Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
«Шариат байроқдори» номи билан танилган имом
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги «Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори буюк ватандошимиз, ақида илмининг билимдони Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотига хос бўлган бағрикенглик ва мўътадиллик тамойилларини халқимиз ҳамда жаҳон жамоатчилигига етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади.
Абу Мансур Мотуридий калом илмига оид улкан илмий мерос қолдирган. Мутакаллим ўзи яшаган даврдаёқ замондошлари томонидан «Имомул ҳуда» – «Тўғри йўлга солувчи имом», «Қудвату аҳлис сунна» – «Аҳлус суннанинг андозаси», «Қолеъу абобилил фитна вал бидъа» – «Фитна ва бидъат тўдаларини ағдарувчи», «Имомул мутакаллимин» – «Мутакаллимларнинг пешвоси», «Рофеъу аъломиш шариъа» – «Шариат байроқдори», «Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимин» – «Мусулмонларнинг ақидаларини тузатувчи» каби шарафли номларга сазовор бўлган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Қатар Ислом молияси ўз мақомини мустаҳкамламоқда
Қатар Ислом молияси соҳасидаги глобал етакчи мақомини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу ҳақда 11-Доха Ислом Молияси Конференциясида маълум қилинди. Мамлакатнинг стратегик ташаббуслари, мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва инновацион молиявий ечимлари бу соҳадаги муваффақиятини таъминламоқда.
Жадал суръатда ўсиб бораётган соҳани замонавий технологиялар ва ахлоқий инвестицияларга бўлган муносабат қўллаб-қувватламоқда. Қатар нафақат минтақада, балки бутун дунёда ислом молияси марказига айланмоқда. Мамлакатнинг глобал ислом молияси тенденцияларини шакллантиришдаги фаол роли ва барқарор иқтисодий муҳити унинг ушбу соҳадаги етакчилигини янада мустаҳкамлайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Бухорий ва Термизий меросига оид лойиҳалар яратилади
Илм-фан ва маънавиятимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк алломалар – Имом Бухорий ва Имом Термизий меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.
Имом Бухорийнинг муҳаддис сифатида ҳадис илми ривожига қўшган беназир ҳиссасини ёритиш мақсадида унинг ҳаёти давомида амалга оширган илмий сафарларини ўзида акс эттирувчи интерактив харита яратилади. Ушбу харита орқали Имом Бухорий босиб ўтган йўллар, ташриф буюрган шаҳарлари ва у ерда олган илмлари аниқ географик манзиллар асосида намоён этилади.
Тайёрланган контентлар доимий экспозиция таркибига киритилади. Харита орқали илмий ва тарғибий ишлар кенгайтирилади.
Ўзбекистон ва дунё архивлари ҳамда кутубхоналарида сақланаётган Имом Термизийга оид асарлар, хусусан, ноёб қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш асосида электрон каталог шакллантирилади.
Шунингдек, қўлёзмаларнинг электрон нусхалари ва факсимилелари тайёрланади.
Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган видеоролик яратилади.
Тайёр контентлар экспозиция таркибига киритилади ва тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун тақдим этилади.
Ушбу лойиҳалар, нафақат илмий-маърифий аҳамиятга эга бўлиб, балки миллий ўзлик ва маънавий меросни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодга етказишда муҳим қадам бўлади.
Манба: cisc.uz
🕋 @islomuz
#Силаи_раҳм
Эмизган онанинг ўрни ва унга яхшилик қилиш
Икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа эмизикли аёлни тўйиб эмиши ила у аёл боланинг онасига, эри отасига, фарзандлари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бу аёлнинг бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланади. Шунинг учун уни эмизган аёл ҳам туққан онаси каби бўлади. Бинобарин, худди ўз онасини эъзозлагандек, унинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш ва қадрлаш лозим.
عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ قَالَ: جَاءَتْ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ظِئْرُهُ الَّتِي أَرْضَعَتْهُ، فَبَسَطَ لَهَا رِدَاءَهُ ثُمَّ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأُمِّي»، ثُمَّ أَجْلَسَهَا عَلَى رِدَائِهِ.
Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотни эмизган аёл келди. Шунда у зот ридоларини ерга ёзиб, «Марҳабо, онажон!» деб уни ридоларининг устига ўтирғиздилар».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23554
🕋 @islomuz
Усмон Мусҳафи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм «Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари» номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Фильмда дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – 7 асрда пергаментга ёзилган, ҳажми 53х68 см бўлган ва 353 варақдан иборат Усмон Мусҳафининг Мадинадан Мовароуннаҳргача бўлган тарихий йўли ёритилади.
Фильмда қўлёзманинг яратилишидан тортиб, турли цивилизациялар даврида бошдан кечирган мураккаб тарихий жараёнлар, унинг Ўзбекистонга қандай сақланиб келгани ва ҳозирда Ислом цивилизацияси марказида муқаддас мерос сифатида эъзозланаётгани ҳужжатлар, тарихий манбалар ҳамда мутахассисларнинг изоҳларига таянган ҳолда ёритилади.
Мазкур ҳужжатли фильм марказдаги экспозиция таркибига киритилиши режалаштирилган бўлиб, у зиёратчилар ва меҳмонлар учун муҳим маънавий-тарихий тажрибани тақдим этади. Фильм орқали томошабинлар нафақат Қуръоннинг тарихий қадр-қиммати, балки Ўзбекистон заминининг бу бебаҳо меросни асраб-авайлашдаги тутган ўрни ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлишади.
Манба: cisc.uz
🕋 @islomuz
Қаршидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсига ташриф
Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Рўзиев, «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов ва «Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари» бўлими бошлиғи Аҳмадхон Рашидов Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсига ташриф буюриб, Қуръон курсининг ўқитувчи ва ходимлари ҳамроҳлигида ўқув курси фаолиятини кўздан кечирдилар.
Ўқув курси биносида вилоят вакиллиги ходимлари, ўқитувчилар ва тингловчилар билан битирув тадбири ўтказилиб, «Юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар» ва «Қуръон нурдир, У сабаб юртимизда нур ва барака зиёда бўлади» мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Тадбир якунида тингловчиларга Жаҳонгир қори Неъматовнинг «Тартил» китоби ҳадя қилинди ва битирув сертификатлари топширилди ҳамда хайрли дуолар қилинди.
Манба: oliymahad.uz
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Асл дори
Аллоҳ таолонинг зикрини лозим тутинглар. Чунки у доридир. Одамларнинг зикридан сақланинглар. Чунки у касалликдир.
🔗 https://islom.uz/maqola/23532
🕋 @islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти
Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
«Жаннат аҳлидан бўлган кишига қараш кимни қувонтирса, Урва ибн Зубайрга қарасин»
Абдулмалик ибн Марвон.
Урва ибн Зубайр ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифаликларидан бир йил қолганида, мусулмон оилалар орасида энг ҳурматли ва олий мақом хонадонда таваллуд топди. Оталари Зубайр ибн Аввом (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фидоий саҳобаларидан, жаннат башорати берилган ўнта саҳобанинг бири эди. Оналари эса Асмо бинти Абу Бакр «зун нитоқайн - икки белбоғ соҳибаси» (Ҳижрат куни белбоғини иккига бўлиб, бири билан Расулуллоҳ соллаллоҳу васаламнинг егулик идишларини, бошқаси билан сув идишларини боғлагани учун шундай шарафга эришган) эди. Она тарафдан боболари Абу Бакр Сиддиқ (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифалари ва ғордаги ҳамроҳлари бўлган эди. Ота тарафдан момолари София бинти Абдулмутталиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари ва мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо у кишининг холасидир. Оиша онамиз (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) вафот этганларида Урва ибн Зубайр ўзлари қабрга тушиб, лаҳадга қўйган. Иймон шарафи ва Ислом иззатидан бошқа, мана шундай насабдан кўра олий насаб ва шундай шарафдан кўра буюк шараф бормикин?
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23550
🕋 @islomuz
#Ислом
Ҳижрий-қамарий ойлар
Исломий ойлар ҳижрий-қамарий бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23549
🕋 @islomuz
Қуръон залида 114 та ноёб Қуръон қўлёзмалари жамланади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида 114 та ноёб Қуръон қўлёзмалари жамланади
Улар орасида Ҳазрати Усмон Қуръони, VIII асрга мансуб Катта Лангар Қуръони, шунингдек, турли тарихий сулолалар даврида юртимизда кўчирилган ёки сақлаб келинган ноёб нусхалар бор. Шу билан бирга, Қуръон залида мультимедиа маҳсулотларини намойиш этиш имкониятлари ҳам мавжуд.
🔗 https://islom.uz/video/23547
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Ҳақдан оғишнинг оқибати
Агар амал қилувчи раҳбар ҳақдан оғса, раъийят ҳам ҳақдан оғади. Одамларнинг энг бадбахти у сабабли раъийят бадбахт бўлган кимсадир.
🔗 https://islom.uz/maqola/23530
🕋 @islomuz
Zakot berish joiz bo'lgan va joiz bo'lmagan kishilar bobi 4-qism
Hidoya 124-son
«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.
Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».
Ushur – lug‘atda o‘ndan bir deganidir. Shariatda yerdan unib chiqqan ekin, mevalar va hosillardan olinadigan soliq bo‘lib, uning miqdori shu hosillarning o‘ndan birini tashkil qiladi.
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Shaytonning ig‘vosidan qutulish
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Танлов
Агар сенга бири Аллоҳ учун ва бири дунё учун бўлган икки иш рўбарў келиб қолса, охиратга оид насибангни дунёга оид насибангдан устун қўй. Чунки дунё ўтиб кетади, охират боқий қолади.
🔗 https://islom.uz/maqola/23529
🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма
Ҳазратнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб...
Илм аҳли даражасини бошқалардан баланд қилган ва башарга илмни Ўзидангина сўрашни амр қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Умматга илоҳий таълимни берган ҳамда билган илмларини ўзгаларга ҳам ўргатишга буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зот алайҳиссаломнинг оиладаги талабалари бўлган аҳли байтга, у зот алайҳиссаломга ҳар ишда содиқ бўлган саҳобаларга салот ва саломлар бўлсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос бўлиб қолган илму ирфонни биз умматларга улашиш ва тарқатиш йўлида мисли кўрилмаган ишларни амалга оширган, китобларини «шамчироқ» ўлароқ қолдирган фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Аллоҳ таоло ўз раҳматига олсин.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Дўстлик туйғусини уйғотиш
Уч нарса биродарингнинг кўнглида сенга нисбатан дўстликни собит қилади: унга биринчи салом беришинг, мажлисда унга жой беришинг, уни энг яхши кўрган исми билан чақиришинг.
🕋 @islomuz
#Тарих
Язидга байъат қилиниши
Муовия розияллоҳу анҳу ўзи ҳаётлик чоғида ўғли Язидга байъат қилдирди. Бу ишни қилган биринчи мусулмон айнан Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу бўлди. Бунинг учун унга кўпчилик қарши чиқди. Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳулар шулар жумласидандир. Шариатда жоиз бўлмаган бу иши учун Муовия розияллоҳу анҳу жуда кўп мусибат ва мушкулотларга, шиддатли қаршиликларга учради, лекин уларнинг ҳаммаси бостирилди.
Мусулмонларнинг раҳбарлик иши ҳисобланган халифаликни бундай масъулиятли ишга иқтидори бор, сифатлари талабга жавоб берадиган шахс зиммасига олиши керак эди, уни меросга айлантириш жоиз эмасди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Сукут
Сукут қилганимга бирор марта надомат қилмадим. Лекин гапирганимга бир неча марта надомат қилдим.
🕋 @islomuz
#Жамият
Наполеонни маҳв этган асар
Ислом ҳуқуқи минг йилдан ортиқ муддат мобайнида Осиё, Африка ва Европани қамраб олган улкан ҳудудда барпо этилган кўплаб цивилизациялар ривожига самарали улуш қўшди. Ғарб цивилизациясининг тагзаминида Ислом фиқҳи ва мусулмон олимларнинг мероси ҳайратланарли даражада салмоқли ўрин тутиши ҳақида сўз кетганда, бунга негадир ҳаммадан кўп араблар ажабланадилар. Аслида бу мавзуга араблар эмас, бошқа халқлар ажабланиши керак эди...
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23553
🕋 @islomuz
Мусулмонларнинг тўғри ақидасини асослаб берган буюк аллома
Инсоният тарихида ўз ўрнига эга бўлган буюк алломаларимиздан бири Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Ул сиймо фақат бир замоннинг эмас, балки барча замонларнинг долзарб ва муҳим масалаларига асосли ҳамда қатъий жавобларни бера олган мутафаккир олим.
У зотнинг дунё илм-фанига, айниқса, ақида илмига қўшган ҳиссаси, ақл ва нақлни уйғунлаштиришдаги ўрни ҳақида замондошлари ҳамда муҳаққиқ олимлар томонидан юксак баҳолар берилган.
⛓️ Батафсил
🕋 @islomuz
Илм билан шуғулланишнинг фойдаси
«Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм албатта, инсонга Аллоҳнинг қудратини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Инсон ўз илмий ишларида янгилик кашф қилган сари Аллоҳга бўлган иймони ҳам кучайиб бораверади».
Доктор Альберт Макоб
🔗 https://islom.uz/maqola/22319
🕋 @islomuz
Ўзбек мотуридийшунослигидаги улкан тарихий воқелик
Сўнгги йилларда мамлакатимизда мутафаккир алломаларимизнинг ибратли ҳаёт йўлларини ўрганиш, уларнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Зотан, инсоният цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг асарларидаги эзгу ғоялар, умуминсоний қадриятлар, бағрикенглик ва мўътадиллик, илм-фан, ақл ва тафаккурнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига оид қарашлар ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой тарихий-маданий меросимизни ўрганиш ва қайта тиклашга хизмат қилмоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23552
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Маломат қилишдан сақланиш
Ким ўзини туҳмат қилинадиган ўринга қўйса, у ҳақида ёмон гумон қилганларни маломат қилмасин.
🔗 https://islom.uz/maqola/23531
🕋 @islomuz
#Ислом
Ҳудҳуднинг хабари
Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: «Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим» (Намл сураси, 22-оят).
У «Эшитиб қолдим», «ўқиб қолдим», «айтишдики», «менга хабар келишича» каби сўзларни айтмади. Балки «ишончли бир хабар олиб келдим», деди.
Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл тутдилар?
Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми?
Худди биз бугунги кунда интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги «кўчириш» (копировать) ва «қўйиш» (вставить) ишларини бажарганимиздайми?... Йўқ, албатта.
У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми» (Намл сураси, 27-оят).
Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингни улашма ҳамда яхшиликларингни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина бошқаларга улашгин, баҳам кўргин.
🔗 https://islom.uz/maqola/23548
🕋 @islomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Аллоҳ таоло энг ёмон кўрадиган нарса талоқдир
Келинг, «Уч талоқ» деб, бир лафз билан айтилганда бир талоқ тушадими?» деган масалага тўхталиб ўтайлик. Бу ўринда уч талоқ масаласига кўп ҳам киришиб ўтирмаймиз, фақат энг керакли гапни айтамиз.
Тўртала мазҳаб уламолари билиттифоқ бу масалада уч талоқ тушади, дейишади. Бутун уммат ҳам тарихимиз мобайнида бунга ижмоъ қилиб келган. Бу масалага биринчи бўлиб очиқдан-очиқ хилоф қилган инсон Ибн Таймийя ҳисобланади. Унинг шогирди Ибн Қоййимнинг фикри ҳам шунга ҳамоҳанг. Улардан кейин уларнинг шогирди – Ибн Ражаб Ҳанбалий икки шайхининг талоқ масаласида айтган гапларига раддия қилиб, «Баъисул-ҳасис» деган китоб ёзади. Китобда шундай дейилади: «Бирорта саҳоба ёки тобеъиндан, фатвода сўзи ҳужжат бўладиган улуғ имомларнинг бирортасидан «Уч талоқ айтилганда битта талоқ тушади», деган гапни эшитмаганмиз».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23546
🕋 @islomuz
#Мерос
Татбиқий мисоллар
Ота бир ака-ука ва туғишган ака-укаларнинг бобо билан бирга бўлишининг ҳукми.
Юқорида ўтган бобо ҳукмларининг барчасида бир турдаги ака-укалар билан қолганда қандай бўлишини кўриб ўтдик, яъни фақат туғишган ака-укалар билан ёки фақат ота бир ака-укалар билан бобо қолганда нима бўлишини кўрдик. Аммо туғишган ака-укалар ва ота бир ака-укалар аралаш бўлиб, улар билан бирга бобо қолганда, барча ака-укалар ёлғиз турдаги меросхўрлар деб ҳисобга олинади, яъни муқосама пайтида бобога зарар берган ҳолда бобонинг зиддига саноққа ўтишади. Агар бобо ўзининг юқорида ўтган ҳолатлари тақозосича ўз улушини олса, туғишган ака-укалар қолган молни олишади, ота бир ака-ука, опа-сингиллар эса меросдан маҳрум бўлишади. Бобонинг зарарига эса ҳисобда туришади. Туғишган ака-ука ва опа-сингиллар бор экан, ота бир жигарлар мерос олишмайди. Лекин ёлғиз туғишган сингил қолса, у мероснинг ярмини олади. Агар бирор нарса қолса, у ота бир ака-ука ва опа-сингилларга тегади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23544
🕋 @islomuz
Шавкат Мирзиёев Андижонда таъзияда қатнашди
Давлат раҳбари Андижон вилояти Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўл-йўлакай таъзияли хонадонга кириб ўтган.
Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.
Президент таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/23545
🕋 @islomuz
#Бахтиёр_оила
Келин-куёв ҳаққига дуо қилиш
Никоҳ ва тўй ҳақида хабар топган ҳар бир кишининг ўша никоҳ ва тўйга сабабчи бўлган келин-куёвларнинг қураётган оилалари ва ўзларига бахт-саодат тилаб дуо қилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари воситасида барча мусулмон халқлар маданиятининг ажралмас қисмига айланган. Қуйида мазкур маданиятга асос бўлган ривоятлардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган пайтида табрикласалар, «Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни хайр ила жам қилсин», дер эдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан, ҳар бир мусулмон келин-куёвнинг тўйлари муносабати ила уларни табриклаш пайтида ҳақларига Аллоҳ таолодан хайр-барака ва бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиши керак.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/10409
🕋 @islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматларидан
(иккинчи қисм)
Ишлар уч хил бўлади: тўғрилиги очиқ-ойдин бўлган иш, унга эргаш. Зарари очиқ-ойдин бўлган иш, ундан четлан. Сенга бутунлай номаълум бўлган иш, уни Аллоҳга қайтар, ҳавола қил.
Агар сенинг дининг бўлса, ҳасабинг ҳам бор. Агар сенинг ақлинг бўлса, аслинг ҳам мавжуд. Агар сенинг хулқинг бўлса, одамгарчилигинг ҳам мавжуд. Акс ҳолда сен эшакдан ҳам ёмонроқсан.
Бу уммат борасидаги энг қўрққан нарсам тили олим, қалби жоҳил кимсадир.
Одамлар паст санайдиган касбни қилиш инсонлардан тиланишдан яхшидир.
Мен ижобатнинг ғамини қилмайман, лекин мен дуонинг ғамини қиламан.
Зарар билан синалдик, сабр қилдик. Неъмат билан синалдик, сабр қилолмадик.
Насиҳатчи бўлмаган қавмда яхшилик мавжуд эмас, насиҳатчиларни яхши кўрмайдиган қавмда яхшилик мавжуд эмас.
Сабрнинг улкан савоби борлигини билганингда ҳар қандай синов сенга осон бўлиб қолар эди.
Қалбингни йиғлатган ҳаётдан ноумид бўлма. «Эй Аллоҳ, менга яхшиликни эваз қилиб бергин» деб дуо қил. Маҳзунлик битта сажда билан кетади. Қувонч биргина дуо билан келади.
Сиз хор эдингиз, Аллоҳ Ўз Расули билан сизларни азиз қилди. Ҳар қачон азизликни усиз, ундан бошқа ила талаб қилсангиз, Аллоҳ сизларни хор қилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/23543
🕋 @islomuz