Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Уламолар
Мулла Лутфиддин домла
(1958-2013)
Мулла Лутфиддин домла 1958 йили Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси, Сув жувоз маҳалласи (собиқ 3-Пионер кўчаси)да ишчи оиласида таваллуд топди. У халқ орасида мулла Лутфуллоҳ домла номи билан танилди.
Бобоси — Убайдуллоҳ, бувиси эса — Дарвешахон ая бўлган. Айтишларича, Падари бузруквори Насриддин (1928-1990) бува, ота-онадан эрта айрилиб, етимлик ва қийинчиликда катта бўлган. Волидаи муҳтарамаси — Моҳирахон (1930-2002) ая Мўминбой ота қизиларидир. Бу икки жуфтлик тўқувчилик касби ортидан оила боқиб, рўзғор қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Анжуман аҳамияти юқори баҳоланиб, юрт уламолари хизмати эътироф этилди
Самарқанд шаҳридаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғиз Республикаси мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закировни қабул қилдилар.
Учрашувда кейинги йилларда диний идоралар ўртасида алоқалар ривожланаётгани, қардош уламолар ҳамкорлиги тараққий этаётгани, халқаро анжуманларда биргаликда иштирок этиши, фатво ишлаб чиқиш ва муҳим саналарни белгилашдаги кенгашлар яхши натижа бераётгани қайд этилди.
Ўтган март ойида Хўжанд шаҳрида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғиз республикалари раҳбарлари давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолагани тарихий воқеа бўлгани, ушбу ҳужжат баҳс-низоларни ортда қолдириб, абадий дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлагани таъкидланди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Салавот айтишнинг фазилати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
🕋 @islomuz
Ислом уламолари Самарқанддаги халқаро анжуманда
2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.
Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, «Ҳинд уламолари жамияти» президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.
Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.
Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.
🕋 @islomuz
Кирмон, Сижистон ва Мукрон фатҳлари
Саҳл ибн Адий Кирмон томон юрди. Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Атабонни унга мададга юборди. Улар бориб, Кирмонда форсларнинг катта кучлари жамланиб турганини кўрдилар. Қаттиқ жангдан сўнг Аллоҳ форсларнинг барчасини тирқиратди. Кирмоннинг бошлиғи ҳам ҳалок бўлди. Мусулмонларнинг музаффар фотиҳлари шаҳарга кирганларида жуда ҳам кўп туя ва қўйларни кўрдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#янгилик
🎉 «Иймон» китоби 26-марта қайта нашр қилинди
🌟 Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Иймон» китоби кирилл алифбосида нашр қилиниб, сотувга чиқди.
✨ Мазкур китобда Ислом нима, унинг шаръий маъноси қандай, Исломда илм масаласи, иймон нима, иймон ва илмий далиллар, фаришталар ва пайғамбарларга иймон келтириш, Қуръон Карим ва суннат ҳақида атрофлича маълумот берилган.
✅ Асарнинг долзарблиги, ундаги маълумотларнинг беқиёслиги шу қадарки, китоб рус, турк, қорақалпоқ тилларида ҳам чоп қилинган. Шунингдек, яна бир нечта тилга таржима қилиш ҳам режа қилинган.
👉 Нархи: 45 000 сўм
#Кун_дуоси
Уйқусизликка қарши Набавий дуо
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилиб: «Эй Аллоҳнинг расули, мен кечаси уйқусизликдан безовта бўламан», деганларида, у зот:
اللهُمَّ رَبَّ السَّمَاوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ وَرَبَّ الأَرْضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أضَلَّتْ كُنْ لِي جَارًا مِنْ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أحَدٌ مِنْهُمْ وَأنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ، وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма роббас самаватис сабъи ва ма азаллат, ва роббал арзийна ва ма ақоллат ва роббаш шайатийна ва ма азаллат, кун лий жарон мин холқика куллиҳим жамийъан ан йафрута ъалаййа аҳадун минҳум ва ан йабғийа ъалаййа, ъазза жарука ва жалла санаука ва лаа илаҳа ғойрука ва лаа илаҳа илла анта», деб айт», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сен етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг парвардигорисан, ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг парвардигорисан, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг парвардигорисан. Менга бирор киши зўравонлик қилиб, ҳаддан ошмаслиги учун ҳаммасининг устидан ўзинг менга ҳимоячи бўл. Сенинг ҳимоянг азиз, саноинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Фақат Сенгина илоҳдирсан.
Имом Термизий ривоят қилиб, бу ҳадисни заиф деганлар.
🕋 @islomuz
#Жамият
Гулдаста кўтарган келинлар
XVI асрда Англияда одамларнинг кўпчилиги июн ойида уйланар (оила қурар) эдилар. Чунки у вақтда одамлар йилда бир ҳаммом қилиб чўмилишар, асосан май ойига тўғри келарди. Шу сабаб июн ойида улар нисбатан тозароқ юришарди.
Лекин шунга қарамай, вақт ўтиши билан уларнинг баданларидан бадбўй ҳид анқий бошларди. Шунинг учун баъзи келинлар таналаридан келаётган ёқимсиз ҳидни кетказиб туриш учун қўлларида гулдаста кўтариб юришар эди.
Энди, ҳаммомга келсак, у иссиқ сув тўлдирилган катта ёғоч бочка бўлиб, аввало уйнинг отасига имтиёз бўларди, у биринчи бўлиб бочкага тушиб тоза сувда ювиниб оларди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига грант ажратади
Жорий йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати Глобал таълим шериклиги (GPE) томонидан кўрсатилган йирик грант ёрдами билан мамлакатда мактабгача ва мактаб таълими тизимининг сифатини, инклюзивлигини ва самарадорлигини сезиларли даражада оширишга қаратилган муҳим таълим лойиҳаси бўйича молиялаштириш келишувини имзоладилар.
Келишув ИТБ президенти Муҳаммад Ал Жассар ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан Aр-Рияддаги Инсон салоҳияти ташаббуси (HCI) конференцияси доирасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Тадбирда GPE бош директори Лаура Фриженти ҳам иштирок этди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Сен, тирик ва қойимсан
Имом Молик роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
Абу Дардо розияллоҳу анҳу агар ярим кечаси турсалар:
نَامَتِ العُيُونُ وَغَارَتِ النُّجُومُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم
«Наматил ъуйуну ва ғоротин нужум ва анта ҳаййун қоййум», деб айтар эдилар.
Маъноси: Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди. Сен эса, Аллоҳим, тирик ва қойимсан.
🕋 @islomuz
#Силаи_раҳм
Қалбларни яқинлаштирган воқеа
Бир куни ака-ука жанжаллашиб қолишди. Жанжал шу қадар кучайиб кетдики, улар бир-бирларига қўл кўтаришгача боришди. Оталари уларнинг бу ҳолини индамай, маюс тингларди.
Уларнинг ўзаро тўқнашуви тугагач, ҳар бири ўз ётоқхонасига йўл олди ва бир-бирининг хотини, болалари билан аралашиб кетишига тўсқинлик қилди.
Уларнинг ўртасида ҳамма нарсада узилиш рўй берди, шунинг учун улар бир-бири билан, оиласи шеригининг оиласи билан учрашишмасди, бир дастурхон атрофида йиғилишмасди ёки ота-оналари билан суҳбатлашишмасди.
Бир уйда яшаётган икки ўғилнинг бир-бирининг юзига қарашни истамаганини кўрган отанинг юраги эзилиб кетди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Уламолар
«Товусул фуқаро» лақаби билан танилган муҳаддис
Имом, муҳаддис, тўғрисўз, зоҳид, илм талабида юрт кезган Абу Саъд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳафс ибн Халил Ансорий Ҳаравий Молиний Суфий. «Товусул фуқаро» деб лақабланганлар.
Илм талабида ва олимлар билан учрашиш мақсадида Найсобур, Асбаҳон, Бағдод, Шом, Миср ва Ҳарамайнга борганлар. Илм жамлаганлар. Маърифатли ва серфаҳм бўлганлар. Ҳадис йиққанлар, асарлар ёзганлар.
Абу Аҳмад ибн Адий, Исмоил ибн Нужайд, Абу Шайх ибн Ҳайён, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Иброҳим Салитий, Юсуф ибн Қосим Миёнажий, Ҳасан ибн Рашиқ Мисрий, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Нўъмон Рамлий, Абу Бакр Қатиъий, Фазл ибн Жаъфар Тамимий, Муҳаммад ибн Сулаймон Рабаъий, Абу Аҳмад Аскарий, Абдулазиз ибн Ҳорун Басрий ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hilol Nashr» нашриёти халқаро китоб кўргазмасида қатнашмоқда
«Hilol Nashr» нашриёт-матбаа вакиллари Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги Конгресс марказида ўтказилаётган «Astana Eurasian Book Fair — 2025» номли VIII халқаро китоб кўргазма ярмаркасида иштирок этмоқда.
Кўргазма доирасида «Hilol Nashr» вакиллари турли нашриётлар томонидан тақдим этилган китоблар билан яқиндан танишишди ҳамда бир қатор ноширлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боришди.
«Astana Eurasian Book Fair — 2025» кўргазмасининг асосий мақсади турли мамлакатлардан келган нашриётчилар, муаллифлар, китоб сотувчилари ва китоб соҳаси мутахассислари ўртасида тажриба ва билим алмашиш учун платформа яратишдир. Шу билан бирга китобхонликни рағбатлантириш, китоб нашри, адабиёт ривожи ҳамда ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш ҳам кўргазманинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Кўргазма давомида давра суҳбатлари, танловлар, китоб тақдимотлари ўтказилмоқда. Шунингдек, таниқли ёзувчилар, шоирлар ва маданият арбоблари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Мазкур кўргазма Остона шаҳар ҳокимлиги ва «Foliant» нашриёти ҳамкорлигида ташкил этилиб, 23 апрелдан 27 апрелгача давом этади.
@hilolnashr & @islomuz
#Суннат
Эркак йўқ хонадонга киришдан сақланиш
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ. فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: الْحَمْوُ الْمَوْتُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар.
Шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Имом Мотуридий таълимотига бағишланган халқаро анжуман бошланди
Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги «Hilton Samarkand Regency» меҳмонхонасида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат «таълимоти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.
Анжуман давомида иштирокчилар буюк бобомиз Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.
Маълумот ўрнида тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 дан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.
🕋 @islomuz
«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига табрик
Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар!
Аввало, сиз, азизларни илм-маърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий шаҳарларидан бири – азим Самарқандда буюк аллома Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Жонажон Ватанимизга, улуғ аллома ва мутафаккирлар юрти бўлган гўзал Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!
«Калом илмининг султони», «Мусулмонлар эътиқодини тузатувчи» деган юксак эътирофларга сазовор бўлган Имом Мотуридий ўрта асрларда – ғоявий курашлар авж олган ўта мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб берадиган ноёб илмий-маърифий асарлар яратгани, турли зарарли оқимлар ва жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани, ҳеч шубҳасиз, чинакам маънавий жасорат намунасидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Umradan ko'zlangan asosiy maqsad
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz
«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида бирифинг ўтказилди
«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан бирифинг ўтказилди.
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонларидан, жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш бўйича пухта ўйланган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Хаттотлик санъати мактаблари ташкил этилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда мактабларни қай тартибда ташкил этиш бўйича таклифлар тингланди. Хаттотларга нафақат хаттотлик санъати, балки, кенг доирада илмлар ҳам берилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда Мисрдаги хаттотлик мактабларидан андоза олиш кераклиги, шунингдек, мактаб битирувчиларини соҳавий кенг қамровли ишларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
«Хаттотлик санъат даражасига кўтарилган катта илм, аслида», дейди марказ илмий ходими, хаттот Нажмиддин Фаёзий. — Шунинг учун ҳам кишидан уни ўрганиш катта машаққат ва қунт талаб этади. Хаттот ижодкордир. Унга тинч ва ёруғ хона керак. Марказдаги мактаблар ҳам ана шундай сокин ва ёруғ бўлиши шу билан бирга, ўқувчи сиғими ҳам кўп бўлмаслиги керак. Мактабларни ташкил этишда ана шу жиҳатларга аҳамият қаратиляпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 та тани ташкил этади. Таҳсил оладиган ўқувчиларнинг ёши эса 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.
🕋 @islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Abdujalol qori Okifxon xoji o'g'li
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 81-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
📹 https://youtu.be/YxjsC8FZhAU
🕋 @islomuz
Abdujalol qori Okifxon xoji o'g'li
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 81-soni
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 81-sonini dushanba kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🕋 @islomuz
Қуръон залини илмий-маърифий масканга айлантириш чоралари кўрилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.
Маълумки, давлат раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган мазкур марказда Қуръон зали алоҳида концепцияга эга бўлади. Ҳозирда уни мазмунан бойитиш, экспонатларни танлаш ва замонавий технологиялар орқали намойиш қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Қуръон залида Ўзбекистон тарихига бевосита алоқадор 114 та ноёб қўлёзма Қуръон нусхаси жамланади. Улар орасида Ислом оламида муқаддас саналган Ҳазрати Усмон Қуръони, VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони, шунингдек, турли тарихий даврларда юртда кўчирилган ёки асраб келинган қимматли қўлёзмалар мавжуд.
Йиғилишда залда мультимедиа маҳсулотлари — виртуал экспозициялар, интерактив экранлар, аудиогидлар ва бошқа замонавий технологияларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу ташриф буюрувчиларга Қуръон нусхаларининг тарихий ва маданий аҳамиятини чуқурроқ англаш имконини беради.
Якуний қарорлар асосида Қуръон залининг контсепцияси янада такомиллаштирилади ҳамда уни халқаро миқёсда ноёб илмий-маърифий масканга айлантириш чоралари кўрилади.
🕋 @islomuz
#Силаи_раҳм
Дўстлик мерос қолиши
عَنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ حَزْمٍ، عَنْ رَجُلٍ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَفَيْتُكُم أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْوُدُّ يُتَوَارَثُ».
Абу Бакр ибн Ҳазм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир кишидан ривоят қилади:
«Мен сизларга кифоя қилиб айтаманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўстлик мерос бўлиб қолади», дедилар».
Шарҳ: Бу нима дегани? Бу ота-онанг дўст тутган кишини сен ҳам дўст тутишинг керак, дегани. Демак, ота-онасига дўст бўлган одамларни улардан кейин фарзандлар ҳам дўст тутиб, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиб, яхшилик қилиб, дуосини олиб юришлари керак. Ана шунда ота-оналарининг яхшилигини уларнинг вафотидан кейин ҳам давом эттирган, уларнинг руҳини шод қилган бўладилар.
Ота-онага фарзанд қандай муносабатда бўлиши кераклигига оид биринчи ва иккинчи қисмда келган ҳадиси шариф ва ривоятларни қўлдан келганича ўрганиб бўлганимиздан кейин хулоса тариқасида баъзи маълумотларни тақдим этишга рухсат бергайсиз. Албатта, бунда такрордан қочиб бўлмаслиги аниқ ва бунинг учун сиз азизлардан узр сўраймиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Мерос
Акдария масаласи
Ушбу масала Бану Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқе бўлган. Шунинг учун у «акдария масаласи» деб аталади. Яна баъзилар: «Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз кадар (ноаниқлик) содир бўлиб, асл қоидага хилоф бўлганлиги учун «акдария масаласи» деб номланган», дейишади. Бу борада яна бошқа фикрлар ҳам бор.
Масала шундай: бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, бобоси ва битта туғишган синглиси қолди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳаблари тақозосига кўра туғишган сингил меросдан маҳрум бўлиши керак, чунки эр ярим олса, она учдан бир олади. Қолган олтидан бир бобонинг фарз улушидир. Бу улушга сингил шерик бўлиши мумкин эмас, чунки бобонинг олтидан бир улуши ушбу ҳолатда камаймаслиги лозим. Демак, сингилни меросдан ҳажб қилиб, юқорида ўтган қоидага кўра унга тарикадан улуш ажратмаймиз. Ушбу фикр Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳумаллоҳнинг мазҳаблари ҳамдир. Лекин Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қоидага хилоф қилиб, сингилга яримни фарз улуш қилиб берадилар. Масала 6 дан 9 га авл бўлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Тарих
Язид ибн Муовиянинг халифалиги
Тўлиқ исми: Язид ибн Муовия ибн Абу Суфён. Муовия ибн Абу Суфённинг бу эрка фарзанди ёшлигидан роҳат-фароғатда ўсди. Овга, ўйин-кулгига қизиқиши катта эди. Аввал айтилганидек, халифалик унга отасининг амри билан ўтди. Муовия ибн Абу Суфён тириклик пайтида ҳамма Язид ибн Муовияга байъат қилди. Мадинаи мунавварада бир қанча одамлар унга байъат қилишдан бош тортганда, Язид уларни ҳам байъат қилишга мажбурлашга уриниб кўрди.
Шундан кейин Ибн Умар, Ибн Абу Бакр, Ибн Аббослар байъат қилдилар. Аммо халифаликдан умидвор бўлиб юрган имом Ҳусайн, Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо байъат қилмай, Маккага кетиб қолишди.
Язид ибн Муовия давридаги фатҳлар
Бу даврда фақат Африкадагина баъзи бир фатҳлар бўлди. Бошқа тарафларда ички фитналар ва бошқа ҳодисалар сабабли фатҳ ишлари тўхтаб қолди. Африкада Уқба ибн Нофеъ ўзининг фатҳларини ғарб томон кенгайтириб борди. У Мағриб юртларининг барчасини фатҳ қилиб, Атлантика океанигача етиб борди. Ривоят қилинишича, Уқба ибн Нофеъ мазкур океан соҳилидаги бир тепалик устига чиқиб: «Роббим, агар ушбу денгиз бўлмаганида, Сенинг йўлингда жиҳодни давом эттирар эдим, агар ундан кейин яна ер келишини ва у ерда ҳам одамлар борлигини билсам, шу денгизга шўнғирдим», деган экан.
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Кечаси уйғонганда ўқиладиган дуо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, уни изорининг бир тарафи билан уч марта қоқиб юборсин. Чунки унда нима борлигини билмайди. Агар ёнбошласа:
بِاسْمِكَ اللهُمَّ وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ رَدَدْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Бисмикаллоҳумма вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин родадтаҳау фаҳфазҳау бимау таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ёнбошимни ерга қўйдим ва Сенинг номинг ила тураман. Агар менинг нафсимни олсанг, раҳм қил. Агар уни яна ҳаётга қайтарсанг, солиҳ бандаларингни сақлаганингдек муҳофаза қил.
Имом Термизий, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар яхши санад билан қилган ривоятлари.
🕋 @islomuz
Allohning roziligi ota-onaning roziligidadir
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz