islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

Қуръони каримдан дуолар

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугун 26-кеча бўлади.
"Қадр кечаси бугун эмас", деб айтолмаймиз. Бугун бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ҳар кечамизни Қадр кечаси ҳисоблаб холис ният билан Аллоҳ таолога ёлвориб тоат-ибодатда ўтказсак албатта Қадр кечаси насиб бўлади.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қадр кечаси қачон?

Бир ҳадиси шариф шарҳи


Обидхон Собитхон ўғли суҳбатлари
Рамазон ойи, 2008 мийлодий йил

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҚАДР КЕЧАСИ ЯШИРИЛГАН ОХИРГИ ЎН КУНЛИК БОШЛАНДИ

Бу кеча (2024 милодий йил 30-март шанбадан 31-март якшанбага ўтар кеча) 1445 ҳижрий сана муборак рамазон ойининг охирги ўн кунлиги бошланди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бундай бебаҳо фурсатни жуда ҳам ғанимат билардилар ва умматларини ҳам шунга даъват қилардилар.

Қуйида у зотнинг шу мавзудаги муборак панд-насиҳатларидан фақатгина учта ҳадиси шарифни ёдга олмоқчимиз.

1-ҳадис:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Кимки Қадр кечаси иймон билан ва савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган ҳамма гуноҳлари кечирилади».


(Бухорий ривояти).

* Изоҳ:
Қоим бўлиш – намоз ўқиш, Қуръони каримни тиловат қилиш, Ягона Аллоҳга дуо-илтижолар билан ёлвориб зикр қилиш.

* * *

2-ҳадис:


Улуғ онамиз Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунлик кирганда тунларини бедор ўтказар, оила аъзоларини уйғотар, изорларни боғлар эдилар».

(Муслим ривояти)

* Изоҳ:
Изорни боғлашдан мурод аёли билан ётишдан, жинсий муносабатдан тийилиш ва ибодатда бардам бўлиш.

* * *

3-ҳадис:


Оиша разияллоҳу анҳодан яна ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўнлик пайтида эътикоф ўлтирардилар ва: «Лайлатулқадр (Қадр кечаси)ни охирги ўн кечадан қидиринглар», – деб айтар эдилар».


(Бухорий ривояти)

Қадр кечаси ушбу ўн кечанинг қайсидир бирига яширилган. Бундаги илоҳий ҳикматлардан бири: унда фақат бир кечада эмас, имкон қадар бу кечаларнинг ҳаммасида Ягона Аллоҳ учун қоим бўлиб ибодат қилиб чиқишга ҳаракат қилишга қизиқтириш бор.

Қадр кечасида ибодат қилиб чиққан мўмин, мухлис кишига, маълумки, минг ой ибодат қилиб чиқиш савоблари ато этилади.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизга ана шундай фазилатларни насиб айласин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҚАЛБ РЎЗАСИ
Шайх Обидхон қори, 2009 йил

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Аллоҳ таолонинг салавотлари ва саломлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга доимо бориб турсин ...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ДИЛИМИЗУ ТИЛИМИЗ ҲАМ РЎЗА ТУТСИН!

Туҳмат, иғво, ёлғон, ғийбат ва ҳоказо ёмон сўзлар ва ишлар билан фитна тарқатадиган кимсанинг рўзасидан нима фойда?!


Обидхон Собитхон ўғли -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло комил шифо берсин-


t.me/islomovozi/6168

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

УСМОН ВА ҚУРЪОН

Имом Байҳақий санадлари билан Ҳасан Ал-Басрийдан ривоят қилдилар. Ҳасан айтдилар:
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Агар қалбларимиз покланганда эди, Раббимизнинг каломидан (Қуръони карим тиловатидан асло) тўймасдик! Албатта мен ҳеч қайси бир куни Мусҳафга (Қуръони карим саҳифаларига) назар ташламаган ҳолимда келишини ёқтирмайман".

Ҳасан дедилар:
Усмон розияллоҳу анҳу мусҳафларига ҳар доим қарайверганларидан (тиловат қилаверганларидан) у йиртилиб кетмагунича вафот этмадилар.

(Манба: Шуабул-иймон: 5/181)

Имом Аҳмад айтдилар:
"Яхшилик (амалларини бажариб юриш)ни ният қилгин! Сен модомики яхшиликни ният қилиб юрар экансан, албатта яхшилик ичида бўласан".
/channel/islomovozi/6166

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

РАМАЗОН ОСТОНАСИДА

Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ, қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.

Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!


Обидхон Собитхон ўғли шеърларидан
/channel/islomovozi/6163

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ОБИДХОН ҚОРИ ЁШЛИГИ ВА ЙИГИТЛИК ДАВРИ

* Ёшлигидан бошлаб ислом илмларига қаттиқ қизиққан
* Ота-оналари у кишини бу йўлдан тўхтатиш мақсадида эртароқ уйлантириб қўйишганмиди?
* Имомлик фаолияти асносида сиёсатга аралашганми?

Обидхон қори билан 2007 йилдаги радиосуҳбатдан л
авҳа
t.me/islomovozi/6159

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Сўфи Оллоёр бобомиздан бебаҳо дурдоналар

Обидхон Собитхон ўғли суҳбатларидан

t.me/islomovozi/6155

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(155) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми, 213-ҳадиснинг охирги бўлими
* Шариат илмларини кейинги авлодларга ривоят қилиб етказиш аҳамияти
* Хаворижларнинг ва хаворижликка қараб кетиб қолаётганларнинг асосий сифатлари...
* Дин йўлидаги машаққатларнинг лаззати каби бахт-саодат ҳеч қаерда йўқ, ҳатто Ҳимолай тоғининг чўққисига чиқаётганлар ҳам топишолмайди...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Аллоҳни зикр қилувчилар энг бахтли инсонлар. Бир марта субҳааналлоҳ дейишнинг ўзи бутун дунё бойликларидан афзал"

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(2)

ЖАННАТ ЙЎЛИДА ЮРГАН БОЛАЖОНЛАР БИЛАН


• Стратегик иш қилиш - ўлимидан кейин ҳам тўхтамай давом этадиган солиҳ амаллар

Муҳиддин Обидхон - Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин-

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга..."

Ароқхўр ўзбеклар ҳақидаги шеърга шарҳ


Обидхон Собитхон ўғли суҳбатларидан

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"ШОШИЛИНГЛАР...", "МУСОБАҚА ҚИЛИНГЛАР..."

Бугун 27-кеча бўлади.
Ҳарамга (ёки Ҳарамга боролмайдиганлар бўлсалар бошқа бирон масжидга) эртароқ кириб, муносиб жой топиб, ярим кунлик бўлса ҳам эътикофга ният қилиб, ибодатни бошлаб олинмаса, вақт қандай ўтиб кетиб қолганини билмай қоласан киши. Ўзи ҳозирдан жойлар тўлаяпти. Тезроқ ҳаракат қилиб қолишимиз лозим.

﴿وَسارِعوا إِلى مَغفِرَةٍ مِن رَبِّكُم وَجَنَّةٍ عَرضُهَا السَّماواتُ وَالأَرضُ أُعِدَّت لِلمُتَّقينَ﴾
[آل عمران: ١٣٣]
"... Ва Раббингиз томонидан бериладиган мағфиратга ва жаннатга шошилинглар, у шундай жаннатки, унинг кенглиги осмонлару Ердир. У муттақийн (тақволи мўминлар) учун тайёрлаб қўйилган".

(Оли Имрон: 133)

﴿سابِقوا إِلى مَغفِرَةٍ مِن رَبِّكُم وَجَنَّةٍ عَرضُها كَعَرضِ السَّماءِ وَالأَرضِ أُعِدَّت لِلَّذينَ آمَنوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ذلِكَ فَضلُ اللهِ يُؤتيهِ مَن يَشاءُ وَاللهُ ذُو الفَضلِ العَظيمِ﴾
[الحديد: ٢١]
"Раббингиз томонидан бериладиган мағфиратга ва жаннатга етиш учун мусобақа қилинглар, у шундай жаннатки, унинг кенглиги худди осмону Ер кабидир. У Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирган кишилар учун тайёрлаб қўйилган. Мана шу Аллоҳнинг фазлидир, уни У Зот хоҳлаганига беради. Ва Аллоҳ буюк фазл эгаси бўлган Зотдир".
(Ҳадид: 21)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Суратда Қубо масжиди

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

У киши "Рамазон, сенга тўймадик, сени соғиниб қоламиз..." деб хайрлашади яқин кунларда, лекин ҳозирча кундузлари уйқу, кечалари зиёфатдан бошини кўтаролмаяпти. Яна нима эмиш, Рамазонни севармиш.
Аллоҳ асрасин бунақа севгидан. Аллоҳ таоло Ўзи ислоҳ қилсин аҳволимизни, Ўзи кечирсин дангасаликларимизни...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қадр кечаси яширилган охирги ўн кунлик бошланди

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(9)
НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Имом Зайнул-обидийн ибодатларидан ибратлар
* Аллоҳ таоло ҳузурига кириш
* Қирол Фаҳд билан учрашув қандай кечган эди?
* Намоз вақти келишидан олдин намозга бориш
* Намоз вақти олди-сотди қиладиган пасткаш кимса
Мударрис / Муҳиддин Обидхон – Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин –
t.me/islomovozi/6173

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

" ИНСОН - ҲАЙВОН "

Қиёмат куни борлигига ишонмайдиган, жаннат билан мукофотланишга, дўзах билан жазоланишдан сақланишга ҳаракат қилиб яшамайдиган кимсага қандай таъриф бериш мумкин ?

Бундай инсон ўзини "ҳайвондан афзалман, мен бахтлиман" деб ўйлашида мантиқ йўқ! Чунки, у инсон "ҳар иккимиз (инсон ҳам ҳайвон ҳам) барибир ўлиб, чириб йўқ бўлиб кетишда бир хилмиз деб ишонадику. Демак, уларнинг ўзларининг эътиқодлари бўйича, ҳар иккалаларининг келажаклари бир хил, бир-бирларидан ҳеч қандай фарқлари йўқ.
Шундай эътиқод билан яшаш ғирт ваҳшиёна ҳайвоний яшаш - "модомики, келажагимиз йўқ экан, бугуниммзда ҳар қанча ваҳшийлик қилсак ҳам, ҳар қанча ифлосликлар ичида юрсак ҳам нима фарқи бор?! Нима бўпти?!..."

Инсонни инсон бўлиб яшашига, бахтли ҳаёт кечиришига ундаб турадиган ҳақиқий ақлу заковат бу - Қиёмат кунига чин қалби билан иймон келтириш ва жаннатга етиб олиш ҳаракатида яшашдир.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Раббингиз томонидан ато этиладиган мағфиратга (гуноҳларимиз кечирилишига, ажрлар ёзилишига сабаб бўладиган кучли иймон ва солиҳ амалларга) ва жаннатга шошилингиз. (У шундай жаннатки,) унинг кенглиги осмонлару Ердир (яъни, жуда ҳам улкан ва бепоён). У тақволи (мўмин)лар учун тайёрлаб қўйилган".

(Оли Имрон сураси, 133-оят)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

1445 Рамазон
Иккинчи кеча, хуфтон вақти
Масжидун-Набавий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Мадинаи мунаввара

/channel/islomovozi/6164

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Ҳилол кўрингани хабари келди, Рамазон ойи бошланди, МУБОРАК БЎЛСИН

Янги ҳилолни кузатиш жойларидан бирида бир неча дақиқалар олдин жорий йилнинг Рамазон ойи ҳилоли кўрингани хабар қилинди, алҳамдулиллааҳ.
Шундай қилиб, 2024 милодий йил 11-март душанба куни 1445-ҳижрий сана Рамазон ойининг биринчи куни бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни ушбу улуғ ой бошлангани муносабати билан муборакбод этади.
Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп баракаларини ёғдирсин, мазлум Ғ а з з а аҳлига тез кунда нажоту нусратлар ато айласин, бутун олам мўмин-мусулмонларини ҳақ устида дилларини ва сафларини бирлаштириб, кофиру мунофиқлар, фожиру золимлар устидан ғолиб қилсин, ҳурматли устозимиз шайх Обидхон қори ака дохил барча ярадорларимизга ва беморларимизга Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин …
/channel/islomovozi/6161

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

НУРИДДИН АКА ОХИРАТГА РИҲЛАТ ҚИЛДИЛАР

"Албатта барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз, барчамиз албатта Аллоҳнинг ҳузурига қайтиб борамиз"


90 йилларда Тўхтабой масжидида Аллоҳ йўлида хизмат қилган акаларимиздан яна бирлари - Нуриддин акамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшларига етиб Охиратга риҳлат қилдилар.

Меҳрибон Раббимиз Фирдавс жаннатлари билан мукофотласин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатлари ҳам насиб бўлсин...

t.me/islomovozi/6157

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Кофирлар бостириб келган пайт мусулмонлар кўтаринки руҳиятда уларга қарши туришлари зарур

Обидхон Собитхон ўғли суҳбатларидан қисқа лавҳа

t.me/islomovozi/6153

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ИСЛОМ дини нақадар буюклигини, ғ а з з а л и к л а р каби ИСЛОМ динига иймон келтириб, яхши тарбия топган халқ нақадар кучли бўлишини ҳамма ҳам англай олмайди.

Бундай ҳақиқатни англаш ва ана шундай улуғ инсонлар мартабасини ҳавас қилиш ҳам катта неъмат
t.me/islomovozi/6150

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бизда бомдод вақти яқинлашиб қолди. Дуолар қабул бўладиган лаҳзалардан. Ғ. А . З . З. А . аҳли ва барча мазлумлар ҳаққига нажот ва нусрат тилаб Ягона Аллоҳга ёлвориб илтижолар қилайлик...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга..."

Ароқхўр ўзбеклар ҳақидаги шеърга шарҳ


Обидхон Собитхон ўғли суҳбатларидан

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(8)
НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Собит Ал-Буноний раҳимаҳуллоҳ ўзларини намозга ўргатиб олиш учун 20 йил ҳаракат қилганликлари
* Инсон ўзининг солиҳ амалларини имкон қадар яшириши лозим, ихлоси заифлашиб қолмаслиги учун
* Имом Авзоийнинг хушуъ ҳақида айтган сўзлари

Мударрис / Муҳиддин Обидхон – Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин –
 

Читать полностью…
Subscribe to a channel