islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

РАМАЗОНДА ҚУРЪОННИ 10 МАРТА ХАТМ ҚИЛГАН АБДУЛЛОҲДАН САВОЛ: ҚИЛГАН ИБОДАТИНИ ОШКОР ЭТИШ РИЁ БЎЛМАЙДИМИ?

Савол:


Мен Қуръон ўқишни ёқтираман ва кўп ўқийман. Хусусан Рамазонда ҳамма бўш вақтимни қироатга сарфлайман. Биродарлар қанча хатм қилдингиз деб сўраганда уларни ҳам қизиқтириш учун ростини айтсам риё ёки сумъа бўлмайдими? Алҳамдулиллоҳ, шу Рамазонда Аллоҳ мени 10 марта хатм қилишга қодир қилди. Лекин мендан сўрашганда «Хатм қилиш учун ўқимайман» деяпман. Лекин бошқа жиҳатдан бола-чақа ва иш-ўқиш билан ҳам инсон бунга эришиши мумкинлигини маълум қилмоқчиман. Аллоҳ ҳаммамизнинг ибодатларимизни холис Ўзининг юзи учун қилсин. Риё-сумъакорлардан қилиб қўймасин, омин. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин.

УСТОЗИМИЗ ОБИДХОН ҚОРИ ЖАВОБЛАРИ – РАББИМИЗ ШИФОИ КОМИЛ АТО ЭТСИН – :

Аллоҳ ибодатларингизни қабул айласин. Инсон солиҳ амалларини иложи борича яшириши афзал. Аммо бошқаларга тарғиб бўлиши учун айрим ҳолатларда ошкор этиши мумкин. Аммо бунақа пайтда дилига жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Агар унинг қалбида ўзининг бошқалардан афзал экани ҳақида фикр туғилса, у шу нуқтада тойилган бўлади ва амаллари бекор бўлиб кетиши мумкин. Инсон ўзининг камчилик, хато ва гуноҳларини доимо кўз ўнгига келтириб юриши, кўп истиғфор айтиши, «мендан кўра афзалроқ одамлар бор, аммо улар ўзларини яшириб юришади» деб ўйлаши тўғри бўлади. Бу сифат унинг мақтанчоқлиқ ва кибр балосидан узоқ бўлишига сабаб бўлади. Ютуқ ва муваффақиятларининг яна ҳам кўпайишига олиб келади.

Инсон баъзан ўзи қилган яхши иш ҳақида гапириши керак бўлса, «Мен биладиган бир мусулмон мана бундай қилди» деб гапириши ҳам мумкин.

Сизнинг бир ой ичида ўн марта хатми Қуръон қилганингиз барчамиз учун ибрат. Аллоҳ бизни ҳам сиздан ўрнак олишимизни насиб қилсин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Муҳаммад Азиз, 13 ёш

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Ясминахон, 11 ёш

Ийдул-фитр совғаси
Обидхон қори шеърлари

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шеърни ўқиган қизчамиз
Муслимахон, 10 ёш

Ийдул-фитр совғаси
Обидхон қори шеърлари

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Мадинаи мунаввара
Мийқот масжиди
Ҳайит такбирлари
Жумъа куни бомдоддан кейин
1444 ҳ. 1-шаввол
2023 м. 21-апрел
https://fb.watch/k1Lb1TdD7W/

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Байрам такбирлари
1444 ҳижрий сана 1-шаввол
Айюб, 13 ёш

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Ийдул-фитр совғаси
Обидхон қори шеърлари

Шеърни ўқиган қизчамиз
Закийяхон, 11 ёш

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Ҳайит суннатлари ҳақида қисқача эслатма

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЖАЖЖИ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГА ИЙДУЛ-ФИТРНИ НИШОНЛАЙМИЗ

Ислом Овози телеграм каналида Фитр байрамини гўзал тарзда нишонлаш мақсадида жажжи фарзандларимизнинг овозлари ёзилган аудиоларни қабул қиламиз.

Болалар ва қизлар ҳайит такбиротларини ва яна устозимиз шайх Обидхон қори ёзган ийдул-фитр совғаси деб номланган шеърларини ўзларининг овозлари билан ўқиб бизга юборишларини кутиб қоламиз.

Ислом Овози телеграм каналида ҳайит тугагунга қадар эълон қилиб борамиз.

Аудиоларни қабул қилиш манзили:

T.me/islomovoziislomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ОХИРГИ ИККИ КЕЧА

(29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати)

Бир неча лаҳзалардан сўнг устимизга ташриф буюрадиган кеча 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган энг улуғ кечалардан биридир.

Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».


Яна шу мазмундаги ҳадисни имом Муслим ҳам саҳиҳ тўпламларининг 1167-ҳадисида Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳадис шарҳида келади:

«… Тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар» деганларининг маъноси Қадр кечасини йигирма тўққизинчи кечадан ва ундан олдинги тоқ кечалардан қидиришимиз лозим бўлади. (Яъни, шу тоқ кечаларда кўпроқ ибодат қилиб чиқишимиз керак). Яна бир маъноси, йигирма биринчи кечадан ва ундан кейинги тоқ кечалардан излашимиз керак бўлади. Яна бир маъноси, йигирма иккинчи кечадан ва ундан кейинги жуфт кечалардан излашимиз керак бўлади. Чунки, бу жуфт кечалар ҳам рамазоннинг охиридан аввали томон ҳисоблаб келинганда тоқ кечаларга айланади, агар рамазон ўттиз кунлик бўлса. Шунда 30-рамазон кечаси биринчи тоқ кечадир, 28-рамазон кечаси учинчи кеча, 26-рамазон кечаси бешинчи кеча, 24-рамазон кечаси еттинчи кеча, 22-рамазон кечаси тўққизинчи кеча ҳисобланади.

Саҳиҳи Ибн Хузаймада яна бир бошқа ҳадис ҳам ворид бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қадр кечасини рамазоннинг энг охирги кечасидан қидиринглар»

Озгинадан кейин бошланадиган кечамиз бу йилги рамазоннинг энг охирги кечаси ва Қадр кечаси бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Аммо агар эртага янги ҳилол кўринмайдиган бўлса, бу йилги рамазон ўттиз кунлик бўлиши, натижада пайшанбадан жума кунга ўтар кеча рамазоннинг энг охирги кечаси – Қадр кечаси бўлиши ҳам мумкин.

Арши азийм Раббиси бўлмиш Буюк Аллоҳ таолодан илтижо қилиб, ёлвориб сўраймизки, Ягона Ўзи бизларга ушбу бебаҳо лаҳзаларни ғанимат билиб қолишимизга мададкор бўлсин. Бу лаҳзалар жуда ҳам тезлик билан ўтиб кетмоқда. Меҳрибон Раббимиз Қадр кечасида холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиқишга муваффақ бўлган мўмин бандаларидан қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ал-яқийн (аниқ-тиниқ нарса) – ўлим келгунига қадар тоат-ибодатда собитқадам туриб яшайлик, Илоҳо…
Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг энг улуғ ва энг суюкли расулига хитоб қилиб айтган:

{وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّىٰ يَأْتِيَكَ الْيَقِينُ}. [الحجر: 99]
«(Шунингдек), то сизга ал-яқийн – аниқ нарса (яъни, ўлим) келгунича Раббингизга ибодат қилинг!».
(Ҳижр сурасининг охирги ояти).

Яъни, фақатгина рамазонда ёки Қадр кечасида эмас, балки умр бўйи Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб яшаб ўтинглар, эсон-омон иймону исломда ўлиб олгунингизга қадар ҳар бир лаҳзангизни ғанимат билиб – Аллоҳга ибодат қилиб юринг

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Эй Аллоҳ, Ўзинг гуноҳларимизни кечир, айбларимизни афв-мағфиратинг пардаси ила беркитиб тургин, заиф аҳволимизга раҳм қилиб нажоту нусрат ато этгин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Эслатма. Бугун (сешанба 11-апрел 2023 йил) Шом намози вақти киришидан бошлаб Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги бошланади.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

* Араб тилини тезроқ ўрганиш учун энг яхши усул
* Таълимда қўллаш лозим бўладиган васила – восита


Риёзус-солиҳин дарсидан – 200 ҳадис шарҳидан лавҳа
/channel/islomovozi/5879

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Агар сизлар қайтарилган гуноҳларнинг катталаридан четлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчириб юборамиз ва сизларни улуғ манзилга (жаннатга) киритамиз".

(Нисо сураси, 31-оятнинг қисқа маъноси)

Эй Парвардигоримиз, эй Аллоҳ, Ягона Ўзингга жамики ҳамду санолар, барча мақтовлар, барча олқишлар фақат ва фақат Сенинг Ўзинг учун, Сен нақадар кечиримли, раҳмли, марҳаматлари чексиз Зотсан.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(139) Риёзус-солиҳин китоби, 25-боб: Омонатларни адо этиш боби, иккинчи қисм

* 200-ҳадис шарҳи

t.me/islomovozi/5874

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИЙ ОЛМАГАН КИШИ НИМА ҚИЛАДИ?

Савол:

Биз Рамазон ҳайитига чиқа олмадик, шунинг ҳукми борми, деб сўраган эдик. Чиқа олмаганимиз учун гуноҳкор бўлган бандалар қаторида бўламизми? Шунга бир очиқлама қилсангиз. Биз нима қилайлик?
(Мусофирлар номидан Азизбек, Туркия)

Устозимиз Обидхон қори жавоблари – Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин – :

Ийд намози Ислом шиорларидан бири бўлиб, унинг ҳукми шуки, жумъа ўқиши фарз бўлган одамнинг зиммасига ийд намозини адо этиш вожибдир. Баъзи уламолар фарзи кифоя, баъзилар суннат ҳам дейишган.

Ийд намозини вожиб деган олимлар Кавсар сурасидаги «Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг» деган оятни далил қилиб келтирадилар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умрлари давомида ийд намозини бирор марта ҳам қолдирмаганлари таъкидланади. Шундай экан, мусулмон кишининг ийд намозини сабабсиз тарк этиши гуноҳ саналади.
Аммо ийд намозини узрли сабаб билан қолдириш гуноҳ эмас. Жумладан, мусофир кишидан жумъа ва ийд намозида иштирок этиш талаб қилинмайди. Шунга кўра агар сизлар мусофир ҳукмида бўлсангиз, ҳайит намозини ўқий олмаганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз.

Ийд намозини қолдирган одам уни қазо қиладими ёки йўқми деган масалада олимларнинг турли қавллари мавжуд. Бу қавлларнинг хулосаси шуки, жумҳур уламолар ийд намози қазо қилинмайди дейишади. Чунки бу намоз учун маълум шартлар белгиланган. Вақт ва жамоат шулар жумласидандир. Ийд намозининг вақти кун (қуёш) бир найза бўйи кўтарилгандан бошлаб кун (қуёш) тиккага келгунчадир. Шундан кейин вақт тугайди ва бу ҳайит намозининг қазоси ўқилмайди. Ийд намозини узрсиз қолдирган одам истиғфор айтиб тавба қилади.

Аллоҳ сизларга динингиз аҳкомларини тўлиқ бажаришга бўлган интилишларингиз учун ажр-савоблар ато қилсин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Муҳаммадюсуф, 12 ёш

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Мубинахон 11 ёш

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шеърни ўқиган қизчамиз
Райёна, 13 ёш

Ийдул-фитр совғаси
Обидхон қори шеърлари

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Зул-Ҳулайфа мийқоти масжидида ҳайит намозига тайёргарлик (1444 ҳижрий сана 1-шаввол тонги)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шеърни ўқиган ўғлимиз
Муҳаммадхон, 9 ёш

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Такбирлар

Рамазон ойининг охирги куни қуёш ботишидан бошлаб ҳайит куни қуёш чиққанидан сўнг имом ҳайит намозига етиб келгунига қадар такбирлар айтиш суннат

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ИЙДУЛ-ФИТР СОВҒАСИ

(Жигарларимиз учун)



Диллари оппоқ,
Ой болажонлар!

Кўзлари қувноқ,
Той болажонлар!

Аллоҳим берган
Асал қизларим!

Исломдан менинг
Асар-изларим!


Саҳарликларда
Ухлаб бўлса ҳам,

Кундузи бир-бир
Улаб бўлса ҳам,

Катталар билан
Рўза тутдингиз.

Ифторликларни
Бирга кутдингиз.


Ҳайитда ҳам сиз
Биз билан бўлинг!

Бугун барчангиз
Шодликка тўлинг!

Байрам сизларга
Муборак бўлсин!

Ёшингиз юзу
Ҳам чорак бўлсин!


Ўйнаб кулишсин
Ҳамма болалар!

Меҳмон бўлишсин
Амма-холалар!

Акажонлари,
Қани бир эринг –

Ҳайитликларни
Каттароқ беринг!

https://m.facebook.com/islom.ovozi/photos/a.1260709223942736/1805477666132553/?type=3&mibextid=Nif5oz

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Хушхабар

Янги ҳилол кўринди (Саудия Арабистонида)

Фитр байрамингиз муборак бўлсин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

«Қадр кечасини йигирма еттинчи кечадан қидиринглар»

Бугун 2023 милодий йил 17-апрел душанба шом намози вақти киришидан бошлаб то 18-апрел сешанба бомдод намози вақти киргунча 1444 ҳижрий сана 27 рамазон кечаси – Қадр кечаси бўлади деб умид қиламиз.

Қадр кечаси ҳақида жуда кўп ҳадислар ва ривоятлар бор.

«Қадр кечасини йигирма етттинчи кечадан қидиринглар…» деган ибора билан ҳам ҳадис ривоят қилинган. (Саҳиҳул-Жомеъ, 1251-ривоят)

Саҳобалардан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу 27-рамазон кечаси ҳақида «Қадр кечаси йигирма еттинчи кечадир» деб айтганлар. (Саҳиҳи Муслим, 762-ривоят)

Саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «… Қадр кечасини қидиринглар » деган сўзларининг маъноси шуки, ушбу улуғ кечаларнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, уларни Ягона Аллоҳ таолонинг Ўзига юзланиб, намоз, тиловат, зикру дуолар билан ўтказинглар. Ана шунда Қадр кечасини қидирган, топган ва ғанимат билган бўласизлар, деганларидир.

Маълумки, Қадр кечасида холис Аллоҳ учун Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиққан кишининг барча гуноҳлари кечирилиб, бутунлай ўчириб юборилади ва унга минг ой (83 йил)дан зиёд Ягона Аллоҳ таолога ибодат қилиб яшаганлик ажру савоблари ато этилади. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг марҳамати, саховати ана шундай улкан ва чексиздир.

Эй Раҳиму Карим бўлган Парвардигор! Ўзинг бизларни афв-мағфиратингга олиб, Қадр кечасини ғанимат билишга, унда Ягона Ўзингга ибодат қилиб чиқишимизга муваффақ қилгин ва барчамизни Ўз даргоҳингда ҳусни қабул айлагин, дўзахингдан нажот топадиган, жаннатингга эсон-омон кириб оладиган – абадий бахт-саодатга эришадиган мўмин бандаларингдан қилгин…

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИДАГИ 3 ХИСЛАТ

• Биринчи хислат:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн кунликда кечалари ухламасдан жуда кўп тоатларни, ҳар турли ибодатларни бажариб чиқардилар, оила аъзоларини ҳам ибодатга уйғотардилар.
Ана шу ибодат турларидан айримлари қуйидагилар:
1. Узун-узун намозлар ўқиш;
2. Қуръони каримни кўп-кўп тиловат қилиш;
3. Дуо ва зикрлар, Ягона Аллоҳ таолога тавба-тазаррулар билан ёлвориш;
4. Хайри эҳсонлар, садақалар бериш;
5. Эътикоф ибодати (масжидни лозим тутиб ибодатда бўлиш);
6. Барчага хушмуомалада бўлиш...
• Иккинчи хислат: Қадр кечаси
1. Қадр кечасининг фазилати; бу кечада ибодат қилиб чиққан мўмин кишига минг ой ибодат қилиб яшаган кишига бериладиган ажру савоблардан ҳам кўпроқ ажр-савоблар берилади
2. Қадр кечаси тоқ кечалардан бирида бўлишига кўпроқ умидвор бўлинади.
• Учинчи хислат: Эътикоф ўтириш
1. Эътикофнинг сифати; масжидни лозим тутиб ибодат қилиш
2. Эътикофнинг энг кам муддати; баъзи уламолар "бир кеча-кундуз" дейишган. Яна баъзилари: бир лаҳза бўлса ҳам эътикофни ният қилиб ибодат қилиш.
3. Охирги ўн кунликда тўлиқ эътикоф ўтириш суннат;
4. Дунё ўткинчи эканини эслаш ва берилган фурсатларни ғанимат билиш зарур;
5. Дунёга алданиб, қимматбаҳо фурсатларни зое қилган киши қабрга кирганида жуда қаттиқ афсус-надоматларда қолади. Аллоҳ асрасин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 5 )

ИЙМОН КИТОБИ

Бешинчи қисм

(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби)


Биринчи ҳадис шарҳининг иккинчи қисми

Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -


/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

* Араб тилини тезроқ ўрганиш учун энг яхши усул
* Таълимда қўллаш лозим бўладиган васила – восита

https://www.islomovozi.com/?p=12470
Риёзус-солиҳин дарсидан – 200 ҳадис шарҳидан лавҳа

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"149. Эй иймон келтирган кишилар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни орқангизга (куфрга) қайтарадилар, натижада зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. 150. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки) Аллоҳ сизларнинг Дўстингиздир. Ва У Зот энг яхши ёрдамчидир"

(Оли Имрон 149-150 оятларнинг қисқа маъноси)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Ўнгингда Аллоҳдан тақво қилгин, (тақволи ҳаёт кечирсанг) тушингда кўрган нарсаларинг (қўрқинчли тушлар) сенга зиён келтирмайди".

(Тушларни таъбир қилиб бериш бўйича энг машҳур имом Муҳаммад ибн Сийрийн раҳимаҳуллоҳ насиҳатларидан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти, "Зуҳд" (Зоҳидлик) китоби, 249-саҳифа)
/channel/islomovozi/5873

Читать полностью…
Subscribe to a channel