islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

Шайх Абдулмажид Аз-Зиндоний раҳимаҳуллоҳ
(
1942-2024)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бақара сураси 3-4 оятлар
Солиҳ Ал-Қурайший тиловати

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Тавба шартлари қисқа сонияларда

Шайх Обидхон қори жавобларидан қисқа лавҳа
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Фотиҳа сураси
Сауд Аш-Шурайм тиловати

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(47) Фазоилул-Қуръон

t.me/islomovozi/6210

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни яратган Зот - Раббингиз(нинг Ягона Ўзи)га ибодат қилингиз, шояд тақво қилсаларингиз (яъни, Ягона Аллоҳга ибодат қилиш билан ўзингизни Аллоҳнинг азобидан қутқарасиз, тақволи мўминлар деб мақталган бандаларидан бўласиз)".

(Бақара сураси, 21-оят)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

«(Шунингдек), то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим ҳақиқати) келгунича Раббингизга ибодат қилинг (тоат-ибодатларда бардавом бўлинг)!»

(Ҳижр сураси, 99-оят)

* "Рамазонвой" бўлиб қолмайлик! Бутун ҳаётимиз давомида Ягона Аллоҳ таолога имкон қадар тоат-ибодатда бўлиб яшаш учун яралганмиз.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Енгил танбеҳ

Баъзилар бу кеча ҳайит тараддудлари билан бўлиб витр ва суннат намозларини унутиб қўяди ёки бепарволик қилиб қўяди. Аллоҳ ислоҳ қилсин. Ҳеч биримиз ундайлардан бўлиб қолмайлик, Илоҳо...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

1189 йил муқаддам худди шундай Фитр байрами кечаси кириб келаётганда бутун дунё муҳаддис алломаларининг амири дейиладиган, саҳиҳ ҳадис тўпламлари Қуръони карим ёнидан жой олган Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим Ал-Бухорий Охиратга риҳлат қилган эдилар.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло у зотни Расули акрам саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ алайҳиссаломга қўшни қилган бўлсин, ажрларини чексиз қилиб берсин... Муқаддас динимиз бизга мусаффо ҳолида етиб келиши йўлида нақадар буюк ва улкан хизмат кўрсатиб кетдилар. Ҳалигача бутун жаҳон халқлари у кишининг илмларига муҳтож, ҳалигача у кишининг асарларидан ҳар куни миллионлаган толиби илмлар фойдаланиб келишмоқда.
Аллоҳу акбар...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Лайлатул-Қадрни Рамазоннинг охирги кечасидан изланглар".

(Имом Ибн Хузайма ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Аниқ шу кечада деб айтилмайди. Балки, "бу кечани ҳам ғанимат билиб тоат-ибодатлар билан ўтказинглар", деган маънода бўлади.

Аллоҳу аълам.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Саудияда ҳилол кўринмаганини маҳкама расман тасдиқлаши кутилаяпти.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(3)

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Учинчи қисм


Мутақаддим уламоларимиз қадимдан дунёвий илм-фан соҳаларида ҳам, хоҳ тиббиёт, хоҳ фалакиёт, хоҳ ҳарбий, хоҳ бошқа… барча-барчасида ўша даврларга муносиб даражада пешқадам бўлганлар.

Фиқҳий аҳкомлар бўйича мутахассис бўлган фуқаҳоларимиз фалакиёт илмидан ҳам бохабар бўлганлар.

Мисол

1

Фалакиёт илмида маълум бўлган ҳақиқатлардан бири, қуёш тутилиши янги ҳилол бошланишидан озгина олдин рўй беради. Қуёш тутилишига сабаб – қуёш тутилаётган лаҳзада биз яшаб турган мана бу Ер жисми билан қуёш ўртасидан осмондаги ой ўтиб кетаётган бўлади.

Ҳанбалий мазҳаб фуқаҳоларидан бири машҳур олим Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ақл ва нақл бир-бирига зид келмаслигини исботлаб ёзган буюк китобида бир ўринда шу мавзуга ҳам тўхталиб шундай деган:

«… كسوف الشمس لا يكون إلا عند الاجتماع قبل الإهلال…».
(درء تعارض العقل والنقل: 5/294 )

«… Қуёш тутилиши ижтимоъ пайти (қуёш, ой ва Ер бир қаторга терилиб жамланганда) иҳлолдан олдин (яъни, янги ҳилол бошланишидан олдин) содир бўлади…».


(Даръ таорузил-ақл ван-нақл китоби: 5-жилд, 294-бет)

2

Шофеий мазҳаб фуқаҳоларидан бири аллома Дамирий ҳам айтади:

«… شهد برؤية الهلال واحد أو اثنان فقط، واقتضى الحساب عدم إمكان رؤيته، قال الشيخ: لا تقبل الشهادة به؛ لأن ‌الحساب ‌قطعي والشهادة ظنية، والظن لا يعارض القطع.
والبينة شرطها: إمكان ما شهدت به حسًا أو عقلًا أو شرعًا؛ لا استحالة المشهود به، والشرع لم يأت بالمستحيلات، ولم يأت لنا نص من الشرع أن كل شاهدين تقبل شهادتهما.
ولأن الشاهد قد يشتبه عليه أو يرى ما يظنه هلالًا وليس بهلال، أو تريه عينه ما لم ير، أو يكون جهله عظيمًا يحمله على أن يعتقد أن في حمله الناس على الصيام أجرًا، أو يكون ممن يقصد إثبات عدالته فيتخذ ذلك وسيلة إلى أن يزكى ويصير مقبولًا عند الحكام.
وكل هذه الأنواع قد سمعناها ورأيناها، فيجب على الحاكم في مثل ذلك أن لا يقبل هذه الشهادة ولا يحكم بها ويستصحب الأصل في بقاء الشهر؛ فإنه دليل شرعي محقق حتى يتحقق خلافه، ولا يقول: الشرع الغى قول الحساب مطلقًا والفقهاء قالوا: لا يعتمد، فذلك إنما قالوه في عكس هذه الصورة؛ لأن ذلك فيما إذا دل الحساب على إمكان الرؤية وهذا عكسه…».
النجم الوهاج في شرح المنهاج (3/ 275):

«Ҳилолни кўргани ҳақида фақат бир киши ёки икки киши гувоҳлик берса, лекин (фалакий) ҳисоб бу нарса – ҳилолни ўша пайт кўриш имконсиз эканлигини тақозо қилиб турган бўлса, анави киши(лар)нинг кўрганлиги қабул қилинмайди. Чунки, (ўша ҳолатдаги фалакий) ҳисоб қатъий нарса, (бир ёки икки киши) кўрганлиги эса гумон – қатъий ҳақиқат эмас. Қатъий нарсани гумон билан рад қилинмайди. Очиқ-ойдин ҳужжат деб қабул қилиш мумкин бўлган нарсага ҳиссий – сезиб туриладиган томондан ёки ақлий ёки шаръий томондан ҳилолни кўриш имконияти мавжуд бўлиши шарт. Кўрдим деб даъво қилинаётган нарса – ҳилол воқеликда уни кўриш амри маҳол бўлган ҳолатда бўлмаслиги даркор. Шариат амри маҳол – умуман имконсиз бўлган нарсаларни иқрор этмаган. Шариатда «икки киши гувоҳлик берса ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг гувоҳлиги қабул қилиниши керак» деган далил йўқ. Чунки, ҳилолни кўраётган одам чалкашиб қолиши эҳтимоли мавжуд ёки ҳилол деб ўйлаётган нарсаси ҳилол бўлмаслиги мумкин ёки хаёлидан ўтаётган нарсани кўзим билан кўрдим деб ўйлаб қолиши ҳам мумкин… Шундай экан, ҳоким (қози) бундай гуоҳликни қабул қилмаслиги вожиб-фарз, асл қоида бўйича тугаб бораётган ой ҳали тугамади деб ҳисоблаши лозим, бу шаръий далил ҳисобланади, то унга хилоф бўлган нарса – янги ҳилол зоҳир бўлгани аниқ – очиқ ҳақиқат бўлгунга қадар…».


(Ан-Нажмул-ваҳҳож китоби: 3/275)

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

(Мақолани Муҳиддин Обидхон ўғли тайёрлади)


1-қисм:

Бисмиллаҳ…
Алҳамду лиллааҳ…

Ягона Илоҳимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг салавотлари бўлсин деб дуолар қиламиз…

Аммо баъд.

Биз ҳозир Мадинаи мунавварада 1445-ҳижрий сана муборак рамазон ойининг 29-куни кундузида турибмиз.

Иншоаллоҳ ҳалироқ қуёш ботиш вақти (қуёш ботиб бўлганидан кейин, қоронғу тушиб қолишидан олдинги лаҳзаларда) қуёш ботган томонда янги ойнинг биринчи кунидаги ҳилоли кўринармикин ёки кўринмасмикин, деб Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда баъзи мусулмонлар ҳилол одатда уфуқда кўриниш берадиган тарафга тикилиб қараб кузатадилар. Янги ҳилолни кўришга муваффақ бўлганлар кўрган нарсалари ҳақида очиқ-ойдин гапириб маҳкамада – расмий қозилар ҳузурида гувоҳлик берадилар.

Шундан кейин, ана шу давлатдаги (мисол тариқасида айтамиз, биз яшаб турган Саудия давлатидаги) мусулмонлар жамоати эътироф этган расмий маҳкама ўз қарорини эълон қилади ва натижада бу қарор шу ерларда яшаётган мусулмонлар жамоати бир овоздан қабул этишлари фарз бўладиган қарор бўлади!

Қайсидир минтақада (ёки бирон давлатда) яшаётган мусулмонлар жамоати ўзлари эътироф этган расмий маҳкама қарорига ҳаммалари бир бўлиб эргашиб турган пайтлари кимдир уларнинг бу бирликларини бўлиб чиқиши ҳаром иш бўлади, гарчи ана шу мусулмонлар жамоати ўша куни ўша қарорлари билан хато қилиб қўйишган бўлсалар ҳам.

Мусулмон жамоат қўлларидан келганича тўғри қарор чиқаришга ҳаракат қилган бўлсалар, аммо инсон сифатида хато қилиб қўйсалар Ғафуру Раҳим Зот Аллоҳ таоло уларнинг хатоларини албатта кечиради.

Бироқ, мусулмон жамоат ўзлари учун қабул этадиган расмий маҳкама қозиларида топилиши шарт қилинадиган сифатлар бўлади. Ислом шариатимиз бутун коинотни яратган Аллоҳ таоло нозил қилган мукаммал шариат бўлгани учун ҳам мусулмон қозиларда топилиши шарт қилинган сифатларни баён қилиб берган. Бу борада барча уламолар бир овоздан иттифоқ қилган баъзи сифатлар ва шартлар мавжуд. Ана шу шартлардан бири, қозилар мусулмонлардан кимдир «мен янги ҳилолни кўрдим» деб даъво қилиб келса унинг даъвосини яхшилаб текширмасларидан туриб, унга дарҳол ишониб қолишлари ва дарҳол қарор чиқариб юборишлари жоиз эмас! «Мен янги ҳилолни кўрдим» деб даъво қилган одам ишончли мусулмонми, янги ҳилолни қандай кузатишни биладиган одамми ёки йўқми, ўзи бугун шундай ҳолатда янги ҳилол биз яшаб турган жойнинг осмонида мавжудмиди ё йўқмиди, фалакиёт уламоларидан бўлган ишончли мутахассислар бу борада нима дейишмоқда, билиб-билмасдан бизнинг осмонимизда ўша пайт йўқ бўлган нарсани биз ўзимизча бор деб қарор бериб юбормайлик деб, шошилмасдан, ҳолатни яхши ўрганиб, саҳиҳ ва тўлиқ илмга эга бўлиб, кейин қарор беришлари даркор!

Шариатимизнинг мукаммаллиги кўринишларидан бири шуки, илоҳий муқаддас шариат ҳукми ҳеч қачон коинотда очиқ-ойдин ҳақиқат бўлиб турган нарсага зид келмайди
.

Масалан, агар фалакиёт уламолари бир овоздан «ҳозир осмонда ҳилол кўриниши имконсиз, ой ўзи ҳозир бу бизнинг тепамиздаги осмонда эмас, қуёшдан олдин ботиб, нариги томонларга кетиб бўлган» деб турган бўлсалар, шу пайт бир оддий, содда ёки бу соҳада илми бор ёки йўқлиги номаълум бўлган баъзи шахслар келишиб: «биз янги ҳилолни кўрдик» деб даъво қилишса, бу даъвони тўғри деб қабул қилиш мумкин эмас, жоиз эмас асло. Зеро, шариат ҳукми ва коинотда ўз исботини топган ҳақиқатлар ҳеч қачон бир-бирига зид келиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда биз (яъни, мусулмонлар жамоати эътироф этган адолатли қозилар) фалакиёт уламоларининг ичларидан мусулмон ва ишончли мутахассис деб эътироф этилган олимларнинг гувоҳликларини эътиборга олишимиз шарт.

Мусулмон жамоат осмонда мавжуд бўлиб турган янги ҳилолни кўрмай қолишлари мумкин ва бу хатолари кечирилиши ҳақида илоҳий ваъда бор, лекин ўша пайт осмонда умуман мавжуд бўлмаган нарсани бор қилиб олишлари мумкин эмас, асло.

Шу ўринда баъзи муҳим ҳадиси шарифларни ёдга олишимиз лозим деб ўйлайман...

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ОХИРГИ ИККИ КЕЧА
(29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати
)
Шу лаҳзаларда устимизга ташриф буюрган кеча - 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган улуғ кечалардан бири.

Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».

Яна шу мазмундаги ҳадисни имом Муслим ҳам саҳиҳ тўпламларининг 1167-ҳадисида Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳадис шарҳида келади:
«… Тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар» деганларининг маъноси: шу кеча Қадр кечаси бўлиши мумкин деган умидда йигирма тўққизинчи кеча ва ундан олдинги тоқ кечаларда кўпроқ ибодат қилиб чиқинглар, шояд Қадр кечаси қоим бўлиб чиқиш фазилати насиб бўлса.

Саҳиҳи Ибн Хузаймада яна бир ҳадис ворид бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қадр кечасини рамазоннинг энг охирги кечасидан қидиринглар».

Эртага янги ҳилол кўринмаса, бу йилги рамазон ўттиз кунлик бўлиши, натижада душанбадан сешанбага ўтар кеча рамазоннинг энг охирги кечаси – Қадр кечаси бўлиши мумкин.

Арши азийм Раббиси бўлмиш Буюк Аллоҳ таолодан илтижо қилиб ёлвориб сўраймизки, Ягона Ўзи бизларга ушбу бебаҳо лаҳзаларни ғанимат билишимизга мададкор бўлсин. Бу лаҳзалар жуда ҳам тезлик билан ўтиб кетмоқда. Меҳрибон Раббимиз Қадр кечасида холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиқишга муваффақ бўлган мўмин бандаларидан қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ал-яқийн (аниқ ҳақиқат бўлмиш) – ўлим келгунига қадар тоат-ибодатда собитқадам туриб яшайлик, Илоҳо…

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЭСЛАТМА

Қадр кечаси эканлигига далолат қиладиган аломатлар-белгилар ҳақида ворид бўлган ривоятларнинг ҳеч қайси бири шаръий ҳужжат деб қабул қилса бўладиган тарзда собит бўлмаган!

Аҳлус-Сунна жамоаси ўз динлари - мусаффо Ислом дини таълимотини қабул этишда холис ниятли ва жуда ақлли, зукко - эҳтиёткор бўладилар: ким нима деса ишониб кетавермайдилар, гарчи у инсонни ҳар қанча яхши сўзлар билан мақталса ҳам.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Келин-куёв биринчи қўшилиши қачон бўлиши керак?

Шайх Обидхон қори жавобларидан қисқа лавҳа
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-

t.me/islomovozi/6221

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Тавба шартлари қисқа сонияларда

Шайх Обидхон қори жавобларидан қисқа лавҳа
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бақара сураси 1-2 оятлар
Қори / Солиҳ Ал-Қурайший

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

«У (Аллоҳ таоло) шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди. Сўнгра осмонга юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсаларни билиб тургувчи Зотдир».

(Бақара: 29)

* Ояти каримани шайх Абдулҳаадий Канаакрий тиловат қилган.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш фазилати ва аҳкоми

Шайх Обидхон қори суҳбатлари

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

«(Шунингдек), то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим ҳақиқати) келгунича Раббингизга ибодат қилинг (тоат-ибодатларда бардавом бўлинг)

(Ҳижр сураси, 99-оят)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Байрам такбирлари

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугунги барча эзгу дуоларга энг ҳақли биродарларимиз Ғ. А. З. З. А. аҳли

Меҳрибон ва Қодир Раббимиз Аллоҳ таоло тез кунларда Ғ. А. З. З. А аҳлини с. и. о. н. и. с. т. ваҳшийлари устидан ғолиб қилсин... Қонхўр босқинчиларни шармандаларча ҳалок қилсин, мазлум халқларга нажоту нусрат ато этсин, мусулмонларни ҳақ устида бирлаштирсин, қалбларини турли касалликлардан, ҳавои нафс балосидан, каттаю кичик гуноҳлардан покласин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Байрам такбирлари ва салавот
Масжиди Набавий,
1445 йил Фитр байрами кечаси бошланиши

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Саудияда ҳилол кўринмаганини Саудия давлати юқори маҳкамаси расман тасдиқлади

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(4)

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Охирги қисм


Ҳозирги замон уламоларидан бири Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ ҳам фатволар тўпламида бир саволга жавоб бериш асносида шундай деган:

«إذا كسفت الشمس بعد الغروب وادعى أحد رؤية القمر هالاً في بلد غابت الشمس فيه قبل كسوفها فإن دعواه هذه غير مقبولة؛ للقطع بأن الهلال لا يرى في مثل هذه الحال، فيكون المدعي متوهماً إن كان ثقة، وكاذباً إن لم يكن ثقة. وقد ذكر العلماء قاعدة مفيدة في هذا: «أن من ادعى ما يكذبه الحس لم تسمع دعواه».
(مجموع فتاوى ورسائل الشيخ محمد بن صالح العثيمين رحمه الله، المجلد 13، كتاب صلاة الكسوف)

«Қуёш ботганидан сўнг (қуёш ҳали ботмаган жойларда) қуёш тутилса ва биров келиб янги ҳилол чиққанини ўз кўзи билан кўрганини даъво қилса, қуёш тутилишидан олдин у ерда (ҳилол кўрингани даъво қилинган ерда) ботиб бўлган бўлса, у кимсанинг даъвоси қабул қилинмайди. Чунки, қатъий равишда маълум бўлган нарса шуки, ҳилол бундай ҳолатда кўринмайди. Бундай ҳолатда «ҳилолни кўрдим» деб даъво қилган киши агар ишончли инсон бўлса у ҳилолни кўрдим, деб ўйлаб хато қилаётган бўлади. Аммо ишончсиз кимса бўлса, у ёлғон гапираётган бўлади. Бу борада баъзи уламолар фойдали қоида зикр қилганлар: «Кимки аниқ ҳис қилиб турилган (яъни, очиқ-ойдин билиб турилган) ҳақиқатнинг зиддини даъво қилса, унинг даъвосига қулоқ тутилмайди…».


(Манба: Мажмуу фатово ва расоил Ибн Усаймин: 13- жилд, Кусуф китоби).

Шундай экан, янги ҳилолни кузатиш пайти у (ҳилол) бизнинг тепамиздаги осмонда ўша пайт мавжуд эмаслигини фалакиёт мутахассислари айтиб гувоҳлик бериб турган бўлишса, кимдир келиб «мен янги ҳилолни кўрдим» деб даъво қилса унинг гувоҳлигини қабул қилиш жоиз бўлмайди. Чунки, фалакиёт мутахассислари бир овоздан айтиб турган нарса инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат ҳисобланади. Ҳар бир соҳада ана шу соҳанинг ишончли мутахассисларининг гаплари эътиборга олинади.

Аллоҳ ҳаммадан Билувчироқ Зот.

Мадинаи мунаввара
1445-ҳижрий сана, 29-рамазон
2024 милодий сана, 8-апрел

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(2)

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Иккинчи қисм:


Шу ўринда баъзи муҳим ҳадиси шарифларни ёдга олишимиз лозим деб ўйлайман

1-ҳадис:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалиси шарифларида айтганлар:

«إذَا رَأَيْتُمُوهُ فَصُومُوا، وإذَا رَأَيْتُمُوهُ فأفْطِرُوا، فإنْ غُمَّ علَيْكُم فَاقْدُرُوا له»
أخرجه البخاري (1900)، ومسلم (1080)

«Қачонки уни (янги ҳилолни) кўрсангизлар, бас, рўза тутинглар (рамазон ойини бошланглар), қачонки уни (янги ҳилолни) кўрсангизлар, бас, оғиз очинглар (рамазон ойини тўхтатинглар). Агар (булутли об-ҳаво туфайлими ёки бошқа бирон сабаб бўлиб) кўринмай қолса, бас, уни (ойни) ўлчаб ҳисобланглар».

(Саҳиҳул-Бухорий: 1900-ҳадис, Саҳиҳи Муслим: 1080-ҳадис)

2-ҳадис:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فإنْ غُبِّيَ علَيْكُم فأكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ».
أخرجه البخاري (1909)، ومسلم (1081)

«Уни кўриб рўза тутинглар, уни кўриб оғиз очинглар (рўзадан тўхтанглар). Агар у (ҳилол) сизларга кўринмай қолса ўша шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаб тўлдиринглар».

(Саҳиҳул-Бухорий: 1909-ҳадис, Саҳиҳи Муслим: 1081-ҳадис)

3-ҳадис:

"الصومُ يومَ تصومون ، والفطرُ يومَ تفطرون ، والأضحى يومُ تُضَحُّونَ"
أخرجه الترمذي (697)

«Сизлар рўза тутишни бошлаган кунингиз рўза бошланган бўлади, оғиз очган кунингиз фитр – рўза тутилмайдиган кун (шаввол ойининг биринчи куни) бошланган бўлади, азҳо байрами ҳам сизлар қурбонлик қилишни бошлайдиган кунингиз бошланади».


Ушбу ҳадисларда ҳам бошқа ҳадисларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни жамоат бўлиб амал қилишга чақирганлар ва янги ҳилол бизнинг кўзимизга баъзан кўринмай қолиши ҳам мумкинлигини хабар берганлар.

Аммо, осмонда ўша пайт умуман мавжуд бўлмаган нарсани «кўришингиз мумкин» ёки «умуман йўқ нарса ҳам кўзларингизга кўриниб қолиши мумкин, ўшанда ҳам ҳилолни кўрдик деб ҳисоблайверинглар» демаганлар, асло. Бу соғлом ақлга мутлақо зид нарса.

Шариатимиз – илоҳий шариат ҳеч қачон соғлом ақлга зид бўлган нотўғри нарсага ёки умуман йўқ нарсани бор қилиб олишга буюрмаган, хурофотга мутлақо рухсат бермаган.

Мусулмонлар жамоатининг расмий маҳкамадаги адолатли қозилари ҳузурида фалакиёт соҳасида ҳам ишончли мутахассислар мавжуд бўлиши шарт. Исломий маҳкама бу борада қолоқ бўлишига динимизда изн йўқ.

Мутақаддим уламоларимиз қадимдан дунёвий илм-фан соҳаларида ҳам, хоҳ тиббиёт, хоҳ фалакиёт, хоҳ даврларга муносиб даражада пешқадам бўлганлар.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Янги ҳилолни кузатиш бўйича баъзи муҳим маълумотлар
https://www.facebook.com/share/p/zucUsUpa5BZLapPP/

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бу кеча ҳам (яъни, 28-кеча) тоқ кечалардан бири бўлиши мумкин. Чунки, бир саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Қадр кечасини Рамазондан уч кеча қолганда ... изланглар..." деганлар.
Ҳозир бу Рамазонимиздан уч кеча қолди шекилли. Бу йилги Рамазон 30 кунлик бўладиганга ўхшаяпти. Яна Аллоҳ таоло Ўзи Билувчироқ.
Қадр кечасини яшириб қўйилишидаги ҳикматлардан бири ўзи шу кечаларнинг барчасини холис ният ила тоат-ибодатлар билан ўтказишимиз ва ҳар бир лаҳзани дуо-илтижолар ва зикру тиловатлар билан ғанимат билишимиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечаларнинг ҳаммасини ибодат билан эҳё этиб - тирик кечалар қилиб ўтганлар. Бошқа пайтлардан кўра шу кечаларда кўпроқ намоз ўқиб, ибодатларда бардам бўлиб чиқардилар.

Эй Раббимиз, Ўзинг бизларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал эргашадиган уммат қилгин, Сенинг Ягона Ўзингга гўзал суратда - энг олий даражада ибодат қилишимизга, Қадр кечасида қоим бўлишимизга муваффақ қилгин ва Ўз даргоҳингда қабул этгин, абадий манзилимиз Сенинг ҳузурингда - Фирдавс жаннатларида бўлишини насиб айлагин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Эй Раббимимиз, бизларни Қадр кечаси холис ният ила Сен Ўзинг рози бўладиган тарзда қоим бўлишимизга муваффақ қилгин

Читать полностью…
Subscribe to a channel