Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Рамазон
Вужудимиз ибодат учун яратилган
Рамазоннинг охирги кунлари ҳам етиб келди. Ибодатларга янада жидду жаҳд билан киришадиган паллалар...
Юртимизнинг кўпгина масжидларида Қуръон хатмлари ўз поёнига етди. Хатмларда тик туриб оғриб қолаётган бу оёқларимиз эртага қиёматда фойдамизга гувоҳлик беради, иншаАллоҳ! Оёқларимиз билан ножоиз жойларга қадам босган бўлсак, масжидлардаги хатмларда туришимиз ўша гуноҳларга каффорат бўлишидан умидвормиз!
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23460
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
#Закот
Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар
1. Нисобга етган бўлиши.
2. Тўлиқ мулк бўлиши.
3. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши.
4. Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиши.
5. Қарздан холи бўлиши.
6. Бир йил тўлган бўлиши керак.
1. Нисобга етиши.
Бир молдан закот бериш вожиб бўлиши учун у мол нисобга етган бўлиши керак. Оз миқдордаги молдан закот чиқарилмайди. Закот бойларга фарздир. Моли нисобга етмаган одам эса бой ҳисобланмайди.
Набий алайҳиссалом барча турдаги молнинг нисобини аниқ белгилаб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тилланинг нисобини йигирма мисқол (85 грамм), кумушникини икки юз дирҳам (595 грамм) қилиб белгилаганлар. Ўша вақтларда ушбу миқдордаги пул бир оиланинг бир йиллик харажатларига бемалол етган. Ўша миқдордаги пулга эга бўлган киши бой ҳисобланган. Шариатимиз шундай одамга ортиқча пулининг бир қисмини муҳтож биродарларига закот тариқасида беришни амр қилган. Шунингдек, қирқта қўй ёки бешта туя ёхуд ўттизта қорамоли бор одам ҳам бой ҳисобланган ва мана шу молларидан закот бериши фарз қилинган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23453
🕋 @islomuz
«Манчестер Сити» ифторлик маросимини ўтказди
«Манчестер Сити» клуби «Этиҳад» стадионида клубнинг мусулмон ишчи ходимлари, мухлислар, диний жамоат вакиллари учун ифторлик дастурхонини ташкил этди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, бу тадбир муборак Рамазон ойини нишонлаш ва жамоатчилик билан бирга ифтор қилиш мақсадида ўтказилган. Клуб томонидан анъанавий тарзда тўртинчи маротаба ўтказилган ифторликда 120 нафардан ортиқ меҳмонлар таклиф этилган.
«Ифторлик маросими Қуръон тиловати билан бошланди ва шундан сўнг «City in the Community» вакиллари клубнинг мусулмон мухлислар учун стадионда зарур шароит яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз юритдилар. Шом вақти кирганда стадионда Азон овози янграб, дуога қўл очишди.
Анъанага кўра, меҳмонлар хурмо ва сув билан рўза очишди, шундан сўнг жамоат билан шом намози ўқилди. Хайрия маросимида турли миллат вакилларининг бир-бири билан танишиш ва бирдамлик муҳитини ҳис қилиш имкониятини яратилди», - дейилади Манчестер клуби хабарида.
🔗 https://islom.uz/maqola/23459
🕋 @islomuz
Inson ibodatga muhtoj
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Юртимизда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли халқимиз фаровонлигини ошириш, кўпмиллатли жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.
Буларнинг барчаси бағрикенглик, саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муборак Рамазон ойини мамлакатимизда тинч-тотув, файзли ва шукуҳли муҳитда ўтказишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Буни эл-юртимиз ўртасида инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, кам таъминланган ва эҳтиёжманд шахслар, ёрдамга муҳтож оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби юксак инсоний фазилатлар айни кунларда янада яққол намоён бўлаётгани ҳам тасдиқлайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23457
🕋 @islomuz
Biz tongda og‘zimizni yopganimizda uni yolg‘on va harom so‘zlardan, ko‘zimizni nomahramlarga boqishdan, qo‘limizni zulmdan, oyog‘imizni ma’siyatga qadam bosishdan to‘sishni unutmasligimiz lozim
Ramazon shukuhi
🕋 @islomuz
🌙 Xatmi Qur’onga marhabo!
Bugun, 2025-yil 26-mart oqshomida, 1446-yil Ramazon oyining yigirma yettinchi kechasida yurtimizdagi barcha jomelarida bo‘lgani kabi «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida ham Qur’oni Karim xatmonasi nihoyasiga yetkaziladi.
Barcha azizlarimizni qorilarimizning go‘zal tilovatlaridan bahramand bo‘lishga, Qur’oni Karim xatmining yakunini birgalikda tinglab, xatmi Qur’on duosida hozir bo‘lishga taklif qilamiz.
Jamoatdagi birgina kishining «omin»i sababli duolar qabul bo‘lib qolishi hech gap emas. Xatmi Qur’on chog‘ida muxlis mo‘min kishilarning hozir bo‘lishi fayz ustiga fayz, Qur’onning e’zozi, tantanasi bo‘ladi.
Bu g‘animat onlarda, xatmi Qur’ondan keyingi duolarning mustajob bo‘lishidan, Qadr kechasida qilingan tavba-tazarrularning qabul bo‘lishidan umidvor bo‘lgan holda, chin qalbdan, xolis duolar qilib, barcha o‘tganlarimizning ruhlarini shod qilaylik, yurtimizga, butun dunyoga tinchlik-xotirjamlik tilaylik, barcha ezgu tilaklarimizni so‘rab, Alloh taologa yolvoraylik.
Alloh taolo Ramazon oyida qilingan barcha toat-ibodatlarni, xatmi Qur’onlarni husni qabul aylab, Ramazondan halovat bilan chiqishimizni, xotirjamlik topishimizni, duolarimiz ijobat bo‘lishini nasib etsin, Qur’onni qalbimiz bahori qilsin!
Qadr kechasidagi Qur’on xatmonasi Toshkent vaqti bilan soat 20:30 da boshlanadi.
📍 Manzil: https://yandex.uz/maps/-/CDR8R0pH
🕋 @islomuz
#Рамазон
Қадр кечасининг аломатлари
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Убай ибн Каъбдан:
«Биродаринг Ибн Масъуд «Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?» деб сўрадим.
«Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин, демоқчи бўлгандир. Аслида у у(кеча)нинг Рамазонда эканлигини, охирги ўн (кунлик)да эканлигини ва йигирма еттинчи кечада эканлигини аниқ билган», деди.
Сўнгра «Иншааллоҳ», демасдан, қасам ичиб, у йигирма еттинчи кеча эканлигини айтди.
«Буни нимага асосланиб айтмоқдасан, эй Абу Мунзир?» дедим.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/13886
🕋 @islomuz
Қозондаги Маржоний масжиди
Қозон марказида жойлашган Маржоний масжиди 1767-1770 йиллар орасида қурилган ва шаҳарнинг энг қадимий тош масжидидир.
Ўтган йили бу ерда кенг кўламли қайта таъмирлаш жараёни якунланиб, масжид янгиланган ҳолда намозхонлар учун эшикларини очди. БРИКС саммити учун масжиднинг тарихига оид музей очилди.
100 квадрат метр майдонда масжиднинг қурилишидан бошлаб, унинг машҳур имомлари ва Россия тарихи, маҳалланинг турмуш тарзи ҳақида маълумот тақдим этилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23447
🕋 @islomuz
Hazrat muftiylik vaqtlarida men guvoh bo'lgan ishlar
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 80-soni
Qirg'iziston ulamolari
📹 https://youtu.be/2M6mDKYF0jY?si=e08TwTtAX1_ED7J8
🕋 @islomuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқи
Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим.
Ассалому алайкум, муҳтарам ватандошлар, нуроний отахон ва онахонлар!
Қадрли меҳмонлар!
Cиз, азизларни, бутун халқимизни, узоқ-яқиндаги жамики мусулмон умматини давом этаётган муборак Рамазон ойи билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик ёр бўлишини тилайман.
Ушбу шарофатли ойда гўзал диёримизда мана шундай файзли ифторлик маросимини эл-юртимиз билан биргаликда ўтказиш насиб этгани учун меҳрибон ва қудратли Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги даврамизда иштирок этаётган ҳурматли меҳмонларимизга – хорижий давлатларнинг элчилари, халқаро ташкилотлар вакилларига, диний конфессиялар раҳбарларига Ватанимиз ва халқимизга кўрсатаётган юксак эҳтиром ва эътиборлари учун чин дилдан миннатдорлик билдираман.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23448
🕋 @islomuz
Бугун, анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.
🕋 @islomuz
#Рўза
Набий алайҳиссалом рўзани қандай тутганлар?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига ҳар жабҳада ўрнак бўлганлар. Бу ҳақда кўп айтилган. Шундай бўлса-да, қуйидаги мақолада у зотнинг муборак Рамазон ойида ибодатларини қай тарзда адо этганлари, қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратганлари тўғрисида сўз юритишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Хусусан, саҳобалар ҳамда бошқа ровийларнинг айтган ва ёзиб қолдирган маълумотларига кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом рўзадорларни албатта ифторлик ва саҳарлик қилишга даъват этганлар, ўзлари вақти кириши билан ифторликни тез, яъни шом намозини ўқимасдан олдин, саҳарликни эса кечиктириб, яъни бомдод намозига яқинроқ вақтгача қилганлар, ифторликда оғизни ҳўл ёки қуруқ хурмо билан, ёхуд сув билан очганлар. Бу ҳолатларга далолат бўладиган ҳадиси шарифлар жуда кўп. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ намоз ўқишдан олдин бир нечта ҳўл хурмо билан оғиз очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан очар эдилар. Агар хурмо ҳам бўлмаса, бир неча қултум сув ичар эдилар» (Термизий ривояти).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23445
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
🟢🟢🟢🟢🟢
🎉 Hilol dasturlaridan Ramazon chegirmasini kutib oling!
🤩 «Tafsiri Hilol» va «Oltin silsila» ilovalarida barchasi 7000 soʻmdan;
«Odoblar xazinasi», «Qurʼon oʻqitish usullari» va «Hilol eBook» ilovalaridagi barcha elektron va audiokitoblarni atigi 3000 soʻmdan xarid qilishga ulgurib qoling!
📆 Chegirma bor-yoʻgʻi 15 kun, ya’ni 15-martdan 31-martgacha davom etadi! Barcha yaqinlaringizni chegirmadan boxabar qilib qoʻying.
⌛️ Shoshiling, Ramazon oyida ilm ulashishga ulgurib qoling!
👇 Murojaat uchun: @hilol_support_bot
📱 @hiloldasturlari
#Жамият
Ҳаёт режангизни ёзганмисиз?
Мўмин учун энг катта неъматлардан бири унинг вақти, умридир. Агар олдига аниқ, қатъий мақсад қўймаса, ҳаётда ўз ўрнини топа олмайди.
Мўмин киши кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик, хуллас бутун умрини режалаб олиб, шу асосда ҳаракат қилса, вақтига барака, мазмун киради.
Айримларда мутлақо режа бўлмайди ва нима қилишини билмай, бошқалар режаси асосида яшаб, уларнинг режаларига хизмат қилади.
Аслида ҳамманинг ўзига яраша келажакда бажариши лозим бўлган юмушлари, эришишни кўзлаган орзу-мақсадлари бор. Лекин кўпчилик уларни тартиблаб, муҳимларини қайдлаб ёзиб чиқмаган. Шунинг учун ҳам, атрофидагиларга қаттиқ боғланиб қолган ва улар таъсиридан ташқарига чиқолмайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23455
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Намоздан кейин ўқиладиган дуолар
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга икки муъаввизот, яъни икки «Қул аъузу»ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.
Абу Довуднинг ривоятларида:
«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиш лозим, дейилган.
🔗 https://islom.uz/maqola/23432
🕋 @islomuz
Zakot berish joiz bo'lgan va joiz bo'lmagan kishilar bobi
Hidoya 121-son
«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.
Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».
Ushur – lug‘atda o‘ndan bir deganidir. Shariatda yerdan unib chiqqan ekin, mevalar va hosillardan olinadigan soliq bo‘lib, uning miqdori shu hosillarning o‘ndan birini tashkil qiladi.
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Бугун 1700 дан зиёд масжидда Қуръони Карим хатмоналари бўлади
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади.
Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунёю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор». Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар ижобат бўлади, иншо Аллоҳ.
Аллоҳ таоло барчамизга Қадр кечаси, хатми Қуръон ва жамоат билан қилинадиган дуолар фазлидан баҳраманд айласин!
Хатмонага марҳабо, азизлар!
🕋 @islomuz
#Закот
Закотнинг тўғри бўлиши шартлари
1. Ният.
2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши.
1. Ният.
Закотни адо этиш вақтида ёки уни ажратиш вақтида ният қилиш шартдир. Молнинг ҳаммасини садақа қилиб юборса, ният қилиш шарт эмас.
Закотнинг тўғри бўлиб, ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки Исломда ҳеч бир ибодат ниятсиз бўлмайди. Мисол учун, рўза тутиш учун ҳам ният қилиш керак. Токи тутган рўзаси фарз, назр ёки нафл рўза экани билиниши лозим. Шунингдек, намознинг ҳам фарз, вожиб, суннат ёки нафл экани ниятга кўра бўлади. Садақа кўринишидаги молиявий ибодатнинг ҳам тури кўп. Молни бировга закот деб ният қилмай берса, закот ўрнига ўтмайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23450
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
#Рамазон
Мўминнинг қалби кибр қилишдан рўза тутади
Чунки кибр қалбни бузади. Шунинг учун ҳам кибр мўминнинг қалбидан жой олмайди. Чунки кибрланиш инсонга хос эмас. Аслида кибрнинг жойлашадиган ўрни қалб ҳисобланади. Мабодо кибр қалбдан жой олса, ундаги яхши хислатлар бирин-кетин чиқиб кетади. Бу қалб эгаси эси паст аҳмоққа, ваҳший ҳайвонга айланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:
«Кибрлилик менинг ридомдир. Улуғворлик менинг изоримдир. Ким шулардан бирортасини мен билан талашса, уни жаҳаннамга улоқтираман».
Мўминнинг қалби ужбдан рўза тутади
Ужб – инсон ўз нафсини комил бўлди, деб тасаввур қилиши, ўзини бошқалардан афзал кўриши ва ўзида бошқаларда бўлмаган яхшиликлар бор, деб ўйлаши. Бу эса айни ҳалокатнинг ўзидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23449
🕋 @islomuz
«Олд Траффорд»да ифторлик ташкиллаштирилди
«Манчестер Юнайтед» футбол клуби биринчи марта «Олд Траффорд»да ифторлик ташкиллаштирди.
Клуб стадионида жамоанинг мусулмон вакиллари ва мухлислари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ўтган йилги тадбир Керрингтонда бўлиб ўтган эди.
Ифторга 160 киши ташриф буюрди. Улар орасида мухлислар, клуб ходимлари ва «Юнайтед» академияси футболчилари ташриф буюрди.
🔗 https://islom.uz/maqola/23454
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Жаннатга киришга сабаб бўладиган енгил амал
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки хислат бор. Қайси бир мусулмон банда уни доим бажариб юрса, жаннатга киради, дедилар. Улар енгил, аммо унга амал қиладиганлар оз. Биринчиси, ҳар бир намоз сўнгида ўн марта «субҳаналлоҳ», ўн марта «алҳамду лиллаҳ», ўн марта «Аллоҳу акбар», дейиш. Бу бир кунда тилда 150 та, мезонда бўлса, 1500 тадир. Иккинчиси, тўшакка кирганда, (ухлашдан олдин) ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар», ўттиз уч марта «алҳамду лиллаҳ» ўттиз уч марта «субҳаналлоҳ, деса, тилида 100 та, мезонда эса, 1000 та бўлади», дедилар.
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уни қўллари билан таъкидлаганларини кўрдим. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, нима учун енгил бўлса ҳам, уни бажарадиганлар оз?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ухлашни хоҳлаган пайтда шайтон келиб, мана шу калималарни айтишдан олдин ухлатиб қўяди. Намоз ўқиб бўлганидан кейин ҳам шайтон келиб, мана шу калималарни айтишидан олдин унга бир зарур ишни эслатади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоятлари.
🔗 https://islom.uz/maqola/23431
🕋 @islomuz
Ro‘zaning jismoniy va ruhiy foydalari
Ro‘za nafaqat tanamizni, balki ruhimizni ham poklaydi.
📆 Siz 30 kun davomida ro‘za tutdingiz. Endi tanangizda qanday o‘zgarishlar sodir bo‘ladi?
Batafsil videoda ko‘rishingiz mumkin.
🕋 @islomuz
Ota-ona bolaning tarbiyasiga mas’uldir
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида конференция ўтказилади
2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференцияда дунёнинг 100 дан зиёд кўзга кўринган олимлари, муфтийлар, илм-фан арбоблари ва илмий тадқиқодчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.
Конференция қуйидаги шўъбаларда фаолият олиб боради:
1. Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросининг ислом илмлари ривожидаги ўрни.
2. Мотуридийлик таълимотида умуминсоний қадриятлар талқини.
3. 21 асрда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23446
🕋 @islomuz
Муҳаммадамин қори Аҳмадхўжа ўғли Иорданиядаги Қуръон мусобақасида
Жорий йилнинг 20-26 март кунлари Иордания Ҳошимийлар подшоҳлигида халқаро Қуръони Карим мусобақасининг 32-давраси бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 51 мамлакатдан қорилар қатнашмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистондан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Муҳаммадамин қори Аҳмадхўжа ўғли иштирок этмоқда.
Ўзбекистондан иштирок этаётган Муҳаммад Амин Аҳмадхўжа ўғли 25 март куни ҳанафий фиқҳи факультети мудири, профессор, доктор, устоз шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг Рамазон ойида бўлиб ўтаётган фатво мажлисларида ҳам қатнашишга муяссар бўлди. Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари талабанинг ўқишларида муваффақият тиладилар. Шу билан бирга унингдек ёшлар пухта таълим олиб, халқимиз ва мўмин-мусулмонлар учун хизмат қилиши кераклигини таъкидладилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/23444
🕋 @islomuz
#Закот
Закот берувчида бўлиши лозим шартлар
1. Мусулмон бўлиш.
2. Балоғатга етган бўлиш.
3. Оқил бўлиш.
4. Ҳур бўлиш.
1. Мусулмон бўлиш. Мусулмон бўлмаган одамга закот фарз бўлмайди. Мусулмон бўлмаган одамдан закот олинмаслиги закот исломий ибодат бўлганидандир. Худди намоз ўқиш ва рўза тутиш мусулмон бўлмаган одамдан талаб қилинмаганидек, ундан закот бериш ҳам талаб қилинмайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23443
🕋 @islomuz