islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Ҳаж 2025: Илк парвозлар куни маълум қилинди

Саудия Арабистони 2025/1446 ҳижрий йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳаж зиёратчилари учун бу йилги илк парвозлар 29 апрелдан бошланиши режалаштирилган. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни кутиб олиш, уларни жойлаштириш, барча шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Зиёратчилар Жиддадаги Қирол Абдулазиз халқаро аэропорти орқали муқаддас масканга етиб келишади. У ерда зиёратчилар ҳаж учун махсус тайёрланган терминаллар орқали қабул қилиниши мўлжалланган. Махсус ҳаж терминали ташриф буюрувчиларни тез ва осон қабул қилишга хизмат қилади.

Шунингдек, Қироллик ҳаж зиёратини тартибга солиш мақсадида бир қатор қоидаларни жорий қилди. Жумладан, умра зиёратчилари 2025 йил 29 апрелга қадар мамлакатни тарк этишлари кўрсатилган. Расмийлар зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш энг муҳим вазифа эканини таъкидлаган.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Тонгда ва кеч кирганда айтиладиган дуо

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонгда ва кеч кирганида:

رَبِّيَ اللهُ تَوَكَّلْتُ عَلَيْهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَلِيُّ العَظِيمُ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Роббийаллоҳ, таваккалту ъалайҳи лаа илаҳа илла ҳув, ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм, лаа илаҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Маа ша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтса, сўнг вафот этса, жаннатга киради», дедилар.

Маъноси: Раббим Аллоҳдир. Унга таваккал қилдим. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У хоҳлаган нарса бўлади. У хоҳламаган нарса бўлмайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани илми билан иҳота қилган зотдир.

Ибн Сунний ривоятлари.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мазҳабда_муваффақият_бор

Саҳобалар даврида тақлиднинг кўриниши

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Аллоҳ таоло саҳобаларни Ўзининг Расулига эргашишга, тақлид қилишга буюрди. Набий алайҳиссалом ҳам уларни мана шунга ундадилар. Демак, тақлиднинг амалий кўринишини саҳобалар замонидан бошлаб кўришимиз мумкин. Бунга Муоз розияллоҳу анҳу билан бўлган воқеани мисол қилсак бўлади. Саҳобалар даврида тақлид жуда кенг тарқалди. Бирор шаҳар ёки юрт фатҳ қилинадиган бўлса, саҳобалар розияллоҳу анҳум у ердаги инсонларга динни ўргатиш учун ораларидан энг олимларини, энг буюкларини юборишар эди. Масалан, Умар розияллоҳу анҳу Кўфага Абдуллоҳ ибн Масъудни юборганлар. Шундан кейин Кўфа аҳли Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг мазҳабида бўлган. Муоз ибн Жабал билан Абу Дардо розияллоҳу анҳумо Шомга юборилган. Шомдаги мазҳаб, яъни Авзоъийнинг мазҳаби шу икки саҳобага эргашади. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Мисрга юборилдилар. Шунинг учун Миср юрти у зотнинг мазҳабида бўлди. Булар барчамизга маълум. Хуллас, ана шу ўлкаларда ўша саҳобаларнинг мадрасалари шакллана бошлади. Халқ уларга эргашиб, тақлид қила бошлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Алданиб_қолманг

Ижтиҳод

Ижтиҳодга келадиган бўлсак, биз у ҳақда гапирганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётларида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда учраб турадиган воқеа-ҳодисалар, тасодифан пайдо бўлиб янгиланиб турадиган, аввалгиларнинг фиқҳларида, бизгача етиб келган мазҳаб ва фатво китобларида ечими зикр қилинмаган масалалар борасида тўғри ҳукм чиқаришга иқтидори бор бўлиши, ана шу муаммоларни ҳал қилиб ғамда қолган умматга йўл кўрсата оладиган даражада Исломнинг руҳидан хабардор, шариат асрорларини тушунадиган, қонунчилик асосларини биладиган бўлиши, - ёлғиз ўзи ёки кўпчилик бўлиб - истинботга кучи етадиган бўлиши кераклигини назарда тутмоқдамиз.

Шунингдек, унда ушбу борлиқда Аллоҳ таоло яратиб қўйган табиий ресурслардан, ер усти ва ер остида ётган бойликлар, маъданлар ва қувватдан фойдалана оладиган, уларни ботил йўлдагилар ўз ҳою ҳаваслари учун ишлатишлари ва ер юзида такаббурлик қилиш учун восита қилиб олишлари, Шайтон ўз мақсадларини амалга ошириб ерда бузғунчилик қилишга ишлатиб қўйиши ўрнига Исломнинг манфаати йўлига бўйинсундирадиган даражадаги заковат, фаоллик, жидду жаҳд ва илми ҳам бўлиши лозим”.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жума

Жума куни кўпроқ салавот айтиш


Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Унинг жони шу куни қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур», – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини (чиритишни) ерга ҳаром қилгандир»
, – дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилиш­ган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Eng baxtli insonlar

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қардош муфтийлар Самарқанд қадамжоларини зиёрат қилдилар

Шу кунларда муҳтарам Президентимиз таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.

Икки мамлакат етакчиларига Ҳазрати Хизр мажмуаси зиёратида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркманистон муфтийси Ялкап ҳожи Ходжагулиев ҳамроҳлик қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардош халқ муфтийси Ялкап Хожагулиевни кўҳна кентдаги диққатга сазовор жойлар, хусусан, Регистон майдони ва бу гўзал тарихий маскандаги машҳур Тиллакори мадрасаси билан яқиндан таништирдилар.

Муфтий Ялкап Хожагулиев ажойиб зиёрат ва ҳамроҳлик учун миннатдорчилик билдириш асносида илмий-маданий мажмуаларимиз, буюк аждодларимизнинг қолдирган меросидан ҳайратда эканини билдирдилар.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Буюклик вақти

Инсоният ичидаги энг гўзал ўрнак сифатида саҳобаларнинг энг буюги, умматнинг энг қадрлиси Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кўришимиз мумкин. У буюклик билан бошлади, буюклик билан якунлади. Ҳар доим буюклигича қолди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. У бу дунёда йигирма беш йил мусулмон бўлиб яшади. У йигирма беш йилини буюкликда ўтказди.

Нафақат у киши, кўзларимизга тўтиё қиладиган яна жуда кўп исмлар борлигига шак-шубҳа йўқ. Улар буюк ишларни амалга оширишди, буюк натижаларга эришишди. Энг буюк ютуқ – Аллоҳнинг ризолигига эришишди. Буюклик уларга уйғун келди, улар буюкликка уйғун келишди. Улар қанчалар бахтлилар, уларнинг изидан боришга интилганлар қанчалар бахтлилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fitr sadaqasi bobi 1-qism

Hidoya 125-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Ushur – lug‘atda o‘ndan bir deganidir. Shariatda yerdan unib chiqqan ekin, mevalar va hosillardan olinadigan soliq bo‘lib, uning miqdori shu hosillarning o‘ndan birini tashkil qiladi.

Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?

«Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?» деган саволга Фурқон сураси сўнгида жавоб бор:

1. Улар ерда тавозу ила юрадилар.

2. Жоҳиллар гапирганда, улар билан тортишмасдан, “омон бўлинглар”, деб жавоб қайтарадилар.

3. Тунларни Раббиларига сажда қилиб бедор ўтказадилар.

4. “Раббано, Ўзинг бизни жаҳаннамдан сақла, у жуда ёмон жой”, деб илтижо қиладилар.

5. Инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдилар, ўртача бўладилар.

6. Аллоҳдан бошқа бирортага илтижо қилмайдилар.

7. Бирор жонни ноҳақ ўлдирмайдилар.

8. Зино қилмайдилар. Зино қилса, қиёмат куни азоби бир неча баробар кўпайтирилиб, дўзахда хор бўлиб, абадий азобда қолишдан қўрқадилар.

9. «Аммо ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштиради. Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, Аллоҳга (У зотнинг мағфиратига) қайтган бўлади», деган оятларини ўқиб, чин тавба қиладилар, ёмонликлардан тийиладилар, яхши амаллар қиладилар, ҳеч қачон ноумид бўлмайдилар.

10. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар.

11. Беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтадилар.

12. Раббиларининг оятларини эшитганда, гунг ва карларга ўхшаб турмайдилар.

13. Раҳмоннинг бандалари “Раббано, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарсаларни ҳадя эт, бизни тақводорларга йўлбошчи қил”, деб дуо қиладилар.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мавлид

У зотнинг туғилишлари билан олам раҳматга тўлди

Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни махлуқотларга раҳмат ўлароқ юборган кундан афзалроқ хурсандчилик борми?!

Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари билан шодланмаса, асло шодлик, хурсандчилик кўрмайди.

У зотнинг туғилишлари билан раҳмат булоқлари отилиб, олам раҳматга тўлди. Шунинг учун ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари Аллоҳ таолонинг неъматини нишонлаш ва бу юксак иноятдан хурсандчилик байрами бўлган.

Бу байрамни ушбу неъматларнинг қадрини билган, уни бардавом ва зиёда бўлишини умид қилган кишилар нишонлайди...

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mezon

Siz qanday yo‘l tutgan bo‘lardingiz?

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жамият

Эътикоф ўтирган имом ҳикояси


Бу инсонни Мисрда ҳамма танийди, у шунчалик бойки, сепган атирини ҳидига ошиқ бўлмай иложи йўқ. Ёнимиздан ўтса атир ҳиди бошқаларга ҳам ўрнашиб қоларли эди.

Эътикофда ўтирган вақтимиз, ўша инсон ёнимга келиб, сизга саволим бор, деди.

Мен ҳам бажонидил савол жавобга тайёрлигимни айтдим, анча суҳбатлашдик.

Кейин у инсонга ўзимни қизиқтирган бир икки саволларимни бердим:

Эътикофда неча кун бўласиз, яъни сизни ишингиз жуда кўп, ишларингиз боис кириб чиқиб турасизми?

Йўқ ўн кун ўтираман.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Масжидун Набавий кутубхонаси қайта очилди

Масжидун Набавий кутубхонаси бир йил давом этган таъмирлаш ишларидан сўнг қайтадан фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди. Кутубхонада асрлар давомида сақланаётган нодир ва ноёб матнларни муҳофаза қилиш бўйича замонавий тизимлар жорий этилди. Шунингдек, кутубхонада академик тадқиқотчилар учун алоҳида кириш жойлари ташкил этилган. Ушбу кутубхона ҳар куни бомдоддан то хуфтон вақтигача ишлайди.

Кутубхона ходимлари нодир қўлёзмалар ва тарихий обидаларни асраб-авайлаш билан бир қаторда, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги хизмат турларини ҳам йўлга қўйдилар.

Таъмирлаш ишлари Масжидун Набавий мажмуасини модернизация қилиш доирасида амалга оширилди. Яқин ойларда мажмуанинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш янгиланиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Усмон Мусҳафи рақамлаштирилади

Ўзбекистонда муқаддас ислом манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмий-лойиҳа амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкентда сақланаётган, дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бири — Усмон Мусҳафи устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири — Усмон Мусҳафи ва Катта Лангар Қуръонининг матни, унда ишлатилган сиёҳ, ёзув турлари ва реставрацияси карбон таҳлили асосида чуқур илмий таҳлил қилинади. Бу орқали Қуръон нусхаларининг тарихий даври, ёзилиш услуби ва материаллари аниқланади.

Тадқиқотлар натижасида Усмон Мусҳафининг электрон нусхаси яратилади. Бу электрон шакл марказнинг Қуръони карим залида интерактив мониторлар орқали тақдим этилади — ташриф буюрувчилар Мусҳаф саҳифаларини виртуал тарзда варақлаб кўриш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Мусҳафнинг юқори аниқликдаги янги факсимиле нашри ҳам тайёрланади. Бу нашр оригинал нусханинг шакл, ранг ва ёзувларини тўлиқ акс эттиради, шунингдек, илмий-тарихий изоҳлар билан бойитилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги исломий меросни кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси экспозициясини янада бойитиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу билан нафақат юртимиз аҳли, балки бутун дунё мусулмонлари энг қадимий Қуръон нусхаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🎉 «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 10 ва 36-жузлари қайта нашр қилинди


Шайх ҳазратларининг қаламига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 10-жуз — «Ҳаж» ва 36-жуз — «Зуҳд ва рақоиқлар» китоблари қайта нашр бўлиб, сотувга чиқди.

🟢 «Ҳаж» китоби орқали ҳаж ва умра ибодатлари ҳақида кўпгина маълумотлар олиб, унинг ёрдамида саҳобаи киромлар ила ҳамсуҳбат бўласиз.

🟢 «Зуҳд ва рақоиқлар» китобида зуҳд ва рақоиқлар хақида келган оят ва ҳадислар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

👉 10-жуз – 49 000 сўм

👉 36-жуз – 46 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Халқаро конференция муваффақиятли ўтди

Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция муваффақиятли бўлиб ўтди.

Унда юртимиз вакиллари билан бир қаторда дунё миқёсидаги нуфузли олимлар — Шайх Иброҳим Абдулкарим, Абдулмажид Ал-Жузжоний, Профессор Дамир Мухетдинов, Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий, Доктор Маҳмуд Ҳасан Абдулҳамид, Шайх Аҳмад Адави, Профессор Маҳмут Язижи каби меҳмонлар иштирок этди.

20 дан ортиқ илмий маърузаларда қуйидаги мавзулар кенг ёритилди:
”Ҳанафий мазҳаби уламоларининг Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдаги ёндашувлари”;
“Илмий масалаларни тушунишнинг асосий йўналишлари ва босқичлари”;
“Саҳиҳул Бухорий асарида жамият тинчлиги ва барқарорлиги масалаларининг ёритилиши”;
“Ҳозирги муаммоларни ёритишда ҳадисларнинг замонавий шарҳлари”;
“Мотуридийлик — мўътадиллик мазҳаби”.

Конференциянинг асосий мақсади — ислом динининг асл манбаларини чуқур ва илмий таҳлил этиш, турли мазҳаблар ва илмий мактабларнинг ёндашувларини ўрганиш орқали замонавий муаммоларга ечим таклиф қилишдан иборат.

Конференциядаги маърузалар ва олимлар томонидан билдирилган фикрлар жамиятда учраётган радикализм, ақидавий ихтилофлар, илмсизлик каби долзарб муаммоларга ечимлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Анжуман якунларига кўра, илмий натижалар асосида махсус тўплам нашр этиш режалаштирилган.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Зуфаржон домла Шосалимовга укалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин! Устоз Зуфаржон домла ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза аср намозидан сўнг «Салмон Форсий» жомеъ масжидида ўқилади.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Тавфиқ ҳам неъматдир

Бу ҳақда Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Раҳмат пайдо бўлади. Кейин у бошқаради. Ҳузур унга эргашади, яъни ўз навбатида у ҳам ҳозир бўлади».

Асл нарса Аллоҳнинг раҳмати, яъни амал қилишга тавфиқнинг берилишидир. Мана шунинг ўзи улуғ неъмат. Уни қадрланг ва шукр қилинг. Бу раҳмат сизга раҳбарлик қиляпти. «Ҳузур» ҳам «раҳмат»га итоаткордир. Навбати келса, у ҳам пайдо бўлади. Нима, у ҳам ҳозир бўлиши зарурми? Йўқ, ҳечам зарур эмас. Агар бутун умр ҳузур ҳосил бўлмаса, унда ҳам бирор зарар йўқ.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Элликбошилар билан йиғилиш ўтказилди

Ҳар йили юртимиздан минглаб ҳожилар Исломнинг бешинчи рукни – ҳаж амалларини бажариш учун муқаддас заминларга ташриф буюрадилар.

Бу йил ҳам Зулқаъда ойида кўплаб юртдошларимиз ҳаж сафарига отланадилар. Уларга ҳажнинг йўл-йўриқларини кўрсатадиган малакали гуруҳ раҳбарлари тайинланади.

Бугун, 23 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бу йил ҳажга борадиган элликбошилар билан йиғилиш ўтказди.

Мажлисда гуруҳ раҳбарлари ҳаж мавсумида эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар, ҳожилар билан ишлаш, тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш, бўлажак ҳожиларга эҳром боғлашни ўргатиш, ҳаж арконлари, шартлари, фарзлари, вожиблари, суннатлари, ҳажда ман этилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов ҳам қатнашди.

Йиғилиш сўнгида бу йилги ҳаж кўтаринки руҳда ўтишини сўраб дуолар қилинди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Уламолар

Комил қори

(1897-1988)

Комил қори 1897 йили Наманган туманининг Эшобод қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топди. Падари бузруквори Абдубой ота, волидаи муҳтарамаси Сорахон ая бўлганлар.

Дастлабки таълимни оила муҳитида олган Комил қори болалигидан очиқ кўнгил, хушфеъл ва зийрак бола бўлиб улғайди. У қироат илмини тоғаси Мулла Абул Қосим (1880-1962) Охунддан ўрганиб, 15 ёшида Қуръони Каримни ёд олган ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб етишди. Кейинчалик, муқаддас Каломнинг такрорини Саъдуллоҳ (1900-1994) ва Ҳошимжон (1902-1996) қори домлаларда такомилига етказди.

Оила қуриб, фарзандли бўлгач, азим Тошкентнинг Ҳасти имом мавзесига кўчиб боради. У ерда шойи ва ипак (атлас, адрас) матолари савдоси билан шуғулланувчи дўкондор бўлиб фаолият олиб боради. Наманганлик қадрдонларининг фарзандлари Баҳриддин (1926-2013) ва Содиқжон (1933-2015) махдумларга илм ва касб сирларини ўргатади. Илмда бардавом бўлган Комил қори ўша даврнинг уламо олими Зиёвуддин эшон Бобохон ҳазратлари билан ҳам яқиндан танишиб, уларнинг илм суҳбатларидан баҳра олади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Усмон Мусҳафи тарихи ҳақида китоб тайёрланади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк тарихий ва маданий меросларимизни ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланмоқда. Дунёда энг қадимги нусхаларидан бири ҳисобланган Усмон Мусҳафи тарихи ҳақида илк бор илмий-оммабоп китоб тайёрланмоқда.

Мазкур китобда Қуръони Каримнинг энг қадимий нусхаларидан бири саналмиш, 7 асрда кўчирилган ва ҳозирги кунда Ўзбекистонда сақланаётган Усмон Мусҳафининг келиб чиқиши, тарихий йўли, палеографик хусусиятлари, диний ва маданий аҳамияти кенг ёритилади. Китоб нашр этилгач Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси таркибига киритилади ва ташриф буюрувчиларга ушбу ноёб Қуръон қўлёзмаси ҳақида батафсил маълумот бериш имконини яратади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистон ҳудудида сақланаётган бу нодир тарихий манба орқали ислом илм-фанининг юксак савиясини, мусулмон дунёсининг илк даврлардаги ёзув маданияти ва Қуръонни кўчириш анъаналарини кенг жамоатчиликка танитишдан иборат.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Гуноҳи_кабира

Гуноҳкорлар баракадан маҳрум қилиб қўйилади

Бузуқликнинг зарари қаҳатчилик ва очарчилик шаклида зоҳир бўлади. Ёмғир ёғмаслиги, сувнинг озайиши, экинга зарар етиши, қимматчилик, ҳосилнинг кам бўлиши — бу офатларнинг барчаси зино сабабидандир. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:

مَا مِنْ قَوْمٍ يَظْهَرُ فِيهِمُ الزِّنَا إِلَّا أُخِذُوا بِالسَّنَةِ

«Қайси қавмда зино кенг тарқалса, улар қаҳатчиликка мубтало қилиб қўйилади» («Мишкоти шариф»).

Зинонинг офати фақат зинокорнинг ўзига урмайди. Унинг зарари ижтимоийдир. Зинокорлик кўпайган сари қаҳатчиликнинг кўлами ва шиддати ҳам ортаверади. Аллоҳ сақласин!

Дуолар қабул бўлмай қолади.

Зино шу даражада оғир гуноҳки, зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Янги фармон – диний-маърифий ислоҳотларда яна бир муҳим босқич

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимизнинг жаҳон цивилизацияси бешиги сифатидаги тарихий мақоми ва нуфузини тиклаш бўйича пухта ўйланган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Алданиб_қолманг

Жидди жаҳд

Жидди жаҳд ҳақида гапирадиган бўлсак у энг буюк мақсадга эришмоқ учун бор куч ва имкониятни ишга солмоқдир. Мусулмон учун энг буюк орзу Аллоҳга итоат қилиш, Унинг розилигини топиш, Унинг ҳукмига итоат этиш ва амрларига таслим бўлишдир. Бунинг учун ўша ишлар билан рақобатда бўлган ҳар қандай ақида, тарбия, ахлоқ, ғаразлар ва ҳою ҳавасга, Аллоҳнинг ҳукми ва Унга ибодат қилиш борасида кураш олиб борадиган нафслар ва дунёдаги ҳар қандай олиҳаларга қарши машаққатли ва узоқ жидди жаҳд қилиш керак бўлади. Мусулмон одам ана шу нарсага эришадиган экан Аллоҳнинг ҳукми ва амрларини ўз атрофидаги оламда ҳамда ўз ватандошларида ижро этмоғи керак бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилaди

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифлари маъқулланган.

Бу ҳақда 2025 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида баён этилган.

Фармонга мувофиқ, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидаги вазифалар белгиланган:

а) буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш, ёш авлодни бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш;

б) тасаввуф таълимоти тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш, “Етти пир” алломалари ва азиз авлиёларнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш;

в) нақшбандийлик таълимотининг эзгу ғояларини тадқиқ этиш учун илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, кўргазма, семинар-тренинг, танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

г) тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Аллоҳ таоло ушбу марказнинг халқимиз илму маърифати ва ёшларимиз таълим-тарбияси йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ато этсин.

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel