islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Қуръон зали: ноёб қўлёзмаларни намойиш этиш лойиҳаси муҳокамада

Президент ташаббуси билан қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида Қуръон зали экспозициясини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда уни керакли контент билан бойитиш ва ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа бўйича учрашув ташкиллаштирилди, унда 114 та Қуръон қўлёзмаларини намойиш этиш учун витриналар жойлаштирилиши, уларнинг ўлчами ва дизайнига оид масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда витриналарнинг ҳарорат ва намликни сақлаш хусусиятлари, ёритиш тизими, ультра бинафша нурларнинг таъсири, ёнғинга чидамлилиги ҳамда экспонатлар ҳимояси билан боғлиқ техник талаблар муҳокама қилинди. Шунингдек, Қуръон қўлёзмалари бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун, Қуръон залида Ўзбекистонга алоқадор 114 та ноёб Қуръон қўлёзмалари жамланади. Улар орасида Ҳазрати Усмон Қуръони, 8 асрга мансуб Катта Лангар Қуръони, шунингдек, турли тарихий сулолалар даврида юртимизда кўчирилган ёки сақлаб келинган ноёб нусхалар бор.

Шу билан бирга, Қуръон залида мультимедиа маҳсулотларини намойиш этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23470

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон машъаласи билан олдинга

Рамазон ойи ўтди. Бир муддатга кишанланган шайтонлар яна ақлимиз, уйимиз, ўнгу сўлимиздан жой олди. Яна инсонларни васвасага солиш учун ичган онтини бажара бошлади.

«У деди: «Мени йўлдан оздирганинг сабабли уларга тўғри йўлингда албатта тўғаноқ бўламан. Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан» (Aъроф сураси, 16-17-оятлар).

Рамазондан олдин тинчимизни бузган бу курашда ожиз қолган эдик, ушбу баракотли ойдаги саъй-ҳаракатларимиздан асосий кўзланган мақсадни унутиб қўймайлик. Рамазондан олинган самаранинг йўқолишига имкон бермайлик. Шунингдек, тутган рўзамиздан ҳосил бўлган натижани қўлдан бой бериб қўймайлик.

Башариятни рўза тутишга буюрар экан, Aллоҳи таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз» (Бақара сураси, 183-оят).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23468

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Shavvol oyi ro‘zasining fazilati

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
“Kim Ramazon ro'zasini tutib, ketidan Shavvoldan olti kun ro'za tutsa, yil bo'yi ro'za tutgandek bo'ladi”, dedilar (Imom Muslim rivoyati).

Bu ro‘zani istasangiz ketma-ket, istasangiz bo‘lib-bo‘lib tuting – savobi bir xil!

Biz eslatdik! Sizga esa himmat, tansihatlik, baraka tilaymiz!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan

#Hadis_va_Hayot #Ramazon

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjididagi hayit namozidan fotolavha

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли юртдошлар!

Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз.

Албатта, туб моҳиятида инсонпарварлик ғояси мужассам бўлган муқаддас ислом динининг эзгу қадриятлари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Бу ҳақда сўз юритганда, аввало, маънавий покланиш, сабр-қаноат, шукроналик, хайру саховат фазилатлари улуғланадиган ушбу ойни миллий анъана ва қадриятларимизга мос тарзда, юксак савияда ўтказиш, юртимиз мусулмонлари ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаш лозим.

Айниқса, бу муборак ойнинг “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” деган ғоя асосида ўтказилгани жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23465

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Ажам юртлари ичига кириш

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Форс империясининг мағлуб бўлиб, кучи қолмаганлигини кўриб, унинг ичкариларини ҳам фатҳ қилишга қарор қилдилар. Бу ишда у киши Аҳнаф ибн Қайснинг маслаҳатига амал қилдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Басранинг волийси Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, Басрадан узоқ бўлмаган жойга лашкарлар билан чиқиб, амрни кутиб туришни айтдилар.

Сўнгра Саҳл ибн Адий розияллоҳу анҳу орқали ажам юртлари ичкарисига кириб борадиган амирларнинг байроқларини бериб юбордилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23464

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ийдул-фитр намозининг ўқилиш тартиби

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини адо этиш вожибдир. Ийдул-фитр намози қуйидаги тартибда ўқилади:

1. Қиблага қараб «Икки ракъат ийдул-фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим» деб ният қилинади. «Аллоҳу акбар» деб биринчи такбир айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан сано, яъни «Субҳанакаллоҳумма...» ўқилади.

2. Имом билан биргаликда яна уч бор «Аллоҳу акбар» деб, қўлларни қулоқлар баробарида кўтариб, такбир айтилади, аммо бу такбирларнинг дастлабки иккитасидан кейин қўллар ёнга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади. Имом Фотиҳа сурасини ва бир зам сура ёки оятларни ўқийди, иқтидо қилганлар жим туриб, қулоқ солади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.

3. Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади, такбирлар орасида қўллар қулоқлар баробарига кўтарилиб, такбирлар орасида ёнда тутилади. Тўртинчи такбир билан рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб, қаъдага ўтирилади ва «ташаҳҳуд», салавот, дуо ўқиб, салом берилади.

Сўнг имом минбарга чиқиб, хутба ўқийди, сўнг яна меҳробга қайтиб, дуо қилади.

Ийдул-фитр куни тонг отгач, намозгача тамадди қилиш, тишларни мисвок билан тозалаш, ғусл қилиб покланиш, хушбўй атру гулоблар сепиш, покиза, оҳорли кийимлар кийиш, фитр садақасини бериб, ийд намозига бориш мустаҳаб амаллардандир.

Ийд намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ. Жума намози кимларга вожиб бўлса, уларга ийд намози ҳам вожибдир. Намоздан сўнг икки хутба ўқиш суннатдир.

Ийд намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ийд намозини ўқиб бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Мўминнинг қалқони китобидан)


🔗 https://islom.uz/maqola/7681

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🎉 Ramazon hayitiga tayyormisiz?

🌙 Ramazon hayiti yaqinlashmoqda! Bu muborak kunni munosib kutib olish uchun qanday amallar qilishimiz kerak?

Bu haqida ushbu video lavha orqali batafsil bilib oling!

Ramazon hayiti muborak bo'lsin!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шавкат Мирзиёев 500 нафарга яқин кишини афв этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ.

https://president.uz/uz/lists/view/7984

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Yoshligimda o'zbekcha kitoblarni ko'p o'qir edim

«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 80-soni

Qirg'iziston ulamolari

📹 https://youtu.be/2M6mDKYF0jY?si=e08TwTtAX1_ED7J8

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Рамазон

Кимга қулоқ солмоқдамиз?

Азизлар сиз билан башариятнинг, хусусан, мўмин-мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлмиш шайтон ҳақидаги фикрлар дунёсига сайр қилиб кўрамиз!

Қуръони Каримда шайтон ҳақида 60 дан зиёд оят бор. Шулардан 4 тасини келтириб ўтсак:

«(Иблис) айтди: «Роббим! Қасамки, мени йўлдан оздирганинг сабабли ихлосли бандаларингдан бошқа барчасига ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўяман ва ҳаммаларини йўлдан оздираман.» (Ҳижр сураси, 39-40-оятлар).

«У (аламидан) деди: «Қасамёд этаманки, мени янглиштирганинг туфайли Сенинг Тўғри йўлинг (Ислом дини) узра улар (одамларни чалғитиш) учун ўтираман. Сўнгра, уларга олдиларидан, ортларидан, ўнг томонларидан ва сўл томонларидан (чалғитиш учун) келаман. (Натижада) уларнинг аксариятини шукр қилувчи ҳолда топмайсан» (Аъроф сураси, 16–18-оятлар).

«Сизларни шайтон (Аллоҳнинг динига эътиқод қилишдан) сира тўсмасин! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Зухруф сураси, 62-оят).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23462

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan

#Hadis_va_Hayot #Ramazon

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Закот

Фидяга оид савол-жавоблар

Савол: Ҳаж ибодатида «ҳажжи бадал», яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладими?
Жавоб: намоз ва рўза баданий ибодат бўлиб, ўзгалар тарафидан бажарилиши билан адо бўлмайди. Шариат фидяни қайсидир сабаблар билан рўза тутишга қодир бўлмаган инсонга тайин қилган.
Рўзадорнинг ўрнига валийси рўза тутиб бермайди, намоз ўқиб бермайди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши бошқанинг ўрнига рўза тутмайди, бошқанинг ўрнига намоз ўқимайди», деганлар.

Савол: фидя қанча миқдорда ва қандай адо этилади?
Жавоб: фидя Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига енгиллик қилиб юборилган ҳукмдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Рўза тутишга қодир бўлмаганлар зиммасига фидя тўлаш вожибдир».
Ҳар кунлик фидянинг миқдори фитр садақаси миқдоричадир, яъни буғдойдан ярим соъ – 1900 гр, арпа ва хурмодан бир соъдан – 3800 гр. ёки буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо қилинган бўлади.

Рўзадан ожиз қолганлар рўза тутмай, фидясини беришлари вожибдир. Рамазон ойининг аввалида бўлса ҳам, бир нечта фақирга бермай, бир фақирга берса ҳам. Фитр садақасига ўхшаб буғдойдан ярим соъ, хурмо ва арпадан бир соъ адо этилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/20387

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари

Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:

1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

🔗 https://islom.uz/maqola/23461

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Тарих

Муовия ибн Абу Суфён давридаги вилоятлар

Ўша пайтда Ислом давлатида бир неча вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бир неча амирликлардан ташкил топган эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида олтита вилоят бор эди.

1. Шом вилояти

Шом вилояти асосий вилоят ҳисобланиб, унинг ҳудудлари жанубда Арабистон яриморолининг шимолидан бошланар, шимоли эса Турус тоғларигача етиб борар эди. Шарқда Фурот дарёсидан бошланиб, ғарбдаги чегараси Ўрта ер денгизигача етиб борган эди.

Бу вилоятда жумладан, Ҳимс, Қунсурайн, Антокия, Тароблус ва бошқа амирликлар бор эди.

2. Куфа вилояти

Ироқнинг шимоли, курдлар, Озарбойжон ва шу тарафдаги бошқа ерлар ушбу шаҳардан туриб бошқарилар эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ва у кишининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо мана шу шаҳарда фаолият олиб борган эдилар. Муовия розияллоҳу анҳу бу вилоятга Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳуни волий қилиб тайинлади. У киши волийликни яхшилаб адо этиб, гўзал ўрнак бўлди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23469

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шаввол ойининг фазилати

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар.

«Саҳиҳи Муслим» шарҳидан.

Изоҳ: Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, у зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар.

Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир, жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22072

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bandaning Allohga eng yaqin holati

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjididagi hayit namozidan fotolavha

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Iydul-Fitr muborak, Ramazon hayitingiz muborak!

Alloh taoloning tavfiqi bilan muborak Ramazon oyini kunduzlari ro‘zador, kechalari xatmi Qur’onlarda qoim bo‘lib o‘tkazdik. Shunday ulug‘ ibodatlarni oson qilgani, zavqu shavq bergani uchun Alloh taologa beadad hamdu sanolar bo‘lsin!

Ummatlariga cheksiz muhabbat va shafqat ko‘rsatib, ro‘za tutishni barcha sir-asrorlari bilan o‘rgatib ketgan habib Payg‘ambarimiz Muhammad Mustafo sollallohu alayhi vasallamga salavotu salomlar bo‘lsin!

Barchamiz behad xursandchilik bilan dinimizdagi katta bayramlardan biri – Iydul-Fitr bayramini kutib olyapmiz.

Bugungi fayzli, tarovatli kunlarda barcha yurtdoshlarimizni, butun dunyo musulmonlarini Ramazon hayiti bilan samimiy muborakbod etamiz.

Alloh taolo aziz yurtimizni hamisha ofiyatda saqlasin, xalqimizga tinchlik-osoyishtalik, xonadonlarimizda fayz-baraka ato etsin, ezgu ishlarimizda O‘zi madadkor bo‘lsin!

Ramazon hayitingiz muborak bo‘lsin, azizlar!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Insonlik sharafini yuzaga chiqaruvchi ibodat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan

#Hadis_va_Hayot #Ramazon

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздан сўнг ўқийдиган дуолари

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар:

اللهُمَّ اجْعَلْ خَيْرَ عُمُرِي آخِرَهُ وَخَيْرَ عَمَلِي خَوَاتِمَهُ وَاجْعَلْ خَيْرَ أَيَّامِي يَوْمَ أَلْقَاكَ

«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эй Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил.

Ибн Сунний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23434

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 30 март соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг бир қатор кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/23463

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Islomda sog'liqni saqlash masalasi 8-son (2-qism)

«Folbinlik, sehrgarlik, jin chiqarish va noan’anaviy davolash kabi ishlarning haqiqati» kitobi

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/cC1umZyfydM

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zakot haqida nimalarni bilasiz?

Batafsil ma’lumotni ushbu video lavhadan bilib oling!


🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Adiyat surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Рамазон

Фитр садақасига оид савол-жавоблар

Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.

Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли нарсалардан ташқари ўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/13926

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#чегирма

🎉 Чегирмадан фойдаланиб қолинг!


📣 Яқинда бўлиб ўтган чегирмага улгурмаган бўлсангиз сиз учун айни фурсат.

«Hilol Nashr» нашриёти томонидан чоп қилинган 400 дан ортиқ китобларга 10% чегирма эълон қиламиз.

❗️ Улгуриб қолинг чегирма атиги 2 кун яъни 28-29-март кунлари бўлиб ўтади.

👉 Чегирмадаги китоблар рўйхати

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

🟢 Ушбу янгилик ҳақида яқинларингизни ҳам хабардор қилиб қўйинг.

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Аллоҳим, ғам ва хафачиликларни кетказ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларини тамомласалар, ўнг қўлларини пешоналарига суртиб сўнгра:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ اللهُمَّ أَذْهِبْ عَنِّي الهَمَّ وَالْحَزَنَ

«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳур роҳманур роҳийм. Аллоҳуммазҳиб ъаннил ҳамма вал ҳазан», деб айтардилар.

Маъноси: Раҳмон ва раҳим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Эй Раббим, мендан ғам ва хафачиликларни кетказ.

Ибн Сунний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23433

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel