Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Tojirlar sodiq bo‘lishi kerak
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
ОҒИР ЖУДОЛИК
Юртимизнинг беназир алломаси, фақиҳи, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар «Саодат» жомеъ масжидининг имом-хатиби, устоз Иброҳимжон домла Қодиров фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Шу муносабат билан «Hilol Nashr» нашриёт матбааси ва Islom.uz портали жамоаси устознинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло умрини дин хизматига бағишлаган устознинг машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!
Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Жаноза намози 2025 йил 3 май куни шом намозидан кейин Қўқон шаҳридаги «Саодат» жомеъ масжидида ўқилади.
#Муслималар_саҳифаси
Муваффақиятсиз кун – қайғулар кўп бўладиган кун
Бир қиз айтади: «Онам доим айтардилар: «Бекорчи қолган кунинг қайғу кўп бўлади, иш қилган, кўп ҳаракат қилган кунинг эса ғам-ташвишинг эсингдан чиқиб кетади. Бирор кун маҳзун ҳолатга тушсанг, нимадир иш қилгинки, ўша иш қайғуларингни енгиллаштирсин».
Бу сўзларни онамдан юз марталаб эшитганман, лекин унчалик эътибор бермаган эканман. Онам жуда сабрли аёл эдилар, мени маҳзун ҳолатда кўрсалар, сокинлик билан шу сўзларни айтиб, меҳр билан бошимдан ўпиб қўяр эдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Уламолар_ҳаёти
Устоз Абдуқаҳҳор домла Шошийнинг ҳаёти
Таниқли уламо Абдуқаҳҳор Ғаффоров Шоший 1939 йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом даҳасида туғилди.
Талабалик йиллари:
•1957-1961 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси талабаси
•1962-1966 йиллар – Тошкент давлат университети Шарқ факультети талабаси
•1966-1969 йиллар – Қоҳирадаги Ал-Азҳар дорулфунуни талабаси
Меҳнат фаолияти:
•1969-1987 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Халқаро бўлими мудири
•1969-1982 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси директори
•1982-1987 йиллар – Тошкент Ислом институти ректори
Устоз Абдуқаҳҳор домла Шоший Мир Араб мадрасаси директори сифатида ўзига ҳам, талабаларга ҳам жуда талабчан бўлиб, ҳар ишда интизом билан ўқув ва маънавий ишларни жонлантирди, таълим сифатини яхшилади.
Шунингдек, Тошкент ислом институтида ҳам ўқув ва услубий ишларни жонлантиришда Абдуқаҳҳор домланинг хизматлари катта бўлди.
Абдуқаҳҳор Шоший “Қуръон қиссалари”, “Ислом Ақидаси”, “Имло Луғати” каби ўнлаб китоб ва илмий асарлар ёзган.
🕋 @islomuz
#Жамият
Тижоратчининг ажойиб зиёни
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб: «Ҳазрат, бирор дуо қилинг. Жуда катта зиён кўрдим», деди. Падари бузрукворим буни эшитиб, қаттиқ ғамгин бўлдилар, у кишини, бу бечора қандай мусибатга гирифтор бўлди экан, деган ўй босди.
«Қандай зиён бўлди?» деб сўрадилар кейин. У: «Ҳазрат! Миллионлаб зиён бўлди», деди. Падари бузрукворим: «Батафсилроқ айтинг, қанақа зиён у? Қай тарзда бўлди?» деб сўрадилар. Шунда у одам зиёнини батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, бир савдодан миллионлаб фойда бўлиши керак экан, ўша бўлмай қолибди. Лекин, шунга қарамасдан, олдиндан бўлиб келаётган юз минглаб фойдалар давом этяпти экан. Фақат кутилган фойда келмай қолган. Савдогар шу фойданинг келмай қолганини жуда катта зиён бўлди, деб айтяпти.
Падари бузрукворим айтадилар: «Бу одам фойда бўлмай қолганини зиён деб биляпти. Яъни, бўлиши керак бўлган фойда бўлмай қолиб, жуда катта зиён бўлди, демоқчи. Аммо бу тужжор кошки шу нарсани дин ҳақида ҳам ўйласа эди. Агар шундай қилганида, дини ва охиратига жуда катта фойда бўларди ва у ҳаммамиздан ўтиб кетган бўларди. Аслида, ана шу нарсани ўйламагани унга катта зиён бўлди. Ҳақиқатда буни жуда катта зиён деса бўлади».
🕋 @islomuz
#Ислом
Яхшилик қил
Иссиққина хонада, юмшоқ курсида нима ҳақида ёзишни ўйлаб, хаёл суриб ўтирибман. Ёнимда стол чироғи, телефон. Болалар нималарнидир қоралаб ўтиришибди, онаси эса тўқиш учун ип йигириш билан овора. Қорнимиз тўқ, радиодан паст овозда ёқимли хиргойи эшитиляпти. Хуллас, ҳамма нарса ҳузур-ҳаловат бахш этяпти, безовталик йўқ. Инсонга бундан ортиқ яна нима керак? Шуларни ўйлаб, чин кўнгилдан «Алҳамдулиллаҳ», дедим...
Дедиму, ўйланиб қолдим. Шу ҳамд билан неъматларнинг шукрини адо эта оламанми? Йўқ, албатта. Тилда минг марта шукр айтган билан, бу бебаҳо неъматларнинг шукри тугал бўлмайди. Неъматларнинг шукри ўша неъматни берган Зотнинг розилиги йўлида тасарруф қилиш билан амалга ошади. Масалан, сизга берилган беҳисоб неъмат шукри уни ўша неъматни муҳтожларга улашиш билан бўлади. Бойнинг шукри бойлигидан фақирларга ҳам улашишидир. Куч-қувват эгасини шукри заифларга ёрдам беришидир. Соғлом одамнинг шукри беморларга кўмаклашишидир. Ҳукм қилувчини шукри адолатли ҳукм чиқаришидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Масжидга кириш ва чиқишда ўқиладиган дуо
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
«Hilol Nashr» нашриёти Абу Дабидаги халқаро кўргазмада
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида 25 апрелдан бошлаб 34-халқаро китоб кўргазма-сайли бўлиб ўтмоқда. Унда 96 мамлакатдан ташриф буюрган 1 400 дан ортиқ нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда адабиёт соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Ушбу нуфузли тадбир китобхонликни тарғиб қилиш, адабий алоқаларни ривожлантириш ҳамда турли халқлар маданияти ва адабиётини яқиндан танитиш мақсадида ташкил этилган.
Мазкур кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Нашриёт томонидан турли ҳажмда чоп этилган мусҳафлар, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нодир асарлари — «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» каби тўпламлар кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Шу билан бирга, кўргазмада намойиш этилган хорижий нашриётларнинг энг сара, долзарб мавзудаги китоблари ўрганиляпти. Юртимиздаги ноширлар бу китобларни ўзбек тилида чоп этиш бўйича режалар тузиб, ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилишяпти.
Мамлакатимиз кўргазма стенди хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотяпти. Кўргазма доирасида Ўзбекистон вакиллари хорижий нашриётлар ва адабий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Араб Амирликларидаги нашриёт, ёзувчи ва адабий агентликлар билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу учрашувлар давомида тажриба алмашиш, ўзбек адабиётини хорижий тилларга ҳамда чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ижодкорлар билан бевосита мулоқот қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро кўргазма 5 майгача давом этади.
@islomuz & @hilolnashr
Бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар халқаро экспертлар томонидан юксак баҳоланмоқда. Бу ўзгаришлар замирида замонамиздан етишиб чиққан буюк алломалар, шахслар, илм-фанга улкан ҳисса қўшган машҳур аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бой илмий меросини кенг тарғиб қилиш ишлари мужассам.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Мотуридийлик — бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман фикримизни тасдиқлайди. Ушбу нуфузли анжуманда «Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросининг ислом илмлари ривожидаги ўрни», «Мотуридийлик таълимотида умуминсоний қадриятлар талқини», «XXI асрда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти» каби шўбаларда муҳокамалар бўлиб ўтди.
🕋 @islomuz
Fitr sadaqasi bobi 2-qism
Hidoya 126-son
«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.
Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».
Ushur – lug‘atda o‘ndan bir deganidir. Shariatda yerdan unib chiqqan ekin, mevalar va hosillardan olinadigan soliq bo‘lib, uning miqdori shu hosillarning o‘ndan birini tashkil qiladi.
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
😴 Siz uxlaysiz tanangiz esa hushyor
Bu Yaratganning rahmati. U bizni hatto uyquda ham himoya qiladi.
«…Ularni goh o‘ngga, goh chapga ag‘darib tururmiz…» (Kahf surasi, 18-oyat).
Shu oyatda qanday hikmat borligini bilmoqchimisiz? Unda ushbu videoni tomosha qiling.
#Allohning_mojizalari
🕋 @islomuz
#Жамият
Арслон каби бўл!
Ривоят қилишларича, бир киши ўғлини тижорат сафарига юборди. Ўғил йўлда борар экан касал, кекса тулкининг ёнидан ўтиб қолди. Тулки ҳаракат қилишга ҳам қодир эмасди. Йигит тулкининг устида бироз фикрлаб қолди ва ичида «Бу заиф ҳайвон қандай ризқ топади? Менимча, очликдан ўлади» деди. Йигит шу ҳолда турганда катта арслон ўлжасини кўтариб келиб қолди ва тулкига яқин жойга ўтирди. Ўлжасидан қанча егиси келган бўлса, шунча еди-да, сўнг қайтиб кетди. Тулки ўзини мажбурлаб, ўлжанинг қолганига етиб борди ва ундан тўйгунча еди. Шунда йигит ичида деди «Албатта, Аллоҳ таоло барча махлуқотларга ризқ беради. Унда нега сафар машаққати ва йўлдаги қўрқинчларга бардош беришим керак?»
Шу тарзда йигит сафарини тўхтатиб, отасининг ҳузурига қайтди ва унга кўрган нарсасини сўзлаб берди. Лекин отаси ўғлига «Сен хато қилдинг, ўғлим. Мен сени, сендан қолганини тулки ейдиган арслон бўлишингни истайман. Арслонлардан қолганини пойлайдиган тулки бўлишингни истамайман» деди.
Ким одамлар бўйинларини унга чўзишларини истаса, бирор ишни пухта қилиши ёки муайян соҳада маҳоратли ёки бирор касбнинг билимдони бўлиб, ўша ишнинг чинакам устаси бўлиши керак. Ана шунда унга одамларнинг эҳтиёжи тушади, саййид ўрнида бўлади, қул ўрнида эмас. Унинг шаъни арслоннинг шаъни бўлади, бошқалардан қолган нарсага илҳақ бўладиган тулкининг шаъни эмас.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
«Ҳаж – 2025» мавсуми 13 май кунидан бошланади
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:
– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
– Эмлаш ишлари олиб борилди;
– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
– Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
– «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.
Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Лаззат ва кайфият мақсад эмас
Асл мақсад амал қилишдир. Амал орқали ҳосил бўладиган кайфият мақсад эмас. Масалан, амал натижасида лаззат туғиляпти, ҳузур бўляпти, йиғи келяпти. Бу нарсалар асл мақсад эмас. Агар ҳосил бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг неъматларидан. Ҳосил бўлмаса ҳам, бирор зарар йўқ. Асл мақсад амал экан, шуни қилинг, шунга қайғуринг. Хоҳ у амал тиловат бўлсин, намоз ёки бирор бошқа амал бўлсин, қилаверинг.
🕋 @islomuz
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт матбааси ва Islom.uz портали жамоаси юртимизнинг атоқли уламоси
Абдуқаҳҳор домла Шоший вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
@hilolnashr & @islomuz
Eng savobli kasblardan biri
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Unaqa demasinlar, xo'p desinlar...
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 81-soni
Abdujalol qori Okifxon xoji o'g'li
📹 https://youtu.be/YxjsC8FZhAU?si=clBUNDkTKZ77jsQ6
🕋 @islomuz
Қирғизистон Ислом тараққиёт банки билан молиявий келишув имзолади
Ислом тараққиёт банки (IsDB) ва Қирғиз Республикаси қишлоқ хўжалиги, энергетика ва таълим соҳаларидаги учта лойиҳа учун умумий қиймати 129,11 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи молиялаштириш келишувларини имзоладилар.
Бу маблағ ичида Ислом тараққиёт банки васий сифатида ҳаракат қилаётган Таълим бўйича Глобал Ҳамкорлик (GPE) томонидан тақдим этилган 15 миллион долларлик грант ҳам мавжуд.
Келишув IsDB президенти доктор Муҳаммад ал-Жассар ва Қирғиз Республикаси Молия вазири Алмаз Бакетаев иштирокида имзоланди.
Молиялаштирилаётган учта лойиҳа мамлакатда устувор соҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган:
- Биринчи лойиҳа қишлоқ хўжалигини механизация қилиш ва қишлоқ ҳудудларда маҳсулдорлик ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилади.
- Иккинчи лойиҳа Иссиқкўл вилоятидаги Тамға ва Қароқўл шаҳарларида электр узатиш линиялари ва подстанцияларни қуришни молиялаштиради.
- Учинчи лойиҳа эса «Смарт таълим» (Smart Education) лойиҳасини қўллаб-қувватлаш орқали Қирғизистонда барча болалар учун инклюзив ва сифатли таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
IsDB гуруҳи Қирғизистонда инфратузилмани ривожлантириш, хусусий сектор ўсиши ва халқаро савдони қўллаб-қувватлаш учун 89 та лойиҳа учун умумий 631 млн. доллар молиялаштиришни маъқуллаган.
🕋 @islomuz
Tijoratni boshlashdan avval
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
#Жамият
Бобомнинг фикрлари
Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:
«Бобом Али Тантовий бизни Канадага кўчиб боришдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди. Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади.
Бобом айтган эдилар:
«Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангиз-да, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!».
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Имом Бухорий илмий сафарлари харитаси ва электрон тўплами яратилади
Буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида яна бир муҳим лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий илмий сафарлари харитаси ва электрон маълумотлар тўплами яратилади.
Лойиҳанинг асосий ғояси алломанинг 16 ёшга етганида акаси Аҳмад ва онаси билан ҳаж сафарига чиқиб, Бухородан Макка сари йўл олгани, шунингдек, унинг илм талабида босиб ўтган 14 минг километрдан ортиқ масофасини ҳамда у зиёрат қилган 20 дан зиёд шаҳарни аниқ ва тушунарли тарзда интерактив харита кўринишида акс эттиришдан иборат.
Бу харита орқали Имом Бухорий ҳаёти давомида Қоҳира, Дамашқ, Бағдод, Басра, Куфа, Мадина каби ўша даврнинг энг йирик илм марказларида бўлиб, ҳадис илмини эгаллаш йўлида қилган машаққатли саёҳатлари билан танишиш мумкин бўлади. Ҳар бир шаҳар ва манзилга оид тарихий маълумотлар, сафарнинг илмий ютуқлари ва у ерда учрашган машҳур уламолар ҳақида маълумотлар ҳам электрон базага киритилади.
Тайёрланган интерактив харита ва электрон контент Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясида намойиш этилади. Бу нафақат ёш тадқиқотчилар, балки зиёратчилар, талаба-ёшлар ва илм ихлосмандлари учун ҳам қимматли манба бўлади.
🕋 @islomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Битта мазҳабни ушлаш вожибми?
Битта мазҳабни ушлаш вожибми ёки бир неча мазҳаблар ичидан ҳукмларнинг енгилини танлаб олса бўладими?
Бу саволга жавоб бериш учун бир гапни эслайлик. Биз икки ёки уч ҳолатдан бирида бўламиз. Қани, кўрайлик-чи, бу тақсим тўғрими ёки хатоми. Биринчиси – олим. Кейингиси – толиби илм. Учинчиси – авом халқ. Келинг, авомдан бошлайлик. Авомнинг мустақил мазҳаби бўлмайди. Бунга усул уламолари иттифоқ қилишган. Авом одам уламоларга ва толиби илмларга тақлид қилади. Демак, унга вожиб бўладиган нарса ўзи учун динига ва илмига ишонадиган олимни топиш экан. Бундай одам худди табибни излаётган беморга ўхшайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Салавотсиз дуо кўтарилмайди
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаган дуо кўтарилмасдан, ер билан осмон орасида тўхтаб туради», деганлар.
Имом Термизий ривоятлари.
Уламолар, дуони Аллоҳга ҳамд ва сано, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошлаш ва тугатиш маҳбуб амалдир, деб айтишган.
🕋 @islomuz
Ал-Хоразмий университетининг ташкилий жиҳатлари тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига асос солган эди. У ерда буюк олим номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ҳам бўлади.
Тақдимотда мазкур таълим масканларини ташкил этиш чора-тадбирлари, асосий йўналишлари ҳақида ахборот берилди.
Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.
Ўқув жараёнлари “Янги Ўзбекистон” университетининг тажрибаси асосида, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.
Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.
Давлатимиз раҳбари университет ҳудуди нафақат таълим, балки Хоразмнинг тарихий-илмий ва туризм салоҳияти билан уйғун мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу замонавий таълим муассасаларини ташкил этишга оид ҳужжат имзоланди.
🕋 @islomuz
Inson ijtimoiy mavjudot qilib yaratilgan
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz