"Жаннатга кирган пайтимиз оила аъзоларимизни қидириб биронтамизни тополмай қолмайлик, яна! Туринглар, юринглар НАМОЗга!"
Бир биродар айтади:
Бувимиз эрталаб ҳаммамизни бомдодга уйғотар экан: "Жаннатга кирган пайтимиз оила аъзоларимизни қидириб биронтамизни йўқотиб қўйиб тополмай юрмайлик, яна! Туринглар НАМОЗга !" дер эдилар.
Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин, тоат-ибодатларни ўз вақтида бажо этишга барчамизни муваффақ айласин...
Устозимиз шайх Обидхон қорининг - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин- Саҳиҳул-Бухорий шарҳидан ўтган илмий дарсларини бир биродаримиз YouTube тармоғига аста-секин юклаб борар эканлар иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло ажру савобларини чексиз қилиб берсин.
Ҳавола қуйидагича:
Buxoriysharhi" rel="nofollow">https://youtube.com/@Buxoriysharhi
(145) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми
2-қисм:
* 204-ҳадис шарҳи
* «Қасамки, ҳақ-ҳуқуқларни (ўз эгаларига) албатта адо этасизлар (агар бу дунёда ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз) Қиёмат кунида (мажбурлаб савобларингиздан тортиб олинади)…».
* Ҳайвонлар ҳам қайта тирилтирилиб, бир-биридан зулм кўрганлар ўртасида адолатли қасос амалга оширилади.
* Зулм қилиш турлари жуда кўп. Баъзилар зулм деб ўйламаган қанчадан қанча зулмлар бор. Масалан, олди-сотдидаги алдашлар, ғийбату туҳмат қилишлар
* Қиёмат куни раҳбарларни улкан хавф-хатарлар кутмоқда, раҳбарлик ҳавас қилинадиган иш эмас, асло.
/channel/islomovozi/5977
Швецияда Қуръони карим оятлари ёзилган мусҳафи шарифни ёқиб юборган мушрик ва уни ҳимоя қилиб турган кофирларнинг фитнаси муносабати билан Ислом Овози архивидан устозимиз шайх Обидхон қори айтган огоҳлантиришларни такроран нашр қиламиз.
Шайх Обидхон қорининг тахминан 15 йил олдинги радиосуҳбатларидан танланган лавҳалар
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -
«Ҳақорат ва масхара
яхшиликка олиб келмайди, дин устидан кулиш, диний аҳкомлар устидан кулиш ҳеч
қачон яхшиликка олиб келмайди, бу билан ҳеч қандай тинчликка эришиб бўлмайди»
«Одамнинг дини билан
ўйнашиш, динга нисбатан ҳақорат оқибати хунук бўладиган нарса!»
«Тўпалонларни келтириб чиқаришга сабаб бўлган инсонлар ўзларини
айблашлари керак».
«Ақлли одамлар кўп, алҳамду лиллоҳ, улар албатта бунинг ҳисобини қилишади ва бу борада (қачондир) бир чеклов қўйилади. Сўз эркинлиги дегани бу масхарабозлик дегани эмас. Бу нарсани албатта ўзининг чиройли қоидалари ишлаб чиқилади ва бу нарса кўпчиликка маъқул бўлади иншоаллоҳ».
"Дунё тезда Охиратга ўтиб олиш учун ишлатиладиган бир маркабдир", дейилса баъзилар Охиратга олиб бориш керак бўлган хазиналарни шу маркабни устига қаср қуришга ишлатиб йўқ қилиб ташлашаяпти. Аллоҳ Ўзи бизларни адаштириб қўймасин...
Читать полностью…ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
Барча мўмин-мусулмон биродарларимизни ушбу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз!
Буюк Раббимиздан бутун оламга ҳидоят ва раҳмат, Аҳли Исломга мағфират ва нусрат ато қилишини сўраймиз.
Мўминларнинг юртларига ва хонадонларига баракотлар ёғилсин, мазлумларга мадад, беморларга шифо, маҳбусларга озодлик, муҳожиру мужоҳидларга ғалаба насиб бўлсин.
Аллоҳ таоло томонидан жамики олам аҳли қатори Ўзбекистон халқига ҳам комил иймон неъмати, юксак ахлоқ намунаси, улкан тараққиёт чўққилари муяссар бўлсин.
Илоҳо Парвардигор!
Барча мусулмонларнинг шону шарафлари бу кунларнинг қадри қиммати қадар юксалтиргин !
Омин! Ё Раббал-оламин …
(Ҳурмат ила «Ислом Овози» таҳририяти)
Қурбонлик ҳайитига ўтар кеча тақдим этилган ушбу маърузада устозимиз шайх Обидхон қори Азҳо байрами куни бажариладиган амалларни эслатиб ўтадилар.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шайхимиз Обидхон қори акага Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, Азҳо байрамини бизга, устозимизга ва барча мусулмонларга муборак қилсин ...
/channel/islomovozi/5965
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АРАФА КУНИ БОМДОДДАН БОШЛАНАДИ
Ҳажга бормаганлар учун
Ташриқ кунларининг охирги намози - 13 зулҳижжа асргача (23та намоздан кейин) айтиладиган махсус такбирлар ҳукми ва қоидаси
Шайх Обидхон қори суҳбатларидан лавҳа
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
Маккаи мукаррамага эҳромсиз кириш ҳукми
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло гуноҳларини, камчилик-хатоларини кечирсин -
/channel/islomovozi/5961
( 1 )
Ҳаж аҳкомлари дарсидан қисқартмалар
* Шовқин-сурон имкон қадар тозаланди. Техник носозликлар учун узр сўраймиз.
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло гуноҳларини, камчилик-хатоларини кечирсин -
/channel/islomovozi/5959
Ҳаж аҳкомлари дарсидан қисқартмалар
(2023 йил ҳаж мавсумига тайёргарлик дарсларидан иқтибослар)
Биринчи лавҳа
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
/channel/islomovozi/5957
1. Ҳаж қилиш
2. Рўза тутиш
3. Аллоҳни кўп - кўп зикр қилиб юриш
4. Қурбонлик қилиш (вақти ҳайит намозидан кейин киради)
5. Садақалар бериш
6. Масжидларни ибодат билан барпо қилиш
7. Кўп-кўп намозлар ўқиш
8. Таҳажжуд ибодатини бажариш
9. Қуръони каримни кўп - кўп тиловат қилиб туриш
Зулҳижжа ойининг аввалидан бошлаб то ташриқ кунларининг охиригача кўп-кўп такбиру тасбиҳлар, таҳлилу таҳмидлар айтиб юриш суннат
Читать полностью…Бугун бир неча соатлардан сўнг қуёш ботган пайт Зулҳижжа ҳилоли кузатилади
Янги ҳилол кўринса Зулҳижжа ойи бошланади.
Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги Аллоҳнинг наздида энг улуғ кунлардир. Бу кунларда холис Аллоҳ учун бажариладиган солиҳ амаллар энг улкан, энг улуғ савобли, Аллоҳга энг суюкли амаллардир.
Бу кунларда кўп-кўп такбирлар, тасбиҳлар, таҳлиллар айтиб юриш суннат. Эркаклар баланд овозда айтишлари афзал
( 18 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
5-боб, 3-қисм
12-ҳадис шарҳининг охири:
* Вазиятга қараб сўз айтиш доноликдир
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
( 17 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
5-боб, 2-қисм
12-ҳадис шарҳи давоми:
* Халққа эҳсон қилиш жаннатга элтади
* Салом мусулмонлик шиори
* Қисқагина ибора ичида олам-олам маънолар
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
АЗҲО БАЙРАМИНИ ҚИЗУ ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГА НИШОНЛАЙМИЗ
Ислом Овози телеграм каналида Азҳо байрамини гўзал тарзда нишонлаш мақсадида жажжи фарзандларимизнинг овозлари ёзилган аудиоларни қабул қиламиз.
Болалар ва қизлар ҳайит такбирларини - такбири ташриқни ва яна устозимиз шайх Обидхон қори 2001 йил Азҳо байрамида болажонларимиз номидан ёзган шеърларини қизларимиз ва ўғилларимиз ўзларининг овозлари билан ўқиб бизга юборишларини кутиб қоламиз.
Ислом Овози телеграм каналида ҳайит тугагунга қадар эълон қилиб борамиз иншоаллоҳ.
Аудиоларни қабул қилиш манзили:
T.me/islomovoziislomovozi
ҚУРБОН ҲАЙИТИДА ҚИЗУ ЎҒИЛ
БОЛАЖОНЛАРИМИЗДАН
ОТА-ОНАЛАРГА СОВҒА
Келибдир бизларга
Қурбон ҳайити,
Ҳақиқий суннату
Қуръон ҳайити.
Бугун Исломдаги
Энг катта байрам!
Иймонлар роса ҳам
Бақувват, бардам!
Оламни поклаган
Фасод, чиркдан,
Исломни сақлаган
Куфр, ширкдан,
Иброҳим пайғамбар
Миллатиданмиз.
Йироқмиз мушриклар
Иллатидан биз.
Аллоҳнинг йўлида
Қурбон Исмоил
Эшитган болалар
Ҳаммаси қойил.
Исботлаб қалбдаги
Иймонларини,
Худойи қилдилар
Ўз жонларини.
Биз ҳам Ислом учун
Барчамиз тайёр!
Қани, айтақолинг,
Нима хизмат бор?
Динга душманлардан
Қилманг хавотир –
Қизу ўғлингиз бор
Паҳлавон, ботир!
Шайх Обидхон қори шеърлари, Қурбон ҳайити, 2001 йил, 5 март, Чимкент
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АРАФА КУНИ БОМДОДДАН БОШЛАНАДИ
Ҳажга бормаганлар учун
Ташриқ кунларининг охирги намози - 13 зулҳижжа асргача (23та намоздан кейин) айтиладиган махсус такбирлар ҳукми ва қоидаси
Шайх Обидхон қори суҳбатларидан лавҳа
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
Ҳажга бормаганлар бугун кечаси саҳарлик қилиб эртага Арафа куни албатта рўза тутамиз иншоаллоҳ
Ислом уламолари иттифоқ қилганларки, суннат ва нафл рўзалар ичидаги энг афзал рўза Арафа куни рўзасидир, ҳажга бормаган кишилар учун.
(Манба: Тавзиҳул-аҳком китоби: 3/201)
Барча уламолар бир овоздан шундай иттифоқ қилишларига сабаб, Арафа куни рўзасининг фазилатлари ҳақида собит бўлган ҳадиси шарифлардир.
Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам имом Муслим саҳиҳ тўпламларида ривоят қилган муборак ҳадиси шарифда башорат бериб айтганларки:
«Арафа кунининг рўзаси ўзидан олдинги бир йилни ва ўзидан кейинги бир йилни (яъни, ушбу икки йил ичида қилинган гуноҳларни) ўчириб юборишини Аллоҳ таолодан умид қиламан …».
(Саҳиҳи Муслим: 1162-ҳадис).
( 3 )
Ҳаж аҳкомлари дарсидан қисқартмалар
(2023 йил ҳаж мавсумига тайёргарлик дарсларидан иқтибослар)
Учинчи лавҳа
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло гуноҳларини, камчилик-хатоларини кечирсин -
/channel/islomovozi/5960
( 2 )
Ҳаж аҳкомлари дарсидан қисқартмалар
(2023 йил ҳаж мавсумига тайёргарлик дарсларидан иқтибослар)
Иккинчи лавҳа
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло гуноҳларини, камчилик-хатоларини кечирсин -
/channel/islomovozi/5958
Ҳаж сураси 27-29 оятлар тиловати
(Масжидул-Ҳаром имоми шайх Али Жобир раҳимаҳуллоҳ)
Зулҳижжанинг аввалида бажариш фазилатли бўлган солиҳ амаллар. (Арабчада. Бир оздан сўнг ўзбекчага таржима қилиб юборишга ҳаракат қиламиз)
Читать полностью….
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизни бу улуғ кунларда солиҳ амалларни холис ният билан суннатга мувофиқ тарзда кўп-кўп бажариб олишимизга муваффақ қилсин ва Ўз даргоҳида қабул айласин...
( 16 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
5-боб, 1-қисм
12-ҳадис шарҳи бошланиши:
* Тилингизда салом, қўлингизда таом бўлсин
* Халққа эҳсон қилиш жаннатга элтади ...
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
( 15 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
4-боб
11-ҳадис шарҳи:
Энг яхши мусулмон ким?, Ислом битта ва бутун, аммо ...
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi