади. Зеро, саҳобалар ораларидаги энг салоҳиятлиларга тақлид қилишарди. Яна булар, айниқса ташаддудчилар: «Биз салафлар юрган йўлдан юрамиз», деб даъво қилишади. Биз уларга айтамизки: «Бу гапингиз ёлғон, бу қуруқ шиорнинг ўзи, холос!» Улар бу ёлғонни ўзининг гапини тарқатиш, ўзининг гапларини безаш, қилмишларини яшириш учун тўқиб чиқаришган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23428
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
#Кун_дуоси
Эй қалбим, нега қўрқмайсан?!
Эй қалбим! Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсан?!
Эй кўзим! Сен-чи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсан?!
Сизларни огоҳлантираман!
Бу дунёда қўрқмаган қалб, охиратда қўрқувдан дағ-дағ титрайди...
Бу дунёда Роббидан қўрқиб, Унинг розилигига эришиш учун солиҳ амалларини бисёр қилган, гуноҳу маъсиятлардан тийилганлар эса, иншааллоҳ, Қиёматда бахтиёрликка эришади!
Бу дунёда Аллоҳ таолодан қўрқиб бир томчи ёш тўка олмаган кўз, маҳшаргоҳда афсус-надомат билан дарё мисол ёш тўкса, не фойда?!
Яратгандан қўрқиб, Унинг фазлидан умид қилиб, дуо билан, илинж билан кўзидан ёш тўкканлар ҳам қиёмат куни йиғлайди...
Фақат уларнинг нурли юзларини севинч кўз ёшлари ювади, иншаАллоҳ!!!
Ё Роббий! Қалбларнинг соҳиби Ўзингсан! Қалбларимизни оч, Рамазондан халоват билан чиқишимизни, хотиржамлик топишимизни насиб эт!
🔗 https://islom.uz/maqola/23425
🕋 @islomuz
#Закот
Закот ҳақида ҳадиси шарифлар
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالْحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا؛ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ حِينَ بَعَثَهُ إِلَى الْيَمَنِ: «إِنَّكَ سَتَأْتِي قَوْمًا أَهْلَ كِتَابٍ، فَإِذَا جِئْتَهُمْ، فَادْعُهُمْ إِلَى أَنْ يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي كُلِّ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَإِيَّاكَ وَكَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ، وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ، فَإِنَّهَا لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга шундай деганлар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Уларнинг ҳузурига етиб борсанг, уларни «Лаа илааҳа иллаллоҳу ва Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб шаҳодат беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат қилишса, Аллоҳ уларга ҳар кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер. Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, фақирларга қайтариладиган садақани фарз қилганини хабар қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, (ўзлари учун энг) қадрли молларини олишдан эҳтиёт бўл. Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23423
🕋 @islomuz
Мўътабар масканлар обод қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
– Куни кеча халқимиз билан Наврўз айёмини кутиб олдик. Бугун, муқаддас Рамазон ойида мана шу табаррук жойга келиб турибмиз. Бу улуғ кунларга тинчлик-хотиржамликда етказгани учун Яратганга шукроналар айтамиз. Илоҳим, ҳамиша юртимиз тинч, элимиз фаровон бўлсин, ҳамма хайрли ниятларимиз амалга ошсин. Бу мажмуани Имом Бухорий бобомизга муносиб тарзда қураяпмиз. У зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлсин, – деди Шавкат Мирзиёев.
Имом Бухорий мақбараси бутун ислом оламида эъзозли маскан. Кўп минг сонли зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда.
Мажмуанинг умумий майдонли 44 гектар. Бугунги кунда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган. Баландлиги 75 метрлик 4 та минора мажмуага улуғворлик бағишлаган. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилган.
Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ ранглардан фойдаланилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилади.
Бундан ташқари, ҳудудда икки минг ўринли йигирмадан ортиқ меҳмонхона, хиёбонлар, тўртта таҳоратхона барпо этилади.
Бу йил юртимизда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади. Шу ҳақдаги Президент қарорида калом илми султонининг Самарқанд шаҳридаги мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш белгиланган.
Ташриф чоғида Президентимизга ушбу лойиҳа тақдимот қилинди.
Қайд этилганидек, Мотуридий мажмуасида 1 минг 500 кишига мўлжалланган жоме масжид, маъмурий бино қурилиши кўзда тутилган. У ерда кутубхона, мажлислар зали, инновацион музей ҳамда мутахассислар учун хоналар бўлади. Мажмуа яқинида зиёратчилар учун автотураргоҳ, таҳоратхона қурилади.
Имом Абу Мансур Мотуридий ислом оламида ихтилофлар авж олиб, ҳар хил фирқалар кўпайган пайтда яшаган, бутун ҳаётини исломий ақийдани ҳимоя қилиш ва маърифатини ёйишга бағишлаган. У зотнинг мотуридийлик таълимоти, “Таъвилотул Қуръон”, “Китоб ат-Тавҳид” каби асарлари бағрикенглик ва мўътадиллик тамойиллари билан аҳли сунна вал-жамоанинг маънавий асосларига айланган.
Давлатимиз раҳбари бу тамойиллар бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб бораётганини таъкидлаб, аллома бобомизнинг меросини янада кенг ўрганиш ва жаҳонга тарғиб этиш, мажмуага келувчиларга шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Яна бир хайрли лойиҳа – Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга қаратилган. Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидани бири бўлган. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг, Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.
Бу масканга келувчи зиёратчилар ҳам кўп. Уларга шароитларни яхшилаш мақсадида Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли автотураргоҳ, таҳоратхона қурилиши режалаштирилмоқда.
Самарқанд заминидан етишиб чиққан бошқа олим ва мутафаккирлар, азиз авлиёларнинг қадамжолари ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, обод қилинади.
Манба: president.uz
@islomuz
#Рамазон
Рамазон – Қуръон ойи
Ҳаммамизга маълумки, олий ўқув юртларига кириш учун 3-4 та фандан имтиҳон топширилади. Ана шулар орасидан биттасига бошқаларига нисбатан юқорироқ баҳо берилади. Шу сабаб абитуриентлар ўша фанга кўпроқ таёргарлик кўришади. Бошқаларига ҳам ҳозирлик кўрилади, лекин катта балл бериладиганига алоҳида эътибор билан тайёрланилади. Чунки қолган фанлардан тушадиган саволларнинг барчасига тўғри жавоб берса ҳам, имтиҳондан муваффақиятли ўтишга етмай қолиши мумкин.
Рамазонда ҳам ана шундай юқори баҳо бериладиган амал бор. Бу – Қуръон хатми. Рамазон – Қуръон ойи! Шундай экан, бу ойда Каломуллоҳнинг тиловатига, хатмига кўпроқ вақт ажратайлик!
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23422
🕋 @islomuz
#Рўза
Рамазон ойларнинг саййиди, тавба ва истиғфор ойидир
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: "الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ، وَالْجُمْعَةُ إِلَى الْجُمْعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ، مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ إِذَا اجْتَنَبَ الْكَبَائِرَ".
مسلم: 233، أحمد: 7129.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, икки жума ва икки Рамазон ўзларининг орасидаги гуноҳларга каффоратдир, башарти кабира гуноҳлардан сақланилса», дедилар».
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ، وَرَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ دَخَلَ عَلَيْهِ رَمَضَانُ فَانْسَلَخَ قَبْلَ أَنْ يُغْفَرَ لَهُ، وَرَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ أَدْرَكَ عِنْدَهُ أَبَوَاهُ الْكِبَرَ فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ" قَالَ رِبْعِيٌّ: وَلَا أَعْلَمُهُ إِلَّا قَدْ قَالَ: "أَوْ أَحَدُهُمَا".
البخاري في بر الوالدين: 24، مسلم: 233، أحمد: 7451، الترمذي: 3545، ابن حبان: 908.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурида эсланганимда менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин. Рамазон ойи кириб, у кечирилишидан олдин ой тугаган кишининг бурни ерга ишқалансин. Ота-онасини ёки улардан бирини қарилик вақтида топиб, улар сабабли жаннатга кирмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», дедилар».
Имом Бухорий, «Биррул волидайн», Имом Муслим, Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23420
🕋 @islomuz
Hazratning O'rta Osiyo musulmonlari hayotidagi o'rni
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 80-soni
Qirg'iziston ulamolari
📹 https://youtu.be/2M6mDKYF0jY?si=e08TwTtAX1_ED7J8
🕋 @islomuz
#Рамазон
Қай бири хавфли?
Барчамиз ҳаётимиз давомида нимадир касаллик билан оғриганмиз, беморлик ҳақида хабаримиз бор. Шунинг учун ҳам баданимиз саломатлигига доимий тарзда эътибор қаратамиз. Бутун эътиборимиз, ҳаракатларимиз, овқатланишимиз, ҳатто кўрадиган кўрсатувларимиз ҳам жисмоний саломатлигимизга қаратилган. Касалликларнинг турига қараб улардан қай даражада эҳтиёт бўлиш ҳақида ўйлаймиз, оғирроқ касалларни имкон қадар олдини олишга интиламиз, аммо доимий бир хатога йўл қўямиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23419
🕋 @islomuz
Bayyina surasi bilan qisqacha tanishuv
Yaqinlaringizga ham ulashing!
🕋 @islomuz