islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

Байрам такбирлари ва салавот
Масжиди Набавий,
1445 йил Фитр байрами кечаси бошланиши

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Саудияда ҳилол кўринмаганини Саудия давлати юқори маҳкамаси расман тасдиқлади

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(4)

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Охирги қисм


Ҳозирги замон уламоларидан бири Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ ҳам фатволар тўпламида бир саволга жавоб бериш асносида шундай деган:

«إذا كسفت الشمس بعد الغروب وادعى أحد رؤية القمر هالاً في بلد غابت الشمس فيه قبل كسوفها فإن دعواه هذه غير مقبولة؛ للقطع بأن الهلال لا يرى في مثل هذه الحال، فيكون المدعي متوهماً إن كان ثقة، وكاذباً إن لم يكن ثقة. وقد ذكر العلماء قاعدة مفيدة في هذا: «أن من ادعى ما يكذبه الحس لم تسمع دعواه».
(مجموع فتاوى ورسائل الشيخ محمد بن صالح العثيمين رحمه الله، المجلد 13، كتاب صلاة الكسوف)

«Қуёш ботганидан сўнг (қуёш ҳали ботмаган жойларда) қуёш тутилса ва биров келиб янги ҳилол чиққанини ўз кўзи билан кўрганини даъво қилса, қуёш тутилишидан олдин у ерда (ҳилол кўрингани даъво қилинган ерда) ботиб бўлган бўлса, у кимсанинг даъвоси қабул қилинмайди. Чунки, қатъий равишда маълум бўлган нарса шуки, ҳилол бундай ҳолатда кўринмайди. Бундай ҳолатда «ҳилолни кўрдим» деб даъво қилган киши агар ишончли инсон бўлса у ҳилолни кўрдим, деб ўйлаб хато қилаётган бўлади. Аммо ишончсиз кимса бўлса, у ёлғон гапираётган бўлади. Бу борада баъзи уламолар фойдали қоида зикр қилганлар: «Кимки аниқ ҳис қилиб турилган (яъни, очиқ-ойдин билиб турилган) ҳақиқатнинг зиддини даъво қилса, унинг даъвосига қулоқ тутилмайди…».


(Манба: Мажмуу фатово ва расоил Ибн Усаймин: 13- жилд, Кусуф китоби).

Шундай экан, янги ҳилолни кузатиш пайти у (ҳилол) бизнинг тепамиздаги осмонда ўша пайт мавжуд эмаслигини фалакиёт мутахассислари айтиб гувоҳлик бериб турган бўлишса, кимдир келиб «мен янги ҳилолни кўрдим» деб даъво қилса унинг гувоҳлигини қабул қилиш жоиз бўлмайди. Чунки, фалакиёт мутахассислари бир овоздан айтиб турган нарса инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат ҳисобланади. Ҳар бир соҳада ана шу соҳанинг ишончли мутахассисларининг гаплари эътиборга олинади.

Аллоҳ ҳаммадан Билувчироқ Зот.

Мадинаи мунаввара
1445-ҳижрий сана, 29-рамазон
2024 милодий сана, 8-апрел

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(2)

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Иккинчи қисм:


Шу ўринда баъзи муҳим ҳадиси шарифларни ёдга олишимиз лозим деб ўйлайман

1-ҳадис:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалиси шарифларида айтганлар:

«إذَا رَأَيْتُمُوهُ فَصُومُوا، وإذَا رَأَيْتُمُوهُ فأفْطِرُوا، فإنْ غُمَّ علَيْكُم فَاقْدُرُوا له»
أخرجه البخاري (1900)، ومسلم (1080)

«Қачонки уни (янги ҳилолни) кўрсангизлар, бас, рўза тутинглар (рамазон ойини бошланглар), қачонки уни (янги ҳилолни) кўрсангизлар, бас, оғиз очинглар (рамазон ойини тўхтатинглар). Агар (булутли об-ҳаво туфайлими ёки бошқа бирон сабаб бўлиб) кўринмай қолса, бас, уни (ойни) ўлчаб ҳисобланглар».

(Саҳиҳул-Бухорий: 1900-ҳадис, Саҳиҳи Муслим: 1080-ҳадис)

2-ҳадис:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فإنْ غُبِّيَ علَيْكُم فأكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ».
أخرجه البخاري (1909)، ومسلم (1081)

«Уни кўриб рўза тутинглар, уни кўриб оғиз очинглар (рўзадан тўхтанглар). Агар у (ҳилол) сизларга кўринмай қолса ўша шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаб тўлдиринглар».

(Саҳиҳул-Бухорий: 1909-ҳадис, Саҳиҳи Муслим: 1081-ҳадис)

3-ҳадис:

"الصومُ يومَ تصومون ، والفطرُ يومَ تفطرون ، والأضحى يومُ تُضَحُّونَ"
أخرجه الترمذي (697)

«Сизлар рўза тутишни бошлаган кунингиз рўза бошланган бўлади, оғиз очган кунингиз фитр – рўза тутилмайдиган кун (шаввол ойининг биринчи куни) бошланган бўлади, азҳо байрами ҳам сизлар қурбонлик қилишни бошлайдиган кунингиз бошланади».


Ушбу ҳадисларда ҳам бошқа ҳадисларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни жамоат бўлиб амал қилишга чақирганлар ва янги ҳилол бизнинг кўзимизга баъзан кўринмай қолиши ҳам мумкинлигини хабар берганлар.

Аммо, осмонда ўша пайт умуман мавжуд бўлмаган нарсани «кўришингиз мумкин» ёки «умуман йўқ нарса ҳам кўзларингизга кўриниб қолиши мумкин, ўшанда ҳам ҳилолни кўрдик деб ҳисоблайверинглар» демаганлар, асло. Бу соғлом ақлга мутлақо зид нарса.

Шариатимиз – илоҳий шариат ҳеч қачон соғлом ақлга зид бўлган нотўғри нарсага ёки умуман йўқ нарсани бор қилиб олишга буюрмаган, хурофотга мутлақо рухсат бермаган.

Мусулмонлар жамоатининг расмий маҳкамадаги адолатли қозилари ҳузурида фалакиёт соҳасида ҳам ишончли мутахассислар мавжуд бўлиши шарт. Исломий маҳкама бу борада қолоқ бўлишига динимизда изн йўқ.

Мутақаддим уламоларимиз қадимдан дунёвий илм-фан соҳаларида ҳам, хоҳ тиббиёт, хоҳ фалакиёт, хоҳ даврларга муносиб даражада пешқадам бўлганлар.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Янги ҳилолни кузатиш бўйича баъзи муҳим маълумотлар
https://www.facebook.com/share/p/zucUsUpa5BZLapPP/

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бу кеча ҳам (яъни, 28-кеча) тоқ кечалардан бири бўлиши мумкин. Чунки, бир саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Қадр кечасини Рамазондан уч кеча қолганда ... изланглар..." деганлар.
Ҳозир бу Рамазонимиздан уч кеча қолди шекилли. Бу йилги Рамазон 30 кунлик бўладиганга ўхшаяпти. Яна Аллоҳ таоло Ўзи Билувчироқ.
Қадр кечасини яшириб қўйилишидаги ҳикматлардан бири ўзи шу кечаларнинг барчасини холис ният ила тоат-ибодатлар билан ўтказишимиз ва ҳар бир лаҳзани дуо-илтижолар ва зикру тиловатлар билан ғанимат билишимиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечаларнинг ҳаммасини ибодат билан эҳё этиб - тирик кечалар қилиб ўтганлар. Бошқа пайтлардан кўра шу кечаларда кўпроқ намоз ўқиб, ибодатларда бардам бўлиб чиқардилар.

Эй Раббимиз, Ўзинг бизларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал эргашадиган уммат қилгин, Сенинг Ягона Ўзингга гўзал суратда - энг олий даражада ибодат қилишимизга, Қадр кечасида қоим бўлишимизга муваффақ қилгин ва Ўз даргоҳингда қабул этгин, абадий манзилимиз Сенинг ҳузурингда - Фирдавс жаннатларида бўлишини насиб айлагин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Эй Раббимимиз, бизларни Қадр кечаси холис ният ила Сен Ўзинг рози бўладиган тарзда қоим бўлишимизга муваффақ қилгин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"ШОШИЛИНГЛАР...", "МУСОБАҚА ҚИЛИНГЛАР..."

Бугун 27-кеча бўлади.
Ҳарамга (ёки Ҳарамга боролмайдиганлар бўлсалар бошқа бирон масжидга) эртароқ кириб, муносиб жой топиб, ярим кунлик бўлса ҳам эътикофга ният қилиб, ибодатни бошлаб олинмаса, вақт қандай ўтиб кетиб қолганини билмай қоласан киши. Ўзи ҳозирдан жойлар тўлаяпти. Тезроқ ҳаракат қилиб қолишимиз лозим.

﴿وَسارِعوا إِلى مَغفِرَةٍ مِن رَبِّكُم وَجَنَّةٍ عَرضُهَا السَّماواتُ وَالأَرضُ أُعِدَّت لِلمُتَّقينَ﴾
[آل عمران: ١٣٣]
"... Ва Раббингиз томонидан бериладиган мағфиратга ва жаннатга шошилинглар, у шундай жаннатки, унинг кенглиги осмонлару Ердир. У муттақийн (тақволи мўминлар) учун тайёрлаб қўйилган".

(Оли Имрон: 133)

﴿سابِقوا إِلى مَغفِرَةٍ مِن رَبِّكُم وَجَنَّةٍ عَرضُها كَعَرضِ السَّماءِ وَالأَرضِ أُعِدَّت لِلَّذينَ آمَنوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ذلِكَ فَضلُ اللهِ يُؤتيهِ مَن يَشاءُ وَاللهُ ذُو الفَضلِ العَظيمِ﴾
[الحديد: ٢١]
"Раббингиз томонидан бериладиган мағфиратга ва жаннатга етиш учун мусобақа қилинглар, у шундай жаннатки, унинг кенглиги худди осмону Ер кабидир. У Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирган кишилар учун тайёрлаб қўйилган. Мана шу Аллоҳнинг фазлидир, уни У Зот хоҳлаганига беради. Ва Аллоҳ буюк фазл эгаси бўлган Зотдир".
(Ҳадид: 21)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Суратда Қубо масжиди

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

У киши "Рамазон, сенга тўймадик, сени соғиниб қоламиз..." деб хайрлашади яқин кунларда, лекин ҳозирча кундузлари уйқу, кечалари зиёфатдан бошини кўтаролмаяпти. Яна нима эмиш, Рамазонни севармиш.
Аллоҳ асрасин бунақа севгидан. Аллоҳ таоло Ўзи ислоҳ қилсин аҳволимизни, Ўзи кечирсин дангасаликларимизни...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қадр кечаси яширилган охирги ўн кунлик бошланди

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(9)
НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Имом Зайнул-обидийн ибодатларидан ибратлар
* Аллоҳ таоло ҳузурига кириш
* Қирол Фаҳд билан учрашув қандай кечган эди?
* Намоз вақти келишидан олдин намозга бориш
* Намоз вақти олди-сотди қиладиган пасткаш кимса
Мударрис / Муҳиддин Обидхон – Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин –
t.me/islomovozi/6173

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

" ИНСОН - ҲАЙВОН "

Қиёмат куни борлигига ишонмайдиган, жаннат билан мукофотланишга, дўзах билан жазоланишдан сақланишга ҳаракат қилиб яшамайдиган кимсага қандай таъриф бериш мумкин ?

Бундай инсон ўзини "ҳайвондан афзалман, мен бахтлиман" деб ўйлашида мантиқ йўқ! Чунки, у инсон "ҳар иккимиз (инсон ҳам ҳайвон ҳам) барибир ўлиб, чириб йўқ бўлиб кетишда бир хилмиз деб ишонадику. Демак, уларнинг ўзларининг эътиқодлари бўйича, ҳар иккалаларининг келажаклари бир хил, бир-бирларидан ҳеч қандай фарқлари йўқ.
Шундай эътиқод билан яшаш ғирт ваҳшиёна ҳайвоний яшаш - "модомики, келажагимиз йўқ экан, бугуниммзда ҳар қанча ваҳшийлик қилсак ҳам, ҳар қанча ифлосликлар ичида юрсак ҳам нима фарқи бор?! Нима бўпти?!..."

Инсонни инсон бўлиб яшашига, бахтли ҳаёт кечиришига ундаб турадиган ҳақиқий ақлу заковат бу - Қиёмат кунига чин қалби билан иймон келтириш ва жаннатга етиб олиш ҳаракатида яшашдир.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Раббингиз томонидан ато этиладиган мағфиратга (гуноҳларимиз кечирилишига, ажрлар ёзилишига сабаб бўладиган кучли иймон ва солиҳ амалларга) ва жаннатга шошилингиз. (У шундай жаннатки,) унинг кенглиги осмонлару Ердир (яъни, жуда ҳам улкан ва бепоён). У тақволи (мўмин)лар учун тайёрлаб қўйилган".

(Оли Имрон сураси, 133-оят)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

1445 Рамазон
Иккинчи кеча, хуфтон вақти
Масжидун-Набавий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Мадинаи мунаввара

/channel/islomovozi/6164

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Лайлатул-Қадрни Рамазоннинг охирги кечасидан изланглар".

(Имом Ибн Хузайма ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Аниқ шу кечада деб айтилмайди. Балки, "бу кечани ҳам ғанимат билиб тоат-ибодатлар билан ўтказинглар", деган маънода бўлади.

Аллоҳу аълам.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Саудияда ҳилол кўринмаганини маҳкама расман тасдиқлаши кутилаяпти.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(3)

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Учинчи қисм


Мутақаддим уламоларимиз қадимдан дунёвий илм-фан соҳаларида ҳам, хоҳ тиббиёт, хоҳ фалакиёт, хоҳ ҳарбий, хоҳ бошқа… барча-барчасида ўша даврларга муносиб даражада пешқадам бўлганлар.

Фиқҳий аҳкомлар бўйича мутахассис бўлган фуқаҳоларимиз фалакиёт илмидан ҳам бохабар бўлганлар.

Мисол

1

Фалакиёт илмида маълум бўлган ҳақиқатлардан бири, қуёш тутилиши янги ҳилол бошланишидан озгина олдин рўй беради. Қуёш тутилишига сабаб – қуёш тутилаётган лаҳзада биз яшаб турган мана бу Ер жисми билан қуёш ўртасидан осмондаги ой ўтиб кетаётган бўлади.

Ҳанбалий мазҳаб фуқаҳоларидан бири машҳур олим Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ақл ва нақл бир-бирига зид келмаслигини исботлаб ёзган буюк китобида бир ўринда шу мавзуга ҳам тўхталиб шундай деган:

«… كسوف الشمس لا يكون إلا عند الاجتماع قبل الإهلال…».
(درء تعارض العقل والنقل: 5/294 )

«… Қуёш тутилиши ижтимоъ пайти (қуёш, ой ва Ер бир қаторга терилиб жамланганда) иҳлолдан олдин (яъни, янги ҳилол бошланишидан олдин) содир бўлади…».


(Даръ таорузил-ақл ван-нақл китоби: 5-жилд, 294-бет)

2

Шофеий мазҳаб фуқаҳоларидан бири аллома Дамирий ҳам айтади:

«… شهد برؤية الهلال واحد أو اثنان فقط، واقتضى الحساب عدم إمكان رؤيته، قال الشيخ: لا تقبل الشهادة به؛ لأن ‌الحساب ‌قطعي والشهادة ظنية، والظن لا يعارض القطع.
والبينة شرطها: إمكان ما شهدت به حسًا أو عقلًا أو شرعًا؛ لا استحالة المشهود به، والشرع لم يأت بالمستحيلات، ولم يأت لنا نص من الشرع أن كل شاهدين تقبل شهادتهما.
ولأن الشاهد قد يشتبه عليه أو يرى ما يظنه هلالًا وليس بهلال، أو تريه عينه ما لم ير، أو يكون جهله عظيمًا يحمله على أن يعتقد أن في حمله الناس على الصيام أجرًا، أو يكون ممن يقصد إثبات عدالته فيتخذ ذلك وسيلة إلى أن يزكى ويصير مقبولًا عند الحكام.
وكل هذه الأنواع قد سمعناها ورأيناها، فيجب على الحاكم في مثل ذلك أن لا يقبل هذه الشهادة ولا يحكم بها ويستصحب الأصل في بقاء الشهر؛ فإنه دليل شرعي محقق حتى يتحقق خلافه، ولا يقول: الشرع الغى قول الحساب مطلقًا والفقهاء قالوا: لا يعتمد، فذلك إنما قالوه في عكس هذه الصورة؛ لأن ذلك فيما إذا دل الحساب على إمكان الرؤية وهذا عكسه…».
النجم الوهاج في شرح المنهاج (3/ 275):

«Ҳилолни кўргани ҳақида фақат бир киши ёки икки киши гувоҳлик берса, лекин (фалакий) ҳисоб бу нарса – ҳилолни ўша пайт кўриш имконсиз эканлигини тақозо қилиб турган бўлса, анави киши(лар)нинг кўрганлиги қабул қилинмайди. Чунки, (ўша ҳолатдаги фалакий) ҳисоб қатъий нарса, (бир ёки икки киши) кўрганлиги эса гумон – қатъий ҳақиқат эмас. Қатъий нарсани гумон билан рад қилинмайди. Очиқ-ойдин ҳужжат деб қабул қилиш мумкин бўлган нарсага ҳиссий – сезиб туриладиган томондан ёки ақлий ёки шаръий томондан ҳилолни кўриш имконияти мавжуд бўлиши шарт. Кўрдим деб даъво қилинаётган нарса – ҳилол воқеликда уни кўриш амри маҳол бўлган ҳолатда бўлмаслиги даркор. Шариат амри маҳол – умуман имконсиз бўлган нарсаларни иқрор этмаган. Шариатда «икки киши гувоҳлик берса ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг гувоҳлиги қабул қилиниши керак» деган далил йўқ. Чунки, ҳилолни кўраётган одам чалкашиб қолиши эҳтимоли мавжуд ёки ҳилол деб ўйлаётган нарсаси ҳилол бўлмаслиги мумкин ёки хаёлидан ўтаётган нарсани кўзим билан кўрдим деб ўйлаб қолиши ҳам мумкин… Шундай экан, ҳоким (қози) бундай гуоҳликни қабул қилмаслиги вожиб-фарз, асл қоида бўйича тугаб бораётган ой ҳали тугамади деб ҳисоблаши лозим, бу шаръий далил ҳисобланади, то унга хилоф бўлган нарса – янги ҳилол зоҳир бўлгани аниқ – очиқ ҳақиқат бўлгунга қадар…».


(Ан-Нажмул-ваҳҳож китоби: 3/275)

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЯНГИ ҲИЛОЛНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

(Мақолани Муҳиддин Обидхон ўғли тайёрлади)


1-қисм:

Бисмиллаҳ…
Алҳамду лиллааҳ…

Ягона Илоҳимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг салавотлари бўлсин деб дуолар қиламиз…

Аммо баъд.

Биз ҳозир Мадинаи мунавварада 1445-ҳижрий сана муборак рамазон ойининг 29-куни кундузида турибмиз.

Иншоаллоҳ ҳалироқ қуёш ботиш вақти (қуёш ботиб бўлганидан кейин, қоронғу тушиб қолишидан олдинги лаҳзаларда) қуёш ботган томонда янги ойнинг биринчи кунидаги ҳилоли кўринармикин ёки кўринмасмикин, деб Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда баъзи мусулмонлар ҳилол одатда уфуқда кўриниш берадиган тарафга тикилиб қараб кузатадилар. Янги ҳилолни кўришга муваффақ бўлганлар кўрган нарсалари ҳақида очиқ-ойдин гапириб маҳкамада – расмий қозилар ҳузурида гувоҳлик берадилар.

Шундан кейин, ана шу давлатдаги (мисол тариқасида айтамиз, биз яшаб турган Саудия давлатидаги) мусулмонлар жамоати эътироф этган расмий маҳкама ўз қарорини эълон қилади ва натижада бу қарор шу ерларда яшаётган мусулмонлар жамоати бир овоздан қабул этишлари фарз бўладиган қарор бўлади!

Қайсидир минтақада (ёки бирон давлатда) яшаётган мусулмонлар жамоати ўзлари эътироф этган расмий маҳкама қарорига ҳаммалари бир бўлиб эргашиб турган пайтлари кимдир уларнинг бу бирликларини бўлиб чиқиши ҳаром иш бўлади, гарчи ана шу мусулмонлар жамоати ўша куни ўша қарорлари билан хато қилиб қўйишган бўлсалар ҳам.

Мусулмон жамоат қўлларидан келганича тўғри қарор чиқаришга ҳаракат қилган бўлсалар, аммо инсон сифатида хато қилиб қўйсалар Ғафуру Раҳим Зот Аллоҳ таоло уларнинг хатоларини албатта кечиради.

Бироқ, мусулмон жамоат ўзлари учун қабул этадиган расмий маҳкама қозиларида топилиши шарт қилинадиган сифатлар бўлади. Ислом шариатимиз бутун коинотни яратган Аллоҳ таоло нозил қилган мукаммал шариат бўлгани учун ҳам мусулмон қозиларда топилиши шарт қилинган сифатларни баён қилиб берган. Бу борада барча уламолар бир овоздан иттифоқ қилган баъзи сифатлар ва шартлар мавжуд. Ана шу шартлардан бири, қозилар мусулмонлардан кимдир «мен янги ҳилолни кўрдим» деб даъво қилиб келса унинг даъвосини яхшилаб текширмасларидан туриб, унга дарҳол ишониб қолишлари ва дарҳол қарор чиқариб юборишлари жоиз эмас! «Мен янги ҳилолни кўрдим» деб даъво қилган одам ишончли мусулмонми, янги ҳилолни қандай кузатишни биладиган одамми ёки йўқми, ўзи бугун шундай ҳолатда янги ҳилол биз яшаб турган жойнинг осмонида мавжудмиди ё йўқмиди, фалакиёт уламоларидан бўлган ишончли мутахассислар бу борада нима дейишмоқда, билиб-билмасдан бизнинг осмонимизда ўша пайт йўқ бўлган нарсани биз ўзимизча бор деб қарор бериб юбормайлик деб, шошилмасдан, ҳолатни яхши ўрганиб, саҳиҳ ва тўлиқ илмга эга бўлиб, кейин қарор беришлари даркор!

Шариатимизнинг мукаммаллиги кўринишларидан бири шуки, илоҳий муқаддас шариат ҳукми ҳеч қачон коинотда очиқ-ойдин ҳақиқат бўлиб турган нарсага зид келмайди
.

Масалан, агар фалакиёт уламолари бир овоздан «ҳозир осмонда ҳилол кўриниши имконсиз, ой ўзи ҳозир бу бизнинг тепамиздаги осмонда эмас, қуёшдан олдин ботиб, нариги томонларга кетиб бўлган» деб турган бўлсалар, шу пайт бир оддий, содда ёки бу соҳада илми бор ёки йўқлиги номаълум бўлган баъзи шахслар келишиб: «биз янги ҳилолни кўрдик» деб даъво қилишса, бу даъвони тўғри деб қабул қилиш мумкин эмас, жоиз эмас асло. Зеро, шариат ҳукми ва коинотда ўз исботини топган ҳақиқатлар ҳеч қачон бир-бирига зид келиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда биз (яъни, мусулмонлар жамоати эътироф этган адолатли қозилар) фалакиёт уламоларининг ичларидан мусулмон ва ишончли мутахассис деб эътироф этилган олимларнинг гувоҳликларини эътиборга олишимиз шарт.

Мусулмон жамоат осмонда мавжуд бўлиб турган янги ҳилолни кўрмай қолишлари мумкин ва бу хатолари кечирилиши ҳақида илоҳий ваъда бор, лекин ўша пайт осмонда умуман мавжуд бўлмаган нарсани бор қилиб олишлари мумкин эмас, асло.

Шу ўринда баъзи муҳим ҳадиси шарифларни ёдга олишимиз лозим деб ўйлайман...

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ОХИРГИ ИККИ КЕЧА
(29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати
)
Шу лаҳзаларда устимизга ташриф буюрган кеча - 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган улуғ кечалардан бири.

Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».

Яна шу мазмундаги ҳадисни имом Муслим ҳам саҳиҳ тўпламларининг 1167-ҳадисида Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳадис шарҳида келади:
«… Тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар» деганларининг маъноси: шу кеча Қадр кечаси бўлиши мумкин деган умидда йигирма тўққизинчи кеча ва ундан олдинги тоқ кечаларда кўпроқ ибодат қилиб чиқинглар, шояд Қадр кечаси қоим бўлиб чиқиш фазилати насиб бўлса.

Саҳиҳи Ибн Хузаймада яна бир ҳадис ворид бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қадр кечасини рамазоннинг энг охирги кечасидан қидиринглар».

Эртага янги ҳилол кўринмаса, бу йилги рамазон ўттиз кунлик бўлиши, натижада душанбадан сешанбага ўтар кеча рамазоннинг энг охирги кечаси – Қадр кечаси бўлиши мумкин.

Арши азийм Раббиси бўлмиш Буюк Аллоҳ таолодан илтижо қилиб ёлвориб сўраймизки, Ягона Ўзи бизларга ушбу бебаҳо лаҳзаларни ғанимат билишимизга мададкор бўлсин. Бу лаҳзалар жуда ҳам тезлик билан ўтиб кетмоқда. Меҳрибон Раббимиз Қадр кечасида холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиқишга муваффақ бўлган мўмин бандаларидан қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ал-яқийн (аниқ ҳақиқат бўлмиш) – ўлим келгунига қадар тоат-ибодатда собитқадам туриб яшайлик, Илоҳо…

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЭСЛАТМА

Қадр кечаси эканлигига далолат қиладиган аломатлар-белгилар ҳақида ворид бўлган ривоятларнинг ҳеч қайси бири шаръий ҳужжат деб қабул қилса бўладиган тарзда собит бўлмаган!

Аҳлус-Сунна жамоаси ўз динлари - мусаффо Ислом дини таълимотини қабул этишда холис ниятли ва жуда ақлли, зукко - эҳтиёткор бўладилар: ким нима деса ишониб кетавермайдилар, гарчи у инсонни ҳар қанча яхши сўзлар билан мақталса ҳам.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қуръони каримдан дуолар

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугун 26-кеча бўлади.
"Қадр кечаси бугун эмас", деб айтолмаймиз. Бугун бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ҳар кечамизни Қадр кечаси ҳисоблаб холис ният билан Аллоҳ таолога ёлвориб тоат-ибодатда ўтказсак албатта Қадр кечаси насиб бўлади.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қадр кечаси қачон?

Бир ҳадиси шариф шарҳи


Обидхон Собитхон ўғли суҳбатлари
Рамазон ойи, 2008 мийлодий йил

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҚАДР КЕЧАСИ ЯШИРИЛГАН ОХИРГИ ЎН КУНЛИК БОШЛАНДИ

Бу кеча (2024 милодий йил 30-март шанбадан 31-март якшанбага ўтар кеча) 1445 ҳижрий сана муборак рамазон ойининг охирги ўн кунлиги бошланди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бундай бебаҳо фурсатни жуда ҳам ғанимат билардилар ва умматларини ҳам шунга даъват қилардилар.

Қуйида у зотнинг шу мавзудаги муборак панд-насиҳатларидан фақатгина учта ҳадиси шарифни ёдга олмоқчимиз.

1-ҳадис:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Кимки Қадр кечаси иймон билан ва савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган ҳамма гуноҳлари кечирилади».


(Бухорий ривояти).

* Изоҳ:
Қоим бўлиш – намоз ўқиш, Қуръони каримни тиловат қилиш, Ягона Аллоҳга дуо-илтижолар билан ёлвориб зикр қилиш.

* * *

2-ҳадис:


Улуғ онамиз Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунлик кирганда тунларини бедор ўтказар, оила аъзоларини уйғотар, изорларни боғлар эдилар».

(Муслим ривояти)

* Изоҳ:
Изорни боғлашдан мурод аёли билан ётишдан, жинсий муносабатдан тийилиш ва ибодатда бардам бўлиш.

* * *

3-ҳадис:


Оиша разияллоҳу анҳодан яна ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўнлик пайтида эътикоф ўлтирардилар ва: «Лайлатулқадр (Қадр кечаси)ни охирги ўн кечадан қидиринглар», – деб айтар эдилар».


(Бухорий ривояти)

Қадр кечаси ушбу ўн кечанинг қайсидир бирига яширилган. Бундаги илоҳий ҳикматлардан бири: унда фақат бир кечада эмас, имкон қадар бу кечаларнинг ҳаммасида Ягона Аллоҳ учун қоим бўлиб ибодат қилиб чиқишга ҳаракат қилишга қизиқтириш бор.

Қадр кечасида ибодат қилиб чиққан мўмин, мухлис кишига, маълумки, минг ой ибодат қилиб чиқиш савоблари ато этилади.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизга ана шундай фазилатларни насиб айласин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҚАЛБ РЎЗАСИ
Шайх Обидхон қори, 2009 йил

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Аллоҳ таолонинг салавотлари ва саломлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга доимо бориб турсин ...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ДИЛИМИЗУ ТИЛИМИЗ ҲАМ РЎЗА ТУТСИН!

Туҳмат, иғво, ёлғон, ғийбат ва ҳоказо ёмон сўзлар ва ишлар билан фитна тарқатадиган кимсанинг рўзасидан нима фойда?!


Обидхон Собитхон ўғли -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло комил шифо берсин-


t.me/islomovozi/6168

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

УСМОН ВА ҚУРЪОН

Имом Байҳақий санадлари билан Ҳасан Ал-Басрийдан ривоят қилдилар. Ҳасан айтдилар:
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Агар қалбларимиз покланганда эди, Раббимизнинг каломидан (Қуръони карим тиловатидан асло) тўймасдик! Албатта мен ҳеч қайси бир куни Мусҳафга (Қуръони карим саҳифаларига) назар ташламаган ҳолимда келишини ёқтирмайман".

Ҳасан дедилар:
Усмон розияллоҳу анҳу мусҳафларига ҳар доим қарайверганларидан (тиловат қилаверганларидан) у йиртилиб кетмагунича вафот этмадилар.

(Манба: Шуабул-иймон: 5/181)

Имом Аҳмад айтдилар:
"Яхшилик (амалларини бажариб юриш)ни ният қилгин! Сен модомики яхшиликни ният қилиб юрар экансан, албатта яхшилик ичида бўласан".
/channel/islomovozi/6166

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

РАМАЗОН ОСТОНАСИДА

Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ, қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.

Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!


Обидхон Собитхон ўғли шеърларидан
/channel/islomovozi/6163

Читать полностью…
Subscribe to a channel